O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 4 сони

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.183:661.183.2

1,2Х. А. Насуллаев, 1А. М. Хамидов, 2Ш. Т. Гуломов, 2М. П. Юнусов

ТИТАН БИРИКМАЛИ КАТАЛИЗАТОРИДА Со-Мо СИСТЕМАЛАРИНИ ШАКЛЛАНИШИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ. (2 ҚИСМ)

1М.Улуғбек номидаги Ӳзбекистон миллий университети, 2Узбекский А.С.Султанов номли Ӳзбекистон кимё-фрамацевтика илмий тадқиқот институти, E-mail: kh.a.nasullaev@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Титанли ташувчилардаги ўтувчи металл оксидларидан иборат юқори дисперс системалар коксланишга мустаҳкамлиги билан гидрогенизация жараёнларида катализатор сифатида истиқболлидир. СоО/TiO2, CoO/Al2O3  и CoO-MoO3/Al2O3 ларни тайёрлаш жараёнида ҳосил бўладиган структуралар спектрал усул билан етарлича ўрганилган. Аралаш ташувчилардаги катализаторлар ҳақида маълумотлар маълум эмас. Шунинг учун диффузион қайтарилишни электрон спектроскопия, рентгенофазовий таҳлил, термодастурий тикланиш ва кислороднинг хемосорбцияси усуллари билан титан икки оксиди билан модификация қилинган, юқори дисперсли аоюмокаолинборатли ташувчиларда CoO и CoO-MoO3 катализаторларини тайёрлаш жараёнида юзада ва ҳажмда бирикмаларнинг шаклланишини ўрганиш муҳимдир.

Ишнинг мақсади. Термодастурий тикланиш усули билан титан CoO и CoO-MoO3 катализаторларини тайёрлаш жараёнида юзадаги ва ҳажмдаги бирикмаларнинг шаклланишини ўрганиш

Методология. Ишда термодастурий тикланиш ва кислороднинг хемосорбцияси усулларидан фойдаланилган. Электрон микроскопия натижалари бўйича қисмларнинг катталиклари бўйича тақсимланиш гистограммалари тузилган.

Илмий янгилиги. Ишнинг илмий янгилиги 350-450оС оралиғида қайтариладиган юзадаги Со2+ ионли бирикмалар ва оксид қатлами 20-350оС ҳароратда қайта оксидланишининг аниқланганлигидадир.

Олинган натижалар. Титан тутувчи катализаторларнинг юқори дисперслилиги  мойнинг асосий сифат кўрсаткичларини: ранги ва умумий олтингугурт миқдорини яхшилайди.

Калит сўзлар: катализатор, тикланиш, тузилиш, куйдириш, термопрограммалаш, ютилиш, интенсивлик.

Ҳусусиятлари:

* Со2+ ионли бирикмалар ва оксид қатлами 20-350оС ҳароратда қайта оксидланади;

* Юқори дисперслилик мойнинг асосий сифат кўрсаткичларини яхшилайди.

Цитата келтириш:  Х. А. Насуллаев, А. М. Хамидов, Ш. Т. Гуломов, М. П. Юнусов. Титан бирикмали катализаторида Со-Мо системаларини шаклланишини тадқиқ қилиш. (2 қисм) // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.3-7.

Қабул қилинди: 16.02.2017; Рухсат берилди:12.08.2017  Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 541.49+541.67+546.742

Б. Б. Умаров, М. А. Турсунов, 1В. В. Минин, Қ. Ғ. Авезов

ГОМОБИЯДРОЛИ МИС(II) КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИНИНГ ЭПР СПЕКТРЛАРИДАГИ ЎЗАРО КУЧСИЗ ЭЛЕКТРОН АЛМАШИНУВИНИНГ НАЗАРИЙ ТОМОНЛАРИ

Бухоро давлат университети, Ӳзбекистан, E-mail: tursunovma@mail.ru

1РФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Москва

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Оралиқ металлар полиядроли комплексларининг электрон тузилиши ва геометрик структураси тадқиқоти учун ЭПР усули кенг қўлланилади. Асосий эксперементал ишларнинг кўпчилиги монокристалл ва поликристалл намуналари учун бажарилган. Мис(II) ионининг гомобиядроли комплекс бирикмаларининг тузилиши, улардаги  ўзаро антиферромагнит алмашинув таъсирининг табиати ва катталиги узоқ вақтлардан буён олимларни қизиқтириб келди. Шу муаммонинг ечими мақолада кўриб чиқилган.

Ишнинг мақсади. Гомобиядроли мис(II) комплексларининг синтези ва улардаги ўзаро антиферромагнит алмашинув табиатини ўрганиш. Поликристалл намуналарининг магнит синдирувчанлигини Фарадей ва Гуи усули билан 77-300К оралиқда аниқлаш. 

Методология. Гомобиядроли мис(II) комплекс бирикмаларининг синтези ва уларнинг магниткимёвий хоссаларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилди. Тегишли органик лигандларнинг спиртли эритмалари билан мис(II) ацетатининг пиридинли эритмаси ўзаро 1:2 нисбатда таъсир натижасида Cu2L·2Py комплекс бирикмалари (I) синтез қилинди. Шу усул билан гетеробиядроли NiCuL·2Py комплекслари (II) олинди. Поликристалл намуналар  ҳамда уларнинг толуолдаги суюқ ва музлатилган эритмаларининг ЭПР спектрлари “Радиопан” фирмаси SE/X-2542 радиоспектрометрида қайд қилинди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта мис(II) комплексларида  σ- боғлари  занжири бўйлаб антиферромагнитизм катталиги топилди ва ҳисоблаб чиқилди.

