O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 2 СОНИ

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК: 678.762:2-134.622:2

 А. С. Рафиков, Д. О. Абдусаматова, А. Т. Ибрагимов, Б. Ш. Ибодуллаев

ИЗОПРЕН, БУТАДИЕН-СТИРОЛ ВА БУТАДИЕН-НИТРИЛКАУЧУКЛАРИНИ  БУТИЛМЕТАКРИЛАТ БИЛАН СОПОЛИМЕРЛАНИШИНИНГ КИНЕТИК ПАРАМЕТРЛАРИ

Тошкент тўқимачилик  ва енгил саноат институти, e-mail: asrafikov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Термопластик полимер мономерини каучук билан сополимерланиши эксплуатация жараёнида эластомер каби, қайта ишлаш жараёнларида термопласт каби хоссаларни намоён этувчи термопластик эластомерлар ёки термоэластопластлар (ТЭП) синтез қилиш имконини беради. Бундай полимерларнинг таркиби, тузилиши ва хоссалари уларни олиш усули ва қонуниятлари билан бевосита боғлиқ.

Ишнинг мақсади. Каучукни акрил мономерлари билан синтез реакциясининг кинетик тартибларини ва полимерланишнинг фаолланиш энергиясини аниқлаш.

Методология. Пайванд сополимерланиш усули билан 60-70оС ҳароратда, гомоген фазада ксилол муҳитида, инициатор сифатида азоизомой кислотасининг динитрил эфири иштирокида изопрен (СКИ), бутадиен-стирол (СКС-30) ва бутадиен-нитрил (СКН-26 ва СКН-40) каучукларининг бутилметакрилат билан сополимерлари синтез қилинди.Сополимерни этанолда чўктирилди, пайвандланмаган полибутилметакрилатдан ацетонда экстракция қилиб тозаланди.

Илмий янгилиги. Ҳар бир каучук учун реакциянинг мономер ва иницатор бўйича тартиби, фаолланиш энергияси аниқланди, уларнинг қиймати асосида каучук тузилишининг сополимер олиш жараёнига таъсири тўғрисида хулоса қилинди.

Олинган натижалар.  Мономер бўйича реакция тартиби радикал полимерланиш учун қабул қилинган қийматдан фарқ қилади, СКИ дан СКН-40 га ўтганда 1,25 дан 1,55 гача ортиб боради. СКН макромолекуласида нитрил гуруҳларининг мавжудлиги мономер ва инициатор бўйича реакция тартибининг юқорироқ бўлишига олиб келади. Сополимерланиш реакциясининг фаолланиш энергияси СКС>СКИ>СКН26>СКН40 каучуклари қаторида камайиб боради.

Калит сўзлар: термоэластопласт, каучук, бутилметакрилат, реакция тартиби, фаолланиш энергияси.

Хусусиятлари:

* мономер бўйича реакция тартиби (1,25-1,55) гомополимерланишга нисбатан юқори;

* СКН нинг нитрил гуруҳлари фаол марказлар ҳосил қилишда қатнашади;

* пайванд сополимерланишнинг фаолланиш энергияси 56-87 кЖ/моль.

Цитата келтириш: А. С. Рафиков, Д. О. Абдусаматова, А. Т. Ибрагимов, Б. Ш. Ибодуллаев. Изопрен, бутадиен-стирол ва бутадиен-нитрилкаучукларини  бутилметакрилат билан сополимерланишининг кинетик параметрлари   // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.3-8.

Қабул қилинди: 11.03.2019; Рухсат этилди: 11.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК. 661.525.1

Б. Б. Тўрақулов, А. У. Эркаев, 1Б. Х. Кучаров, З. К. Тоиров

МАХАЛЛИЙ ХОМ АШЁЛАР АСОСИДА ОХАКЛИ УСУЛДА КАЛИЙ ГИДРОКСИД ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ТАДҚИҚОТИ

Тошкент кимё технология институти, 1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон, E-mail: nmktbehzod@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўтказилган аналитик тахлил шуни кўрсатадики, муаллифларнинг кўпчилиги калий гидроксиди олишнинг охакли усулини энг ҳавфсиз усул деб ҳисоблашади. Ушбу усулнинг асосий камчилиги калий гидроксид концентрациясининг пастлиги, махсулотда калий карбонатнинг мавжудлиги ва каустик шлам ҳосил бўлиши.

Ишнинг мақсади охакли усулда калий гидроксид ишлаб чиқаришда каустификация жараёнининг жадаллаштирилган технологиясини яратиш.

Методология. Каустификация жарёни 90 минут давомида изотермик реакторда ўтказилди. Максимал ҳарорат 95оС ни ташкил қилди. Олинган намуналарда ОН-, СО2 ларнинг миқдори аниқланди, кальций ионлари трилонаметрик, хлор ионлари аргентометрик усуллар билан автоматик титрлаш БАТ- 15 блокидан фойдаланган ҳолда аниқланди. Калийнинг миқдори оловли фотометрия усулида аниқланди.

Илмий янгилиги. “Дехқонобод калий заводи” МЧЖ калий хлоридидан олинган поташ ва оҳакли сут каби махаллий хом ашёлар асосида калий гидроксидни охакли усулда олиш жараёни ўрнатилган оптимал технологик кўрсаткичларда илк маротаба ўрганилди.

Олинган натижалар. Тадқиқот натижасида шу маълум бўлдики, хосил бўлган шлам суспензиядан тез ажралади ва осон филтрланади, бу эса бизга мавжуд стандарт қуйилтиргичлар ва ишчи юзаси кичик бўлган филтрловчи мосламалардан фойдаланишни тавсия этиш имконини беради.

