O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 3 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 674-815

А. А. Абдурахимов, Р. Сайфутдинов, 1Д. С. Салиханова

МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН БОҒЛОВЧИЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ҚИРИНДИЛИ ПЛИТАЛАРНИНГ ФИЗИК-МЕХАНИК ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Тошкент кимё-технология институти, 1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: salihanova79mail.ru  

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда қириндили плиталар олишда боғловчи сифатида карбамидформальдегидли ишқордан фойдаланилади. Аммо қириндили плиталарнинг сувга чидамлилиги пастлиги туфайли улардан фойдаланиш аниқ шароитларни талаб қилади.

Ишнинг мақсади. Киритилаётган модификатор-госсипол смоласининг энг мақбул миқдорини аниқлаш ва унинг олинадиган плиталарнинг физик-кимёвий хусусиятларига таъсирини ўрганиш.

Методологияси. Модификаторнинг қириндили плиталар физик-механик хусусиятларига таъсирини қиёсий тарзда ўрганиш.

Илмий янгилиги. Карбамидлиформальдегиднинг 10% ишқорини госсипол ишқори билан алмаштириш формальдегид эмиссиясини 50-55% га пасайтириши аниқланган, яъни пахта сомонидан олинадиган қириндили плитани пресслаш ва модификациялаш жараёнида олигомер ва модификатор таъсирида формальдегидни бириктириши мумкинлиги исботланган.

Олинган натижалар. Маҳсулотнинг юқори физик-механик хоссаларига эришиладиган модификатор-госсипол смоласининг мақбул миқдори аниқланган. Бундан ташқари плиталар санитар-гигиеник талабларига жавоб беради ва улардан қурилишда ва мебел ишлаб чиқаришда фойдаланиш мумкин.

Калит сўзлар: карбамид-фармолдегид боғловчиси, модификатор, қириндили плита, сувнинг шимилиши, бўкиш, мустаҳкамлик чегараси, ёғоч қириндиси.

Хусусиятлари:

* модификациялаш ҳисобига қириндили плита мустаҳкамлигининг ортиши;

* азот сақловчи моддалар адгезион қобилиятнинг ортишига олиб келади;

* модификатор 10-15% бўлганда сув шимилишининг энг паст кўрсаткичи кузатилади.

Цитата келтириш: А. А. Абдурахимов, Р. Сайфутдинов, Д. С. Салиханова. Модификацияланган боғловчилардан фойдаланилган қириндили плиталарнинг физик-механик хоссаларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.3-8.

Қабул қилинди: 25.12.2019; Рухсат этилди: 22.01.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 66.097.3(088.8)

В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова, А. Т. Дадаходжаев, Е. Т. Сафаров, Ф. Н. Фузайлова

ИШЛАТИЛГАН КАДМИЙ-КАЛЬЦИЙ-ФОСФАТ КАТАЛИЗАТОРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «NAVOIYAZOT» АЖ да ацетальдегид олиш жараёнида хизмат муддати қисқа бўлган катализатордан «Катализатор кадмий-кальций-фосфатный (ККФ-Н)» ТУ 113-03-00209510-108-2006 340-350°С ҳароратда, 0.2-5-0.7 атм. босими остида фойдаланилади, ва у хар 6 ойда янгисига алмаштирилади. Ишлатилган катализатор йиғилади. Бу эса ККФ-Н катализатор синтези учун потенциал хом-ашё бўлади. Уни қайта ишлаш бўйича мақолалар кўп эмас, мавжуд мос ишлаб чиқаришлар мутахассислаштирилган.

Ишнинг мақсади. Кадмийни максимал даражада ажратиб оладиган кадмий-кальций-фосфат катализаторини қайта ишлаш технологиясини яратиш.

Методология. Ишлатилган ККФ-Н катализатори намунаси таркибидаги СdO, CaO ва Р2О5 миқдорларини Aligent 7500 IСP MS - спектрометрида назорат қилинди, кадмийни Purolite C-100 смоласида сорбция қилинди.

Илмий янгилиги. Ишлатилган кадмий-кальций-фосфат катализаторини қайта ишлашнинг принципиал технологик схемаси ишлаб чиқилган.

Олинган натижалар. ККФ нинг эрувчанлиги ва кадмий ионининг чўктириувчилари ҳақида маълумотлар олинди. Кадмийнинг Purolite C-100 смоласида адсорбцияси изотермаси қурилди. ККФ нинг тажриба намуналари олинди ва «Навоиазот» АЖ га юборилди.

Ключевые слова: кадмий, катализатор, чўктириш, сорбция, технология

Хусусиятлари:

* оптимал эритувчи этиб – азот кислотаси танланди;

* кальцийни кальций сульфат шаклида чўктириш;

* Purolite С-100 смоласида кадмийнинг сорбцияси.

Цитата келтириш: В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова, А. Т. Дадаходжаев, Е. Т. Сафаров, Ф. Н. Фузайлова. Ишлатилган кадмий-кальций-фосфат катализаторини қайта ишлаш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.8-14.

