O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 6 сони

ФИЗИК КИМЁ

УДК 541.49:546.73.547

1Т.А. Азизов, 2Х. Исаков, 3С. Усманов, 2И.Р. Аскаров

ИККИ ВАЛЕНТЛИ КОБАЛЬТ, МИС ВА РУХ АЦЕТАТЛАРНИ ТРИМЕТИЛОЛКАРБАМИД БИЛАН КООРДИНАЦИОН БИРИКМАЛАРИ.

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., М.Улуғбек кӳчаси, 77а,  Ӳзбекистон.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Замонавий  координацион кимёнинг қаттиқ жисм кимёси бўлимида лиганд жисм қуршовида N,O – донор марказида турли лигандлар тутган металлокомплекслар алоҳида ўрин эгаллайди. Улар полиэдерлар стереокимёсига ўзига хос таъсирига кўра комплекс бирикмалар кимёсида рақобатли координация муаммосини ўрганишда яхши моделлар бўлади.

Ишнинг мақсади. Синтез шароитини белгилаш, икки валентли кобальт, мис ва рух ацетатларни триметилолкарбамид билан координацион бирикмаларининг таркиби ва тузилишини аниқлаш, термик хусусиятларини ўрганиш.

Методология. Дифференциал термик анализ, ИҚ-спектроскопия.

Илмий янгилиги. Олинган бирикмаларнинг таркиби, тузилиши, органик лигандларнинг координациаланиш услублари ва координацион тугун геометрияси, ИҚ – спектроскопик усул билан исботланди.

Олинган натижалар. Синтез қилинган бирикмаларнинг таркиби элемент анализи орқали аниқланди. ИҚ – ютилиш спектри малумотларига   кўра, триметилолкарбамид молекуласининг спиртли гурухидаги  кислород орқали  ацетат гурухидаги кислород билан координацияга учраши аниқланган. Сирка кислотаси аниони битта кислород атоми билан координацияланиб,  монодентант характерини намоён қилади.

Калит сўзлар: координация, марказий атом, синтез, индивидуаллик, термик хусусият.

Хусусиятлари:

* Дастлабки компонентлар тўйинган сувли эритмаларининг ўзаро таъсири:

* Танланган металл комплекс бирикмалари олинган.

* Координация  марказлари, кислота қолдиғининг дентатлиги ИҚ-спектроскопияси билан исботланган;

* Комплекс бирикмаларнинг термик хусусиятлари дериватографик анализ билн ўрганилган.

Цитата келтириш: Т.А. Азизов, Х. Исаков, С. Усманов, И.Р. Аскаров. Икки валентли кобальт, мис ва рух ацетатларини триметилолкарбамид  билан координацион бирикмалари  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.3-8.

Қабул қилинди: 13.12.2017; Рухсат берилди: 11.01.2018  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК 577.4575.1631.6.02

Ш.А.Кулдашева, И.Д.Эшметов

ОРОЛ ҲАМДА СУРХОНДАРЁ  ТУПРОҚ ВА ҚУМЛАРИНИНГ АДСОРБЦИОН  КИНЕТИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ   ЎРГАНИШ

ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ӳзбекистон, ecology.shaxnoz@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Иқлим ўзгариши қуруқ тупроқли ҳудудларга уларнинг биологик фаоллигининг сусайганлиги, органик моддалар етишмаслиги ва мустаҳкамлик даражаларининг пастлтги сабабли сезиларли таъсир кўрсатади. Ҳақиқатдан ҳам  қуруқ тупроқли ҳудудлар  чўлланишга мойил бўлиб, шамол ва сув эрозиясига чидамсиз бўлади, натижада фитомелиоратив жараёнлар ҳам сусаяди.

Ишнинг мақсади. Экологик муаммоларни ҳал қилишда, шунингдек тузли чанг-қумларни атроф-муҳитга тарқалишини олдини олиш ва чўл ҳудудлари экологик ҳолатни яхшилаш мақсадида Орол ва Сурхондарё тупроқ-кумларинининг адсорбцион ва кинетик характеристикасини ўрганиш.

Методология. Ушбу мақолада танланган объектнинг кимёвий тахлили,  адсорбцион-тузилиш методи ва сув буғининг десорбцияси ва адсорбцияси вакуум сорбцион қурилмада Мак-Бен-Бакра кварцли пуржинали тарози ёрдамида аниқланди.

Илмий янгилиги. Орол ва Сурхондарё тупроқ-қумларининг кимёвий мустаҳкамлиги учун композициялар  танлашда зарур бӳладиган структура ғовак ва адсорбцион ҳусусиятлари аниқланди.

Олинган натижалар. Ушбу мақолада иқлим шароитлари ва адсорбцион кўрсаткичлари хилмахиллиги каби муҳим хусусиятлари билан бир қаторда Сурхондарё ва Орол тупроқ-қумларинингструктура-ғоваклиги ва кинетик хусусиялари ўрганилди. Бунда  Сурхондарё тупроқларининг тиниқлиги, ғоваклиги ва пораларининг ҳажмий йиғиндиси Орол тупроқларига қараганда юқори кўрсаткичга эга. Бу ҳолат Сурхондарё тупроқлари Орол тупроқларига нисбатан сувни кўпроқ ютишидан далолат беради.

