O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 2 сони

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 631.85.661

T. И. Нормуродов, А.У. Эркаев, З. К. Тоиров, Б. Х. Кучаров

МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ НАТИЖАСИДА ХОСИЛ БЎЛГАН ХЛОРИД-АЗОТ КИСЛОТАЛИ БЎТҚАЛАРНИНГ РЕОЛОГИК ХОССАЛАРИ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш., Навоий давлат кончилик институти, Навоий ш.,

Е-mail: kbx74@yandex.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги пайтда фосфор сақловчи ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсиши, энергетик ва хом-ашё солиштирма сарфининг кўтарилиши маҳсулот таннархининг ошишига олиб келади. Бошқа томондан қаралса, деярли ҳамма корхоналарда тегишли технологияларни ӱзлаштиришнинг техник ишлари бошқа фосфоритларга нисбатан сульфат ёки нитрат кислотани юқори меъёрда ишлатиш билан амалга оширилади. Фосфорли ўғит олиш мақсадида Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритларини хлорид кислота билан парчалаш тўлиқ ўрганилмаган.

Ишнинг мақсади. Ишнинг мақсади шундан иборатки, Марказий  Қизилқум фосфоритларини хлорид-нитрат кислоталари таъсирида парчалаб фосфорли ўғитлар олиш.

Метдология. Тажрибалар мотор ёрдамида ҳаракатланувчи қанотли аралаштиргич билан жиҳозланган қувурли реакторда амалга оширилди. Керакли миқдордаги хлорид кислотаси реакторга қуйилиб, ҳисобланган миқдордаги паст навли фосфорит хом-ашёси интенсив аралаштирилган ҳолда қўшилди. Реакцион массанинг ҳарорати контакт термометри ёрдамида 40-45ºC да ушлаб турилди. Намуналарнинг қуйидаги компонентлари таҳлил қилинди: CaO – комплексонометрик усулда, N – Келдал усулида ва CO2 – намунанинг хлорид кислотаси билан ўзъаро таъсири натижасида ҳосил бўладиган ҳажмини аниқлаш усулида.

Илмий янгилиги. Марказий Қизилқум фосфоритларини хлорид-нитрат кислоталари таъсирида парчалаш орқали олинган суспензияларнинг реолгик хоссаларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, бунда олинган суспензиялардан фосфорли ўғитлар олиш технологиясини яратиш мумкин.

Олинган натижалар. Олинган суспензияларнинг реологик хусусиятларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатдики, паст навли Марказий  Қизилқум фосфоритларини хлорид-нитрат кислоталари билан қайта ишлаб фосфорли ўғитлар олиш мумкин.

Калит сўзлар: фосфорли ўғитлар, парчалаш, аммонизация, фильтрат, хлорид-нитрат кислотали парчалаш, фойдали қазилма, суспензия.

Хусуситялари:

* МҚ фосфорит рудаларини хлорид ва нитрат кислотаси таъсирида парчалаб янги маълумотлар олинди.

* Маълумотлар паст навли фосфат рудаларини фосфорли ўғитларга қайта ишлашда асос бўлиб хизмат қилади.

Цитата келтириш: T. И. Нормуродов, А.У. Эркаев, З. К. Тоиров, Б. Х. Кучаров Марказий Қизилқум фосфоритларини қайта ишлаш натижасида хосил бўлган хлорид-азот кислотали бўтқаларнинг реологик хоссалари // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.3-9.

Қабул қилинди: 15.12.2016; Рухсат берилди: 11.01.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

Qabul qilindi: 08.08.2016; Ruxsat berildi: 28.10.2016; Nashr etildi: 15.12.2016

 

* * *

УДК 767.61

Ф. И. Эркабаев

ХРОМ(VI) ИОНЛАРИНИНГ ҚАЙТАРИЛИШ ДАРАЖАСИГА ИШҚОРЛИ ОҚАВА СУВЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Е-mail: erkabaevf@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, оқава сувлардан ва чиқинди эритмалардан металларини кимёвий реагентлар ёрдамида ажратиб олишда, қайта ишланиши қийин, ҳажми чиқинди таркибидаги металлдан кўп бўлган шламлар ҳосил булади. Гальваника ёки бошқа ишлаб чиқариш чиқиндиларидан металларни адсорбция усулида ажратиб олиш мақсадга мувофиқроқдир. Бу усул металлургия, машинасозлик, текстил саноатларида, терини қайта ишлаш, органик синтез, фармацевтика корхоналарида, пигментлар, лак-буёқ ишлаб чиқариш корхоналарида таркибида хромат, дихромат кўринишдаги хром(VI) ионлари бўлган оқава сувларни ва чиқинди эритмаларни тозалашда қўлланилиши мумкин.

Ушбу ишдан мақсад, нисбатан арзон экологик тоза сорбентлардан фойдаланиб, хром(VI) ва хром(III) ионлари билан ифлосланган оқава сувларни тўлиқ тозалаш усулларини такомиллаштириш.

Методология. Текшириш объекти сифатида гальваник хромлаш цехи чиқинди модель эритмаси ва келиб чиқиши бўйича турли сорбентлар: активланган кўмир, сульфокўмир, ёғочкўмир, жун, майдаланган ғӱзапоя ва ёғоч қипиғидан фойдаланилган. Хром ионлари концентрациясини аниқлаш учун физик-кимёвий таҳлил усуллари қўлланилган.

Илмий янгилиги. Сорбент сифатида активланган кўмир қўлланилганда энг яхши натижа бериши аниқланди (хром(VI) ионларининг қолдиқ концентрацияси 0,39 мг/л), лекин хром(VI) ионларининг чегаравий йўл қўйиладиган концентрацияси талабларига жавоб бермайди, бунга тоза сорбент билан қайта тозалаш орқали эришилади

Олинган натижалар. Турли сорбентлар билан оқава сувларни тозалаш бўйича олиб борилган изланишлар хром(VI) ионларидан чегаравий йўл қўйиладиган концентрация талабларигача тозалаш шароитини аниқлаш имконини берди. Ёғоч қипиқлари майдаланган ғўзапояга нисбатан кўпроқ қайтарувчи хоссасига эга эканлиги аниқланди.

Калит сўзлар: сорбент, активланган кўмир, қÿнғир кўмир, жун, ёғоч қипиғи, майдаланган ғўзапоя.

