O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 6 СОНИ

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 547.3+615.3

Д. Н. Далимов,Х. С. Тошов, А. Х. Хаитбаев

ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ СУПРАМОЛЕКУЛЯР КОМПЛЕКСЛАРИНИНГ СИНТЕЗИ, ТАРКИБИ ВА АЙРИМ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ.

Ўзбекистон Миллий университети. Тошкент. Ўзбекистон. e-mail: polyphenol-10@yandex.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кўпчилик сувда яхши эримайдиган, ҳатто умуман эримайдиган доривор препаратларнинг субстанциялари (аспирин, индометацин, госсипол, рагосин ва бошқ.) глицирризин кислотасининг (ГК) кам миқдори иштирокида сувда яхши эриб кетади.

Тадқиқотнинг мақсади бу аввал синтез қилинган мегосин доривор препаратини глицирризин кислотаси моноаммонийли тузи (ГКМАТ) билан модификациялаш (мувофиқлаштириш) ва олинган супрамолекуляр комплексларнинг физик-кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш.

Методология. Мегосин билан ГКМАТ асосида синтез қилинган супрамолекуляр комплексларнинг идвидуаллиги ва тузилишини аниқлаш учун УБ, ИҚ ва ПМР спектроскопия усулларидан фойдаланилди. Супрамолекуляр комплексларнинг нозик структурасини РЭМ-200 электрон микроскопида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта электрон микроскопик усуллар ёрдамида мегосин билан ГКМАТ супрамолекуляр комплексларининг (1:1, 1:2 ва 1:4 нисбатларда олинган) таркиби, тузилиши ва нозик структураси тадқиқ қилинди.

Олинган маълумотлар. Олинган назарий ва экспериментал тадқиқот натижалари асосида мегосин доривор препарати учун ГКМАТ билан супрамолекуляр комплекс олиш шароитлари аниқланди. Бунда препаратнинг сувда эрувчанлиги бир тартибда ошган. Янги доривор модда учун ЮҚХ усули ишлаб чиқилди ва субстанция таркибий қисмларини ажратиш учун органик эритувчиларнинг оптимал системаси танлаб олинди.

Калит сўзлар: глицирризин кислотаси, “мезбон-меҳмон”, полидентант лиганд, кичик дозали доривор субтанциялар, спектроскопия.

Хусусиятлари:

* мегосин билан ГКМАТ супрамолекуляр комплекслари (1:1, 1:2 ва 1:4 нисбатларда) синтез қилинди.

* синтез қилинган супрамолекуляр комплексларнинг таркиби, тузилиши ва нозик структураси тадқиқ қилинди.

Цитата келтириш: Д. Н. Далимов, Х. С. Тошов, А. Х. Хаитбаев. Глицирризин кислотаси супрамолекуляр комплексларининг синтези, таркиби ва айрим физик-кимёвий хоссалари. // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.3-10.

Қабул қилинди: 29.11.2018; Рухсат этилди: 07.01.2019; Нашр этилди: 24.01.2019

 

****

УДК 543.872

1С. Н. Расулова, 1В. П. Гуро, 1У. Н. Рузиев, 2З. Ч. Кадырова, 3О. М. Турсункулов, 3А. А. Сапаева

МОЛИБДЕН СУЛФИДИНИНГ СУЛЬФАТ КИСЛОТАЛИ ЭЛЕКТРОЛИТДА РЕАГЕНТЛИ ОКСИДЛАНИШ КИНЕТИКАСИ. 1 ҚИСМ.

 1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти; 2ТошКТИ, 3ЎзР ИРВ ИТМ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Гидрометаллургик оксидловчи шароитларда руда минералларининг сульфидли фазалари пассивланишга учрайди. Улар юзаларининг пассивланишини енгиш модел тасаввурлар асосида кинетик ҳисоблар билан асосланади ва эришилади.

Мақсад. Мо-концентрати, мис сульфиди, Кокпатас сульфидли флотоконцентрати мисолида нитрат кислотали ва гипохлорит электролитларида ҳосил бӱладиган маҳсулотларни ва уларнинг эриш кинетикасини баён этиш.

Методология. Мо-концентрати (МоS2 фазасида 38% Mo), синтетик мис сульфиди (100% CuS), Кокпатас флотоконцентрати (сульфид қисмида 97% гача - пирит ва арсенопирит) намуналари фойдаланилган. Эритмадаги Cu(II), Fe (III), Mo(VI), Re (VII) ионларининг концентрациялари - фотоколориметрик ва спектрометрик (ААС Perkin-Elmer 3030В, ICP- Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланган. Термик таҳлил – дериватографик усулда, намуналарнинг микроскопияси - сканирловчи электрон микроскопда: SEM-EDS EVO-MA (Carl Zeiss, Instrum) ва JCM–6000 Neoscope II (Jeol, Japan), спектрал таҳлил -  ИК-Фурье спектрофотометрида Nicolet iS50 (Thermo  Scientific, USA), диффузнон қайтариш электрон спектрлари - UV-2600 (Shimadzu, Japаns) спектрофотометрида, таркибий ва фазовий таҳлил - рентген дифрактометрида XRD Empyrean (PANalytical), кинетик ӱлчашлар сульфидли концентратнинг кукунсимон намуналарида,  қ:с = 1:7 ва 1: 75 шароитида ӱтказилди.

