O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 3 СОНИ

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 621.534.762

Н. А. Махмудов, Г. Ш. Туганов, Х. Х. Сирожев,  1Ш. А. Абдуганиев, М. А. Зоиров

ИМПУЛЬС-ПЛАЗМА ОҚИМИ ҚЎЛЛАНИЛГАНДА ҲОСИЛ БЎЛУВЧИ ИНТЕРМЕТАЛЛИДЛАР ҚАТЛАМИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ

ЎзР Қуролли кучлар академияси, 1Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Металл юзалар учун юқори пластиклик, коррозияга ва емирилишга чидамли бўлган қопламалар яратиш долзарб вазифадир. АlCо (Аl-82 %, Cо-18 %) кукунидан қопламалар сурилди. Алюминий қотишмаларининг зичлиги кичик, солиштирма мустаҳкамлиги, электр ва иссиқлик ўтказувчанлиги, қайишқоқлиги ва эгилувчанлиги ҳамда коррозияга чидамлилиги юқори бўлиб интерметалл фазаларни ҳосил қилади.

Ишнинг мақсади: таркибида нитридлар ва оксидлар асосида мустаҳкам-ловчи фазалар тутган қоплама ҳосил қилиш. Қотишмаларнинг хоссалари уларнинг таркибига Sc, Nb, Hf ва Ti қўшимчаларини қўшиш ва электронлар оқимида эритиш йўли билан яхшиланади.

Методология. Юқори ҳарорат (2000 К гача) ва газ тезлиги (6000 м/с гача) пондеромотор кучлар таъсирида электродлар тирқишидаги магнит-газодинамик оқим билан таъминланди. Газ оқими ва плазмакимёвий синтезни шакллантириш учун зарурий 600 μF сиғимли ва 3,5 кV кучланишли энергия конденсатор конвертеридан берилди. Қопламанинг металл юзага бирикиш кучи қоплама намунасининг кўндаланг кесим юзасини олмос пирамидаси билан тирнаш усулида ўлчанди. Бунда унинг катталиги 12,5÷22 кг/мм2 (125÷220 МПа) чегараларда ўзгаради.

Имий янгилиги. Al-Ni қопламасига имплантацияланган W электронлар оқими билан нурлантириш натижасида (самарали диффузия коэффициенти DW= 2х10-7см2/с) қопламага чуқур кириб боради. Электронлар оқими билан эритиш натижасида Аl2О ва NiO ва мураккаброқ AlO2Ni оксидлари ҳосил бўлиши мумкин.

Олинган натижалар. Ўлчашлар тавсия этилаётган қопламанинг қаттиқлиги асосий материал - миснинг қаттиқлигидан деярли икки марта юқори бўлишини кўрсатди. Бу пайтда мис ва қоплама оралиғидаги қатлам қаттиқлиги 20÷30 % га ортиши аниқланган.

Калит сўзлар: адгезия, интерметалл фаза, электронлар оқими, легирлаш, алюминий қотишмалари.

Хусусиятлари:

* дастлабки PT-NA-001 кукуни таркиби 93,5% Ni ва 6,5 % Со дан иборат;

* қопламанинг микроқаттиқлиги 65±3,5 кг/мм2 дан то 3.0´102¸4.2´102 кг/мм2 гача бўлади.

Цитата келтириш: Н. А. Махмудов, Г. Ш. Туганов, Х. Х. Сирожев, Ш. А. Абдуганиев, М. А. Зоиров. Импульс-плазма оқими қўлланилганда ҳосил бўлувчи интерметаллидлар қатламининг физик-кимёвий хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. -Б.3-11.

Қабул қилинди: 04.03.2020; Рухсат этилди: 02.04.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК: 547.874.152

1А. Э. Зиядуллаев, С. Э. Нурманов, М. Э. Мавлоний, Ш. Х. Джумагулов

ЦИАНУР КИСЛОТАНИ ЮҚОРИ БОСИМДА КАТАЛИТИК ВИНИЛЛАШ ЖАРАЁНИГА ЭРИТУВЧИЛАР ТАБИАТИНИНГ ТАЪСИРИ

1Tошкент кимё-технология институти, Ўзбекистон Миллий университети, E-mail: anvar_ziyadullayev@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Цианур кислотаси ва унинг ҳосилалари кимё саноатининг турли соҳаларида, полимерлар синтези учун,саноат оқава сувлари ва очиқ сув ҳавзаларини микробиологик тозалаш учунмономерлар сифатида,саноат бўёқлари, сирт фаол бирикмаларолиш учунхлор-стабилизаторлар сифатида, қишлоқ ҳўжалиги учун пестицидлар ва гербицидлар сифатидакенг қўлланилмоқда.

