O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 4 СОНИ

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 543.872

С. Н. Расулова, В. П. Гуро

МОЛИБДЕН СУЛФИДИНИНГ СУЛЬФАТ КИСЛОТАЛИ ЭЛЕКТРОЛИТДА РЕАГЕНТЛИ ОКСИДЛАНИШ КИНЕТИКАСИ. 2 ҚИСМ.

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Гидрометаллургик оксидловчи шароитларда руда минералларининг сульфидли фазалари пассивланишга учрайди. Улар пассивланишини енгиш уларни қайта ишлаш технологиясининг ажралмас шартидир.

Мақсад: Мо-концентрати, мис сульфиди, Кокпатас сульфидли флотоконцентрати мисолида нитрат кислотали ва гипохлорит электролитларида ҳосил бӱладиган маҳсулотларни ва уларнинг эриш кинетикасини баён этиш.

Методология. Мо-концентрати (МоS2 фазасида 38% Mo), синтетик мис сульфиди (100% CuS), Кокпатас флотоконцентрати (сульфид қисмида 97% гача - пирит ва арсенопирит) намуналари қўлланилган. Эритмадаги Cu(II), Fe (III), Mo(VI), Re (VII) ионларининг концентрациялари - фотоколориметрик ва спектрометрик (ААС Perkin-Elmer 3030В, ICP- Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланган. Кинетик ўлчашлар кукунсимон, қ:с = 1:7 ва 1: 75 шароитида ва компакт дискка ўхшаш  сульфидли концентрат намуналарида ўтказилди.

Илмий янгилиги. Мо-концентрати намуналарининг сульфат-гипохлорит электролитида 1800 сек давомида оксидланиши мисолида  Mo, Cu нинг сульфидли бирикмалар фазаларининг парчаланиши ва уларнинг гидроксид фазасига ӱтиши аниқланган.

Олинган натижалар. Айланувчан дискли электрод усулида гипохлорит электролитида, 20-40-70°С ҳароратда, атмосфера босими остида қатор минералларнинг оксидланиш кинетикаси ӱрганилган.

Калит сӱзлар: сульфидли минераллар, Мо-концентрати, реагентли оксидланиш, ишқорлаш, натрий гипохлорити, сульфатли фон.

Хусусиятлари:

* Мо-концентратининг 0-1800 сек давомида оксидланиши кинетикаси ўрганилган;

* реагент-оксидловчи сульфид – натрий гипохлорит қўлланилган;

* намуналарнинг таркиби ва тузилишидаги ӱзгаришлар ҳақида маълумотлар олинган.

Цитата келтириш: С. Н. Расулова, В. П. Гуро. Молибден сулфидининг сульфат кислотали электролитда реагентли оксидланиш кинетикаси. 2 қисм // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.3-10.

Қабул қилинди: 16.10.2019; Рухсат этилди: 22.04.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * * 

1B. Z. Esbergenova, 1Sh. Sh. Daminova, 1Z. Ch. Kadirova, 2S. B. Lyapin, 3X. T. Sharipov

POLIMER SORBENT MN202 VА IMPREGNIRLАNGАN QАTTIQ EKSTRАGENTLАRDА MIS (II) IONLАRI SORBTSIYASI

1«O’zbek-yapon yoshlar innovatsiya markazi» DUK, 2O’zR FA UNKI, 3TDTU qoshidagi «Fan va taraqqiyot» DUK, E-mail: daminova_sh@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Atrof-muhit ob'ektlaridaog'i rmetallar tarkibini ularning ruxsat etilgan maksimal kontsentratsiyasi darajasida monitoring qilish muhim ekologik vazifa hisoblanadi. Keng qo'llaniladigan fizik-kimyoviy usullar namuna tarkibining aniqlash natijalariga ta'siri, shuningdek aniqlangan elementlarning past konsentratsiyasi tufayli ushbu muammoni har doim ham to'g'ridan-to'g'ri hal qilishni ta'minlamaydi. Ushbu talablarga ayniqsa murakkab tarkibli eritmalardan elementlarni kontsentirlashda selektivlik va samaralilikni ta'minlovchi komplekc hosil qiluvchi sorbentlardan foydalanish bilan boradigan sorbsion usullar javob beradi. Shu munosabat bilan yuqori selektiv kompleks hosil qiluvchi sorbentlarni izlash va maqsadli sintez qilish dolzarb vazifa hisoblanadi.

Tadqiqot maqsadi 2-amino-1-metilbenzimidazol, ditizon va benzogidroksam kislota bilan impregnirlangan polimer matritsaga (MN202) misning sorbsiyasini o'rganish.

Metodologiya. Mis (II) ionlarining sorbsiyasi statik rejimda o'rganildi. pH qiymatlari A-121 ionomeri yordamida nazorat qilindi. Mikrostrukturasi elektron mikroskop yordamida energiya dispersli tahlili bilan birga o'rganildi. Mis (II) ionlarining konsentratsiyasi atom-absorpsion spektroskopiya usulida aniqlandi.

Ilmiy yangilik. Organik reagentlar bilan impregnirlangan MN202 (Purolite) asosida yangi sorbentlar olindi va tadqiq qilindi, ularning kompleks hosil qilish xususiyatlari o'rganildi. “Element-sorbent”tizimlari uchun Cu2+ ionlari sorbsiyasining maqbul sharoiti aniqlandi.

Olingan natijalar. Mis ionlarining sorbsiyalanish jarayoni Freundlich tenglamasi yordamida yaxshiroq tasvirlangan, bu bizga sorbsiy ajarayonida fizik adsorbsiya bilan solishtirganda kimyoviy o'zaro ta'sirning ulushini aniqlashga imkon beradi. Sorbtsiya mexanizmi adsorbent yuzasida metal ionlarining fizik adsorbtsiyasini va sorbentlar tarkibidagi impregnirlangan ligandlar mavjudligi sababli kuchli kimyoviy o'zaro ta'sirni o'z ichiga oladi, bu esa olingan sorbentlardan foydalangan holda metallarning sorbsiyasini oshirishga yordam beradi.

