O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 5-сони

ФИЗИК КИМЁ

УДК 543.872
С. Н. Расулова, В. П. Гуро, Е. Т. Сафаров, М. И. Пайгамова
Мо-КУЮНДИСИ ВА Мо-КОНЦЕНТРАТИНИ ҚИЁСИЙ РЕАГЕНТЛИ ЭРИТИШ КИНЕТИКАСИ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Минерал рудаларнинг сульфидли фазалари пассивланишга мойилдир. Уни йўқотиш: оксидли куйдириш, автоклавда, гидрометаллургик усуллар билан амалга оширилади. Куйдириш аммиакли эритишдан олдин Мо-концентратини (МоК) қайта ишлашда барабанли печда қўлланилади. Сохта қайнаш қатлами (СҚҚ) печи технологияси таклиф этилган. Куйдиришга альтернатив бўлиб гидрометаллургия қолган.
Ишнинг мақсади. МоК ни қайта ишлаш усуллари: аммиакли-куйдириш ва реагентли - азот кислотали ва гипохлорит эритмасида эритиш самарадорликларини солиштириш.
Методология. Мо-концентрати намуналари (МоS2 фазасида Мо 38%) қўлланилган. Эритмадаги металлар концентрацияси фотоколориметрик (КФК-2) ва спектрометрик (Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланди; намуналар – SEM-EDS EVO-MA (Carl Zeiss. Instrum) ва JCM–6000 Neoscope II (Jeol) электрон микроскопда текширилди; фазалар таҳлили - XRD Empyrean (PANalytical) дифрактометрида бажарилди, кинетик ўлчашлар – МоК кукуни билан қ:с = 1:7 нисбатларда олиб борилди.
Илмий янгилиги. “Олмалиқ КМК” АЖ молибден концентратини мавжуд аммиакли-куйдириш ва куйдиришсиз азоткислотали, гипохлоритли парчалаб эритиш схемалари бўйича эритишнинг натижалари солиштирилган. Гипохлоритли эритиш аммиакли-куйдириш схемасига тўлиқ альтернатив бўла олиши исботланган. 
Олинган натижалар. Модибденит концентратини 10% NaCl эритмасида анодда ҳосил қилинган гипохлоритли электролитда оксидлаш кинетикаси ўрганилган. Эриш маҳсулотлари физик-кимёвий усуллар билан ўрганилган. 
Калит сўзлар: сульфидли минераллар, Мо-концентрати, эритиш, натрий гипохлорит.
Хусусиятлари: 
* молибденитнинг гипохлоритли электролитда оксидланиш кинетикаси ўрганилган;
* гипохлоритли эритиш ва аммиакли-куйдириш схемаси; 
* эриш маҳсулотларининг ўзгариши бўйича маълумотлар олинган.
Цитата келтириш: С. Н. Расулова, В. П. Гуро, Е. Т. Сафаров, М. И. Пайгамова. Мо-куюндиси ва Мо-концентратини қиёсий реагентли эритиш кинетикаси // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.3-9.
Қабул қилинди: 06.03.2019; Рухсат этилди: 04.04.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

* * *

НООРГАНИК КИМЁ

УДК.546.47
Л. А. Шарипова
РУХ НИТРАТИНИНГ АЙРИМ АМИДЛАР ВА БЕНЗОЙ КИСЛОТА БИЛАН КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Координацион бирикмалар кимёсида лиганд қуршовида N, O – донор марказли турли лигандлар тутган металлокомплекслар алоҳида ўрин тутади. Улар полиэдрлар стереокимёсига ўзига хос таъсирига кўра комплекс бирикмалар кимёсида рақобатли координация муаммосини ўрганишда яхши моделлар бўлади.
Ишнинг мақсади. Синтез шароитини белгилаш, рух нитратининг амидлар ва бензой кислота билан координацион бирикмалари таркиби ва тузилишини аниқлаш. Рух нитрат аралашлигандли координацион бирикмаларининг термик хусусиятларини ўрганиш.
Методология. Дифференциал термик таҳлил, рентгенофазавий таҳлил, ИҚ-спектроскопия, элемент таҳлили.
Илмий янгилиги. Илк бор рух нитратнинг карбамид, никотинамид ва бензой кислоталари билан иккита янги координацион бирикмалари синтез қилинди. Синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг индивидуаллиги, лигандларнинг координацияланиш услублари ва координацион тугун геометрияси рентгенофазавий таҳлил ва ИҚ-спектроскопия усуллари билан исботланди. Синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг термик хоссалари ўрганилди ва термолиз маҳсулотлари идентификацияланди.
Олинган натижалар. Синтез қилинган бирикмаларнинг таркиби элемент таҳлил усули орқали топилди. Карбамид, никотинамид, бензой кислота, рух нитрат гексагидрати эркин молекулаларининг ва синтез қилинган координацион бирикмаларнинг текисликлар орасидаги масофаси ва нисбий сезгирлигини солиштириш натижасида Zn(NO3)2∙CO(NH2)2∙NC5H4CONH2∙2H2О, Zn(NO3)2∙CO(NH2)2∙C6H5COOH∙4H2О таркибли бирикмаларнинг индивидуаллиги исботланган. ИҚ-спектроскопия усули орқали карбамид ва бензой кислота молекулалари кислород атоми орқали, никотинамид гетероҳалқадаги азот атоми орқали координацияга учраши аниқланган. 
Калит сўзлар: комплекс бирикма, таркиб, синтез, таҳлил усуллари, рентгенфазавий таҳлил, термолиз, ИК-спектроскопия.
Хусусиятлари: 
* рух нитратининг комплекс бирикмалари механокимёвий усул билан олинган;
* синтез қилинган бирикмаларнинг индивидуаллиги ренгенофазавий усулда исботланган;
* координация марказлари ИҚ-спектроскопия усули билан аниқланган;
* комплекс бирикмаларнинг термик хусусиятлари дериватографик таҳлил билан ўрганилган.
Цитата келтириш: Л. А. Шарипова. Рух нитратининг айрим амидлар ва бензой кислота билан комплекс бирикмалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.10-15.
Қабул қилинди: 18.07.2019; Рухсат этилди: 23.08.2019; Нашр этилди: 07.10.2019
 