Калит сўзлар: поташ, оҳакли сут, кальций карбонат, калий гидроксид, каустификация, шлам, ҳарорат, филтирлаш, тиндириш.

Xусусиятлари:

* чўкма ва фильтрат бўйича кальций гидроксид концентрациясининг филтрлаш тезлигига таъсири;

* махаллий хом ашё материаллардан калий гидроксид олишнинг оптимал  технологик параметрлари.

Цитата келтириш: Б. Б. Тўрақулов, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, З. К. Тоиров. Махаллий хом ашёлар асосида охакли усулда калий гидроксид олиш жараёнининг тадқиқоти  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.9-14.

Қабул қилинди: 20.03.2019; Рухсат этилди: 12.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 661.632:661.56

Ш. Ю. Номозов, 1У. К. Алимов, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, Б. М. Беглов

ҚИЗИЛҚУМ ЭКСТРАКЦИОН ФОСФОР КИСЛОТАСИДАН ОЛИНГАН СУЮҚ КОМПЛЕКС NP-ЎҒИТЛАРНИНГ ТАРКИБ ВА ХОССАЛАРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон, 1Tianjin University of Science and Technology, P.R. China

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Суюқ комплекс ўғитлар (СКЎ) саноат соҳасида ҳам, қишлоқ хўжалиги соҳасида салмоқли ўринни эгаллайди. Аммоний фосфатларнинг концентрланган эритмалари иссиқхонали хўжаликларда, айниқса томчилаб суғориш йўли билан ўсимликларни илдизидан ташқари озиқлантириш учун зарур бўлган NP-ўғитлар ҳисобланади. Юқори концентрацияли СКЎ ларнинг баланд нархи Ўзбекистонда ишлаб чиқариши мавжуд бўлмаган, таннархи қиммат бўлган хом ашё – суперфосфор кислотаси ёки тозаланган ортофосфор кислотасини ишлатиш зарурияти билан изоҳланади. СКЎ ишлаб чиқаришни арзонлаштириш йўлларидан бири Қизилқум экстракцион фосфор кислотасини (ЭФК) қўллаш ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. ЭФК ни (17% Р2О5) аммонийлаштириш ва унга аммиакли селитрани қўшиш асосида суюқ компонентлари тенглаштирилган NP-ўғитлар олиш ва уларнинг таркиб ва хоссаларини (зичлик, қовушқоқлик, туйинган буғ босими, электр ўтказувчанлик, тиниш даражаси)ўрганиш.

Методология. ЭФК ни рН кўрсаткичи 4,51 дан 6, 56 гача нейтраллашни газсимон аммиак билан олиб борилди. N : Р2О5 = 1 : 0,5, 1 : 0,7 ва 1 : 1 маркалардаги СКЎ олиш мақсадида аммофос бўтқасига аммоний нитрати қўшилди. Суюқ NР-ўғитларда азот миқдори Къельдал усулида, фосфорнинг ҳар хил шакллари фотометрик усулда аниқланди. Уларнинг зичлиги – пикнометрик, қовушқоқлиги – кинематик, солиштирма электр ўтказувчаниги – кондуктометрик, туйинган бўғ босими – динамик усулларда ўлчанди. Суспензияларнинг тиниш даражаси эса уларни сақлаш давомийлигига боғлиқ равишда ўрганилди.

Илмий янгилиги. Паст концентрлацияли ЭФК асосидаги суюқ NP-ўғитларнинг физик-кимёвий хоссалари бўйича янги маълумотлар олинган. Уларнинг стандарт СКЎ лардан фарқли равишда яхши реологик хоссага, бентонит суспензиясини қўшганда таркибнинг бир хиллиги ва иссиқ климат шароитларида кам учувчанликка эга бўлиши аниқланган.

Олинган натижалар. Бўтқанинг рН кўрсаткичи ва N : Р2О5 нисбатига боғлиқ равишда суюқ NР-ўғитларда N миқдори 12,55 дан 19,20% гача, Р2О5умум. миқдори 9,22 дан 13,07% гача оралиқда ўзгаришикўрсатилди. Уларда Р2О5сув.эрув. : Р2О5умум. = 91,37-94,31% юқори кўрсаткичига эга бўлади. рН нинг 4,51 дан 6,56 гача ошиши бўтқанинг зичлик ва қовушқоқликлари ортишига, N : Р2О5 нисбатнинг 1 : 0,5 дан 1 : 1 гача ва ҳароратнинг 20 дан 80оС гача ошиши, аксинча камайишига олиб келади. Аммо барча ҳолатларда бўтқалар суюқ оқувчандир (1,241-1,363 г/см3 ва 1,20-4,99 сПз). Уларнинг электр ўтказувчанлиги (41,0-65,4 См/м) маълум бўлган суюқ ўғитларга яқиндир. 20-70оС оралиғида СКЎ усти буғ босими 1,26-24,03 Па ни ташкил этади, бу эса уларнинг иссиқ климат шароитларида кам учувчанлигидан далолат беради.

Калит сўзлар: аммонийлаштириш, суюқ NР-ўғитлар, зичлик, қовушқоқлик, тиниш даражаси, электр ўтказувчанлик, тўйинган буғ босими.

Хусусиятлари:

* Қизилқум ЭФК си асосида суюқ NР-ўғитлар олинган;

* уларнинг физик-кимёвий хоссалари ўрганилган;

* суюқ NР-ўғитлар юқори оқувчанликка ва иссиқ климат шароитларида кам учувчанликка эгадир.

Цитата келтириш: Ш. Ю. Номозов, У. К. Алимов, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, Б. М. Беглов. Қизилқум экстракцион фосфор кислотасидан олинган суюқ комплекс NP-ўғитларнинг таркиб ва хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.14-22.