Олинган натижалар. –(СН2)n– занжирининг σ- боғлари бўйлаб ўзаро антиферромагнит алмашинув табиати биринчи марта исботланди. Биядроли мис(II) комплекслари учун n=1 дан 8 гача бўлган –(СН2)- занжири  σ-боғлари бўйлаб алашинув интеграли қийматлари ҳисобланди. n=1-4 бўлганда алмашинув интеграли катталиги 1-3 см–1 ташкил этади. Эксприментал ишлар ёрдамида  ниқланишича, полиметилен занжири n=8 бўлганда алмашинув интеграли катталиги ~100 мартагача камаяди. Комплексларнинг эритмалар учун олинган эксперементал ЭПР спектрларини текшириш учун назарий спектрлар яратилди.

Калит сўзлар: гомобиядроли Cu(II) комплекслар, бициклик гексадентат лигандлар, ички молекуляр антиферромагнетизм, электронларнинг ўзаро таъсир алмашинув энергияси.

Хусусиятлари:

* Биядроли мис(II) комплекслари учун антиферромагнит алмашинуви табиати исботланди;

* Аниқланишича, занжир ўзайган сари алмашинув қиймати камайиб боради.

Цитата келтириш: Б. Б. Умаров, М. А. Турсунов, В. В. Минин, Қ. Ғ. Авезов. Гомобиядроли мис(II) комплекс бирикмаларининг ЭПР спектрларидаги ўзаро кучсиз электрон алмашинувининг назарий томонлари // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.8-15.

Қабул қилинди: 18.05.2017; Рухсат берилди: 05.08.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 66.022

К. Ш. Хамроев, Б. Ф. Мухиддинов, А. Г. Махсумов, В. П. Гуро, Х. М. Вапоев, А. Т. Умрзаков

НЕФТГАЗ КОНЛАРИ ЕМИРУВЧИ МУҲИТИ УЧУН УГЛЕРОДЛИ ПЎЛАТ КОРРОЗИЯСИ ИНГИБИТОРЛАРИ

Навоий давлат кончилик  институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Республика газ қазиб чиқариш соҳасида 1250 та газ қудуқлари мавжуд бӱлиб, уларнинг углерод пӱлатдан иборат металл қурилмалари емирувчи муҳит – таркибида рН муҳитини пасайтирувчи олтингугурт водороди, карбонат ангидрид гази бӱлган юқори минераллашган эритмалар билан таъсирлашганлиги сабабли коррозияга учрайди. Бу шароитда пӱлат коррозияси ингибиторини қӱллаш талаб этилади.

Ишнинг мақсади: маҳаллий хом-ашё асосида Ӱзбекистон газ ва нефт қудуқлари шароитида фойдаланиладиган углеродли пӱлат конструкциялари коррозияси ингибиторларини ишлаб чиқиш.

Методология. Коррозия тезлиги ва ҳимоялаш даражаси гравиметрик усул билан баҳоланди. Binder ED115 термостати қӱлланилди. Намуналар диффрактограммалари Empyrean (Нидерланды) дифрактометрида олинди. Намуналар юзаларининг расми MA10 (Carl Zeiss, Германия) электрон сканерловчи микроскопда олинди.

Илмий янгилиги. Пропаргил спирти ва қатор азоттутувчи бирикмалар асосида олтингугурт водороди сақловчи минераллашган муҳитларда углеродли пӱлат коррозияси учун самарали ингибиторлар ишлаб чиқилди.

Олинган натижалар. Маҳаллий хом-ашё асосида: N- диметиламино -бутин-2-ол-1; N- диэтиламино -бутин-2-ол-1; N- дифениламино -бутин-2-ол-1; N-пиперидинамино-бутин-2-ол-1 углеродли пӱлат коррозияси ингибиторлари синтез қилинди. Уларнинг физик-кимёвий ва коррозияга қарши ҳимояловчи хоссалари ӱрганилди. Ингибиторлар Ӱзбекистон нефт ва газ қудуқлари шароитида фойдаланиш учун яроқлидир. 

Калит сўзлар: металлар коррозияси, пропаргил спирти, ингибитор, рентгенография, электрон микроскопия, гравиметрия, коррозия тезлиги.

Хусусиятлари:

* Пропаргил спирти асосидаги пӱлат коррозияси ингибиторлари.

* Уларнинг физик-кимёвий ва коррозияга қарши ҳимояловчи хоссалари ӱрганилди.

* Пӱлат юзаси ва коррозия маҳсулотлари дифрактограммалари олинди.

* Электрон микроскопда намуналар юзаларининг расмлари олинди.

Цитата келтириш: К. Ш. Хамроев, Б. Ф. Мухиддинов, А. Г. Махсумов, В. П. Гуро, Х. М. Вапоев, А. Т. Умрзаков. Нефтгаз конлари емирувчи муҳити учун углеродли пўлат коррозияси ингибиторлари  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.16-24.

