O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 2 СОНИ

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 662.71+504

1Р.А.Пайғамов, 2И.Д.Эшметов, 2Ш.А.Кулдашева, 3Ф.Н.Жураева

ЧИНОР ДАРАХТИ ПОЯСИ АСОСИДА СУВ БУҒИ ЁРДАМИДА ФАОЛЛАНТИРИБ ОЛИНГАН КЎМИР АДСОРБЕНТИГА БЕНЗОЛ БУҒЛАРИ АДСОРБЦИЯСИ ТЕРМОДИНАМИКАСИ

1Қўқон давлат педогогика институти, Қўқон ш., 2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, 3Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Жаҳонда дарахт поя ва чиқиндилари асосида адсорбентлар олиш, оқава сувлар таркибидан органик бирикмаларни тозалаш имконини яратиш учун уларни ҳар хил усуллар ёрдамида фаоллантириш технологиясини яратиш бўйича, қуйидаги йўналишларда ечимларни илмий асослашзарур: фаоллантирилган кўмир олиш учун хомашё заҳираларини аниқлаш; юқори сорбцион ҳусусиятга эга кўмир адсорбентларини турли фаоллантириш усуллари ёрдамида олиш.

Мақсад. Сув буғи ёрдамида фаоллантирилган чинор дарахти асосида олинган кўмир адсорбентига бензол буғлари адсорбциясиизотермаси,термодинамик ҳусусиятларини(адсорбция иссиқлиги, адсорбция энтропияси) ва адсорбция кинетикасинитадқиқ этиш.

Методология. Юқори вакуумли адсорбцион микрокалориметрик қурилмада фаоллантирилган дарахт кўмири адсорбентида бензол буғларининг адсорбция изотермалари ва термодинамик кўрсаткичлари аниқланди.

Илмий янгилиги. Илк бор чинор дарахти пояси асосида сув буғи ёрдамида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентига бензол буғи адсорбциясининг тўлиқ термодинамик хусусиятлари аниқланди.

Олинган натижалар. СБЁФЧДК адсорбентида бензол буғи адсорбциясининг тўлиқ термодинамик тавсифлари аниқланди. СБЁФЧДК да бензолнинг адсорбция иссиқлиги бошланғич тўйиниш соҳаларида а=0.14 моль/кг бўлганда 98.05 кЖ/моль, а=0.52 моль/кг да 101.46 кЖ/мольгатенг бўлиб энг юқори қийматга етди. Кейинчалик адсорбция дифференциал иссиқлик қиймати а=1.47 моль/кг да Qd=63.66 кЖ/моль гача пасайди. Адсорбциянинг охирги тўйиниш соҳаларида а=2,67-3.86 моль/кг оралиғида адсорбция иссиқлиги Qd=41.29 кЖ/мольдан Qd=33.41 кЖ/моль гача пасайиб бориши аниқланди.

Калит сўзлар: ёғоч кўмири, адсорбция, десорбция, изотерма, дифференциал иссиқлик, энтропия, кинетика, бензол.

Хусусиятлари:

* маҳаллий ҳом ашёлардан арзон нархларда олинадиган кўмир адсорбент;

* адсорбент юқори физик ва механик ҳусусиятларга эга;

* олинган кўмир адсорбентининг адсорбцион хоссалари юқорилиги аниқланди;

Цитата келтириш: Р.А.Пайғамов, И.Д.Эшметов, Ш.А.Кулдашева, Ф.Н.Жураева. Чинор дарахти пояси асосида сув буғи ёрдамида фаоллантириб олинган кўмир адсорбентига бензол буғлари адсорбцияси термодинамикаси // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.3-9.

Қабул қилинди: 24.01.2020; Рухсат этилди: 24.02.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.123.4

Ж. Ш. Бобожонов, Ж. С. Шукуров, А .С. Тоғашаров, М. Х. Ахмеджанова, Н. А.  Дадамухамедова

NaClO3∙ CO(NH2)2  - C10N2H22O9 - H2O СИСТЕМАДА КОМПОНЕНТЛАРИНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ

ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: kumush1984@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Таркибида озуқа ва физиологик фаол моддалари бўлган дефолиантларни қўллаш озуқа моддаларни ҳосилга ўтишини тезлаштиради, ҳамда ҳосилни эрта пишиши ва кўпайишига олиб келади. Бу эса ғалла экиш, кузги-қишки тадбирларни ўз вақтида бошлаш ҳамда келгуси йил ҳосилининг мўл бўлишига замин яратади.

Ишнинг мақсади. Монокарбамид натрий хлорати, лимон кислотанинг 1.3 - димоноэтаноламмоний тузинисувли эритмаси эрувчанлигини ўрганиш ва дефолиант олиш жараёнини физик- кимёвий асослаш.

Методология. Хлорат ионини хажмий перманганометрик, натрийни- аланга фотометрик,азотни- Кьельдал, углерод ва водородни- Дюма микроусулида, карбамидни - амид азоти - ФЭК- 56М спектрофотокалориметрик усулларда аниқланди. Эритмаларнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометри ёрдамида, эритмаларнинг рН и эса FE 20 METTLER TOLEDO рН метрда ва синдириш кўрсаткичини PAL-BX/RI ATAGO рефрактометрида аниқланди.

Илмий янгилиги. Сув, монокарбамид натрий хлорати, лимон кислотанинг 1.3 - димоноэтаноламмоний тузиасосидаги системанинг эрувчанлиги ўрганилиб, улар асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари қурилди.