Қабул қилинди: 06.03.2019; Рухсат этилди: 19.04.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК: 620.197.3

1Г. Р. Рихсиходжаева, 2Б. А. Сманов, 2Б. Х. Убайдуллаев, 1А. Н. Ризаев, 2Б. Н. Хамидов

КОРРОЗИЯ ВА ТУЗ ЧЎКМАЛАРИ ҲОСИЛ БЎЛИШИ ИНГИБИТОРЛАРИ ЁРДАМИДА ИССИҚЛИК АЛМАШИНУВЧИ УСКУНАЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

1Тошкент темирйўл транспорти мухандислари институти, 2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ёпиқ сув таъминоти шароитида иссиқлик алмашинувчи ускуналарининг самарадорлиги уларнинг юзасидаги коррозия ва минерал туз чўкмалариннинг ҳосил бўлишига боғлиқ. Улардан ҳимояланиш муаммоси ҳозирги кунга қадар четдан келтириладиган туз чўкмалари ингибиторларидан фойдаланиш билан ҳал қилинган. Маҳаллий хом-ашё ресурслари асосида коррозия ва туз чўкмалари ҳосил бўлиши ингибиторларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш долзарб муаммо ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Таркибида туз миқдори кўп бўлган сувлар учун маҳаллий хом-ашё асосида коррозия ва туз чўкмалари ҳосил бўлиши ингибиторларини ишлаб чиқиш.

Методология. Ингибиторли ҳимоялаш даражаси (Z), поляризацион эгри (ПЭ) (потенциостат ПИ-50-1, потенциаллар - нормал водород электродига (н.в.э.) нисбатан) ва поляризацион қаршилиги (ПҚ) (коррозиометр Р-5035) усуллари билан баҳоланди. Гравиметрик ўлчовлар (ГЎ) статик ва динамик шароитларда (аралаштириш, 300 айланма/дақиқада) ≤30 кун давомида ўтказилди. Туз чўкмалари ҳосил бўлишини ингибиторлаш ИСО-1 қурилмаси ёрдамида аниқланди.

Илмий янгилиги. Сувнинг коррозион хусусиятларига таъсир қилувчи кимёвий моддаларнинг концентрацияси ГОСТ 2877-82 га мувофиқ стандартлардан ошмаслик кераклиги аниқланди. Бунда, коррозиянинг табиати коррозион муҳитида мавжуд бўлган ионларга боғлиқ.

Олинган натижалар. Импорт қилинган ОЭДФК-га нисбатан ГПМЩ ва ИОНХ-1 коррозия ва туз чўкмалари ҳосил бўлиши ингибиторларидан фойдаланиш самарадорлиги аниқланди.

Калит сўзлар: ингибитор, коррозия, туз чўкмаларининг ҳосил бўлиши, коррозия тезлиги, иссиқлик алмашинувчи ускуналари.

Хусусиятлари:

* Ст.20 пўлатнинг коррозиясига ва туз чўкмалари ҳосил бўлишига сув таркибининг таъсири аниқланади;

* коррозия ва туз чўкмалари ҳосил бўлиш ингибиторларининг оптимал концентрациялари аниқланди.

Цитата келтириш: Г. Р. Рихсиходжаева, Б. А. Сманов, Б. Х. Убайдуллаев, А. Н. Ризаев, Б. Н. Хамидов. Коррозия ва туз чўкмалари ҳосил бўлиши ингибиторлари ёрдамида иссиқлик алмашинувчи ускуналарнинг самарадорлигини ошириш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.14-19.

Қабул қилинди: 22.03.2019; Рухсат этилди: 02.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 553.551.4

Д. К. Адылов, А. У. Мирзаев, Э.В. Сафонова, Н. И. Черниченко

ВАУШСК КОНИНИГ ДОЛОМИТИНИ ПАРЧАЛАШ УСУЛИНИ ЯРАТИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Мирзо Улугбек кўчаси 77а, E-mail: Adilov1946@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўзбекистон кимё саноатининг магний бирикмаларига бўлган талаби юқори. Маҳаллий хом-ашё базасининг йўқлиги магнезит, бишофит, магнезиал оловбардош материалларни четдан олиб келишни тақозо этади. Шунинг учун табиий доломитларни самарали парчалаш технологияларини яратиш ва комплекс тадқиқ этиш катта аҳамиятга эга. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди Ваушск, Навбахор, Кетмончи, Қамышбоши (Шорсу), Дехконобад ва бошқалар каби доломит конларига бой. Доломит уюмлари бўлган конлар Тошкент, Фарғона ва Бухоро вилоятларида жойлашган.

Ишнинг мақсади доломитни парчалаш жараёнига натрий хлорид таъсирини ўрганиш ва паст ҳароратда куйдириб каустик доломит олиш. Технологияни арзонлаштирадиган доломитни кейинги парчалаш жараёнига натрий хлорид билан ишлов беришнинг таъсирини ўрганиш.

Методология. Доломитни майдалаш ва синфларга ажратиш умумий қабул қилинган лаборатория қурилмаларида стандарт усул билан олиб борилади. Лаборатория тадқиқодларида дастлабки доломитни парчалаш муфель печида ўтказилди, олинган каустик доломит электр вакуум насос, беш литрли конуссимон кольба ва вакуум шлангдан иборат махсус йиғилган қурилмада эритилди. Эритмани Бюхнер воронкасида фазаларга ажратилди.

Илмий янгилиги. Паст ҳароратли куйдиришда натрий хлорид билан ишлов бергандан сўнг аммоний тузлари эритмалари иштирокида каустик доломитни парчалаш жараёни билан борадиган доломитни парчалашнинг такомиллаштирилган усули таклиф этилди.

Олинган натижалар. Нарий хлорид иштирокида MgСO3 ва CaCO3 термик диссоциациясининг ҳарорати 100 дан 200°С гача ортади, бу эса дастлабки CaCO3 сақлаб қолган ҳолда MgО ли каустик доломит олиш имконини беради. Каустик доломит олиш учун турли ҳароратда натрий хлорид қўшимчаси билан ва усиз доломит намуналарининг масса йўқотилиши ўрганилди.

Калит сўзлар: табиий доломит, аммоний тузлари, натрий хлорид, кальций карбонат, магний оксиди.

