O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 5 сони

ФИЗИК КИМЁ

 

Ғ.У. Рахматкариев, Э.Б. Абдурахмонов, Ф.Г. Рахматкариева, Ғ.А. Долиев

LiX ЦЕОЛИТИДА АММИАК АДСОРБЦИЯ ЭНЕРГЕТИКАСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Цеолитлар ҳозирда нефтни қайта ишлаш саноатида турли углеводород хом ашёни қайта ишлашнинг муҳим катализаторлари ҳисобланади. Бироқ ҳозирги кунга қадар уларнинг каталитик фаоллиги маълум фаол марказларнинг мавжудлиги ёки ғоваклар тузилиш хусусиятларига боғлиқлиги аниқ эмас. Цеолитларнинг каталитик фаоллигининг сабабларини илмий асосланганлиги учун, энг янги талабларга жавоб берадиган самарали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун молекуляр тизимли даражада цеолитларда ҳосил бўлган адсорбцион жараёнларнинг назарий асосларини мунтазам фундаментал тадқиқ қилиш зарур.

Li-ион-молекуляр комплекслар ҳосил бўлишини, кислотали марказларни аниқлашда кичик аммиак молекулаларини LiX цеолити бўшлиғиларига турли босқичларида адсорбцияланиш механизмини юқори даражадаги сезгир адсорбцион калориметр усули ёрдамида тўлиқроқ маълумот олишга ҳаракат қилдик.

Ишнинг мақсади. LiX цеолити наноструктураларида ион молекуляр кластерларининг энергетикаси, тузилиши ва локаллизациясини тадқиқ қилиш.

Методология. Лабораториядаги юқори вакуумли адсорбцион қурилма ёрдамида олинган натижаларга асосланиб адсорбцион-стехиометрик усулини қўллаб, фожазитлар адсорбциясида меҳмон-мезбон молекулаларнинг ўзаро таъсирлашишини тадқиқ қилиш адсорбцион кимёвий технология жараёнларини ҳисоблашда мутлоқа янги ёндошувлардан фойдаланиш имконини беради.

Илмий янгилиги. Биринчи марта LiX цеолити матрицасида литий катиони билан аммиак нанокластерлари шаклланишининг батафсил механизми тақдим этилди.

Олинган маълумотлар. Аммиакнинг дифференциал адсорбцияланиши-нинг иссиқликлари босқичма-босқич кўринишга эга, бу ерда ҳар бир босқич LiX цеолит матрицасида бир ва кўп ўзгарувчан адсорбцион кластерларининг (NH3)n/Li + нинг ҳосил бўлишини акс эттиради. SIII, SII va SI сексияларида α-бўшлиқларида (NH3)n/Li + катионларининг кластерлари ҳосил бўлади. Хона температурасида аммиак LiX цеолитининг β-бўшлиқлари ичига кирмайди. Адсорбция изотермалари уч босқичли МҲТН тенгламалари билан  қониқарли тарзда таърифланди.

Калит сўзлар: Ион-молекуляр комплекслар, LiX цеолит, аммиак, адсорбцион калориметр.

Хусусиятлари:

* LiX цеолитига аммиак адсорбцияси ҳар босқичида (NH3)n/Li+ кластерлари ҳосил бўлишини кўрсатади.

* LiX цеолити матрицасидаги аммиак молекулалари адсорбцияси муз ҳолати каби бўлади.

Цитата келтириш: Ғ.У. Рахматкариев, Э.Б. Абдурахмонов, Ф.Г. Рахматкариева, Ғ.А. Долиев. LiX цеолитида аммиак адсорбция энергетикаси  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.3-8.

Қабул қилинди: 25.09.2017; Рухсат берилди:10.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 546.719:543/545

С.Б. Ляпин,  Г.У. Рахматкариев , В.П. Гуро

ХЛОРИД-СУЛЬФАТ ВА ХЛОРИД-НИТРАТ КИСЛОТАЛИ АРАЛАШ ЭРИТМАЛАРДА РЕНИЙНИНГ МЕРКАПТОКИСЛОТАЛАР БИЛАН КОМПЛЕКС ҲОСИЛ ҚИЛИШ МЕХАНИЗМИ ХАҚИДА.

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон, vpguro@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Аввал ренийнинг меркаптоукскус ва меркаптопропион кислоталари билан аралаш кислота эритмаларида ўзаъаро таъсири ўрганилган, уни сульфат кислоталарда аниқлашнинг спектрофотометрик усули ишлаб чиқилган ва унинг нитрат-сульфаткислоталари эритмаларидаги миқдорини аниқлаш имконини берадиган усул таклиф қилинган. Аммо ренийнинг аналитик кимёсида аҳамиятли комплекс ҳосил бўлиш жараёнларининг механизми ноаниқлигича қолган.

Ишнинг мақсади: Ренийнинг олтингугурт сақловчи органик реагентлар – меркаптоуксус ва меркаптопропион кислоталари билан НСl ва HNO3 аралаш эритмаларидаги ўзаъаро таъсир реакциялари механизмини таклиф этиш, ва бунинг асосида юқорида айтилган, ренийни >120 г/л NO3- иштирокида аниқлаш имконини берадиган спектрфотометрик усулни ишлаб чиқиш.