Қабул қилинди: 14.07.2017; Рухсат берилди: 10.08.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 767.61

Ф. И. Эркабаев

ЧИҚИНДИ ХРОМЛИ ЭРИТМАЛАРДАН ОЛТИ ВАЛЕНТЛИ ХРОМНИ ҚАЙТАРИШ ВА ХРОМА(III) ОКСИДИНИ АЖРАТИБ ОЛИШ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ӳзбекистон,  Е-mail: erkabaevf@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Хромнинг барча олти валентли бирикмалари заҳарли ва концероген бўлиб, уларни нисбатан кам заҳарли кўринишга қайтаришнинг турли усуллари мавжуд. Оқава сув ва чиқинди эритмаларни хром(VI) ионларидан тозалаш усуллари асосида турли физик-кимёвий жараёнлар ётади. Мавжуд реагент усули нисбатан қиммат бўлган реактивларни қўллашни талаб этади, чиқинди сифатида эса яроқсиз шлам ҳосил бўлади.

Чиқинди эритмалардаги олти валентли хром ионларини маълум шароитларда қайтариш учун ноорганик қайтарувчиларга нисбатан тежамкор, топиш осон бўлган, экологик тоза органик қайтарувчилар тавсия қилинади

Ушбу ишдан мақсад, турли органик қайтарувчиларнинг қайтарувчанлик хусусиятларини аниқлаш, бир-бирига таққослаш, баҳолаш, шунингдек қайтариш жараёнининг оптимал шароитларини аниқлашдан иборат.

Методология. Текшириш объекти сифатида гальваник хромлаш цехи чиқинди модель эритмаси ва майдаланган турли ўсимликларнинг қипиқларидан фойдаланилган. Эритмадаги хром ионлари концентрациясини аниқлаш учун фотоколориметрик таҳлил усуллари қўлланилган.

Илмий янгилиги. Юқори концентрацияли хром эритмаларини кислотали шароитда гетероген қайтарилиш жараёнларини ўрганиш натижасида ўсимлик қипиқлари тарибидаги целлюлозанинг ОН-гуруҳи ҳисобига қайтарувчанлик хусусиятлари аниқланди.

Олинган натижалар. Барча намуналарда олти валентли хром ионларнининг қайтарилиши 94-99% ни ташкил қилди, фақат лигнинда бу кўрсаткич 3.4 % ни ташкил қилди. Майдаланган ғўза поясида эса хром (VI) ионларининг қайтарилиши дарахт қипиғидагидан қисман пастроқ бўлиб, қолдиқ -278 мг/л ни ташил этди. Қолган холларда олти валентли хром ионлари концентрацияси 50000 мг/л дан 134-154 мг/л гача камайди, бу концентрация охирги босқич - электрокимёвий тозалаш усулларини қўллаш имконини беради.

Калит сўзлар: чиқинди эритма, ёғоч қипиғи, ғўза пояси, лигнин.

Хусусиятлари: 

* Қайтарилиш жараёни органик қайтарувчи бўлган ўсимлик турига боғлиқ эмас;

* Қайтарилиш жараёни кучли кислотали муҳитда боради.

Цитата келтириш: Ф. И. Эркабаев. Чиқинди хромли эритмалардан олти валентли хромни қайтариш ва хрома(III) оксидини ажратиб олиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.25-30.

Қабул қилинди: 05.06.2017; Рухсат берилди: 05.07.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 666.766

З. Р. Қoдирова, Х. Л. Усманов, А. А. Эминов, А. А. Ахмаджанов А. П. Пирханатдинов

МАГНЕЗИАЛ ХОМ АШЁ ВА ИККИЛАМЧИ РЕСУРСЛАР АСОСИДА ОЛИНГАН  ЕНГИЛ ВАЗНЛИ ОЛОВБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ФИЗИКАВИЙ-МЕХАНИК ХОССАЛАРИ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ӳзбекистон, E-mail  kad.zulayho@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Эксплуатация режими иқтисодий самарадорликка эга бўлган иссиқлик агрегатларининг янги конструкцияларини ишлаб чиқишга боғлиқ равишда  ва анъанавий соҳаларда оловбардош материалларни тежаб ишлатишга интилиш охирги йилларда юқори ғовакликка эга бўлган енгил оловбардош материаллар таркибларини ва технологияларини яратиш бўйича тадқиқотларни сезиларли даражада ривожланишига олиб келди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Республикада иссиқликдан химояловчи енгил вазнли оловбардош керамик материалларнинг кўп турлари деярли ишлаб чиқарилмайди ва МХД ёки чет эл давлатларидан импорт қилинади.

Ишнинг мақсади. Енгил вазнли магнезиал оловбардош материалларнинг импорт ўрнини босувчи янги турларини ишлаб чиқиш ва уларнинг физик-механик хусусиятларини ўрганиш.

Методология. Тажриба ишлари замонавий тахлилий, рентгенфазавий, кристаллооптик, физикавий-кимёвий ва физикавий-механик усуллар ҳамда оловбардош технологиялар стандартида қабул қилинган усулларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Енгил вазнли магнезиал оловбардош  материаллар олиш учун композицияларни юқори даражада куйдиришда ғовакликлар ва структура хосил бўлиш жараёнига иссиқлик билан ишлов бериш шароити ҳамда турли ишлаб чиқариш чиқиндиларидан олинган ғовак хосил қилувчи қўшимчаларнинг таъсирлари аниқланган.

