O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 5 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.123.6

Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев

[98 % NaClO3 ∙ CO(NH2)2 + 2 % H3PO4· CO(NH2)2] - [25 % NH3 + 75 % H2O] - H2O СИСТЕМАДА КОМПОНЕНТЛАРНИНГ ПОЛИТЕРМИК ЭРУВЧАНЛИГИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: kumush1984@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўсимликни ўсиши ва ривожланишини кимёвий бошқариш нафақат онтогенизни эрта тугаллайди, балки ҳосилни асосий ривожланиш даврида хам самарали таъсир кўрсатади. Куз мавсумининг ноқулай келиши оқибатида, бир қатор ўсимликларнинг ҳосили пишиб етилишга улгурмайди, бу эса хосилдорликни камайишига ва сифатини пасайишига олиб келади. Йиғим-терим даврида ҳосилни пишиб етилишини тезлаштирувчи агрокимёвий препаратлар: дефолиантлар ва десикантлар қўлланилади.

Дефолиация-бу йиғим-терим даврида ўсимликларнинг баргини сунъий тўкилишдир. Дефолиация ўтказилгандан сўнг дефолиантлар таркибидаги кимёвий моддалар озуқа моддалар билан аралашиб вегетатив органларидан генератив органлар мева ва уруғга ўтишини таъминлайди.

Ишнинг мақсади. Самарали препаратларни олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш мақсадида [98 % NaClO3 ∙ CO(NH2)2 + 2 % H3PO4·CO(NH2)2] - [25 % NH3 + 75 % H2O] - H2O системасида компонентларнинг ўзаро таъсирлашувини ўрганиш.

Методологияси. Хлорат ионини хажмий перманганометрик, натрий- пламенно фотометрик усулларда аниқланди. Эритмаларнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометри ёрдамида ўлчанди, рН meter FE 20 METTLER TOLEDOда эритмаларнинг рНи аниқланди.

Илмий янгилиги. Сув, монокарбамид натрий хлорати, фосфат карбамид ва аммиаклар иштирокидаги системанинг эрувчанлиги ўрганиш асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари яратилди.

Олинган маълумотлар. Икки компонентли системалар ва ички кесимлар ёрдамида [98 % NaClO3 ∙ CO(NH2)2 + 2 % H3PO4·CO(NH2)2] - [25 % NH3 + 75 % H2O] - H2O системасининг -32,6°С дан 50,0°С харорат оралиғида политермик эрувчанлик диаграммаси қурилди. Политермик эрувчанлик диаграммасида музнинг, карбамиднинг, монокарбамид натрий хлоратининг ва фосфата карбамиднинг кристалланиш майдонлари чегараланди.

Калит сўзлар: эрувчанлик, система, диаграмма, концентрация, дефолиантлар, “таркиб-хосса”, кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлик, зичлик ва рН мухити.

Хусусиятлари:

* системада компоненталарнинг кристалланиш майдонлари чегараланди;

* суюқ дефолиант олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланди.

Цитата келтириш: Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев. [98 % NaClO3 ∙ CO(NH2)2 + 2 % H3PO4· CO(NH2)2] - [25 % NH3 + 75 % H2O] - H2O системада компонентларнинг политермик эрувчанлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.3-10.

Қабул қилинди: 03.08.2018; Рухсат этилди: 03.09.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 669.849:66.081.312

1Р. Д. Аллабергенов, 2С. Н. Расулова, 2В. П. Гуро, 2У. Н. Рузиев

РЕНИЙ КОНЦЕНТРАТИНИ ҚАЙТА ИШЛАШДА РЕНИЙ ГЕПТАСУЛЬФИДИ ОКСИДЛАНИШИНИНГ ҚОНУНИЯТЛАРИ.

1ЎзР геология давлат қўмитаси «Марказий лаборатория» ДК, 2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, vpguro@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Иккиламчи хом ашёдан ренийни ажратиб олишда пиро- ва гидрометаллургик усуллардан фойдаланилади, бунда технологик схемани танлаш хом ашёнинг тури ва мавжуд технологик асбоб ускуналар  билан белгиланади.  “Олмалиқ КМК” АЖ ИИЧБ нинг чиқинди далаларида рений сақловчи техноген чиқиндилар йиғилиб қолган. Улардан гидротермал сульфидлаш усули билан ренийни ажратиш схемаси ишлаб чиқилган. Шу усул билан хосил бўлган сульфидли умумий концентратдаги камёб металлар рений гептасульфиди  Re2S7, молибден учсульфиди ва вольфрам кўринишида бўлади.

Мақсад: “Олмалиқ КМК” АЖ ИИЧБ нинг омборларидаги эритмаларни гидротермал сульфидлаш махсулотлари - умумий камёб металл концентратининг сульфид Re2S7, МоS3, WS3 фазасини оксидланиши натижасида ренийнинг эритмага максимал ўтишига эришиш учун технологик шароитни танлаш.

Методология:  Тадқиқот объекти – оғирлиги 70,1 кг бўлган, Re 0,056 г/л;  Мо 0,76 г/л; W 0,30 г/л; Сu 1,1 г/л;  Fe 0,40 г/л таркибли металларнинг сульфид концентрати намунаси. Эритмаларнинг  redox-потенциалини ўлчаш ЭВ-74 потенциометрида бажарилган. Оксидантлар – кислород, натрий нитрити. Сульфидлаш аммоний сульфиди ёрдамида олиб борилган. Элемент таҳлили ICP-MS да бажарилган.