Олинган натижалар. Икки компонентли системалар ва ички кесимлар ёрдамида NaClO3∙ CO(NH2)2  - C10N2H22O9 - H2O системасининг -43.8°С дан 37.2°С харорат оралиғида политермик эрувчанлик диаграммаси қурилди. Политермик эрувчалик диаграммасида музнинг, карбамиднинг, монокарбамид натрий хлоратининг, лимон кислотанинг 1,3 - димоноэтаноламмоний тузинингбир сувли ва  лимон кислотанинг 1.3 - димоноэтаноламмоний тузининг кристалланиш майдонлари чегараланди. [60 % NaClO3∙ CO(NH2)2+ 40 % H2O] – C10N2H22O9 системада эритманинг кристалланиш харорати, қовушқоқлиги, зичлиги ва рН мухити компоненталар нисбатига боғлиқ холда ўрганилди.

Калит сўзлар: эрувчанлик, система, диаграмма, концентрация, дефолиантлар, “таркиб-хосса”, кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлик, зичлик,мухитрНи.

Хусусиятлари:

* системада компоненталарнинг кристалланиш майдонлари чегараланди;

* 80 % - ли лимон кислотанинг 1,3 - димоноэтаноламмоний тузиэритмасини олиш жараёни ўрганилди;

* суюқ дефолиант олишнинг физик-кимёвий хоссалари аниқланди.

Цитата келтириш: Ж. Ш. Бобожонов, Ж. С. Шукуров, А .С. Тоғашаров, М. Х. Ахмеджанова, Н. А.  Дадамухамедова. NaClO3∙ CO(NH2)2  - C10N2H22O9 - H2O системада компонентларининг эрувчанлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.10-16.

Қабул қилинди: 16.01.2020; Рухсат этилди: 17.02.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 541.123.7

L. Soliev, M. T. Jumaev, I. M. Nizomov

75°CHARORATDA Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O TIZIMIDAGI FAZAVIY KOMPLEKS

S.Ayniy nomidagi Tojikiston davlat pedogogika universiteti, Dushanbe sh., 734025, Rudaki shoh ko’chasi, 121 E-mail: soliev.lutfullo@yandex.com, jumaev_m@bk.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Murakkab suv-tuz tizimlarini o'rganish noorganik kimyoning dolzarb vazifalaridan biridir. U polimineral tabiiy va murakkab texnik xom ashyoni qayta ishlash uchun maqbul sharoitlarni aniqlaydigan fazaviy muvozanat holati va ularning eruvchanligi qonuniyatlarini o'rnatish uchun zarur bo'ladi.

Ishning maqsadi. Besh komponentli Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O tizimida mumkin bo'lgan o'zgarishlar muvozanatini 75 °C haroratda aniqlash, qurilgan diagrammani bo'linadigan maydonlar bo'yicha ajratish va o'tkazish usuli orqali uning fazaviy diagrammasini tuzish.

Metodologiya. 75°C haroratda Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O tizimidagi fazaviy muvozanat bir diagrammada n va n+1 komponentli tizimlarning tarkibiy elementlarining muvofiqligi printsipidan kelib chiqqan holda o'tkazish usuli bilan o'rganildi.

Ilmiy yangiligi. Besh komponentli Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O 75 °C haroratida mumkin bo'lgan fazaviy muvozanat o'tkazish usuli bilan aniqlandi, so'ngra uning to'liq fazali diagrammasi (fazalar majmuasi) qurildi va bu diagramma individual muvozanatdagi qattiq fazalarining kristallanish mintaqalari bilan bo'lingan.

Olingan natijalar. O'tkazish usuli bilan 75°C haroratda besh komponentli Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O sistemani geometrik tasvirlar bo'yicha, fazaviy muvozanatni bashorat qilindi va birinchi bo'lib shu haroratda uning fazaviy kompleks diagrammasi yaratildi. O'rganilayotgan sistemaning qurilgan fazaviy diagrammasi divariantli (bo'linuvchi) maydonlarga bo'lingan. O'rganilayotgan tizim 75 °C haroratda 12 invariant nuqta, 30 monovarariant egri va 27 divariantli maydonlar mavjudligi bilan tavsiflanadi.

Kalit so'zlar: o'tkazish usuli, fazaviy majmua, tizim, komponent, diagramma, geometrik tasvirlar, invariantli nuqtalar, monovariantli egrilar, divariantli maydonlar.

Xususiyatlari:

* 75 °C haroratda Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O tizim diagrammasining tuzilishi;

* 75 °C haroratda Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O tizimnng birgalikdagi diagrammasining tuzilishi;

* 75 °C haroratda Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O tizim bo'laklarining tuzilishi.

Tsitata keltirish: L. Soliev, M. T. Jumaev, I. M. Nizomov. 75 °C haroratda Na,Ca//SO4,CO3, HCO3-H2O tizimidagi fazaviy kompleks // O’zbekiston kimyo jurnali. -2020. -№2. -B.16-24.

Qabul qilindi: 28.12.2019; Ruxsat berildi: 24.01.2020; Nashr etildi: 13.03.2020

 

* * *

УДК 66.097.3(088.8)

М. А. Ибрагимова, С. Б. Ляпин, А. Р. Жуманазаров, В. П. Гуро, А. Т. Дадаходжаев

ИШЛАТИЛГАН КАДМИЙ-КАЛЬЦИЙ-ФОСФАТ КАТАЛИЗАТОРИДАН КАДМИЙНИ АЖРАТИБ ОЛИШ УСУЛИИНГ СИНОВИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент,Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. “NAVOIYAZOT” АЖ да ацетальдегид олиш жараёнида ТШ 113-03-00209510-108-2006 га мос“Кадмий-кальций-фосфат катализатори(ККФ-Н)” 340-350 °С ҳароратда, 0.2-0.7 атм. босими остида  қўлланилади. Унинг хизмат муддати 6 ой, шундан сўнг у алмаштирилади ва омборхоналарда сақланади. Шу билан бирга у янги катализатор олиш учун хом-ашё бўлиши мумкин. Бу компонент заҳарли бўлгани учун, уни ишлаб чиқаришга қайтариш бўйича чоп этилган ишлар кам, ККФ-Н ни қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш юқори даражада махсуслаштирилган. Бироқ, муаллифлар аввал бу вазифани мустақил ҳал эта олишди, ва тадқиқоднинг кейинги босқичи шахсий ишланмаларини  “NAVOIYAZOT” АЖ да – ишлаб чиқаришда синовдан ўтказиш бўлди.

