O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 6 СОНИ

НООРГАНИК ЕИМЁ

 

УДК: 546.41

З. К. Джуманазарова, Т. А. Азизов, Ш. Т. Калмуратова

МАГНИЙ НИТРАТИНИНГ АМИДЛАР БИЛАН КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИ

ЎзР ФА УНКИ, Тошкент ш., М.Улуғбек кўчаси 77а, е-mail: zulya19_86@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Жаҳонда юқори самарадорликка ва комплекс таъсир этиш хусусиятига эга бўлган стимуляторлар синтез қилиш шароитларини ишлаб чиқишни ривожлантириш бўйича изланишлар олиб борилмоқда. Бу борада ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширувчи, физиологик жараёнларини тезлаштирувчи стимуляторлар яратиш бўйича илмий ечимларни асослаш, жумладан магний ва кальций ионларининг полидентат органик лигандлардан амидлар билан координацион бирикмаларини олиш ва синтез қилишнинг оптимал шароитларини ишлаб чиқиш; уларнинг таркиби ва хоссаларини аниқлаш; лигандларни марказий ионга координацияланишида ва лигандларни ўзаро ўрин олишида координацион боғ табиати ҳамда синтез қилинган бирикмаларнинг термик барқарорлигини аниқлаш муҳим вазифалардан ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Синтез шароитини белгилаш, магний нитратининг амидлар, никотинамид билан координацион бирикмаларининг таркиби ва тузилишини аниқлаш. Магний нитрати аралашамидли координацион бирикмаларининг термик хусусиятларини ўрганиш.

Методология. Дифференциал термик анализ, рентгенфазавий анализ, ИҚ-спектроскопия усулларини қўллаб бирикмаларининг таркиби ва тузилишини аниқлаш.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба HCONH2, CS(NH2)2 ва  NС4Н5CONH2 билан магний нитратининг иккита янги координацион бирикмаси синтез қилинди. Рентген фазасини таҳлил қилиш, ИҚ спектроскопия усуллари билан синтез қилинган мураккаб бирикмаларнинг индивидуаллиги, лигандлар, нитрат гурухларини мувофиқлаштириш усуллари ва координатцион бирикмаларнинг электрон тузилиш геометрияси ўрганилди. Синтез қилинган бирикмаларнинг термик хоссалари аниқланган ва термолиз маҳсулотлари идентификацияланган

Олинган натижалар. Mg(NO3)2·CS(NH2)2·NС4Н5CONH2·H2O, Mg(NO3)2·HCONH2·NС4Н5CONH2·H2O таркибли бирикмаларнинг индивидуаллиги исботланган. ИҚ- спектроскопия усули орқали амид молекулалари, нитрат кислота аниони кислород атоми орқали, никотинамид гетероҳалкадаги азот атоми, тиокарбамид олтингугурт атоми билан координацияга учраши аниқланган.

Калит сўзлар: координация, марказий атом, рентгенфазавий таҳлил, индивидуаллик, термик хусусият.

Хусусиятлари:

* магний нитратининг комплекс бирикмалари механо-кимёвий усул билан синтез қилинган;

* магний нитратнинг аралаш лигандли координацион бирикмалари синтези;

* электрон тузилиши ва реакцион қобилияти аниқланган.

Цитата келтириш: З. К. Джуманазарова, Т. А. Азизов, Ш. Т. Калмуратова. Магний нитратининг амидлар билан комплекс бирикмалари  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.3-10.

Қабул қилинди: 18.09.2019; Рухсат этилди: 18.10.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК 541.123.6

Ж. С. Шукуров,  А. С. Тогашаров, С. Тухтаев

НАТРИЙ ИККИКАРБАМИДХЛОРАТИ, АЦЕТАТ МОНОЭТАНОЛАММОНИЙ, ЭТАНОЛ ВА АЦЕТАМИПРИДЛАР АСОСИДАГИ СУВЛИ СИСТЕМАЛАРДАГИ ЭРУВЧАНЛИК

ЎзРФА Умумий ваноорганик кимёинститути, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Пахта ҳосилини нес-нобуд қилмасдан сифатли йиғиб олишда замонавий ўрим – йиғим тадбири муҳим роль  ўйнайди. Бу ғўза баргини тўкишда самарали дефолиантларни қўллаш билан боғлиқ. Юқори пахта ҳосилдорлигини таъминлаш учун агротехника тадбирларини ўтказиш билан бирга, ўсимликларни ҳар хил зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш, шунингдек юқори сифатли дефолиацияни ўтказиш зарур.

Дефолиация-бу йиғим-терим даврида ўсимлик баргларини сунъий тўкилишини таъминлайдиган жараёндир. Дефолиация ўтказилгандан сўнг дефолиантлар таркибидаги кимёвий моддалар таъсирида, озуқа моддаларнинг вегетатив органлардан генератив органларга яъни, мева ва уруғга ўтиши таъминланади.

Ишнинг мақсади. Натрий иккикарбамидхлорати, ацетат моноэтаноламмоний, этанол ва ацетамипридлар асосида, бир вақтнинг ўзида физиологик фаол ва инсектицид хоссага эга бўлган, янги дефолиант олиш жараёнини физик- кимёвий асослаш.

Методологияси. Хлорат ионини хажмий перманганометрик, натрий- аланга фотометрик усулларда аниқланди. Эритмаларнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометри ёрдамида, эритмаларнинг рНи эса рН meter FE20 METTLER TOLEDOда ўлчанди.