Хусусиятлари:

* турли ҳароратда натрий хлорид қўшимчаси билан ва усиз доломит намуналарининг масса йўқотилиши;

* натрий хлорид қўшимчаси билан доломитнинг парчаланиш ҳарорати

Цитата келтириш: Д. К. Адылов, А. У. Мирзаев, Э.В. Сафонова, Н. И. Черниченко. Ваушск кониниг доломитини парчалаш усулини яратиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.19-27.

Қабул қилинди: 16.04.2019; Рухсат этилди: 13.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 621.357(083)

F. N. Fuzaylova, V. P. Guro, A. T. Dadahodzhaev

IMPORT O`RNINI BOSUVCHI ERITMALAR BILAN KIMYOVIY FOSFATLASHDA QORA METALLARDAGI QOPLAMALAR SIFATI

O’zR FA Umumiy va noorganik kimyo instituti, Toshkent, Mirzo Ulug’bek ko’chasi 77а, E-mail: vpguro@gmail.com

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Qora metallardan tayyorlangan mahsulotlarni himoya qilish uchun sanoatda qimmatbaho xususiyatlariga ega qoplamalar, fosfatlovchi konsentratlar qo'llaniladi. Fosfatlash ko’p energiya talab etuvchi jarayondir, chunki fosfatlashning ishchi harorati yuqori. Shunday bo’lsada, mazkur ishda solishtirma namunalar sifatida ishlatiladigan past haroratli fosfatlovchi konsentratlar qiziqish uyg`otadi.

Ishning maqsadi: Foskon 35 tarkibli eritma bilan taqqoslagan holda import o`rnini bosuvchi eritmalar bilan kimyoviy fosfatlashda qora metallar yuzasida hosil bo’ladigan qoplamalar sifatini baholash.

Metodologiya. Turli haroratda titrimetrik, gravimetrik nazorat, vodorod ko`rsatkichi - pH GOST 22567.5 bo'yicha; qopa metallar yuzasidagi fosfatli-oksidlovchi qoplamaning sifatini baholash GOST 9.302-88 dagi 38-sonli misli eritmaga botirish va tomchilatib yuborishda kontakt misning pushti rangi paydo bo'lish usuli (bu nuqtaga qadar ta'sir qilish muddati kamida 120 soniya bo'lishi kerak) bo’yicha.

Ilmiy yangilgii. Mahalliy xom ashyo asosidagi fosfatlovchi tarkiblar import qilinadigan Foscon 35 kompozitsiyasiga o'xshashligi va GOST 9.302-88 talablariga javob berishi ko’rsatilgan.

Olingan ma'lumotlar. Fosfatlash eritmalarida yuqori haroratda, turlicha ta'sir qilish muddatlari va turli pH muhitida olingan po’lat yuzasidagi fosfat plyonkalarining fizik-kimyoviy parametrlari o'rganildi.

Kalit so'zlar: kimyoviy fosfatlash, sirt homoyasi, uglerodli po'lat, korroziya, ta'sir qilish vaqti.

Xususiyatlari:

* foskon 35 va analoglar asosida po'lat yuzasida olingan fosfat qoplamalarning xususiyatlari o'rganildi;

* import preparat va mahalliy analoglarining qiyosiy ko'rsatkichlari.

Tsitata keltirish: F. N. Fuzaylova, V. P. Guro, A. T. Dadahodzhaev. Import o`rnini bosuvchi eritmalar bilan kimyoviy fosfatlashda qora metallardagi qoplamalar sifati // O’zbekiston kimyo jurnali. -2019. -№3. -B.27-31.

Qabul qilindi: 08.02.2019; Ruxsat berildi: 12.04.2019; Nashr etildi: 29.05.2019

 

* * *

УДК 666.364:553.613

Ал. А. Эминов, М. И. Искандарова

ҚАРҒАЛИ ЛЕЙКОКРАТ ГРАНИТЛАРИДАГИ ҚАТТИҚ ФАЗАЛИ ЎТИШЛАРНИНГ ТАДҚИҚИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Мирзо Улугбек кўчаси 77а, E-mail: Afzal_eminov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Юқори мустаҳкамликка эга керамик материалларга ва импорт ўрнини босишга бўлган эҳтиёжнинг кўпайиши маҳаллий хом ашё ва иккиламчи ресурслар асосида тошсимон керамика материалларининг янги таркибларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотларни ривожлантириш зарурлигини кўрсатади. Республикада керамик материалларининг кўп турлари деярли ишлаб чиқарилмайди. Шунинг учун хом ашё компонентларига термик қайта ишлов беришдаги физик-кимёвий жараёнларни, юқори ҳароратли фазавий ўтишларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Ишнинг мақсади. Юқори мустаҳкамликка эга тошсимон керамика материалларининг таркибларини ишлаб чиқиш.

Методология. Тажриба ишлари физик-кимёвий, жумладан рентгенофазавий ва дифференциал-термик тадқиқот усулларини қўллаб бажарилган.

Илмий янгилиги. Юқори ҳароратли куйдириш жараёнида аморф структурадан кристалл структурага фазавий ўтишдаги ва кристалл фазалар ҳосил бўлиш конуниятлари ҳамда микроклин, плагиоклаз гуруҳидаги ва кристабалит минераллари структураси ҳосил бўлиш жараёнига термик режимнинг таъсири аниқланган.

Олинган натижалар. Ушбу хомашёдаги фазавий ўтиш натижасида волластонит, силлиманит, анортит, α-кварца ва кристобалит минералларнинг кристалл фазалари ҳосил бўлиши аниқланган.