Мақсад. Яратилган ишлатилган кадмий-кальций-фосфат катализаторидан кадмийни ажратиб олиш усулини синовдан ўтказиш.

Метадология. Ишлатилган ККФ-Н катализаторидан ажратиб олинган кадмий C-100 Purolite смоласида сорбция қилинди. Компонентларнинг: СdO, CaO ва Р2О5 миқдорини Aligent 7500IСP MS спектрометрида назорат қилинди.

Илмий янгилиги. Яратилган кадмийни ажратиб олиш усулининг самарадорлиги, унга патент олиш учун аризанинг хужжатлаштирилганлиги билан тасдиқланган.

Олинган натижалар. Қайта ишлаш маҳсулотининг чиқиши, ККФ нинг эрувчанлиги, танланган кадмий ионини чўктирувчининг ва С-100 Purolite смоласида уларнинг сорбцияси самаралилиги ҳақида маълумотлар олинган.

Калит сўзлар: кадмий, катализатор, чўктириш, сорбция, технология.

Хусусиятлари:

* чиқиндидан кадмийни ажратиб олиш технологиясини синаш шароитлари;

* яратилган кадмийни ажратиб олиш технологиясининг синови ўтказилди;

* яратилган усулга патент олинмоқда.

Цитата келтириш: М. А. Ибрагимова, С. Б. Ляпин, А. Р. Жуманазаров, В. П. Гуро, А. Т. Дадаходжаев. Ишлатилган кадмий-кальций-фосфат катализаторидан кадмийни ажратиб олиш усулиинг синови // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.24-29.

Қабул қилинди: 16.10.2019; Рухсат этилди: 24.01.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК.666.193.2

Ш. М. Ниязова, З. Р. Кадырова, Х. Л. Усманов, Ф. Г. Хомидов

ТОЛА ОЛИШДА ҚОРАХТОЙ КОНИ АНДЕЗИТ-БАЗАЛЬТЛАРИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент,Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда энергия тежамкор ва импорт ўрнини босувчи махсулотлар ишлаб чиқариш долзарбдир. Муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилиш усулларидан бири бу юқори физик кимёвий ва эксплуатацион хусусиятларига эга, Ўзбекистонда мавжуд хом ашёлар асосида тола ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини ўзлаштириш ва ишлаб чиқишдир.

Ишнинг мақсади магматик тоғ жинсларининг, хусусан Қорахтой кони андезит-базальтларининг тола олиш учун яроқлилигини аниқлаш.

Методология. Рентген-фазавий, оптик ва дифференциал-термик таҳлил усулларини қўллаб тоғ жинсларининг эриш ҳарорати, қовушқоқлиги, зичлиги, ғоваклилиги ўрганилди.

Илмий янгилиги. Илк бора Қорахтой кони андезит-базальтларидан тола таркибини ишлаб чиқиш учун фойдаланиш имкониятлари ўрганилди.

Олинган натижалар. Қорахтой кони андезит-базальтларининг тола ишлаб чиқариш учун яроқлилигининг асосий мезонлари аниқланди. Физик- кимёвий тадқиқотлар натижалари тақдим этилди ва кислоталилик (Мк) ва қовушқоқлик (Мв) модуллари эритманинг гомогенлашувидан толалар ҳосил бўлишигача бўлган жараёнга сезиларли таъсир кўрсатиши аниқланди.

Калит сўзлар: андезит-базальт, физик-кимёвий ҳусусият, кислоталилик модули, қовушқоқлик модули, эриш ҳарорати, тола.

Хусусиятлари:

* андезит-базальтнинг хусусиятлари физик-кимёвий тадқиқот усулларида комплекс ўрганилди;

* иссиқлик ҳимояловчи материаллар ишлаб чиқариш учун андезит-базальт асосида таркиблар ишлаб чиқилди.

Цитата келтириш: Ш. М. Ниязова, З. Р. Кадырова, Х. Л. Усманов, Ф. Г. Хомидов. Тола олишда Қорахтой кони андезит-базальтларининг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.30-35.

Қабул қилинди: 17.12.2019; Рухсат этилди: 22.01.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 541; 546.185.4; 661.635.68

Ю. Н. Ражабов, Х. И. Акбаров, В. П. Гуро, Ф. Н. Фузайлова

КИСЛОТАЛИ МУҲИТДАГИ УГЛЕРОДЛИ ПЎЛАТ КОРРОЗИЯСИ УЧУН МЕЛАМИН АСОСИДАГИ ИНГИБИТОРЛАР

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент,Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Коррозия жараёнларини ўрганиш ва металларни ундан ҳимоя қилиш усулларини ишлаб чиқиш долзарб илмий-техник муаммодир. Муаммони ҳал этишнинг кенг тарқалган усулларидан бири ишлаб чиқариш шароитида агрессив муҳитларда ингибиторларни қўллашдир. Улардан металлар сиртида ҳимоя қатламларни ҳосил қилувчи органик ингибиторлар афзалликка эга. Самарали органик ингибиторларга таркибида азот, олтингугурт ва кислород атомлари бўлган моддалар киради.