Хусусиятлари:

* Хром ионларини чегаравий йўл қўйиладиган концентрациягача тозалаш шароитлари аниқланди;

* Баъзи сорбентлар қисман қайтарувчи сифатида ишлаши ҳам аниқланди.

Цитата келтириш: Ф. И. Эркабаев Хром(VI) ионларининг қайтарилиш даражасига ишқорли оқава сувларнинг таъсирини ўрганиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.9-14.

Қабул қилинди: 01.02.2017; Рухсат берилди: 13.02.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 628.1

В. П. Гуро, Д. С. Салиханова, И. Д. Эшметов, М. А. Ибрагимова, Ф. Н. Агзамова

«ОЛМАЛИҚ ТМК» АЖ УЧУН ИМПОРТ ЎРНИНИ БОСУВЧИ ТУЗ ЧЎКИШИНИ ОЛДИНИ ОЛУВЧИ «ИОНХ-1» ИНГИБИТОРИ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Е-mail: ionxanruz@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ёпиқ ва айланма сув системаларида минерал чўкмаларнинг чўкишини, углеродли пўлат қувур ва ускуналарнинг коррозиясини олдини олиш иссиқлик энергетикасининг асосий муаммоларидан биридир. Бу муаммо туз чўкишини олдини олувчи ингибиторлар ишлатилиши ҳисобига ечилади. Металларни туз чўкмалари ҳосил бўлиши ва коррозиядан органик фосфон кислотасининг цинк ва бошқа металлар билан комплекси асосида ҳимоя қилиш мумкин. Лекин ишлаб чиқариш корхоналарининг эҳтиёжи бугунги кунда импорт маҳсулотлари ҳисобига қопланмоқда.

Ишнинг мақсади туз чўкмалари ҳосил бўлишининг олдини олувчи маҳаллий ИОНХ-1, ЎзРФА УНКИ ишалаб чиқарилган ва бугунги кунда «Олмалиқ ТМК» АЖ да ишлатиладиган Оптион 785-2 (Россияда ишлаб чиқарилган) ингибиторларининг самарадорлигини солиштиришдан иборат.

Методология. Ингибиторларнинг углеродли пўлатда туз чўкмалари ҳосил бўлишини ингибиторлаш самарадорлиги айланувчи дискли электродда, яъни электрокимёвий усул орқали аниқланди. Ингибиторли ва ингибиторсиз ОЦЗ суви намуналарида углеродли пўлатнинг коррозия тезлиги гравиметрик усул ёрдамида аниқланди. 

Илмий янгилиги. Сув таркибидаги ингибитор билан комплекс ҳосил қилмаган Са2+ ва Mg2+ ионларининг миқдорини минимал даражага тушурувчи ингибиторларнинг оптимал концентрациялари аниқланди, яъни ИОНХ-1 учун -11-12 мг/л бўлса, Оптион 785-2 ингибитор учун 8-9 мг/л. Маҳаллий ингибиторнинг қўлланиши углеродли пўлат коррозиясининг тезлигини 13% га камайтирса, Оптион 785-2 коррозия ингибитори хусусиятларини намоён этмайди.

Олинган маълумотлар. Махаллий ИОНХ-1 ва «Олмалиқ ТМК» АЖ да қўлланиладиган Россиянинг Оптион 785-2 маркали ингибиторларининг қўлланиладиган мақбул шарт-шароити ва концентрациялари аниқланди, ҳамда уларнинг қўлланилиш самарадорликларининг солиштирилган маълумотлари олинди.

Калит сўзлар: совитувчи сув, туз чўкишини олдини олувчи ингибитор, кальций ва магний ионлари, коррозия тезлиги, углеродли пўлат.

Хусусиятлари:

* Ингибиторларнинг солиштирилган натижалари келтирилган;

* ИОНХ-1 учун мақбул концентрация 11-12 мг/л, Оптион 785-2 ингибитори учун 8-9 мг/л.

Цитата келтириш: В. П. Гуро, Д. С. Салиханова, И. Д. Эшметов, М. А. Ибрагимова, Ф. Н. Агзамова «Олмалиқ ТМК» АЖ учун импорт ўрнини босувчи туз чўкишини олдини олувчи «ИОНХ-1» ингибитори // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.14-20.

Қабул қилинди: 17.02.2017; Рухсат берилди: 17.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 631.811.6:553.678

О. С. Нарзуллаев, Р. Н. Ким, А. М. Реймов, О. В. Мячина, О. И. Попова, А. Х. Рахмонов

ТАРКИБИДА АЗОТ ТУТГАН ЎҒИТЛАРНИНГ ХОССАЛАРИГА ГЛАУКОНИТ ҚЎШИМЧАЛАРИНИНГ ТАЪСИРИ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қорақолпоғистон ҳудудида таркибида глауконит тутган қумларнинг катта майдони бўлиб, бу улардан махаллий ўғитлар ишлаб чиқаришда хомашё сифатида кенг фойдаланиш имконини яратади. Глауконитлар таркибида жуда кўп миқдорда микроэлементлар мавжуд, шунинг учун, тупроқда ўсимликларнинг ўсиб ривожланишида керакли бўладиган сорбцион, ионалмашинувчи ва комплекс хосил қилувчи хоссаларга эга бўлган микроэлементли ўғитларни яратиш долзарб муаммолардан бири хисобланади.

Ишнинг мақсади. Глауконит қум қўшиб, таркибида азот тутган янги ўғитларни олиш ва уларнинг хоссаларини аниқлаш.

Методология. Аммиакли ўғитга қўшимча сифатида глауконитли қум қўшиб донадорлаш орқали олинган янги глауконит таркибли ўғитнинг қуйидаги хоссалари ўрганилди: ёпишқоқлиги, намлиги, тўкилма оғирлиги, намуналарнинг гигроскопик нуқталари ва мустахкамлиги маълум методлар ёрдамида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Илк бора Қорақолпоғистоннинг турли глауконитлари билан азот тутган тузларнинг суюқланмалари ёки эритмаларини аралаштириш асосида сорбцион, ионалмашинувчи ва комплекс хосил қилувчи хосаларига эга бўлган ўғит олиш жараёни ўрганилди; олинган глауконит таркибли ўғитларнинг хосслари аниқланди.

Олинган натижалар.