Калит сўзлар: лейкократ гранити, дала шпати, микроклин, плагиоклаз, альбит, анортит, волластонит, силлиманит, кристобалит, кварц.

Хусусиятлари:

* лейкократ гранит намуналаридаги фазавий ўтишлар тадқиқ этилди;

* тадқиқ этилаётган хомашёнинг фазавий ўтиш ҳароратлари аниқланган.

Цитата келтириш: Ал. А. Эминов, М. И. Искандарова. Қарғали лейкократ гранитларидаги қаттиқ фазали ўтишларнинг тадқиқи // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.31-36.

Қабул қилинди: 16.04.2019; Рухсат этилди: 20.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 631.85.661

1Н. Ё. Жураев, А. А. Маматалиев, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров

АММОНИЙ НИТРАТИ СУЮҚЛАНМАСИ ВА ФОРИШ КОНИ ОҲАГИ АСОСИДА ОҲАКЛИ-АММИАКЛИ СЕЛИТРА ОЛИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Мирзо Улугбек кўчаси 77а, 1“НАВОИЙАЗОТ” АЖ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Аммиакли селитранинг (АС) портловчанлиги унинг ёпишқоқлик муаммосидан жиддийроқдир. Россиянинг «Череповец азоти» ОАЖда АС суюқланмасига суперфосфор кислотасидан олинган 11% N ва 37% Р2О5 тутган суюқ комплекс ўғитни қўшиб мураккаб азотфосфор ўғити (МАФЎ 32% N ва 5% Р2О5 таркибга эга) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда «Навоиазот» АЖда АС суюқланмасига Марказий Қизилқум фосфорит унини (17-18% Р2О5) киритиш йўли билан фосфатланган АС (22-28% N, 2-6% Р2О5 таркибли азотфосфорли ўғит АФЎ) олиш усули жорий этилган. Европа ва Россияда АС суюқланмасига оҳак ёки бўрни киритиш йўли билан оҳакли-аммиакли селитрани (ОАС) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам оҳак ва доломитнинг катта заҳираси мавжуд бўлиб,  ОАС ишлаб чиқариш имконини беради. Шу сабабли маҳаллий карбонатли бирикмаларни қўшиш билан термик барқарор АСни олишнинг илмий асосларини ва технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. NH4NO3 суюқланмаси ва Фориш кони (Жиззах вил.) оҳаги асосида донадорланган ОАС олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. NH4NO3 суюқланмасига майдаланган оҳакни киритиш, сўнгра нитратли-карбонатли аралашмаларни сочиш усулида донадорлаш, тайёр маҳсулотнинг таркиби ва хоссаларини маълум таҳлил усулларда аниқлаш.

Илмий янгилиги. NH4NO3 суюқланмасига СаСО3 қўшимчасини 100 : 5 дан 100 : 80 гача оғирлик нисбатда қўллаш стандарт селитрага нисбатан АС доналар мустаҳкамлигини 1.5-5.3 баробар ошириши ва уларнинг сувда эриш тезлигини 2 баробар камайтириши аниқланган.

Олинган натижалар. Нитратли-карбонатли суюқланмани донадорлаш учун сочиш усули қўлланилди. Янги турдаги ўғитларнинг таркиб ва хоссалари ўрганилган. NH4NO3 : СаСО3 = 100 : 25 нисбатда маҳсулот 27.91% N, 11.06% СаО тутади ва доналар мустаҳкамлиги 4.55 МПа эга бўлиб, у тоза NH4NO3 доналар мустаҳкамлигини (1.32 МПа) анча ошириб беради. Тоза АС доналарининг ғоваклиги ва дизель мойини шимиши 22.0% ва 4.82 граммни ташкил этади. Оҳак улушининг NH4NO3 : CaCO3 = 100 : 25 гача оширилиши билан ОАС доналарини ғоваклиги ва дизель мойини шимиши мос равишда 8.15% ва 3.22г га тенг.

Калит сўзлар: суюқланма, оҳак, оҳакли-аммиакли селитра, таркиб, мустаҳкамлик,  ғоваклилик, шимилиш, эриш тезлиги, доналар.

Хусусиятлари:

* оҳакли-аммиакли селитра доналари суюқланмага оҳак киритиш йўли билан олинган;

* уларнинг таркиб ва хоссалари аниқланган.

Цитата келтириш: Н. Ё. Жураев, А. А. Маматалиев, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров. Аммоний нитрати суюқланмаси ва Фориш кони оҳаги асосида оҳакли-аммиакли селитра олиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.36-42.

Қабул қилинди: 15.04.2018; Рухсат этилди: 20.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 691.8

Б. Т. Сабиров, С. С. Таиров, З. Р. Кадырова, А. М. Эминов

ЛОҒОН БЕНТОНИТ ГИЛИДАН ҚАЙИШҚОҚ КОМПОНЕНТ СИФАТИДА ФОЙДАЛАНИБ КЕРАМИК КОШИНЛАР УЧУН МАССА ТАРКИБЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Мирзо Улугбек кўчаси 77а

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Керамик кошинлар ишлаб чиқарувчи корхоналар учун хом ашёси базасини топиш ва кенгайтириш муҳим муаммодир. Керамик масса таркибларини ишлаб чиқаришда, юқори ҳароратда термик ишлов беришда бир вақтнинг ўзида охирги ҳароратнинг тез пасайиш имконини берадиган, топилиши осон қайишқоқ компонентларни қўллаш муҳим ўрин тутади. Бу борада тезкор куйдириш режимида термоишлов бериш вақтининг қисқалиги билан ажралиб турувчи кошинлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган керамик масса таркибидаги Лоғон кони бентонит гилидан фойдаланиш имконини аниқлаш бўйича комплекс тадқиқодларни ўтказиш долзарб ҳисобланади

Ишнинг мақсади. Лоғон кони бентонит гилининг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш ва кошинлар учун мақбул керамик масса таркибларини ишлаб чиқиш.