Илмий янгилиги: Рений гептасульфидининг редокс-жараёнидаги холати ўрганилган. Унинг кислород-нитрит муҳитида окисдиланиши термодинамик мумкинлиги, лекин сульфид хом ашёси таъсирланмаган заррачаларининг элементар олтингугурт билан акклюдирланиши ҳисобига кинетик чегараланиш мавжудлиги кўрсатилган. Олтингугуртнинг тўхтатиш самарасини енгиб, жараён тезлигини технологик даражага олиб чиқувчи редокс-жараёни режими танланган.

Олинган натижалар: Сульфид бирикмаларидан рений, молибден, мис ва темирни тўлиқ ажратиб олишни таъминлайдиган системанинг редокс-потенциали аниқланди.

Калит сўзлар: сульфид, рений, натрий нитрити, кислород.

Хусусиятлари:

* редокс-жараёнда рений гептасульфидининг роли ўрганилди;

* рений гептасульфиди окисдланишининг термодинамик хисоби қилинди;

* сульфид концентратидан ренийни ажратиб олиш схемаси синалди.

Цитата келтириш: Р. Д. Аллабергенов, С. Н. Расулова, В. П. Гуро, У. Н. Рузиев. Рений концентратини қайта ишлашда рений гептасульфиди оксидланишининг қонуниятлари. // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.10-15.

Қабул қилинди: 04.06.2018; Рухсат этилди: 04.07.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 661.632.14

А. А. Расулов

ЧИҚИНДИ ФОСФОРИТ РУДАСИНИ ФОСФОРКИСЛОТАЛИ ГИПСЛИ БЎТҚАДА ПАРЧАЛАШ ЙЎЛИ БИЛАН БОЙИТИЛГАН СУПЕРФОСФАТ ТИПИДАГИ БИРЛАМЧИ ФОСФОРЛИ ЎҒИТ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда республикамизда ишлаб чиқарилаётган фосфорли ўғитлар асосан комплекс азотфосфорли ҳисобланади. Уларни кузги шудгор остига солиб бўлмайди. Чунки экишгача бўлган қишқи даврда атмосфера ёғинлари, қор ва ёмғир сувлари билан тупроқдан ювилиб кетилиши натижасида азотнинг катта йўқотилиши содир бўлади. Азотни экишдан олдин, экиш ва озиқлантириш пайтида солиш лозим. Фосфорли ўғитлар эса кузги шудгорда энг самарали ҳисобланади. Шу туфайли оддий ва бойитилган суперфосфатлар каби бирламчи фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш лозим.

Ишнинг мақсади. Минераллашган массани мураккаб NPSCa-тутган ўғит - Супрефос-NS олишга йўналтирилаётган фосфоркислотали гипсли бўтқа ёрдамида қайта ишлаш асосида бойитилган суперфосфат олиш жараёнини тадқиқ этиш.

Методология. Фосфоркислотали гипсли бўтқага фосфат хом ашёси шундай миқдорда қўшиладики, бўтқанинг хом ашёга оғирлик нисбати 100 : 15 дан 100 : 40 гача бўлиши керак. Компонентларнинг ўзаро таъсирлашуви 70ºС ҳароратда 60 дақиқа давомида олиб борилади. Суперфосфат массаси реактордан туширилади, 95-100ºС ҳароратда етилтирилади ва совитилиб маҳсулотнинг доналари олинади. Маҳсулотларда Р2О5 шакллари фотоколориметрик, СаО комплексонометрик усулларида аниқланди.

Илмий янгилиги. Бойитилган суперфосфатни олиш учун сульфат ва фосфор кислотаси аралашмаси эмас, балки супрефос-NS оралиқ маҳсулоти – фосфоркислотали гипсли бўтқа тавсия этилган, бу эса оқимли усулда қуюқлашмайдиган бўтқа шароитини таъминлашга имкон беради.

Олинган натижалар. Фосфоркислотали гипсли бўтқага (ФКГБ) нисбатан фосфат хом ашёси (ФХ) масса улушининг ортиши маҳсулотдаги Р2О5 умумий миқдорига таъсир кўрсатмайди, аммо Р2О5 нинг умумий шаклига нисбатан унинг ўзлашувчан ва сувда эрувчан шакллари нисбий миқдорларини сезиларли камайтиради. Масалан, С : Қ = 2 : 1 нисбатдаги ФКГБ ишлатилганда ФКГБ : ФХ оғирлик нисбатининг 100 : 15 дан 100 : 40 гача ортиши билан маҳсулотларда Р2О5умум. миқдори 22.17-22.95% оралиғида бўлади, лим. к-таси буйича Р2О5ўзл. : Р2О5умум. эса 90.02 дан 71.08% гача, трил. Б буйича Р2О5ўзл. : Р2О5умум. 83.05 дан 64.86% гача ва Р2О5сув.эрув. : Р2О5умум. 82.83 дан 8.97% гача камаяди. С : Қ = 2,5 : 1 ишлатилганда бу қийматлар мос равишда 23.72-25.06%, 90.26 дан 71.46% гача, 93.92 дан 65.3% гача ва 83.24 дан 9.32% гача оралиғида ўзгаради, С : Қ = 3 : 1 да улар 27.13-27.94%, 92.87 дан 73.09% гача, 85.93 дан 66.83% гача ва 85.43 дан 16.51% гача ташкил этади. Барча маркадаги ФКГБ учун ФКГБ : ФХ мақбул оғирлик нисбати 100 : 25 ҳисобланиб, бунда кўп миқдорда умумий ва ўзлашувчан Р2О5, Р2О5 нинг сувда эрувчан шакли 50% дан кам бўлмаган бойитилган суперфосфат намуналари олинади.