Калит сўзлар: дисперс система, суспензия, тупроқ, тузли қум, мустаҳкалаш,қушилма, эрозия, дифляция.

Ҳусусиятлари

* Орол тупроқ ва қумларининг адсорбцион  характеристикаларини ўрганиш.

* Сурхондарё тупроқ ва қумларининг адсорбцион  характеристикаларини ўрганиш.

* Орол ва Сурхондарё тупроқ қумларининг структура сорбцион кўрсаткичини аниқлаш.

Цитата келтириш: Ш.А.Кулдашева, И.Д.Эшметов. Орол ҳамда Сурхондарё  тупроқ ва қумларининг адсорбцион  кинетик характеристикаларини   ўрганиш  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.8-13.

Қабул қилинди: 27.11.2017; Рухсат берилди: 04.01.2018  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

НООРГАНИК КИМЁ

УДК: 541.64.678

1А.Т. Джалилов, Х.Х. Тураев, 2Ш.И. Маматкулов, Ф.Б. Эшкурбонов, Ш.А. Касимов, М.Б. Эшкурбонова

КОМПЛЕКС ҲОСИЛ ҚИЛУВЧИ ИОНИТЛАР МОРФОЛОГИЯСИ ВА ОПТИК ХОССАЛАРИНИНГ ТАДҚИҚОТИ

1Тошкент кимё технология илмий-тадқиқот институти ДУК, Тошкент, Ӳзбекистон

2 Юқори технологиялар ўқув-тажриба маркази УК, Тошкент, Ӳзбекистон

Термиз давлат университети, Термез, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда синтетик ионалмашинувчи полимерларни қўллаш кундан-кунга ошиб бормоқда, улар табиатни муҳофаза қилиш ва маҳсулотни чиқиндисиз қайта ишлаш технологик жараёнини яратишда кенг қўлланилмоқда. Шунингдек, ионитларнинг сорбцияланувчи металл ионлари билан сорбция жараёнида комплекс ҳосил қилишини ўрганиш ноорганик ва аналитик кимёнинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ушбу ишнинг мақсади комплекс ҳосил қилувчи ионитнинг микротузилиши, таркибини ИҚ-спектроскопик ва электрон микроскопик тадқиқ қилишдан иборат.

Методологияси. ИК-спектроскоп ва сканерловчи электрон микроскоп ёрдамида олинган тўрсимон полимернинг тузилиши ва хоссаларини тадқиқ қилиш.

Илмий янгилиги. Диглицидилтиокарбамид (ДГТТ) и гидролизланган полиакрилонитрил (ГИПАН) маҳсулотларининг бирикиши натижасида янги полифункционал синтез қилинган. Комплекс ҳосил қилувчи ионитнинг тузилиши ва таркиби ИҚ-спектроскопик ва сканерловчи электрон микроскоп усуллари ёрдамида тадқиқ этилди.

Олинган натижалар. 1400–1405 см-1 соҳаларидаги ютилиш С=S и C=O валент тебранишларига боғлиқ эканлиги ионит структурасида тиол ва оксил гуруҳлари мавжудлигидан далолат беради. EDAX қурилмаси натижаларининг кўрсатишича ионитнинг элемент таркиби асосан углерод, кислород, азот, олтингугурт, хлор, натрийдан иборат эканлиги топилди, улар оғирлигининг фоизлардаги таркиби: ДГТ+ГИПАН С – 53.0%, О – 16.8%, N – 14.1%,  Cl – 13.0%, S – 3.1%. ДМТ+ГИПАН С – 51.6%, S – 31.0%, О – 9.3%, N – 7.6%,  Na – 0.4%.

Калит сўзлар: комплекс ҳосил қилиш, микротузилиш, таркиб, спектроскопия, хусусият, натижалар, эгри чизиқ.

Хусусиятлари.

* Комплекс ҳосил қилувчи ионитнинг тузилиши ва таркиби ўрганилди.

* 1400–1405 см-1 соҳаларидаги ютилиш тиол ва оксил гуруҳлари мавжудлигидан далолат беради.

Цитата келтириш: А.Т. Джалилов, Х.Х. Тураев, Ш.И. Маматкулов, Ф.Б. Эшкурбонов, Ш.А. Касимов, М.Б. Эшкурбонова. Комплекс ҳосил қилувчи ионитлар морфологияси ва оптик хоссаларининг тадқиқоти  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.14-19.

Қабул қилинди: 14.12.2017; Рухсат берилди: 14.01.2018;  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК.666.646.322.4

Б.Т.Сабиров,  С.С.Таиров,  Ю.К.Жуманов, З.Р.Кадырова

ПАРДОЗБОП КОШИН УЧУН ЛОҒОН БЕНТОНИТИ ВА ЁЗЁВОН ҚУМИДАН ФОЙДАЛАНИБ КЕРАМИК МАССА ТАРКИБИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қурилиш индустрияси эхтиёжини маҳаллий материаллар билан таъминлаш давлат ижтимоий ва регионал дастури доирасида долзарб муаммо хисобланади. Охирги йилларда Республикада, чет эл компанияларининг замонавий ишлаб чиқариш тизимлари билан таъминланган, ҳамда умумий муаммоси доимо сифатли хом ашё материалларини излаш бўлган керамик кошинлар ишлаб чиқарувчи бир неча корхоналар қурилди. Хусусан, минерал хом ашёларнинг физикавий-кимёвий хоссаларини комплекс ва мақсадга мувофиқ равишда тадқиқ этмасдан, ишлаб чиқариш жараёнларини технологик хусусиятларини хисобга олмасдан туриб, керамик массанинг макбул таркибини яратиш, ҳамда амалдаги меъёрий-техник кўрсаткичларга мос келувчи кўп миқдорда сифатли маҳсулотни ишлаб чиқаришни амалга ошириш мумкин эмас.  

