O'zbekiston Kimyo Jurnali

Мақолаларга талаблар

   2 илова

 «ЎЗБЕКИСТОН КИМЁ ЖУРНАЛИ» НАШРИГА ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН МАҚОЛАЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР

 

Журналнинг бўлимлари таҳририятга тақдим этилган материаллар асосида қуйидаги йўналишлар бўйича таҳририят ҳайъати томонидан шакллантирилади: физик, ноорганик, органик, аналитик, амалий кимё ва б.  

Журнални илмий нашрларни ҳисобга олиш халқаро системасидан (биринчи навбатда Scopus) рўйхатдан ўтказишга тайёргарлик, мақолаларга D.O.I-индексини бериш муносабати билан, журналга йўлланган мақолалар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

1. "Ўзбекистон кимё журнали"да қуйидаги илмий соҳалар бўйича илмий янгиликка эга экспериментал тадқиқот натижалари нашр этилади:  физик, ноорганик, органик, аналитик, коллоид ва мембрана кимёси, нанокимё, юқоримолекуляр бирикмалар кимёси, силикатлар кимёси, металлургия, кимёвий технология жараёнлари ва аппаратураси, нефт ва газ кимёси, ноорганик моддалар технологияси, органик моддалар технологияси, экология ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш. Материал экспериментал мақола кўринишида ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.

2. Мақола аввалида (унинг номидан олдин) юқори ўнг бурчакда универсал ўнли классификация (УДК) бўйича индекс қўйилиши керак. Мақола муаллифлар инициаллари ва фамилиялари билан бошланади, сўнгра мақола номи унинг тагида қавс ичида иш бажарилган ташкилот номи, алоқада бўладиган муаллиф электрон почтаси келтирилади. Мақола қўлёзмаси жўнатиш санаси кўрсатилиб, барча муаллифлар томонидан имзоланиши керак. Муаллифлар сони 4 тадан ошмаслиги керак. Хар бир муаллифнинг иш жойи ва лавозими кўрсатилади. Ўзбекистон Республикасидан мақолалар хатжилдда босма ва электрон (Flesh ёки CD)  кўринишда,  муаллифлар ва мақола номи кўрсатилган ҳолда тақдим этилади. Электрон ва босма кўринишдаги (1 экз) мақолалар бир хил бўлиши керак. Бошқа давлатлардан мақолаларни электрон почта орқали юборилади. Таҳририят олинган материал ҳақида хабар беради ва рўйхатга олиш рақамини айтади. 

Мақола таҳририятга иш бажарилган ташкилот йўлланма хати ва экспертиза акти билан бирга тақдим этилади.

3. Мақола матнини Халқаро тан олинган IMRAD (Introduction, Methods, Results and Discussion) тузилишда, 6 бетдан кам бўлмаган 16 бетгача, оддий тилда, қисқа гаплар билан баён этиш тавсия этилади:

Номи  

Реферат

Калит сўзлар (10 та сўз)

Кириш  

Методлар ва материаллар

Натижалар ва муҳокама

Хулоса 

Миннатдорлик (мажбурий эмас)

Адабиётлар рўйхати – (12 тадан кам эмас)

Реферат 1800-2000 символдан (1 бет матн 14 кегл шрифт "Times New Roman" ва интервал -1,5) иборат бўлиб (ўзбек, рус, инглиз тилларида), мақола мазмунини акс эттириши керак. Инглиз тилидаги реферат техник таржима талабларига биноан мутахассис ёки инглиз тили она тили бÿлган шахс томонидан бажарилган бÿлиши керак (акс ҳолда таҳририят мақолани қайтаради). References ни ёзаётганда ÿзбек ва инглиз тилидаги лотин алифбосида “h” ҳарфининг бир хил эмаслигига этибор беринг, кирилл алифбосидаги «х» ҳарфи доимо «h» ёзилади, масалан: кирилл алифбосидаги «Ахмедов» «Ahmedov» ёзилади, «Axmedov» эмас.

Қуйида рефератнинг тузилиши келтирилган.