Калит сўзлар: фосфорнокислотали гипсли бўтқа, минераллашган масса, парчалаш, бойитилган суперфосфат.

Хусусиятлари:

* бойитилган супперфосфатни ишлаб чиқаришда фосфоркислотали гипсли бўтқани қўллаш;

* ишланма АО «Ammofos-Maxam» супрефос ишлаб чиқариш қурилмаларида амалга оширилади.

Цитата келтириш: А. А. Расулов. Чиқинди фосфорит рудасини фосфоркислотали гипсли бўтқада парчалаш йўли билан бойитилган суперфосфат типидаги бирламчи фосфорли ўғит  // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.15-22.

Қабул қилинди: 03.08.2018; Рухсат этилди: 03.09.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 661.525.1

1М. Э. Ахмедов, 1А. Т. Дадаходжаев, 2В. П. Гуро

ТАЖРИБА-САНОАТ ҚУРИЛМАСИДА  ДОЛОМИТДАН МАГНИЙ НИТРАТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

1“Узкимесаноат” АЖ илмий тадқиқодлар, инновацион технологиялар яратиш ва тадбиқ этиш ва ишлаб чиқаришни локализациялаш бўлими,  2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,  Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси, innovatsiya1@uks.uz, vpguro@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Аммиакли селитра товар хоссаларини яхшилаш, ўғитларнинг термобарқарорлигини оширишга ёрдам берадиган доналар мустаҳкамлигини яхшилаш, сақлашдаги ёпишқоқлик сабабли муҳим аҳамиятга эга.

Бунинг учун юқори самарали қўшимчалар танлаш бўйича тадқиқодлар олиб борилмоқда. Шу муносабат билан тадқиқодчилар томонидан аммиакли селитрага кондицияловчи қўшимчалар танлаш бўйича фаол қидирув ишлари олиб борилмоқда. Аммиакли селитра ишлаб чиқариш корхоналарида кондицияловчи қўшимчалар сифатида Ўзбекистонга 100% четдан келтириладиган магнезит (MgO) ва брусит Mg(OH)2 асосида олинадиган магний нитрати муваффақиятли қўлланилади. Бироқ, магний нитрати ишлаб чиқариш хом-ашёси сифатида республикада етарли миқдорда конлари мавжуд бўлган доломит хизмат қилиши мумкин.

Ишнинг мақсади. Реакторда суюқ фазанинг циркуляцияси билан доломитни магний нитратига кучсиз азот кислотасида эритиб қайта ишлаш мақбул шароитини ишлаб чиқиш.

Методология. Минерал хом-ашёларни азот кислотаси билан қайта ишлашнинг стандарт усуллари, рН ни назорат қилиш, эритманинг элемент ва кимёвий таркибини ҳажмий ва титрометрик усул билан тахлил қилиш. 

Илмий янгилиги. Маҳаллий доломитни азот кислотаси билан парчалаб, сўнгра ҳосил бўлган суспензияни фильтрлаб, фильтратдан кальций нитратини ажратиб олиш ва суюқ ҳолатидаги магний нитратини олиш мумкинлиги аниқланган.

Олинган натижалар.  Магний нитратини ишлаб чиқариш технологик схемаси ишлаб чиқилган, саноат-тажриба синовлари ўтказилган, жараённинг оптимал технологик кўрсаткичлари аниқланган. Ишлаб чиқилган технология четдан келтириладиган аналогларга нисбатан юқори сифат ва паст таннархни таъминловчи магний нитратини ишлаб чиқаришни таъминлайди.

Калит сўзлар: доломит, азот кислотаси, аммоний сульфати, магний нитрати, кальций нитрати, фильтрлаш, кристаллизация.

Хусусиятлари:

* маҳаллий доломитдан магний нитрати олинди.

* технологиянинг саноат синовлари ўтказилди.

* олинган махсулот сифати меъёрий хужжатлар талабларига жавоб беради.

* аммиакли селитрага қўшимча сифатида ишлатиладиган доломитдан олинган магний нитрати.

Цитата келтириш: М. Э. Ахмедов, А. Т. Дадаходжаев, В. П. Гуро. Тажриба-саноат қурилмасида  доломитдан магний нитратини ишлаб чиқариш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. –Б.22-27.

Қабул қилинди: 06.06.2018; Рухсат этилди: 06.07.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 669.2

1М. М. Якубов,  2А. М. Сайназаров, 3У. Н. Рузиев, 3Е. Т. Сафаров

МИС САНОАТИДА КОНВЕРТЕР ШЛАКЛАРИНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ИННОВАЦИЯСИ

1И. Каримов номидаги ТошДТУ «Фан ва тараққиёт» ДУК, 2«Олмалиқ КМК» АЖ, 3ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Мис саноатида автоген жараёнларнинг кириб келиши билан конвертер шлакларини қайта ишлаш муаммолари пайдо бўлди. Чунки конвертер шлакдаги миснинг миқдори 2-7% дан юқори бўлгани учун классик технология бўйича айланма маҳсулот ҳисобланади ва қайтарувчи печларда қайта ишланади.  Лекин қайтарувчи печ бундай кўп миқдорда чиқадиган, яъни ўзида ва автоген эритувчи печларда мис штейнларини конвертерлаш жараёнида чиқадиган конвертер шлакларини эрита олмайди.