* * *
УДК 541.123.6
L. Soliev, M. B. Usmonov, M. T. Jumaev, P. A. Mukhtorov
Na, Ca// SO4, F– H2O TIZIMIDAGI 50°С HARORATDAGI ERUVCHANLIK
Tojikiston davlat pedagogika universiteti, Dushanbe sh., Rudaki shox ko’chasi, 121, E-mail: soliev.lutfullo@yandex.com,   usmonov.86@mail.ru,  jumaev_m@bk.ru 
Referat. Muammoning kelib chiqishi. Аlyuminiy ishlab chiqarish sanoatida suyuq chiqindilarni utilizatsiya qilish muammosi ham jarayonning unumdorligini oshirish,ham atrof-muhitning ekologik muammolarini hal qilish yuzasidan muhimdir.
Ishning maqsadi. Alyuminiy ishlab chiqarish sanoatining suyuq chiqindilarini utilizatsiya qilish jarayonining maqbul sharoitlarini ishlab chiqishda olingan natijalarni tavsiya etish uchun Na,Na//SO4,F-H2O tizimlarida 50°С da eruvchanlikni aniqlash va holat diagrammasini qurish.
Metodologiya. Alohida muvozanatdagi qattiq fazalar kristallanishining kontsentratsion parametrlari va ularning o'rganilayotgan tizimning geometrik tasvirlaridagi yigindisi ularning eruvchanlik diagrammalarini qurish bilan aniqlangan
Ilmiy yangiligi. Individual qattiq fazalarning kristallanish maydonlarida, ularning birgalikda kristallanish egrilari va nuqtalarida suyuq fazaning muvozanat kontsentratsiyalari aniqlandi. Birinchi marta olingan ma'lumotlar asosida 50°С da tadqiq etilayotgan tizimning eruvchanlik diagrammasi qurildi.
Olingan natijalar. 50°С da Na,Ca//SO4,F-H2O tizimlarining geometrik tasvirlarida eruvchanlik, 0 va 25°С da izotermlarga nisbatan olingan ma'lumotlarning o'zgarishi. Xususan, Na2SO4 ning eruvchanligi 4.76 dan 21.71 мас. % gacha 0 va 25°C da mos ravishda 50°C da 31.73 мас. % gacha; NaF – 3.57 dan 3.77 мас.% gacha 0 va 25°C da mos ravishda 50°C da 3.97 мас. % gacha; CaF - 2 0.190 dan 0.30 мас.% gacha 0 va 25°C da mos ravishda 50°C da 0.340 мас.% gacha ko'paygan. Shaxsiy va birgalikda kristallangan muvozanatdagi qattiq fazalarining mikrorasmlari olindi.
Kalit so'zlar: tizim, eruvchanlik, muvozanat, diagramma, suyuq faza, qattiq faza, kristallanish, nonvariant nuqta, geometrik rasmlar, mikrorasmlar, harorat.
Xususiyatlari:
* 50°C haroratda eruvchanlik diagrammasi suv va tuz qismlari ko’rinishida;
* qattiq fazalar rasmlari alohida-alohida va qo'shma kristallanish jarayonida;
* muvozanatdagi qattiq fazalarining alohida va qo'shma kristallanish konturlari.
Tsitata keltirish: L. Soliev, M. B. Usmonov, M. T. Jumaev, P. A. Mukhtorov. Na, Ca// SO4, F– H2O tizimidagi 50°С haroratdagi eruvchanlik  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2019. -№5. -B.15-21.
Qabul qilindi: 10.07.2019; Ruxsat berildi: 20.08.2019; Nashr etildi: 07.10.2019
 

* * *
УДК. 541.123.3.
М. Т. Абдуллаева, А. А. Оразбаева, Б. Х. Кучаров, Б. С. Закиров
N- АЦЕТИЛЭТАНОЛАМИННИНГ АММОНИЙ НИТРАТ ВА КАРБАМИД БИЛАН ЎЗАРО ТАЪСИРИ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қишлоқ хўжалиги экинларининг махсулдорлигини оширишнинг асосий йўналишларидан бири уларни минераль ўғитлар, стимуляторлар ва пестицидлар билан таъминлашдан иборатдир.
Ишнинг мақсади - карбамид, аммоний нитрат, моноэтаноламин ва метилацетат асосида физиологик фаоликка эга бўлган янги суюқ азотли ўғит олиш.
Методология. Тадқиқотни бажариш учун: ИҚ-спектр тахлили; вискозиметр ВПЖ да - эритманинг қовушқоқлиги; рН мухити - METTLER TOLEDO рН meter FE 20/ FG рН метрида; ёруғлик нурини синдириш кўрсаткичи - БМ моделли ИРФ 454 рефроктометрида; системадаги компонентларнинг ўзаро таъсирлашуви ва эрувчанлиги - изомоляр сериялар ва визиуаль политермик услубларидан фойдаланилган. 
Илмий янгилиги. Аммоний нитрат - N-ацетилэтаноламина - сув тизими эрувчанлиги ўрганилди ва тизим оддий эвтоник типга мансублиги аниқланди.
Олинган натижалар. Политермик маълумотлар асосида (-56.0°С)дан 30.0°С гача бўлган ҳароратлар оралиғида тизимнинг муз, аммоний нитратнинг α, β, γ–модификациялари, CH3CONHC2H4OH ларнинг кристалланиш майдонлари чегараланган эрувчанлик диаграммаси қурилди.
Калит сўзлар: N-ацетилэтаноламин, аммоний нитрат, карбамид, моноэтаноламин, физиологик фаол модда.
Хусусиятлари: 
* аммоний нитрати-N-ацетилэтаноламин-сув тизими эрувчанилиги;
* карбамид- N –ацетилэтаноламин- сув тизими: изомоляр сериялар.
Цитата келтириш: М. Т. Абдуллаева, А. А. Оразбаева, Б. Х. Кучаров, Б. С. Закиров. N- ацетилэтаноламиннинг аммоний нитрат ва карбамид билан ўзаро таъсири // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.21-27.
Қабул қилинди: 02.05.2019; Рухсат этилди: 03.06.2019; Нашр этилди: 07.10.2019
 