Kalit so'zlar: sorbsiya, qattiqekstragent, kinetika, izoterma, impregnant, mis, Freindlich, Langmuir

Xususiyatlari:

* mis ionlarining impregnirlangan P, S, N-guruhlar bilan sorbsiyasi o'rganildi;

* sorbsiyaning muvozanat parametrlari aniqlanadi;

* kompleks tuzilishi va sorbsion xossalarining o'zaro bog'liqligi o'rganildi.

Tsitatakeltirish: B. Z. Esbergenova, Sh. Sh. Daminova, Z. Ch. Kadirova, S. B. Lyapin, X. T. Sharipov. Polimer sorbent MN202 vа impregnirlаngаn qаttiq ekstrаgentlаrdа mis (II) ionlаri sorbtsiyasi // O’zbekiston kimyo jurnali. -2020. -№4. -B.10-18.

Qabul qilindi: 07.06.2020; Ruxsat berildi: 24.07.2020; Nashr etildi: 13.08.2020

 

* * *

УДК 541.49+547.785.5+543.422.25

1Л. Н. Гапурова, 1Ш. А. Кадирова, 1Д. С. Рахмонова, 2М. И. Олимова, 3Г. К. Алиева

3d-МЕТАЛЛ НИТРАТЛАРИНИНГ 2-АМИНОБЕНЗИМИДАЗОЛ  БИЛАН КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИ СИНТЕЗИ ВА ТАДҚИҚОТИ

1Мирзо Улуғбек номидагиЎзбекистон Миллий университети, 2ЎзР ФА Ўсимликлар кимёси институти, 3ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё,Тошкент, Е-mail: lobar-gafurovna@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган илмий, техникавий ва патент адабиётларда биометалларнинг таркиби бўйича турли бензимидазол ҳосилалари билан координацион бирикмалари ҳақида умумий маълумотлар келтирилган. Бу маълумотлар эса тарқоқ бўлиб, комплекс ҳосил бўлиши реакциялари тизимли ўрганилмаган.  Шу сабабли, ушбу иш Mn (II), Co (II), Ni (II) ва Cu (II) нитратларининг 2-аминобензимидазол билан илгари номаълум бўлган координацион бирикмаларининг тузилиши ва хоссаларини тизимли ўрганиш бўйича илмий тадқиқод ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Co (II), Ni (II), Cu (II) ва Mn (II) нитратларининг 2-аминобензимидазол билан янги комплекс бирикмаларини синтез қилиш методикасини ишлаб чиқиш. Синтез қилинган комплексларнинг таркиби ва тузилишини замонавий физик-кимёвий усуллар билан ўрганиш.

Методология. Элемент, рентгенофазавий ва термик таҳлиллар,  ИК- спектроскопия, квант-кимёвий ҳисоблашлар.

Илмий янгилиги. Биринчи марта 2-аминобензимидазол асосида айрим 3d-металларнинг комплекс бирикмалари синтез қилинган. Синтез қилинган бирикмаларнинг таркиби ва тузилишини ИҚ-спектроскопияси, элемент, термик ва рентгенофазавий таҳлил усуллари ёрдамида ўрганилган. 

Олинган натижалар. Квант-кимёвий ҳисоблаш Gaussian 09 дастурий пакетидаги LanL2DZ усули ёрдамида лиганд молекуласининг электрон тузилиши ҳисобланган, геометрик параметрлари, энергетик тавсифлари аниқланган, заряд ва орбитал таҳлил бўйича координацион боғларнинг эҳтимолий локализация марказлари назарий жиҳатдан топилган. Mn(II), Co(II), Ni(II), Cu(II) ва Zn(II) нитратларининг 2-аминобензимидазол билан комплекс бирикмаларининг синтез усуллари ишлаб чиқилган ва шу методика асосида янги комплекс бирикмалар синтез қилинган. ИҚ-спектроскопияси, элемент, термик ва рентгенофазавий таҳлиллар ёрдамида лиганд ва комплексларнинг тузилиши аниқланган.

Калит сўзлар: 2-аминобензимидазол, комплекс бирикма, квант-кимёвий ҳисоблаш, ИҚ-спектроскопияси, элемент, рентгенофазавий ва термик таҳлил, таркиб, тузилиш, хосса.

Хусусиятлари:

* комплекс бирикмаларнинг синтез қилиш усули;

* 2-аминобензимидазол молекуласининг квант кимёвий ҳисоблашлари;

* комплекс бирикмаларнинг таркиби ва улардаги лигандлар координация усулини аниқлаш;

Цитата келтириш: Л. Н. Гапурова, Ш. А. Кадирова, Д. С. Рахмонова, М. И. Олимова, Г. К. Алиева. 3d-металл нитратларининг 2-аминобензимидазол  билан комплекс бирикмалари синтези ва тадқиқоти // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.19-28.

Қабул қилинди: 29.05.2020; Рухсат этилди: 04.08.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

УДК 541.49+547.785.5+543.42

М. А. Пиримова, Ш. А. Кадирова, Д. С. Рахмонова, 1А. А. Зияев, Ғ. У. Хайруллаев, 2Х. Холов

Co (II), Ni (II), Cu (II), Mn (II) ВА V (V) НИНГ ОКСАДИАЗОЛ ҲОСИЛАСИ АСОСИДАГИ АРАЛАШ МЕТАЛЛИ КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИ СИНТЕЗИ ВА ТАДҚИҚОТИ

Ўзбекистон Миллий университети, 1ЎзР ФА Ўсимлик моддалар кимёси институти, Тошкент ш., 2Навоий давлат педагогика институти, E-mail: mehri7907@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. 3d-металларининг V (V) ва 5-фенил-1,3,4-оксадиазол-2(3H)-тион билан аралаш металли комплекс бирикмаларини синтези ва уларнинг ҳоссалари ҳақида адабиётларда ҳеч кандай маьлумотлар келтирилмаган. Аралаш металли комплекс бирикмаларнинг синтези ва тадқиқоти координацион кимёнинг янги қирраларини очиш имконини беради.