Илмий янгилиги. Мо-концентрати намуналарининг сульфат-гипохлорит электролитида 1800 сек давомида оксидланиши мисолида  Mo, Cu нинг сульфидли бирикмалар фазаларининг парчаланиши ва уларнинг бир қисми оксид-сульфатли фазага ӱтиши аниқланган.

Олинган натижалар. Гипохлорит электролитида, 20-40-70°С ҳароратда, атмосфера босими остида қатор минералларнинг оксидланиш кинетикаси ӱрганилган. Эриш натижасида ҳосил бӱлган қаттиқ фаза намуналарини термик, оптик, УБ ва ИҚ спектроскопик, рентгенографик, электрон микроскопик, доналар юза қисмини зондли микротаҳлил усуллари билан ӱрганилган.

Калит сӱзлар: сульфидли минераллар, Мо-концентрати, реагентли оксидланиш, эриш, натрий гипохлорити, сульфатли фон.

Хусусиятлари:

* Мо-концентратининг 0-1800 сек давомида оксидланиш кинетикаси ўрганилган;

* реагент-оксидловчи сульфид – натрий гипохлорит фойдаланилган;

* намуналарнинг таркиби ва тузилишидаги ӱзгаришлар ҳақида маълумотлар олинган.

Цитата келтириш: С. Н. Расулова, В. П. Гуро, У. Н. Рузиев, З. Ч. Кадырова, О. М. Турсункулов, А. А. Сапаева. Молибден сулфидининг сульфат кислотали электролитда реагентли оксидланиш кинетикаси. 1 қисм.// Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.10-19.

Қабул қилинди: 07.08.2018; Рухсат этилди: 29.09.2018; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 628.316.12:547.625:677

М. М. Амонова, Қ. А. Равшанов

ОҚАВА СУВЛАР МУАЛЛАҚ ЗАРРАЧАЛАРИНИ ЧЎКТИРИШ КИНЕТИКАСИНИ ЎРГАНИШ

Бухоро давлат университети, Бухоро ш.,  ximiya@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки тўқимачилик саноатида катта миқдорда сув сарф бўлади. 1 кг тайёр гул босилган мато ишлаб чиқариш учун 100-200 кг сув сарфланади.  Тўқимачилик саноати оқава сувлари таркибидаги асосий ифлослантирувчилар - бўёқлар, оғир металл бирикмалари, сирт фаол моддалар, зарарли органик бирикмалар ва б. ҳисобланади. Шу сабабли тўқимачилик саноати оқава сувларини ушбу ифлослантирувчилардан тозалаш ишлаб чиқаришда муҳандислик экологиясининг муҳим вазифаси ҳисобланади.

Тўқимачилик саноати оқава сувларини тозалашнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинганда уларнинг турли туманлиги кўрсатиш керак, шу билан бирга мавжуд усулларни оптималлаштириш долзарблигини сақлаган ҳолда тозалашнинг янги усулларини излаш, ҳамда оқава сувларни бўёқ ва муаллақ заррачалардан тозалашнинг янги юқори самарали ва иқтисодий фойдали технологиясини ишлаб чиқишни тақозо этади.

Ишнинг мақсади. Пардозлаш корхоналарининг турли технологик жараёнлари оқава сувларини кимёвий реагентларни қўллаган ҳолда муаллақ заррачалардан тозалаш усулларини ишлаб чиқиш.

Методология. Ишда замонавий физик-кимёвий усуллар қўлланилди: чўктириш, потенциометрия, оқава сувларни аниқлашда қўлланиладиган стандарт усуллар. Агломерация коэффициенти қуйидаги формула асосида аниқланди: ni=log2ai и ni=log4aj, где ai=t2/t1, aj=t3/t1.

Илмий янгилиги. Илк бор матога гул босиш ва ювиш жараёнида ҳосил бўладиган оқава сувларни тозалаш учун маҳаллий хом-ашёлар асосидаги (бентонит, полиакриламид) композицияни қўллаш мумкинлиги ўрганилди. Бентонитнинг турли ўлчамдаги фракцияларида СФМ ва бўёқ эритмаларини ажратиш хусусиятлари ўрганилди.

Олинган натижалар. Бентонит, ПАА, натрий бисульфит ва алюминий сульфатдан иборат компонентларнинг оптимал концентрациялари аниқланди. Тўқимачилик саноати корхоналари оқава сувлари учун муаллақ моддалар агломерация коэффициентини аниқлаш ўрганилди.

Калит сўзлар: тозалаш, оқава сувлар, агломерация, муаллақ заррачалар, тиниқлаштириш самарадорлиги, тозалаш даражаси, мато.

Хусусиятлари:

* бентонит ва бошқа компонентлар асосида композиция олинди;

* тўқимачилик саноати оқава сувларини тозалашнинг хусусиятлари ўрганилди.

Цитата келтириш: М. М. Амонова, Қ. А. Равшанов. Оқава сувлар муаллақ заррачаларини чўктириш кинетикасини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.20-26.