* * *
УДУ 628.358(043):66.067
М. С. Ли, Г. Б. Мирадуллаева, У. А. Зиямухамедова
МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН АНГРЕН КАОЛИНЛАРИ ВА ЭПОКСИД КОМПАУНДИ АСОСИДА КИСЛОТАЛИ МУХИТГА ЧИДАМЛИ МУҲОФАЗАЛОВЧИ ҚОПЛАМА ЯРАТИШ ВА УНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАШ 
Тошкент давлат техника университети, E-mail: ljw10921@gmail.com 
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда металларни антикоррозион муҳофазаси учун жуда кўп фундаментал тадқиқотлар мавжуд. Уларнинг асосийларида агрессив муҳитнинг асосий факторлари машина деталларига таъсир қилувчи мухитдир. Бу муаммони хал қилишда одатда рангли металлар, қотишмалар ва зангламас пўлатлар ишлатилади. Йирик ўлчамли ва мураккаб конфигурацияли деталлар учун бу сарфланган ҳаражатни қопламайди. Бугунги кунда маълум бўлган импорт махсус қопламалари унга кетган сарф ҳаражатни оқламайди.
Ишнинг мақсади. Эпоксид боғловчи ва модификацияланган маҳаллий Ангрен каолинлари асосида антикоррозион қоплама яратиш ва уларни тадқиқ қилиш.
Методология. Муҳофазоловчи қопламани электрофизик хусусиятини ўлчаш учун марказлашган электродлар методи Терра омметор Е6-13А ва доимий ўзгармас ток мости Р4053 ёрдамида ўтказилди. Тадқиқот натижаларига математик ишлов бериш Лагранж интерполяцион функцияси ёрдамида амалга оширилди.
Илмий янгилиги. Кучли кислотали агрессив муҳитда юқори поляризацион электр қаршилигига эга бўлган модификацияланган муҳофаза қопламаларни маҳаллий ашё ва энергетик ресурслари ёрдамида олиш аниқланди. 
Олинган натижалар. Кислотали муҳит (92-98% H2SO4) га чидамли оргономинерал композитлардан янги таркиблар таклиф этилди ва қўлланилди.
Калит сўзлар: органоминерал материаллар, антикоррозион қопламалар, электрокимёвий кислотали мухит, эпоксид компаундлари, госсипол смоласи, каолин, тўлдирувчи, коррозия, поляризацион электр қаршилик.
Хусусиятлари:
* мухофозаловчи қоплама поляризацион қаршилиги 25 сутка давомида 150-175 Ом миқдорида ўзгаради;
* уларнинг қўлланилишга мутлақо яроқли эканлиги кўрсатилди. 
Цитата келтириш: М. С. Ли, Г. Б. Мирадуллаева, У. А. Зиямухамедова. Модификацияланган ангрен каолинлари ва эпоксид компаунди асосида кислотали мухитга чидамли муҳофазаловчи қоплама яратиш ва уни амалда қўллаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.28-36.
Қабул қилинди: 04.09.2019; Рухсат этилди: 03.10.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

* * *
УДК 631.84.313
А. А. Маматалиев
АММОНИЙ НИТРАТИ ВА СУЛЬФАТИ АСОСИДАГИ ДОНАДОРЛАНГАН АЗОТОЛТИНГУГУРТЛИ ЎҒИТЛАР
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ноорганик материаллар қўшиш орқали ёпишқоқлиги бўлмаган, термик барқарор аммонийли селитра (АС) олиш бўйича чоп этилган ишлар маълум. АС асосида портловчилик хавфи бўлмаган ўғитлар яратиш муаммоси турлича ҳал этилади. Европа ва Россияда АС суюқланмасига доломит ёки оҳакни киритиш йўли билан. Ишқорий карбонатли муҳитга эга бўлган Ўзбекистон тупроқларида уни қўллаш самарасиздир. Шу сабабли портловчилик хавфи бўлмаган маҳаллий материаллар - аммоний сульфат қўшимчали АС олиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ишнинг мақсади. Аммоний нитрати (NH4NO3) суюқланмасига аммоний сульфатни (NH4)2SO4 қўшиш асосида физик-кимёвий ва истеъмолчилик ҳусусиятлари яхшиланган донадор азот-олтингугуртли ўғитлар олиш жараёнини ўрганиш.
Методология. NH4NO3 суюқланмасига майдаланган (NH4)2SO4 ни киритиш, сўнгра нитратли-сульфатли аралашмаларни сочиш усулида донадорлаш, ҳамда маҳсулот доналарининг таркиби ва хоссаларини маълум таҳлил усулларда аниқлаш.
Илмий янгилиги. NH4NO3 суюқланмасига (NH4)2SO4 қўшимчасини 97 : 3 дан 60 : 40 гача оғирлик нисбатда қўллаш доналар мустаҳкамлигини 2.4-4.9 баробар ошириши ва уларнинг сувда эриш вақтини 1.5-2.5 баробар камайтириш имконини бериши аниқланган.
Олинган натижалар. Нитратли-сульфатли суюқланмани донадорлаш учун сочиш усули қўлланилди. Янги турдаги ўғитларнинг таркиб ва хоссалари ўрганилди. АС суюқланмасида (NH4)2SO4 нинг миқдори 3 дан 40% гача ортиб борганда маҳсулот таркибидаги азот миқдори 34.53 дан 29.26% гача камайди, олтингугуртнинг миқдори эса 0.70 дан 9.59% гача ошиб боради. Модификацияланган АСнинг энг асосий кўрсаткичларидан бири уни доналарининг мустаҳкамлиги ҳисобланади. Агар қўшимчасиз тоза NH4NO3 ва магнезит қўшимчали (0.28% MgO) АСнинг доналари мустаҳкамлиги мос равишда – 1.32 ва 1.58 МПа га тенг бўлса, NH4NO3 : (NH4)2SO4 = 60 : 40 оғирлик нисбатда олинган ўғитда бу кўрсаткич 7.75 МПа ни ташкил этди.
Калит сўзлар: аммоний нитрат суюқланмаси, сульфат, азот-олтингугуртли ўғит, доналар мустаҳкамлиги ва эриш тезлиги.
Хусусиятлари:
* NH4NO3 суюқланмасига аммоний сульфатини киритиш билпн азот-олтингугуртли ўғит доналари;
* уларнинг таркиб ва хоссалари аниқланган.
Цитата келтириш: А. А. Маматалиев. Аммоний нитрати ва сульфати асосидаги донадорланган азотолтингугуртли ўғитлар // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.37-42.
Қабул қилинди: 05.08.2019; Рухсат этилди: 02.09.2019; Нашр этилди: 07.10.2019
 