Қабул қилинди: 13.03.2019; Рухсат этилди: 12.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 661.634.222

N. V. Volinskova, I. I. Usmanov, X. Ch. Mirzakulov, U. M. Turdialiyev

SULFAT KISLOTANI AMMONIY SULFATGA QISMAN ALMASHTIRISH BILAN MARKAZIY QIZILQUM FOSFORITLARIDAN EKSTRAKSION FOSFAT KISLOTA OLISH

Toshkent kimyo-texnologiya instituti, ToshkentO’zbekiston, Е-mail: khchmirzakulov@mail.ru

Rеfеrat. Muammoning kelib chiqishi. Markaziy Qizilqum ekstraksion fosfor kislotasi uchun yuvib kuydirilgan fosforit xomashyosini qayta ishlash bilan bog’liq bir qator muammolar mavjud bo’lib, ularning biri xomashyoning boshqa turlariga nisbatan fosfor angidrid birligiga sulfat kislota sarfining yuqoriligi hisoblanadi. Ammiak ionlari fosfogipsning filtrlanish jarayonini jadallashtiradi va sulfat ionlari kalsiyni digidrofosfat bilan bog’laydi, bu esa sulfat kislota sarfini kamaytiradi.

Maqsad. Sulfat kislotasini ammoniy sulfatga qisman almashtirish bilan Markaziy Qizilqum fosforitlaridan ekstraksion fosfor kislotasining rеsurstеjamkor tеxnologiyasini yaratish va jadallashtirish.

Mеtodologiya. Ekstraksion fosfat kislota ishlab chiqarish tеxologik ko’rsatkichlariga sulfat kislotani qisman o’zgartirish tasirining samaradorligini baholash: kislota tarkibiga, fizik xossalari – pH ga, zichlik, sulfat-fosfatkislota bo’tqalarining filtrlanish tеzligiga ammoniy sulfatning ta'siri va fosfogips tarkibi aniqlandi.

Ilmiy yangiligi. Sulfat kislotani ammoniy sulfat bilan qisman almashtirish orqali Markaziy Qizilqum yuvib kuydirilgan foskonsеntratini parchalab sulfat-fosfatkislota parchalanishining tеrmik samarasini kamaytirish, bo’tqalarning filtrlanish tеzligini yaxshilash, ishlab chiqarish tеxnologik koeffitsiyеntlarini oshirish va sulfat kislotasini tеjash imkoniyatlari ko’rsatilgan.

Olingan natijalar. Sulfat kislotani ammoniy sulfatga qisman almashtirish bilan Markaziy Qizilqum yuvib kuydirilgan foskonsеntratidan ekstraktsion fosfor kislota olish tеxnologik rеjimining maqbul normalari bеlgilandi, unda ishlab chiqarishning tеxnologik ko’rsatkichlari yaxshilanadi.

Kalit so’zlar: yuvib kuydirilgan foskonsеntrat, sulfat kislota, ammoniy sulfat, ekstraksiya, tеxnologik ko’rsatkichlar.

Xususiyatlari:

* ammoniy sulfat kiritilishi foskonsеntrat parchalanishining issiqlik effеktini kamaytiradi;

* ammoniy sulfatning ekstraksiyalash ko’rsatkichlariga ta'siri aniqlandi.

Tsitata keltirish: N. V. Volinskova, I. I. Usmanov, X. Ch. Mirzakulov, U. M. Turdialiyev. Sulfat kislotani ammoniy sulfatga qisman almashtirish bilan Markaziy Qizilqum fosforitlaridan ekstraksion fosfat kislota olish  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2019. -№2. -B.22-29.

Qabul qilindi: 27.02.2019; Ruxsat etildi: 15.04.2019; Nashr etildi: 16.04.2019

 

* * *

УДК  662.71+504

Ш. А. Кулдашева, И. Д. Эшметов, Н. З. Адизова, И. Л. Ахмаджонов

ҲАВОНИНГ ШАМОЛ ОҚИМИНИ ОРОЛ МУСТАҲКАМЛАНГАН ТУПРОҚ ВА ҚУМЛАРИ ЭРОЗИЯСИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ўзбекистон   

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда кўчма қумларни турли табиий факторлар (ер усти ва ости сувлари ва ҳаво қатлами) таъсирида кўчиш жараёнларини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Кўчма қумларни сувда эрувчан полимерлар, шунингдек уларнинг зарарли бўлмаган саноат чиқиндилари билан аралашмаларидан фойдаланилган ҳолда  шамол эрозиясидан муҳофаза қилиш экологик муаммоларни бартараф этишдаги муҳим тадбир ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Тадқиқ этилаётган СФМ ларнинг механик мустаҳкам ва сувбардош структурага эга қум дисперсияларини олиш учун Орол кўчма қумлари қаттиқ фаза юзасидаги заррачаларни мустаҳкамловчи қўшимчалар ёрдамида кимёвий мустаҳкамлашсамарасидаги ролини ҳар томонлама асослаш.

Методология.  Орол мустаҳкамланган қумларининг шамолбардошлилиги лаборатория шароитида, аэродинамик қурилмада аниқланди.

Илмий янгилиги. Орол кўчма қум ва тупроқлари табиий муҳитига боғлиқ бўлиб, таркиби яримминераллашган ва тузлар сақлаганлиги аниқланди. Кўчма қумларни мустаҳкамлашда ушбу факторларни ҳисобга олиш зарур, чунки улар қум юзасида қатқалоқ ҳосил бўлиш давомийлигини таъминлайди. Оролнинг мустаҳкамланган қум ва тупроқлари механик мустаҳкамлигига ҳаво шамол оқимининг таъсирини тажриба тадқиқодлари йўлга қўйилди.