Методология. Тадқиқот жараёнида кимёвий, рентгерофазавий, ДТА, электрон микроскоп таҳлил усулларидан фойдаланилди. Тажриба намуналарининг физик-техник кўрсаткичлари ГОСТ 6141-91 ва Oz’St 823-97 даги усуллар бўйича аниқланди.

Илмий янгилиги. Кошинлар учун керамик масса таркибига юқори ҳароратда пишиш ва қайта кристалланиш натижасида янги: кварц - SiO2, анортит - CaO∙Al2O3∙2SiO2, шпинель- MgAl2O4 ва қисман альбит - Na[AlSi3O8] минераллари ҳосил бўлиши ҳисобига унинг мустаҳкамлигини туширмаган ва сув шимувчанлигининг оширмаган ҳолда Лоғон кони бентонит гилини 10-25% миқдорда қўшиш имконияти аниқланди.

Олинган натижалар. Лоғон бентонит гилининг кимёвий-минералогик таркиби аниқланди ва унинг керамик кошинларнинг физик-техник хоссаларига таъсири ўрганилди. Лоғон бентонит гилини 20-25% миқдорда керамик масса таркибига қўшиш юқори ҳароратда борадиган куйдиришда физик-кимёвий жараёнларнинг боришига, пишишни интенсивлашишига ва керамик сополакнинг физик-техник кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди.

Калит сўзлар: керамик масса, бентонит гили, қоришма, Ангрен глиежи, куйдириш, пишиш, кошин, ҳажмий кичрайиш, сув шимувчанлик.

Хусусиятлари:

* Лоғон бентонит гилини 20-25% миқдорда қўшиш физик-механик хоссаларини оширади;

* кварца - 24-36%, анортита - 50-63%, ва шпинель – 6-12% минераллари ҳосил бўлади.

Цитата келтириш: Б. Т. Сабиров, С. С. Таиров, З. Р. Кадырова, А. М. Эминов. Лоғон бентонит гилидан қайишқоқ компонент сифатида фойдаланиб керамик кошинлар учун масса таркибларини ишлаб чиқиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.42-49.

Қабул қилинди: 16.04.2019; Рухсат этилди: 20.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 544.182

И. Н. Нургалиев, Б. Л. Оксенгендлер, С. Ш. Рашидова

ПОЛИМЕРЛАР ФУНКЦИОНАЛ ГУРУХЛАРИНИНГ РЕАКЦИОН ҚОБИЛИЯТЛАРИ КВАНТ-КИМЁВИЙ НАЗАРИЯСИ КОНЦЕПЦИЯСИ ХАҚИДАГИ МУАММОЛАР

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент, 100128, Ўзбекистан, E-mail: polymer@academy.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Полимер субстратининг хар бир молекуласи бутун субстратнинг ҳар-хил реакцион қобилиятли умумий спектрини намоён қилади. Полимерларнинг реакцион қобилияти кўп омиллар билан, шу жумладан бир қатор функционал гурухлар билан боғлиқ бўлиб, умумлашган тушунча ҳисобланади, хозирги вақтда полимерлар кимёси ва физикаси фундаментал тушунчалар доирасида ўзининг соҳасини яратиши зарур ҳисобланади. Полимер молекуляр орбиталарининг қуйи эркин ва юқори банд энергияларидаги фарқдан иборат электрон спектрдаги оралиқ худди шундай тушунчадир.

Ишнинг мақсади. Нанозаррачалар олишда N, O –карбоксиметилхитозан мисолида ҳар-хил функционал гуруҳлар сақлаган полимерлар реакцион қобилиятлари квант-кимёвий назариясининг янги концепциясини мухокама қилиш.

Методология. Ишда кондуктометрик титрлаш, ЯМР-, ИК-спектроскопияси, квант-кимёвий назариясидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Коацервацион чўктириш усули бўйича (ҳар-хил алмашган, кислород асосида С6 (О-КМХЗ) ва азот асосида С2 (N-КМХЗ)) Bombyx mori карбоксиметилхитозан нанозаррачаларини олиш мисолида ҳар-хил функционал гурухлар сақлаган полимерларнинг реакцион қобилиятларини тарифлашнинг квант-кимёвий назарияси кўриб чиқилди.

Олинган натижалар. Коацервацион чўктириш усули ёрдамида ҳар-хил ўлчам ва шаклга эга (О-, N-) карбоксиметил хитозан нанозаррачалари олинди, полимерлар реакцион қобилиятини тарифлашнинг янги концепцияси тақдим этилди. Нанозаррачаларнинг шаклланиши протонланган амино гурухлар ва карбоксил анион гуруҳлари билан ковалент ва/ёки ион боғлар хосил қилишни назарда тутиши ва бу уларнинг стабиллашишига олиб келиши кўрсатилди.

Калит сузлар: реакцион қобилият, электрон спектр, О-, N- карбоксиметилхитозан, нанозаррачалар.

Хусусиятлари:

* Bombyx mori карбоксиметилхитозан нанозаррачалари олинди;

* полимерларнинг реакцион қобилиятини тавсифловчи янги концепция тақдим этилди.

Цитата келтириш: И. Н. Нургалиев, Б. Л. Оксенгендлер, С. Ш. Рашидова. Полимерлар функционал гурухларининг реакцион қобилиятлари квант-кимёвий назарияси концепцияси хақидаги муаммолар // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б. 50-54.