Ишнинг мақсади. Керамика пардозбоп кошин масса таркибини ишлаб чиқиш учун маҳаллий хом ашёлардан – Лоғон бентонити ва Ёзёвон бархан қумларини комплекс тадқиқ этиш ушбу ишнинг мақсади хисобланади.

Методология. Тадқиқот объекти сифатида Лоғон ва Ёзёвон бархан қуми конлари, ҳамда улар асосидаги керамик массанинг тажриба намуналари танлаб олинди. Тажриба-тадқиқот ишлари физикавий-кимёвий таҳлил ва керамика технологиясининг анаъанавий усулларидан фойдаланиш билан олиб борилди.

Илмий янгилиги. Керамик масса таркибига бентонитнинг қовушқокловчи компонент сифатида киритилишида куйдиришнинг тезкор режимида 1050-1180оС ҳарорат оралигида салбий жараённи юзага келтириши, яъни суюлтма ҳосил қилиб, сополакни кўпиришига олиб келиши  аниқланди. Юқори ҳароратда пишиш жараёнида, керамик сополакнинг механик мустаҳкамлиги, зичлиги, қисқариши ва сув шимувчанликларини аниқловчи охирги сифат хусусиятларини берадиган волластонит ва анортит минераллари кўринишидаги янги кристалл фазалар ҳосил бўлиши аниқланди.  

Олинган натижалар. Истиқболли хом ашё асосида  керамик массанинг макбул таркиби яратилган ва тадқик этилган, пишиш ҳарорати ҳамда пардозбоп кошин олишнинг бошқа мақбул технологик шартлари, ишлаб чиқилган таркиб асосидаги олинган намуналарнинг физикавий-техник кўрсаткичларини ўрганиш орқали  аниқланди. 

Калит сўзлар:    керамик масса, пардозбоп кошин, лоғон бентонити, бархан қуми, рентгенофаза, дифференциал-термик, куйдириш, пишириш, сув шимувчанлиги, қисқариши. 

Хусусиятлар:

* Лоғон кони бентонит глинасининг кимёвий-минералогик ва керамик-технологик хоссалари комплекс тадқик этилди.

* Пардозбоп кошин учун керамик массанинг янги таркиблари ишлаб чиқилди.

* Керамик масса бентонит глинасининг максимал миқдорига ( 25масс%) эгадир.

Цитата келтириш: Б.Т.Сабиров,  С.С.Таиров,  Ю.К.Жуманов, З.Р.Кадырова. Пардозбоп кошин учун лоғон бентонити ва ёзёвон қумидан фойдаланиб керамик масса таркибини ишлаб чиқиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.20-26.

Қабул қилинди: 24.11.2017; Рухсат берилди: 17.12.2017  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК 541.621.793.3; 541.124/128

У.Н.Рузиев, В.П.Гуро, М.А.Ибрагимова, Е.Т.Сафаров

WC-Cо СИСТЕМАСИ ҚАТТИҚ ҚОТИШМАСИНИ ВАНАДИЙ БИЛАН ЛЕГИРЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон, E-mail: vpguro@rambker/ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қаттиқ қотишмалардан тайёрланган маҳсулотларнинг ейилишга чидамлилигини ошириш, улардан тайёрланган асбобларнинг паст  ейилишга чидамлилиги туфайли «Олмалиқ ТМК» АЖ ИИЧБ нинг долзарб муаммосига айланди. Таҳлил натижалари қуйидаги сабабларни кўрсатди: -қотишма ёки унинг компонентларининг тузилиши; -қотишмадаги ёки компонентлардаги кераксиз қӳшимчалар; -четдан келтириладиган аналогларни имкони борича легирлаш.

Ишнинг мақсади: WC-Co системаси қаттиқ қотишмасини ейилишга чидамлилигини ошириш усулларини излаш. Тадқиқот вазифалари: ВК-6 ҚҚ нинг  ейилишга чидамлилигини оширувчи лигатурани танлаш, ейилишга чидамлилигини ӳлчовчи қурилмани тайёрлаш, қаттиқликни ўлчаш, физик-кимёвий тадқиқотлар.

Методология. Тадқиқот объекти – WC-Co системали қаттиқ қотишма, ҳамда ванадий лигатураси. Материалларнинг қаттиқлиги ва ейилишга чидамлилиги баҳоланди, рентгенофазовий назорат рентгенофлюоресцентный усул билан элемент таҳлилнинг зондли EMPYREAN XDR дифрактометрида олиб борилди.