Методология. Аммоний перренат билан меркаптоуксус, 2-меркаптопропион кислоталарининг аралаш эритмалари тайёрланди. Ҳосил бўлган бирикмаларнинг ютилиш спектрлари EPS-3T (“Hitachi”, Япония) ва SPECORD M-40 (“Carl Zeiss”, Германия) спектрофотометрларида олинди.

Илмий янгилиги.  Re(VII) – HCl – HNO3 – меркаптоуксус кислотаси – Sn(II) системасида комплекс ҳосил бўлиш реакция механизмлари таклиф этилди, ютилиш чизиқлари 465 нм.  Re(VII) нинг меркаптопропион кислотаси билан хлорид-нитрат кислоталри аралашма эритмаларидаги SnCl2 иштирокидаги ўзъаро таъсир реакциялари механизми шунга анологик тарзда боради.

Олинган натижалар. HCl ва HNO3 аралаш эритмаларидаги Re нинг меркаптоуксус кислотаси билан ҳосил қилган бирикмаларининг ютилиш спектрлари хар 5, 15, 30 ва 120 минутда,  СRe = 4•10-5  М концентрацияда олинган. HCl – H2SO4  ва HCl – HNOаралашмаларида Re нинг меркаптоуксус кислотаси билан ҳосил қилган комплекслари спектрлари олинган.

Калит сўзлар: рений, меркаптокислоталар, комплекс ҳосил қилиш, redox реакция, спектрофотометрия, ионный алмашиниш.

Хусусиятлари:

* Re (VII) нинг меркаптоуксус кислотаси билан ютилиш спектрлари.

* Re (VII) нинг меркаптопропион кислотаси билан ютилиш спектрлари.

* Шу системаларда Re (VII) комплекс ҳосил қилиш механизми таклиф қилинган.

Цитата келтириш:  С.Б. Ляпин,  Г.У. Рахматкариев , В.П. Гуро. Хлорид-сульфат ва хлорид-нитрат кислотали аралаш эритмаларда ренийнинг меркаптокислоталар билан комплекс ҳосил қилиш механизми хақида. // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.8-14.

Қабул қилинди: 02.10.2017; Рухсат берилди:17.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 631.85.661

1Т. И. Нурмуродов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, О. Х. Панжиев, Х. Т. Шарипова

ПАСТ СИФАТЛИ МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИНИ ХЛОРИД, НИТРАТ ВА СУЛЬФАТ КИСЛОТАЛИ  ҚАЙТА ИШЛАШ ЖАРАЁНИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

Тошкент кимё-технология институти,Тошкент, Ӳзбекистон

1 Навоий давлат кончилик институт, Навоий, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Фосфоритларни қазиб олиш, бирламчи ва чуқур кимёвий қайта ишлаш натижасида кўптоннали техноген чиқиндилар ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда. Сўнгги ҳисоб-китобларга кўра балансдан ташқари фосфорит рудаларининг улуши умумий қазиб олинадиган рудага нисбатан 40-45% ни ташкил этади ва шу кунга қадар 7 млн. тоннадан ортиқ шундай маъдан тўпланган. Шу муносабат билан балансдан ташқари рудаларини фосфортаркибли моддаларга ўтказиш жиддий муаммолардан бири ҳисобланади.

Ишнинг мақсади пастсифатли фосфорит маъданларини хлорид, азот ва сульфаткислотали қайта ишлаш йўли билан преципитат олиш технологиясини яратиш ва ишлаб чиқариш параметрларини ўрнатиш.

Методология. Тажрибалар мотор орқали ҳаракатланувчи лопастли аралаштиргич ўрнатилган шиша реактордан иборат лаборатория қурилмасида олиб борилди. Керакли миқдродаги хлорид кислотаси реакторга қуйилиб, унга керакли миқдорда фосфорит уни интенсиф араштирилган ҳолда солинди. Реакцион массанинг температураси 40-45°C да контакт термометр ёрдамида ушлаб турилди. Фосфорит рудасини реакторга тўкиш давомийлиги 5-7 дақиқани ташкил этди. Суюқ ва қаттиқ фазалар, оралиқ ва сўнгги маҳсулотларнинг Р2О5, NO , NO  бўйича таркиби фотоколориметрик, спектроскопик, Са+2, Mg+2 бўйича комплексометрик усулларда ва CO2 титриметрик усулда аниқланди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта асосий технологик параметрларнинг хлорид кислотали бойитилган пастнавли Марказий Қизилқум фосфоритларини азот-, сульфат кислотали қайта ишлаш жараёнига боғлиқлик параметрлари аниқланди.

Олинган маълумотлар. Қуйидаги технологик шартлар ўрнатилди: масса нисбати H2SO4:HNO3=9:91:18-82, кальций оксидига нисбатан кислота нормаси 100%, жараён ҳарорати 35-450C, жараён давомийлиги 30-45 минут.