Ишнинг мақсади. Co (II), Ni (II), Cu (II) ва Mn (II) хлоридларинингаммоний ванадат ва 5-фенил-1,3,4-оксадиазол-2(3H)-тион билан аралаш металли комплекс бирикмаларини синтез қилиш методикасини ишлаб чиқиш. Синтез қилинган комплексларнинг таркиби ва тузилишини замонавий физик-кимёвий усуллар билан ўрганиш.

Методология. Аралаш металли комплекс бирикмаларни синтез методикаси ишлаб чиқилди. Аралаш металли комплекс бирикмаларни синтез қилиш учун аммоний ванадат ва металл хлоридларнинг сувли эритмасига лиганднинг спиртли эритмаси (М:М:L1:1:2 моль нисбатда) қўшилди, рН=8. Реакция 40 минут давомида қиздириш билан олиб борилди, фильтрланди ва кристалланишга қолдирилди.

Илмий янгилиги. Co (II), Ni (II), Cu (II), Mn (II) хлоридларининг аммоний ванадат ва 5-фенил-1,3,4-оксадиазол-2(3H)-тион билан аралаш металли комплекс бирикмаларини синтез методикаси ишлаб чиқилди.Лиганд молекуласининг координацияга учрайдиган рақобатдош донор марказлари, электрон ва геометрик тузилишлари квант-кимёвий ҳисоблашни Gaussian09 дастурий пакетидаги LanL2DZ усулида ўрганилди. Лиганд 5-фенил-1,3,4-оксадиазол-2(3Н)-тион комплекс ҳосил бўлиш реакцияларида манфий эффектив заряд қиймати қисман локаллашган азот ёки олтингугурт атоми орқали координацияга учраши аниқланди.

Олинган натижалар. Лиганд молекуласининг координацияга учрайдиган рақобатдош донор марказлари, электрон ва геометрик тузилишлари квант-кимёвий ҳисоблаш усулида ўрганилди. Синтез қилинган аралаш металли комплекс бирикмаларнинг таркиби ва тузилиши элемент, термогравиметриктаҳлиллар ва ИҚ-спектроскопия усули ёрдамида ўрганилди.

Калит сўзлар: лиганд, комплекс бирикма, оксадиазол, ИҚ-спектроскопия, элемент ва термогравиметрик таҳлил, квант-кимёвий ҳисоблаш, таркиб, тузилиш, хосса.

Хусусиятлари:

* аралаш металли комплекс бирикмаларнинг синтез методикаси;

* 5-фенил-1,3,4-оксадиазол-2(3Н)-тионни квант кимёвий ҳисоблашлари;

* аралаш металли комплекс бирикмаларнинг таркиби ва тузилиши.

Цитата келтириш: М. А. Пиримова, Ш. А. Кадирова, Д. С. Рахмонова, А. А. Зияев, Ғ. У. Хайруллаев, Х. Холов. Co (II), Ni (II), Cu (II), Mn (II) ва V (V) нинг оксадиазол ҳосиласи асосидаги аралаш металли комплекс бирикмалари синтези ва тадқиқоти // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.28-36.

Қабул қилинди: 28.02.2020; Рухсат этилди: 09.06.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

УДК: 541.64.678.745.547.235

1С. Ю. Хушвақтов, 1М. М. Жураев, 2Д. Ж. Бекчанов,1М. Г. Мухамедиев

ПОЛИВИНИЛХЛОРИД АСОСИДАГИ АЗОТ ВА ОЛТИНГУГУРТ ТУТГАН ПОЛИКОМПЛЕКСОНГА КОБАЛЬТ (II) ВА ХРОМ (III) ИОНЛАРИНИНГ СОРБЦИЯСИ

1Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, 2Чирчик давлат педагогика институти E-mail: suyunkhushvaktov91@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Поливинилхлорид пластикати асосида олингансульфокатионитни аминлаш орқали таркибида азот ва олтингугурт тутган поликомплексонларолинган. Бу комплексонларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш уларни саноат корхоналарида кобальт (II) ва хром (III) ионларини ажратиб олиш мақсадида қўллаш имконини беради.

Ишнинг мақсади. Поливинилхлорид асосида олинган сульфокатионитни аминлаш орқалитаркибида азот ва олтингугурт тутган поликомплексоннинг тузилишини ўрганиш ҳамда сунъий эритмалар таркибидан кобальт(II) ва хром(III) металл ионларини сорбциялаш хусусиятларинианиқлаш.

Методология. Поливинилхлорид асосида олинган поликомплексоннинг тузилиши ИҚспектроскопик усули ёрдамида ўрганилди. Ионитга металл ионларининг ютилиш жараёнида эритматаркибидаги металл ионлари концентрацияларининг ўзгариши Спектрофотометр (Mikroplanshetrider Perkin Elmer) (АҚШ) ёрдамида аниқланди. Полиамфолитга металл ионларининг ютилишизотермасини ўрганишда Ленгмюр методидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Поливинилхлорид асосида олинган янги азот ва олтингугурт сақлаганполиамфолитнинг тузилиши исботланди. Синтез қилиб олинган сорбентга кобальт (II) ва хром (III)ионларининг ютилиш қонуниятлари ўрганилди.