Муаллифлар

Мақола номи

Ташкилот номи

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши

Ишнинг мақсади  

Meтодология

Илмий янгилиги

Олинган натижалар

Kалит сÿзлар

Хусусиятлар – бир нечта оддий гапдан иборат, бир қатордан ошмаган (84 та символдан), тадқиқот натижалари келтирилган хулосалар, 2-3 тадан кам бÿлмаган.

Қуйида 3 та намуна Хусусияталар келтирилган:

  • Биз тиосульфатни қўллаб рудани бойитиш қолдиқларидан кумушни ажратиб олиш кинетикасини ўргандик
  • Реакция тартиби – кислород учун 1, тиосульфат учун 0,07 ва мисс учун 0,26, рН 0,45
  • 288–328 K ҳарорат оралиғида фаолланиш энергияси 1.91 kJ·mol− 1 га тенг

 

Кириш (мақола ҳажмининг тахминан 20%) тадқиқод ÿтказилган тор соҳадаги муаммони ёритиш билан бошланади, бадиий ёки илмий-оммабоп кÿринишда эмас қатъий илмий тилда. Сÿнгра шу соҳада олимлар нима ишлар қилгани, уларнинг ишига ҳавола берган ҳолда (ҳар бир ҳавола тÿғрисида бир-икки гап билан бÿлсада) айтиб ÿтилади, ҳавола қилинган ишларни бир гап билан [3-5] кÿринишида қÿшиб юбориш мумкин эмас. Ҳаволалар тадқиқот ÿтказилган мавзу билан боғлиқ бÿлиши керак. Умумий сони 12 тадан кам бÿлмаслиги (жумладан: муаллифлар ишларига ҳавола 3 тадан ортмаслиги; хорижий мақолаларга ҳавола 4 тадан, замонавий, 2010 йиллардан кейинги мақолаларга ҳавола 5 тадан кам бÿлмаслиги) керак. Кириш қисми қилинган ишларнинг камчиликлари - «оқ доғлар»ни ёритган «танқид»ий кÿринишда бÿлиб, шундан келиб чиққан ҳолда мақсад ва вазифалар шакллантирилади.

Кириш ҳақида айтилганлар рефератдаги Муаммонинг келиб чиқишига ҳам тегишли, фарқи Кириш қисмидаги материаллар қисқартирилган кÿринишда Муаммонинг келиб чиқишига киритилади.

Мақоланинг кейинги қисмлари: «Методлар ва материаллар», «Натижалар ва муҳокама», «Хулоса» ҳам ÿз мазмунини ёритиши керак. «Натижалар ва муҳокама» қисмида 4-5 дан 8-12 тагача тадқиқод натижалари келтирилган расм ёки жадваллар бÿлиши керак (жадвал, график, диаграмма, фотосуърат, спектрлар ва б.). Бир ёки икки расм ёки жадвал билан келган мақолалар тугалланмаган ёки «юзаки» иш ҳисобланиб қайтарилади. Шахсан олинган натижаларнинг муҳокамаси – мақоланинг энг қийин қисми бÿлиб, у муаллиф илмий «етуклиги»нинг кÿрсаткичидир. Ундан чиқадиган хулоса тадқиқот мақсад-вазифаларига мос бÿлиб, келтирилган мақсадга қай даражада эришилганлигини ва қандай муҳим натижалар олинганлигини ёритиши керак.

Адабиётлар рÿйхати икки маротаба келтирилади. Биринчи марта – ЎзР ОАК талаблари бÿйича оригинал ҳолда, иккинчи марта – халқаро рефератив журналларда амалда бÿлган («Chemical Abstracts» га қаралсин) лотин алифбосида. Адабиётларга ҳаволалар матн ичида тÿртбурчак қавсда берилади. Камёб манбаларга, патентлар ва депонентланган ишларга ҳаволаларда албатта рефератив журналлар кÿрсатилиши керак