Тадқиқотнинг мақсади. Тадқиқотнинг мақсади - миснинг унумдорлигини ошириш, унинг отвал ва конвертор шлаклардаги миқдорини камайтириш, шунингдек, Ванюков печи конвертор шлакларини қайта ишлаш имконини берувчи, хомаки мисни ишлаб чиқаришнинг кам чиқиндили ва рақобатбардош технологиясини яратиш.

Методологияси. Тажрибалар мис кукунини шлак эритмасининг устига сепиш усули билан  шлакда металлнинг эрувчанлигини аниқлайдиган лаборатория қурилмасида ва "Олмалиқ КМК" АЖ Мис эритиш заводи Ванюков  печи ва саноат қайтарувчи, конвертор печларида ўтказилган.

Илмий янгилиги. Ҳомаки мис ишлаб чиқаришнинг самарали технологиясини яратиш имконини берувчи рангли металлургия чиқиндиларининг кўп фазали композициялари билан мис ишлаб чиқаришдаги шлакли композициялар модел аралашмалари компонентларининг ўзаро таъсирлашиш жараёни ўрганилган. 

Олинган натижалар: Илмий тадқиқотлар натижасида Ванюков печининг отвал шлаклари таркибида мис миқдори (йўқотилиши) (0.9-1.1% дан 0.6-0.7% гача) камайди.

Калит сўзлар: мис, шлак, конвертер шлаки, камбагаллаштириш, магнетит, тикланиш, клинкер

Хусусиятлари:

* конвертор шлакларини камбағаллаштириш технологик схемаси таклиф этилган

* шлаклар Ванюков печида мис штейнларини конвертерлаб олинади.

Цитата келтириш: М. М. Якубов, А. М. Сайназаров, У. Н. Рузиев, Е. Т. Сафаров. Мис саноатида конвертер шлакларини қайта ишлаш инновацияси // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.27-34.

Қабул қилинди: 01.11.2018; Рухсат этилди: 07.11.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 66.023

1Т. З. Рахмонов, 2У. К. Рахмонов, 3О. Ю. Исмаилов, 3А. М. Хурмаматов

ЧАНГ ТОЗАЛАШ ҚУРИЛМАСИНИНГ ГИДРОДИНАМИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

1МЧЖ «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компанияси», 2Тошкент давлат техника университети, 3ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Хозирги пайтда, ҳаво ҳавзасини саноат ташланмаларидан ҳимоялаш дунёнинг барча давлатларига маълум даражада тегишли муҳим муаммолардан бири ҳисобланади.  Газдан тозалаш масалаларига ўта юқори диққат қилинмоқда ва саноати ривожланган давлатлар, жумладан Узбекистонда ҳам чуқур амалий ва назарий тадқиқотлар ўтказилмоқда. Бунда атроф муҳитни ҳимоялаш масалалари, тозалаш қурилмаларининг техник имконияларига жуда боғлик эканлиги, ҳамда улар юқори самарадорлик, эксплуатацион ишончлилик, кам энергия сиғимлилик талабларига жавоб бериши лозимлиги ўрнатилган.  

Ишнинг мақсади. Заррачаларни ўлчами бўйича тарқалиши ва уларни вужудга келиш табиатининг турлича эканлигини эътиборга олиб,  субмикрон  ўлчамли заррачаларни самарали тозалаш учун ҳаракатланувчи насадкали чанг тозалаш ускунасини яратишга йўналтирилган холда, энг мақбул гидродинамик режимни аниқлаш  ва  иш катталикларини ҳисоблаш эмпирик тенгламаларни ишлаб чикиш. 

Методология. Мақолада тажриба натижаларини қайта ишлашнинг статистик услублари, технологик жараёнларни оптималлаштириш услублари, гидродинамика қонуниятларини ўрганиш борасида тажрибалар ўтказишнинг синалган ва умумий деб қабул қилинган услублари, метрологик текширувдан ўтказилган замонавий ўлчов-назорат асбоблари воситасида технологик катталикларни аниқ ўлчаш услубларидан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Янги чанг тозалаш ускунасининг конструктив ўзига хослиги ва гидравлик катталикларини ҳисобга олган холда, уч муҳитли газ-суюқлик қатламининг энергетик ҳаражатларига таъсир этувчи омиллари аниқланган, ҳамда газ сиғими ва суюқлик тутиб қолиш катталикларини ҳисоблаш эмпирик тенгламалари олинган. Тадқиқотлар натижасида, саноат ҳавосини аэрозоллардан чуқур тозалаш учун, гидравлик қаршилиги ўхшаш ускуналарга нисбатан 20-25% паст кўрсаткичга эга, самарали чанг тозалаш ускунаси ишлаб чиқилган.    

Олинган натижалар. Тадқиқот газ тезлиги Uг=10÷20 м/с ва суюқлик зичлиги L = 20 ÷ 100 м32 соат ёки 0,56 ÷ 2,78 м/с ўзгарганида амалга оширилди. Эркин юзаси 26,0; 34,0; 45,0 и 59,0% ли тўсиқли-тақсимловчи тўрлар ўрганилди. Насадка сифатида ўлчами 20х20 мм, резинадан ясалган, оғирлиги 30÷40 г. бўлган насадкали унсурлар қўлланилди. Элаксимон кўринишдаги тўр эркин юзасининг камайиши гидравлик қаршиликни кескин ошишига олиб келади. Масалан, газ тезлиги 18 м/с бўлганда 26 % ли «қуруқ» тўсиқли тўрнинг гидравлик каршилиги 960 Па бўлса, кесим юзаси 59% да бу миқдор, 350 Па чегарасида бўлади. Ушбу холат тезликнинг бошқа миқдорларида ҳам кузатилади.