Ишнинг мақсади. Таркибида амин гуруҳларини сақлаган бирикмалар асосида углеродли пўлат коррозияси ингибиторларни яратиш ва уларни тадқиқ этиш.

Методологияси. Синтез қилинган олигомер бирикмалар билан металларнинг коррозиясини ингибиторлаш гравиметрик ва электрокимёвий усуллар билан ўрганилган. Пўлат коррозиясига уларнинг концентрацияси, таъсир этиш вақтининг таъсири ўрганилган. Рентгеноструктуравий таҳлил ва ИҚ-спектроскопия усуллари қўлланилган.

Илмий янгилиги. Кислотали муҳитда ишлаш учун меламин, формалдегид, глицерин ва фосфат кислоталари асосида органик ва олигомер типидаги ингибиторлар олинди.

Олинган натижалар. Меламин асосида таркибида азот-, фосфор тутган олигомер турдаги ингибиторлар синтез қилинди. Ўтказилган коррозиометрик ва гравиметрик тадқиқотлар асосида коррозион ток, коррозия тезлиги, тормозлаш коэффициенти, ҳимояланиш даражаси аниқланди.

Калит сўзлар: ингибитор, коррозия, углеродли пўлат, меламин, диметилолмеламин, меламин фосфат глицерат.

Хусусиятлари:

* меламин, глицерин ва фосфат кислотаси асосидаги пўлаи коррозияси ингибиторлари;

* синтез қилинган олигомер ингибиторларнинг ҳимоя қилиш механизми;

* ингибиторларнинг ҳимояловчи таъсири қонуниятлари аниқланди;

* ингибиторлар кислотали агрессив муҳитда юқори самарадорликка эга.

Цитата келтириш: Ю. Н. Ражабов, Х. И. Акбаров, В. П. Гуро, Ф. Н. Фузайлова. Кислотали муҳитдаги углеродли пўлат коррозияси учун меламин асосидаги ингибиторлар // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.36-41.

Қабул қилинди: 29.01.2020; Рухсат этилди: 03.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 767.61

Ф.И. Эркабаев, Д.А. Хаджибаев, 1Д.А. Мухаммадиева, Б.Т. Сабиров

ГАЛЬВАНИКА ЦЕХЛАРИ ОҚАВА СУВЛАРИНИ ЮМШАТИШ ВА ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ УСУЛДА ОҒИР МЕТАЛЛАРДАН ТОЗАЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, 1Тошкент фармацевтика институти, Е-mail: erkabaevf@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Оқава сувлар ва қайта ишланган технологик эритмаларни металл бирикмалардан реагент усулида тозалаш жараёни қайта ишланиши қийин бўлган шламлар ҳосил бўлишига олиб келади. Бу муаммони ечишда электрокимёвий усуллардан фойдаланиш қўшимча чиқинди шламлар ҳосил бўлишининг олдини олади, иқтисодий ва экологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Тозалашдан олдин улардан Fe, Ca ва Mg бирикмаларини ажратиб олиш жараённинг жадаллашишига олиб келади.

Ушбу изланишдан мақсад, хром(VI), хрома(III) ионлари билан ифлосланган саноат оқава сувларини электрокимёвий тозалашнинг самарадорлигини оширишдан иборат.

Методология.Ўрганиладиган объект сифатида “MFS” МЧЖ корхонаси гальваника цехида ҳосил бўладиган чиқинди эритма ва оқава сувлар, ҳамда электролиз жараёнидан олдин уларни тозалаш учун фойдаланиладиган модификацияланган бентонит олинган. Хром ионларининг концентрациясини аниқлашда кимёвий тахлилнинг инструментал усулларидан фойдаланилган (спектрофотометр КФК-3).

Илмий янгилиги. Хромат ионларини тутган оқава сувларни электркимёвий усулда тозалашдан олдин модификацияланган бентонит ёрдамидакальций ва магний ионларидан тозалаш ҳисобига ток бўйича унумдорлик 24,5 % гача ошди.

Олинган натижалар. Навбаҳор бентонитини модификациялаш усули ишлаб чиқилди.  Модификация килинган бентонитни оқава сувлар таркибидаги хромат ионларини электрокимёвий усулда тозалашда қўллаб, ток бўйича унумдорликни оширишнинг мақбул шароитлари аниқланди.

Калит сўзлар: бентонит, модификация, оқава сувлар, хромат ионлари, электролиз, ток бўйича унумдорлик.

Хусусиятлар:

* навбахор бентонитини модификациялаш усули ишлаб чиқилди;

* оқава сувни электролиздан олдин бентонит билан қайта ишлаш ток бўйича унумдорликни оширди.

Цитата келтириш: Ф.И. Эркабаев, Д.А. Хаджибаев, Д.А. Мухаммадиева, Б.Т. Сабиров. Гальваника цехлари оқава сувларини юмшатиш ва электрокимёвий усулда оғир металлардан тозалаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.41-47.

Қабул қилинди: 31.01.2020; Рухсат этилди: 03.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК-678.744.628.543;54.18.

К. Г. Мухамедов,  Ш. А. Муталов

ФУРАНЛИ БИРИКМАЛАР АСОСИДА ЧИҚИНДИ СУВЛАРНИ ОҒИР МЕТАЛ ИОНЛАРИДАН ФЛОКУЛЯНТЛАР БИЛАН ТОЗАЛАШ

Тошкент кимё-технология институти, E-mail: txti_rektor@edu.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Оғир металл ионларидан оқава сувларни тозалашнинг энг истиқболли усуллари реагент усули бўлиб, ионларнинг қаттиқ фаза шаклида чўкмага тушадиган эримайдиган бирикмаларга ўтказилишига асосланади.