Калит сўзлар:  фосфорли ўғитлар, фосфорит рудаси, парчалаш, аммонизация, хлорид кислотали қайта ишлаш, кон, суспензия, фильтрат, преципитат, эритма.

Xусусиятлари.

* Преципитат олиш учун хом ашё сифатида  пастнавли Марказий Қизилқум фосфоритлари ишлатилди.

Цитата келтириш:  Т. И. Нурмуродов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, О. Х. Панжиев, Х. Т. Шарипова. Паст сифатли марказий қизилқум фосфоритларини хлорид, нитрат ва сульфат кислотали  қайта ишлаш жараёнини тадқиқ этиш. // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.15-20.

Қабул қилинди: 31.08.2017; Рухсат берилди: 30.09.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 631.85.661

1Т. И. Нурмуродов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, О. Х. Панжиев, Х. Т. Шарипова

ХЛОРИД- НИТРАТ ВА СУЛЬФАТ КИСЛОТАЛИ АРАЛАШМАНИ АММОНИЗАЦИЯЛАШ ЖАРАЁНИ ВА ҲОСИЛ БЎЛГАН ФОСФАТЛИ ЧЎКМАЛАРНИНГ МИНЕРАЛОГИК ТАРКИБИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

Тошкент кимё-технология институти,Тошкент, Ӳзбекистон

1 Навоий давлат кончилик институт, Навоий, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш асосан хомашё ва энергетик ресурсларга сарфланадиган нисбий харажатларнинг ошишига олиб келмоқда. Бошқа тарафдан эса деярли барча корхоналарда мавжуд технологияларни ўзлаштириш борасидаги техник тадбирлар бошқа фосфоритларга нисбатан юқори нормада сульфат ва азот кислоталарини ишлатиш орқали амалга оширилади. Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритларини ягона технологик схема доирасида хлорид ва азот кислоталари билан қайта ишлаб фосфорли ўғитлар олиш ҳилигача тадқиқ этилмаган.

Ишнинг мақсади пастсифатли МҚ фосфорит рудаларини хлорид ва азоткислотада ишлаб, сўнгра тиндирилган эритмани аммонизациялаш орқали хлор-кальцийфосфат ва нитрокальцийфосфат пулпаларини ажратишнинг самарали технологиясини яратиш.

Методология. Тажрибалар мотор орқали ҳаракатланувчи лопастли аралаштиргич ўрнатилган шиша реактордан иборат лаборатория қурилмасида олиб борилди. Керакли миқдродаги хлорид кислотаси реакторга қуйилиб, унга керакли миқдорда фосфорит уни интенсиф араштирилган ҳолда солинди. Реакцион массанинг температураси 40-45°C да контакт термометр ёрдамида ушлаб турилди. Намуналарда СаО – комплексонометрик, N – Къельдал бўйича ҳайдаш ва CO2 титриметрик усулда аниқланди.

Илмий янгилиги. азот-, сульфат кислотали витяжка (АСКВ) ни 3 та аммонизация жараёни тадқиқ қилинди, бунда белгиландики, системада рН ошиши билан Р2O5 ва СаО нинг чўкиши даражаси 22,6-56,6% интервалда, Н2SO4 : HNO3 нисбатнинг ошиши билан чўкиш даражаси 7,74÷90,3 % ни ташкил этади.

Олинган натижалар. АСКВ ни аммонизация қилиш жараёни тадқиқ қилинди ва икки поғонали рН 2,0-2,5 да фосфорли ўғитлар олиш ва рН 4,5 да 31,5% гача Р2О5 тутган фторсизлантирилган преципитат олиш жараёни ўрганилди.

Калит сўзлар: фосфорли ўғитлар, фосфорит рудаси, парчалаш, аммонизация, хлорид кислотали қайта ишлаш, кон, суспензия, фильтрат, преципитат, эритма.

Хусусиятлари.

* Икки поғонали АСКВ аммонизацияси ва минерал ўғит ва тоза кальций фосфат олиш жараёни таклиф этилди.

Цитата келтириш:  Т. И. Нурмуродов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, О. Х. Панжиев, Х. Т. Шарипова. Хлорид- нитрат ва сульфат кислотали аралашмани аммонизациялаш жараёни ва ҳосил бўлган фосфатли чўкмаларнинг минералогик таркибини тадқиқ қилиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.20-28.

Қабул қилинди: 31.08.2017; Рухсат берилди: 30.09.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 661.824+661.846

1М.Э.Ахмедов, 1А.Т.Дадаходжаев, 2В.П.Гуро

ДОЛОМИТНИ СУЛЬФАТ КИСЛОТАСИ БИЛАН ҚАЙТА ИШЛАБ МАГНИЙ СУЛЬФАТИ ВА ГИПС БОҒЛОВЧИЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

1«Узкимёсаноат» АЖ, innovatsiya2@uks.uz,

2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон, vpguro@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўзбекистонда магний сульфати ишлаб чиқарилмайди. Асосан эхтиёжлар импорт ҳисобига қопланади. Магний сульфатини ишлаб чиқариш учун магнезит ва доломит ишлатилиши мумкин. Уни “Макссам-Чирчиқ” АЖда ишлаб чиқариш учун доломитдан фойдаланилди.