Ишнинг мақсади. Цианур кислотанинг винил бирикмаларини гомоген-каталитик шароитда юқори босимда ацетилен билан синтез қилиш ва оптимал шароитларини аниқлаш.

Методология. Юқори босимда гомоген-каталитик усулда циянур кислотанинг винил эфирлари синтез қилинди. Синтез қилинган бирикмаларнинг тузилишини аниқлаш учун ИК- спектроскопия усулидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Цианур кислотанинг моно-, ди- ва тривинил эфирлари эритувчи иштирокида ацетиленни каталитик виниллаш орқали синтез қилинди.

Олинган натижалар. Юқори босимда цианур кислотанингмоно-, ди- ва тривинил эфирлари синтези ўрганилди. Катализатор миқдори, эритувчининг табиати, ҳарорат ва реакция давомийлигининг унумга тасири аниқланди.

Калит сўзлар: цианур кислота ва унинг винил эфирлари, виниллаш,  ацетилен, юқори босим, каталитик реакция.

Хусусиятлари:

* цианур кислотанинг моно-, ди- ва тривинил эфирлари синтез қилинган;

* цианур кислотани виниллаш реакцияси механизми таҳлил қилинган;

* цианур кислотанинг винил эфирлари унумига таьсирқилувчи омиллар.

Цитата келтириш: А. Э. Зиядуллаев, С. Э. Нурманов, М. Э. Мавлоний, Ш. Х. Джумагулов. Цианур кислотани юқори босимда каталитик виниллаш жараёнига эритувчилар табиатининг таъсири // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. -Б.11-16.

Қабул қилинди: 03.03.2020; Рухсат этилди: 08.05.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

UDK 544.723.2

J. K. Mamatov, 1O. N. Puzimuradov, N, T. Kattaev, Kh. I. Akbarov

HYBRID PAN-KREMNEZEMLI KOMPOZITSIYALARINING KAPILLYAR-G’OVAKLI TUZILISHINI O’RGANISH

Mirzo Ulug’bek nomidagi O’zbekiston Milliy universiteti, akbarov_kh@rambler.ru, 1Турин politexnika universiteti, Toshkent, O’zbekiston

Реферат. Muammoning kelib chiqishi. Tadqiqot mavzusining dolzarbligi shundaki, uni amalga oshirish natijasida turli maqsadlarda samarali foydalanishga mo’ljallangan kapillyar-g’ovakli tuzilishi oldindan belgilangan kichik o'lchamli sorbentlarni ishlab chiqarish imkonini beradi.

Ishning maqsadi. PAN-kremnezemli kichik o'lchamli kompozitlarning kapillyar-g’ovakli tuzilishinibenzol va suv bug'ini adsorbtsiyalash orqali ularni tayyorlash usullariga bog’liq holda o'rganish.

Metodologiya. Zol-gel texnologiyasi va kapsulalash usuli bilan sintez qilingan PAN-kremnezemli kompozitlarning benzol va suv bug’larini adsorbsiyalash izotermalari olindi va ular Brunauer-Emmet-Tellur tenglamasi (BET) yordamida qayta ishlandi.

Ilmiy yangilik. Gibrid kompozitlarning kapillyar-g’ovakli tuzilishi (monoqavat sig’imi - Xm, g’ovaklarning o'rtacha o’lchami–ro’r, solishtirma sirt yuzasi- Ssol) ularning olinish usuliga bog’liq holda qiyosiy tahlil qilindi.

Olingan natijalar. PAN-kremnezemli kichick o'lchamli kompozitlarning tuzilish xususiyatlarini qiyosiy o'rganish orqali adsorbentlarning g’ovakli tuzilishini boshqarishda zol-gel texnologiyasining samaradorliligi  ko'rsatib berildi. PAN:MSS (mikrosferik silikagel) namunalari kapillyar-g’ovakli tuzilishko’rsatkichlari bo’yicha impregnirlangan muqobillaridan ustundir. Kremnezem va PANning o'zaro murakkab to’rlashuvi oqibatida eng yuqori srturturalashuv PAN-MSS-1:3 kompozitida kuzatiladi.

Kalit so'zlar: PAN-kremnezem, zol-gel, adsorbsiya izotermasi, kapillyar-g’ovakli tuzilish, monoqavat sig’imi, solishtirma sirt yuzasi.

Xususiyatlari:

* tetraetoksisilanning kompozitning strukturalasuvidagi roli;

* PAN-kremnezem - 1:3 kompoziti uchun Gibbs energiyasi;

* PANdastva MSS + 2% PAN ning kapillyar-g’ovakli tuzilish ko’rsatkichlari.