Олинган натижалар. Кўчма тупроқ ва қумларни мустаҳкамлаш жараёнида юза қатлам мустаҳкамлиги дастлабки 0,56-0,59 МПа дан 2,80-3,19 МПа гача ошди. Олинган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики,  танланган композицияларнинг оптимал концентрациялари қумларда шамол эрозиясини сезиларли даражада камайтиради.

Калит сўзлар: мукстаҳкамлаш, аэродинамик қурилма, қум, тупроқ, мустаҳкамловчи, барқарорлик, эрозия, сувбардош, дефляция

Хусусиятлари:

* топилиши осон бўлган сувда эрувчан чиқиндилар;

* маҳаллий ишлаб чиқаришнинг сувда эрувчан чиқиндилари;

* кўчма қум ва тупроқларни мустаҳкамлашнинг муҳим кўрсаткичлари: механик мустаҳкамлик, сувбардошлик, шамолбардошлик.

Цитата келтириш: Ш. А. Кулдашева, И. Д. Эшметов, Н. З. Адизова, И. Л. Ахмаджонов. Ҳавонинг шамол оқимини орол мустаҳкамланган тупроқ ва қумлари эрозиясига таъсирини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.29-35.

Қабул қилинди: 19.02.2019; Рухсат этилди: 11.03.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 678.7

М. Н. Тухташева, Н. С. Абед, Г. Гулямов, С. С. Негматов

ПАХТА ХОМАШЁСИ  БИЛАН  ЎЗАРО ТАЪСИРИДА ИШЛАЙДИГАН ТРИБОТЕХНИК МАҚСАДЛИ КОМПОЗИЦИОН ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРНИНГ АНТИФРИКЦИОН ХОССАЛАРИНИ ТАДҚИҚОТЛАШ

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети қошидаги «Фан ва тараккиёт» Давлат унитар корхонаси E-mail: gupft@inbox.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Композицион полимер материалларнинг  (КПМ) ҳозирги замон ривожланиш даражаси  паст ва юқори ҳароратлар, босим,агресив ва абразив муҳитлар каби экстремал шароитларга чидамли ноёб материалларни яратишга имкон беради. Бу йўналишнинг ривожланиш тенденцияси юқори тўлдирилган, армирланган ва эксплуатацион кўрсатгичлари ростланадиган конструкцион, махсус ва кўп мақсадли махсус мустаҳкам КПМ ни яратишдан иборатдир.

Мақсад. Маҳаллий хом ашё ресурсларини қўллаш асосида  антифрикцион композицион полимер материаллар ва улардан машинасозлик саноатида ишлатиладиган машина ва механизмлар ишчи қисмлари ишқаланучи жуфтликлари учун машинасозлик буюм ва деталларини тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқишдир.

Методология. Ишқаланиш зонасида ҳосил бўладиган ишқаланиш коэффициенти, ишқаланиш жадалликлиги, электростатик заряд қиймати ва ҳарорати такомиллаштирилган дискли трибометр ёрдамида О'z DSt 3330: 2018  асосида аниқланган.

Илмий янгилиги. Полимерлар структураси, табиати,  турлари ҳамда углеграфитли ва толали тўлдиргичларнинг  пахта билан ўзъаро таъсирда ишлайдиган композицион материаларнинг антифрикцион хоссаларига таъсир  қонуниятлари    аниқланган.

Олинган натижалар. Турли тўлдиргичларнинг (шишасимон тола, графит, сажа ва пахта линти) полиэтиленли ва полипропиленли композит материаллар антифрикцион хоссаларига таъсирини ўрганиш бўйича экспериментал тадқиқотлар асосида  пахта билан ўзъаро таъсирдаишлайдиган  антифрикцион композицияларни ишлаб чиқиш учун уларнинг оптимал миқдорлари аниқланган.

Калит сўзлар: полимер, композиция,  тўлдирувчи,  полипропилен, ишқаланиш коэффициенти, ҳарорат, чизиқли ейилишнинг жадаллиги, пахта   хомашёси.

Хусусиятлари:

* полимерлар асосидаги композицияларнинг антифрикцион хоссалари ўрганилган;

*  тўлдиргичларнинг оптимал миқдорлари аниқланган;

*  композициялар ишлаб чиқилган ва уларнинг антифрикцион хоссалари ўрганилган.

Цитата келтириш: М. Н. Тухташева, Н. С. Абед, Г. Гулямов, С. С. Негматов. Пахта хомашёси  билан  ўзаро таъсирида ишлайдиган триботехник мақсадли композицион полимер материалларнинг антифрикцион хоссаларини тадқиқ қилиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.35-41.

Қабул қилинди: 11.03.2019; Рухсат этилди: 08.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК:547,596:615.291

Р. С. Эсанов, Х. А. Юлдашев, М. Б. Гафуров, А. Д. Матчанов

3-АЦЕТОКСИГЛИЦИРРЕТ КИСЛОТАСИНИНГ2-АМИНО-5-(АЛКИЛ) 1,3,4-ТИАДИАЗОЛЛАР БИЛАН АМИДЛАРИ СИНТЕЗИ

ЎзР ФА Биоорганик кимё институти.E-mail:esanovr@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, ширинмия (Glycyrrhiza glabra) ўсимлигининг илдизи қадимдан тиббиётда кенг қўлланилиб келинган. Унга асосий дориворлик хусусиятини берувчи модда унинг таркибидаги тритерпеноид-глицирризин кислотаси (ГК) ва унинг агликони - глициррет кислотаси (ГлК) ҳисобланади. Глицирризин, глициррет кислоталарива уларнинг ҳосилалари асосида ҳозирги кунда ўнлаб дори воситалари яратилиб, тиббиёт амалиётига тадбиқ этилмоқда. Мамлакатимизда кенг тарқалган турли туман биологик фаолликларга эга ширинмия ўсимлиги илдизининг асосий қисми бўлган ГК ва унинг агликони, ГлК ва унинг ҳосилалари кўпгина олимларнинг тадқиқот объектига айланган. Шунинг учун ушбу биологик фаол тритерпен кислоталарни модификациялаш ва улар асосида янги биологик фаол моддалар олиш ҳозирда долзарб муаммолардан биридир.