Илмий янгилиги. Қаттиқ қотишмани ванадий билан легирлаганда юқори ейилишга чидамлиликка эришилиши кўрсатилди.  Дифрактограммалар серияси ва электрон микроскопдаги расмлардан 1% ванадий қўшилганда қотишма заррачалари ўлчамининг кичрайиши ва барқарорлашиши кўринди: наноструктуралар ҳосил бўлиши кузатилди.

Олинган натижалар. WC-Co ва WC-VC-Co системаси намуналарининг ейилишга чидамлилиги ва қаттиқлиги ўлчанди. Улар юзаларининг электрон микроскоп расмлари олинди, шу намуналарнинг рентгентузилишлари маълумотлари ўрганилди. 

Калит сўзлар: қаттиқ қотишмалар, ванадий карбиди, вольфрам карбиди, кобальт, ейилишга чидамлилик, қаттиқлик.

Хусусиятлари:

* Ванадий билан модификацияланган WC-Co системали қотишма;

* WC-VC-Co системали қаттиқ қотишманинг тузилиши ўрганилган.

Цитата келтириш: У.Н.Рузиев, В.П.Гуро, М.А.Ибрагимова, Е.Т.Сафаров. WC-Cо системаси қаттиқ қотишмасини ванадий билан легирлаш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.27-32.

Қабул қилинди: 28.12.2017; Рухсат берилди: 18.01.2017  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК. 604.93:661.56

С. Х. Азимов, Б. С. Закиров, А. Х. Нарходжаев, А. Г. Погосян

ПАХТА ТОЗАЛАШ ЗАВОДИ ЧИҚИНДИСИДАН ФИЗИОЛОГИК ФАОЛ МОДДА ОЛИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон, E-mail: saydullo_84@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқши. Пахта тозалаш заводлари ва пахта тайёрлаш пунктларидан жуда кўп миқдорда чиқинди ажралиб чиқади ва улар асосан тола фракциялари, органик қўшимчалардан (поя, кўсак, чаноқ, барг) иборат. Пахта тозалаш заводларидан ажралиб чиқадиган бундай чиқиндиларнинг (ПТЗЧ) миқдори йил сайин ортиб бормоқда. ПТЗЧ физиологик фаолликка эга бўлган аминокислоталар ва фойдали биорганик моддаларга бой. Биологик фаолликка бой бўлган ПТЗЧни кимёвий қайта ишлаб, замонавий инновацион технология ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматли препаратлар олинади. Ажратиб олинган моддалардан ўсимликларни ўстирувчи стимуляторлар сифатида фойдалниш мумкин.

Ушбу ишда ПТЗЧдан ҳом-ашё сифатида фойдаланиб физиологик фаол моддалар олиш хақида сўз боради.

Ишнинг мақсади - ПТЗЧ ва нитрат кислотаси асосида ўсимликларни ўстирувчи стимуляторларни олишни экспериментал асослаш.

Методология. Аминокислоталарнинг миқдорий таҳлилини ўтказиш, ВПЖ-2 капиляр  вискозиметрида қовушқоқликни аниқлаш, пикнометрда зичликни аниқлаш, эритманинг рН-муҳитини «рН–150 МИ» универсал иономерида ўлчаш. ПТЗЧнинг нитрат кислота билан олинган экстракт таркибидаги лимон ва олма кислотасининг миқдорий анализини ўтказиш. Кальций ва магнийга миқдорий анализ ўтказиш.

Илмий янгилиги. ПТЗЧ ва суюлтирилган нитрат кислотасидан (5, 10%) физиологик фаол модда олинди. Олинган экстрактни моноэтаноламин билан нейтраллаш жараёнини ўрганилди ва оптимал параметрларини аниқланди. Физиологик модданинг препаратив формасини яратилди. Олинган маҳсулотнинг реологик хоссаларини аниқланди.

Олинган натижалар. ПТЗЧ ва нитрат килотаси (5, 10%) экстракция жараёни ўрганилди. Экстракция учун олинган ПТЗЧ ва нитрат кислотасининг нисбатлари мос равишда 1:7 (масс.%) олинди.

Экстракция жараёнидан кислотали муҳитга эга бўлган экстракт олинди. Унинг реологик хусусиятлари ўрганилди. Олинган экстрактни моноэтаноламин билан нейтраланиш жараёни ўрганилди.

Нейтралланган ярим маҳсулотни буғлатиб, физиологик фаолликка эга бўлган маҳсулот олинди.

Калит сўзлар: пахта чиқиндиси, физиологик фаол модда, моноэтаноламин, нитрат кислота экстракти концентрати, нейтраллаш, карбамид, ўсимликларни ўстирувчи стимуляторлар.

Хусусиятлари:

* ПТЗЧдан физиологик фаол модда олиш.

* Олинган физиологик фаол модда ўсимликларни ўстирувчи стимулятор сифатида фойдаланилади.

* Таркибида ФФМ сақлаган суюқ азотли ўғит олиш технологияси.

Цитата келтириш: С. Х. Азимов, Б. С. Закиров, А. Х. Нарходжаев, А. Г. Погосян. Пахта тозалаш заводи чиқиндисидан физиологик фаол модда олиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.32-42.