Калит сузлар: заррача зичлиги, газ тезлиги, гидравлик қаршилик, ҳаракатланувчи насадка, томчили-оқимли ва сачратма-оқимли тартиб.

Хусусиятлари:

* таянч тўр қўлланилмаслиги сабабли ускунанинг қаршилиги камаяди;

* халқа кўринишидаги насадка қатлами баландлигининг ўсиши билан суюклик ушлаш миқдори ортади;

Цитата келтириш: Т. З. Рахмонов, У. К. Рахмонов, О. Ю. Исмаилов, А. М. Хурмаматов. Чанг тозалаш қурилмасининг гидродинамик кўрсаткичларини тадқиқ қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.35-44.

Қабул қилинди: 25.07.2018; Рухсат этилди: 08.11.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

UDK 548.737

1А. B. Ibragimov, 1B. S. Zakirov, 1G. K. Alieva, 2J. M. Ashurov, 2B. Т. Ibragimov

2-NITROBENZOY KISLOTA VA ETILENDIAMIN ASOSIDA YANGI METALLKOMPLEKS SINTEZI VA TUZILISHI

1O’zR FA Umumiy va noorganic kimyo institute, 2O’zR FA А.S. Sadikov nomidagi Biorganic kimyo instituti, Toshkent sh., O’zbekiston, E-mail: aziz_ibragimov@mail.ru

Referat.  Muammoning kelib chiqishi.  Aralashgan ligandli benzoy kislotasining sodda xosilalari va turli xil aminlar asosidagi, qaysiki metallar bilan koordinatsialanganida yangi xususiyatlarni namoyon qilishi yoki ma'lum xususiyatlarni kuchaytirishi, shu jumladan biologik faolligi ortishi mumkin bo’lgan birikmalar deyarli  sintez  qilinmagan.  Shuning  uchun  biz  benzoy  kislotasi  mono-xosilalari  va  turli  xil  aminlarning asosida yangi metall komplekslarning xosil qilishga doir tizimli tadqiqotlar o'tkazyapmiz.

Ishning  maqsadi.  Yangi  metal  komplekslarni  olish  uchun  etilendiamin  va  2-nitrobenzoy  kislotasi asosida aralash-ligandli metall komplekslari xosil bo’lishini o'rganish. Sintez  qilingan birikmalar tuzilishini fizik-kimyoviy usullar bilan, xususan, rentgen kristallografiyasi orqali aniqlash.

Metodologiya. Sintez, elementlar tahlili va rentgen kristallografiyasi.

Ilmiy  yangiligi.  Yangi  kimyoviy  birikma  sintez  qilingan  va  rentgen  tahlili  usuli  yordamida  unig tuzilishi aniqlangan.

Olingan  natijalar.  Supramolekulyar  kompleks  shaklidagi  yangi  koordinatsion  birikma  -  uch molekula etilendiaminning nikel bilan hosil qilgan komples kationi va 2-nitrobenzoat anioni orasidagi tuz.

Kalit so’zlar:  2-nitrobenzoy kislotasi, etilendiamin, Ni-kompleks, molekulyar va kristall struktura, supramolekulyar kompleks.

Hususiyatlari:

* ikkita organik modda asosida yangi supramolekulyar kompleks birikmaning xosil bo’lishi.

Tsitata keltirish: А. B. Ibragimov, B. S. Zakirov, G. K. Alieva, J. M. Ashurov, B. Т. Ibragimov. 2-nitrobenzoy kislota va etilendiamin asosida yangi metallkompleks  sintezi va tuzilishi // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№5. -Б.45-48.

Qabul qilindi: 01.11.2018; Ruxsat etildi: 07.11.2018; Nashr etildi: 09.11.2018

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 563.6.086.83: 541:536.63

О. Б. Кличева, И. Н. Нургалиев, С. Ш. Рашидова

N-КАРБОКСИМЕТИЛХИТОЗАН СИНТЕЗИ ВА УЛАРНИНГ МОЛЕКУЛЯР МОДЕЛЛАРИ ЭЛЕКТРОН ТАСНИФЛАРИНИНГ ҲИСОБИ

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент, 100128, Ўзбекистан, e-mail: polymer@academy.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Юқори молекуляр бирикмалар кимёси ривожланишида табиий полисахаридларни ўрганиш асосий истиқболли соҳа ҳисобланади, жумладан Bombyx mori тут ипак қурти ғумбаги асосида олинган хитозан ва унинг ҳосилалари бир қатор ўзига хос хусусиятлар номоён қилади. Хитозанни глиоксил кислотаси билан қайтаришга асосланган карбоксиметиллаш реакцияси ёрдамида сувда эрувчан намуналар олиш мумкин ва ҳар хил узунликдаги N-карбоксиметилхитозан молекуляр моделларининг энергияларини PMЗ квант кимёвий ва молекуляр динамика усулларидан фойдаланиб ҳисоблаш долзарб йўналиш хисобланади.

Ишнинг мақсади. Сувда эрувчан, хар ҳил алмашиниш даражасига эга бўлган N-карбоксиметилхитозан намуналарини олиш, реакцион қобилиятли функционал гуруҳларни олдиндан аниқлаб, N- КМХЗ молекуляр моделининг энергияларини ҳисоблаш.