Ишнинг мақсади -  фуран бирикмалари асосидаги флокулянтлар билан оғир металлар ионларидан гальваник ишлаб чиқаришдаги оқава сувларни тозалашни ўрганиш.

Методология. Заррачаларнинг ўлчамини ва таркибнинг фракцион улушини аниқлаш учун оқава сувларни FeSO4, Ca(OH)2 билан флокулянтсиз ва флокулянт ФЭАП-1, ФЭАП-2 иштирокида ишлов берилгандан сўнг седментацион таҳлил ўтказилди. Металл гидроксидларнинг чўкиш кинетикаси ва қўнғир-яшил рангли чўкма ҳоссалари Укена ускунасида тўлиқ чўккунгача ўрганилди.

Илмий янгилиги. Илк бора турли коагулянтлар билан коагуляция жараёни, ҳамда оқава сувларнинг тиниш кинетикаси флокулянтларсиз ва флокулянтлар иштирокида ўрганилди. Оқава сувларни оғир металл ионларидан тозалаш жараёнини ўтказишнинг оптимал шароитлари топилди.

Олинган натижалар. Реагент усули оқава сувларни рухсат этилган меъёргача тозалаш имконини беради. Бундан ташқари, Ф сериясидаги янги синтез қилинган полимер флокулянтлардан фойдаланиш дисперс фазани чўкишини 6-7 баробар тезлаштиради, сувнинг тиниш даражасини оширади, сув тозалаш тизимини яратиш имконини беради.

Калит сўзлар: оғир металлар, флокулянт, карбоксил, тозалаш, оқава сувлар, коагуляция, атроф-муҳит, чўкма, хосса.

Хусусиятлари:

* реагент усули оқава сувларни рухсат этилган меъёргача тозалаш имконини беради;

* янги синтез қилинган полимер флокулянтлар дисперс фазаларнинг чўкишини тезлаштиради.

Цитата келтириш: К. Г. Мухамедов,  Ш. А. Муталов. Фуранли бирикмалар асосида чиқинди сувларни оғир метал ионларидан флокулянтлар билан тозалаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.47-53.

Қабул қилинди: 14.02.2020; Рухсат этилди: 12.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 631.417

А. Т. Алиев, Р. Н. Ким, О. В. Мячина, С. А. Буриева, О. С. Нарзуллаев, А. Х. Рахмонов

НИТРО-КАЛЬЦИЙ-ФОСФАТ ЎҒИТИНИ ҚЎЛЛАШДА ТУПРОҚ ВА ЎСИМЛИКЛАРДА ОЗУҚА ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШ ДИНАМИКАСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: kim_rn@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чикиши. Тупроқ унумдорлигининг пасайиши, тупроқ эритмасидаги озуқа компонентлар балансининг бузилишини ишлаб чиқарилиши қишлоқ хўжалиги талабларига жавоб бермайлиган минерал ўғитлар ҳисобига камайтириш мумкин. Минерал ўғитларнинг етишмаслигини Қизилқум фосфоритлари асосида тайёрланган мураккаб минерал ва органоминерал ўғитларнинг янги шаклларидан фойдаланиш билан тўлдирилиш мумкин. Шу муносабат билан нитрат кислотадан фойдаланиш ва азотли-фосфорли ўғитлар олиш мақсадга мувофиқдир. "Самарқандкимё" ОАЖ да азот-фосфорли ўғит - нитрат-кальций-фосфат ўғити (НКФЎ) ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Мақсад: агрономик самарадорликни ўрганиш, ҳамда ушбу ўғитларнинг тупроқ унумдорлигининг асосий кўрсаткичларига таъсирини аниқлаш.

Методология. НКФЎ нинг одатий сероземларда тупроқ озиқ моддаларининг ўзгариш динамикасига таъсирини ўрганиш, янги нитро-калций фосфат ўғитларини ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига таъсирини аниқлаш учун лизиметрларда агрокимёвий тадқиқотлар мажмуасини ўтказиш. Мураккаб ўғитлар (НКФЎ- I ва НКФЎ-II) нинг ўсимлик органларида умумий азот, фосфор ва калий (NPK) ларнинг йиғилишига самарали таъсирини ўрганиш дала шароитидаги тасдиқланган тадқиқот усуллари бўйича олиб борилди.

Илмий янгилиги: Биринчи марта мураккаб ўғитлар (НКФЎ- I ва НКФЎ-II) нинг агрономик самарадорлиги, ҳамда тупроқ унумдорлигига таъсири ўрганилмоқда.

Олинган натижалар: Мураккаб ўғитлар (НКФЎ- I ва НКФЎ-II) тупроқда ҳаракатчан фосфор миқдорини ошириши, азот тўпланишини яхшилашга ижобий ҳисса қўшиши ва тупроқда калий алмашинуви динамикасига ижобий таъсир кўрсатиши аниқланди. Олинган янги нитро-кальций-фосфат ўғитлари ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, бу айниқса НКФЎ- I ни қўллаган вариантда фосфорнинг юқори дозаси билан яққол намоён бўлди. Мураккаб ўғит таркибида сувда эрувчан P2O5 нинг фракцияси ортиши билан ҳосилдорликни кўтарилиши ва ўғитлардаги фосфорни фойдаланиш коеффициенти ортиб бориши аниқланди.

Калит сўзлар: тупроқ, нитрат-калций-фосфат ўғитлар, азот тўпланиши, калий алмашинуви, ҳаракатчан фосфор, агрокимёвий тадқиқотлар.

Хусусиятлари:

* тупроқда ҳаракатчан фосфор, азот ва алмашинувчан калий миқдоринингошиши;

* ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир, айниқса НКФЎ- I қўлланилганда;

* ўғитдаги P2O5 нинг ортиши, ундаги фосфорнинг фойдаланиш коэффициенти.