Олинган натижалар. Сульфокатионитни аминлаш орқали олинган янги полиамфолиттаркибида катион алмашинувчи сульфогуруҳ ва анион алмашинувчи аминогуруҳларнинг борлиги ИҚспектр ёрдамида исботланди. Статик шароитда сувли эритмаларда кобальт (II) ва хром (III)ионларининг полиамфолитга ютилиш кинетикаси ва турли ҳароратларда Ленгмюр константалариҳисобланди. Тадқиқот натижалари асосида сорбция жараёнининг термодинамик параметрлариизотермик-изобарик потенциал (ΔG), энтальпия (ΔН) ва энтропия (ΔS) қийматларининг ўзгаришиҳисоблаб топилди.

Калит сўзлар: поливинилхлорид пластикат, полиэтиленполиамин, полиамфолит, сорбция,кобалть иони, хром иони, кинетика, изотерма, термодинамик параметрлар.

Хусусиятлари:

* поливинилхлорид асосидаги полиамфолитнинг тузилиши исботланди;

* олинган ионитнинг эритмаларда кобальт (II) ва хром (III) ионларига нисбатан сорбционқобилияти ўрганилди.

Цитата келтириш: С. Ю. Хушвақтов, М. М. Жураев, Д. Ж. Бекчанов, М. Г. Мухамедиев. Поливинилхлорид асосидаги азот ва олтингугурт тутган поликомплексонга кобальт (II) ва хром (III) ионларининг сорбцияси // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.36-45.

Қабул қилинди: 02.03.2020; Рухсат этилди: 10.06.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ
 

УДК: 548.73+677.472.6

1Д. Б. Садикова, 1А. С. Рафиков, 2О. М. Турсункулов

КОЛЛАГЕННИНГ ОРАЛИҚ МЕТАЛЛАР ИОНЛАРИ БИЛАН КОМПЛЕКСЛАРИНИ РЕНТГЕНФАЗАВИЙ ТАҲЛИЛИ

1Тошкент текстил ва енил саноат институти, e-mail: asrafikov@mail.ru, 2Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги илғор технологиялар маркази, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Коллагенни ажратиб олишда сақлаб қолинадиган кристалл фазаларни ўрганиш долзарбдир. Унинг таркибидаги гетероатом сақловчи оқсиллар рангли металлкомплекслар ҳосил қила олиши уларни полимерлар ишлаб чиқаришда ҳом ашё сифатида қўллашда қизиқиш уйғотади.

Ишнинг мақсади.  Тўқимачилик матолари ва буюмлари бўёқлари сифатида турли металл ионлари билан коллагеннинг координацион бирикмаларини рентгеноструктур хоссаларини тадқиқ этиш.

Методология: эритмада электрон кўчиши билан борадиган комплекс ҳосил бўлиш реакциялари, кукунли рентгенфазавий таҳлил.

Илмий янгилиги. Ҳайвон терисидан ажратиб олинган коллагеннинг поликристалл ва аморф соҳалари борлиги аниқланди. Коллагеннинг оралиқ металлар ионлари билан комплексларида кристалл фазаларининг сони камаяди, тузилиши тартиблашади, янги кристалл фазалар пайдо бўлади.

Олинган натижалар. Коллагеннинг ва уни Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+ ионлари билан комплексларининг рентген спектрлари олинди. Спектрларнинг тафсифига кўра коллаген ва унинг комплекслари поликристалл ва аморф моддаларга мос келади. Спектрлар баландлиги, кенглиги, интенсивлиги аниқланди. Коллагеннинг Ni2+ билан комплексида кристаллик даражаси ортади.

Калит сўзлар: металл ионлари, коллаген, координацион бирикмалар, рентгенфазавий таҳлил, кристалл фаза.

Хусусиятлари:

* коллагеннинг ва уни Fe2+, Co2+, Cr3+, Ni2+ ионлари билан комплексларининг кристалл фазалари;

* коллаген комплекслари - поликристалл ва аморфдир;

* коллагенни Ni2+ билан комплекси учун тор сигналли рентгенограмма.  

Цитата келтириш: Д. Б. Садикова, А. С. Рафиков, О. М. Турсункулов. Коллагеннинг оралиқ металлар ионлари билан комплексларини рентгенфазавий таҳлили // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.46-53.

Қабул қилинди: 06.03.2020; Рухсат этилди: 06.06.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

УДК: 541.64.678

F. B. Eshkurbonov, H. H. Turaev, E. Safarova, M. B. Eshkurbonova

EPIXLORGIDRIN VA MELAMIN ASOSIDA KOMPLEKS HOSIL QILUVCHI IONIT BILAN OLTIN IONINI AJRATISHNI O’RGANISH

Термез давлат университети, Термез ш.

Реферат. Muammoning kelibchiqishi. Hozirgi vaqtda qimmatbaho metallarning kontsentrlash uchun ko'plab kompleks hosil qiluvhci sorbentlar sintez qilingan. Ko'p sorbentlarda azot va oltingugurt guruhli heterohalqalar mavjud (imidazol, pirazol, tiazol, piridinvaboshqalar), bu qimmatbaho metallarga nisbatan sorbentlarning yuqori selektivligini ta'minlaydi. Amidoksim, guanidin, tioamid, ditizon, merkapto va boshqa guruhlar bo'lgan sorbentlar ham qo'llaniladi.

Maqsad. Maqolada tiomochevina (T), epixlorgidrin (EXG) va melamin (M) asosidagi ionitning oltin ioni bilan kompleks hosil qilish xususiyatlari o‘rganilgan. Mis konsentrati namunasi yordamida oltinni sorbsion- atom-absorbsion aniqlashda foydalanish imkoniyati ko'rsatilgan.