Ишнинг мақсади. 3-ацетоксиглициррет кислотасининг 2-амино-5-(алкил) 1,3,4- тиадиазоллар билан янгиамидларини синтез қилиш ва уларнинг тузилишини ўрганиш.

Методология. Дастлаб ширинмия ўсимлиги илдизидан ГК ажратиб, уни кислотали гидролиз қилиш йўли билан ГлК олинди. ГлК дан ацетиллаш реакцияси асосида 3-ацетоксиглициррет кислота синтез қилинди. ГлК хлорангидриди орқали 3-ацетоксиглициррет кислота амидлари синтез қилинди. Олинган моддаларнинг инфрақизил (ИҚ)-спектрлари Perkin Elmer-10.6.1 спектрометрида (АҚШ) 400-4000 см-1 тебраниш частотали соҳада олинди, ультрабинафша (УБ)-спектрлари Shimadzu 12.80 спектрофотометрида (Япония) ўлчанди. Протон магнит резонанс(ПМР) спектрлари ишчи частотаси 400 мГц бўлган Тesta ВS 567А (Varian, АҚШ) спектрометрида олинган.

Илмий янгилиги: Илк бор 3-ацетоксиглициррет кислотасининг 2-амино 1,3,4-тиадиазоллар билан янги амидлари синтез қилинди ҳамда уларнинг айрим физик-кимёвий хоссалари ва кимёвий тузилиши ўрганилди.

Олинган натижалар. Тадқиқодлар натижасида адабиётларда маълум усуллар бўйича2-амино 1,3,4-тиадиазол, 2-амино-5-метил-1,3,4-тиадиазол,2-амино-5-этил-1,3,4-тиадиазоллар синтез қилинди. Улар аосида 3-ацетоксиглициррет кислотасининг 3 та янги амидлари синтез қилинди. Ушбу амидларнингтузилиши ИҚ-, УБ- ҳамда ПМР-спектроскопия усуллари ёрдамида ўрганилди.

Калит сўзлар: ширин мия, глицирризин кислотаси, глициррет кислотаси, 3-ацетоксиглициррет кислотаси, тиадиазол, гепатопротектор фаоллик, антивирус фаоллик, антикоагулянт.

Хусусиятлари:

* 3-ацетоксиглициррет кислотасининг 2-амино 1,3,4 тиадиазоллар билан янги амидлари синтез қилинди;

* олинган моддаларнинг айрим физик-кимёвий катталиклари ва кимёвий тузилишлари ўрганилди.

Цитата келтириш: Р. С. Эсанов, Х. А. Юлдашев, М. Б. Гафуров, А. Д. Матчанов. 3-ацетоксиглициррет кислотасининг 2-амино-5-(алкил) 1,3,4-тиадиазоллар билан амидлари синтези // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.42-48.

Қабул қилинди: 01.02.2019; Рухсат этилди: 19.03.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 547.4; 577.114; 581.192

Г. А. Халилова, Б. И. Мухитдинов, С. Б. Хайтметова, Л. Б Азимова, Н. С. Нормахаматов, А. С. Тураев

ЎЗБЕКИСТОНДА УЧРАЙДИГАН БАЗИДИАЛ ЗАМБУРУҒЛАРНИ ПОЛИСАХАРИД ТАРКИБИНИ ЎРГАНИШ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси биоорганик кимё институти. Тошкент шаҳар 100125, Мирзо Улуғбек кўчаси, 83, gulnoza_xalilova@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Базидиал замбуруғлардан ажратиб олинган полисахаридлар иммуномодулятор, вирусга қарши, гепатопротектор, антипролифератив, гиполипидемик, адаптоген фаолликлари сабабли муҳим амалий аҳамиятга эга. Ушбу полисахаридлар ўзининг структураси, физик-кимёвий хусусиятлари, моносахарид таркиби, гликозид боғининг тури, молекуляр массаси, шунингдек сувда ёки ишқорда эриш хусусиятлари билан фарқланади. Шунингдек, уларнинг биологик фаолликларида структура ва молекуляр катталиклар муҳим ўрин тутади. Шунинг учун базидиал замбуруғлардан ажратиб олинган полисахаридларнинг ушбу катталикларини ўрганиш муҳим ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Ўзбекистонреспубликаси ҳудудида тарқалган базидиомицетлардан полисахаридларни ажратиб олиш ва уларнинг таркибини физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқлаш.

Методология. Полисахаридлар сувли, ишқорий ва кислотали фракциялаш усуллари ёрдамида ажратиб олинди. Намуналар ИҚ-, УБ-спектроскопия усуллари билан ўрганилди. Полисахаридларнинг моносахарид таркиби қоғоз хроматография, молекуляр массавий катталиклари гель хроматография усуллари ёрдамида аниқланди. Полисахарид намуналарининг умумий қанд миқдорини аниқлаш фенол сульфат кислотали усулда олиб борилди.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба республикамиз ҳудудида тарқалган айрим базидиомицетлардан полисахаридлар ажратиб олиниб, уларнинг таркиби ва молекуляр катталиклари физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида ўрганиди.