Илмий янгилиги. Сув, натрий иккикарбамидхлорати, ацетат моноэтаноламмоний, этанол ва ацетамипридлар асосида системанинг эрувчанлиги ўрганилиб, улар асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари қурилди.

Олинган маълумотлар. Натрий иккикарбамидхлорати, ацетат моноэтаноламмоний, этанол ва ацетамипридлар асосида дефолиацияловчи, физиологик фаол ва инсектицид хоссага эга бўлган дефолиант олишни технологик жараёнлари асосланди. Компонентлар нисбатига боғлиқ равишда [70 % (99.65 % NaClO3∙2CO(NH2)2 + 0.35 % NH2C2H4OH·CH3COOH) + 30 % H2O] - [90 % C2H5OH + 10 % C10H11ClN4] эрувчанлик системасининг физик – кимёвий хоссалари ўрганилди.

Калит сўзлар: эрувчанлик, система, диаграмма, концентрация, дефолиантлар, “таркиб-хосса”, кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлик, мухит зичлиги ва рН и.

Хусусиятлари:

* системада компоненталарнинг кристалланиш майдонлари чегараланди;

* суюқ дефолиант олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланди.

Цитата келтириш: Ж. С. Шукуров,  А. С. Тогашаров, С. Тухтаев. Натрий иккикарбамидхлорати, ацетат моноэтаноламмоний, этанол ва ацетамипридлар асосидаги сувли системалардаги эрувчанлик // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.10-17.

Қабул қилинди: 10.06.2019; Рухсат этилди: 12.08.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

Б. О. Нуъмонов, О. А. Бадалова, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, Ф. Ш. Мухитдинов

ФОСФОРКИСЛОТАЛИ ГИПСЛИ БЎТҚАНИНГ АММИАКЛИ КОНВЕРСИЯСИ АСОСИДАГИ АММОНИЙ СУЛЬФАТИ ВА ПРЕЦИПИТАТ

ЎзРФА Умумий ваноорганик кимёинститути, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳаммага маълумки, аммофос ишлаб чиқарувчи заводлар тўплагичларига чиқариб ташланаётган экстракцион фосфор кислотаси чиқиндиси – фосфогипс қандай катта ноқулайликларга олиб келмоқда. «Аммофос-Максам» ва «Самаркандкимё» АЖ шлам йиғгичларида ҳозирги кунда утилизация қилишнинг вақтинча мақбул технологияси йўқ бўлган 100 млн. тоннадан ошиқ фосфогипс ётибди. Шунинг учун фосфогипсни ҳам утилизация қилиш, ҳам унинг шаклланишини бартараф этишга қаратилган ишлар долзарб ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Фосфоркислотали гипсли бўтқани (ФКГБ) чуқур аммонийлаштириш, кейинчалик қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш йўли билан преципитат ва аммоний сульфатини олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Таркиби (оғир.%): Р2О5умум. – 12.08; Р2О5сув.эрув. – 11.99; СаОумум. – 12.42; SO3умум. – 17.18; С : Қ = 2 : 1 бўлган ФКГБ ни аммонийлаштиришни рН = 5.5; 6.5; 7.5; 8.5 ва бўтқани аралаштириш давомийлиги 30-120 дақиқа мобайнида ва 30-50оС ҳароратда, кейинчалик қаттиқ ва суюқ фазаларга ажратиш орқали аммиакнинг 25 %-ли сувли эритмаси билан ўтказилди. Чўкма сув, кейин ацетон билан ювилди ва 60оС да қуритилди. Қуритилган чўкма ва суюқ фазадаги Р2О5 фотоколориметрик, СаО комплексонометрик, SO3 оғирлик усулларида, N эса Къелдал усулида таҳлил қилинди. Гипснинг конверсия даражаси бўтқанинг суюқ фазасида ҳосил бўлган SO3 ионлари миқдори бўйича аниқланди, шунингдек, қаттиқ қолдиқда қолган сульфат – ионларнинг уларнинг дастлабки гипсдаги умумий миқдорига нисбати орқали граммларда ҳисобланди.

Илмий янгилиги. ФКГБ да гипсни конверсия қилиш жараёнининг мақбул шароитлари топилди: рН = 7.5. ҳарорат – 50оС ва аралаштириш давомийлиги – 120 дақиқа, бунда конверсия даражаси 97.28% га етади. Бу бир вақтнинг ўзида бирламчи фосфорли ўғит – преципитат ва суюқ азотолтингугуртли ўғит – фосфор компонентли аммоний сульфатини олишга имкон беради.

Олинган натижалар. Бўтқанинг рН ва ҳарорати қанча юқори ва таъсирлашиш даври қанча давомий бўлса, аммоний фосфатлар эритмаларидаги гипс эрувчанлиги шунча кўп бўлиши кўрсатилган. Мақбул шароитларда: рН = 7.5. ҳарорат – 50оС ва аралаштириш давомийлиги – 120 дақиқада қуритилган чўкманинг таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлади (оғир.%): Р2О5умум. – 36.68%, Р2О5ўзл. лим. к-таси бўйича – 26.31%, Р2О5ўзл. трил. Б бўйича – 24.84%, Р2О5сув.эрув. – 1.80%, СаОумум. – 42.96%, СаОўзл. – 30.85%, SO3умум. – 1.76%, N – 1.28% гипснинг конверсия даражаси 97.28%. Унинг суюқ қисми эса 2.60% (NH4)2HPO4 ва 26.96% (NH4)2SO4 тутади.