Tsitata keltirish: J. K. Mamatov, O. N. Puzimuradov, N, T. Kattaev, Kh. I. Akbarov. Hybrid PAN-kremnezemli kompozitsiyalarining kapillyar-g’ovakli tuzilishini o’rganish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2020. -№3. -B.16-22.

Qabul qilindi: 13.06.2019; Ruxsat berildi: 26.06.2020; Nashr etildi: 26.06.2020

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 666.3.651.6

Ал. А. Эминов, М. И. Искандарова

МАЙДАЛОВЧИ ЖИСМ УЧУН ЮҚОРИ ГЛИНОЗЕМЛИ МАССАНИНГ НООРГАНИК КОМПОНЕНТЛАРИНИ РЕНТГЕНОГРАФИК ТАДҚИҚИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Туйиш ускуналарининг комплектацияси учун майдаловчи жисм олиш учун, меъёрий талабларга жавоб берадиган, чет давлатлардан келтириладиган аналоглар даражасидаги юқори глиноземли массани тайёрлаш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқотлар ривожлантирилган,

Ишнинг мақсади. Майдаловчи жисм олиш учун юқори глиноземли массанинг ноорганик компонентларини кимёвий-минералогик хусусиятларини рентгенофазавий таҳлил усули билан тадқиқ этиш.

Методология. Тажриба ишлари кимёвий ва рентгенофазавий таҳлил усулларини қўллаб бажарилди.

Илмий янгилиги. Майдаловчи жисм юқори глиноземли массасининг янги таркиби учун хомашё танланди, юқори ҳароратли куйдириш жараёнидаги фазавий ўтишлар аниқланди.

Олинган натижалар. Маҳаллий ноорганик хомашё ва иккиламчи ресурсларнинг кимёвий-минералогик таркиблари аниқланган ва майдаловчи жисм юқори глиноземли массасининг таркибини лойиҳалаш учун яроқлилиги кўрсатилган.

Калит сўзлар: юқори глиноземли масса, майдаловчи жисм, рентгенофазавий, кимёвий, каолинит, кварц, лейкократли гранит, доломит, бентонит, глинозем таркибли чиқинди.

Хусусиятлари:

* майдаловчи жисм учун юқори глиноземли масса компонентларининг кимёвий таркиблари ўрганилди;

* юқори глиноземли масса таркибини лойиҳалаш учун хомашёнинг яроқлилиги аниқланди;

* юқори глиноземли масса компонентлари кристалл фазаларининг минералогик таркиблари аниқланди.

Цитата келтириш: Ал. А. Эминов, М. И. Искандарова. Майдаловчи жисм учун юқори глиноземли массанинг ноорганик компонентларини рентгенографик тадқиқи // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б23-29.

Қабул қилинди: 29.05.2020; Рухсат этилди: 12.06.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК 546.41

И. М. Мияссаров, А. С. Тогашаров, Ж.С. Шукуров, С. Тухтаев

КАЛЬЦИЙНИНГ ОРГАНИК ЛИГАНДЛАР БИЛАН КОМПЛЕКС БИРИКМАСИНИ СИНТЕЗИ ВА ХОССАЛАРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кальцийнинг хелатли бирикмалари ўсимликлар учун жуда муҳимдир. У углеводлар ва оқсил моддаларининг алмашинувига таъсир қилади. Кальцийга бўлган эҳтиёж ўсимлик ўсишининг дастлабки босқичларида намоён бўлади ва гуллаш даврида ўсимликларни етилиши учун зарурдир.

Ишнинг мақсади кальций динатрий ЭДТА синтези учун оптимал шароитларни аниқлаш ва физик-кимёвий таҳлил усуллари билан унинг хоссаларини ўрганиш.

Методологияси. Тадқиқотларни ўтказиш учун ИҚ-спектроскопия, METTLER TOLEDO FE 20/FG 2 рН метри, элементар таҳлиллар ишлатилган.

Илмий янгилиги. Кальций карбонати ва этилендиаминтетраацетатнинг динатрийли тузи асосида кальцийнинг хелатли бирикмасини олиш учун мақбул шароитлар аниқланди. Унинг физик-кимёвий ва реологик хусусиятлари ўрганилади.