Цитата келтириш: А. Т. Алиев, Р. Н. Ким, О. В. Мячина, С. А. Буриева, О. С. Нарзуллаев, А. Х. Рахмонов. Нитро-кальций-фосфат ўғитини қўллашда тупроқ ва ўсимликларда озуқа элементларининг ўзгариш динамикаси // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.53-62.

Қабул қилинди: 31.01.2020; Рухсат этилди: 12.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК: 541.64.678.745.547.235

1,2М. М. Жўраев, 2С. Х. Юлдашева, 2,1Д. Ж. Бекчанов, 1М. Г. Мухамедиев

ПЛАСТИКАТ ПОЛИВИНИЛХЛОРИД АСОСИДА ОЛИНГАН ЯНГИ СУЛЬФОКАТИОНИТНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ

1Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, 2Чирчиқ давлат педогогика институти, e-mail: bekchanovdj@gmail.com,

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Пластикат поливинилхлоридни олтингугурт билан модификациялаш ва олинган полимер таркибидаги гидросульфид гурухларини оксидлаш орқали олинган сулфокатионитнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш бўйича тадқиқотларга бўлган талаб шундан иборатки, бу тадқиқотлар кўп хажмда саноатда ишлаб чиқариладиган полимерни қўллаш орқали юқори физик-кимёвий барқарорликка эга катион алмашинувчи материалларни саноат корхоналарида сувни тозалаш мақсадида қўллаш имкониятини беради.

Ишнинг мақсади. Поливинилхлорид асосидаги янги катионитнинг тузилишини ўрганиш, кимёвий ва термик барқарорлигигини аниқлаш, сунъий эритмалардан металл ионларини сорбциялаш хусусиятларини ўрганиш.

Методология. Поливинилхлорид асосидаги янги катион-алмашинувчи сулфокатионитнинг тузилишини ИҚ-спектроскопия, СЭМ усуллари ёрдамида ўрганилди. Катионитнинг кучли кимёвий агрессив мухит таъсирига барқорорлиги аниқланди, TГA/ДCК термик анализ ўтказилди. Катионитга металл ионларининг собцияси изотерма константаларини хисоблашда Ленгмюр методидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Илк бор таркибида олтингугурт тутган поливинилхлоридни оксидлаш орқали олинган сулфокатионитнинг тузилиши ўрганилди. Олинган ионитнинг термик барқоролиги, кальций (II) ва магний (II) ионларининг катионитга ютилиш қонуниятлари ўрганилди. Кучли оксидловчи ва асослар таъсирида катионитнинг статик алмашинув сиғими деярли ўзгармаганлиги аниқланди.

Олинган натижалар. Поливинилхлорид ва олтингугурт асосида олинган янги ионит таркибидаги катион алмашинувчи сульфогурух ИҚ спектр ёрдамида исботланди, ионитнинг морфологияси ўрганилди. Ионитнинг термик барқарорлиги 423 К га тенглиги, кучли оксидловчилар хлорат ва нитрат кислаталари ҳамда кучли асос натрий ишқори таъсирига бардошлилиги 80-95% га тенглиги аниқланди. Статик шароитда сувли эритмаларда кальций(II) ва магний(II) ионларининг катионитга ютилиш кинетикаси ва изотермаси константалари хисоблаб топилди. Сорбция жараёнининг термодинамик параметрлари эркин энергия (ΔG), энтальпия (ΔН) ва энтропия (ΔS) қийматлари ўзгариши хисоблаб топилди.

Калит сўзлар: поливинилхлорид, олтингугурт, сулфокатионит, термик ва кимёвий барқарорлик, сорбция.

Хусусиятлари:

* поливинилхлорид катонитининг тузилиши исботланди

* олинган ионитнинг термик ва кимёвий барқарорлиги аниқланди.

* олинган ионитда сувли эритмалардаги кальций(II) ва магний(II) ионларининг сорбцияси.

Цитата келтириш: М. М. Жўраев, С. Х. Юлдашева, Д. Ж. Бекчанов, М. Г. Мухамедиев. Пластикат поливинилхлорид асосида олинган янги сульфокатионитнинг физик-кимёвий хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.63-72.

Қабул қилинди: 12.02.2020; Рухсат этилди: 13.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 547.735’854.218.07:542.924

1,3И. С. Ортиков, 2А. У. Бердиев, 1У. М. Якубов, 4Ч. Э. Махмадиёрова, 1Б. Ж. Элмурадов

2-АЛКИЛ-5,6-ДИМЕТИЛТИЕНО[2,3-D]ПИРИМИДИН-4-ОНЛАР СИНТЕЗИ ВА МЕТИЛЛАШ РЕАКЦИЯСИ

1ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, E-mail: ilxon@mail.ru 2Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.3Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти. 4Қарши давлат университети.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда муҳим масалалардан бири потенциал фаол гетероциклик бирикмалар, хусусан 5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар, уларнинг электрофил ва нуклеофил реагентлар билан ҳосил қилган маҳсулотларини тузилишини аниқлаш ва истиқболли моддаларни мақсадли синтез қилиш ҳамда улар асосида самарали биологик фаол препаратлар яратишдан иборат. Жумладан, бициклик 5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онларнинг янги ҳосилаларини замонавий органик синтез усуллари ёрдамида олиш, биологик фаолликларини аниқлаш ва улар асосида янги фармакологик препаратлар яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим ахамиятга эга.

Ишнинг мақсади. 2-Алкил(арил)-5,6-диметилтиенопиримидин-4-онларни кўп компонентли бир босқичли синтезини амалга ошириш ва уларни метиллаш реакцияларини олиб бориш. Олинган моддаларни тузилишини замонавий физик-тадқиқот усуллари ёрдамида таҳлил қилиш.