Тажриба натижалари шуни кўрсатдики, аммиакли селитрага глауконит қўшилишида, унинг миқдори камайиши билан аммиакли селитранинг ёпишқоқлигини оширади.

Олинган ўғит намуналари таркибида глауконитнинг масса улуши ортиши билан гранулаларнинг тўлиқ эриш вақти  икки марта ортади.

Ўғит таркибига қўшилган глауконитлар, аммиакли селитра гранулалари ғоваклигини камайтиради, бу эса ўз навбатида грануланинг мустахкамлигини оширади.

Калит сўзлар: аммиакли селитра, суюқланма, глауконитли қум, ёпишқоқлик, грануланинг мустахкамлиги.

Хусусиятлари:

* Глауконитнинг махаллий конларидан минерал хомашё танланди;

* Комплекс ўғит олиш технологияси;

* Глауконит билан таркибида азот тутган ўғитларнинг суюқланмаларини аралаштириш;

* Олинган суюқланма ёки эритмаларнинг хоссалари аниқланди.

Цитата келтириш: О. С. Нарзуллаев, Р. Н. Ким, А. М. Реймов, О. В. Мячина, О. И. Попова, А. Х. Рахмонов Таркибида азот тутган ўғитларнинг хоссаларига глауконит қўшимчаларининг таъсири // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.20-26.

Қабул қилинди: 28.02.2017; Рухсат берилди: 27.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

UDK 661.333.1

B. Т. Коshanova, А. U. Erkaev, Z. К. Тоirov, 1B. H. Кucharov

NATRIYNING SULFAT-KARBONATLI TUZLARINI OLISHNING FIZIK-KIMYOVIY TADQIQOTI

Тошкент кимё-технология институти, 1ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.,

E-mail: kbh74@yandeх.ru

Refetat. Muamoning kelib chiqishi. Na2CO3-Na2SO4-H2O tizimining eruvchanlik diyagrammasi tadqiqoti  bizga import bo’lib keladigan natriy sulfatni mahalliy mirabilitga almashtirib, qo’sh tuz natriy sulfat-karbonat va uning kristallogidratini, sintetik yuvuvchi vositalar va shisha ishlab chiqarishda qo’llash mumkinligini ko’rsatadi

Ishning maqsadi. Tadqiqotning maqsadi Tumryuk koni mirbiliti va kaltsinatsiyalangan sodadan qo’sh tuz natriy sulfat-karbonat olishning optimal sharoitini aniqlash.

Metodologiya. 30 va 70°С haroratlarda Na2CO3-Na2SO4-H2O tizimining eruvchaligi izotermik usul yordamida o’rganildi. Na2SO4•10H2O, Na2SO4, Na2CO3•7H2O, Na2CO3•H2O va qo’sh tuz 2Na2SO4•Na2CO3 kristallanish chegaralari aniqlandi. Olingan mahsulotlarni rentgenofazoviy va sifat analizi qilindi. Tizimning figurativ nuqtasini aniqlash va tahlil qilish uchun muvozanat o’rnatilgandan keyin qattiq va suyuq fazalaridan namunalar olindi. Namunalar tarkibida natriy, uglerod oksidi va sulfat ionlari aniqlandi.

Ilmiy yangiligi. Uch componentli tizimni 2Na+ //SO42-, CO3- - Н2О 30-70ºС haroratlarda nazariy tadqiq qilindi. Tajribaviy va nazariy tadqiqodlardan olingan natijalarga ko’ra 2Na+ //SO42-, CO3- - Н2О tizimning 30-70ºС haroratlardagi tizimning xolat diagrammasi tuzildi. Tuzlarning tugun nuqtalarida nonvariant, mono- va divariantlardagi kristallanish qonuniyatlari aniqlandi. Birinchi marotaba qo’sh tuz natriy sulfat va karbonatlarning chiqishiga tehnologik parametrlarning ta’siri o’rganildi.

Olingan natijalar. Tumryuk koni mirabiliti va kaltsinatsiyalangan sodadan burkeit olishdagi oraliq mahsulotlarning tarkiblari kimyoviy va rentgenografik tahlillar yordamida aniqlandi.

Kesishish nuqtalaridagi tuzlarning kristallanish chegaralari aniqlandi. Mahsulot tarkibida nurli tuzlarning borligi tasdiqlandi va sharhlanda.

Kalit so’zlar: eruvchanlik diagrammasi, kristallanish, kaltsinatsiyalangan soda, yuvuvchi vositalar, mirabilit, burkeit.

Xususiyatlari:

* Kimyoviy va rentgenografik usul yordamida q’o’sh tuzlar yani natriy sulfat va karbonatlar tadqiqot qilindi;

* Muvozanat holatdagi qattiq fazaning konsentrsion chegaralari aniqlandi.

Tsitata keltirish: B. Т. Коshanova, А. U. Erkaev, Z. К. Тоirov, B. H. Кucharov Natriyning sulfat-karbonatli tuzlarini olishning fizik-kimyoviy tadqiqoti // O’zbekiston kimyo jurnali. -2017. -№2. –B.27-33.

Qabul qilindi: 03.02.2017; Ruxsat berildi: 05. 03.2017; Nashr etildi: 03.04.2017

 

* * *

УДК 631.85.661

1Д. Г. Пак, Ш. С. Намазов, А. А. Маматалиев, А. Р. Сейтназаров, А. М. Реймов, С. М. Таджиев

АММИАКЛИ СЕЛИТРА СУЮҚЛАНМАСИ, МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИ ВА КАЛИЙ ХЛОРИДИ АСОСИДА ДОНАДОРЛАНГАН КОМПЛЕКСЛИ NPK-ЎҒИТЛАР

1«Фарғонаазот» АЖ. ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.,

E-mail: ionxanruz@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. NРК-ўғитлар олишда аммофос бўтқасига аммоний нитрати ёки карбамид ва калий хлориди қўшилиб, сўнгра доналаштирувчи барабанда донадорланади. Аммо ушбу усул аммофос бўтқасини олиш жараёнининг қимматлиги нуқтаи назаридан мақсадга мувофиқ эмас. Аммоний нитрати суюқланмасини фосфат хом ашёси, сўнгра калий хлориди билан тўғридан-тўғри аралаштириш йўли билан донадорланган мураккаб ўғитлар олиш анча истиқболли ҳисобланади. Чунки фосфат хом ашёсидаги фосфор танқис ҳисобланган сульфат кислотасини ишлатмасдан селитра суюқланмаси ёрдамида ўсимлик ўзлаштира оладиган шаклга ўтади.