Metodologiya. Olingan ionitning tuzilishi va xossalarini tadqiq qilishda potensiometrik va IQ-spektroskopik kabi kimyoviy usullardan foydalanilgan. Ionitning yuqori almashinish hajmiga (5,6 mg-ekv/g), kislotalar va ishqorlar eritmalarida kimyoviy turg’unlikga va suvda termal barqarorlikgaega ekanligi aniqlandi. Tarkibidagi oltinni tahlil qilish PE 30-30B spektrofotometrida atom-absorbsion usuli bilan o'tkazildi.

Ilmiy yangiligi. Tiomochevina (T), epixlorgidrin (EXG) va melamin (M) mahsulotlarining o‘zaro ta’sirlashishi natijasida polifunksional yangi ionit sintez qilingan va ular oltin ioni bilan kompleks birikmalar hosil qiladi.

Olingan natijalar.Ionitlar 1M xlorid kislotasi eritmalaridan temir, kobalt, nikel va rux ionlarini ajratib chiqarmasligi aniqlandi; mis ionlari 1000 mkg/20 ml tarkibda 15% ajratib olinadi. Mis ionlarining sorbsiyasi [CuCl4]2-shaklida ta’sirlashib ion almashinadi va azot atomi bilan koordinatsiyalanish qobiliyati bilan izohlanadi.

Kalitso‘zlar:kompleks hosil qilish, oltin, ionit, epixlorgidrin, qobiliyat,potensiometrik titrlash, aminoguruhlar, konstanta,azot ioni, melamin.

Xususiyatlari:

* olingan ionit yuqori ion almashinish xususiyatiga ega (5,6mg-ekv/g gacha);

* ular ishqoriy va kislotali eritmalarda yuqori kimyoviy barqarorlikga ega.

Tsitatakeltirish: F. B. Eshkurbonov, H. H. Turaev, E. Safarova, M. B. Eshkurbonova. Epixlorgidrin va melamin asosida kompleks hosil qiluvchi ionit bilan oltin ionini ajratishni o’rganish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2020. -№4. -B.53-58.

Qabul qilindi: 06.11.2019; Ruxsat berildi: 25.05.2020; Nashr etildi: 13.08.2020

 

* * *

УДК 669.2.

Ш. А. Мухаметджанова, М. М. Якубов, Х. Ахмедов, О. М. Ёкубов

МИС САНОАТИДАГИ КОНВЕРТЕР ШЛАКЛАРДАН КОНЦЕНТРАТ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЭФФЕКТИВ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ЯРАТИШ 

 И. Каримов номидаги ТошДТУ, «Фан ва тараққиёт»  ДУК «Минерал ресурслар илмий-тадқиқод институти» ДК.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Жаҳонда ва Ўзбекистонда мис ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминлаш учун, автоген эритишнинг юқори самарали эритиш печлари ҳозирдан фойдаланила бошланди. Автогенли печлар классик печларга масалан, шахталик ва электр печларгақараганда 10-15 баравар самаралидир. Эритиш жараёни экзотермик реакцияларнинг исиши сабабли ўз-ўзидан ёқилғи сарф қилмасдан давом этади. Бироқ, мис штейнини конвертерлаш жараёнида олинганайланма махсулот конвертор шлаклар, Ванюков автоген печининг ўзида қайта ишланмайди.

Тадқиқотнинг мақсади. Пирометаллургик мис ишлаб чиқаришда сульфид концентрати олиш учун мис ишлаб чиқариш конвертор шлакларини қайта ишлашнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш.

Методология. Тажрибалар, мис ишлаб чиқариш чиқиндиларида мавжуд бўлган қайтарувчи элементларининг қайтарилиш қобилиятини аниқлаш учун лаборатория шароитида ва "Олмалиқ КМК" ОА заводидаги саноат конвертор печида ўтказилди.

Илмий янгилик. Мис ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини яратишга имкон берадиган,рангли металлургиячиқиндиларининг кўп фазали композициялари билан мис ишлаб чиқаришдаги шлакли композицияларнинг модел аралашмалари таркибий қисмларининг ўзаро таъсирлаш жараёни тадқиқ этилди.

Олинган натижалар. Илмий изланишлар натижасида конвертор шлаклардан мисниажиратиб олиш 50% дан 75% гача кўтариладиган технология ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар: мис, шлак, конвертор шлак, эмирилиш, магнетит, қайтарилиш, клинкер, концентрат, бойитиш, флотация.

Хусусиятлари:

* конвертор шлакларни қайта ишлашнинг самарали технологияси таклиф қилинган;

* унинг асоси - Ванюков штейн печи, мис сульфид концентратни олиш билан.

Цитата келтириш: Ш. А. Мухаметджанова, М. М. Якубов, Х. Ахмедов, О. М. Ёкубов. Мис саноатидаги конвертер шлаклардан концентрат ишлаб чикариш эффектив технологиясини яратиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.58-65.

Қабул қилинди: 26.05.2020; Рухсат этилди: 07.07.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.6.69:615.01

О. Р. Ахмедов, Ш. А. Шомуротов, А. С. Тураев, Ж. А. Хабибуллаев

ГУАНИДИН ГУРУҲЛАРИ ТУТГАН ЦЕЛЛЮЛОЗАНИ БИОЛОГИК ФАОЛ МАКРОМОЛЕКУЛЯР ҲОСИЛАЛАРИНИ КОНСТРУКЦИЯЛАШ

ЎзР ФА биоорганик кимё институти, Тошкент, e-mail: ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Полисахаридларнинг макромолекулаларини кимёвий модификациясидатурли услубларни қўллаш янги биологик фаол полимер ҳосилалармақсадли синтезини амалга ошириш имкониятларини кенгайтиради. Ушбу ҳолатда целлюлоза халқаларига гуанидин гуруҳларини киритиш орқали белгиланган фаоликка эга бўлган макромолекулаларни конструкциялаш мақсадга мувофиқдир. Целлюлоза макрозанжирини вариатив хусусиятлари ва гуанидинни юқори реакцион қобилиятиҳисобига белгиланган тузилишга, физик-кимёвий ва тиббий-биологик ҳусусиятларга эга бўлган биологик фаол полимерлар олиш ҳақида фикрлаш мумкин. Бунда нафақат гуанидин гуруҳларини целлюлоза макромолекуласи билан кимёвий боғлаш усулларини танлаш, балки реакцияни оптимал шароитларини топиш, ҳамда олинган бирикмаларни физик-кимёвий тавсифлари ва биологик фаоллиги орасидаги боғлиқликни аниқлаш муҳимдир.