* * *
УДУ 628.358(043):66.067
С. М. Турабджанов, М. С. Ли, Г. Б. Мирадуллаева, У. А. Зиямухамедова
ТЕРМОРЕАКТИВ ЭПОКСИД ОЛИГОМЕРИ АСОСИДА МЕХАНО-КИМЁВИЙ ФАОЛЛАШТИРИЛГАН МАХАЛЛИЙ КАОЛИН ТЎЛДИРУВЧИЛАРИДАН ИБОРАТ АНТИКОРРОЗИОН ҚОПЛАМА ХУСУСИЯТИ ВА СИФАТЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ
Тошкент давлат техника университети, E-mail: ljw10921@gmail.com 
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Махаллий хом ашёларни қўллаш билан янги композицион материал яратишда, нано ва микро ўлчамларда тахлил қилинганда нанокомплекс боғлар хосил бўлиш механизмларини тадқиқотлаш, композит материалларни физик-кимёвий, технологик ва эксплатацион кўрсаткичларни тўлдирувчининг табиати ва таркибига боғлиқлигини аниқлаштириш, махсус хусусиятли композит материалларни қўлланиш доирасини кенгайтириш давр талабидир. Шу вақтга қадар юқори агрессив мухитда ишлайдиган, модификацияланган, қоплама учун ресурс ва энергия тежамкор органоминерал антикоррозион материаллар олиш технологиясини яратиш зарурати мавжуд.
Ишнинг мақсади. Нанофазли нанокомпозицион органоминерал материаллар асосида махаллий ашё ва энергетик ресурслардан фойдаланиб илмий асосланган структуравий бошқарув яратиш. Юпқа қатламли (2мм) қопламаларни шакллантириш Тошкент шахри шароитида (Т=42±2°С) қуёш энергиясининг бевосита таъсирида амалга оширилди. 
Методология. Йирик ўлчамли мураккаб конфигурацияли металл конструкцияларни агрессив мухит таъсирида коррозиядан сақлаш учун оргноминерал композит материалларни элекрофизик хусусиятларини ўрганиш метод ва воситалари танланди. Жумладан антикоррозион қоплама сирт сифатини бахолаш учун оптик микроскопиядан фойдаланилди.
Илмий янгилиги. Хар хил маркали Ангрен каолинларини органоминерал материаллар олишда рационал фойдаланиш имконини берадиган микро ва нано ўлчамли заррачаларни модификациялашнинг турли усуллари таклиф этилган.
Олинган натижалар. Термореактив эпоксид компаундини боғловчи сифатида структура ташкил қилувчи кўп функционал агент - госсипол смоласини структураловчи агент сифатида фойдаланиш билан механокимёвий модификациялашнинг 3 босқичли технологияси ишлаб чиқилган.
Калит сўзлар: активацион технологик механика, механоактивация, адгезия, электрокимёвий мухит, эпоксид компаунди, госсипол смоласи, каолин, тўлдирувчи, каррозия. 
Хусусиятлар: 
* оргономинерал композициянинг эксплуатацион зичлиги (γэ) 1.25-1.55 т/м3 миқдорлар чегарасида ўзгариб, органоминерал композициянинг хисобий зичлиги 1.45 т/м3 дан механоактивация вақтига боғлиқ холда фарқ қилади.
Цитата келтириш: С. М. Турабджанов, М. С. Ли, Г. Б. Мирадуллаева, У. А. Зиямухамедова. Термореактив эпоксид олигомери асосида механо-кимёвий фаоллаштирилган махаллий каолин тўлдирувчиларидан иборат антикоррозион қоплама хусусияти ва сифатларини тадқиқ қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.42-48.
Қабул қилинди: 05.08.2019; Рухсат этилди: 02.09.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