Олинган натижиалар. Кальций хелатининг синтезини бошланғич моддаларнинг турли моляр нисбатларида қўллаб ўрганиш натижасида 99,72% кальций хелати ва қўшимча моддаларсиз мақбул моляр нисбати 1,0:1,0 эканлиги аниқланди. Кальций динатрий ЭДТА синтезини асослаш учун унинг оптимал моль миқдори ва pH кўрсатгичи аниқланди. Мураккаб бирикманинг ИҚ спектридаги аниқланган ўзгаришлар лиганднинг кальций билан олти бурчакли О карбоксил атомлари ва учламчи аминокислоталар Н атомлари орқали бирикиб, октаэдр тузилишининг ички комплекс бирикмасини ҳосил қилади деб ҳисоблашга асос бўлади.

Калит сўзлар: координацион бирикмалар, синтез, таркиб, хоссалар, кальций карбонати, этилендиаминететраацетат кислотасининг динатрий тузи.

Хусусиятлар:

* кальцийнин хелат биикмаларини олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;

* синтез қилинган координацион бирикмаларнинг ўзига хослиги тасдиқланган;

Цитата келтириш: И. М. Мияссаров, А. С. Тогашаров, Ж.С. Шукуров, С. Тухтаев. Кальцийнинг органик лигандлар билан комплекс бирикмасини синтези ва хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.29-34.

Қабул қилинди: 23.04.2020; Рухсат этилди: 30.05.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

 

ОРГАНИЧЕСКАЯ ХИМИЯ

 

УДК 547.735’854.218.07:542.924

1,3И. С. Ортиков, 2И. А. Абдугафуров, 1У .М. Якубов , 1,2Б. Б. Жураев, 1Б .Ж. Элмурадов

2Н-5,6-ДИМЕТИЛ-, 2Н-5-МЕТИЛ-6-ЭТОКСИКАРБОНИЛ-ТИЕНО[2,3-D]ПИРИМИДИН-4-ОНЛАР СИНТЕЗИ ВА УЛАРНИ АЛКИЛЛАШ

1ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, E-mail: ilxon@mail.ru, 2Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 3Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда тиббиётда ва қишлоқ хўжалигида ишлатилаётган синтетик препаратларнинг асосий қисмини беш ва олти аъзоли гетероциклик бирикмалар ҳосилалари ташкил қилади. Сўнгги йилларда кондерсирланган гетероциклик бирикмалар синтези ва биологик фаоллигини ўрганиш натижасида кўплаб янги доривор синтетик моддалар аниқланмоқда. Булар жумласига конденсирланган тиено[2,3-d] пиримидин ҳосилаларини ҳам киритишимиз мумкин. Жумладан, бициклик тиено[2,3-]пиримидин-4-онларнинг янги ҳосилаларини замонавий органик синтез усуллари ёрдамида олиш, биологик фаолликларини аниқлаш ва улар асосида фармакологик фаоллиги юқори бўлган препаратлар яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Ишнинг мақсади. 2Н-5,6-диметил-, 2Н-5-метил-6-этоксикарбонилтиено [2,3-d]пиримидин-4-онлар синтезини амалга ошириш ва уларни алкил галогенидлар билан алкиллаш. Алкиллаш реакциясига таъсир этувчи омилларни ва реакциянинг оптимал шароитини аниқлаш. Олинган моддаларнинг тузилишини замонавий физик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш.

Методология. 2Н-5,6-диметилтиенопиримидин-4-он ва 2Н-5-метил-6-этоксикарбонилтиенопиримидин-4-онлар синтез қилинди. Синтез қилинган моддаларнинг тузилиши -ИҚ, 1H ЯМР ва масс-спектрлар таҳлиллари орқали исботланди.

Илмий янгилиги. Илк бор 2Н-5,6-диметил-, 2Н-5-метил-6-этоксикарбонилтиено [2,3-d]пиримидин-4-онларни турли хил тўйинган ва тўйинмаган алкил галогенидлар билан алкиллаш реакциялари олиб борилди. Алкиллаш реакциясига реагентларнинг таъсири ўрганилди. Реакциянинг боришига таъсир этувчи омиллар аниқланди.

Олинган натижалар. Юқори унумлар билан 2Н-3-алкил-5,6-диметил(-5-метил-6-этоксикарбонил)тиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтез қилинди. Олинган моддаларнинг ИҚ-, 1H ЯМР ва масс-спектрлари чуқур таҳлил қилинди ва уларнинг таклиф этилган тузилишга мос экани исботланди.

Калит сўзлар: 2Н-5,6-диметилтиенопиримидин-4-он, 2Н-5-метил-6-этоксикарбонил-тиенопиримидин-4-он, аллил бромид, поташ, ацетон, алкил галогенидлар, 1H ЯМР-спектроскопия, 2-Н-3-пропил-5-метил-6-этоксикарбонилтиено[2,3-d]пиримидин-4-он.