Методология. Ишда кондуктометрик титрлаш, ЯМР-, ИК-спектроскопияси, РМ3 полиэмпирик квант-кимёвий ва молекуляр динамика методларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Bombyx mori хитозанини модификациялаш орқали биринчи бўлиб сувда эрувчан (N-КМХЗ) хосиласи олинди, ҳамда ЯМР-, ИК-спектроскопияси ёрдамида идентификация қилинди ва N-КМХЗ макромолекуласи занжири мономер звенолари сонидан келиб чиқиб энергетик ва электрон таснифлари ўзгаришлари графиги тузилди.

Олинган натижалар. Биологик фаол, сувда эрувчан, табиий карбоксиметилланган хитозан намуналари олинди ва N-КМХЗ макромолекуласи занжири мономер звенолари сонидан келиб чиқиб энергетик ва электрон таснифлари ўзгаришлари графиги тузилди. 1-10 мономер звенодан иборат N-КМХЗ молекуласининг модели тузилди. Дастлаб молекуляр механика, кейин РМ3 полиэмпирик квант-кимёвий методлари ёрдамида ҳамма молекулалар учун геометриясини тўлиқ муқобиллаштириш амалга оширилган,

Калит сўзлар: хитозан, N-карбоксиметилхитозан, ЯМР, ИҚ спектроскопия, молекуляр моделлар.

Хусусиятлари:

* биологик фаол, сувда эрувчан, N-карбоксиметилхитозан препарати синтез қилинди;

* келтирилган шароитда реакцион қобилиятли функционал гуруҳлар аниқланди.

Цитата келтириш: О. Б. Кличева, И. Н. Нургалиев, С. Ш. Рашидова. N-карбоксиметилхитозан синтези ва уларнинг молекуляр моделлари электрон таснифларининг ҳисоби // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.49-54.

Қабул қилинди: 02.10.2018; Рухсат этилди: 02.11.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 66.017

В. О. Кудышкин, А. М. Футорянская, Е. К.Иванова, С. Ш. Рашидова 

ҚУЙИМОЛЕКУЛЯР ПОЛИЭТИЛЕННИ МАЛЕИНЛАШ

Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институт, Тошкент, 100128, Ўзбекистон, e-mail: polymer@academy.uz

Реферат.  Муаммонинг келиб чиқиши. Кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, полимер чиқинди муаммосини тубдан ҳал этилиши биоемирилувчи полимерларни яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва амалиётда қўллаш билан боғлиқдир. Полиолефинлар ва табиий полисахаридлар асосида бундай биопарчаланувчан композицион материалларни олиш учун Устюрт газ-кимё мажмуасининг қуйимолекуляр полиэтиленини  (ҚМПЭ) ундан  композиция компонентлари орасидаги боғловчи ҳалқа сифатида фойдаланиш  мақсадида  малеинлаш имконияти кўрсатилди.

Мақсад. ҚМПЭ таркибига малеин ангидридининг (МА) реакцион мойил гуруҳларини киритиш орқали  унинг реакцион қобилиятини ошириш ва олинган малеинланган ҚМПЭ ни полимер композициялар олишда қўллаш.  

Методология. Лаборатория қурилмасида суюқланма ҳолидаги  ҚМПЭ га  МА ни пайвандлаш жараёни ўтказилди. Сополимер ҳосил бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш мақсадида, олинган аралашмани экстракциялаш натижалари ва ИҚ-спектроскопия усулларидан фойдаланилди.  Шунингдек компьютерда моделлаштириш усуллари ҳам қўлланилди. 

Илмий янгилиги. Мазкур ишда  илк бор Циглер-Натт катализаторлари иштирокида полиэтилен ишлаб чиқаришда  иккиламчи маҳсулот ҳисобланган  қуйимолекуляр полиэтиленни малеинлаш борасида тадқиқотлар олиб борилди.

Олинган натижалар. Келтирилган натижалар  ҚМПЭ ни малеинлаш имкониятларини кўрсатади. Олинган малеинланган ҚМПЭ полиолефинлар асосидаги композицион материалларни яратишда қўлланилиши мумкин. 

Калит сўзлар: қуйимолекуляр полиэтилен, малеин ангидриди, сополимерланиш, биопарчаланувчан полимер материаллар, компьютерда моделлаштириш.

Хусусиятлари:

* силжиш майдонида ҚМПЭ ни  малеинлаш имкониятларн аниқланди;

* бу молекулалар орасидаги таъсирни оснонлаштиради.

Цитата келтириш: В. О. Кудышкин, А. М. Футорянская, Е. К. Иванова, С. Ш. Рашидова. Қуйимолекуляр полиэтиленни малеинлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. –Б.54-58.

Қабул қилинди: 08.10.2018; Рухсат этилди: 08.11.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 547.458.88+664.292

Н. Т. Муйдинов, Г. А. Халилова, О. И. Раджабов, Т. Гулямов, А. С. Тураев

КОЛЛАГЕН ВА ТАБИИЙ БИОМАТЕРИАЛЛАР АСОСИДА СУВДА ЭРУВЧАН КОМПОЗИЦИЯЛАР ОЛИШ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА биорганик кимё институти, 100125, Тошкент, Мирзо Улугбек, кўч.83, ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Коллаген ишқорий-тузли ишлов берилгандан сўнг кислота, ишқор ва буферларда эрийди, лекин сувда эримайди, шунинг учун фармацевтика саноатида коллагеннинг суртма, эритма ва шамчакўринишидаги дори шаклллари технологиясида қўлланилиши чекланган. Доривор бирикмалар таркибига кислота ва ишқор каби қўшимча компонентларнинг киритилиши уларнинг биологик мавжудлигига, кимёвий ва биологик мослашувига ҳамда терапевтик фаоллигига таъсир этиши мумкин. Шу сабабли, сувда эрувчан коллагеннинг олиниши, уни дори шакллари технологияларида кенг қўллаш учун имконият яратади.