* * *
УДК541.123.4
И. М. Мияссаров, А. С. Тогашаров, Ж.С. Шукуров, С. Тухтаев
NaClO3•CO(NH2)2-C10H12CaN2Na2O8-H2O СИСТЕМАСИНИНГ ПОЛИТЕРМИК ЭРУВЧАНЛИГИ
ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон
Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Дунёда аҳоли сонинг тўхтовсиз ўсиб бориши натижасида ер, сув ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талаб йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мавжуд экин майдонларининг ҳосилдорлигини оширишда ва маҳаллий хом ашёлардан олинадиган тупроқнинг таркиби атроф-муҳитнинг ифлосланиши ҳамда инсонларнинг соғлигига салбий таъсир этмайдиган препаратларни синтези бўйича тадқиқотларни тақозо этади. Республикамизнинг қишлоқ хўжалигида пахта ҳосилини қисқа муддатда йиғиш эса сифатли ва комплекс таъсирга эга бўлган кам заҳарли дефолиантларни яратишни талаб этади.
Ишнинг мақсади. Тадқиқотнинг мақсади – макроэлементнинг комплексли тузи ва натрий монокарбамидхлорати асосидаги комплекс таъсир этувчи пахта дефолиантини олиш жараёнини физик-кимёвий асослашдир.
Методологияси. Кальций тузи ва натрий хлорат монокарбамиди синтез қилиниб, кимёвий анализлар ёрдамида уларнинг таркиблари текширилган. Синтезни амалга оширишда электр термостатик сув хаммоми DK-98-II A, қиздирувчи магнитли аралаштирич ММ-2 А, айлантирувчи буғлатгич RE100-pro (DLab) ва қуритиш шкафи ШС-80-01 нт СПУ 2001 (+200 0С) қурилмалардан фойдаланилган. Ишни бажаришда визуал-политермик ва пикнометрли усуллардан фойдаланилган. Визкозиметр ВПЖ ёрдамида эритманинг қовушқоқлиги текширилди. pH кўрасткичини METTLER TOLEDO FE 20/FG 2 pH метр ва нур синдириш кўрсаткичи рефрактометр PAL-BX/RI орқали аниқланган.
Илмий янгилиги. Этилендиаминтетраацетатнинг кальций-динатрийли тузи ва карбамид, натрий хлорати ва сувдан иборат системаларни таркибий қисмларини ўзаро таъсири бўйича физик-кимёвий асослар яратилди ва бу тизимни политермик эрувчанлик диаграммаси тузилди. Таркибида макроэлементларнинг комплексли тузлари бўлган комплекс таъсир этувчи дефолиант олиш жараёнини асослаш учун [60% NaClO3•CO(NH2)2+40% H2O]- C10H12CaN2Na2O8 системасининг “таркиб-хоссалари” ўрганилди.  
Олинган натижиалар. Икки компонентли системалар ва ички кесимлар ёрдамида NaClO3•CO(NH2)2-C10H12CaN2Na2O8-H2O системанинг политермик эрувчанлик диаграммаси -35,2 дан 60°С гача ҳарорат оралиғида тузилди. Политермик эрувчанлик диаграммасида музнинг CO(NH2)2, NaClO3•CO(NH2)2 C10H12CaN2Na2O8•2H2O ва C10H12CaN2Na2O8кристалланиш майдонлари чегараланди. Келтирилган маълумотларга кўра система оддий эвтоник турга тегишли. Таркибий қисм нисбатларига қараб [60% NaClO3•CO(NH2)2+40%H2O]- C10H12CaN2Na2O8 системаси эритмаларининг ҳарорати, кристалланиши, қовушқоқлиги, зичлиги, pH муҳитлари ва нур синдириш кўрсатгичи аниқланган.
Калит сўзлар: макроэлемент, хелат, система, диаграмма, бинар, дефолиантлар, таркиб-хоссалар, кристалланиш ҳарорати ва pH муҳит.
Хусусиятлар:
* системадаги компонентларнинг кристалланиш соҳалари белгиланди;
* NaClO3•CO(NH2)2-C10H12CaN2Na2O8-H2O системанинг тўлиқ музлаш ҳарорати -35,2 дан 60°С гача эрувчанлиги бўйича янги маълумотлар олинди ва политермик эрувчанлик диаграммаси тузилди;
Цитата келтириш: И. М. Мияссаров, А. С. Тогашаров, Ж.С. Шукуров, С. Тухтаев. NaClO3•CO(NH2)2-C10H12CaN2Na2O8-H2O системасининг политермик эрувчанлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.48-54.
Қабул қилинди: 05.08.2019; Рухсат этилди: 02.09.2019; Нашр этилди: 07.10.2019 

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541. 64: 678. 745. 547. 235

К. М. Исмаилова, Ф. А. Умаров, М. М. Каримов, Т. М. Бабаев

ИПАК ҚУРТИ ПИЛЛАСИДАН ГИДРОЛИЗ УСУЛИ БИЛАН ПОЛИПЕПТИДЛАР ОЛИШ

Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ш., Ўзбекистон, E-mail: KMM142216@mail.ru  

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Охирги пайтда, табиий ва синтетик полимерларни кимёвий ўзгартириш муаммоларини ҳал қилиш, фармакологияда қўллаш учун янги полимерларни олиш вазифалари қилиб белгиланган, тиббий-биологик полимерлар кимёсига алоҳида эътибор қаратилган.

Ишнинг мақсади - юқори молекуляр оғирликка эга, сувда эрувчан полипептидларни энг юқори унум билан олиш имконини беручи муқобил шароитларни топиш ва уларнинг ҳайвонларга фармакологик таъсирини аниқлаш.

Методология. Жараённинг бориши потенциометрик титрлаш, микроскопия, ҳамда электрофорез усуллари билан ўрганилди. Хайвонларга биологик таъсирларни баҳолаш белгиланган тестлар билан амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Ишда ипак қурти пилласини ўювчан ишқорлар эритмалари билан гидролиз қилиш реакциясига аналитик ёндашиш қўлланилган ва олинган полипептидларнинг фармакологик хоссалари аниқланган.