Қабул қилинди: 07.11.2017; Рухсат берилди: 22.01.2018  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

УДК 547.79:547;222-224;

А. А. Зияев,  Д. С. Исмаилова, Х. М. Бобакулов, Т.Т. Тошмуродов, Р.П. Закирова

5-АЛМАШИНГАН-1,3,4-ОКСА(ТИА)ДИАЗОЛ-2-ТИОНЛАР ҚАТОРИДАГИ ЯНГИ ХОСИЛАЛАР

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси акад. С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, 100170, Тошкент,. М.Улуғбек кўчаси, 77, e-mail: aziyaev05@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бир нечта реакцион марказга эга гетероциклик бирикмалар қаторига кирувчи 1,3,4-окса(тиа)диазол-2-тионларда кимёвий ўзгаришларни амалга ошириш орқали турли ҳусусиятли, жумладан пестицидлик ва фармакологик фаолликга эга бўлган бирикмаларни олиш имконияти долзарб масала бўлиб, у янги биологик фаол бирикмаларни синтези билан шуғулланаётган тадқиқотчиларнинг катта эътиборини тортади.

Ишнинг мақсади. Таркибида турли тузилишдаги гетероциклик аминлар ва окса(тиа)диазол гурухларини тутувчи янги бирикмаларни синтез қилиб олиш, уларнинг фунгицидлик фаоллигини ўрганиш.

 Методология. 2-Алкилтио-1,3,4-окса(тиа)диазолларни  гетероциклик аминлар (пиперидин, морфолин, сукцинимид, анабазин) билан ўзаро таъсири ўтказилди. Олинган бирикмаларнинг тузилиши ва хусусиятлари УБ, ИҚ и ЯМР1Н спектрлар натижалари билан ўрганилиб исботланди.

Илмий янгилиги. Илгари адабиётларда ёритилмаган молекуласида 1,3,4- окса(тиа)диазол ва гетероциклик амин гурухлари бўлган янги моддалар олинди.

Олинган натижалар. Окса(тиа)диазол хлорацетамидларини 3,4 иккиламчи аминлар билан реакцияларини абсолют бензолда 1:2 нисбатда қайнатиш (HCI акцептори – ортикча амин) билан олиб бориш - энг мақбул шароит эканлиги топилди. Тиадиазол гурухини тутувчи бирикмаларнинг ҳосил бўлиш уними анча юқорилиги аниқланди. Синтез қилиб олинган бирикмалар лаборатория шароитида гоммоз бактерияларига (Xanthomonas malvacearum) қарши кучсиз фунгицид фаолликга эга. 

Калит сўзлар: 1,3,4-окса(тиа)диазол-2-тионлар, ациллаш, амидоалкиллаш, гетероциклик аминлар, фунгицид фаоллик.

Ҳусусиятлари:

* 2-алкилтио-1,3,4-окса(тиа)диазолларнинг гетероциклик аминлар билан тасирлашуви;

* 1,3,4-окса(тиа)диазол ва гетероциклик амин гурухларини тутувчи янги бирикмаларни олиниши;

* Олинган бирикмалар  кучсиз фунгицидлик фаолликга эга. 

Цитата келтириш: А.А.Зияев, Д.С.Исмаилова, Х.М.Бобакулов, Т.Т.Тошмуродов, Р.П.Закирова. 5-алмашинган-1,3,4-окса(тиа)диазол-2-тионлар қаторидаги янги хосилалар // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.43-48.

Қабул қилинди: 16.01.2018; Рухсат берилди: 22.01.2018  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК 547.913: 57.021:57.083.1: 57.013

Н.З. Мамадалиева, С.А. Сасмақов, Ш.С. Азимова

ЎЗБЕКИСТОН ФЛОРАСИДА ЎСУВЧИ NEPETA CATARIA ВА SALVIA OFFICINALIS ЎСИМЛИКЛАРИ ЭФИР МОЙЛАРИНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ, АНТИМИКРОБ ВА АНТИОКСИДАНТ ФАОЛЛИКЛАРИ

ЎзР ФА Ӳсимлик моддалари кимёси институти, Тошкент, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши: Nepeta ва Salvia (Lamiaceae) туркум ўсимликлари муҳим декоратив, доривор ва ароматик турлар бўлиб, уларнинг кўпчилиги эфир мойлари ишлаб чиқаради. Бу мойлар фармацевтика, озиқ-овқат, парфюмерия ва косметик воситалар ишлаб чиқариш саноатида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистонда ўсувчи N. cataria ва S. officinalis турлари эфир мойларига бой, лекин ҳозиргача уларнинг таркиби, антимикроб ва антиоксидант фаолликлари ўрганилган эмас.

Ишнинг мақсади: Тадқиқот ишининг мақсади Ўзбекистон флорасида ўсувчи N. cataria ва S. officinalis ўсимликларининг эфир мойлари таркибини ўрганиш ва in vitro шароитида уларнинг антимикроб ва антиоксидант фаолликларини баҳолаш.

Методология: N. cataria ва S. officinalis ўсимликлари эфир мойларининг таркиби GC-MS услуби ёрдамида таҳлил қилинди. Антимикроб фаоллик in vitro шароитида бир неча бактерия ва замбуруғга қарши диск диффузияси ва серияли суюлтириш услублари ёрдамида ўрганилди. Антиоксидант фаоллик DPPH* тести ўтказиш орқали баҳоланди.