Олинган натижалар. Лаборатория шароитида замбуруғлардан сувли, ишқорий ва кислотали экстракциялаш усуллари ёрдамида полисахаридлар ажратиб олинди ва уларнинг унуми аниқланди. Олинган полисахаридларнинг умумий тузилиши, моносахарид таркиби, ўртача молекуляр массаси (Mw), умумий қанд миқдори аниқланди. Замбуруғлар таркибидаги полисахаридлар меланин глюкан комплекси ҳолатида бўлиши аниқланди.

Калит сўзлар: базидиал замбуруғлар, полисахарид, фракция, моносахарид таркиб, ютилиш спектри, хроматография, углевод миқдори.

Хусусиятлари:

* базидиал замбуруғлардан полисахаридлар ажратиб олинди;

* полисахаридларнинг физик-кимёвий хусусиятлари ўрганилди.

Цитата келтириш: Г. А. Халилова, Б. И. Мухитдинов, С. Б. Хайтметова, Л. Б Азимова, Н. С. Нормахаматов, А. С. Тураев. Ўзбекистонда учрайдиган базидиал замбуруғларни полисахарид таркибини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.48-55.

Қабул қилинди: 19.02.2019; Рухсат этилди: 13.03.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК: 581.522.4:582.724.1(571.14)

1G. N. Artikova, A. D. Matchanov

OROL DENGIZI MINTAQASINING SHO’RLANGAN TUPROQLARIDA O’SADIGAN ELАEAGNUS ANGUSTIFOLIA O’SIMLIGINING VEGETATIV ORGANLARINING MIKRO VA MAKROELEMENT TARKIBI

1Qoraqalpoq davlat universiteti, O’zR FA Biorganik kimyo instituti  E-mail: artiko-va.gulzor88@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Aholini tabiiy dori vositalari bilan ta’minlash katta ahamiyatga ega, shuning uchun hozirgi vaqtda samarali, zaxarsiz o’simlik hom-ashyosi asosidagi dori vositalarini ishlab chiqarishga katta etibor qaratilmoqda. Bunday tabiiy manba bo’lib Elaeagnus oilasiga mansub o'simliklarning turli vegetativ organlari xizmat qilishi mumkin. Bunday noyob o’simliklarning kimyoviy tarkibini o’rganish dolzarbdir.

Ishning maqsadi. Orol dengizi mintaqasidagi sho'rlangan tuproqlarda o'sib chiqqan Elaeagnus angustifolia o'simligining turli vegetativ organlarining mikro- va makroelement tarkibini o'rganishdan iborat.

Metodologiya. Elaeagnus angustifolia o’simligining quyidagi vegetativ organlari: bargi, guli, mevasi va urug’ining tahlili induktiv boglangan plazmali optik emission spektrometrya (IBPOES)usuli yordamida amalga oshirildi.

Ilmiy yangiligi: Ilk bora Elaeagnus angustifolia o’simligi vegetativ organlari tarkibidagi makro-mikroelementlar IBP OESusuli bilan o’rganildi va bu elementlarning vegetativ organlarda teng taqsimlanmaganligi ko’rsatildi. O’simlikning barg va gullarida makroelementlardan K va Ca miqdori nisbatan ko’p to’planishi aniqlandi. O’simlik gulida 2%gacha K  to’planishi aniqlandi.

Olingan ma'lumotlar. Orol dengizi bo’yida sho'rlangan tuproqda o'sadigan Elaeagnus angustifolia turi o'simligi vegetativ organlaridagi makro- mikroelemantlar tarkibi o’rganildi. Mikro-makroelementlar o'simlikning vegetativ organlari bo'ylab bir xil  taqsimlanaganligi ko’rsatildi. O’simlik mevasidan Fe manbai sifatida va gullaridan esa K yetishmovchiligida foydalanish mumkin. O'simlikning vegetativ organlarida K va Ca elementlarining miqdori 2 % gacha etadi, bu Orol bo’yi tuproqlarining degradatsiyasi bilan bog'liq.

Kalit so'zlar: makro-mikroelementlar, tor-barglar, Elaeagnus angustifolia, optik emissionspektrometrya

Xususiyatlari:

* Elaeagnus angustifoliа o’simligining mikro-makroelement tarkibini aniqlash;

* o’simlik guli va bargi tarkibida K va Ca makroelementlari miqdori nisbatan ko’pligi ko’satildi.

Tsitata keltirish: G. N. Artikova, A. D. Matchanov. Orol dengizi mintaqasining sho’rlangan tuproqlarida o’sadigan Еlаeagnus angustifolia o’simligining vegetativ organlarining mikro va makroelement tarkibi  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2019. -№2. -B.55-61.

Qabul qilindi: 06.02.2019; Ruxsat etildi: 25.03.2019; Nashr etildi: 16.04.2019

 

* * *

УДК 547.281.311.

Х. М. Вапоев, Б. Ф. Мухиддинов, Ш. Т. Жураев

ЯНГИ КАТАЛИТИК СИСТЕМАЛАР  ИШТИРОКИДА ГОМОГЕН-КАТАЛИТИК УСУЛДА ВИНИЛХЛОРИДНИНГ ОЛИНИШИ

Навоий давлат кончилик институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Винилхлорид ишлаб чиқариш ҳажми жиҳатидан дунёдаги кимёвий органик ярим маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг енг йирикларидан биридир. Винилхлоридни ишлаб чиқариш полиэтилен ва этилен оксидидан кейин учинчи ўринда туради. HIS компаниясининг прогнозларига кўра винилхлоридни ишлатиш 2010-2015 йилларда йилига 4,4 фоиздан кўтарилган ва кейинги беш йила 4,2 фоизга. Винилхлорид ПВХ ишлаб чиқариш учун асосий хом-ашё ҳисобланади. Шунинг учун уни гомоген-каталитик усулда синтез қилишни тадқиқ этиш жуда долзарб вазифадир.