Олинган натижалар. Махаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслар асосида енгил вазнли магнезиал оловбардош материаллар олишнинг оптимал шароитлари ишлаб чиқилди. Енгил вазнли магнезиал оловбардош махсулотлар олиш учун хом ашё шихтасининг мақбул таркиблари ва юқори даражада куйдиришнинг технологик режимлари аниқланди. Мақбул хомашё таркибидан олинган енгил вазнли магнезиал оловбардош материалларнинг асосий физик-механик хоссалари аниқланди

Калит сўзлар: енгил вазнли оловбардош, ғовак хосил қилувчи материал, ёнувчи қўшимча, серпентинит, иккиламчи ресурслар, мустахкамлик, сув шимувчанлик.

Хусусиятлар:

* Енгил вазнли магнезиал оловбардош материалларнинг янги таркиблари ишлаб чиқилди.

* Енгил вазнли магнезиал оловбардош материаллар олишнинг мақбул технологик режимлари аниқланди.

* Олинган енгил вазнли оловбардош материалларнинг физикавий-механик хоссалари ўрганилди.

Цитата келтириш: З. Р. Қoдирова, Х. Л. Усманов, А. А. Эминов, А. А. Ахмаджанов А. П. Пирханатдинов. Магнезиал хом ашё ва иккиламчи ресурслар асосида олинган  енгил вазнли оловбардош материалларнинг физикавий-механик хоссалари // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.30-35.

Қабул қилинди: 22.05.2017; Рухсат берилди: 22.06.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 532.64 (088.8)

Е. Т. Сафаров, В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова

МОЛИБДЕН КОНЦЕНТРАТИНИ ДОНАДОРЛАШ ВА СОХТА ҚАЙНОВЧИ ҚАТЛАМ ПЕЧИДА КУЙДИРИШ УЧУН ОРГАНИК БОҒЛОВЧИЛАР СЕРИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ӳзбекистон,

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Молибденит концентратини донадорлаш шихтасининг таркибида куюнди таркибидаги Мо миқдорини 10% гача камайтирадиган каолин бўлади. СК-К ва СК-Д боғловчилари асосида куюнди таркибида Мо миқдори кўп, юзаси ғовак бўлган муқобил шихта таркиби ишлаб чиқилди. Шунингдек куюнди таркибидан Мо ва Rе ни ажратиб олишда юқори самарага эришилди, бироқ камчилик ҳам кузатилди: органик богловчилар асосидаги молибден концентрати доналари цехдаги барабан печида ёпишишга мойил. Ушбу таъсирдан қочиш мақсадида баран печини қайновчи қатлам печига алмаштириш таклиф қилинди.

Ишнинг мақсади. Молибден концентратини шихталашда қўлланилган СК-Н, СК-К ва СК-Д боғловчилари каолин билан солиштирилди, шунингдек доналар ва улар асосидаги куюнди доналари намуналари ўрганилди. Вазифалари: турли органик боғловчилар асосида доналар намуналарини тайёрлаш, уларни элимент таркиби ва структурасини ўрганиш.

Методология. Доналар лабораторияда қайновчи қатлам печида, назорат доналари нодир металларни қайта ишлаш цехининг барабан печида куйдирилди. ААС ва ICP-спектрометрларида куюнди намуналари таркиби, юзаси электрон микроскопда, микроэлимент тахлили рентгеноспектрал детектор билан; шунингдек EMPYREAN XDR рентген дифрактометри да назорат қилинди.

Илмий янгилиги. Мо концентратини донадорлашда қўлланиладиган каолинга муқобил янги СК боғловчиси, барабанли печ ўрнига қайновчи қатлам печида куйдириш режими ишлаб чиқилди. Унинг қўлланилиши махсулот таркибида юқори миқдорда молибден бўлишини, куйиндидан молибден ва ренийни яхширок ажратиб олишни таъминлайди.

Олинган натижалар. МОК ни донадорлашда шихта таркиблари СК ва каолинни, шунингдек доналарнинг куйдириш режимини солиштирма синови ўтказилганда қуйидагилар аниқланди: 1) назорат намунасига нисбатан тажриба намунасида Мо миқдори 2.63% га кўп. 2) Re миқдори №1 тажриба намунасида 0.0087%, назорат намунасида 0.016%, Мо нинг оксидланиш даражаси мос равишда 97% ва 96.8%; 3) тажриба ва назорат намуналарининг куйдирилмаган доналар мустаҳкамлиги қониқарли; 4) СК боғловчиси асосидаги Мо-концентрати доналарини куйдириш қайновчи қатлам печида 510-570°С ҳароратда олиб бориш керак. Каолинли молибден концентрати амалдаги печ 7 соатли куйдириш вақти 1 соатга алмаштирилди. Доналар ва куюнди юзаси таҳлили, электрон микроскоп ва рентген дифрактограммаси зондли микроананализ билан тажриба натижалари олинди.

Калит сўзлар: куюнди, молибден концентрати, СК боғловчиси.