Олинган натижалар. Сувда эрувчан полипептидларни ипак қурти пилласини ўювчан ишқорлар эритмалари билан гидролиз қилиш жараёнида энг юқори унум билан олишнинг муқобил шароитлари топилган. Математик статик таҳлил билан ўрганилган жараёнга ишқор табиатининг таъсири кўрсатилган. Олинган полипептидлар деярли зарарсиз моддалар V синфига тегишли эканлиги аниқланди.

Калит сўзлар: ипак қурти пилласи, полипептидлар, аминокислаталар, гидролиз, потенциометрия, микроскопия, электрофорез, молекуляр оғирлик, фармакология.

Хусусиятлари:

* гидролиз реакциясининг муқобил шароитлари аниқланган;

* сувда эрувчан полипетидларнинг молекуляр оғирлиги 70000-75000 кДa;

* доривор моддаларнинг полимер асосларини қўллаш имконияти.

Цитата келтириш: К. М. Исмаилова, Ф. А. Умаров, М. М. Каримов, Т. М. Бабаев. Ипак қурти пилласидан гидролиз усули билан полипептидлар олиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.55-61.

Қабул қилинди: 13.07.2019; Рухсат этилди: 09.09.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

 

* * *

УДК661.728.86

1Г. О. Мамажанов, 2Т. Т. Сафаров, 2Х. Ч. Мирзакулов, 2Х. С. Бекназаров

ТОЗАЛАНГАН ЦЕЛЛЮЛОЗАДАН НИТРОЦЕЛЛЮЛОЗА СИНТЕЗ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ КИНЕТИКАСИНИ ЎРГАНИШ

1Наманган давлат университети, 2Тошкент кимё-технология институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нитроцеллюлоза асосидаги лок буёқ материалларига бўлган талаб кўп бўлишига қарамасдан, ҳозирги кунда унинг ишлатилиши чегараланиб қолган, чунки уларни кўпроқ қонни тозалашда мембрана сифатида (гемодолиз), донор қонларини стабилизацияловчи сорбентлар, шунингдек кальций метаболизми бузилиши билан оғриган касалликларни даволашда қўлланилади.

Ишнинг мақсади. Мавжуд муаммони ҳал қилиш учун маҳаллий хом-ашёлар ҳисобланган ишлаб чиқариш корхоналари чиқиндиларини қўллаш асосида фойдали ва қимматли хусусиятларга эга бўлган нитроцеллюлоза олиш ва ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлган.

Методологияси. Пахта целлюлозасидан коллоксилин олиш учун (ёки юқори даражада тозаликдаги дарахт целлюлозасидан) қуйида келтирилган таркибдаги нитролаш аралашмасидан фойдаландик: HNO3 - 20%; H2SO4 - 60%; H2O - 20%.

Илмий янгилиги. Реакцион кислотали аралашма эритмасида паст концентрацияли усулни қўллаш натижасида алмашиниш даражаси 11.2% бўлган (коллоксилин) нитрат целлюлозаси синтез қилинган. Нитроцеллюлоза синтез қилиш жараёнида N2О4 ва N2O3 азот оксидларининг таъсири ўрганилган.

Олинган натижалар. Паст концентрацияли нитрат кислота асосида пахта целлюлозасининг нитролаш жараёни ўрганилган. Таркибида сульфат кислота ва ҳар хил нисбатлардаги азот оксидлари тутган нитролаш аралашмаси асосида целлюлозани этерификациялаш жараёнида НЦ нинг таркибида азот миқдори 11.2% гача бўлган ҳар хил таркибли намуналари олинган. Нитроцеллюлозада азот алмашиниш даражаси нитролаш аралашмаси таркибида N2О4 ва N2O3 миқдорларининг ошиши билан ортади, бу эса реакция зонасидан ҳосил бўлган сув миқдорини олиб чиқиш самараси ортиши билан боғлиқ.

Калит сўзлар: целлюлоза, пахта линти, нитроцеллюлоза, коллоксилин, нитрат кислота.

Хусусиятлари:

* паст концентрацияли нитрат кислотаси билан пахта целлюлозасини нитролаш;

* азот миқдори 11.2% бўлган нитрат целлюлоза намуналари.

Цитата келтириш: Г. О. Мамажанов, Т. Т. Сафаров, Х. Ч. Мирзакулов, Х. С. Бекназаров. Тозаланган целлюлозадан нитроцеллюлоза синтез қилиш жараёнининг кинетикасини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.62-67.

Қабул қилинди: 19.08.2019; Рухсат этилди: 19.09.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

 

* * *

УДК 541.123.6

1,2Х. А. Бозоров, 3Х. Гадоев, 2Ш. Ш. Сагдуллаев, 4И. Р. Аскаров, 1Х. А. Айса

4,5-ДИАЛМАШГАН 2-АМИНОТИОФЕН-3-КАРБОН КИСЛОТАЛАРДАН ТИЕНО [2,3-D][1,3]ОКСАЗИН-2,4-ДИОНЛАРНИНГ СИНТЕЗИ ВА АНТИМИКРОБЛИ ФАОЛЛИГИ

1Aрид минтақасидаги ўсимлик манбалари ва кимё бўйича асосий лаборатория, Шинжон техник физика ва кимё институти, Хитой Фанлар академияси, Жанубий Пекин р-40-1, Урумчи, 830011, П. Р. Хитой Email: khurshedbek@gmail.com

2ЎзР ФА Ўсимлик моддалар кимёси институти, Мирзо Улуғбек кўчаси, 2 77, Тошкент, 100170, Ўзбекистон

3 «Тадқиқот институти» Хитой-Тожик табиий маҳсулотларни ишлаб чиқариш маркази, 734063, Душанбе, Тожикистон, Душанбе кўчаси, 299/2

4 Aндижон давлат университети, Университет кўчаси,129, Андижон ш., 170100, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дионларнинг хоссалари сўнгги ўн йилликда муҳим аҳамиятга эга бўлиб қолаяпти. Ушбу гетероцикллар молекуласидаги тиофен халқаси ўрнини бошқа турли халқалар эвазига конденсияланиши янги кўп сонли аналоглар ҳосил бўлишига олиб келади. Оксазин-2,4-дионларнинг такомиллаштирилган синтез йўли ва антимикроб хоссалари тавсия қилинган.