Қабул қилинди: 12.04.2019; Рухсат этилди: 16.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК: 547.633.541.123.661.744

А. Б. Парманов, С. Э. Нурмонов, 1Б. Колесинска, М. И. Мавлоний, Б. Н. Хандамов

ВИНИЛАЦЕТАТ АСОСИДА АРОМАТИК КАРБОН КИСЛОТАЛАРНИНГ ВИНИЛ ЭФИРЛАРИ СИНТЕЗИ

Ўзбекистон Миллий Университети, Ўзбекистон, 1Лодзь Политехника Университети, Польша, E-mail: asqar.parmanov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Карбон кислоталарнинг мураккаб винил эфирлари кимё саноатида эритувчи сифатида, озиқ-овқат саноатида хушбўй моддалар сифатида, композицион материаллар олишда мономер сифатида, органик синтезда бошланғич моддалар сифатида кенг қўлланилади. Карбон кислоталар ва улар асосидаги полимерлар адгезион хоссаларга эга бўлиб, турли юзаларни ҳимояловчи материаллар олишда фойдаланилади. Дивинил эфирлари асосида захарли бўлмаган биоматериаллар фотополимеризация усули билан синтез қилинади.

Ишнинг мақсади. Ароматик халқада турли ўринбосар тутган бензой кислота ангидридлари билан винил ацетат орасидаги реакция асосида гомоген шароитда мос равишдаги винил эфирлар синтез қилиш. Маҳсулот унумига моддалар табиати таъсирини тадқиқ қилиш.

Методология. Учламчи калий бутилат (t-BuOK) билан винил ацетат орасидаги реакция натижасида ҳосил қилинган калий винилатнинг ароматик карбон кислота ангидридлари билан таъсирлашишидан винил эфирлар синтез қилинди. Синтез қилинган моддаларнинг тузилиши FTIR, 1H-NMR, 13C-NMR спектрал таҳлиллар орқали исботланди.

Илмий янгилиги. Калий винилатнинг бензой кислота ангидридлари билан таъсирлашишидан винил эфирлар синтез қилинди. Ароматик халқада турли ўринбосар тутган бензой кислота ангидридларининг катализаторсиз калий винилат билан реакцияси натижасида винил эфирлар синтез қилинди. Жараёнда винилокси ионининг таъсир механизми асосланди.

Олинган натижалар. Ароматик халқада турли ўринбосар тутган бензой кислота винил эфирлари синтез қилинди. Винил эфирлар унумига моддалар табиати ва мол нисбатлари таъсирлари аниқланди.

Калит сўзлар: ароматик карбон кислота ангидридлари, винил ацетат, калий винилат, винилокси ион, винил эфир.

Хусусиятлари:

* ароматик карбон кислоталарнинг винил эфирлари синтез қилинган;

* винилокси гуруҳининг нуклеофил таъсири таҳлил қилинган;

* винил эфир унумига моддалар табиати таъсири тадқиқ қилинган.

Цитата келтириш: А. Б. Парманов, С. Э. Нурмонов, Б. Колесинска, М. И. Мавлоний, Б. Н. Хандамов. Винилацетат асосида ароматик карбон кислоталарнинг винил эфирлари синтези  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.55-62.

Қабул қилинди: 12.03.2019; Рухсат этилди: 10.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 563.6.086.83: 541:536.63

Н. Р. Вохидова, Ш. Ш. Худойбердиев, И. Г. Панова, А. А. Ярославов, С. Ш. Рашидова

BOMBYX MORI ХИТОЗАНИ АСОСИДА ИНТЕРПОЛИЭЛЕКТРОЛИТ КОМПЛЕКСЛАРНИНГ ОЛИНИШИ ҲАҚИДА

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент, 100128, Ўзбекистан, E-mail: noira_vokhidova@yahoo.de 2М.В. Ломоносов номидаги Москова давлат университети, Россия Федерацияси, Москва ш., Ленинск тепалиги, 1

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда хитозаннинг табиий ва синтетик полианионлар билан ҳосил қилган интерполиэлектролит комплексларини (ИПЭК) олишга бағишланган кўплаб илмий тадқиқотлар амалга оширилган. ИПЭК макромолекуляр юзасида заряднинг мавжудлиги, зарядланган зарралар таъсирини самарали равишда ўзгартириши мумкин. Шу нуқтаи назардан, полиэлектролит системалар оқава сувларни тозалаш, дори-дармонларни мақсадли етказиб бериш, турли биоматериалларни олишда, шунингдек, биологик фаол ва биопарчаланувчи агропрепаратлар олишда ишлатилади. Ҳозирги вақтда табиий полимерларнинг ИПЭК ни олишнинг фундаментал асосларини ўрганиш ва улар асосида препаратлар яратиш илмий-амалий қизиқиш касб этади.

Ишнинг мақсади Bombyx mori хитозани асосида термодинамик барқарор интерполиэлектролит комплекслар олиш ва уларнинг тупроқ минераллари билан боғланиш қобилиятини ўрганишдан иборат.

Методология. Турбидиметрик, потенциометрик ва кондуктометрик титрлаш усуллари, лазерли микроэлектрофорез, элемент таҳлили ва бошқа усуллардан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Илк бор стехиометрик ва ностехиометрик Bombyx mori хитозан комплекслари олинган ва уларнинг тупроқ структура ҳосил қилувчиси сифатида қўлланилиш имконияти кўрсатилган.