Ишнинг мақсади. Магний сульфатини ва гипс боғловчиларини ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқиш, фильтрланиш тезлиги ва магний сульфатини унумини оширишга таъсир қилувчи омилларини аниқлаш,   гипснинг қовушқоқлик хоссаларини назорат қилишни амалга ошириш, “Максам-Чирчиқ” АЖ саноат-тажриба кўламида MgSO4∙7Н2О ишлаб чиқариш учун бошланғич махсулотлар нормаларини ҳисоблаш. 

Методология. Минерал хом-ашёларни сульфат кислотаси билан қайта ишлашнинг стандарт усуллари, рН ни назорат қилиш, эритманинг элемент ва кимёвий таркибини ҳажмий ва титрометрик усул билан тахлил қилиш.   

Илмий янгилиги. Маҳаллий доломитни сульфат кислотаси билан парчалаб, сўнгра ҳосил бўлган суспензияни фильтрлаб, фильтратдан магний сульфатини кристаллизация қилиб ажратиб олиш ва маҳсулотни қуритиш билан  магний сульфатини ва гипс боғловчисини олиш мумкинлиги аниқланган.

Олинган натижалар.  Магний сульфатини ишлаб чиқариш учун технологик схема ишлаб чиқилган, технологик ҳисоблар бажарилган,  саноат-тажриба синовлари ўтказилган, ва булар асосида жараённинг оптимал технологик кўрсаткичлари аниқланган. Ишлаб чиқилган технология четдан келтириладиган аналогларга нисбатан юқори сифат ва паст таннархни таъминловчи магний сульфатини ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Калит сўзлар: доломит, сульфат кислотаси, гипс, аммоний сульфати, фильтрлаш, буғлатиш, кристаллизация.

Хусусиятлари:

* Маҳаллий доломитдан магний сульфати ва гипс боғловчилари олинди.

* Технологиянинг саноат-тажриба синовлари ўтказилди.

* Олинган махсулот сифати меъёрий хужжатлар талабларига жавоб беради.

Цитата келтириш:  М.Э.Ахмедов, А.Т.Дадаходжаев, В.П.Гуро. Доломитни сульфат кислотаси билан қайта ишлаб магний сульфати ва гипс боғловчиларини ишлаб чиқариш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.28-34.

Қабул қилинди: 03.10.2017; Рухсат берилди: 10.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

  * * *

УДК. 666.295

Ф.И.Эркабаев, У.К Ахмедов

ГИПС, ТЕМИР(III) ГИДРОКСИДИ ВА ХРОМ(III) ГИДРОКСИДЛАРНИ ЧЎКТИРИШ ВА ФИЛЬТРЛАШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон, e-mail: erkabaevf@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Олти валентли хром(VI) ионларини хром(III) гача қайтариш ва унинг  бирикмаларини ажратиб олишда темир ва бошқа қўшимчалар олинадиган маҳсулотни ифлослайди. Шунинг учун хромли чиқинди эритмалар қайта ишлашдан олдин тозаланиши зарур.

Чиқинди хромат эритмалардаги темир(III) гидроксидни ажратиб олиш учун металларнинг турли рН муҳитларда чўкишидан фойдаландик, бунда муҳитни натрий ишқори ёрдамида ростладик. Фильтрлаш жараёнини меёрида олиб бориш учун темир(III) гидроксид, ҳамда хром(III) гидроксидларининг чўкиш даражаларини ўрганиш зарур.

Ушбу ишдан мақсад, гальваник хромлаш жараёнидаги чиқинди эритмалардан хрома(III) оксиди ажратиб олиш жараёнида темир(III) гидроксид, ҳамда хром(III) гидроксидларининг чўкиш ва фильтрлаш даражаларини ўрганиш. Оралиқ пульпа ва маҳсулотни чўктириш, ҳамда фильтрлаш жараёнларининг оптимал параметрларини аниқлаш.

Методология. Текшириш объекти сифатида лаборатория фильтрлаш қурилмаси ва оралиқ пульпалар: гипс, темир(III) гидроксид ва хром(III) гидроксидлари қўлланилган.

Илмий янгилиги.  SO42-  ионларини боғлаб олиш учун қўшилган сульфат кислота ва кальций гидроксидларнинг нисбати (H2SO4:Ca(OH)2 ) 1:0,7 ни ташкил қилади, амалий ишлар учун  1:0,8-1,0 нисбатда олиш мумкин. Шунингдек  хром ионларини чўктириш учун  хром(III) гидроксид ва натрий ишқорининг оптимал нисбатлари Cr(OH)3:NaOH = 5:1 эканлиги аниқланди. Юқоридаги нисбатларга амал қилинганда эритманинг рН=6-6,5 га эришилиб, 95-97% Cr(OH)3  чўкмага тушади.

Олинган натижалар. Олинган натижалар чўктириш, фильтрлаш жараёнларида компонентлар нисбатларини, шунингдек гипс, темир(III) гидроксид ва хром(III) гидроксидлари пульпаларини фильтрлаш жараёнининг оптимал параметрларини аниқлаш имконини беради.