Қабул қилинди: 22.10.2018; Рухсат этилди: 05.01.2019; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 621.357(083)

Ф. Н. Фузайлова, В. П. Гуро, А. Т. Дадаходжаев, М. А. Ибрагимова

МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ АСОСДАГИ УГЛЕРОДЛИ ПЎЛАТ ЮЗАСИНИ КИМЁВИЙ ФОСФАТЛАШ ЭЛЕКТРОЛИТИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.,  e-mail vpguro@rambler.ru

Реферат.  Муаммонинг келиб чиқиши.  Углеродли пўлатни атмосферада коррозиядан ҳимоя қилиш учун бўёқ ва лак қопламалар (ЛБҚ) қўлланилади. Асос сифатида кимёвий фосфатлаш (КФ) жараёнида олинган қопламалар ишлатилади. Фосфат плёнкаси пўлатни коррозиядан ва совуқда деформацияланишдан ҳимояловчи қоплама сифатида хам хизмат қилади. Республикада бу каби бирикмаларга бўлган эхтиёж четдан олиб келинган Фоскон-35 ва Фоскон-35К реагентлари  ҳисобига қондирилади.

Ишнинг максади.  Фоскон 35 ва Фоскон 35К га ўхшаш импорт ўрнини босувчи углеродли пўлат ва чӱян юзаларини КФ электролити таркибларини ишлаб чиқиш.

Методология. Эритманинг зичлиги ГОСТ 18995.1 бўйича; ишқорийлиги-ГОСТ  28084-89 бўйича;  водород кӱрсаткичи (pH) 25 ° C дa - ГOСT 22567.5 бўйича; коррозия таъсирида металлар массасининг камайиши  - ГOСT 28084-89 бўйича; фосфат концентрациясини P2O5  га ҳисоблаганда, назорат килиш - ГOСT 13493-86 бўйича аниқланди. Шартли умумий кислоталилик  УU 2149-205-10964029-2004  бўйича аникланди.

Илмий янгилиги. Республикада биринчи маротаба маҳаллий хом ашё асосида Фоскон 35 ва Фоскон 35К концентратларига ўхшаш фосфатловчи таркиблар ишлаб чиқилган.

Олинган маълумотлар. Фоскон 35 ва Фоскон 35К нинг, ҳамда улар аналогларининг физик-кимёвий параметрлари ӱлчанди ва уларнинг бир-бирига нисбатан яқинлиги кӱрсатилди. Эритмалар  реакцион фаол бўлиб,  пўлат юзасидаги ҳимояловчи фосфат плёнкаси ҳосил бӱлишига ёрдам беради.

Калит сўзлар: рух-нитрат-фосфат концентрати, кимёвий фосфатлаш, темир, углеродли пӱлат, юзани ҳимоялаш, коррозия.

 Хусусиятлари:

 * Фоскон 35 вa Фоскон 35К реагентлари ва улар аналогларининг хоссалари ўрганилди;

 * четдан олиб келинган реагент ва махаллий аналогларнинг қиёсий тавсифлари.

Цитата келтириш: Ф. Н. Фузайлова, В. П. Гуро, А. Т. Дадаходжаев, М. А. Ибрагимова. Маҳаллий хом ашё асосдаги углеродли пўлат юзасини кимёвий фосфатлаш электролити // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.27-31.

Қабул қилинди: 02.10.2018; Рухсат этилди: 19.11.2018; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 691.542

Д. Д. Мухитдинов М. И. Искандарова

УЛТРАДИСПЕРС  МИКРОКРЕМНЕЗЕМНИНГ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИБ ОЛИНГАН  ЦЕМЕНТЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги пайтда республика цемент саноатининг муҳим муаммоларидан бири тармоқ корхоналарини цемент учун маҳаллий қўшимчалар билан таъминлашдир, бу эса уларнинг табиий манбалари ва сунъий аналогларини ишлаб чиқаришни излаш ва ўрганиш зарурлигини тақозо этади.  Бу борада махаллий кварц жинсларидан кремний қотишмасини ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ультрадисперс чиқинди – микрокремнизёмни комплекс тадқиқ қилиш долзарб ҳисобланади. 

Ишнинг мақсади «Uz-Shindong Silicon» MChJ QK да ферросилиций ишлаб чиқариш жараёнида хосил бўлган ултрадисперс микрокремнеземнинг физик-кимёвий хоссаларини  тадқиқ қилиш ва уларни портландцементнинг физик ва механик хоссаларига таъсирини ўрганишдан иборат.

Методология. Тадқиқод жараёнида  кимёвий, рентгенфазовий, ДТА, ИҚ-спектроскопия, электрон микроскопия усулларидан фойдаланилди. Ультрадисперс микрокремнезем қўшилган цементнинг физик-механик кўрсаткичларини  ГОСТ 310.1-310.4 бўйича аниқланди, натижаларни бахолаш ГОСТ 10178-85 «Портландцемент ва шлакли портландцемент. Техникавий шартлар» талабига мувофиқ амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Цемент таркибига микрокремнезем киритиш ҳисобига 10-20% клинкерни иқтисод қилиш имкони аниқланди, бунда Са(OH)2 ни интенсив ютиб, қўшимча гидросиликат гели ҳосил қилиш ҳисобига цемент тошининг  капилляр ғоваклигини ва ўтказувчанлигини камайтирувчи, совуқ ва агрессив минерал тузлар таъсирига қарши мустаҳкамлигини оширувчи МК аморф микрозаррачаларининг цемент тоши ғовакларини тўлдириши ҳисобига унинг мустаҳкамлиги пасаймайди.