Калит сўзлар: фосфоркислотали гипсли бўтқа, аммиакли сув, конверсия, қаттиқ ва суюқ фазалар, преципитат, аммоний сульфати.

Хусусиятлари:

* ФКГБ чуқур аммонийлаштириш гипснинг сульфатли ионларини эрувчан шаклига ўтказади;

* аммонийлаштиришда преципитат ва аммоний сульфати олинади.

Цитата келтириш: Б. О. Нуъмонов, О. А. Бадалова, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, Ф. Ш. Мухитдинов. Фосфоркислотали гипсли бўтқанинг аммиакли конверсияси асосидаги аммоний сульфати ва преципитат // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.17-25.

Қабул қилинди: 21.10.2019; Рухсат этилди: 21.11.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК 678.073:661481

D. R. Kenjayev, X. X. To'rayev,  1A. T. Djalilov

OKSALAT KISLOTA TUZLARI BILAN MODIFIKATSIYALANGAN POLIMER KOMPOZITSION MATERIALLARINING XUSUSIYATLARI

Termez davlat universiteti, Termez sh., Е-mail: hhturaev@rambler.ru

1Toshkent kimyo-texnologiya ilmiy tekshirish instituti  MCHJ, Toshkent sh.

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Polimer kompozit materiallarning katta imkoniyatlariga qaramay, ular boshqa kompozit materiallardan ishlab chiqarish jarayoni, qoliplash, issiqlik bilan ishlov berish, birikmalar va qoplamlarning shakllanishi jihatidan farq qiladi. Polimer kompozit materiallari uchun eng istiqbolli materiallar metaldir.

Ishning maqsadi. Metall oksalatlari asosida qimmatbaho va foydali xususiyatlarga ega xom ashyo bazasi sifatida sanoat chiqindilaridan olingan mahalliy xom ashyolardan foydalangan holda polimer-kompozit materiallarni ishlab chiqarish va olish.

Metodologiyasi. Mis, magniy va alyuminiy oksalatlarini olish uchun 200 ml 0,2 M mis, magniy va alyuminiy atsetatiga 100 ml 0,5 m oksalat kislotasi kuchli aralashtirish bilan qo’shiladi.

Ilmiy yangiligi. Polietilenga oksalat kislotasi tuzlarining zarralarini kiritish ishlab chiqilgan polimer matritsali kompozitlarning barcha fizikaviy va mexanik xususiyatlarini yaxshilagani uchun polimer kompozit materiallarni oksalat kislotasi tuzlari bilan modifikatsiyalash o'rganilgan.

Olingan natijalar. Bir qator nanoto’ldirilgan YuBPE namunalari olindi va o'rganildi, bu erda nanokompozit konsentratsiyasi og'irligi bo'yicha 0.1 dan 2 qismgacha o'zgarib turdi. To’ldiruvchi kontsentratsiyasining ortishi eritma oquvchanligining pasayishiga va yakuniy mahsulotda eritilgan termoplastikani qayta ishlashda qiyinchiliklarga olib keladi. Nanoto’ldirilgan kompozitlarning reologik xususiyatlarini baholash suyuqlanma oqish tezligini o’rganish yordamida amalga oshirildi.

Kalit so'zlar: magniy, alyuminiy va mis oksalati, plastifikator, alangani saqlovchi, nanozarrachalar, nanoto’ldirgich, nanokompozit, past zichlikdagi polietilen.

Xususiyatlari:

* qo’shimcha sifatida oksalat kislotasi tuzlarining zarralaridan foydalanildi;

* past zichlikka ega (YuBPE) polietilenning turli xossalariga qo’shimchalarning ta’siri o’rganldi.

Tsitata keltirish: D. R. Kenjayev, X. X. To'rayev,  A. T. Djalilov. Oksalat kislota tuzlari bilan modifikatsiyalangan polimer kompozitsion materiallarining xususiyatlari   // O’zbekiston kimyo jurnali. -2019. -№6. -B.25-31.

Qabul qilindi: 24.10.2019; Ruxsat berildi: 20.11.2019; Nashr etildi: 10.12.2019

 

* * *

УДК 666.321+548.3

А. М. Эминов, З. Р. Қодирова, Ю. Қ. Жуманов

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ИСТИҚБОЛЛИ КАОЛИН КОНЛАРИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзРФА Умумий ваноорганик кимёинститути, Тошкент ш.М.Улуғбек 77а, E-mail: kad.zulayho@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, йилдан йилга дунё аҳолисининг катта суръатларда ўсиб бораётганлиги сабабли, уларнинг керамик буюмларга  бўлган талабини таъминлаш мақсадида истиқболли хомашё манбаларини излаш, улардан оқилона фойдаланиш орқали инновацион технологиялар асосида маиший-хўжалик керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Жумладан, минерал хомашёларнинг физик-кимёвий хоссаларини комплекс ва чуқур тадқиқ этиш ва ҳар томонлама қулай инфратузилмага эга бўлган истиқболли конлар асосида амалдаги меъёрий кўрсаткичларга мос келувчи керамик маҳсулотлар ишлаб чиқариш керак.