Ҳусусиятлари:

* Мо концентрати шихталаш боғловчиси-каолин.

* Мо концентрати шихталаш боғловчиси-СК гурухи полимерии.

* Намуналарни электрон микроскоп ва дифрактограмма суратлари олинди.

Цитата келтириш: Е. Т. Сафаров, В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова. Молибден концентратини донадорлаш ва сохта қайновчи қатлам печида куйдириш учун органик боғловчилар сериясини ишлаб чиқиш  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.35-42.

Қабул қилинди: 16.02.2017; Рухсат берилди: 03.08.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 631.85.661

У. Ш. Темиров, А. М. Реймов, Ш. С. Намазов, Н. Х. Усанбаев, Ш. Ю. Номозов

ФОСФОРТУТГАН ОРГАНОМИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ОЛИШ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ӳзбекистон,

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда Қизилқум фосфоритлар комбинатида юқорикарбонатли Марказий Қизилқум фосфоритларини бойитишдан 13-15% Р2О5 бўлган чиқинди кўринишдаги руда ва 8-10% Р2О5 тутган фосфорит шлами ҳосил бўлади. Бундай чиқинди фосфоритларнинг умумий миқдори 13 млн. т. га етди.

Нокондицион фосфоритларни қайта ишлашнинг энг самарали усулларидан бири улардан йирик шохли қорамол чиқиндиси асосида компост тайёрлашда фойдаланиш ҳисобланади. Бунда йирик шохли қорамол чиқиндиси билан компост қилинган нокондицион фосфорит таркибидаги фосфор ўсимлик ўзлаштира оладиган шаклга ўтади, гўнг таркибидаги ҳар хил органик моддалар эса гумус моддаларига айланади.

Ишнинг мақсади.  Марказий Қизилқум фосфорит шлами ва йирик шохли қорамол чиқиндиси асосида органоминерал ўғит олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Йирик шохли қорамол чиқиндиси ва фосфорит шламини ҳар хил масса нисбатларида аралаштириб компост тайёрлаш, шунингдек олинган компост таркибини маълум бўлган таҳлил усуллар ёрдамида ўрганиш.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба Марказий Қизилқум фосфорит шлами ва гўнгдан тайёрланган компостда гўнг органик қисмининг гумин моддаларга, фосфорит шлами таркибидаги фосфорнинг ўсимлик ўзлаштирадиган шаклга ўтиш кинетикаси ва даражаси ўрганилган. 

Олинган натижалар. Гўнг  ва фосфорит шлами асосида компост тайёрлашда Гўнг : Фосфорит масса нисбатлари 100 : 2 дан 100 : 25 гача оралиқда олинди. Аралашмага умумий массага нисбатан  ҳисоб қилиниб 70% етгунча сув қўшилди. Гўнг органика қисмини гумин моддаларга ва ўсимлик ўзлаштира олмайдиган фосфорнинг ўсимлик ўзлаштирадиган шаклга ўтиш кинетикаси ва даражаси аниқланди. Компостнинг таъсирлашув вақти ортиши билан олинган ҳамма нисбатларда гумин моддалар ҳосил бўлишини ва ҳаракатчан шаклдаги фосфорнинг ортишини, фосфорит шлами миқдори ортиши билан эса компост таркибида органик моддалар йўқотилишининг камайишини, ҳамда гўнг таркибидаги органик қисмининг гумин моддаларга айланиш даражасиниг ортишини кўрсатди. Гўнг : Фосфорит ═ 100 : 2 масса нисбати ва компостнинг сақлаш даврида органик моддаларнинг газ ҳолда ажралиши 16.62% ни, нисбий ўзлашувчан фосфорнинг тр. Б ва 2 %-ли лимон кислотасида ўзлашувчанлиги 82.50 ва 72.50% ни ташкил қилди, 100 : 25 масса нисбатида эса органик моддаларнинг йўқотилиши 3.82% ни, нисбий ўзлашувчан фосфорнинг тр. Б ва 2 %-ли лимон кислотасида ўзлашувчанлиги мос равишда 61.68 ва 52.34% ни ташкил қилди.

Калит сўзлар: гўнг, фосфорит шлами, компост, гумин кислоталари, органоминерал ўғит, таркиб.

Хусусиятлар:

* Гўнг ва фосфорит шламини аралаштириб компост тайёрланган.

* Унинг таркиби ва меъёрий шароити аниқланган.

Цитата келтириш: У. Ш. Темиров, А. М. Реймов, Ш. С. Намазов, Н. Х. Усанбаев, Ш. Ю. Номозов. Фосфортутган органоминерал ўғитлар олиш  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.42-49.