Ишнинг мақсади. Аммиакли селитра (АС) суюқланмасига Марказий Қизилқум ювиб қуритилган ва шламли фосфоритлари ва калий хлориди асосида донадор NРК ўғитлар олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Аммиакли селитра суюқланмасига ювиб қуритилган ёки шламли фосфоритларни ва калий хлоридни киритиш ва сўнгра нитртли-фосфатли-хлоридли аралашмаларни жадал аралаштириш усулида донадорлаш, ундан ташқари олинган ўғитларнинг таркиб ва хоссаларини маълум бўлган таҳлил усуллар ёрдамида ўрганиш.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба аммиакли селитра суюқланмасига Марказий Қизилқум фосфоритларини ва калий хлоридини киритиш йўли билан уч компонентли NРК ўғитлар олиш жараёни ўрганилган.

Олинган натижалар. NPK ўғитлар наъмуналарини олиш учун фосфат хом ашёси миқдорини 100 г аммиакли селитрасига нисбатан 20 дан 30 г гача, КCl миқдорини эса 5.75 дан 57.5 г гача оралиқда олинди. Нитратли-хлоридли-фосфатли суюқланмани донадорлаш учун жадал аралаштириш усули қўлланилди. Уларнинг таркиб ва хоссалари аниқланди. АС ни модификациялашдан асосий мақсад – маҳсулот доналари мустаҳкамлигини ошириш. Агарда у тоза аммиакли селитрада 1.6 МПа га тенг бўлса, АС : ФС : КCl = 100 : 30 : 57.5 нисбатдаги янги турдаги ўғитда 9.19 МПа ни ташкил этди.

Калит сўзлар: аммиакли селитра, фосфоритлар, калий хлориди, NРК-ўғит, таркиб ва хосса.

Хусусиятлар:

* АС га фосфоритлар ҳамда калий хлоридини киритиш йўли билан NРК-ўғитлар олинган.

* Уларнинг таркиби, доналар мустаҳкамлиги ва сувда эриш тезлиги аниқланган.

Цитата келтириш: Д. Г. Пак, Ш. С. Намазов, А. А. Маматалиев, А. Р. Сейтназаров, А. М. Реймов, С. М. Таджиев Аммиакли селитра суюқланмаси, Марказий Қизилқум фосфоритлари ва калий хлориди асосидаги донадорланган комплексли NPK-ўғитлар  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.33-41

Қабул қилинди: 03.02.2017; Рухсат берилди: 17.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 631.82+631.465

О.В.Мячина, А.Т.Алиев, Р.Н.Ким, А.Х.Рахмонов, О.С.Нарзуллаев

ЯНГИ СЕКИН ТАЪСИР ЭТУВЧИ ЎҒИТЛАР ОСТИДА ТУПРОҚ ГИДРОЛАЗАЛАР ФАОЛЛИГИ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.,

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Суғориладиган ерларда секин таъсир этувчи ўғитларнинг қўлланилиши макроэлементларнинг босқима босқич тушишини ва бир хилда таъминланишини, ҳамда макроэлементларнинг минерализациясси интенсивлигини ва  микробиологик фаоллигини оширади. ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институтида аммиакли ўғит эритмасига ҳамда аммофосга майдаланган бентонитни киритиш йўли билан секин эриш хоссасига эга янги азотли ва фосфорли ўғит олинди. Ўғит грануласидан макроэлементларнинг эркин чиқиш тезлигини камайиши тупроқнинг трофик режимини ўзгартиради, бунда азот ва фосфор циклида иштирок этувчи гидролитик тупроқ ферментлари фаоллигига тўғридан тўғри таъсир қилади.

Ишнинг мақсади. Азот ва фосфор уреазалар ва фосфотазалар трансфорациясида иштирок этувчи гидролитик тупроқ ферментлари фаоллигига  секин таъсир этувчи таркибида бентонит сақлаган азотли ва фосфорли ўғитларнинг таъсирини ўрганиш.

Методолгия. Уреаза фаоллигини аниқлаш бўйича Ф.Х.Хазиевнинг (2005) модификациясида А.Ш.Галстяннинг калориметрик методида аниқланди, А.Ш.Галстян ва Э.А.Арутюнянларнинг фосфатазалар фаолллигини калоирметрик усулда ўрганиш.

Илмий янгилиги. Секин таъсир этувчи таркибида бентонит сақлаган азотли ва фосфорли ўғитларнинг тупроқ ферментларининг азот ва фосфорли циклига  таъсири илк маротаба исбот қилинди.

Олинган натижалар. Узоқ таъсир этувчи ўғитлар қўлланилганда тупроқли эритмадаги азотли ва фосфорли бирикмаларнинг босқичма босқич эркин ажралиши ҳисобига уреаза ва фосфотаза гидролитик ферментларининг фаоллигини камайтиради хамда норационал йўқотишларнинг ва тупроқнинг азотли ва фосфорли бирикмаларнинг айланиш интенсификациясига халақит беради.

Калит сўзлар: бентонит, ўғит, секин таъсир қилувчи хосса, азот, фосфор, трансформация, ферментлар, типик тупроқ.

Хусусиятлари:

* Таркибида бентонит сақлаган ўғит қўлланилганда тупроқда уреаза фаоллиги (2.6-3.1 гача) тушиши аниқланди.

* Бентонит билан модификация қилинган аммофоснинг фосфатаза фаоллиги динамикасига таъсири аммиакли селитранинг биргаликда қўлланилишига боғлиқ бўлади.

Цитата келтириш: О.В.Мячина, А.Т.Алиев, Р.Н.Ким, А.Х.Рахмонов, О.С.Нарзуллаев. Янги секин таъсир этувчи  ўғитлар остида тупроқ гидролазалар фаоллиги   // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.41-47.