Ишнинг мақсади. Гуанидин гуруҳлари тутган целлюлозани макромолекуляр ҳосилалариниконструкциялаш, физик-кимёвий тавсифлар ва биологик фаоллик орасидаги боғлиқликни аниқлаш.

Методология. Гуанидин нисбатини, рН муҳитни ва целлюлозани оксидланиш даражасини ўзгартириб, турли таркибга, эрувчанликка, макромолекула занжирида гуанидин гуруҳлари сақлаган, микробларга қарши фаолликка эга бўлган полимер бирикмалар олинди.

Илмий янгилиги. Модификацияланган целлюлоза билан гуанидинни кимёвий боғлаш усули ишлаб чиқилди, синтез қилинган бирикмаларнингфизик-кимёвий параметрлари ва биологик фаоллиги орасидаги боғлиқлик аниқланди.

Олинган натижалар. Турли алмашиниш даражасига, таркибга, молекуляр массага ва pKα қийматига эга бўлган, гуанидин гуруҳлари тутган  целлюлоза ҳосилалари синтез қилинди ва уларнинг микробларга қарши фаоллиги ўрганилди.

Калит сўзлар: биологик фаоллик, макромолекула, конструкциялаш, полисахарид, целлюлоза, гуанидин, микробларга қарши хоссалари.

Хусусиятлари:

* оксидланган целлюлоза ва гуанидин асосида турли физик-кимёвий параметрларга эга бўлган макромолекуляр ҳосилалар синтез қилинди;

* конструкцияланган макромолекулаларнинг микробларга қарши фаоллиги ва физик-кимёвий параметрлари орасидаги боғлиқлик аниқланди.

Цитата келтириш: О. Р. Ахмедов, Ш. А. Шомуротов, А. С. Тураев, Ж. А. Хабибуллаев. Гуанидин гуруҳлари тутган целлюлозани биологик фаол макромолекуляр ҳосилаларини конструкциялаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.66-75.

Қабул қилинди: 30.06.2020; Рухсат этилди: 09.08.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

УДК 547.791.4.

1И. А. Абдугафуров, 2Ф. Б. Қирғизов, 3Н. Мадиханов, 4И. С. Ортиқов

ТЎЙИНГАН БИР АСОСЛИ ЮҚОРИКАРБОН КИСЛОТА ПРОПАРГИЛ ЭФИРЛАРИ ВА ПАРА-АЗИДОБЕНЗОЙ КИСЛОТА АСОСИДА 1,2,3-ТРИАЗОЛ ҲОСИЛАЛАРИ СИНТЕЗИ

1Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, 2Андижон машинасозлик институти, 3Тошкент Аграр университети Андижон филиали, 4Андижон вилояти Халқ Таълими бошқармасига қарашли 32-ИДУМИ.  E-mail: ibragimaziz@yandex.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда турли фармакофор гуруҳларга эга бўлган кам заҳарли, гетероциклик бирикмаларни синтез қилиш, уларни биолoгик фаоллигини ўрганиш ва орасидан фармакологик фаоллиги юқори бўлган моддаларни излаш, замонавий фармакология олдида турган муҳим вазифалардан биридир.

Ишнинг мақсади. Пара-азидобензой кислота ва тўйинган бир асосли  юқори карбон кислоталар пропаргил эфирларини синтез қилиш. Уларнинг катализатор Cu2I2 иштирокида ўзаро 1,3-диполяр циклобирикиши асосида 4-(4-(алмашинган)1H-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота ҳосилалари синтезини амалга ошириш. Олинган моддаларнинг тузилишини замонавий физик тадқиқот усулларида таҳлил қилиш.

Методология. Тўйинган бир асосли юқори карбон кислоталар пропаргил эфирлари синтез қилинди. Уларнинг пара-азидобензой кислота билан катализатор иштирокида ўзаро 1,3-диполяр циклобирикиш реакцияси ўрганилди. Натижада 4-(4-(алмашинган)1H-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота ҳосилалари олинди. Синтез қилинган моддаларнинг тузилиши ИҚ-, 1HЯМР, Масс-спектрометрия усуллари орқали исботланди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта тўйинган бир асосли юқори карбон кислоталар пропаргил эфирлари ва пара-азидобензой кислотанинг ўзаро циклобирикиши натижасида тегишли 4-(4-(алмашинган)1H-1,2,3-триазол-1-ил) бензой кислота ҳосилалари синтез қилинди. Реакцияда мис(I)йодид катализатори таъсирида фақат 1,4-изомерлар ҳосил бўлиши исботланди. Реакцияни боришига таъсир этувчи омиллар аниқланди.

Олинган натижалар. Юқори унумлар билан 4-(4-(алмашинган)1H-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота ҳосилалари синтез қилинди. Олинган моддаларни ИҚ-, 1H ЯMР-, Масс-спектрлари таҳлил қилинди ва тегишли структураларга мос эканлиги исботланди.

Калит сўзлар: 1,3-диполяр циклобирикиш, пара-азидобензой кислота, пропаргилэнантат, пропаргилкаприлат, мисс (I) йодид, Н1ЯМР спектроскопия, 4-(4-(энантоксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота,толуол.