Олинган натижалар. Ултрадисперс микрокремнеземни физик-кимёвий хоссалари  ва  уни портландцементнинг физик ва механик хусусиятларига таъсири аниқланди. 5-25 % гача ултрадисперс микрокремнеземнинг қўшилиши цемент тошининг мустаҳкамлигига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланди.

Калит сўзлар: ультрадисперс микрокремнезем (МК), физик - кимёвий хоссалар, қўшимча - тўлдирувчи, цемент, қаттиқлашув, мустаҳкамлик.

Хусусиятлари:

* цементга 5-25 % микрокремнезем қўшганда унинг физик-механик хоссалари ошади;

* қўшимча гидроселикат гели ҳосил бӱлади.

Цитата келтириш: Д. Д. Мухитдинов М. И. Искандарова. Ултрадисперс  микрокремнеземнинг ва ундан фойдаланиб олинган  цементларнинг хоссалари  // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.32-40.

Қабул қилинди: 26.12.2018; Рухсат этилди: 22.01.2019; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 66.61. 620.197.3

Д. М. Жуманиязова, 1Б. С. Закиров, М. Ж. Жуманиязов

ПЎЛАТ АРМАТУРАЛАРНИ ЗАНГЛАШДАН ҲИМОЯЛОВЧИ ИНГИБИТОР КОМПОЗИЦИЯСИНИ ЯРАТИШ

1ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институти. Тошкент ш., Урганч давлат университети, Ургенч ш., е-mail: ximtex@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Темир-бетон конструкциялар  эксплуатация жараёни арматура коррозиясининг ривожланиши билан кечади. Уни ингибиторлаш учун турли композициялар ишлатилади. Цементга ингибитор қӱшимчаларидан натрий ва кальций нитритлари қӱшилганда яхши натижаларга эришилади.

Орол бўйи регионида темир-бетон буюмлар ишлаб чиқаришда таркибида кальций, магний ва натрий хлоридлари ва сульфидлари бӱлган ӱта тузланган сув ва кварц қумлари ишлатилади. Шунинг учун Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ишлаб чиқариладиган темир-бетон констукцияларнинг пўлат арматурасини ҳимоялаш масаласи ўта долзарбдир.

Ишнинг мақсади. Темир-бетон конструкцияларнинг пўлат арматурасини занглашдан ҳимоялаш учун коррозияга қарши композицияларнинг янги туркумини яратиш.

Методология. Рентгенфазали, ИК-спектроскопик, элемент таҳлили каби физик-кимёвий усуллардан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Модифицирланган госсипол смоласи, лигниннинг оксидловчи деструкцияси ва гексаметилентетраминларнинг ӱзаро таъсирлашуви асосида, биринчи бор темир-бетон констукциялар арматурасининг коррозияси ингибиторлари яратилди.

Олинган натижалар. Госсипол смоласи ва лигнин асосидаги, таъсир механизми барьер типида бӱлган, занг модификатори хоссасига эга ингибиторловчи композициялар синтез қилинди ва синовдан ӱтказилди.

Калит сўзлар: бетон, пўлат арматура, коррозия, госсипол смоласи, лигнин,  гексаметилентетрамин.

Хусусиятлари:

* композиция компонентлари осон топилувчан;

* композицияни тайёрланиш ва ишлатилиш технологияси мавжуд; 

* композиция юқори  ҳимоя ва адгезион хосса билан тавсифланади.

Цитата келтириш: Д. М. Жуманиязова, Б. С. Закиров, М. Ж. Жуманиязов. Пўлат арматураларни занглашдан ҳимояловчи ингибитор композиция яратиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.40-45.

Қабул қилинди: 22.10.2018; Рухсат этилди: 26.12.2018; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК. 547.1'13+544.183.2

 

О. Ш. Абдуллоев, М. М. Мўминжонов, Қ. Қ. Отахонов, И. Р. Асқаров

ФEРРОЦEН ВА М-АМИНОБEНЗОЙ КИСЛОТА ОРАСИДАГИ ДИАЗОТИРЛАШ РEАКЦИЯСИ МEХАНИЗМИНИ КВАНТ-КИМЁВИЙ ҲИСОБЛАШ ВОСИТАСИДА ЎРГАНИШ

Андижон давлат университети, Андижон ш., Университет кўч. 129, e-mail: obidjon1987@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кўпгина тадқиқотларда ферроценнинг м-аминобeнзой кислота билан диазотирлаш рeакцияси бир нeча хил усуллар билан амалга оширилган. Рeакция маҳсулотлари унумига эритувчиларнинг таъсири амалий жиҳатдан ўрганилган.  Унга кўра, рeакция хлороформ муҳитида ўтказилганда, диэтилэфир муҳитида ўтказилганга нисбатан маҳсулотлар унуми 8-10% га ортганлиги аниқланган. Аммо, ҳозирга қадар мазкур реакция маҳсулотлари унумига эритувчиларнинг таьсири квант-кимёвий ҳисоблаш методлари ёрдамида тадқиқ этилмаган.

Тадқиқотнинг мақсади диэтилэфир ва хлороформ эритувчиларининг ферроцен ва м-аминобeнзой кислота орасидаги диазотирлаш рeакцияси маҳсулотлари унумига таъсирини квант-кимёвийҳисоблаш усули воситасида ўрганиш.