Ишнинг мақсади Навоий вилояти Олтинтоғ ва Захқудуқ каолинли гиллари физик-кимёвий хоссаларини комплекс тадқиқ этиш орқали уларнинг керамик буюмлар ишлаб чиқариш учун яроқлилигини аниқлаш.

Методология. Илмий тадқиқот ишини бажаришда физик-кимёвий, жумладан, кимёвий ва рентгенафазавий таҳлил, ҳамда керамик материаллар ишлаб чиқариш технологиясининг анъанавий таҳлил усулларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Илк бор Олтинтоғ ва Захкудуқ каолинли гиллари намуналари асосида керамик массалар олиш учун юқори ҳароратда юз берадиган физик-кимёвий жараёнлар ўрганилди. Ўрганилаётган каолинитли гилларга 1000-1350оС ҳарорат оралиғида термик ишлов берилганда хомашёдаги аморф кўринишидаги каолинит минералининг фазавий ўтишлари натижасида янги минералларнинг - муллит, анортит, силлиманит, корунд, кристобалит кристалл фазаларининг ҳосил бўлиши аниқланди.

Олинган натижалар. Олтинтоғ ва Захқудуқ каолинли гил хомашёларидан маҳсулот тайёрлашда, юқори ҳароратда кечадиган физик-кимёвий жараёнлар, фазавий ўтишлар ўрганилиб, керамик массани бойитиш ва ундан паст ҳароратда пишадиган керамик материаллар олиш учун фойдаланиш имкониятлари аниқланди.

Калит сўзлар: Олтинтоғ, Захқудуқ, каолин, минералогик таркиб, муллит, анортит, силлиманит, кристобалит, бойитиш,  куйдириш, пишириш.

Хусусиятлар:

* Олтинтоғ ва Захқудуқ каолин конлари гиллари хоссалари тадқиқ этилди;

*  каолин конлари намуналарини бойитиш йўллари танланди.

Цитата келтириш: А. М. Эминов, З. Р. Қодирова, Ю. Қ. Жуманов. Навоий вилояти истиқболли каолин конларининг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.31-37.

Қабул қилинди: 16.09.2019; Рухсат этилди: 18.10.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК 661.632:661.56

М. Р. Шамуратова, Б. Э. Султонов, Ш. С. Намазов, Р. Раджабов

МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТИ МИНЕРАЛЛАШГАН МАССАСИДАН ЭРИМАЙДИГАН ҚОЛДИҚНИ АЖРАТИШ АСОСИДАГИ ЎҒИТЛИ ПРЕЦИПИТАТ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг қўйилиши. Кальцийнинг ўзлашувчан шаклини ўз ичига олган бирламчи концентрланган фосфорли ўғитлар барча турдаги ўсимликлар учун жуда муҳим ўғит ҳисобланади. Ўзбекистонда кальцийли, фосфорли ўғитлар деярли ишлаб чиқарилмайди, кичик ҳажмдаги оддий суперфосфат бундан мустасно. Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритларини термик бойитишдаги фосфатли чиқинди ва хлорид кислотадан олинган ўғитли преципитат бу камчиликларни тўлдириши ва минерал ўғитлар ассортиментини кенгайтириши мумкин.

Ишнинг мақсади. Марказий Қизилқум фосфоритлари ва хлорид кислотадан эримайдиган қолдиқни ажратиб олиш орқали ўғитли преципитат олиш ва унинг сифат кўрсатгичларига ювувчи сувнинг миқдори ва хароратининг таъсирини ўрганиш.

Методология. Хлорид кислотаси нормаси хом-ашёдаги СаО бўйича стеохиметриядан 100% олинган. Парчалаб олингандан кейинги эримайдиган қолдиқни ҳосил бўлган суспензиядан фильтрлаш йўли билан ажратиб олдик. Р2О5 ни СаНРО4 шаклида чўктириш учун нейтраллаш воситаси сифатида Са(ОН)2 нинг 20 %-ли суспензияли эритмаси ишлатилган. Унинг меъёри 100%. Фосфатхлорид суспензиясидан ҳосил бўлган преципитат ҳам фильтрлаш йўли билан ажратилган.

Илмий янгилиги. МҚ фосфоритларини термик бойитишда фосфатли чиқиндидан эримайдиган қолдиқни ажратиш орқали концентрланган фосфорли ўғит олиш имконияти биринчи бор кўрсатилди. Ўғитли преципитатнинг сифат кўрсатгичларига ювувчи сувнинг миқдори ва хароратининг таъсири кўрсатилган.

Олинган натижалар. Ювилган сувнинг мақбул миқдори ва харорати аниқланди, бунда катта миқдордаги Р2О5 ва кам миқдордаги кальций хлориди тутган ўғитли преципитат намуналари олинди: ММ : Н2О = 1.0:1.5; 1.0:2.0 нисбати ва ювувчи сувнинг 80-90оС ҳарорати оптимал ҳисобланади. Натижада қуйидаги таркибдаги ўғитли преципитат олинди: Р2О5умум. – 34.02-34.72%; Р2О5узл.  лимон кислотада – 30.21-30.89%; СаОумум. – 35.55-35.86%; СаОузл. лимон кислотада – 32.07-32.28%; Р2О5сув. = 1.76-2.53%; СаОсув. – 1.69-2.14%; Сl – 1.07-1.55% ва CaCl2  дан ювиш даражаси – 97.12-97.72%.