Ҳусусиятлари:

* бир асослитўйинган юқори карбон кислоталар пропаргил эфирларисинтез қилинган;

* олинган эфирларни пара-азидобензой кислота билан ўзаро диполярциклобирикиш реакциялари олиб борилган;

* циклобирикиш реакциясида катализатор Cu2I2 таъсирида 1,4 изомерлар ҳосил бўлиши аниқланган;

* реакция унумига ҳарорат, вақт давомийлиги ва эритувчи табиатининг таъсири ўрганилган;

Цитата келтириш: И. А. Абдугафуров, Ф. Б. Қирғизов, Н. Мадиханов, И. С.Ортиқов. Тўйинган бир асосли юқорикарбон кислота пропаргил эфирлари ва пара-азидобензой кислота асосида 1,2,3-триазол ҳосилалари синтези // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.76-85.

Қабул қилинди: 08.07.2020; Рухсат этилди: 03.08.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

УДК 667.678.074

L. I. Alieva, L. M. Efendieva, V. X.Musali, E. K. Gasanov, CH. K. Salmanova

AZOTHOSILALI SYNETETIK NAPHFEN KISLOTALARI YO’L BITUMLARIGA QO’NDIRMA SIFATIDA

Азербайджон МФА акад. Ю.Г.Мамедалиев номидаги нефткимёвий жараёнлар институти, Баку ш. e-mail: leylufer-ipcp@rambler.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Yuqori darajada chidamlilikni ta'minlash uchun bitum kompozitsiyalari yo'l qoplamasining xizmat muddati davomida keng oraliqdagi egiluvchanlikga, yuqori deformatsiyaga va haroratning keskin o’zgarishiga chidamlilikga ega bo'lishi kerak.

Ishning maqsadi – modifikator sifatida azothosilali naften kislotasidan foydalangan holda yo'l neft bitumining fizik-mexanik xususiyatlarini yaxshilash bo'yicha tadqiqotlar o'tkazish va bitum kompozitsiyasining maqbul tarkibini aniqlash.

Metodologiya. Sintetik naften kislotalari 5 soat davomida 135-140°C haroratda oraliq metallarning naftenatlari ishtirokida atmosfera kislorodi bilan suyuq fazada neft dizel fraktsiyasidan ajratilgan naften-parafin fraktsiyasining 185-330°C oksidlash natijasida olingan. Sintetik naften kislotalarning amidoaminlari 140°C haroratda turli 1:1 ÷ 6:1 nisbatda olingan polietilepolyamin bilan kislotalarning o'zaro ta'siri natijasida olingan. Sintez qilingan amidoaminlarning guruh-tuzilish tarkibi IK spektral analiz yordamida aniqlangan.

Ilmiy yangilik. Birinchi marta sintetik naften kislotalar (SNK) va polietilepolyamin asosida olingan amidoaminlar bilan yo'l - neft bitumini modifikatsiyalash amalga oshirildi.

Olingan natijalar. Bitum tarkibidagi 0,4 va 0,6% og'irlikdagi polietilen poliaminlari bilan kislotalarni kondensatsiyalanishi natijasida olingan amidoaminlarning kiritilishi natijasida yopishqoqlik xususiyatlari yaxshilandi. 0,6% gacha bo'lgan sintetik naften kislotalarning amidoaminlari bilan modifikatsiyalangan bitum tarkibi yaxshilandi, xususan, nisbatan yuqori cho'ziluvchanlik, penetratsiya va mo'rtlik harorati, har xil iqlim sharoitida ko’rsatilgan kompozitsiyadan foydalanishni ta'minlaydi.

Kalit so'zlar: neft bitumi, naften parafin kontsentrati, dizel fraktsiyasi, suyuq fazali oksidlanish, sintetik neft kislotalari, IK spektri, yopishqoq qo'shimchalar, cho'ziluvchanlik, mo'rtlik harorati, ignaning kirib borish chuqurligi.

Xususiyatlari:

* amidoaminlar kislota : amin = 1: 1 - 1: 6 molyar nisbatida sintez qilinadi;

* Ish faoliyatini yaxshilash uchun bitum kompozitsiyasi tarkibiga amidoaminlar qo'shildi.

Tsitatakeltirish: L. I. Alieva, L. M. Efendieva, V. X.Musali, E. K. Gasanov, CH. K. Salmanova. Azothosilali synetetik naphfen kislotalari yo”l bitumlariga qo”ndirma sifatida  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2020. -№4. -B.85-89.

Qabul qilindi: 19.03.2019; Ruxsat berildi: 17.07.2020; Nashr etildi: 13.08.2020

 

* * *

УДК 665.335

Д. П. Рахимов,  С. С. Ачилова,  Г. И. Ашурматова, А. Т. Рўзибоев

ОЛИНГАН САЛОМАСЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН  ПАХТА ВА КУНГАБОҚАР МОЙЛАРИНИ ҚИЁСИЙ ГИДРОГЕНЛАШ

Тошкент кимё-технология институти,  Ташкент ш., E-mail: rahimov1984@list.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда Ўзбекистонда ёғ-мой корхоналари ва гидрогенизация саноати ҳом ашёсини кенгайтириш мақсадида кунгабоқар уруғини етиштириш амалга оширилмоқда. Кунгабоқар мойининг ёғ кислота таркиби пахта мойи таркибидан кескин фарқ қилади, чунки унинг таркибида линолен (С18:3) ва линол (С18:2) кислоталари кўп миқдорда мавжуд бўлади. Гидрогенизация жараёнида водород билан тўйиниш ҳисобига ушбу кислоталар ярим тўйинган ёки тўйинган ҳолатга ўтади. Пахта мойини гидрогенлашга нисбатан бу жараён узоқ давом этади.