Ишнинг мақсади. Гомоген-каталитик усулдаацетилен ва водород хлориди асосида винил хлориди олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Ишда ацетилен, водород хлорид, N-метилпирролидон, таркибида хлорид кислатаси, аммоний хлориди, мис (I) хлориди ва кукун кўринишидаги мис металини сақлаган кўп компонентли катализаторлар ишлатилган.

Илмий янгилиги. Ишда биринчи марта гомоген-каталитик усулда винил хлорид синтез қилиш жараёни катализаторнинг табиати ва миқдори, ҳамда таъсирлашадиган моддаларнинг нисбатларига боғлиқ ҳолда ўрганилган.

Олинган натижалар. Катализатор таркибида мис (I) хлоридининг миқдори ортиши билан винил хлориднинг ҳосил бўлиш унуми ортади.   Бошланғич моддалар ацетилен:водород хлориднинг мол нисбатлари 1:1,11 ва реакция давомийлиги 5 соатгача бўлганда   винил хлориднинг ҳосил бўлиш унуми максимал 87,4% гача етади. Винил хлорид синтезининг кинетик параметрлари аниқланди, ҳарорат 40 оС дан 70 оС гача оширилса винил хлориднинг ҳосил бўлиш унуми ва ўртача тезлик  ошиб боради. Бундан ташқари ацетилен конверсиясига реакцияда таъсирлашётган моддаларнинг нисбатлари, ҳамда уларнинг сарф тезликларининг таъсири ҳам тадқиқ қилинган. Таъсирлашаётган моддаларнинг сарф тезликлари НСl:С2Н2 = 1:1,1 бўлганда  19,8 л/г (НСl) ва 18 л/г (С2Н2) дан 58,5 л/г (НСl) ва 53,2 л/г (С2Н2) гача ортиши билан ацетиленнинг конверсияланиш даражаси 57,5 % дан 66,0% гача ортиши аниқланган. Бу ҳолат синтез  жараёнида таъсирлашаётган заррачаларнинг миқдорини ошиши билан асосланади.

Калит сўзлар: винил хлорид, ацетилен, водород хлорид, гомоген-каталитик усул, гидрохлорлаш, катализатор.

Хусусиятлар:

* винил хлорид гомоген-каталитик усулда синтез қилинди;

* катализатор таркибида мис миқдорининг ортиши билан асосий маҳсулотнинг чиқиши ортади.

Цитата келтириш: Х. М. Вапоев, Б. Ф. Мухиддинов, Ш. Т. Жураев. Янги каталитик системалар  иштирокида гомоген-каталитик усулда винилхлориднинг олиниши // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.61-68.

Қабул қилинди: 22.02.2019; Рухсат этилди: 25.03.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 665.622.43.0666

Р. Ж. Эшметов

ҲАЖМИЙ СОЛИШТИРМА ЭЛЕКТР ҚАРШИЛИГИ СУВНЕФТЛИ ЭМУЛЬСИЯЛАРНИНГ КОЛЛОИД-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ТАВСИФЛОВЧИ ПАРАМЕТР СИФАТИДА

Ўз РФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: rasulbek2015@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Тўғри эмульсиялар (нефт сувда) яхши, тескари эмульсиялар жуда паст электр ўтказувчанликка эга. Шу сабабли, барқарор сувнефт эмульсияларини (СНЭ) ўрганишда кўпинчауларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини тавсифловчи ҳажмий солиштирма электр қаршилик (ҲСЭҚ) катталигидан фойдаланилади.

Ишнинг мақсади. Маҳаллий барқарор СНЭ ларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини тавсифловчи ҲСЭҚни баҳолаш.

Методологияси. Электрофизик тадқиқот усуллари, хусусан СНЭ ларнинг ҲСЭҚ ни ўлчашдан фойдаланилган.

Илмий янгиликги. ҲСЭҚ (Рν) кўрсатгичи СНЭ даги минерал тузларнинг миқдорини билвосита баҳолаш ва уни парчалашнинг самарали усулини танлашдаги катталик сифатида хизмат қилиши мумкинлиги аниқланган.

Олинган натижалар. СНЭ даги минерал тузлар, сув миқдорини билвосита баҳолаш ва уни парчалашнинг самарали усулини танлаш учунҲСЭҚи ўлчанди.

Калит сўзлар: электр қаршилик, электр ўтказувчанлик, барқарор сувнефтли эмульсиялар, минерал тузлар.

Хусусиятлари:

* СНЭ ларнинг солиштирма электр қаршилигини ўлчаш;

* қатлам суви миқдори ва минерал тузлар концентрацияси ҳисобга олинди;

* Рν ўзгаришида ҳароратнинг роли баҳоланди;

* СНЭ га дисперс фазанинг (сув томчиси) таъсири аниқланди.

Цитата келтириш: Р. Ж. Эшметов. Ҳажмий солиштирма электр қаршилиги сувнефтли эмульсияларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини тавсифловчи параметр сифатида  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.68-73.

Қабул қилинди: 14.03.2019; Рухсат этилди: 10.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 66.097.3, 547.352.3.