Ишнинг мақсади. Коллаген ва сувда эрувчан полисахаридларнинг мослигини ўрганиш ҳамда улар асосида тиббиёт учун препаратлар олиш.

Методология. Қовушоқлик, силжиш кучланиши, силжиш тезлиги градиенти асосий реологик кўрсаткичлар ҳисобланади. Қовушоқликни аниқлашда «Rheotest II» маркали, (Messgerate Medingen GmbH, Германия) ротацион вискозиметрдан фойдаланилди. Бунда 25ºС дан 50ºС гача ҳарорат оралиғида, қовушқоқликнинг кенг интервалида, 2-280 Па силжиш кучланишида, силжиш тезлиги 1,5-1310 с-1 да, 5/13 -243 мин-1 бурилиш тезлигида ва 3-4% аниқлик ўлчовида олиб борилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта коллаген ва сувда эрувчан полисахаридларнинг ўзаро мослиги аниқланди.

Олинган натижалар. Коллаген, КМЦ ва базидиал замбуруғлардан ажратиб олинган полисахаридлар асосида олинган композициялар ўрганилди. Нейтрал муҳитли, қўшимчалардан тозаланган, бўккан коллагеннинг сувли массаси базидиал замбуруғлардан гидролизлаб олинган қуруқ ҳолдаги сувда эрувчан полисахаридлар суммаси ва КМЦ билан аралаштирилди.

Калит сўзлар: коллаген, коллаген массаси, карбоксиметилцеллюлоза, полисахаридлар йиғиндиси, реология, силжиш кучланиши, динамик қовушқоқлик.

Хусусиятлари:

* биополимерлар асосидаги композицияларнинг реологик хусусиятлари ўрганилди;

* композициялар қовушқоқлигининг биополимерлар структурасига боғлиқлиги аниқланди.

Цитата келтириш: Н. Т. Муйдинов, Г. А. Халилова, О. И. Раджабов, Т. Гулямов, А. С. Тураев. Коллаген ва табиий биоматериаллар асосида сувда эрувчан композициялар олиш жараёнини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. –Б.59-63.

Қабул қилинди: 08.10.2018; Рухсат этилди: 08.11.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК678.742.046

1Б. А. Нормуродов, 1Х. Х. Тураев, 2Ф. Н. Нуркулов, 2А. Т. Джалилов

ОЛТИНГУГУРТ, АЗОТ ВА ФОСФОР ТУТГАН ОЛИГОМЕРНИНГ ТАРКИБИ ВА ТЕРМИК ХАРАКТЕРИСТИКАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

1Термиз давлат университети, Термез ш., 2«Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти» МЧЖ, Тошкент ш., Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда  ҳар қандай маҳсулотни жаҳон андозаларига мос равишда ривожлантириш - бу улар асосида замонавий иқтисодиётнинг тезкор самарали ривожланишини таъминловчи кенг ассортиментдаги моделлар, турлар, маркалар, модификациялар яратиш ва шу билан уларнинг қўлланиш соҳаларини ва ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдир. Бу тенденция термопластик материаллар ишлаб чиқаришда ҳам ўз аксини топган. Полимер материаллар учун юқори термик барқарор ва оловбардош, иқтисодий жиҳатдан арзон, экологик тоза  янги қўшимча ва тўлдирувчиларни синтез қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Мақсад. Тадқиқотнинг мақсади олтингугурт, азот ва фосфор тутган олигомернинг таркиби ва термик таснифларини  ўрганишдан иборат.

Методология. Олтингугурт, азот ва фосфор тутган олигомернинг физик-кимёвий хоссалари: зичлиги, суюқланиш ҳарорати, эрувчанлиги,  ИҚ-спектри ва ДСК натижалари ўрганилди.

Илмий янгилиги. Янги NDP-3 маркали олтингугурт, азот ва фосфор тутган олигомер синтез қилинди.

Олинган натижалар. Синтез қилинган олигомернинг таркибини ўрганиш учун ИҚ-спектроскопия тадқиқодлари ўтказилди. Термик таснифларини ўрганиш учун NDP-3 маркали олтингугурт, азот ва фосфор тутган олигомернинг ДСК натижалари олинди. NDP-3  дан олинган намуна массаси 207 ºС гача ўзгармайди. ДСК эгри чизиқлари 20-370 ºС оралиғида намунанинг суюқланишига мос битта эндотермик пик (250 ºС) кузатилди.

Калит сўзлар: фосфор тутган олигомер, азот тутган бирикма, қовушқоқлик, олигомерлар.

Хусусиятлари. Олтингугурт, азот ва фосфор тутган олигомернинг физик -кимёвий хоссалари ўрганилди.

Цитата келтириш: Б. А. Нормуродов, Х. Х. Тураев, Ф. Н. Нуркулов, А. Т. Джалилов. Олтингугурт, азот ва фосфор тутган олигомернинг таркиби ва термик характеристикаларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.64-68.