Илмий янгилиги: N. cataria ва S. officinalis ўсимликлари эфир мойлари таркиби кўп миқдордаги оксидланган монотерпенларга бой эканлиги аниқланди. S. officinalis дан олинган эфир мойи Bacillus subtilis ва Escherichia coli бактерияларини ингибирлаш хусусиятига эга экан.

Олинган натижалар: S. officinalis эфир мойининг таркибидаги мажор моддалар цис-туйон (19.7%), камфор (12.9%), 1,8-цинеол (9.2%) ва α-гумулен (6.4%) бўлса, Nepeta cataria да эса 4a-α,7α,7a-β-непеталактон (31.1%), 1,8-цинеол (12.3%), 4a-α,7-β,7a-α-непеталактон (8.9%) ва тимол (8.4%) эфир мойининг асосий компонентлари эканлиги аниқланди. Эфир мойлари турли бактерия ва замбуруғларга қарши сезиларли антимикроб фаоллик намоён қилди. Текширилган эфир мойи намуналаридан бири, яъни N. cataria эфир мойи юқори антиоксидант фаоллик (IC50 66.43 ± 4.67 мкл/мл) кўрсатди.

Калит сўзлар: Salvia officinalis, Nepeta cataria, GC-MS, эфир мойлари, антимикроб фаоллик, антиоксидант фаоллик

Хусусиятлари:

* S. officinalis ва N. cataria эфир мойлари таркиби.

* S. officinalis ва N. cataria эфир мойларининг антимикроб фаоллиги.

* S. officinalis ва N. cataria эфир мойларининг антиоксидант фаоллиги.

Цитата келтириш: Н.З. Мамадалиева, С.А. Сасмақов, Ш.С. Азимова. Ўзбекистон флорасида ўсувчи Nepeta cataria ва Salvia officinalis ўсимликлари эфир мойларининг кимёвий таркиби, антимикроб ва антиоксидант фаолликлари // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.48-53.

Қабул қилинди: 14.12.2017; Рухсат берилди: 29.12.2017  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

UDK 663.5:577.04

A.X.Boboev, X.T.Xasanov

SPIRTLI BIJG’ISH JARAYONIGA BUG’DOYNI XAR XIL OQSIL GIDROLIZ MAHSULOTLARINING TA’SIRI

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Spirt ishlab chiqarishning muhim masalalaridan biri – bu xom-ashyodan to’liq foydalanish imkoniyatini beradigan resusrtejamkor texnologiyalarni ishlab chiqish va ularni tadbiq etish hisoblanadi.  Donli xom-ashyolarni chiqindisiz qayta ishlash texnologiyasini yaratish mahsulot tannarxini sezilarli kamaytirishga imkon beradi va uni ichki hamda tashqi bozorda raqobatbardoshligini oshiradi.

Ishning maqsadi. Ushbu ishning maqsadi bug’doy doni tarkibidagi turli xil oqsillarning gidroliz mahsulotlarini spirtli bijg’ishda, achitqi xujayrasining o’sish dinamikasi ta’siri o’rganish.

Metodologiya. Bu ishda bug’doy tarkibidagi turli xil oqsillarni gidrolizlashda Bacillus amyloliquefaciens (Neytraza, «Novozayms», Daniya) bakteriyalardan olingan proteolitik fermentlar bilan fermentative ishlov berish usullaridan va spirtli bijg’shda Saccharamyces cerevisea achitqisining bijg’itish faolligiga ta’siridan foydalanildi.

Ilmiy yangiligi. Spirtli bijg’ishda, bug’doy tarkibidagi suvda, tuzli, spirtli va ishqoriy eritmalarda eriydigan oqsillarni Saccharamyces cerevisea achitqisining o’sish dinamikasi va fermentativ faolligiga ta’siri o’rganildi. Bunda qo’llaniladigan gidrolizatlarga bog’liq holda achitqilarning bijgi’itish faolligi ham turlicha bo’ladi.

Olingan natijalar. Suvda eriydigan oqsillarni gidroliz mahsulotlari achitqilar rivojlanishining eksponensial fazasida yaxshi ta'sir qiladi va antioksidant fermentlarning faolligi ham tuzli, spirtli va ishqoriy eritmalarda eriydigan oqsillarni gidroliz mahsulotlariga qo’shilganga qaraganda tezroq ko’rinadi. Albuminning gidroliz mahsulotlari achitqi xujayrasining normal ishlashi uchun to’liq tarkibli aminli azot manbai hisoblanishi aniqlandi.

Kalit so’zlar: Bug’doy, oqsil, gidroliz, fermentative, achitqi, bijg’ish ta’sir qilish, spirt.

Xususiyatlari.

* Albumin gidrolizati achitqi xujayrasini ko’payish jarayonini sezilarli tezlashtiradi.

* Bijg’igan susladagi spirt miqdori 5,5% ga  etadi, nazorat suslada bu qiymat  1,2% ni tashkil etadi.

Tsitata keltirish A.X.Boboev, X.T.Xasanov. Spirtli bijg’ish jarayoniga bug’doyni xar xil oqsil gidroliz mahsulotlarining ta’siri // O’zbekiston kimyo jurnali. -2017. -№6. –Б.53-59.