Методология. Махсулот унуми реакциянинг фаолланиш энергиясига боғлиқ эканлигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу энергияни ҳисоблаш “Gaussian 98” дастурлар пакeти “DFT/B3LYP” гибрид мeтоди 3-21G базисини қўллаган ҳолда, реакцияда иштирок этувчи моддаларнинг Ҳартри энергиялари қийматларидан фойдаланиб амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Тадқиқот натижалари фeрроцeн ва м-аминобeнзой кислота орасидаги диазотирлаш рeакциясининг хлороформ муҳитидаги фаолланиш энергиялари (Еа ва Еа1), диэтилэфир муҳитидаги фаолланиш энергиялари (Е'а ва Е'а1) дан мос равишда 31,5 ва 10 кЖ/моль кичиклигини кўрсатди. Бу ҳолат амалдаги синтез реакцияси хлороформ муҳитида ўтказилганда маҳсулот унумининг диэтилэфирдагига нисбатан юқори бўлишлигини назарий жиҳатдан тушунтиради.

Олинган натижалар. Квант-кимёвий ҳисоблаш натижаларига кўра фeрроцeннинг м-аминобeнзой кислота билан диазотирлаш рeакцияси фаолланиш энергиялари моно- ва диалмашинган махсулотлар учун мос равишда хлороформ муҳитида Еа=158,4 ва Еа1=229,9 кЖ/моль, диэтилэфир муҳитида Е'а=189,9 ва Е'а1=239,9 кЖ/моль, энтальпия ўзгаришлари эса △H= -191,5 ва △H´= -232,8 кЖ/моль қийматларга эга. Хлороформда махсулотлар унумининг диэтилэфирдагига нисбатан юқорилиги фаолланиш энергияларининг бирмунча пасайиши ва ҳосил бўлувчи моддаларнинг термодинамик барқарорлиги билан изоҳланади.

Калит сўзлар: ферроцен, м-аминобензой кислота, диазотирлаш реакцияси, хлороформ, диэтилэфир, квант-кимёвий ҳисоблаш.

Хусусиятлари:

* диазотирлаш реакцияси унумига эритувчиларининг таъсири ўрганилди.

* тадқиқот натижалари хлороформда реакция унуми юқори эканлигини кўрсатди.

Цитата келтириш: О. Ш. Абдуллоев, М. М. Мўминжонов, Қ. Қ. Отахонов, И. Р. Асқаров. Фeрроцeн ва м-аминобeнзой кислота орасидаги диазотирлаш рeакцияси мeханизмини квант-кимёвий ҳисоблаш воситасида ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.46-53.

Қабул қилинди: 19.11.2018; Рухсат этилди: 24.12.2018; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 541.18.665.514:6

Б. З. Адизов, Р. Ж. Эшметов, Д. С. Салиханова, 1С. А. Абдурахимов, И. Д. Эшметов

ТУРҒУН СУВНЕФТЛИ ЭМУЛЬСИЯЛАРНИ ПАРЧАЛАШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ДЕЭМУЛЬГАТОР КОМПОЗИЦИЯЛАРИНИНГ КОЛЛОИД-КИМЁВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЎзФА Умумий ва ноорганик кимё институти. Ташкент ш., 1Тошкент кимё-технология институти, E-mail: bobirjon_adizov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ӱзбекистонда нефт қазиб олиш ривожланишининг ҳозирги даврида турғун сувнефтли эмульсияларининг кўплаб ҳосил бўлиши кузатилмоқда. Бу унинг таркибида қазиб олинаётган эмульсияларнинг турғунлигини оширувчи, юқори миқдорда смола, парафин ва бошқа компонентларнинг бўлиши билан асосланган. Маълум усуллар билан турғун эмульсияларни парчалаш ҳар доим ҳам қайта ишлаш учун товар нефт олиш имконини бермаяпти.

Ишнинг мақсади. Яратилган деэмульгатор композицияларининг ҳўлланиш чекка бурчаги, сирт таранглиги ва нисбий ювиш хусусиятларининг турғун сувнефтли эмульсияларни парчалашга таъсирини баҳолаш.

Методологияси. Стандарт таҳлил усулларидан фойдаланиб сувнефтли эмульсиялар деэмульгаторлари композицияларининг коллоид-кимёвий хусусиятларини қиёсий ўрганиш.

Илмий янгилиги. Турғун сувнефтли эмульсияларни парчалашда қўлланиладиган деэмульгатор композицияси таркибига совунлаштирилган пахта гудронини киритиш билан уларнинг коллоид-кимёвий хусусиятларини ўзгартириш ҳисобига самарадорлигини ошириш имконини бериши аниқланган.

Олинган натижалар. Совунлаштирилган пахта гудрони қўшимчаси композиянинг деэмульгирловчи хусусиятларига яъни, сирт таранглиги, ҳўлловчи ва ювиш хусусиятларига таъсир этиши аниқланган.

Калит сўзлар: коллоид-кимёвий кўрсаткичлар, деэмульгаторлар композициялари, сувнефтли эмульсиялар, пахта гудрони.

Хусусиятлари:

* деэмульгатор композицияларининг сирт тарангли, ҳўллаш ва ювиш хусусиятлари бўйича маълумотлар;

* овунлаштирилган пахта гудронини (ПГ) қўллаш орқали деэмульгаторлар композициясини яратиш;

* совунлаштирилган ПГ ни қўллаш сувнефтли эмульсиялар деэмульгаторларининг ювиш хусусиятини оширади.