Ишнинг мақсади. Трифосген реагенти асосида тегишли 2-аминотиофен кислоталаридан 5,6-диалмашган тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дионларни қулай синтез йўлини аниқлаш. Ушбу синф бирикмалари орасидан истиқболли антимикроб хоссага эга моддаларни аниқлаш ва тегишли оксазинларни янги тиенопиримидинлар синтези учун хомашё сифатида қўллаш.

Методологияси. Тадқиқот ишида тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дион синтезида 2-амино-4,5-диалмашган тиофен-3-карбон кислоталарнинг халқаланиш реакцияси услубидан фойдаланилган, ҳамда моддалар тузилишини аниқлашда ЯМР спектроскопия (Varian 400 МГц) таҳлили қўлланилган.

Илмий янгилиги. Трифосген иштирокида баъзи янги тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дионларни синтез усули келтирилган. Оксазин молекуласидаги тиофен халқасининг 4- ва 5- ҳолатларидаги ўринбосарлар таъсири ўрганилди. Метил ва метилен гуруҳларининг микроб штаммларига таъсир қилиши аниқланди.

Олинган натижалар. 5,6-Диалмашган тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дионларни бир босқичли қулай синтез услуби амалга оширилди. Ушбу халқаланиш реакцияларида трифосген мақбул реагент эканлиги тажрибаларда ўз аксини топди. Баъзи синтез қилинган оксазинлар ўртача антимикроб активликларни намоён қилди.

Калит сўзлар: синтез, тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дион, оксазин, трифосген, антимикробли фаоллик.

Хусусиятлари:

* 5,6-диалмашган тиено[2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дионларнинг синтези;

* синтез қилинган бирикмалар антимикроб агент сифатида;

* олинган оксазинлар тиенопиримидинлар синтези учун хомашё

Цитата келтириш: Х. А. Бозоров, Х. Гадоев, Ш. Ш. Сагдуллаев, И. Р. Аскаров, Х. А. Айса. 4,5-диалмашган 2-аминотиофен-3-карбон кислоталардан тиено [2,3-d][1,3]оксазин-2,4-дионларнинг синтези ва антимикробли фаоллиги  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.67-73.

Қабул қилинди: 16.09.2019; Рухсат этилди: 05.10.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

 

* * *

УДК 544:723.21

Д. Шакарова, А. Холмуминов, Ф. Акхтар

ТЕРМО ҚАЙТАРИЛАДИГАН МЕТИЛЦЕЛЛЮЛОЗА ГЕЛЛАРИДА НАНОЦЕОЛИТ NAA ТЕМПЛАТ СИНТЕЗИ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ РЕОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ

1,2 ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

2Ўзбекистон миллий университети, 3Лулеа технология университети, Щвеция

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда наноўлчамли NaА цеолитларини гидротермал синтез йўли билан олишга алоҳида эътибор қаратилди. Наноцеолитлар биогазни ҳар хил қўшимчалардан тозалашда самарали адсорбентлар ҳисобланади. Термо қайтариладиган, хусусан, метилцеллюлоза геллари муҳитида NaА наноцеолитларини синтез қилиш орқали уларнинг ўлчамларини бошқариш мумкин. Наноўлчамли заррачаларининг шаклланишини яъни NaА цеолити кристалларининг ўсишини реологик усул орқали реакцион муҳитнинг қовушқоқлиги бўйича назорат қилиш мумкин.

Мақсади. Ишнинг асосий мақсади термо қайтариладиган метилцеллюлоза геллари муҳитида гидротермик синтез пайтида наноўлчамли NaА цеолитларини шаклланишидаги реологик хусусиятларини аниқлашдир.

Методология. Paar Physica MCR301 реометрида наноўлчамли NaА цеолитлари синтезининг реологик хусусиятлари ўрганилди ва Peltier модули бўйича нанозаррачалар ҳосил бўлиши кузатилди. Реация муҳитининг қовушқоқлиги ҳар 1 °C / мин. да 293 дан 363 K гача бўлган турли мувозанат ҳароратида аниқланди.

Илмий янгилиги. Илк бор реологик усул билан термо қайтариладиган юқоримолекуляр метилцеллюлоза геллари муҳитида А наноцеолити гидротермик синтез жараёнини назорат қилиш амалга оширилди. Аниқ ўлчамли NaА наноцеолитларини олишда бундай ёндашувнинг юқори самаралилиги турли ҳароратда реакция жараёнининг тезлашишида эканлиги кўрсатилди.

Олинган натижалар. 2 - 8 % метилцеллюлоза гели иштирокида NaА наноцеолитларини гидротермал синтез жараёнини реологик тадқиқ қилиш шуни кўрсатадики, гель ҳосил бўлиши 40 °C да бошланади ва наноцеолит кристалларини жадал ўсиши 60°C гача кузатилади. Нанозаррачалар ўлчамининг тор диапазон 80 – 350 нм билан тавсифланиши синтез рекциялари МЦ нинг сетка ғовакларида ўтиши туфайлидир.

Калит сўзлар: гидротермал синтез, реология, NaА наноцеолити, метилцеллюлоза.

Хусусиятлари:

* NaА наноцеолитлари заррачаларининг синтезини ва заррачаларнинг назоратини амалга ошириш учун реологик ёндашув;

* биогазни тозалаш учун 80-350 нм ўлчамдаги наноцеолит намуналари.