 Хусусиятлари:

* 2Н-5,6-диметил-, 2Н-5-метил-6-этоксикарбонилтиенопиримидин-4-онлар синтез қилинган;

* олинган моддаларни алкиллаш реакциялари олиб борилган;

* реакция жараёнига таъсир этувчи омиллар аниқланган;

* синтез қилинган моддаларни ИҚ, 1H ЯМР спектрлари таҳлили ўрганилган.

Цитата келтириш: И. С. Ортиков, И. А. Абдугафуров, У .М. Якубов , Б. Б. Жураев, Б .Ж. Элмурадов. 2н-5,6-диметил-, 2н-5-метил-6-этоксикарбонил-тиено[2,3-d]пиримидин-4-онлар синтези ва уларни алкиллаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.35-42.

Қабул қилинди: 05.02.2020; Рухсат этилди: 20.04.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК 547.79:547;222-224;

У. C. Махмудов, Т. Т. Тошмуродов, А. А. Зияев

2-АЛКИЛТИО-5-АМИНО-1,3,4-ТИАДИАЗОЛЛАРНИНГ КРИСТАЛЛ ТУЗИЛИШЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Акад. С.Ю.Юнусов номидаги ўсимликлар кимёси институти, 100170, Тошкент, М.Улугбек кўчаси, 77, e-mail: aziyaev05@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. 5-Амино-1,3,4-тиадиазол-2-тион молекуласида бир нечта реакцион марказларнинг мавжудлиги, уларга нисбатан кимёвий ўзгаришларни ўтказиш натижасида турли хусусиятли хосилаларни олиниши, биологик фаол янги молекулаларни, жумладан пестицидлик ва фармакологик фаолликга эга бирикмаларни қидириш билан шуғулланувчи тадқиқотчиларнинг катта қизиқишига сабаб бўлади.

Мақсад. 2-пентил-, гексил-, гептил- ва октилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазолларнинг кристал тузилишларини ўрганиш.

Методология. Шаффов чўзилган призмалар шаклидаги 2-пентил-, гексил-, гептил- и октилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазолларнинг монокристаллари хона хароратида эритувчини ацетон эритмасидан аста секин буғлатиш билан ўстирилди.

Илмий янгилиги. Илк маротаба 2-алкилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазолларнинг монокристаллари олинди ва уларнинг тузилиши рентген тузилиши тахлили (РТТ) маълумотлари билан тадқиқ қилинди.

Олинган натижалар. 2-Алкилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазолларнинг 1-4 кристал тузилишидаги асосий  кристаллографик параметрлар аниқланди.

Калит сўзлар: рентген тузилиши тахлили (РТТ), кристалл тузилишлар, 2-алкилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазоллар.

Хусусияти:

* 2-алкилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазолларнинг кристал тузилишини ўрганиш;

Цитата келтириш: У. C. Махмудов, Т. Т. Тошмуродов, А. А. Зияев. 2-алкилтио-5-амино-1,3,4-тиадиазолларнинг кристалл тузилишларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.42-47.

Қабул қилинди: 24.02.2020; Рухсат этилди: 20.03.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК 547.918:547. 612.396.175

Ю. Т. Исаев, С. А. Рустамов, И. Р. Асқаров, 1Р. С. Эсанов

ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ МОНОАММОНИЙЛИ ТУЗИНИНГ ТИОМОЧЕВИНАЛИ КОМПЛЕКСИ ТАРКИБИНИ ЎРГАНИШ

Андижон давлат университети, yusufjon_67@inbox.ru, 1ЎзФА Биоорганик кимё институти  100125, Ташкент, ш. Мирзо Улугбек кўчаси, 83.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кимёвий бирикмалар, жумладан янги олинган бирикмаларнинг таркибини аниқлаш кимёвий тадқиқотларнинг асосий босқичларидан бири ҳисобланади. Кимёвий бирикмаларнинг таркибини аниқлаш янги моддалар синтезини режалаштиришда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Кимёвий ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш таҳлил жараёнига қулай ва содда таҳлил усулларини татбиқ қилишни тақозо этади. 

Ишнинг мақсади таркибида глицирризин кислотасининг моноаммонийли тузи (ГКМАТ) ва тиомочевина (ТМ) бўлган  комплекс бирикма олиш ҳамда унинг таркибини изомоляр сериялар усули ёрдамида аниқлаш.

Методология. ГКМАТ ни тиомочевина билан олинган супрамолекуляр комплекснинг тузилишини аниқлаш учун УБ- ва ИҚ-спектроскопия, ҳамда таркибини аниқлаш учун изомоляр сериялар усулларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. ГКМАТ нинг тиомочевина билан супрамолекуляр комплекси олинди ва комплекснинг таркибини ўрганишга изомоляр сериялар усули татбиқ қилинди.