Qabul qilindi: 30.11.2017; Ruxsat berildi: 05.01.2018; Nashr etildi: 22.01.2018

* * *

УДК 66.61.3

Ж.Ҳ. Ҳасанов., Ф.М. Раҳимов, 1Занг Миансонг

ЮҚОРИ КРИТИК ЭКСТРАКЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИДА ЗАРРАЧА ЎЛЧАМЛАРИНИНГ ЭКСТРАКТНИНГ СИФАТ-МИҚДОРИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш. E-mail: jh1980@rambler.ru

1Шандонг Фанлар академияси, Биотехнология институти, Жинан ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Фан ва теxнологияларнинг жадал ривожланиши маҳаллий мойли ўсимликларга ишлов беришнинг ноанъанавий (алтернатив) усулларини жорий этиш имкониятларини беради. Мавжуд экстракциялаш усуллари ва уларни амалга оширишда қўлланиладиган эритувчиларнинг турлари экстракт таркибидаги чиқинди миқдори, унинг тозалик даражаси ва ресурстежамкорлиги нуқтаи назаридан бир қатор камчиликларга эга. Юқори критик экстракциялаш усули замонавий илғор теxнологиялар қаторига киради ва у юқорида келтирилган камчиликлардан ҳоли ҳисобланади. Маҳаллий мойли ўсимликларни экстракциялаш жараёни параметрларини экстрактнинг сифат-миқдорий кўрсаткичларига таьсирини ўрганиш илмий-амалий аҳамиятга эга бўлган долзарб масала ҳисобланади.

Ушбу ишдан мақсад - юқори критик шароитларда хом ашё заррачалари ўлчамининг экстрактнинг сифат-миқдорий кўрсатгичларига таъсирини ўрганиш.

Методология. Экспериментлар юқори критик экстракциялаш тажриба ускунасида амалга оширилди. Экстракцияланадиган хом ашё намлиги ва ундан ажратиб олинадиган экстракт миқдори анъанавий усулларда (сокслет ва қуритгичларда) аниқланди. Экстракт таркибидаги ёғ кислоталари миқдори Termo fisher 1310 газ xромотографининг TR-WAX (0.25 мм, 30 мм, 0.32 мм) колоннасида аниқланди.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба юқори критик экстракциялаш жараёнида махаллий мойли хом ашё заррачалари ўлчамини экстрактнинг сифат-миқдорий кўрсаткичларига таьсири аниқланди.

Олинган натижалар. 0.27 мм < d1 < 0.7 мм ўлчамли хом ашё заррачаларидан юқори критик экстракциялаш жараёнида чиқкан экстрактнинг микдори 11.46 фоизни, 0.7 мм < d2 < 1.4 мм ўлчамли заррачалардан эса 10.66 фоизни ташкил этди. Тажрибаларда d1 ўлчамли наьматак уруғи заррачаларидан ажратиб олинган экстракт таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари миқдори 8.31 %, тўйинмаган ёғ кислоталар миқдори 91.68 %, линол ёғ кислотаси миқдори 53.08 % ва α-линолен  ёг кислотаси миқдори эса 0.09 % бўлиши аниқланди. d2 ўлчамли уруғ заррачаларидан олинган экстракт таркибида 8.42 % тўйинган ва 91.58 % тўйинмаган ёг кислоталари, шу жумладан, 52.77 % линол ва 0.1 % α-линолен мавжудлиги аниқланди.

Калит сўзлар: экстракция, юқори критик экстракция, критик ҳарорат, критик босим, диффузия коэффициенти, xромотограф, ёғ кислоталари.

Хусусиятлари:

* Мойли хом ашё уруғи заррачаларининг ўлчамлари экстрактнинг сифат-миқдорий кўрсаткичларига таьсир этади.

* Хом ашё заррачаларининг ўлчамлари ва жараён режимлари ажратиб олинадиган экстракт миқдори ва ёғ кислоталар таркибига таьсир килади.

Цитата келтириш: Ж.Ҳ. Ҳасанов., Ф.М. Раҳимов, Занг Миансонг. Юқори критик экстракциялаш жараёнида заррача ўлчамларини экстрактнинг сифат-миқдорий кўрсаткичларига таъсири // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.59-65.

Қабул қилинди: 05.01.2018; Рухсат берилди: 19.01.2018;  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК 66.074.3  620.193:665.511

В.П.Гуро, М.А.Ибрагимова, С.Б.Расулова

НЕФТ-ГАЗ КОНЛАРИ ЙӲЛАКАЙ СУВЛАРИДАГИ ОЛТИНГУГУРТ ВОДОРОДИНИ НЕЙТРАЛЛАШ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нефт-газ конлари йўлакай сувларининг таркибида, металл конструкцияларга емирувчи таъсирга эга, олтингугурт водороди бор.  Унинг углеродли пўлатга емирувчи таъсири билан курашишнинг бир йўли –уни йўқотиш ёки унинг сувдаги миқдорини кескин камайтириш. Бундай ёндошув дунё амалиётида маълум ва реагентли, электрокимёвий ёки адсорбцион усуллар билан амалга оширилади.

Ишнинг мақсади: системага ташқи ток уламасдан сувдаги олтингугурт водородини  нейтраллашнинг электрокаталитик усулини таклиф этиш.