4. Мақола 14 кегл шрифтда "Times New Roman", 1,5 интервалда бажарилиши керак. Матн терилишида варақнинг юқорисидан-2 см, чап томонидан-3 см, пастдан-2 см, ÿнгдан-1.5 см қолиши керак. Мақоланинг номи ва реферат қисмига қисқартиришлар ва формулалар киритилмаслиги керак. Тушинарсиз қисқартиришлардан фойдаланилмасин. Қисқартиришлар биринчи марта қÿлланилганда дарҳол тÿлиқ кÿриниши келтирилиши керак. Қÿлёзма ёзувлар киритилиши мумкин эмас. Аввалдан маълум моддалар учун уларнинг номи берилиши ва мос манбаларга ҳавола келтирилиши керак. Матнда келтирилган барча жадвалларга ҳаволалар берилиши керак. Жадвалнинг барча устунлари номланиши керак. Жадвалларда ҳам қисқартиришдан фойдаланилмасин. Устун сарлавҳасидаги катталикларнинг ÿлчов бирликлари бÿлиши керак. Тузилиш формулалари жадвалларда келтирилмасин.

5. Мураккаб бÿлмаган кимёвий моддаларнинг номлари ÿрнига уларнинг кимёвий формулалари келтирилиши керак, масалан: NaBr, CO2, СО2, N2, H2SO4, NaOH, КОН ва б. Мақолаларда умумий фойдаланадиган қисқартмалардан ва Халқаро ÿлчов бирликлари системасида қабул қилинган ÿлчов бирликларидан фойдаланиш керак.

6. Матн ичида сÿзлар битта пробел билан ажратилади, сÿзлар мажбурий бÿлиб кейинги қаторга ÿтказилмайди. Илтимос: мақолани формулалар билан тÿлдирманг. MS Equation (MS Word) редакторида формулалар келтирганда (Стили/Размеры) нинг «обычный» кÿринишидан фойдаланилсин, каср сонларнинг ÿнлик қисмини нуқта билан ажратилсин.

7. График кÿринишидаги материаллар оқ-қора рангда бажарилсин. Графиклар MS Excel, Origin, тузилиш формулалари ChemWind. редакторларида бажарилсин.

8.  Расмлар эни 8 см дан ошмасин, улардаги шрифт MS Word нинг 10 шрифтига мос келиши керак. Расмда рамка ва сеткалар бÿлмасин. Ўқлардаги катталикларни (фақат символ, вергулдан сÿнг пробел ва катталик) расмнинг ташқи томонида келтирилади (сонларни ҳам) расмнинг ичида эмас. Масалан: ÿқдаги вақт катталигини t, мин (Вақт, мин эмас) деб кÿрсатилади.  Экспериментал эгри чизиқлар курсив шрифтлар билан рақамланади. Барча тушинтиришлар расмости ёзувларида берилади. График ичида ҳеч қандай «легенда» ва тушинтирилар қÿлланилмасин. Расмлардаги чизиқлар қалинлиги 0,75пт дан кам бÿлмаслиги керак.

9. Йÿл қÿйилмайди: матнни шакллантиришда стиллардан фойдаланишга; шаблонга ÿзгартиришлар киритиш ёки ÿзининг  матн шаклини яратишга; тиниш белгиларидан олдин пробел қÿйишга (жумладан – қавс ичида); ундан сÿнг битта пробел қÿйилади;  "Вставить конец страницы" операциясини қÿллашга; расмларни MS Word ёрдамида шакллантиришга ва жадвалларни альбом кÿринишдаги варақларга жойлаштиришга.

10. Муаллифга тÿғрилаш учун қайтарилган мақолаларни қайта ишлаб 1 ой мобайнида таҳририятга тақдим этиш шарт (босма ва электрон вариантларини).

11. Муаллиф мақолада келтирилган натижалар учун масъулдир.

12. Таҳририятга йÿлланган барча мақолалар рецензиядан ÿтказилади. Таҳририят мақолаларни таҳрирдан ÿтказиш ва уларни ҳажмидан қатъий назар қисқартириш ҳуқуқига эга.

 

1710 PDF