Калит сўзлар: пульпа, фильтрлаш тезлиги, фильтр-мато, суюқ фаза, қаттиқ фаза, қовушқоқлик.

Хусусиятлари.

* Жараёнларни олиб бориш учун компонентларнинг нисбатлари аниқланди.

* Пульпаларни фильтрлаш жараёнининг оптимал параметрлари ўрнатилди.

Цитата келтириш:  Ф.И.Эркабаев, У.К Ахмедов. Гипс, темир(III) гидроксиди ва хром(III) гидроксидларни чўктириш ва фильтрлаш жараёнларини ўрганиш  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.34-39.

Қабул қилинди: 03.10.2017; Рухсат берилди: 10.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК. 666.295

Ф.И.Эркабаев

ХРОМЛИ ЧИҚИНДИ ЭРИТМАЛАРДАН ХРОМ(III) ОКСИДИ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон, e-mail: erkabaevf@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Электрокимёвий ишлаб чиқаришда хромлаш электролитлари ифлосланиши натижасида яроқсиз ҳолга келади ва қайта ишлаш қийин бўлган чиқинди ҳосил бўлади. Чиқинди эритмадаги хром заҳарли олти валентли кўринишида бўлади. Зарарли чиқинди эритмаларни қайта ишлаб, товар маҳсулотлари олиш катта иқтисодий ва ижтимоий аҳамиятга эга.

Чиқинди эритма ва оқава сувларни натрий ёки калий сульфит, бисульфит, темир(II) сульфат каби нисбатан қиммат  кимёвий раегентлар билан қайта ишлаш  самарали ҳисоблансада, бунда қайта ишлаш қийин бўлган шламлар ҳосил бўлади.

Ушбу ишда чиқинди хромат эритмалардан олти валентли хромни уч валентгача қайтариш, хром(III) гидроксидни ажратишш ва ундан хром(III) оксидини олиш бўйича изланишлар натижалари келтирилган. Жараённинг принципиал технологик схемаси яратилган ва саноат чиқиндисидан хром(III) оксиди олинган.

Ушбу ишдан мақсад, гальваник хромлаш жараёнидаги чиқинди эритмалардан хрома(III) оксиди ажратиб олиш технологиясини яратиш, шунингдек қайта ишлаш қийин бўлган чиқиндиларни утилизация қилиш.

Методология. Текшириш объекти сифатида гальваник хромлаш жараёни модель эритмаси ва олти валентли хромни қайтариш учун реагентлардан фойдаланилган. Хром ионларини аниқлаш учун кимёвий таҳлилнинг инструментал усуллари қўлланилган (КФК-3 да спектрофотометрия).

Илмий янгилиги. Кислотали шароитда юқори концентрациядаги хром ионларини қайтариш жараёнини ўрганиш натижасида ёғоч қипиғи тарибидаги целлюлозанинг фаол марказлари ҳисобига маълум шароитларда олти валентли хромнинг уч валентли хромгача қайтарилиши аниқланди.

Олинган натижалар. Чиқинди хромат эритмалардан пигмент  сифатида қўллаш мумкин бўлган хром(III) оксиди олиш технологияси яратилди, шунингдек ўта заҳарли саноат чиқиндиси утилизация қилинди.

Калит сўзлар: электролит, чиқинди эритма, қайтариш, чўктириш, хрома(III) оксиди, пигмент.

Хусусиятлари:

* Чиқиндидан хрома(III) оксиди олиш технологияси яратилди.

* Қийин қайта ишланадиган заҳарли чиқинди утилизация қилинди.

Цитата келтириш:  Ф.И.Эркабаев. Хромли чиқинди эритмалардан хром(III) оксиди олиш технологияси  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.40-45.

Қабул қилинди: 08.09.2017; Рухсат берилди: 08.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 541.615.2 66.01

С.Б.Хайтметова, А.С.Тураев

МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН КАРБОКСИМЕТИЛЦЕЛЛЮЛОЗА АСОСИДА АНТИАРИТМИК ПРЕПАРАТ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ

ЎзР ФА академик О.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, e-mail:xsb75@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги замон фармакотерапиясининг долзарб муаммоларидан бири доривор препаратларни сақлаш ва таъсир вақтини узайтириш, уларнинг таъсирини ошириш йўлларини излаб топиш, ножўя заҳарлилигини камайтириш, шу жумладан уларни организмга киритишнинг энг оқилона йўлини ўрганиш билан бевосита боғлиқ.

Доривор воситаларининг таъсир этиш вақтини узайтириш фармацевтика технологиясининг долзарб муаммоларидан ҳисобланади, чунки кўп ҳолатларда биологик суюқликларда ва организм тўқималарида препаратларнинг қатъий аниқланган концентрациясини узоқ вақт ушланиши лозим. Фармакотерапиянинг ушбу талаби дориларни қабул қилишга риоя қилишда жуда муҳим, даволашнинг самарадорлиги концентрацияни камайтирилиши туфайли тушиб кетиши ва микроорганизмларнинг чидамли штаммлари ҳосил бўлиши, уларни йўқ қилиш учун дориларнинг нисбатан юқори дозалари талаб қилинади, бу эса ўз навбатида ножўя таъсирнинг ортишига олиб келади.