Олинган натижалар. Экспериментал тадқиқот усуллари ёрдамида ГКМАТ нинг тиомочевина билан молекуляр комплексини олиш шароитлари аниқланди, ҳамда комплекснинг таркиби изомоляр сериялар усули ёрдамида ўрганилди.

Калит сўзлар: глицирризин кислотаси, моноаммонийли туз, тиомочевина, супрамолекуляр комплекс, спектроскопия, барқарорлик константаси, Гиббс энергияси.

Хусусиятлари:

* ГКМАТнинг ТМ билан биологик фаол комплекс бирикмаси олинган;

* комплекснинг таркиби изомоляр сериялар усули ёрдамида ўрганилган.

Цитата келтириш: Ю. Т. Исаев, С. А. Рустамов, И. Р. Асқаров, 1Р. С. Эсанов. Глицирризин кислотаси моноаммонийли тузининг тиомочевинали комплекси таркибини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.47-53.

Қабул қилинди: 07.04.2020; Рухсат этилди: 10.05.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК: 678.07(075.8)

Н. Р. Ашуров, Ш. Г.Садиков, Э. О. Хакбердиев, К. Н. Бердиназаров, Н.Ф. Нормуродов

ПОЛИЭТИЛЕН ВА ЖЕЛАТИН АСОСИДАГИ КОМПОЗИЦИЯЛАРНИНГ ОЛИНИШИ ВА ҲОССАЛАРИ

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент, 100128, А. Кодирий кўчаси 7 “б”. e-mail: haqberdiyev@mail.ru 

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Желатин – энг кўп учрайдиган табиий оқсиллардан бири. Синтетик чизиқли паст зичликка эга полиэтилен (ЧПЗПЭ) ва тўлиқ биопарчаланувчи желатин асосидаолинган композиция полимер материалнинг биопарчаланишига олиб келади.

Мақсад. Экструзия усули билан синтетик ЧПЗПЭ ва тўлиқ биопарчаланувчи желатин биоаралашмасини олиш.

Методология. Ажратиб олиган ЧПЗПЭ-g-желатин сополимерининг тузилиши ва хусусиятлари ИҚ-спектроскопия ва гравиметрия усулларида тадқиқ этилди. Ажратиб олиган сополимернинг макромолекулалари полиэтилендаги пайвандланган малеин гуруҳларининг концентрацияси билан бошқарилиши мумкин бўлган таркиб полиэтилен ва желатиндан иборат эканлиги аниқланди.

Илмий янгилиги. ЧПЗПЭ/желатин полимер аралашмалари олишнинг оптимал шароитлари топилди.

Олинган натижалар. ЧПЗПЭ ва желатин асосидаги композицияларни олиш учун оптимал шароитлар танланди. Пластификацияловчи қўшимчаларни олдиндан аралаштириш, аралашманинг бутун ҳажми бўйлаб бир текис тақсимланган ЧПЗПЭ-g-желатин сополимерини олиш имкониятини яратиши кўрсатилди.ЧПЗПЭ/желатин асосида олинган плёнкаларни тупроқда биопарчаланишини кузатиш учун дастлабки синовлар ўтказилди.

Калит сўзлар: чизиқли паст зичликка эга полиэтилен, малиенланган полиэтилен, желатин, пластификатор, биопарчаланиш.

Хусусиятлари:

* ЧПЗПЭ ва желатин асосида композициялар олинди.

* пластификацияловчи қўшимчаларни олдиндан аралаштириш аралашмада ЧПЗПЭ-g-желатин сополимерини ҳосил бўлишига олиб боради.

Цитата келтириш: Н. Р. Ашуров, Ш. Г.Садиков, Э. О. Хакбердиев, К. Н. Бердиназаров, Н.Ф. Нормуродов. Полиэтилен ва желатин асосидаги композицияларнинг олиниши ва ҳоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.53-60.

Қабул қилинди: 24.02.2020; Рухсат этилди: 11.06.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК 665.5

Ф. Ш. Хакимов, Н. Ш. Мухторов, Ш. Ш. Хамдамова, О. С. Максумова

ПОЛИАКРИЛАТЛАР ЁРДАМИДА НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШНИНГ ЧИҚИНДИСИЗ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА

Тошкент кимё-технология институти, e-mail: xakimov_farrux@list.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Эски технологиялар асосида ишловчи корхоналарда атроф-муҳитга чиқарилаётган заҳарли чиқинди газлар аҳолининг саломатлигига ва дунё экологиясига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ишнинг мақсади. Нефтни қайта ишлаш корхоналарида чиқадиган заҳарли газларни утилизация қилишнинг чиқиндисиз ва энергиятежамкор технологияларини яратиш.