Цитата келтириш: О. Ш. Абдуллоев, М. М. Мўминжонов, Қ. Қ. Отахонов, И. Р. Асқаров. Фeрроцeн ва м-аминобeнзой кислота орасидаги диазотирлаш рeакцияси мeханизмини квант-кимёвий ҳисоблаш воситасида ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.53-58.

Қабул қилинди: 19.11.2018; Рухсат этилди: 24.12.2018; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК. 665.335.1

Н. Н. Сабирова, Қ. Х. Мажидов

ШОРТЕНИНГ ЯНГИ ТУРЛАРИ ТАРКИБИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ТАВСИФИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

ЎзР ОЎМТВ Бухоро муҳандислик-технология институти, Бухоро ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Шортенинг бу пишириқ пиширишга яроқли мой тури ҳисобланади. Ижтимоий озуқаланишда ишлатиладиган шортенинг таркибига 3-15% тўйинтирилган қаттиқ ёғлар киради, булар β`–шаклга кристалланади, асоси эса -  юмшоқ қисман гидрогенлашган саломас – қаттиқ ҳайвон ёғи ва ўсимлик мойи аралашмаси, ёки қайта этерификатланган ёғ.

Ишнинг мақсади. Пахта мойини гидрогенлаш маҳсулотлари асосида шортенинг янги турларининг таркибини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш.

Методология. Шортенинглар гидрогенлашган пахта мойи ва қаттиқ ёғлар ишлатилиши билан лаборатория ва тажриба шароитларида тайёрланган.  Консистенцияни 26,7°С ҳароратда пенетрацияни ўлчаш ёрдамида баҳоланган.

Илмий янгилиги. Гидрогенланган пахта мойи асосидаги шортенингларнинг функционал хусусиятлари белгиланган. 10-15°С ҳароратда шортенинглар унчалик қаттиқ бўлмаган.

Олинган натижалар. Гидрогенлашган мой ва ёғларни ишлатилиши шортенингнинг оксидланишга чидамли ва қовуриш жараёнида барқарор бўлишни таъминлайди. Бундай холат гидрогенлаш жараёнининг селективлик шароитлари ва саломаснинг йод сони паст бўлганда кўпроқ учрайди.

Калит сўзлар: шортенинг, гидрогенланган пахта мойи, қаттиқ ёғлар, йод сони, қаттиқ учглицеридлар миқдори, пластик оралиғи, консистенция, сифат кўрсаткичлари.

Хусусиятлар:

* қаттиқ ёғ сифатида ишлатилган пахта мойи билан гидрогенлашган шортенинг;

* пенетрацияни ўлчаш натижалари пальма ёғлари ишлатилган шортенингга яқин кўрсаткичларни намойиш этди. 

Цитата келтириш: Н. Н. Сабирова, Қ. Х. Мажидов. Шортенинг янги турлари таркибини ишлаб чиқиш ва тавсифини тадқиқ қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.58-62.

Қабул қилинди: 11.12.2018; Рухсат этилди: 12.01.2019; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 543.442.2

1Г. О. Мамажонов, 2Т. Т. Сафаров, 2Х. Ч. Мирзакулов, 2Х. С.Бекназаров, 2С. Т.Турсунова

АЦЕТАТ- ВА НИТРОЦЕЛЛЮЛОЗA ПОЛИМЕР МАТЕРИАЛЛАРДАГИ СИНТЕЗ ҚИЛИНГАН ПЛАСТИФИКАТОРЛАРНИНГ УЧУВЧАНЛИГИНИ ЎРГАНИШ

1Наманган давлат университети, Наманган ш., 2Тошкент кимё-технология институти, Ташкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқши. Ацетат- ва нитроцеллюлозa полимер материаллардаги пластификацияловчи қўшимчалар учувчанлигини ўрганиш уларнинг самарадорлигини баҳолашда зарур бўлади. Синтез қилинган пластификаторлар шишаланиш ҳароратини пасайтиради ва уларнинг яхши физик-механик хоссаларини сақлаган ҳолда полимер пленкали материаллардан миграцияланиш тезлигини камайтиради.

Ишнинг мақсади. Бу муаммони ҳал этиш учун бир қатор фойдали хоссаларга эга пластификаторлар хом-ашё базаси сифатида ишлаб чиқариш чиқиндиларидан маҳаллий хом-ашё ресурсларини қўллаган ҳолда лакбўёқ материаллар ишлаб чиқариш ва олиш зарурати туғилди.

Методология. Синтез қилинган ва фойдаланилган пластификаторларнинг учувчанлиги ўрганилди. Пластификаторлар сивуш спирти ва фталат ангидриди (I) асосида синтез қилинди –100°С ҳароратда, ҳамда ДОФ пластификатори (ди(2-этилгексил)фталат) ва ДБФ (дибутилфталат) қўлланилди. Пленка қалинлиги ИЗВ-1 қурилмасида 0,5мкм аниқлик билан ўлчанди.

Илмий янгилиги. Янги паст-концентрланган усул билан РКС эритмасида алмашиниш даражаси 11% (коллоксилин билан) бўлган целлюлоза нитрати синтез қилинди. Ацетат- ва нитроцеллюлозa плекасидаги синтез қилинган пластификаторлар учувчанлиги ўрганилди.