Олинган натижалар. Хитозан комплексларининг таркиби ва гидродинамик ўлчамлари аниқланган. рН=6.3 да хитозан ва Nа-KМЦ 1:0.34 моль нисбатда ўзаро таъсирлашиши аниқланган. ИПЭК заррачасининг гидродинамик ўлчами 80 дан 1000 нм оралиғида бўлиб, тупроқ минералларига боғланиш қобилияига эга ва мустаҳкам қобиқлар ҳосил қилади. Полиэлектролитлардан ҳосил бўлган қобиқнинг ювиш ва механик кучланишга бардошли бўлиши ва уни келажакда тупроқ эрозиясида қўлланилиши мумкинлиги кўрсатилган.

Калит сўзлар: Bombyx mori хитозани, интерполиэлектролит комплекслар, тупроқ структура ҳосил қилувчиси.

Хусусиятлари:

* биодеградация ва экологик хавфсиз маҳсулотлар яратиш;

* хитозан нотоксик полимер бўлиб, қайта тикланадиган табиий манбалардан олинади;

* интерполиэлектролит комплекслар қишлоқ хўжалигида қўлланиши мумкин.

Цитата келтириш: Н. Р. Вохидова, Ш. Ш. Худойбердиев, И. Г. Панова, А. А. Ярославов, С. Ш. Рашидова. Bombyx mori хитозани асосида интерполиэлектролит комплексларнинг олиниши ҳақида // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.62-67.

Қабул қилинди: 18.03.2019; Рухсат этилди: 17.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК.678; 615.453.8.

А. А. Сарымсаков, С. С. Ярматов, 1Х. О. Эшчанов

ТАБИИЙ ИПАК ТОЛАЛИ ЧИҚИНДИЛАР АСОСИДАГИ ПОЛИФУНКЦИОНАЛ ГЕМОСОРБЕНТЛАР

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент, 100128, Ўзбекистан, E-mail: polymer@academy.uz 1Ургенч давлат университети, 220100,  Ургенч ш.,  Х.Олимджон кўч., 14, E-mail: urdu341@umail.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Медикоментоз терапияларнинг самараси кам бўлганда гемосорбция усули билан касалликларни даволаш энг самарали усул ҳисобланади. Гемосорбентларнинг турли хиллари ва шакллари мавжудлигига қарамай, уларнинг ўзига хос касалликларни даволашга йўналтирилган янги авлодларни яратиш, кимёгарлар, фамакологлар ва тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Ишнинг мақсади навсиз пилла ва ипак саноати корхоналари толали чиқиндиларини кимёвий модификациялаш орқали полифункционал гемосорбентларни яратиш.

Методология. Табиий ипак толали чиқиндиларини ёғ-мум ва минерал қўшимчалардан тозалаб, 120°С ҳароратда тоза сувда ишлов бериш орқали фиброин ва серицинни ажратиб олиш усули ишлаб чиқилди. Мазкур усул ипак ипларининг кислотали ва ишқорий гидролизи каби қўшимча тозалаш талаб этилмайдиган тоза фиброин ва серициннинг сувли эритмасини олиш имкониятини беради.

Тузилиши, таркиби ва хоссалари ИҚ спектроскопия ва рангли микроскопия усуллари ёрдамида ўрганилди. Уларнинг сорбцион фаоллигини баҳолашда витамин В12 дан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта табиий ипак чиқиндиларидан сув ҳароратини бошқариш орқали серицин ва фиброинни ажратиб олиш ва сўнгра тоза серицин, фиброин асосида гемосорбент олиш имкониятлари кўрсатилган.

Олинган натижалар. Серициннинг сувли эритмаларидан буғлатиш ва лиофил усулда қуритиш орқали фармацевтика ва косметика-парфюмерия саноатида қўлланиладиган тоза серицин олиш имконияти кўрсатилди.

Тоза фиброинни нисбатан юқори ҳарорат ва босим таъсирида гидролизлаш ҳамда гидролизланган фиброинга ўта юқори частотали майдонда ишлов бериш орқали таркибида ҳам катион, ҳам анион фаол функционал гуруҳлар тутган юқори ғовакликка эга кўп функцияли гемосорбентлар олинди.

Олинган гемосорбентларнинг сорбцион фаоллиги В12 витаминини қўллаган ҳолда аниқланди.

Олинган полифункционал гемосорбентларнинг сорбцион фаоллиги саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган “Симплекс-ЕК” гемосорбентлари (Россия) даражасида эканлиги аниқланди.

Калит сўзлар: навсиз пиллалар, ипак саноатининг толали чиқиндилари, гидролиз, фиброин, серицин, кўп функцияли гемосорбент, сорбцион фаоллик, витаминин В12.

Хусусиятлари:

* ипак саноати чиқиндилардан серицин ва фиброин олиш имкониятлари;

* тоза фиброин асосида полифункционал гемосорбентлар олинди.

Цитата келтириш: А. А. Сарымсаков, С. С. Ярматов, Х. О. Эшчанов. Табиий ипак толали чиқиндилар асосидаги полифункционал гемосорбентлар // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.67-75.

Қабул қилинди: 10.04.2019; Рухсат этилди: 17.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 546.123.3

Н. A. Эркаева, Х. Т. Шарипова, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, А. T. Каипбергенов

ЮВУВЧИ КОМПОЗИЦИЯЛАР ТАРКИБИНИНГ УЛАРНИНГ ФУНКЦИОНАЛ КЎРСАТКИЧЛАРИГА ТАЪСИРИ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда кимё саноатининг жадал ривожланиши маҳаллий синтетик ювувчи воситалар (СЮВ) ассортиментини кенгайтириш ва уларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини берди. Бизнинг давлатимизда техник ювувчи воситаларга бўлган талабни таҳлил қилиш турли юзаларни ёғсизлантириш учун ишқорлар ўрнига тоборо СЮВ нинг сувли эритмалари ва фаол қўшимчали композициялар кенг қўлланилаётганини кўрсатади.