Қабул қилинди: 29.06.2018; Рухсат этилди: 04.08.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

УДК 628.54.161.1

Ф. М. Юсупов, Ю. Р. Яхшиева, Ж. Ш. Нурмухаммадов, Г. А. Байматова

“МУБОРАК ГҚИЗ” ДА ИШЛАТИЛАДИГАН СУВЛАРНИ КИМЁВИЙ ЖИҲАТДАН ТАҲЛИЛ ЭТИШ

ЎзРФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., Ўзбекистон Республикаси

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда ишлаб чиқариш корхоналари ва Республикамизда суғориш майдонларидаги ифлосланган сувларни кимёвий моддалардан тозалаш долзарб муаммодир. Нефтни қазиб чиқаришда, қудуқларни тозалашда, реакторларни совутишда ва уларни тозалашда, кимёвий чиқиндиларни сув хавзаларига чиқариб ташлаш оқибатида сув алифтик ва ароматик углеводородлар, сувда эримайдиган оғир металлар, сувда эрийдиган агрессив газлар  билан ифлосланади.

Ишнинг мақсади. “Муборак ГҚИЗ”дан олиб келинган сув намуналарини кимёвий реагентлар билан тозалаш ва юмшатиш ва уларни ишлаб чиқариш корхоналарида синовдан ўтказиш.

Методология. Ишлаб чиқариш корхоналаридаги сувларни тахлил қилиш жараёнида классик аналитик усуллар, сувни тахлил этиш ва органик кимё усулларидан фойдаланилган.  Ишлаб чиқариш корхоналари МНҚИЗ даги сувларнинг тахлили кимёвий реагентлар (цинк-уранил ацетат, аммоний оксалат, сода ва б.) билан тозалаш ва юмшатишдан олдин ва кейин ўтказилди.

Илмий янгилиги. Сувни юмшатиш ва тузларни чўктириш ЎзР ФА УНКИ КТ ва СФМ лабораторияси ходимлари томонидан яратилган кимёвий реагентлар ёрдамида ўтказилди.

Олинган натижалар. Муборак газни қайта ишлаш корхоналаридан олинган ҳар хил сув намуналари - КНС-38, Айланма сув, КНС-224-38а, КНС-835, Флегма  синаб кўрилди. Кимёвий реагентлар ёрдамида сув юмшатилди ва унинг таркибидаги тузлар чўктирилди.

Калит сўзлар: кимёвий реагентлар, углеводородлар, металл ионлари, нефть, нефт махсулотлари, туз, юмшатиш, чўктириш.

Хусусиятлари:

* муборак ГҚИЗ сув намуналарининг физик-кимёвий хоссалари ўрганилди;

* турли сув намуналари юмшатилди ва тузлар чўктирилди;

* муборак ГҚИЗ  шароитида тозаланган сувлар синалди ва улар ижобий натижалар берди.

Цитата келтириш: Ф. М. Юсупов, Ю. Р. Яхшиева, Ж. Ш. Нурмухаммадов, Г. А. Байматова. “Муборак ГҚИЗ” да ишлатиладиган сувларни кимёвий жиҳатдан таҳлил этиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.68-73.

Қабул қилинди: 11.07.2018; Рухсат этилди: 11.08.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543. 251:541. 25:541. 13:541. 8.

Н. Х. Кутлимуротова, З. А. Сманова, М. Р. Юлдашева

β-ГИДРОКСИЭТИЛИМИД ЭРИТМАСИ БИЛАН СКАНДИЙНИ АМПЕРОМЕТРИК АНИҚЛАШ

Ўзбекистон миллий университети, Тошкент ш., Ўзбекистон, Е-mail: Nigora.qutlimurotova@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Скандий ва унинг бирикмалари саноатда, халқ хўжалигида катта ўрин тутади, улар юқори иссиқликка бардошли керамикалар, квант-механик кучайтиргичлар, лазерлар, люминофлар, эмиссион материаллар, диэлектриклар, қаттиқ электролитлар, кучли ёритувчи галоген лампалар, катализаторлар ва бошқалар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шунинг учун уни аниқлашнинг юқори сезувчан, аниқлиги юқори ва миқдорини кенг оралиқда аниқловчи усулни ишлаб чиқиш зарурдир. Ундан ташқари бу усуллар юқори тезликда бажариладиган ва тан нархи жихатидан арзон, услубий тузилиши хамда асбоблари содда бўлиши керак.

Ишнинг мақсади скандийни β-гидроксиэтилимид реагенти билан аниқлашнинг амперометрик усулини ишлаб чиқиш.

Методология. Илмий тадқиқотлар олиб боришда потенциометрик, полярографик, вольтамперометрик, амперометрик усуллари танланган ва олинган натижаларни ҳисоблашда статистик усулдан фойдаланилган.

Илмий янгилиги илк маротаба скандийни янги синтез қилинган β-гидроксиэтилимид эритмаси билан амперометрик титрлаш усулида аниқлаш амалга оширилди.

Олинган натижалар: скандийни янги синтез қилинган β-гидроксиэтилимид эритмаси билан комплекс ҳосил қилиш жараёни ўрганилган ва унинг оптимал шароитлари аниқланган. Реагентнинг электрооксидланиш сони тадқиқ қилинди. Муҳит кислаталигининг мақбул кўрсаткичи рН 1-3 оралиғидадир.

Калит сўзлар: скандий, амперометрик титрлаш, β-гидроксиэтилимид, логарифмик анализ, ярим тўлқин потенциали.

Хусусиятлари:

* скандийни β-гидроксиэтилимид эритмаси билан амперометрик титрлаш;

* комплекснинг барқарорлик константаси логарифмик усулда аниқланган.

Цитата келтириш: Н. Х. Кутлимуротова, З. А. Сманова, М. Р. Юлдашева.  β-гидроксиэтилимид эритмаси билан скандийни амперометрик аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№5. -Б.74-80.

Қабул қилинди: 13.09.2018; Рухсат этилди: 07.11.2018; Нашр этилди: 09.11.2018

 

* * *

 

м

380 PDF