Калит сўзлар: ўғитли преципитат, ювилиш даражаси,  сифат кўрсатгичлари, ювувчи сувнинг ҳарорати, эримайдиган  қолдиқ, минераллашган масса, нейтраллаш.

Хусусиятлари:

* минераллашган масса асосида ўғитли преципитат олинган;

* ювувчи сув миқдори ва ҳароратининг таъсири ўрганилган.

Цитата келтириш: М. Р. Шамуратова, Б. Э. Султонов, Ш. С. Намазов, Р. Раджабов. Марказий Қизилқум фосфорити минераллашган массасидан эримайдиган қолдиқни ажратиш асосидаги ўғитли преципитат  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.37-43.

Қабул қилинди: 29.11.2019; Рухсат этилди: 09.12.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 547.458.88 + 577.114

1М. М. Нурматова, 2С. Ш. Рашидова

ПОЛИГАЛАКТУРОН КИСЛОТАСИНИНГ D-МЕТАЛ ИОНЛАРИ БИЛАН КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШ ТАВСИФЛАРИ ВА УЛАРНИНГ МОЛЕКУЛЯР МОДЕЛЛАРИ ЭЛЕКТРОН ТАВСИФЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ

1Фарғона давлат университети, 150100, Ферғона, Мураббийлар кўч., 19, e-mail: nurmatova74@mail.ru

Ўзбекистон Республикаси ФА полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент, 100128,  e-mail: polymer@academy.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда ўсимликлардан келиб чиққан табиий полимерлар, хусусан ноёб амалий, физик-кимёвий хоссаларга, тузилиш хусусиятларга, биологик фаолликка эга бўлган пектин моддаларини ўрганиш бўйича эришилган илмий натижалар юқоримолекуляр бирикмалар (ЮМБ) кимёсини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан бу ишда «Ялонгоч» лимон сорти пектинидан олинган полигалактурон кислотаси (ПГК) d-металл ионлари билан комплексларининг тузилиш тавсифлари келтирилган ва квант-кимёвий усулдан фойдаланиб улар молекуляр моделларининг электрон тавсифлари ҳисобланган.

Ишнинг мақсади. Полигалактурон кислотасининг полимерметаллкомплексларини синтез қилиш, берилган шароитда металлар билан ўзаро таъсирлашгандаги ютилиш чизиқлари ва реакцион-фаол гуруҳларни аниқлаш, молекуляр моделларининг энергиясини ҳисоблаш.

Методология. Ишда физик-кимёвий усуллар, ИҚ-спектроскопия, РМЗ полуэмперик квант-кимёвий ва молекуляр динамика усуллардан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Маҳаллий хом ашё «Ялонгоч» лимон сорти асосида олинган пектиндан галактурон кислотасини (ГК) ажратиб олиш йўли билан биринчи маротаба металл ионлари билан комплекслар олиш бўйича синтез амалга оширилди, маҳсулотлар ИҚ-спектроскопия ёрдамида идентификацияланди, ПМК макромолекуляр занжиридаги  мономер звенолар миқдорига қараб энергетик ва электрон тавсифларнинг ўзгариш графиклари келтирилди.

Олинган натижалар. Биологик фаол, табиий, экологик хавфсиз ГК нинг Сu2+ ионлари билан ПМК намуналари олинди, ва уларнинг тузилиш тавсифлари исботланди, ҳамда макромолекуляр занжирдаги мономер звенолар миқдорига қараб энергетик ва электрон тавсифларининг ўзгаришлари графиги қурилди. Полигалактурон кислотасининг компьютер модели олинди, нуклеофиль ва электрофиль ҳужумлар марказлари, донор-акцептор гуруҳлар ва электрон тузилиш аниқланди.

Калит сўзлар: галактурон кислотаси, мис иони, полимерметаллкомплекслар, ИҚ-спектроскопия, молекуляр модел.

Хусусиятлари:

* Сu2+ ионлари билан галактурон кислотасининг комплекслари намуналари синтез қилинди;

* улар хусусий биологик фаолликка ва тузилиш хусусиятларига эга;

* берилган шароитда функциональ гуруҳларнинг реакцион фаоллиги аниқланди.

Цитата келтириш: М. М. Нурматова, С. Ш. Рашидова. Полигалактурон кислотасининг d-метал ионлари билан комплексларининг тузилиш тавсифлари ва уларнинг молекуляр моделлари электрон тавсифларини ҳисоблаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.44-50.

Қабул қилинди: 18.05.2019; Рухсат этилди: 31.10.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК: 547.962.9-66.095.7.004.12

Д. Б. Садикова, А. Ф. Рейимов, С. Ш. Алимханова, А. С. Рафиков

Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+, Mg2+ ИОНЛАРИ БИЛАН КОЛЛАГЕН МЕТАЛЛОКОМПЛЕКСЛАРИНИНГ ОЛИНИШИ ВА ХОССАЛАРИ

Тошкент текстиль ва енгил саноат институти, Тошкент ш., e-mail: asrafikov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда кўп функционал хоссали координацион бирикмаларнинг ноёб хусусиятлари эвазига полимерларни металл ионлари билан комплекс бирикмаларини қўлланилиш соҳалари кенгайиб бормоқда. Металлоорганик бирикмалар одатда кристалл тузилишли бўлиб, медицина, биотехнология, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, кимё ва тўқимачилик саноатининг турли соҳаларида қўлланилади. Бир вақтда бир неча гетероатом (азот, кислород, олтингугурт) сақлаган оқсил моддалари жуда кўп металл ионлари билан координацион комплекслар ҳосил қилишга ўта мойил. Агар табий ипак фиброини ва серицини металлоорганик бирикмаларнинг компоненти сифатида кўп бор ўрганилган бўлса, тўқима коллагени ва жун кератини кам ўрганилган объект бўлиб қолмоқда. Коллаген – тирик тўқималарда энг кўп тарқалган полимер, уни ҳайвон терисидан ажратиб олиш усуллари ишлаб чиқилган. Коллагенни металл ионлари билан рангли комплекслари бўялган полимер материаллар олиш учун қимматбаҳо хомашё бўлиши мумкин.