Қабул қилинди: 31.03.2017; Рухсат берилди: 21.06.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 631.85.661

1Д. Г. Пак, Ш. С. Намазов, А. А. Маматалиев, А. Р. Сейтназаров, Ш. Ю. Номозов, А. М. Реймов

АММИАКЛИ СЕЛИТРА СУЮҚЛАНМАСИ, АММОНИЙ СУЛЬФАТИ ВА МАРКАЗИЙ ҚИЗҚИЛҚУМ ФОСФОРИТ УНИ АСОСИДА NPS-ЎҒИТЛАР

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ӳзбекистон, 1«Фарғонаазот» АЖ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кимё саноатимиз мураккаб NРS-ўғитлар ишлаб чиқариш учун барча имкониятларга эга. Аммиакли селитрага қўшимча сифатида «Максам-Чирчик» ва «Навоиазот» АЖ лари ишлаб чиқариши маҳсулоти – аммоний сульфат хизмат қилиши мумкин. Фосфатли қўшимча сифатида эса захираси анча катта бўлган Марказий Қизилқум фосфоритларини ишлатиш мумкин. Аммоний нитрати суюқланмаси билан фосфат хом ашёсини тўғридан-тўғри аралаштириш, кейинчалик аммоний сульфатини қўшиш йўли билан донадорланган мураккаб ўғитлар олиш арзонлиги нуқтаи назаридан истиқболли ҳисобланади. Чунки, фосфат хом ашёсидаги фосфор танқис бўлган сульфат кислотаси ишлатилмасдан селитра суюқланмаси ёрдамида ўсимлик учун ўзлашувчан шаклга ўтади.

Ишнинг мақсади. Аммиакли селитра суюқланмаси, фосфорит уни ва аммоний сульфати асосида донадорланган NРS-ўғитлар олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Аммиакли селитра суюқланмасига фосфорит унини ва аммоний сульфатини киритиш, сўнгра нитратли-фосфатли-сульфатли аралашмаларни жадал аралаштириш усулида донадорлаш, ундан ташқари олинган ўғитларнинг таркиб ва хоссаларини маълум таҳлил усуллари билан ўрганиш.

Илмий янгилиги. Аммиакли селитра базасида уч компонентли NРS-ўғитларни олиш учун биринчи маротаба Марказий Қизилқум фосфорит уни ва аммоний сульфати фойдаланилган.

Олинган натижалар. NPS-ўғитлар намуналарини олишда АС : ФХ оғирлик нисбати 100 : 20 дан 100 : 30 гача, аммоний сульфатнинг нитратга моль нисбати эса 1 : 1 дан 1 : 8 гача оралиқда ўзгартирилди. Нитратли-сульфатли-фосфатли суюқланмани донадорлаш учун жадал аралаштириш (окатка) усули қўлланилган. Селитра суюқланмаси фосфат хом ашёсини фаоллаштириши, яъни ундаги ўсимлик ўзлаштира олмайдиган Р2О5 шаклини ўсимлик ўзлаштира оладиган шаклга ўтказиши кўрсатилган. Селитрага ҳам фосфорит унини, ҳам аммоний сульфатини қўшиш унинг доналар мустаҳкамлигини сезиларли оширади. Агарда у тоза аммиакли селитрада 1,6 МПа га тенг бўлса, (NH4)2SO4 : NH4NO3 = 1 : 1 моль нисбат ва 10,17% фосфорит уни қўшимчаси билан олинган ўғитда 8,04 МПа ни ташкил этади.

Калит сўзлар: аммиакли селитра, фосфорит уни, аммоний сульфати, NPS-ўғит, таркиб ва хоссалар.

Хусусиятлар:

* АС суюқланмасига фосфорит уни ва аммоний сульфатини қўшиш йўли билан NРS-ўғитлар олинган.

* Улар таркиби, доналарининг мустаҳкамлиги ва сувда эриш тезлиги аниқланган.

Цитата келтириш: Д. Г. Пак, Ш. С. Намазов, А. А. Маматалиев, А. Р. Сейтназаров, Ш. Ю. Номозов, А. М. Реймов. Аммиакли селитра суюқланмаси, аммоний сульфати ва марказий қизқилқум фосфорит уни асосида NPS-ўғитлар // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.49-55.

Қабул қилинди: 21.04.2017; Рухсат берилди: 21.05.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

ОРГАНИЧЕСКАЯ ХИМИЯ

 

УДК.661.174

M. A. Kurbanova, N. G. Valeeva

АНТИПИРЕНЛАР ОЛИШДА АКРИЛОНИТРИЛ ВА СИЛИКАТЛАР АСОСИДА ПОЛИМЕРЛАНИШ РЕАКЦИЯСИ МЕХАНИЗМИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Тошкент давлат техника университети, E-mail: mohira.k@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда гидрофоб ва гидрофил ҳалқалар тутган сополимерлар, масалан, саноатнинг ҳар хил соҳаларида кенг қўлланиладиган акрилонитриллар амалий қизиқиш уйғотмоқда. Акрилонитрилнинг полимерланишини блок, эмульсион, суспензион ва лок усулларида олиб бориш мумкин.

Акрилонитрилларнинг инициаторлар билан асосан, персульфат-триэтаноламин системасида полимерланиши ва сополимерланиши бӳйича кўпгина тадқиқотлар мавжуд. Бу    системанинг акрилонитрилнинг сувли эритмаларида инициаторлар сифатида қўлланилиши самарали эканлиги аниқланган бўлса ҳам, жараён механизми анчагина қийин бўлиб, хона ҳароратида босқичма-босқич боради.

Акрилонитрил ва унинг сополимерлари кимё саноатида турли сунъий толалар ва қўшимчалар (антипиренлар) олиш учун асос бӳладиган қимматбаҳо материал сифатида муҳим ўрин тутади. 