У. Шокиров, С. Турабджанов, Х. Қодиров, Л. Рахимова

ПИРРОЛ ВА УНИНГ ХОСИЛАЛАРИНИ ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ БИР БОСҚИЧЛИ КАТАЛИТИК УСУЛЛАРИНИ ЯРАТИШ

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти E-mail: umid52@mail.ru, tur_sad@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бир қатор препаратлар жумладан, дори-дармонлар тайёрланиши туфайли азотсақловчи гетеро ҳалқали бирикмалар пиррол ва унинг ҳосилаларининг синтези долзарб муаммодир. Пиррол ҳалқаси табиий ва биологик фаол бирикмалар таркибига киради.Пирролнинг ҳосил бўлиш механизми ва махсулотнинг чиқиш самарасини ўрганишда селектив катализаторлардан фойдаланиш ушбу муаммонинг ечими бўлиб хизмат қилади.  

Ишнинг мақсади. Ацетилен бирикмалари, аммиак ва аминлар билан бир босқичли каталитик реакциясидан фойдаланиб, пиррол системаларини синтез усулларини ўрганиш ва излаш;  жараённинг оптимал параметрларини топиш ва пирроллар синтези учун янги катализаторлар олиш технологиясини яратиш.

Методология. Тадқиқот ишида гетероген катализ, физик-кимёвий тадқиқот усуллари ва замонавий компютер дастурларидан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Ацетилен бирикмаларини аммиак ва аминлар билан бир босқичда пирролни дегидратацияланиши-гетероциклизацияланиши учун фтор-, рух-, хром-, алюминий сақлаган бирикмалар асосидаги каталитик системалар яратилган.

Олинган натижалар. Пиррол ҳосил бўлиш унумининг катализатор таркибига, жумладан, ташувчилар, ҳарорат, хажмий тезлик ва дастлабки реагентлар нисбатига боғлиқлиги аниқланган. Экспериментни 3200С-4200С ҳарорат оралиғида олиб борилганда диэтаноламиндан пирролни ҳосил бўлиш танловчанлиги 35% гача ортиши кўрсатилган. 

Калит сўзлар: пиррол, диэтаноламин, ацетилен, аммиак, аминлар, катализатор, дегидратация, гетероциклизация, танловчанлик.

Хусусиятлари:

* пиррол синтези учун полифункционал катализаторлар;

* этаноламинлар асосида пиррол синтези учун катализаторлар.

Цитата келтириш: У. Шокиров, С. Турабджанов, Х. Қодиров, Л. Рахимова. Пиррол ва унинг хосилаларини олиш жараёнининг бир босқичли каталитик усулларини яратиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.73-77.

Қабул қилинди: 28.03.2019; Рухсат этилди: 15.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

УДК 547.7873

Қ. Гиясов

БЕНЗОКCАЗОЛИЛ -2-КАРБАМИН КИСЛОТАСИ АЛКИЛ ЭФИРЛАРИНИНГ ОЛИНИШИ ВА РЕАКЦИЯ ДАВОМИДАГИ ОРАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИНИ ЎРГАНИШ

Тошкент давлат аграр университети

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳукуматимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини келажакдаги равнақи учун жуда катта аҳамият бермоқда. Айниқса чорвачилик ва ер майдонларига кимёвий ишлов бериш бўйича олиб борилаётган тадбирларга катта эътибор қаратилган. Сўнгги йилларда кимё саноати ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқилди. Ҳукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда зараркунандаларга қарши курашиш воситалари, гербицид ва фунгицидларни яратиш бўйича илмий тадқиқодларни кенг ривожлантириш зарурлигига, янги пестицидларни  излаш ва саноат миқёсида ишлаб чиқаришга эътибор қаратилди.

Ишнинг мақсади янги тезда парчаланиб кетиб атроф муҳитда тўпланмайдиган пестицидларни излаб топишдан иборатдир. Бензоксазолинон ва унинг 6-метокси аналоги табиий фунгицид бўлгани учун биологик фаол фунгицидлар бензоксизолин қаторидан изланади. Шу сабабли бензоксазолил-2-карбамин кислотасининг алкил эфирларини, ҳамда органик бирикмаларнинг янги синфларини олишнингянгиусулларини ишлаб чиқиш зарур бўлди.

Методология. Синтез қилиб олинган бензоксазолил-2-карбамин кислотасининг алкил эфирлари тузилиши элемент таҳлил ҳамда ИҚ- ва масс-спектрлар ёрдамида тасдиқланди.

Илмий янгилиги. о-аминофенол, кальций цианамиди ва алкилхлорформиатнинг реакциясини ўрганиш натижасида бензоксазолил-2-карбамин кислотаси алкил эфирларини олишнинг янги усули яратилди.

Олинган натижалар. Синтез қилиб олинган бирикмалар ЎзР ФА ЎМКИ лабораториясида фунгицид сифатида синовдан ўтган. Бу бирикмаларнинг фунгицидлик хоссалари Verticiallum dahlia зараркунандаларига таъсирида намоён бўлди.

Калит сўзлар: кальций цианамид,метил-, этил-, пропил- ва бутилхлорформиатлари, о-аминофенол, бензоксазолил-2-карбамин  кислотасининг эфирлари.

Хусусиятлари:

* бензоксазолил-2-карбамин кислотаси алкил эфирларининг синтези

* реакция оралиқмоддаларинингтузилишиисботланди.

Цитата келтириш: Қ. Гиясов. Бензокcазолил -2-карбамин кислотаси алкил эфирларининг олиниши ва реакция давомидаги оралиқ маҳсулотларнинг тузилишини ўрганиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№2. -Б.77-84.

Қабул қилинди: 11.03.2019; Рухсат этилди: 14.04.2019; Нашр этилди: 16.04.2019

 

* * *

235 PDF