Олинган натижалар. Барча намуналар учун индукцион оралиқ бир хил (10 минут атрофида) эканлиги аниқланди. Бу эксперимент ҳароратигача пластификаторларни қиздирганда парланишнинг ностационар тавсифи билан боғлиқ. Индукцион оралиқнинг мавжудлиги сўзсиз иссиқлик ташиш билан боғлиқ, бу тадқиқ этилаётган моддаларнинг табиати бу кўрсаткичга таъсир этмаслиги билан тасдиқланиши аниқланган.

Калит сўзлар: целлюлоза ацетати, нитроцеллюлоза, коллоксилин, пластификатор, сивуш спирти, фталат ангидриди.

Хусусиятлари:

* алмашиниш даражаси 11% бўлган целлюлоза нитрати синтез қилинган;

* барча намуналар учун индукцион оралиқ бир хил (10 минут атрофида)

Цитата келтириш: Г. О. Мамажонов, Т. Т. Сафаров, Х. Ч. Мирзакулов, Х. С. Бекназаров, С. Т. Турсунова. Ацетат- ва нитроцеллюлозa полимер материаллардаги синтез қилинган пластификаторларнинг учувчанлигини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.63-67.

Қабул қилинди: 28.12.2018; Рухсат этилди: 19.01.2019; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 675.04.016:541

Н.Р.Ашуров, Ш. Ғ. Содиқов, Э. О. Ҳақбердиев, А. Ф. Рейимов

КОЛЛАГЕН ЭРИТМАСИНИ ОЛИНИШИ ВА ХОССАЛАРИ.

ЎзР ФА полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент ш., E-mail:haqberdiyev@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Коллаген – энг кўп учрайдиган табиий оқсиллардан бири бўлиб, ҳайвонлар терисининг асосини ташкил этади. Коллагенни ажратиб олиш ва уни қўллаш, тери махсулотларидан чиққан чиқиндидан оқилона фойдаланишнинг энг мақбул йўлидир. Шу билан бир қаторда коллоген таркибли композициялардан қимматли мақсадли маҳсулот олиш мумкин, жумладан биопарчаланувчи полимер материаллар.

Ишнинг мақсади. Коллаген ажратиб олиш жараёнидаги  кинетик параметрларнинг унинг хоссасига таъсирини ўрганиш.

Методология. Ажратиб олинган коллаген намуналарининг структураси ва хусусиятлари инфрақизил спектроскопия, ядро магнит резонанси ва термогравметрия таҳлиллари асосида тадқиқ этилди. Аниқландики, ажратиб олинган коллаген макромолекулалари қуйидаги қатор амино кислоталар: аланин, валин, лейцин, лизин, фенилаланин ёки гистидин, аргинин, серин, трионин, пролин ва гидроксипролин, ҳамда қисман гидролизланган оқсил махсулотларидан ташкил топган.

Илмий янгилиги. Ишлов берилмаган теридан коллаген ажратиб олиш учун оптимал шароитлар белгиланди ва унинг эритмалари хусусиятлари аниқланди.

Олинган натижалар. Коллаген эритмалари нисбий қовушқоқлиги ишқор концентрацияси ва ҳароратга тескари пропорционаллиги аниқланди. Ишқорий муҳитда молекулалараро боғларнинг узилиши ва оқсилнинг қисман гидролизланиши содир бўлади. Оқсилнинг учинчи ва тўртинчи структураларида бузилиш бўлади, қисман гидролизланган ва сувда эрувчан асосий қисм қолади.

Калит сўзлар: rоллаген, эриш вақти, аминокислоталар, ишлов берилмаган чиқинди тери, нисбий қовушқоқлик.

Хусусиятлари:

* микрогетероген коллаген эритмалар олинди;

* олинган эритмалар кам полидисперсликга эга ва вақт ўтиши билан барқарор бўлади.

Цитата келтириш: Н. Р. Ашуров, Ш. Ғ. Содиқов, Э. О. Ҳақбердиев, А. Ф. Рейимов. Коллаген эритмасини олиниши ва хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.68-74.

Қабул қилинди: 28.12.2018; Рухсат этилди: 19.01.2019; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК547.65;547.655;543.432;546.49

И. И. Жураев, З. А. Сманова, Д. А. Гафурова, Д. Н. Шахидова

МИС ИОНИНИ СОРБЦИОН -ФОТОМЕТРИК АНИКЛАШ

Ўзбекистон миллий университети, Ўзбекистон, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Адабиёт маълумотлар тахлили полимерли сорбентларга  иммобилланган органик реагентларга  қизиқиш ошиб бораётганини кўрсатди. Элементларни танлаб ажратиб олиш, сорбентларни яхши кинетик тавсифлари иммобилланган комплекс ҳосил қилувчи  органик реагентлар билан элементларни мураккаб таркибли эритмалардан концентрлаш ва катта хажмлардан ажратиб олишга имконият беради.

Ишнинг мақсади.  Янги синтез қилинган полимерли материалга иммобилланган 1-(2-пиридилазо)-2-оксинафталин 3,6-дисульфокислотасининг натрийли тузи билан  мис ионини аниқлашнинг сорбцион-спектроскопик усулини ишлаб чиқиш. 