Ишнинг мақсади. Модификацияланган КМЦ ва этацизин гидрохлорид асосида Na–КМЦ макромолекуласига ион боғланиш орқали этацизин киритиш йўли билан антиаритмик фаолликка эга бўлган, таъсир вақти узайтирилган биологик фаол восита олиш технологиясини яратиш.

Методология. ИҚ- спектрлар 2000 тизимли ИҚ-Фурье «Perkin Elmer» спектрометри ёрдамида КВr ли таблеткалаш усулида тўлқин узунлиги соҳасининг 500-4000 см-1 оралиғида олинди.

УБ-спектроскопия. Реакция маҳсулоти таркибидаги кимёвий боғланган Этацизин спектрофотометрик усул ёрдамида СФ-26 спектрофотометри 230-300 нм тўлқин узунлиги оралиғида аниқланди.

Илмий янгилиги. Илк бор Na–КМЦ макромолекуласига ион боғланиш орқали этацизин киритиш йўли билан антиаритмик фаолликка эга бўлган, таъсир вақти узайтирилган биологик фаол восита олиш технологияси яратилди.

Олинган натижалар. Тадқиқотлар натижасида илк бор Na–КМЦ макромолекуласига ион боғланиш орқали этацизин киритиш йўли билан модификацияланган Na–КМЦ асосида макромолекуляр доривор антиаритмик препарат «Полиэтацизин» яратилди. Антиаритмик фаолликка эга бўлган, таъсир вақти узайтирилган доривор комплекс олиш технологияси яратилди.

Калит сўзлар: макромолекуляр доривор система, антиаритмик фаоллик, таъсир вақти узайтирилган, полимер комплекс, этацизин, карбоксиметилцеллюлоза.

Хусусиятлари.

* Модификацияланган КМЦ ва этацизин гидрохлорид асосида антиаритмик препарат олинган.

* Жараён хона ҳароратида олиб борилади.

* Таъсир вақти узайтирилган доривор препарат юқори антиаритмик фаолликка эга.

* Фаоллигига кўра этацизинга тенг, аммо унинг фармакологик таъсири анча юқори.

Цитата келтириш:  С.Б.Хайтметова, А.С.Тураев. Модификацияланган карбоксиметилцеллюлоза асосида антиаритмик препарат олиш технологиясини яратиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.45-51.

Қабул қилинди: 28.09.2017; Рухсат берилди: 13.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 547.945:547.79:548.737

1Ж.М. Ашуров, 2О.В. Мячина, 3Х.У. Ходжаниязов, 1Б.Т. Ибрагимов

α-НАФТИЛСИРКА КИСЛОТАСИ КОМПЛЕКСЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ЎСИШИНИ СТИМУЛЛОВЧИ ФАОЛЛИГИ

1ЎзР ФА Биоорганик кимё институти,  e-mail: atom.uz@mail.ru

2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон

3ЎзР ФАЎсимлик моддалари кимёси институти, Тошкент, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Дунё қишлоқ хўжалигида заҳарлилиги кам ва юқори самарадор бўлган, ўсимликлар ҳосилдорлигини оширувчи биостимуляторлар олиш айни вақтда долзарб муаммолардан биридир. Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида ва тиббиётда қўлланилаётган кимёвий воситалар таркибида бир турдаги моддадан кўра икки ёки ундан ортиқ моддаларнинг биргаликда таъсир кўрсатгандаги самараси анча юқори бўлишлиги яъни синергизм кузатилади. Шунинг учун турли кимёвий бирикмалар асосида аралаш лигандли биофаол комплексларни синтез қилиш, тузилишини ва биологик фаоллигини ўрганиш натижасида янги самарадор биологик фаол моддаларни олиш имконини бермоқда.

Ишнинг максади.α-Нафтилсирка кислотаси (НСК) ва моноэтаноламин (МЭА) иштирокидаги комплекс бирикмаларни олиш ва фазовий тузилишини аниқлаб уларнинг ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаоллигини таққослаб ўрганиш.

Методология. Ўрганилган бирикмаларнинг монокристаллари олиниб, рентгеноструктуравий таҳлил ёрдамида молекуляр ва кристалл тузилишлари аниқланди. Олинган бирикмаларнинг ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаоллиги ўрганилди.

Илмий янгилиги. Илк маротаба НСК ва МЭА иштирокидаги (NAA•MEA) ва [Cu(NAA)2(MEA)2] таркибли комплексларнинг фазовий тузилишлари аниқланди. Олинган бирикмаларнинг ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаоллик намоён қилишлиги кўрсатилди.

Олинган натижалар. Олиб борилган изланишлар натижасида НСК ва МЭА асосида (НСК•MЭA) (II) ва [Cu(НСК)2(MЭA)2] (III) таркибли комплекс бирикмалар олинди. Олинган бирикмаларнинг молекуляр ва кристалл тузилишлари рентгеноструктуравий таҳлил (РСТ) ёрдамида батафсил ўрганилди. Олинган бирикмаларнинг ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаолликка эга эканлиги аниқланди.