Ишнинг мақсади маҳаллий хом-ашё ресурслари асосида СЮВ композицияларининг мақбул таркибини аниқлаш.

Методология. СЮВ тайёрлаш учун дастлабки хом-ашё сифатида: SLES, LABSA, карбамид, ош тузи, КМЦ, турли крахмал, желатинлардан фойдаланилди. СЮВ нинг кўпик ҳосил қилиш қобилиятини аниқлаш мақсадида турли концентрацияли эритмалар,%: 0.5; 1; 5; 10 тайёрланди ва уларнинг функционал кўрсаткичлари аниқланди.

Илмий янгилиги. СЮВ функционал кўрсаткичларига ўзъаро таъсирлашувчи моддалар масса нисбатларининг таъсирини тадқиқ этиш.

Олинган натижалар. СФМ-NaКМЦ-NaCl-K2CO3-H2O системаси таркибини ўзгартириш билан олинган синтетик ювувчи восита функционал кўрсаткичларига дастлабки реагентлар масса нисбатларининг таъсири ўрганилган. Натрий хлорид, маккажўхори ва картошка крахмали, ҳамда турли маркали NaКМЦ ларнинг суюқ СЮВ функционал кўрсаткичларига таъсири натижалари кўрсатилган.

Калит сўзлар: синтетик ювувчи восита, компонент, нисбат, натрий хлорид, система, кўпик, эритма.

Хусусиятлари:

* калий карбонат қўшилиши СЮВ қовушқоқлигининг ошишига олиб келади;

* СЮВ ларнинг кўпик ҳосил қилувчи ва ювувчи қобилиятлари, реакция кинетикалари тадқиқ этилди.

Цитата келтириш: Н. A. Эркаева, Х. Т. Шарипова, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, А. T. Каипбергенов. Ювувчи композициялар таркибининг уларнинг функционал кўрсаткичларига таъсири // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.76-83.

Қабул қилинди: 16.04.2019; Рухсат этилди: 17.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

УДК 665.765-404.9

С. Х. Ганиева, Б. Н. Хамидов, Б. Х. Убайдуллаев, М. М. Мирзаева, Б. А. Сманов

РАПС ЁҒИНИ МУҚОБИЛ СУРКОВ МАТЕРИАЛЛАР УЧУН ДИСПЕРСИОН МУҲИТ СИФАТИДА ИШЛАТИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Мирзо Улугбек кўчаси 77а, E-mail: khimiyanefti@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нефт саноатининг жадал ривожланиши туфайли янги ифлосланиш манбалари пайдо бўлиши билан табиий муҳитни муҳофаза қилиш масалаларининг долзарблиги кескин ошди. Шунинг учун, биопарчаланувчи сурков материалларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш дунё нефт кимёси ривожланишининг истиқболли йўналиши ҳисобланади. Ушбу муаммони ҳал қилишда етакчи рол биоресурс - ўсимлик мойлари, хусусан, рапс мойи ва унинг переэтерификация маҳсулотларига тегишли бўлиб, сурков материалларни ишлаб чиқариш учун нефт хом-ашёси ўрнига мос муқобил ҳисобланади.

Ишнинг мақсади маҳаллий хом ашёлардан юқори даражада биопарчаланувчан ва экологик хавфсиз сурков материалларини ишлаб чиқиш. Уларнинг физик-кимёвий ва эксплуатацион хусусиятларини аниқлаш.

Методология. Мотор ва биопарчаланувчи мойларнинг қиёсий физик-кимёвий кўрсаткичлари TSh 39.3-199:2003 бўйича аниқланди. Рапс ёғи ва нигролнинг ИҚ спектрларини таҳлил қилиш SHIMADZU спектрофотометрида амалга оширилди. Иккинчи флотацион тозалашдан кейин ажратилган майда дисперсли графит моддаларининг элементар таркиби, кимёвий элементларнинг сифат ва миқдорий таркиби ренгенофлуоресцент таҳлиллари билан аниқланди.

Илмий янгилиги. Хорижий аналоглар билан рақобатбардош, юқори эксплуатацион ва биопарчаланувчан хусусиятларига эга бўлган сурков материалларининг янги таркиби ишлаб чиқилди. Маҳаллий ишлаб чиқариш қорхоналарнинг хом- ашё ва технологик имкониятлари, жумладан, ёғ-мой ва нефтни қайта ишлаш заводлари катта илмий-амалий қизиқиш уйғотмоқда.

Олинган натижалар. Углерод миқдори 31% бўлган графит рудасини иккинчи флотацион тозалашдан кейинги майда дисперсли графитни қўндирма сифатида қўллаб рапс ёғи асосида биопарчаланувчи мотор мойининг композицияси олинган.

Калит сўзлар: биопарчаланиш, экологик хавфсиз сурков материал, рапс ёғи, флотареагент, графит, экология.

Хусусиятлари:

* расп ёғининг физик-кимёвий хусусиятлари аниқланди;

* рапс ёғи асосида мотор мойининг композицияси олинган;

* мотор ва биопарчаланувчи мойларнинг қиёсий физик-кимёвий кўрсаткичлари.

Цитата келтириш: С. Х. Ганиева, Б. Н. Хамидов, Б. Х. Убайдуллаев, М. М. Мирзаева, Б. А. Сманов. Рапс ёғини муқобил сурков материаллар учун дисперсион муҳит сифатида ишлатиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№3. -Б.83-90.

Қабул қилинди: 04.04.2019; Рухсат этилди: 10.05.2019; Нашр этилди: 29.05.2019

 

* * *

 

165 PDF