Ишнинг мақсади. Тўқимачилик матолари ва буюмлари бўёқлари сифатида турли металл ионлари билан коллагеннинг координацион бирикмаларини олиш ва хоссаларини тадқиқ қилиш.

Методология. Эритмада электрон кўчиши билан таъсирлашув, спектрофотометрия, гравиметрия, рефрактометрия, вискозиметрия, титрометрия, оптик микроскопия.

Илмий янгилиги. Коллагенни эритмада металл ионлари билан комплекс ҳосил қилиши, комплекс бирикмалар хромофор гуруҳларининг табиати, коллаген эритмаси ва комплексларнинг баъзи хоссаларини металл иони табиати ва компонентлар нисбатига боғлиқлиги аниқланган.

Олинган натижалар. Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+, Mg2+ ионларнинг табиий полимер – коллаген билан координацион комплекслари сувда хона температурасида олинди. Комплексларни эритмадан этанолда чўктириб, кристалл ҳолатда ажратиб олинди. Комплекс ҳосил бўлиш унумининг ион табиатига боғлиқлиги, рангининг комплекснинг тузилишига ва дисперсланиш даражасига боғлиқлиги, УБ-спектроскопик тадқиқот натижалари асосида комплексларнинг хромофор гуруҳлари, комплексларнинг турли эритувчиларда эрувчанлиги аниқланди.

Калит сўзлар: металл ионлари, коллаген, координацион комплекс, хоссалари.

Хусусиятлари:

* металл ионларини оқсил макромолекуласи билан комплекс бирикмалари олинди;

* Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+, Mg2+ионларнинг коллаген билан комплекслари кристалл ҳолатда ажратиб олинди;

* комплекснинг ранги металл ионнинг табиати, кристалларнинг ҳолати, тузилиши ва кристаллнинг дисперслиги билан белгиланади.

Цитата келтириш: Д. Б. Садикова, А. Ф. Рейимов, С. Ш. Алимханова, А. С. Рафиков. Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+, Mg2+ ионлари билан коллаген металлокомплексларининг олиниши ва хоссалари  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.50-59.

Қабул қилинди: 29.08.2019; Рухсат этилди: 11.10.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК 547.362.356-547.915

А. Г. Махсумов, Б. М. Исмаилов, Г. М. Абсалямова, 1М. А. Мирзаахмедова

АЦЕТИЛЕНЛИ ИЗОТИОЦИАНАТЛАР: СИНТЕЗИ, ХОССАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ

1ЎзР ФА УНКИ, Тошкент кимё-технология инстиутути,Тошкент ш., E-mail: boburbek.89@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Органик изотиоцианатлар реакцион фаол бирикмалар сифатида кенг қўлланилмоқда ва турли органик бирикмаларни синтез қилишда оралиқ реагент ҳисобланади.  Молекула таркибида учбоғ сақлаган изотиоцианатлар мустақил реагент-мономер сифатида қизиқиш уйғотади. Адабиётларда ацетилен бирикмаларининг изотиоцианат ёки изоционат ҳосилалари ҳақида маълумотлар деярли йўқ.

Ишнинг мақсади. 1-изотиоцианат ПЭ олиш жараёнини ва унинг кимёвий фаоллигини ўрганиш.

Методология.    Ишда элемент таҳлил ва ИҚ-спектроскопия усулларидан фойдаланилган.

Илмий янгилиг. Илк бор  фенол алмашган ПЭ 1-изотиоцианат ва 1-тиоцианат ҳосилалари синтези ва уларнинг юқори унумли турли кимёвий реакциялари ўтказилди, ҳамда уларнинг биологик фаоллиги ўрганилди.

Олинган натижалар. Изомер маҳсулотларнинг аралашмаси синтез қилинди, асосан ПЭ 1-изотиоцианатлар, ҳамда кам миқдорда ПЭ 1-тиоцианат. Икки турли валент тебранишлар борлиги аниқланди. Бири -C≡C-N=C=S гуруҳига тегишли 2080-2090 см-1 соҳасида ва иккинчиси -C≡C-S-C≡N гуруҳига тегишли 2145-2175 см-1 соҳасида. 2220-2235 см-1 соҳада -С≡С- боғга тегишли кучсиз тебраниш кузатилди. Реакция маҳсулотларининг 13С-ЯМР ва ПМР спектрлари ўрганилди, иккита 13С-сигнал δ=135,5 м.д. (-N=C=S) ва 109 м.д. (-S-C≡N) гуруҳ мавжуд. Элемент таҳлил ва ИК-спектроскопия усуллари билан синтез қилинган маҳсулотларнинг тузилиши аниқланди. Қашқадарё вилояти Касбин тумани С.Агзамова фермерлик хўжалигида (VII) препаратнинг ўстирувчи стимуляторлик фаоллиги ўрганилди.