Цитата келтириш: Д. Шакарова, А. Холмуминов, Ф. Акхтар. Термо қайтариладиган метилцеллюлоза гелларида наноцеолит naa темплат синтези жараёнларининг реологик хусусиятлари // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.73-80.

Қабул қилинди: 25.07.2019; Рухсат этилди: 26.08.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

 

* * *

УДК 541. 669: 615.01

А. В. Филатова, А. С. Тураев, Д. Т. Джурабаев

ПОЛИЖЕЛЬ УЛЬТРА ГЕЛИНИНГ ФИЗИК КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

Ўзбекистон Республикаси ФА Биорганик кимё институти, М. Улуғбек, 83, Тошкент 100125,E-mail: ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки ультратовуш текширувлари учун беморнинг танаси билан қурилма сенсори ўртасида ишончли алоқани таъминловчи контакт воситаси муҳим хисобланади.

Бу ишнинг мақсади тиббиётда ультратовуш ташхиси учун қўлланиладиган Полижель Ультра препаратини физик кимёвий хоссаларини ўрганишдир.

Методология. Ультратовуш ташхиси учун контакт муҳитини ишлаб чиқаришда Давлат фармакопеяси XII ва XIII нашрларининг, шунингдек доривор моддаларни тахлил қилиш физик-кимёвий, биофармацевтик, технологик ва фармакологик усуллар талабларига амал қилинди.

Илмий янгилиги. Ультратовуш ташхиси учун препаратнинг таркиби ва технологияси биринчи марта ишлаб чиқилган ва унинг физик-кимёвий хусусиятлари ўрганилган.

Олинган натижалар. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида тиббиётда ультатовуш ташхиси учун контакт муҳити ишлаб чиқилди. Полижель Ультра препарати ўзининг эксплуатацион хоссалари бўйича хорижий аналоглар даражасида эканлиги кўрсатилди.

Калит сўзлар: ультратовуш ташхиси, контакт мухит, ультратовуш изланиш, тиббий буюм, шакли барқарор.

Хусусиятлари:

* УТТ учун қўлланиладиган препаратнинг физик- кимёвий хоссалари;

* препарат қўлланилиш самараси бўйича хорижий аналоглари даражасидадир.

Цитата келтириш: А. В. Филатова, А. С. Тураев, Д. Т. Джурабаев. Полижель Ультра гелининг физик кимёвий хоссаларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№5. -Б.80-85.

Қабул қилинди: 05.08.2019; Рухсат этилди: 25.09.2019; Нашр этилди: 07.10.2019

 

* * *

UDK 544.77+543.544.743

J. R. Uzoqov, N. Q. Muxamadiev, SH. M. Sayitqulov

XROMATOGRAFIYA UCHUN TETRAETOKSISILAN VA METALL OKSIDLARI ASOSIDA ZOL-GEL TEXNOLOGIYASI BO’YICHA NANOSORBENT OLISH

Samarqand davlat universiteti, Samarqand sh., E-mail: u.javlon03@gmail.com

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Xromatografiya usullarining muvoffaqiyati va ularni qo’llash sohalarining kengayishi, qo’llaniladigan sorbentlarni tanlash va ularning o’ziga xos tasiri bilan belgilanadi. Shuning uchun mahalliy xom-ashyolar asosida nanoo ‘lchamli mezog’ovakli sorbentlar olish dolzarb muammolardan biri hisoblanadi.

Ishning maqsadi. Xromatografiya uchun SiO2, TiO2, Al2O3 lar asosida mezog’ovakli nanosorbentlar olish va ularning fazaviy tarkibi, sirt va fizik-kimyoviy tavsiflarini o‘rganish.

Metodologiya. Namunalarning fazaviy tarkibi difraktometriya, sirt tavsiflari skanerlovchi elektron mikroskopiya usulida o‘rganildi.

Ilmiy yangiligi. Zol-gel texnologiyasini qo’llab mezog’ovakli nanosorbent namunalari SiO2 manbasi bo’lgan tetraetoksisilan va metall oksidlaridan sintez qilindi. Olingan sorbentlar fazaviy, sirt, fizik-kimyoviy tavsiflari bo’yicha mezog’ovak nanosorbentlarga mos kelishi isbotlandi.

Olingan natijalar. Zol-gel texnologiyasi asosida tetraetoksisilan, metall oksidlari hamda polietilenglikol sirt-faol moddasi ishtirokida mezog‘ovakli nanosorbent sintez qilindi. Sintez jarayonida gel hosil bo’lishining tezlik konstantasi-(k) va faollanish energiyasi-(∆Еа)  qiymatlari vaqt bo’yicha chiziqli transformatsiya qilish usulidan foydalanib aniqlandi. Gel hosil bo‘lishining faollanish energiyasi, uning hosil bo‘lish vaqtining haroratga bog‘liqligi lnt0-1=f(1/T) grafigini tuzish bilan aniqlandi.

Kalit so‘zlar: mezog‘ovak, nanosorbent, zol-gel texnologiya, solishtirma hajm, tezlik konstantasi, difraktometriya

Xususiyatlari:

* nanosorbentning solishtirma hajmi va g’ovaklarning o’rtacha diametri;

* nanosorbent namunalarida mezog’ovaklarning diametri aniqlandi.

Tsitata keltirish: J. R. Uzoqov, N. Q. Muxamadiev, SH. M. Sayitqulov. Xromatografiya uchun tetraetoksisilan va metall oksidlari asosida zol-gel texnologiyasi bo’yicha nanosorbent olish  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2019. -№5. -B.80-85.

Qabul qilindi: 05.08.2019; Ruxsat berildi: 05.09.2019; Nashr etildi: 07.10.2019

 
 
 
 
 
 
612 PDF