Meтодология. Органик ёқилғи ёнганида ҳосил бўлган тутун газларидаги чала ёнган газларни юқори оксидларгача оксидлаш учун озондан, шунингдек зарарли газларни абсорбция ва адсорбция усуллари, конвектив иссиқлик узатиш усулидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Тутун газлардаги СО2 ни тутиб қолиш учун мавжуд моноэтаноламин/метилдиэтаноламинга нисбатан самаралироқ полиакрилатли мембрана   таклиф этилган.

Олинган натижалар. Тутун газлари таркибидаги СО2 газини тутиб қолишда ишлатилган полиакрилатли мембрана моноэтаноламин/ метилдиэтаноламин абсорбентларидан афзаллиги аниқланди. Газ, суюқ ёки газ-суюқ ёқилғилари ёқилганда ажралиб чиқадиган газларни қайта ишлаш, шунингдек тутун газлар иссиқлигидан конвектив усул билан технологик мақсадларда фойдаланиш учун иссиқ сувлар олиш технологиялари таклиф этилган.

Калит сўзлар: ёнувчан газ, иссиқхона эффекти, материал баланс, технологик схема, полиакрилат, мембрана, акрил кислотаси.

Хусусиятлар:

* полиакрилат мембранаси карбонат ангидрид ютиш технологияси учун адсорбент сифатида;

* аммиакли сувнинг ютувчанлиги   NО2> SО2> СО2 тартибида камаяди;

* нефт-кимёвий ишлаб чиқариш ва технологик эҳтиёжлар учун янги реагентлар.

Цитата келтириш: Ф. Ш. Хакимов, Н. Ш. Мухторов, Ш. Ш. Хамдамова, О. С. Максумова. Полиакрилатлар ёрдамида нефтни қайта ишлашнинг чиқиндисиз технологиясини ташкил этишга // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.60-66.

Қабул қилинди: 19.03.2020; Рухсат этилди: 02.04.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

УДК 665.637.8 

A. B. Yoqubov, B .N. Boborajabov, A. S. Ibadullaev

ISSIQ-SOVUQQA CHIDAMLI YO’L KOMPOZITSIYASINI OLISH UCHUN BITUMNI MODIFIKATSIYALASH

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент, Ўзбекистон

Rеfеrat. Muammoning kelib chiqishi. Avtomobil yo’llari yuzasida qoplama sifatida qo’llaniladigan Farg’ona neftni qayta ishlash zavodi va Jarqo’rg’on og’ir neftni qayta ishlash zavodi neft bitumining sifati talabga javob bermaydi. Bitumlar tarkibida parafin va uglevodorodlarining me’yordan ko’pligi asfaltbetonning chidamliligiga ta’sir qiladi. Shuning uchun uni turli polimerli modifikatorlar bilan boyitish zarur.

Maqsad. Turli iqlim sharoitlariga chidamli yo’l qoplamalarini tayyorlash uchun modifikatsiyalangan neft bitumlarini olish texnologiyasini ishlab chiqish.

Mеtodologiya. GOST 270-2015 bo'yicha rezinaning elastik-chidamlilik xususiyatlari, GOST 408-2013 bo'yicha sovuqqa chidamliligi, GOST 23509-2014 bo'yicha eskirishga qarshiligi, bitumning termofizik parametrlari -100 ℃ ÷ +200 ℃ haroratlar oralig'idagi DSC 204 F1 Phoenix asbobida (Germaniya) o’rganildi, differentsial ko'rish kalorimetriyasi usuli bilan shishalanish harorati aniqlandi. Ntegra Prima va Solver Pro platformalarida (Rossiya) skanerlash mikroskoplari yordamida bitum va polimer-bitumli kompozitsiyalarning sirt tuzilishini o'rganish amalga oshirildi, bitum va rezina-bitumli kompozitsiyalarning IK-spektrlari Varian 7000 FT-IR (AQSh) spektometrida qayd etildi. Asfaltbetonning mustahkamligi va deformatsiya xususiyatlarini  GOST 12801-2013 ga muvofiq o'rganildi.

Ilmiy yangiligi. Gazni qayta ishlash chiqindilarining tarkibi, tuzilishi va fizik-kimyoviy xususiyatlari hamda ularning neft bitumlari tuzilish xususiyatlariga ta'siri o'rganildi. Yo’l bitumlarini yangi ishlab chiqilgan modifikator bilan modifikatsiyalash usullari aniqlandi. Ular asosida kompozitsiyalar olishning texnologik parametrlari aniqlandi.