Методология. 2-Амино-4,5-диметилтиофен-3-этоксикарбоксилатни алкилнитриллар билан бир босқичли ҳалқаланиши натижасида олинган бирикмаларни метил йодид билан алкиллаб тегишли 2-алкил-3,5,6-триметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар олинди. Синтез қилинган моддаларнинг тузилиши ИҚ-, 1H ЯМР ва масс-спектр натижаларининг таҳлили орқали исботланди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта 2-амино-4,5-диметилтиофен-3-карбон кислота этил эфирини алкилнитриллар билан кислотали шароитда ҳалқалаб тегишли 2-алкил-5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтез қилинди. Олинган моддаларни метил йодид билан метиллаш реакциялари олиб борилди. Реакцияни боришига таъсир этувчи омиллар аниқланди.

Олинган натижалар. Юқори унумлар билан 2-алкил(арил)-5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтез қилинди. Олинган моддаларни ИҚ, 1H ЯMР, масс-спектрлари таҳлил қилинди ва тегишли структураларга мос келиши исботланди.

Калит сўзлар: 2-Амино-4,5-диметилтиофен-3-этоксикарбоксилат, Гевальд реакцияси, алкилнитриллар, метил йодид, 1,4-диоксан, масс-спектрометрия, 2-фенил-5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-он.

Хусусиятлари:

* 2-алкил(арил)-5,6-диметилтиенопиримидин-4-онлар синтез қилинган;

* олинган моддаларни метиллаш реакциялари олиб борилган;

* реакция унумига алкил радикали таъсири аниқланган;

* моддаларнинг масс-спектрометрия таҳлили ўрганилган.

Цитата келтириш: И. С. Ортиков, А. У. Бердиев, У. М. Якубов, Ч. Э. Махмадиёрова, Б. Ж. Элмурадов. 2-алкил-5,6-диметилтиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтези ва метиллаш реакцияси // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.72-80.

Қабул қилинди: 05.02.2020; Рухсат этилди: 12.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 665.5

1М. Ж. Махмудов, Г. Р. Нарметова

АИ-80 БЕНЗИНИНИ ЕВРО-5 МЕЪЁРИГА ЕТКАЗИШ УЧУН УНИНГ ФРАКЦИЯЛАРИДАГИ БЕНЗОЛ ВА АРОМАТИК УГЛЕВОДОРОДЛАР МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ

1Бухоро технология-мухандислик институти, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., е-mail: makhmudov.mukhtor@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда автомобил бензинларининг экологик хоссаларига жиддий талаблар қўйилмоқда. Автомобилларда экологик тоза модификацияланган бензинларни, двигателни такомиллаштирилган ишлаш жараёни ва конструкцияси билан биргаликда қўллаш, автотранспортлардан чиқувчи газлар таркибида заҳарли моддалар миқдорини сезиларли даражада камайишига олиб келади.

Ишнинг мақсади – АИ-80 саноат автомобил бензинини экологик хоссаларини яхшилаш ва замонавий Европа спецификацияларига жавоб бериши учун уни тадқиқ қилиш.

Методология: Тадқиқот ишида автомобил бензинининг ва турли яхшилаш жараёнларидан, хусусан деароматизацияланган бензиннинг физик – кимёвий хоссаларини, функционал таркибини, кимёвий таркибини, тузилишини, кимёвий табиати ва барқарорлигини аниқлаш имконини берувчи тадқиқот усуллари мажмуасидан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Биринчи марта паст октанли бензин, унинг хоссаларини яхшилаш йўлини аниқлаш билан тадқиқ қилинган.

Олинган натижалар. Бензиндан ажратиб олинган қайнаш ҳарорати б.қ.ҳ. – 120оС гача    бўлган фракция таркибида 42.85% об. ароматик углеводородлар ва 11.4% об. бензол борлиги аниқланди. 120оС дан юқори қайновчи фракция таркибида бензол учрамади.

Калит сўзлар: бензин, фракциялаш, гуруҳ таркиб, ароматик углеводородлар, бензол, криоскопия.

Хусусиятлари:

* маҳаллий АИ-80 маркали саноат бензини бензолсақлаган фракцияни аниқлаш мақсадида фракцияларга ажратилди.

* бензин ва унинг фракциялари таркибидаги бензол миқдори хроматорафия усули ёрдамида аниқланди.

Цитата келтириш: М. Ж. Махмудов, Г. Р. Нарметова. АИ-80 бензинини ЕВРО-5 меъёрига етказиш учун унинг фракцияларидаги бензол ва ароматик углеводородлар миқдорини аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.81-87.

Қабул қилинди: 28.12.2019; Рухсат этилди: 05.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК 665./.7: 66-9

О. Ю. Исмаилов, А. М. Хурмаматов

СУЮҚ УГЛЕВОДОРОД ОҚИМЛАРИ ТЕЗЛИГИНИ ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ ЖАРАЁНИ САМАРАДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кимёвий моддалар олиш технологик жараёнининг ажралмас босқичи иссиқлик алмашиниш жараёни ҳисобланади. Энергетик қувватларнинг ва ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши билан қўлланилаётган иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг ташқи ўлчамлари катталашиб боради. Уларни ишлатиш жараёнида катта миқдорда электр ва иссиқлик энергияси сарфланади. Қувурли қурилмаларнинг иссиқлик бериш самарадорлигини ошириш, оғирлиги ва ташқи ўлчамларини камайтириш кўп холларда иссиқлик алмашинувчи оқимларнинг гидродинамик режимларини рационал ташкил килишга боғлиқ бўлади. Иссиқлик ва модда алмашиниш жараёни самарадорлиги суюқликларни қувурлардаги ҳаракат режимига боғлиқ бўлади. Шундан келиб чиқиб, турли қурилмалардаги иссиқлик алмашиниш самарадорлигига суюқликлар гидродинамик режимлари таъсир даражасини аниқлаш мақсадида гидродинамик ва иссиқлик ўхшашлик критерияларидан ташкил топган критериал тенгламалардан фойдаланилади.