Методология. Фотоэлектроколориметрик ва спектрофотометрик аниқлаш, сорбцион-спектроскопик аниқлаш усулларидан  фойдаланилган. Сорбцион-фотометрик усулда статик ва динамик холатидаги сорбцияланишнинг оптимал шароитлари вақт, муҳит, температура ва бошқа омиллари ўрганилган.

Илмий янгилиги. Толага  иммобилланган 1-(2-пиридилазо)-2-оксинафталин 3,6-дисульфокислотасининг натрийли тузи билан мис ионини аниқлашнинг сорбцион-спектроскопик усули ишлаб чиқилган, бу сорбция жараёнида элементларнинг тақсимланиш коэффициентининг ва бу усулнинг метрологик, аналитик параметрларининг яхшиланишага имкон берган. 

Олинган натижалар. Толага иммобилланган 1-(2-пиридилазо)-2-оксинафталин 3,6-дисульфокислотасининг натрийли тузи билан мис (II) ионининг комплекс хосил қилиши ва иммобилизациянинг мақбул шароити аниқланди, ва мис (II) ионининг сорбцияланишига муҳит рН нинг таъсирини тадқиқ этиш давомида кенг рН 3,0-7,7 оралиғида 97% гача мис сорбцияланиши аниқланди.

Калит сўзлар:  аналитик реагент, 1-(2-пиридилазо)-2оксинафталин-6-сульфокислотасининг натрийли тузи, иммобилизация, сорбцион- спектроскопия, сорбция, мис (II) ионлари.

Хусусиятлари:

* толага иммобилланган регентни қўллаш соҳасидаги тадқиқодлар

* мис ионларини ажратиш ва концентрлаш.

Цитата келтириш: И. И. Жураев, З. А. Сманова, Д. А. Гафурова, Д. Н. Шахидова. Мис ионини сорбцион -фотометрик аниклаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№6. -Б.75-80.

Қабул қилинди: 30.10.2018; Рухсат этилди: 21.12.2018; Нашр этилди: 24.01.2019

 

* * *

УДК 543.432:542.61:535.24:546.72.

 

L. S. Raximova, A. Sh. Giyasov, N. B. Muxtorova, A. A. Shaxakimova

TEMIR(III)NI 1-(2-PIRIDILAZO)-2-NAFTOL BILAN TANLOVCHAN EKOANALITIK EKSTRACTSION-FOTOMETRIC ANIQLASH USULI

Тошкент давлат техническа университети. Тошкент ш., e-mail:latofat 2011@ mail.ru". тел: +998973448502

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Respublikadagi atrof-muhit muhofazasiga o‘sib borayotgan talab ximik-analitiklarning oldiga modda tarkibidagi og‘ir va toksik elementlarning mikrokonsentratsiyalarini aniqlaydigan sodda ekspress, tanlovchan va sezgir usullarni yaratish masalasini oldinga surdi.

Ishning maqsadi. Kimyoviy tarkibi murakkab bo‘lgan materiallardan ekotoksikantlarni selektiv, ekoanalitik aniqlash usullarni izlash.

Metodologiya. Temir (III) ni aniqlash usulining tanlovchanligini oshirish uchun yangicha usul- temir (III) ning rangsiz kompleks ionini inert organik erituvchanlarga tanlovchan ekstraksiyalab, ekstraktga asosli bo‘yoqlarni qo‘shib, organik fazada to‘g‘ridan-to‘g‘ri rangli temir (III) ni kompleksi hosil qilish usuli qo‘llanildi. Temir (III) eritmasini  «hch» markali  temir (III) nitrati tuzidan tayyorlandi. Eritmaning titri kaliy bichomat yordamida potenstiometric aniqlandi.

Ilmiy yangiligi. Temirning 1-(2-piridilazo)-2-naftol bilan ekstraksion-fotometrik aniqlash usuli mavjud usullardan o‘zining tanlovchanligi, sezgirligi, soddaligi va ekspressligi bilan farqqilib, bu usulni ishlab-chiqarish eritmalari, oqava suvlari, ruda, konsentrat va boshqa kimyoviy tarkibi murakkab bo‘lgan materiallarning tahlili uchun qo‘llash tavsiya etiladi.

Olingan natijalar. Izlanishlar natijasida temirni tanlovchan ekstraksiyalash va organik fazada PAN azobo‘yog‘I bilan kompleks xosil qilish yangi usuli yaratildi.

Kalit so‘zlar: ekspress usul, ekstraksiya, kompleks ion, ekstrakt, tanlovchan, sezgirlik, kompleks hosil qilish.

Xususiyatlari:

* ekstraksiya va kompleks hosil bo’lish mexanizmi aniqlandi;

* kompleksning tarkibiy qismlari aniqlandi.

* fotometrik reaksiyalarning tanlovchanligi va sezgirligini oshirish xaqida xulosa qilindi.

Tsitata keltirish: L. S. Raximova, A. Sh. Giyasov, N. B. Muxtorova, A. A. Shaxakimova. Temir(III)ni 1-(2-piridilazo)-2-naftol bilan tanlovchan ekoanalitik ekstractsion-fotometric aniqlash usuli  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№6. -Б.80-86.

Qabul qilindi: 21.11.2018; Ruxsat berildi: 21.01.2019; Nashr etildi: 24.01.2019

 

* * *

 

268 PDF