Калит сўзлар: нитроалмашган фенол пропаргил эфирининг 1-изотиоцианати, , тиомочевина, N-натрий, N-хлор, N-нитрозо-, ўстирувчи стимуляторлик фаоллиги.

Хусусиятлари:

* 1-изотиоцианат-, 1-тиоцианат ҳосилалари систематик синтез қилинди ва ўрганилди;

* фенол алмашган ПЭ тиомочевина ҳосилалари олинган;

* дала шароитида ўстирувчи стимуляторлик фаоллик.

Цитата келтириш: А. Г. Махсумов, Б. М. Исмаилов, Г. М. Абсалямова, М. А. Мирзаахмедова.  Ацетиленли изотиоцианатлар: синтези, хоссалари ва уларнинг биологик фаоллиги  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.59-70.

Қабул қилинди: 10.06.2019; Рухсат этилди: 11.11.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК 547.313.2 + 662.753.12

К. Л. Тараян

ЯНГИ ПОЛИОЛЕФИНЛАР - ТЕМПЛЕН, ТРХ                           

E-mail: tkl_uz_2816@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган полиолефинлар, бугунги кунда полиэтилен ва полипропиленлар физик-кимёвий, физикавий, диэлектриклик ва бошқа хоссалари бўйича ўсиб бораётган талабга жавоб бермайди. Шунинг учун физик-кимёвий, физикавий, физик-механикавий ва бошқа хоссалари яхшиланган полиолефинлар олишга қаратилган техник ечимларни излаш долзарб вазифадир.

Тадқиқоднинг мақсади физик-кимёвий, физикавий, физик-механикавий ва бошқа хоссалари яхшиланган полиолефинлар олиш усуллари ва имкониятларини ўрганиш.

Методология. Димеризация ва содимеризация реакциялари орқали пентен-1, 4-метилпентен-1 ва 3-этилпентен-1 мономерлари олинган, улардан полимеризация ва сополимеризация усули билан юқори технологик хоссали полиолефинлар олинган.

Илмий янгилиги. Поли-4-метилпентен-1 полимери олинган, 90% дан юқори ёруғлик ўтказиш қобилиятига эга, зичлиги 0.83 бўлган тиниқ пленкалар, яхши диэлектриклик хоссасига эга, эриш ҳарорати 2000С дан юқори темплен сополимери олинган.

Олинган натижалар. Пентен-1, 4-метилпентен-1, 3-этилпентен-1 мономерлари олиш жараёнининг технологияси яратилган. Катализаторнинг ишқорий-металл рационал таркиби топилган. Янги авлод полиолефинлар олинган: юқорида келтирилган мономерлар асосидаги полимер ва сополимерлар. Олинган полиолефинлар нисбатан юқори эриш ҳароратига, паст зичликка ва бошқа физик-кимёвий, диэлектриклик ва иссиқлик ўтказмас хоссаларга эга.

Калит сўзлар: мономерлар, полимерлар,  этилен, пропилен, олефинлар, полиолефинлар, сополимерлар, газкимёвий комплекслар, димеризация, содимеризация, катализатор.

Хусусиятлари:

* этилен ва пропилендан: пентен-1, 4-метилпентен-1, 3-этилпентен-1 мономерларини олиш технологияси яратилган;

* хоссалари яхшиланган янги авлод  полимер ва сополимерлари олинган.

Цитата келтириш: К. Л. Тараян. Янги полиолефинлар - темплен, ТРХ  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.70-76.

Қабул қилинди: 24.06.2019; Рухсат этилди: 01.11.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

УДК 541. 669: 615.01

А. В. Филатова, А. С. Тураев, Д. Т. Джурабаев

УЛЬТРАТОВУШ ТАШХИС УЧУН ПОЛИЖЕЛЬ УЛЬТРА ГЕЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ

Ўзбекистон Республикаси ФА биорганик кимё институти, Тошкент 100125, e-mail: ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Тиббиёт амалиётида физик ташхис усулларидан кенг фойдаланиш, қўлланилаётган усулларнинг ишончлилигини ошириш учун янги ёрдамчи маҳсулотларни яратишни талаб қилади. Хусусан ультратовуш ташхиси қўйилганда қурилманинг сенсори ва беморнинг танаси ўртасида яхши ўтказувчанликни таъминлайдиган гел мухитидан фойдаланиш зарур.

Бу ишнинг мақсади  тиббиётда ультратовуш ташхиси учун ишлатиладиган Полижель Ультра препаратини ишлаб чиқаришнинг соддалаштирилган технологиясини яратишдир.

Методология. Препаратнинг реологик хусусиятлари реологик усул билан ўрганилди: деформация тезлигини тебраниш кучига боғлиқлигини ўрганиш орқали. Водород кўрсаткичи ГОСТ 29188.2 талабларига мувофиқ - 250С хароратда потенциометрик равишда гелнинг масса улуши 1.0% бўлган эритмада аниқланди. Ташқи кўриниши, ранги ва хиди ГОСТ 29188.0 талабларига мувофиқ, сув ва учувчи моддаларнинг масса улуши - ГОСТ 29188.4 талабларига мувофиқ аниқланди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта ультратовуш ташхиси учун контакт мухитини ишлаб чиқариш технологияси яратилди ва ушбу ишлаб чиқариладиган препарат мавжуд аналогларидан барча кўрсаткичлари бўйича фарқ қилмайди.