Ишнинг мақсади. Қувурли қурилмаларнинг гидравлик қаршилигига ва иссиқлик кўрсаткичлари самарадорлигига хом ашё оқими тезлигини таъсирини ўрганиш.

Методологияси. Қувурли қурилмаларнинг гидравлик қаршилигига ва иссиқлик кўрсаткичлари самарадорлигига хом ашё оқими тезлигини таъсирини ҳисоблаш тажриба йўллари орқали аниқланди.

Илмий янгилиги. Қувурли қурилмаларда нефт ва газ конденсати оқимларини турбулизация қилишни иссиқлик бериш ва иссиқлик алмашиш коэффициентлари ўзгаришига боғлиқлиги ўрнатилди.

Олинган натижалар. Иссиқлик алмашиниш қурилмаси горизонтал қувурида суюқ углеводородлар (нефт ва газ конденсати) оқимлари тезлигининг ортиши билан қувур деворидан қиздирилаётган суюқликка бериладиган иссиқлик бериш коэффициенти a2 нефт учун 1,6 марта, газ конденсати учун 1,4 маротаба, Иссиқлик бериш коэффициенти нефтни қиздириш жараёни учун 1,08 маротаба, газ конденсати учун 1,16 маротаба ортиши тажриба-ҳисоблашлар йўли билан аниқланди. Белгиланган тезликда иссиқлик ташувчиларнинг ўртача ҳарорати нефтни қиздириш жараёнида 2 маротаба, газ конденсати учун 1,1 маротаба ортиши кузатилди. Оқим тезлигини 1,6 маротабага ортиши билан Рейнольдс сони нефт учун 1,12 марта, газ конденсати учун 1,28 маротаба ортади.

Калит сўзлар: нефт, газ конденсати, оқим тезлиги, Рейнольдс критерияси, иссиқлик бериш коэффициенти, иссиқлик узатиш коэффициенти.

Хусусиятлари:

* оқим тезлигини кўтарилиши билан иссиқлик алмашиниш самарадорлиги ортади;

* оқим тезлигини ортиши билан иссиқлик ташувчининг ўртача ҳарорати кўтарилади;

Цитата келтириш: О. Ю. Исмаилов, А. М. Хурмаматов. Суюқ углеводород оқимлари тезлигини иссиқлик алмашиниш жараёни самарадорлигига таъсири // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№2. -Б.88-93.

Қабул қилинди: 26.02.2020; Рухсат этилди: 13.03.2020; Нашр этилди: 13.03.2020

 

* * *

УДК: 542.632.542

D. A. Ergasheva., O. S. Maksumova., Yu. O‘. Islomova

GEKSEN-1 IZOMERLARINI EPOKSIDLASH REAKSIYALARINI O‘RGANISH

Тошкент кимё-технология институти, Е-mail:omaksumovas@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Olefin oksidlari hom-ashyo va yarim mahsulot siftida organic birikmalar sintezida keng qo’llaniladi. Shu munosabat bilan geksen-1 va uning izomerlari asosidagi oksidlar sintezi jarayonini o’rganish hozirgi vaqtda asosiy vazifalardan biridir.

Maqsad. Geksen izomerlarini vodorodperoksid bilan katalitik epoksidlash jarayonini o‘rganish.

Metadologiya. Oksidlovchi agentlar tabiati, katalizator va ular nisbatlarining hosil bo‘layotgan epoksidlash birikmalar unumiga ta’sir samarasini baholash an’anaviy usullarda amalga oshirildl, epoksidlash reaktsiyasi mahsulotlari tarkibi va tuzilishini – IQ-spektroskopiya usulida anilandi.  Dastlabki va olingan birikmalar IQ-spektrlari 4000-400 см-1 sohasida «Perkin – Elmer» firmasining Sistem-200 Fure – spektrometrida olindi.

Ilmiy yangiligi. Geksen izomerlarini epoksidlash reaksiyasini vodorod peroksidi va sirka kislotasi ishtirokida o’tkazilishi mumkinligi ko‘rsatilgan.

Olingan natijalar. Geksen izomerlarini katalitik epoksidlash reaksiyalari shart-sharoitlari: oksidlovchi agentlar tabiati, dastlabki reagentlar nisbatlari va reaktsiya davomiyligi aniqlangan.

Kalit so‘zlar: geksen-1, natriygipoxlorid, vodorod peroksid, natriy karbonat, izopropil spirt, katalizator sulfat kislota, sirka kislota, kaliy bromid, 2-metil penten-1, 2-etil buten-1, toluol, benzol.

Xususiyatlari:

* 1-geksen, 2-metil-1-penten, 3-metil-1-penten. 2-etil-1-buten;

* izogeksanlarni epoksidlash jarayoniga vodorodperoksid va sirka kislotasi konsentratsiyasining ta’siri aniqlangan.

Tsitata keltirish: D. A. Ergasheva., O. S. Maksumova., Yu. O‘. Islomova. Geksen-1 izomerlarini epoksidlash reaksiyalarini o‘rganish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2020. -№2. -B.94-98.

Qabul qilindi: 31.01.2020; Ruxsat berildi: 13.02.2020; Nashr etildi: 13.03.2020

 

* * *

438 PDF