Калит сўзлар: комплекс туз, α-нафтилсирка кислота, моноэтаноламин, кристалл структура, рентгеноструктуравий таҳлил, ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаоллик.

Хусусиятлари.

* НСК ва МЭА иштирокидаги комплекс бирикмаларнинг таркиби ва уларнинг фазовий тузилиши аниқланди.

* Олинган бирикмаларнинг ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаоллиги тадқиқ қилинди.

Цитата келтириш:  Ж.М. Ашуров, О.В. Мячина, Х.У. Ходжаниязов, Б.Т. Ибрагимов. α-нафтилсирка кислотаси комплекслари ва уларнинг ўсимликлар ўсишини стимулловчи фаоллиги  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.52-56.

Қабул қилинди: 03.11.2017; Рухсат берилди: 09.11.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 541.64:677.023.75

Ш. А. Султонов, М. Р. Амонов, Д. К. Сайимова

АКРИЛ ЭМУЛЬСИЯСИНИНГ СОВУНЛАНИШ РЕАКЦИЯСИНИ ЎРГАНИШ

Навоий давлат педогогика институти, Навоий, Ӳзбекистон.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Босма андоза юзасида юпқа қатлам ҳосил қилиб гуллар туширишни қийинлаштиргани учун акрил асосидаги эмульсиялар текстил саноатида бевосита қўлланилмайди.  Қуйиқлаштиргич сифатида ишлатиш учун акрил эмульсияларини кимёвий модификациялаш талаб қилинади. Бугунги кунда лок-бўёқ ва текстил саноатида, шунингдек қудуқларни қазишда қўлланилаётганлардан қолишмайдиган эмульсиялар олиш долзарб масалаларидандир.

Ишнинг мақсади. Акрил эмульсияларини совунланиш жараёнини ва гиролизланган эмульсияларнинг концентрланган сувли эритмаларини реологик хоссаларини ўрганиш.

Методология. Акрил ва гидролизланган эмульсияларни физик-кимёвий хоссаларни тадқиқот учун стандарт усуллардан фойдаланилган. Ҳосил бўлган бирикмаларни ёруғлик ютиш спектрини аниқлаш усули EPS-3T (“Hitachi”, Япония) ва SPECORD M-40 (“Carl Zeiss”, Германия) спектрофотометрларда амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Биричи бор акрил эмульсиясини бошқа бирикмалар билан бирга ишлатиш комплекс хоссалари яхшиланган композиция олиш имконини берди.

Олинган натижалар. АЭ сининг совунланиш даражаси қанча катта бўлса, эритмасининг қовушқоқлиги шунча юқори бўлади; ишқор концентрацияси ва ҳароратни ортиши билан совунланган маҳсулотнинг қовушқоқлиги ўсади; АЭ:Н2О нинг оптимал нисбати аниқланган, ҳарорат кўтарилиши билан гидролизланган акрил эмульсиясининг зичлиги бир текисда камаяди,  совунланиш даражасининг ўсиши билан эса  ортади.

Калит сўзлар: акрил эмульсияси, гидролиз, қовушқоқлик, зичлик, ҳарорат, эритма.

Хусусиятлари:

* Комплекс хоссалари яхшиланган гидролизланган акрил эмульсия композисияси олинган;

* Гидролизланган эмульсиялар концентрланган сувли эритмаларининг реологик хоссалари ӳрганилган.

Цитата келтириш:  Ш. А. Султонов, М. Р. Амонов, Д. К. Сайимова. Акрил эмульсиясининг совунланиш реакциясини ўрганиш  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.56-62.

Қабул қилинди: 03.11.2017; Рухсат берилди: 13.10.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 541.64:677.023.75

А.М.Хурмаматов

ГИДРОЦИКЛОН ТОЗАЛАШ САМАРАДОРЛИГИГА КОНСТРУКТИВ ЎЛЧАМЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Саноат корхоналарида суюқ-қаттиқ муҳитни гидромеханик ажратиш учун ишлаб чиқариш майдонини кўп эгаллайдиган, самарадорлиги паст ва материал сиғими катта бўлган тиндиргичлардан фойдаланилади. Ушбу жараённи жадаллаштириш учун гравитация майдонида чўктирувчи қурилмаларни марказдан қоч кум майдонида чўктирувчи қурилмаларга ажратиш керак бўлади. Ушбу қурилмалар замонавий, самарадорлиги юқори, кўп мақсадларга мўлжалланган, бошқа қурилмалар билан солиштирганда бир қатор афзалликларга эга бўлган қурилма ҳисобланади.

Ушбу ишдан мақсад – турли хилдаги конструктив ўлчамлар ва режим кўрсатгичлар ўзгаришининг гидроциклон самарадорлигига таъсирини ўрганиш.

Методология. Объект сифатида икки босқичли қобариқсимон гидроциклон қурилмасидан фойдаланилди. Тажрибалар олиб боришда, тажриба натижалари статистик усулда таҳлил қилинди, углеводород ва нефть маҳсулотларини физик хусусиятларини ўлчаш усулларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Марказдан қочма куч майдонида нефтгазконденсати хомашёсини механик қўшимчалардан тозалаш жараёнида қобариқсимон гидроциклон ускунасининг турли хил конструктив ўлчамлари ўзгшаришнинг самарадорликга таъсири аниқланган.