Қабул қилинди: 28.02.2017; Рухсат берилди: 27.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 661.632.232

И. Т. Шамшидинов, Н. Р. Кан, И. И. Усманов, Х. Ч. Мирзакулов

МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИДАН ОЛИНГАН ЭКСТРАКЦИОН ФОСФАТ КИСЛОТСИНИ ФТОРСИЗЛАНТИРИШ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш., E-mail: khchmirzakulov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Фтор бирикмалари теварак атроф-муҳитга жуда хавфли таъсир этади. Тупроққа фтор тушишининг асосий омили фосфор тутган ўғитлар хисобланади. Экстракцион фосфор кислотасини (ЭФК) фтордан тозалаш, фосфор тутган ўғитлар таркибида уни мухим даражада камайтиришга имкон беради

Ишнинг мақсади. Ишнинг мақсади тайёрланган экстракцион бўтқага кальций карбонат қўшиш йўли билан экстракцион фосфат кислотасидаги фтор ва сульфатлар миқдорини камайтириш ҳисобланади. Ишнинг илмий янгилиги ЭФКни калций тутган реагентлар билан бир вақтнинг ўзида сульфатсизлантириш ва фторсизлантиришдан иборатдир.

Методология. Фосфатларни аниқлаш диффиренциал фотометрик усул билан олиб борилди, фтор – ионометрик, калций, магний, алюминий ва темир – комплексометрик, сульфат – тортма усул билан.

Илмий янгилиги. Биринчи марта Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган ЭФК ни бир вақтнинг ўзида фторсизлантириш ва сульфатсизлантириш бўйича илмий-асосланган маълумотлар олинган.

Олинган натижалар. Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган ЭФК ни бир вақтнинг ўзида фторсизлантириш ва сульфатсизлантириш учун сулфатни бириктириш учун 100% ва фторни бириктириш учун 100-120% тайёр экстракцион пулпага калций карбонат ва ювиб куйдирилган фосконцентратни (ЮКФК) иккинчи секция эктракторига бериш йўли билан тозалашнинг оптимал технологик параметрлари аниқланган

Фторни газ фазага ва калцийни фосфогипсга ўтиш даражаси нормаси 100-150% бўдганда фторни бириктириш кўрсаткичи 86.6-90.9% ва уни экстракцион фосфор кислотасидаги миқдори 0.32-0.25% гача камаяди. Шу билан бирга, SO3 ни кислотадаги миқдори 2.22% дан 0.44-0.52% гача камаяди. Фильтрланиш тезлиги ахамиятсиз даражада ўзгаради ва қуруқ қолдиқда 806.46-809.07 кг/м2•с ни ташкил этади.

Калит сўзлари: ЭФК, экстракцион бўтқа, кальций карбонат, ЮКФК, фторсизлантириш, сульфатсизлантириш, фильтрлаш.

Хусусиятлари:

* ЭФКни тозалаш имконияти кўрсатилган;

* Оптимал технологик параметрлар ўрнатилган.

Цитата келтириш: И. Т. Шамшидинов, Н. Р. Кан, И. И. Усманов, Х. Ч. Мирзакулов Марказий Қизилқум фосфоритларидан олинган экстракцион фосфат кислотсини фторсизлантириш жараёнини ўрганиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.47-54.

Қабул қилинди: 01.02.2017; Рухсат берилди: 04.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК. 547.458.83.

О. Р. Ахмедов, Ш. А. Шомуротов, 1Х. С. Талипова, А. С. Тўраев

ДИАЛЬДЕГИД КАРБОКСИМЕТИЛ ГУАР СМОЛАСИ СИНТЕЗИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УЛАР АСОСИДА АЗОТ ТУТГАН ҲОСИЛАЛАР

ӲзР ФА Биорганик кимё институти, E-mail: ibchem@uzsci.net

1Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Полисахаридлар арзон, хавфсиз ва керакли физикавий - механик хусусиятларга эга бўлганлиги сабабли турли саноат сохаларида кенг қўлланилиб келинмокда. Гуар смоласининг юқорида келтирилган афзалликларига қарамасдан, баъзи камчиликлари ҳам мавжуд, яъни микроорганизмларга чидамсизлиги, инертлиги ва кам эрувчанлигидир. Ушбу камчиликларни бартараф этишнинг эффектив методларидан бири, биополимерлар структурасига реакцион фаол ва гидрофил гуруҳлар киритишдир.

Ишнинг максади. Турли эрувчанликка ва алмашиниш даражасига эга бўлган Na-КМГС нинг оксидланиш реакциясини ўрганиш. Оксидланиш реакциясини олиб боришнинг оптимал шароитларини аниқлаш. Диальдегид Na-КМГС асосида янги азот тутган хосилалар олиш.

Методология. Оксидланган Na-КМГС даги альдегид гуруҳлар микдори йодометрик титрлаш ёрдамида урганилди. Олинган бирикмалардаги гуанидин миқдори ва алмашиниш даражаси азот бўйича аниқланди. Олинган намуналарнинг структураси ИҚ-спектр ёрдамида исботланди.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба Na-КМГС ни оксидланиш реакцияси кўрсатилди. Олинган Na-КМГС нинг диальдегид хосилалари асосида азот тутган бирикмалар синтез қилинди.

Олинган натижалар. Олиб борилган изланишлар натижасида карбоксиметил гуар смоласининг диальдегид хосилалари олинди. NaJO4 концентрацияси, реакция вакти ва γ, Na-КМГС ни окисидланиш даражасига таъсир этиши аниқланди. Na-КМГС структурасига керакли микдорда альдегид гуруҳлар киритиш имконини берадиган, оксидланиш реакциясининг оптимал шароитлари аниқланди. Турли оксидланиш даражали, кимёвий модификациялаштирилган Na-КМГС нинг хосилалари асосида янги азот тутган бирикмалар олинди. Бирикмаларнинг структураси ва таркиби ИҚ-спектр ва элемент таҳлили ёрдамида ўрганилди.

Калит сўзлар: полисахарид, гуар смоласи, карбоксиметиллаш, оксидланиш даражаси, диальдегид хосилалар, гуанидин.

Хусусиятлари:

* Na-КМГС нинг диальдегид хосилалари олиш учун оптимал шароитлар аниқланди.

* Оксидланган Na-КМГС ҳосилаларини гуанидин билан таъсирланиши ўрганилди.

Цитата келтириш: О. Р. Ахмедов, Ш. А. Шомуротов, Х. С. Талипова, А. С. Тўраев Диальдегид карбоксиметил гуар смоласи синтезининг ўзига хос хусусиятлари ва улар асосида азот тутган ҳосилалар // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б. 55-61.