Ишнинг мақсад. Кремнийсақловчи олигомерларнинг олинишида акрилонитрил мономери ва натрий силикати асосида, инициаторлар иштирокида полимерланиш реакциялари механизмини тадқиқ этиш.

Методология. Акрилонитрил ва кремнийсақловчи полимерларнинг олиниш кинетикаси тадқиқ этилди ва  ИК-спектр таҳлили ўтказилди. Полиэтилен композицияларнинг ёнувчанлиги ва ўт олувчанлигини аниқлаш ГОСТ 21207-81 ва UL-94 бўйича ўтказилди. Кремнийсақловчи антипиренни синтезида қуйидаги реагентлар қўлланилди: кремний иккиокиси- SiО2, эпихлоргидрин-  CH2OCHCH2Cl, aкрилонитрил- СH2=CHCN,  инициаторлар сифатида триэтаноламин – (HOCH2CH2)3N ва калий пероксосульфати К2S2O8, модификациялаш учун паст зичликка эга P-Y 342 ва F-Y-720 маркали полиэтиленлар ишлатилди.

Илмий янгилиги. Натрий силикат асосида акрилонитрилларнинг инициаторлар таъсирида олинган АП-8 антипирени тавсия этилган. Кремнийсақловчи полиакрилонитрилларни олиниш реакцияси механизми аниқланган ва уларнинг кимёвий хоссалари ўрганилган. Силоксан гуруҳларининг чокланишига ўҳшаб, силикат гуруҳларининг акрилонитрил молекулаларига бирикиши мумкинлиги кӳрсатилган. Бундай таркибга эга материал ёнаётганда қуйма қоплама ҳосил қилиб, устки қатламга кислород киришини чеклаб қўяди, натижада, бир қисм иссиқлик антипиреннинг суюқланишига кетади.

Олинган натижалар. Антипиренлар олишда акрилонитрилнинг силикатлар билан полимерланиш реакцияси механизмини  тадқиқ этиш натижасида АП-8 антипиренини синтез қилиш усули яратилган.  Антипиреннинг кислород индекси 25,3% бўлиб, стабилизаторсиз полиэтиленнинг  18% кўрсатикичига нисбатан кўпроқ. Ёниш вақти 96 с бўлиб, мавжуд оловбардош ва қийин ёнувчан полиэтиленларни олишда антипирен  сифатида қўллаш учун тавсия этилган CESATM-flam PE 41329/A антипирени билан рақобатлаша олади.

Калит сўзлар: полимерланиш, синтез, олигомер, мономер, акрил  кислотаси, акрилонитрил, натрий силикати, полиэтилен, инициаторлар, силоксан.

Хусусиятлари:

* Акрилонитрилнинг эпихлоргидрин ва натрий силикати билан сополимеризацияланиши.

* Акрилонитрил билан силикатлар асосида АП-8 антипиренининг олиниши.

* Антипирен АП-8 билан ПЭнинг кислород индекси 25,3% га тенг бўлиб, ёниш вақти 96 сек.

Цитата келтириш: M. A. Kurbanova, N. G. Valeeva. Антипиренлар олишда акрилонитрил ва силикатлар асосида полимерланиш реакцияси механизмини тадқиқ этиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.56-62.

Қабул қилинди: 21.04.2017; Рухсат берилди: 21.05.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 541. 669: 615.01

Д. М. Амонова, А. В. Филатова, Н. С. Нормахаматов, Д. Т. Джурабоев, Б. И. Мухитдинов, К. М. Чуркина,

А. С. Тураев

СИРТГА ҚЎЛЛАНИЛУВЧИ АНТИКОАГУЛЯНТ ВОСИТАСИНИНГ ТАРКИБИНИ ВА ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ӲзР ФА Биорганик кимё институти,Тошкент, Ӳзбекистон,E-mail: ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, тромбоз касаллигини даволашда талаб қилинадиган тўғридан тўғри антикоагулянтлардан асосийси гепарин ҳисобланади. Бироқ гепаринни бир қатор касалликларда қўллашнинг имконияти йуқ: қоннинг қуйилиш жараёнини секинлаштирувчи сифатида, томирларнинг юқори ўтказувчанлигида, буйрак ва жигар функциясининг оғир ўзгаришларида, ўткир ва сурункали лейкозда, апластик ва гипопластик камқонликда, юрак ва веноз гангренасининг ўткир ривожланган аневризмида. Шунинг учун янги самарали ва зарарсиз антикоагулянт воситани топиш хозирда долзарб муаммолардан биридир.

Ишнинг мақсади. Вена қон томирларини варикоз кенгайиши, оёқ шишиши, тромбофлебит, сирт перифлебити касалликларини даволашда сиртга қўлланиладиган антикоагулянт восита олиш технологияси ва таркибини яратишдан иборат.

Методология. Трисульфат целлюлоза синтези пиридин - HSO3Cl комплекс мухитида олдиндан фаоллаштирилган целлюлоза билан олиб борилди.

Тадқиқ қилинаётган намуналарнинг ИК-спектрлари 2000 тизимли ИК-Фурье «Perkin Elmer» спектрометрида 400-4000 см–1 ютилиш соҳасида KBr таблеткасида олинди.