Олинган натижалар. Турли хил режим-конструктив ўлчамлари ўзгшаришнинг самарадорликга таъсири аниқлаш бўйича оддий ва таклиф этилаётган гидроциклон ускуналрида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, таклиф этилаётган гидроциклон оддий гидроциклонга қараганда 2,19 % га юқорилиги аниқланди. Қуйидаги мақбу режим-конструктив ўлчамлар олинди: тозаланган маҳсулот чиқиш қувурининг  ботиш чуқурлиги – h/d - 3,5; тозаланиш самарадорлиги - 99,85 %; ускунанинг гидравлик қаршилиги – 1200 Па; тозаланган маҳсулот чиқиш қувурининг солиштирма диаметри – H/D – 2,8.

Калит сўзлар: нефть, газ конденсати, оқим тезлиги, тозаланиш самарадорлиги, гидроциклон, аралашма.

Хусусиятлари:

* Қобариқсимон гидроциклон ускунасининг энг мақбул режим-конструктив ўлчамлари аниқланди.

* Оддий гидроциклонга қараганда таклиф этилаётган гидроциклон самарадорлиги бўйича 2,19 % марта юқори.

Цитата келтириш:  А.М.Хурмаматов. Гидроциклон тозалаш самарадорлигига конструктив ўлчамларнинг таъсири  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.63-69.

Қабул қилинди: 03.11.2017; Рухсат берилди: 09.11.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

УДК 665.6/7:621.928.3

1B.R. Mahkamov, A.M. Hurmamatov, A.O. Onofreychuk

НЕФТЕШЛАМНИ МЕХАНИК ҚЎШИМЧАЛАРДАН ТОЗАЛАШ САМАРАДОЛИГИГА ТУРЛИ ОМИЛЛАРНИНГ ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

1«Бухоро нефтни кайта ишлаш заводи» МЧЖ

Ўз Р ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон, e-mail: anastasion_01593@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши нефть шламини механик қўшимчалардан тозалашнинг ўрганганлик даражаси ва маълумотларни етарли эмаслигидир Нефть шлами таркибидаги механик қўшимчалар асосан қум, лой, майда металл заррачалари ва минерал тузлардан иборат. Енгил нефт маҳсулотлари таркибида механик қўшимчалар тез чўкганлиги сабаб кам миқдорда учрайди. Нефть маҳсулотлари таркибидаги қаттиқ механик қўшимчалар (қум ва бошқалар)  машина вақурилмалар юзасини тирнаши ва емириши мумкин. Юқоридагилардан келиб чиқиб нефть маҳсулотларини механик қўшимчалардан тозолаш долзар масала ҳисобаланади.

Ишнинг мақсади: нефть шламини механик қўшимчалардан тозалаш жараёни самарадорлигига турли омиллар таъсирини ўрганиш. Самарали натижага нефть шламини турли эритучилар (енгил нафта, оғир нафта ва реформат) ёрдамида эритиш орқали эришилади.

Методология: ушбу мавзуни ўрганиш мобайнида нефтешламни турли эритувчилар ёрдамида Сокслет аппаратида ювиш орқали, нефтешламни экстрогирлаш ва нефтешлам таркибидаги механик қўшимчалрни гидроциклон ускунасида углеводород оқимларининг турли тезликларида ўрганилди. 

Илмий янгилиги: Нефтешламни механик қўшимчалардан тозалашда гироциклон қурилмасида тозалашдан олдин эритувчи агент сифатида 30 % улушда реформат қўлланилиши, аралашма таркибидаги меҳаник қўшимчаларни 0.06 % гача камайиши имконини бериши аниқланди.

Олинган натижалар: Ҳом ашё таркибида механик қўшимчаларнинг бошланғич улуши 7.2 % бўлиб, нефть шламини гидроциклон ёрдамида тозалашда 30% енгил нафта қўшилганда аралашма таркибидаги механик қўшимчалар 0.12 %, оғир нафта қўшилганда 0.55 % ва реформат билан 0.006 % ни ташил этади.

Калит сузлар: нефтшлам, реформат, оғир нафта, енгил нафта, механик қўшимчалар, Сокслет аппарати.

Хусусиятлари:

* Янги самарадорлиги юқори гидроциклон қўлланилди.

* Гидроциклоннинг мақбул режим параметрлари аниқланди.

* Ӳзининг физик-кимёвий хоссалри билан мос тушадиган эритувчи аниқланди.

 Цитата келтириш:  B.R. Mahkamov, A.M. Hurmamatov, A.O. Onofreychuk. Нефтешламни механик қўшимчалардан тозалаш самарадолигига турли омилларнинг таъсирини ўрганиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2017. -№4. –Б.69-76.

Қабул қилинди: 03.11.2017; Рухсат берилди: 09.11.2017  Нашр этилди: 09.11.2017

 

* * *

 

798 PDF