Методология. Объект сифатида «Муборакнефтгаз» МЧЖ «Ўртабулоқ-Самонтепа» конининг қатлам сувлари олинган. Олтингугурт водородини оксидлаш жараёни суюқ фазада бойсун кўмири юзасида амалга оширилган. Сувдаги олтингугурт водороди концентрацияси  назорат қилинган,   электрокимёвий ўлчашлар ПИ-50-1 потенциостатида ўтказилган.

Илмий янгилиги. Сувда эриган ҳаво кислородининг таъсири остида кўмир-катализатор юзасида олтингугурт водородини оксидлашнинг электрокимёвий механизми таклиф этилган.

Олинган натижалар. Олтингугурт водороди оксидланишининг i-E эгрилари мис, графит, шишауглеродларида олинган.  Аниқланган қонуниятларга асосан ҳажмий-ғовак электрод материали сифатида бойсун фаоллаштирилган кўмири танланган. Олтингугурт водороди концентрацияси камайиш модули ўзгаришининг муҳит рН га, ҳароратга, колонкага кўмир-катализаторини тўлдиришнинг баландлигига боғлиқлиги ўрганилган.  Сувни олтингугурт водородидан тозалаш усули ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: олтингугурт водороди, кўмир-катализатор, элементар олтингугурт, ҳаво кислороди.            

Хусусиятлари:

* Олтингугурт водородини кислород билан оксидлаш катализатори материали таклиф этилган.

* Катализатор сифатида бойсун тош кўмири таклиф этилган.

Цитата келтириш: В.П.Гуро, М.А.Ибрагимова, С.Б.Расулова. Нефт-газ конлари йӲлакай сувларидаги олтингугурт водородини нейтраллаш  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.65-70.

Қабул қилинди: 14.12.2017; Рухсат берилди: 15.01.2018;  Нашр этилди: 22.01.2018

* * *

УДК 665.6/7:621.928.3

1Б.Р. Махкамов, О.Ю. Исмаилов, А.О. Онофрейчук

НЕФТЬ ШЛАМИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ЯНГИ ТЕХНОЛОГИЯСИ

1ООО  Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи Бухоро ш., Ўзбекистон

Ўз Р ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон, e-mail: anastasion_01593@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши нефть шалмини механик қўшимчалардан тозалаш бўйича маълумотларнинг етарли эмаслигида. Нефть шалми таркибидаги механик қўшимчалар асосан қум, лой, майда метал заррачалари ва минерал тузлардан иборат. Енгил кичик қовушқоқликка эга нефть маҳсулотлари таркибида механик қўшимчалар тез чўкканлиги сабаб кам миқдорда учрайди. Нефть маҳсулотлари таркибидаги қаттиқ механик қўшимчалар (қум ва бошқалар) машина ва қурилмалар юзасини тирнаши ва емириши мумкин, шундан келиб чиқиб, нефть маҳсулотларини механик қўшимчалардан бирламчи тозалаш долзарб масала ҳисобаланади.

Ишнинг мақсади: нефть шламининг қайта ишлаш ва утилизация қилишнинг янги технологияси самарадорлигини ва механик қўшимчалардан тозалашда эритувчи агент (реформат) улушининг тозалаш самарадорлигига таъсири ва ректификация жараёнида аралашма таркибидан енгил фракцияларни чиқишини ўрганиш.

Методология: ушбу муаммони ўрганиш жараёнида икки босқичли гидроциклон қурилмасида нефть шламини механик қўшимчалардан тозалашда нефтешлам ва углеводород эритувчиларининг турли улушдаги аралшмаларини қўллаш усулидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги: Нефтешламни механик қўшимчалардан тозалашда эритувчи агент сифатида 30 ÷ 50 % улушда реформат қўлланилганда тозалаш самаралироқ бӳлиши, гироциклон қурилмасига юборишдан олдин меҳаник қўшимчалардан тозалаш даражаси 81÷ 90,6 % ташкил этиши аниқланди.

Олинган натижалар: Ҳом ашё таркибида механик қўшимчаларнинг бошланғич улуши 7.2 % бўлиб, нефть шламини гидроциклон ёрдамида тозалашда аралашма таркибида 30% енгил реформатнинг бўлиши тозалаш самарадорлигини 81 %, 40 % реформат қўшилганда 86.8 % ва реформат улуши 50 % бўлганда гидроциклонинг тозалаш самарадорлиги 90.6 % ташкил этади.

Калит сўзлар: нефтешлам, реформат, механик қўшимчалар, тозалаш самарадорлиги, гидроциклон, ректификацион колонна, енгил фракция.

Хусусиятлари:

* Нефть шламини механик аралашмалардан тозалашда янги самарали гидроциклон қурилмаси қӳлланилди;

* Нефть шламини механик қўшимчалардан тозалаш даражаси аниқланди;

* Нефть шламидан енгил фракцияларни чиқиши аниқланди.

Цитата келтириш: Б.Р. Махкамов, О.Ю. Исмаилов, А.О. Онофрейчук. Нефть шламини қайта ишлаш ва утилизация қилиш янги технологияси  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№6. –Б.70-75.

Қабул қилинди: 07.11.2017; Рухсат берилди: 15.11.2017;  Нашр этилди: 22.01.2018

В.П.Гуро, М.А.Ибрагимова, С.Б.Расулова, Шамсиев Ш.Д.

1526 PDF