Олинган натижалар. Тадқиқотлар натижасида ультратовуш ташхиси учун гел ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқарилди, технологик ва аппаратура ишлаб чиқариш схемаси яратилди. Ультратовуш ташхиси учун қўлланиладиган Полижель Ультра гели учун меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилди.

Калит сўзлар: гель, ультратовуш ташхис, реология, технология, контакт муҳит.

Хусусиятлари:

* барча талабларга жавоб берадиган ультратовуш ташхиси учун контакт мухити яратилди;

* бу тиббий маҳсулотнинг тажриба намунаси олинди ва технологик линияси қурилди.

Цитата келтириш: А. В. Филатова, А. С. Тураев, Д. Т. Джурабаев. Ультратовуш ташхис учун Полижель Ультра гелини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.76-82.

Қабул қилинди: 05.08.2019; Рухсат этилди: 04.11.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543.24:546.732

А. М. Абдунабиев, А. И. Исмаилов, У. М. Мирзаев, Р. И. Исмаилов

ВИНИЛЛАКТАМЛАРНИНГ КРОТОН АЛЬДЕГИДИ БИЛАН СОПОЛИМЕРЛАРИДА КОБАЛЬТ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

Тошкент давлат техника университети, e-mail: i.ravshan1972@mail.ru

Реферат. Муaммoнинг кeлиб чиқиши. Ўсимликлaр муҳим ҳaётий функциялaрни бaжaриши учун мeтaллaргa эҳтиёжи бoр вa улaрни ўсимлик eтиштириш учун мўлжaллaнгaн пoлимeрлaргa киритиш истиқбoлли кўринaди. Пoлимeр-мeтaлл кoмплeкслaрини (МПК) ўргaниш янги биoлoгик фaoл пoлимeрлaрни ярaтиш нуқтaи нaзaридaн шубҳaсиз қизиқиш уйғoтaди.  Мaкрoмoлeкуляр бирикмaлaр билaн мeтaллaрнинг ўзaрo тaъсири қoнуниятлaри вa xусусиятлaрини билиш ушбу бирикмaлaрнинг тaъсир қилиш мexaнизмини чуқуррoқ тушунишгa имкoн бeрaди. Пoлимeр мeтaлл кoмплeкслaри тaркибидaги мeтaлл иoнлaрини aниқлaш илгaри элeмeнтaр тaҳлил oрқaли ўткaзилгaн.

Тaдқиқoт мaқсaди крoтoн aльдeгид билaн винилкaпрoлaктaм вa винилпиррoлидoн aсoсидaги таркибида кoбaльт бўлган сoпoлимeрлaрдa ксилeнол қизғиш иштирокидa кoбaлт иoнлaрини aниқлaш.

Мeтoдoлoгия. Мeтaлл кoмплeксидaги кoбaльт иoнлaрининг миқдори «КФК» aсбoбидa aниқлaнди. Пoтeнциoмeтрик титрлaш «Унивeрсaл иoнoмeр ЭВ-74» пoтeнциoмeтридa ўткaзилди. Сoпoлимeр вa комплекс бирикмaлaр эритмaлaрининг кўриниш (200-750 нм) соҳадаги спектрлари «СФ-26» спeктрoфoтoмeтридa қaйд этилди.

Илмий янгилиги. Кобальтни аниқлашнинг ва уни таркибида 1.19 дaн 12.57% гaчa кoбaльт бўлгaн крoтoн aльдeгид билан винилпиррoлидoн ва крoтoн aльдeгид билан винилкaпрoлaктaм aсoсидaги сoпoлимeрлaр таҳлили учун тадбиқ этишнинг янги усули ишлaб чиқилди.

Oлингaн нaтижалaр. Крoтoн aльдeгидли винилкaпрoлaктaм вa винилпирoлидoн мaкрoлигaндлaрининг ксилeнoл қизғиш иштирoкидaги кoбaльт иoнлaрини aниқлaшгa тaъсири ўргaнилди. Крoтoн aльдeгидли  винилпирoлидoн ва крoтoн aльдeгидли винилкaпрoлaктaм сoпoлимeрлaрнинг юқoри мoлeкуляр асоси 1000 мaртa oртиқ (мoллaрдa) бўлсада халақит бермаслиги аниқланди.

Кaлит сўзлaр: мaкрoлигaнд, пoлимeрмeтaллкoмплeкслaр, мeтaллоxрoм индикаторлaри, ксилeнoл қизғиш, этилeндиaминтeтрaсиркакислoтaнинг динатрийли тузи.

Xусусиятлaри:

* кoбaлтьни aниқлaшнинг янги усули ишлaб чиқилган;

* мaкрoлигaндлaрнинг кoбaльт иoнлaрини aниқлaшгa тaъсири ўргaнилди.

Цитата келтириш: А. М. Абдунабиев, А. И. Исмаилов, У. М. Мирзаев, Р. И. Исмаилов. Виниллактамларнинг кротон альдегиди билан сополимерларида кобальт миқдорини аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№6. -Б.83-88.

Қабул қилинди: 26.06.2019; Рухсат этилди: 21.10.2019; Нашр этилди: 10.12.2019

 

* * *

630 PDF