Қабул қилинди: 22.12.2016; Рухсат берилди: 03.02.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК. 547.458.83.

Ш. A. Шомуротов

КАРБОКСИМЕТИЛЦЕЛЛЮЛОЗА ВА УНИНГ ПОЛИМЕР КОМПЛЕКСЛАРИ СУВЛИ ЭРИТМАЛАРИ РЕОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ӲзР ФА Биорганик кимё институти, E-mail: ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнги йилларда полисахаридлар ва уларнинг хосилалари молекуляр тузилиши ва реологик хусусиятлари орасидаги ўзаро боғлиқлигини тадқиқ этишга йўналтирилган изланишлар катта қизиқиш уйғотмоқда. Айни изланишлар асосида ушбу полимерларнинг мураккаб структуралари аниқланса, амалий жиҳатдан эса бу тадқиқотлар натижалари асосида янги суртма ва юмшоқ дори воситалари учун асос сифатида фойдаланиш имконини яратади.

Мақсад. Na-КМЦ ва унинг изоникотин кислота гидразиди билан полимер комплексининг реологик хусусиятларини ўрганиш, тузулиш хусусиятларини баҳолаш.

Методология. Na-КМЦ ва унинг полимер комплекслари концентрланган эритмаларининг реологик хусусиятлари «Реотест-2» ротатцион вискозиметрида, коаксиал цилиндрлар системасида, 2-380 Па кучланишлар орлиғида ва терли хароратлардаги 1.5 дан 1310 см-1 гача бўлган силжиш тезлиги оралиғида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Na-КМЦ ва унинг модификацияланган ИНКГ билан полимер комплекслари концентрланган эритмаларининг реологик хусусиятлари ўрганилди ва структура хусусиятлари баҳоланди.

Олинган натижалар. Na-КМЦ ва унинг модификацияланган ИНКГ билан полимер комплекслари концентрланган эритмаларининг реологик ва тузилиш хусусиятлари ўрганилди. Тадқиқ қилинган системалар учун псевдопластикларга хос бўлган қовушоқ оқувчан аномалиясига эга бўлган ноньютон оқувчанлик хос бўлади. Полимер комплекслар эритмалари уларнинг юқори тармоқланган молекулалараро ўзаро таъсирларнинг юқорилиги боис структураланган мунтазам системалар ҳосил қилиши, бунинг натижасида ассоциланган структураларнинг ўлчамларининг ортиши ва уларининг мустахкамлигини ортиши кўрсатилди.

Калит сўзлар: Карбоксиметилцеллюлоза, полимер комплекс, изоникотин кислота гидразиди, реология, активланиш энергияси, қовушоқ оқувчанлик.

Хусусиятлари:

* Na-КМЦ ва унинг полимер комплекслари эритмаларининг реологик хусусиятлари ўрганилди;

* Полимер комплексларнинг структура хусусиятлари баҳоланди.

Цитата келтириш: Ш. A. Шомуротов Карбоксиметилцеллюлоза ва унинг полимер комплекслари сувли эритмалари реологик хусусиятларини ўрганиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б. 55-61.

Қабул қилинди: 22.12.2016; Рухсат берилди: 10.02.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 541.183: 66.066

Д. Ж. Жумаева

НЕФТ ГАЗ САНОАТИ ОҚАВА СУВЛАРИНИ ЯНГИ МАҲАЛЛИЙ АДСОРБЕНТЛАР БИЛАН ТОЗАЛАШ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., E-mail: d.jumayeva@list.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Адсорбция усули сув тайёрлаш ва саноат оқава сувларини тозалашда юқори самарали кенг тарқалган усуллардан ҳисобланади. Ундан гидрометаллургия саноат оқава сувларини таркибидан қимматли компонентларини қайта ишлашда металл таркибли минерал хом ашё ажратиб олишда ҳам қўлланилади. Эритмалар таркибидан зарарли ва қимматли моддаларни адсорбцияси учун гранулали ва кукунсимон кўмир адсорбентларидан фойдаланилади. Ҳозирги пайтда бу адсорбентлар бизнинг республикамизга чет давлатлардан сотиб олинади. Импорт ўрнини босувчи маҳсулот олиш-бизнинг илмий жамоатчилигимиз олдида турган долзарб вазифа ҳисобланади.

Ишнинг мақсади.Термик фаоллаш йўли билан маҳаллий кўмир хом ашёси асосида янги самарали импорт ўринини босувчи кўмир адсорбентларини олиш, шунингдек саноат оқава сувларини таркибидан нефть маҳсулотлари қолдиқларини йўқотиш ва сувни юмшатиш.

Методология. Оловли фотометрия усулида Na+ ва K+ катионларини; СФ-26 маркали спектрофотометрия усулида H+4, NO-2, Fe2+ ионларини; Са2+ ва Mg2+ ионларини эса комплексонометрик титрлаш усулида; трилон Б усулида титрлаб CO2-3, HCO-3ни; гравиметрия усулида SO42- ионлари ва қуруқ қолдиқни; ЭВ-74 иономерда рНни; потенциометрик усулда NO3- ионлари аниқланди.

Илмий янгилиги. «Газлинефтегазқазибчиқариш» МЧЖнинг «Муллахол» объекти саноат оқава сувларини ноорганик қўшимча ионларидан тозалаш ва қаттиқлигини камайтириш учун маҳаллий бойсун тошкўмири асосида, унга ишқорий ер металларини қўшган ҳолда композицион адсорбентлар шунингдек, 550ºС ҳароратда гидрофоб хусусиятга (S=150 м2/г) эга термик фаолланган кўмир асосида саноат оқава сувлари юзасидан нефть маҳсулотларини тозалаб олиш учун адсорбентлар олинди.

Олинган натижалар. Композицион ва термик фаоллаш ёрдамида махаллий хом ашё асосида янги импорт ўрнини босувчи кўмир адсорбентлари олинди.

Калит сўзлар: саноат оқава суви, нефть маҳсулотлари, нефть ва газни қайта ишлаш, композицион адсорбент, РЭМ.

Хусусиятлари:

* Бойсун тошкўмири асосидаги термик фаолланган кўмир адсорбенти олинди;

* 1Т маркали тошкўмир асосидаги композицияли кўмир адсорбенти яратилди;

* Маҳаллий хом ашё асосидаги импорт ўрнини босувчи кўмир адсорбенти.