Olingan natijalar. Kompozitsiyaishlash harorat oralig’ini oshirish va uning fizik-mexanik xususiyatlarini yaxshilash usullari va keskin kontinental iqlim sharoitidagi avtomobil yo'llar uchun rezina-bitum kompozitsiyalarining maqbul tarkibi ishlab chiqilgan.

Kalit so’zlar: bitum, piroliz gazi qatroni, maydalangan rezina, modifikatsiyalangan uglerod, suyuq kauchuk, kompozitsiya, texnologiya, yo'l bitumlari.

Xususiyatlari:

* polimer-bitum kompozitsiya uchun ingrediyentlarning tarkibi, tuzilishi va xossalari o’rganildi;

* BND 40/60 va BND 50/70 bitumlarining ish harorati intervaliga modifikatsiyalangan qo’shimchalarning ta’siri aniqlandi;

* issiq va sovuqqa chidamli polimer-bitum kompozitsiya tarkibi ishlab chiqildi.

Цитата келтириш: A. B. Yoqubov, B .N. Boborajabov, A. S. Ibadullaev. Issiq-sovuqqa chidamli yo’l kompozitsiyasini  olish uchun bitumni modifikatsiyalash  // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.66-73.

Қабул қилинди: 02.03.2020; Рухсат этилди: 20.03.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543.436:543.33

1Х. У. Усманова, 2С. Б. Рахимов, 2О. А. Эрматова, 2Д. А. Зияев, 2З. А. Сманова

ИММОБИЛЛАНГАН МОРИН БИЛАН ҚАТТИҚ ФАЗАЛИ СПЕКТРОСКОПИЯ УСУЛИДА ВОЛЬФРАМНИ АНИҚЛАШ

1Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техника институти, 2Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.  Люминесцент усулларини қўллаш самарадорлиги юқори сезгирлик ва селективликни таъминлайдиган янги люминесцент реагентларни, шунингдек органик люминесцент реагентларнинг метрологик хусусиятларини яхшилайдиган методик усулларни излашга боғлиқ. Сўнги йилларда ушбу мақсадлар учун органик реагентларни қаттиқ матрицаларга иммобиллаш усули муваффақиятли татбиқ этилиб, у органик реагентларнинг кимёвий-аналитик хусусиятларига ва уларнинг металл ионларибилан комплекс бирикмаларига ижобий таъсир кўрсатади. Бундай тизимлар компакт анализаторларни – оптик сенсорларни яратиш ва автоматизациялаш мумкин бўлганлиги туфайли истиқболли ҳисобланади.

Мақсад. Мориннинг кимёвий-аналитик хусусиятларига иммобиллашнинг таъсирини аниқлаш ва уларнинг асосида вольфрам ионини аниқлаш учун сорбцион-люминесцент усулини ишлаб чиқиш.

Методология. Тадқиқот объектлари сифатида морин ва вольфрам иони танланди. Тадқиқотлар ўтказишда спектрофотометрик, флуориметрик, ИҚ-спектроскопик таҳлил усуллари қўлланилди.

Илмий янгилиги. Вольфрам ионини аниқлаш учун янги люминесцент реагентлар таклиф этилди. Тадқиқ қилинган органик бирикмаларнинг кимёвий-аналитик хусусиятларига иммобиллашнинг ижобий таъсири кўрсатилган. Вольфрам ионини қаттиқ фазали люминесцент аниқлаш учун органик реагент-ташувчининг янги тизимлари таклиф этилди.

Олинган натижалар. Вольфрамни иммобилланган морин билан сорбцион-люминесцент аниқлаш усули ишлаб чиқилди. Вольфрамни аниқлашнинг оптимал шароитлари топилди ва иммобилизация шароитлари оптималлаштирилди. Таклиф этилаётган усул турли хил сувларда синовдан ўтди.

Калит сўзлар: иммобиллаш, токсикметаллар, вольфрам, морин, сорбцион-люминесцент аниқлаш.

Хусусиятлар:

* мориннингкимёвий-аналитик хусусиятларигаиммобиллашнингижобийтаъсирикўрсатилган;

* атроф-муҳитобъектларидавольфрамнианиқлашучунсорбцион-люминесцент усули шлаб чиқилди.

Цитата келтириш: Х. У. Усманова, С. Б. Рахимов, О. А. Эрматова, Д. А. Зияев, З. А. Сманова. Иммобилланган морин билан қаттиқ фазали спектроскопия усулида вольфрамни аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2020. -№3. –Б.73-80.

Қабул қилинди: 30.01.2020; Рухсат этилди: 05.05.2020; Нашр этилди: 26.06.2020

 

* * *

 

473 PDF