Шу билан бирга, кунгабоқар мойини гидрогенлаш пахта мойига нисбатан фақатгина тўйиниш вақтининг давомийлиги билан эмас, балки олинаётган саломаснинг сифат кўрсаткичлари билан ҳам фарқланади.

Ишнинг мақсади олинадиган саломасларнинг хусусиятларини аниқлаш мақсадида пахта ва кунгабоқар мойларини гидрогенлаш жараёнини қиёсий тадқиқ этишдан иборат.

Методологияси. Ёғ ва мойларнинг модификацияси гидрогенлаш усули орқали ўрганилди. Намуна мойларининг таркибидаги ёғ кислоталарининг тўйинмаганлиги рефрактометрик усул билан аниқланади. Танлаб олинган мойларни гидрогенизацияси никелли катализаторда олинган саломаснинг эриш ҳароратини аниқлаш орқали амалга оширилган.

Илмий янгилик. Пахта ва кунгабоқар мойларини гидрогенлаш орқали олинган саломасларни ёғ кислоталари ва триглицерид таркибларини, ҳамда ҳусусиятларини солиштириш.

Олинган натижалар. Пахта ва кунгабоқар мойларини никелли катализаторда гидрогенлаш орқали физик-кимёвий ва реологик кўрсаткичлари бўйича бир-биридан фарқланувчи икки турдаги саломаслар олинган. Пахта ва мойларини қисман гидрогенлаш орқали олинган саломасларнинг ҳусусиятларини ўзгариши кўрсатилган.

Калит сўзлар: гидрогенизация, саломас, катализатор, селективлик,эриш ҳарорати, нур синдириш кўрсаткичи, йод сони, пахта мойи, кунгабоқар мойи, водородни билан тўйинтириш.

Хусусиятлари:

* 190°С ҳароратда эриш ҳарорати 32 ва 34°С бўлган саломаслар олинган;

* гидрогенланган кунгабоқар мойи йод сонининг камайишисаломаснинг эриш ҳароратиниоширади.

Цитата келтириш: Д. П. Рахимов, С.С. Ачилова, Г. И. Ашурматова, А. Т. Рўзибоев. Олинган саломасларнинг хусусиятларини аниқлаш учун  пахта ва кунгабоқар мойларини қиёсий гидрогенлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.90-94.

Қабул қилинди: 25.02.2020; Рухсат этилди: 10.07.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 547.856.1

Д. К. Муталова, М. Э. Зиядуллаев, Г. В. Зухурова, Р. К. Каримов

ХИНАЗОЛ ПРЕПАРАТИ ТАРКИБИДАГИ 3(Н)-ХИНАЗОЛИН-4-ОН МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ УСУЛИНИ ЯРАТИШ ВА УНИ ЮССХ УСУЛИ БИЛАН ВАЛИДАЦИЯ ҚИЛИШ 

ЎзР ФА акад. С.Ю. Юнусов номидаги Ўсимликлар кимёси институти, E-mail: ziyadullayev.91@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Гетероциклик табиатга эга органик бирикмалар тиббиёт соҳасида ишлатиладиган доривор воситаларнинг кўпчилигини ташкил этади. Хиназолин-4-он ва унинг ҳосилалари, уларнинг биологик фаоллиги ўрганилган. Фармацевтик субстанцияларнинг асосий кўрсаткичларидан бири уларнинг тозалигидир. Суюқ қатламли хроматография (СҚХ) яриммиқдорий назорат имконини беради. Субстанцияларнинг тозалигини аниқ ўлчаш юқори самарали суюқлик храмотография (ЮССХ) усули билан амалга оширилиши мумкин.

Ишнинг мақсади. 3(Н)-хиназолин-4-оннинг таҳлил қилиш усулини ишлаб чиқиш ва 3(Н)-хиназолин-4-онни миқдорий аниқлаш усулини юқори самарали суюқлик хроматографияси усули билан валидация қилиш.

Методология. 3(Н)-хиназолин-4-он моддаси стандарт намунасидан фойдаланилди. Маҳсулот тузилиши ИҚ, Масс, ЯМР 1Н спектр усуллари билан тасдиқланди. Субстанция тозалигини аниқлаш учун ЮССХ усулидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Илк бор асосий таьсир этувчи моддаси 3(Н)-хиназолин-4-он бўлган фасциолёзга қарши хиназол антигелминт препаратини юқори самарали суюқлик хроматографияси усули билан таҳлил қилинди.

Олинган натижалар. Яратилган усулнинг валидация натижалари қуйидаги кўрсаткичлар: ўзига хослик, чизиқлилик, тўғрилик ва такрорланувчанлик бўйича тақдим этилди. 3(Н)-хиназолин-4-оннинг чизиқлилиги, тўғрилиги ва такрорланувчанлиги ЮССХ усули билан аниқланди.

Калит сўзлар: хиназол, 3(Н)-хиназолин-4-он, биологик фаоллик, фасциолёз, ЮССХ, валидация, хроматограмма, чизиқлилик, такрорланиш, натижаларнинг қайталанувчанлиги.

Хусусиятлари:

* 3(Н)-хиназолин-4-оннинг унумига ҳарорат, бошланғич моддалар нисбатининг таьсири;

* препаратидаги 3(Н)-хиназолин-4-онни таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилди.

Цитата келтириш: Д. К. Муталова, М. Э. Зиядуллаев, Г. В. Зухурова, Р. К. Каримов. Хиназол препарати таркибидаги 3(Н)-хиназолин-4-он миқдорини аниқлаш усулини яратиш ва уни юссх усули билан валидация қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№4. -Б.95-101.

Қабул қилинди: 08.06.2020; Рухсат этилди: 07.08.2020; Нашр этилди: 13.08.2020

 

* * *

 

463 PDF