Цитата келтириш: Д. Ж. Жумаева Нефт газ саноати оқава сувларини янги маҳаллий адсорбентлар билан тозалаш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б. 66-72.

Қабул қилинди: 02.03.2017; Рухсат берилди: 02.04.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 547.917

Г. Рахмонбердиев, А. Ш. Хусенов, 1М. Х. Маликова

«МУЖИЗА» НАВЛИ ТОПИНАМБУР ТУГАНАГИДАН ИНУЛИН

Тошкент кимё-технология институти., E-mail: khusenov_82@mail.ru

1ӲзР ФА Ӳсимликлар кимёси институти, Тошкент ш

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Охирги 100 йил мобайнида охир хасталиклардан шакар танқислик диабет (ШТД, 70%) касаллиги муҳим ўрин тутади. Ушбу касаллик бутун умр ва мунтазам равишда дори воситаларини истемол қилиш билан ажралиб туради. Топинамбур инулин манбаси бўлиб, шакар танқислиги–диабетда кенг миқёсида қўлланилади.

Ҳозирги кунда бир қанча биологик фаол қўшимчалар таркибида топинамбур ёки инулин порошоклари мавжуд бўлиб, улар шакар танқислиги–диабет, дисбактериоз, остеопороза, иммунодефицит касалликларни даволашда қўлланилади. Шунинг учун топинамбур туганагидан маҳаллий инулинсақловчи хом ашёни ўрганиш жуда долзарбдир.

Мақсад. Ушбу ишнинг мақсади тоза инулин ва унинг алоҳида фракцияларини олиш; инулинни ажратиш ва тозалаш мақбул усулларини ишлаб чиқиш.

Методология Тадқиқот объекти “Музижа” навли топинамбур туганаги. Инулинни ўрганганда маҳсулотни сувли экстракция, спиртли чўктириш усуллари қўлланилди. Моносахарид таркибини кислотали гидролиз усули ва қоғоз хроматография анализи  билан аниқланди. Олинган инулинни тузулиши ИҚ-спектр ва электро-микроскоп ёрдамида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Мужиза навли топинамбур тугунагидан инулин олишнинг оптимал услублари ишлаб чиқилди ва унинг таркибида инулин микдори 19-22% ни ташкил этди, Инулиннинг учта полиморфлиги идентификация килинди (α-, β- и γ-инулинлар), улар бир бири билан ташки куриниши ва сувда эрувчанлиги билан фарк килади.

Олинган ва юкори тозаланган инулиннинг сифатли кўрсаткичлари  аниқланди, уларга физик кимевий тавсиф берилди.

Олинган натижалар. Инулин олиш учун икки йиллик ўсишда бўлган мева бериш фазасида йиғиштирилиб олинган маҳаллий “Мўжиза” навли тапинамбур олинган. Топинамбур тугунагидан инулин олишнинг ва тозалашнинг оптимал шароитлари аникланди.(қуруқ моддага нисбатан инулин микдори 19-22% ташкил этди). Тоза олинган инулиннинг сифат кўрсатгичлари аниқланди (фруктозага нисбатан таъсир этувчи моддалар микдори 95%). Полисахариднинг олигомер таркиби ўрганилди, молекуляр массаси (5200ДА) ва полимерланишни ўртача даражаси (25-30) аниқланди.

Калит сўзлар: топинамбур тугунаги, инулин, полиморфлар, тузилиш, ИК спектроскопия, хромотография, электрон микроскопия.

Хусусиятлари:

* “Мужиза” навли топинамбур тугунагидан чиқиш унуми 22% инулин олинди;

* Ажратиш ва тозалашларнинг оптимал усуллари аниқланди.

Цитата келтириш: Г. Рахмонбердиев, А. Ш. Хусенов, М. Х. Маликова «Мужиза» навли топинамбур туганагидан инулин  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б. 73-79.

Қабул қилинди: 04.01.2017; Рухсат берилди: 04.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 664.66.085.1

М. С. Зокирова, Қ. О. Додаев

ТОПИНАМБУР ИНУЛИНИНИ ГИДРОЛИЗЛАШ ЖАРАЁНИНИНГ ТАДҚИҚИ

Тошкент кимё-технология институти., Тошкент ш., E-mail: mashxuratkti@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда қандли диабетга чалинган беморлар учун кондитер маҳсулотлари ва ширин консервалар ишлаб чиқаришда, қанд ўринбосарлари сифатида аспартам, ксилит, сорбит каби синтетик ширинлаштирувчилардан фойдаланилмоқда. Лекин бу ширинлаштирувчилар шифобаҳш озуқалилик талабларига тўлиқ жавоб бермайди.

Ишнинг мақсади. Топинамбур туганакмевалари таркибидаги инулинни экстракция қилиб олиб, уни кислотали гидролизлаб ширин сироп олиш. Гидролизланиш жараёнида фруктоза миқдориниг ортиши ва витаминлар миқдорининг ўзгариш жараёнини тадқиқ қилиш.

Методология. Юқори молекуляр фруктозанлар (инулин) ва паст молекуляр фруктозанлар диализ усулида алоҳида ажратиб олинди. Фруктоза миқдорини аниқлашда Селеванова усулидан, витамин миқдорини аниқлашда юқори самарадорли суюқлик хроматографияси (ВЭЖХ)дан фойдаланилди.

Илмий янгилик. Кўплаб олиб борилган тадқиқот ишларида инулинни гидролизлашда инулиназа ферменти, органик ва анорганик кислоталардан фойдаланилган. Биз лимон кислотаси билан бирга нордон анор шарбати ва лимон шарбати билан гидролизлаш ишларини олиб бордик.

Олинган натижалар. Нордон анор шарбати билан гидролизланган инулинли экстракт, лимон шарбати билан гидролизланган экстрактга нисбатан 1.5 марта ва лимон кислотаси билан гидролизланган экстрактларга нисбатан фруктоза миқдори 1.3 марта кўп экани аниқланди. Боғланган витаминлар харорат ва кислоталар таъсирида эркин ҳолатга ўтгани ва витаминларнинг ҳарорат таъсирида камайиб кетгани кузатилди.

Калит сўзлар: инулин, фруктоза, гидролиз, витамин, шарбат, кислота, инулиназа, фермент.