Тадқиқ этилаётган моддаларнинг антикоагулянт фаоллиги in vitro шароитларда қуйидаги қоннинг ивиш вақти, активланган қисман тромбопластин вақти ва тромбин вақти тестлари билан стандарт гепариннинг активлик эгри чизиғи калибровкасига биноан аниқланди.

Илмий янгилиги. Илк бор вена варикоз кенгайиши ва шишларни даволаш учун трисульфат целлюлоза асосида сиртга қўлланиладиган антикоагулянт препаратнинг таркиби ва техналогияси яратилди.

Олинган натижалар. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида вена варикоз кенгайиши ва шишларни даволаш учун гель асосли доривоситаси олинди. Препаратнинг специфик активлиги ўрганилди ва техналогияси яратилди. Актив компонентларнинг сифат ва микдорий анализ усули ишлаб чикилмокда.

Калит сўзлар: Антикоагулянт активлик, трисульфат целлюлоза, тромбин вақти, активланган қисмантромбопластинвақти, гель.тромбоз

Хусусиятлари:

* Антикоагулянт препарат олишнинг оригинал таркиби ва техналогияси яратилди;

* Илк бор сульфат целлюлоза асосида препарат олинди;

* У импорт ўрнини босувчи махаллий препарат ҳисобланади.

Цитата келтириш: Д. М. Амонова, А. В. Филатова, Н. С. Нормахаматов, Д. Т. Джурабоев, Б.И.Мухитдинов, К. М. Чуркина, А. С. Тураев. Сиртга қўлланилувчи антикоагулянт воситасининг таркибини ва технологиясини ишлаб чиқиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.62-67.

Қабул қилинди: 21.07.2017; Рухсат берилди: 15.08.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

* * *

УДК 678.64.0.01:539.3.

У. Б. Таджиходжаева

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ИККИЛАМЧИ МАХСУЛОТЛАРИ АСОСИДА ОЛИНГАН СУРКОВ МАТЕРИАЛЛАР ТАДҚИҚИ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент, Ӳзбекистон,  E-mail: Тadjixodjaeva-Umida@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Махсулотларни қадоқлаш учун илгари ишлатилган ва полиэтилен чиқиндисидан кейинги ўринда турадиган, бу - полиэтилентерефталат сақловчи маиший чиқиндилардир.

Полиэтилентерефталат сақловчи маиший чиқиндиларни қайта ишлашнинг янги усулларини яратиш катта қизиқиш уйғотмоқда. Капралактам ишлаб чиқаришида сезиларли миқдордаги органик моддалар аралашмасидан иборат чиқинди (Т-маҳсулоти) ҳосил бӳлади. Ӳзбекистон ёғ-мой саноатининг чиқиндиларидан бири – госсипол смоласидир (ГС). Госсипол смоласи ва Т-маҳсулотининг бир-бирига яқинлиги уларни йӳқотишда ягона ёндошув ва кенг спектрли хусусиятларга эга маҳсулотларни олишнинг содда технологияларини яратиш имконони беради.

Ишнинг мақсади. Полиэтилентерефталат сақловчи маиший  ва ёғ маҳсулотлари чиқиндилари асосидаги мойловчи олигомер махсулотларни тадқиқи.

Методология. Ушбу тадқиқотда қўйидаги услубиятлардан фойдаланилди: Криоскопия бўйича ўртача сонли молекуляр масса, томчиланиш харорати ГОСТ 6793-84, таркибида механик қўшимчаларнинг мавжудлиги ГОСТ 6479-73, пенетрация 25°С ҳароратда аралаштириш билан ва ювилган гидроксил сақловчи полиэфирларни суюқланиш ҳарорати ва физик-кимёвий хоссалари ГОСТ 5346-78 бўйича.

Илмий янгилиги. Саноат ва маиший чиқиндилардан оқилона рационал фойдаланиш учун ягона ёндашув таклиф қилинди. Кўп атомли спиртлар билан полиэтилентерефталат маиший чиқиндиларини кимёвий парчаланиш махсулотлари таъсирланиши қонуниятлари ўрганилди.

Янги сурков материалларини (полиэтилентерефталат маиший чиқиндини диэтиленгликол (ДЭГ) ва Т-маҳсулоти (бензол кислотасининг чиқиндиси), госсипол смоласи (пахта гудрони) билан кимёвий парчалаш маҳсулоти) қўлланиш имкониятлари кўрсатилди.

Олинган натижалар. Физик-кимёвий, механик ва эксплуатацион хоссалари яхшиланган сурков мойлари яратилди.

Калит сўзлар: иккиламчи полиэтилентерефталат, диэтиленгликол, синтез, қайта ишлаш, олигомер, госсипол қатрони, сурков.

Хусусиятлари:

* Иккиламчи ПЭТФ билан диэтиленгликолни алкоголизи.

* Турли занжир узунликларига эга алкоголиз махсулотлари.

* Алкоголиз давомийлигига боғлиқ физик-кимёвий хусусиятлар.

Цитата келтириш: У. Б. Таджиходжаева. Ишлаб чиқаришнинг иккиламчи махсулотлари асосида олинган сурков материаллар тадқиқи // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.68-74.

Қабул қилинди: 22.05.2017; Рухсат берилди: 10.08.2017; Нашр этилди: 17.08.2017

 

 

 

833 PDF