Хусусиятлари:

* Кислотага бой мева шарбатлари билан топинамбур инулини гидролиз қилинди;

* Харорат таъсирида витаминлар миқдори ўзгариши таҳлил қилинди.

Цитата келтириш: М. С. Зокирова, Қ. О. Додаев Топинамбур инулинини гидролизлаш жараёнининг тадқиқи // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б. 80-85.

Қабул қилинди: 01.02.2017; Рухсат берилди: 13.03.2017; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 664.1

Н. К. Мажидова, Ю. К. Кадиров

ПАХТА МОЙИНИ ГИДРОГЕНЛАШНИНГ КАТАЛИТИК ЖАРАЁНЛАРИНИ МОДЕЛЛАШТИРИШ

Бухоро мухандислик технология институти. Бухоро ш., E-mail: kafedra-03@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Жуда кўп каталитик жараёнларни асосий хусусиятларидан бири – уларни катализаторнинг фаоллигини нотурғун шароитида амалга оширилишидир. Шу сабабли катализатор фаоллигини нотурғун шароитини ўрганиш ва бунинг асосида жараёнларни жадаллаштириш, шароитларни бошқариш, катализаторларни ишлаш давомийлигини ва танлаш қобилиятини шакллантиришда математик моделлаштириш масалаларини ўрганиш долзарбдир. Шунингдек юқори унумли жараёнларни оптималлаштириш муаммолидир.

Ишнинг мақсади. Катализаторни нотурғун фаоллигини инобатга олиб, каталитик жараёнларни оптимал лойиҳалаштириш ва бошқаришда моделлаштириш усулларидан фойдаланишнинг илмий асосларини жорий этиш ва уларни амалий вазифаларни ечишда қўллаш.

Методология. Пахта мойини кукунсимон ва турғун катализаторлар тизимидан фойдаланиб, каталитик гидрогенлаш жараёнларини моделлаштириш даврий системанинг VIII гуруҳи металл қўшимчаларини қўллаб амалга оширилди. Пахта мойини гидрогенлаш аралаштиргичли автоклавларда ва устунли реакторларда олиб борилди.

Илмий янгилиги. Фаоллигини паст даражада туширувчи реакторнинг қўзғалмас қатламида жойлаштирилган катализатор иштирокида амалга ошадиган каталитик тизимларни бошқариш ва моделлаштириш усулларининг умумий принциплари жорий этилди.

Олинган натижалар. Қўзғалмас қатламли ўзгарувчан сатҳли реакторларда, реактор-регенератор блокларида жойлаштириш принципларини асослари шакллантирилди.

Калит сÿзлар: каталитик жараёнлар, кукунсимон ва турғун катализаторлар, фаоллик, пахта мойини гидрогенлаш, моделлаштириш.

Хусусиятлари:

* Қўзғалмас қатламли реакторларда моделлаштиришнинг асосий принциплари жорий этилди;

* Реактор ишининг оптимал режими вақт функцияси деб олиниши мумкин.

Цитата келтириш: Н. К. Мажидова, Ю. К. Кадиров Пахта мойини гидрогенлашнинг каталитик жараёнларини моделлаштириш// Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б. 85-92.

Қабул қилинди: 02.03.2016; Рухсат берилди: 21.11.2016; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

УДК 665.335.1

Ш. Ш. Хакимов, К. Х. Мажидов, Д. Ж. Хўжақулова

ТОЗАЛАНГАН ПАХТА МОЙИНИНГ СИФАТИГА ОРТОФОСФОР КИСЛОТАСИ ВА УГЛЕРОД ИККИ ОКСИДИНИНГ ТАЪСИРИ

Бухоро мухандислик технология институти. Бухоро ш., E-mail: kafedra-03@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Дезодорациялаш – ёғ ва мойлардан зарарли кимёвий бирикмаларни ажратиб олишда муҳим технологик жараён ҳисобланади. Дезодорацияланган ёғлар тайёр истеъмол маҳсулотлари ва саноатда қайта ишлаш мақсадида тайёрланилади. Шу сабабли тозаланган пахта мойини янгича қайта ишлаш усулларини жорий этиш илмий ва амалий жиҳатдан долзарб ҳисобланади.

Ишнинг мақсади Тозаланган пахта мойини ортофосфор кислотаси ва углерод икки оксиди таъсирида қуритиш ва адсорбциялаш билан ишлов берилиб, дезодорациялашга тайёрлашда технологик усулларни такомиллаштиришга йўналтирилган.

Методология. Тадқиқотларни амалга оширишда стандарт ва замонавий физик-кимёвий аниқлашлар усулларидан фойдаланилди. Пахта мойи намуналарида металлар миқдори атом адсорбциялаш усулида аниқланди. Фосфор сақловчи моддаларнинг массавий миқдори калориметрик усулларда аниқланди.

Илмий янгилиги. Ортофосфор кислотаси таъсирида, дастлаб ишлов берилган тозаланган пахта мойини, қуритиш ва термофасл сорбентлар билан тозалашни биргаликда углерод икки оксидини қўллаб олиб борилиши натижасида, мойдаги перекис бирикмаларини фосфор сақловчи моддалар, намлик ва учувчан бирикмаларни юқори даражада ажратилишига эришилади.

Олинган натижалар. Тадқиқот натижалари асосида, мойни ортофосфор кислотаси таъсирида қуритишда (мойда намликниг бошланғич миқдори - 0,6%), мойда гидроперекис ва диен бирикмаларини тўпланиши кузатилмайди лекин, фосфор сақловчи бирикмалар миқдори ва кислота сони ошади.

Калит сÿзлар: мойларнинг кислота сони, термофаолланган сорбент, ортофосфор кислотаси, диен бирикмалар

Хусусиятлари:

* Мой қатлами орқали СО2 газини ўтказишда, водород ионларини доимий равишда оқувчанлигига эришилади.

* Натижада мойда ва сувда эриган кислород таъсирида вакуум остида газли учувчан бирикмаларни кўп миқдорда ажратишга эришилади.

Цитата келтириш: Ш. Ш. Хакимов, К. Х. Мажидов, Д. Ж. Хўжақулова Тозаланган пахта мойининг сифатига ортофосфор кислотаси ва углерод икки оксидининг таъсири// Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№2. –Б.92-99.

Қабул қилинди: 17.03.2016; Рухсат берилди: 21.11.2016; Нашр этилди: 03.04.2017

 

* * *

890 PDF