O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 2 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 548.75:546.3

1,2Ш. Ш. Даминова, 1,2З. Ч. Кадирова, 3Х. Т. Шарипов

НОДИР МЕТАЛЛАРНИ ИМПРЕГНИРЛАНГАН СОРБЕНТЛАР БИЛАН ИҚ-СПЕКТРОСКОПИК ТАДҚИҚИ

1Тошкент кимё-технология институти, Тошкент, збекистон

“Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази” ДК, Тошкент, Ӳзбекистон

“Фан ва тараққиёт” ДУК, Тошкент, збекистон. E-mail: daminova_sh@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Замонавий аналитик усулларнинг юқори сезувчанлигига қарамасдан нодир металларнинг табиий объектларда кам миқдорда бўлиши хамда ушбу объектларнинг мураккаб таркиби ва макрокомпонентларнинг ҳалақит берувчи таъсири тўғридан тўғри ушбу металларни аниқлашга ҳалақит беради. Шунинг учун, табиий объектларни таҳлил қилиш натижаларининг ишончлилиги ва тўғрилигини ошириш учун улардан металларни ажратишнинг турли усуллари амалда қўлланилади. Мураккаб таркибли объектларни таҳлил қилишда нодир металларни ажратиб олиш ва концентрлашнинг самарали усулларидан бири комплекс ҳосил қилувчи сорбентлар билан сорбциялаш ҳисобланади. Бундай сорбентлар таркибида донор атомлар бўлганлиги сабабли улар нодир металлар ионларига нисбатан юқори селективликка эга бўлади.

Ишнинг мақсади. Структура ва импрегнирланган сорбентлардаги комплекс ҳосил бўлиш механизми ҳақида қўшимча маълумотлар олиш учун янги олинган сорбентларнинг сорбцияга қадар ва улардан нодир металл ионлари сақлаган эритмаларнинг адсорциясидан кейинги ютилишини ИҚ-спектроскопик усулда ўрганиш.

Методология. Сорбентларнинг сорбцияга қадар ва сорбциядан кейинги ИҚ-спектрлари ИК-Фурье спектрометрда Nicolet iS50 (Thermo Scientific, Германия) олинди.

Илмий янгилиги. Дастлабки сорбент-матрица ва импрегнирланган сорбентларнинг сорбцияга қадар ҳамда эритмадан металл ионлари сорбциядан кейинги олинган ИҚ ютилиш спектрлари ўрганилди. Сорбентларга киритилган органик реагентлар функциональ гуруҳларининг комплекс ҳосил қилиш жараёнидаги иштироки тасдиқланди. Спектрдаги хусусиятли чизиқларнинг силжишига қараб  ютилган органик лиганднинг металл ионлари билан ўзаро таъсири асосида барқарор металл комплекслари хосил бўлиши тасдиқланган.

Олинган натижалар. ИҚ-Фурье усулида сорбент юзасидаги импрегнирланган органик лигандлар билан нодир металлар (НМ) ионлари орасидаги комплекс ҳосил бўлиши жараёни ўрганилган.  Спектрдаги қатор ИҚ-ютилиш чизиқлари импргенирланган органик лигандлар билан НМ ионларининг ўзаро таъсирида комплекс бирикмалар ҳосил бўлганлигидан далолат берди.

Калит сўзлар: ИК-спектрлар, сорбция, кумуш, олтин, платина, импрегнант.

Хусусиятлари:

* ИҚ-спектрлар ва НМ ионларининг импрегнатлар билан боғлиқлиги.

* ПАД400 ва ПАД600 ларни MAB, DADTFK лар билан импрегнирлаш

* MAB металл ионларини монодентат, DADTFK-бидентат координациялайди.

Цитата келтириш: Ш. Ш. Даминова, З. Ч. Кадирова, Х. Т. Шарипов. Нодир металларни импрегнирланган сорбентлар билан ИҚ-спектроскопик тадқиқи.  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.3-11.

Қабул қилинди: 29.03.2018; Рухсат этилди: 11.04.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК 541.123.3

И. М. Мияссаров, А. С. Тогашаров, Ж. С. Шукуров, С. Тухтаев

ЛИМОН КИСЛОТАНИНГ АММОНИЙЛИ ТУЗИ ВА НАТРИЙ ХЛОРАТНИНГ МОНОКАРБОМАДИ АСОСИДА  ДЕФОЛИАНТ ОЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ АСОСЛАРИ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент. Ӳзбекистон, E-mail: ionxahat@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ғўзани сифатли дефолиация қилиш, пахта ҳосилини қисқа муддатда тўлиқ йиғиб-териб олиш имконини беради. Мамлакатимиз саноатида ишлаб чиқарилаётган дефолиантлар – натрий ва магний  хлоратлари ўсимликка “қаттиқ” таъсир этади ва комплекс таъсир этиш хусусиятига эга эмас, шунингдек бу замонавий пахтачилик талабларига жавоб бермайди. Уларнинг ўсимликга “қаттиқ” таъсир этиши ўсимликга юмшоқ таъсир этувчи, янги самарали дефолиантларни яратишни талаб қилади.

Ишнинг мақсади. Тадқиқотнинг мақсади – натрий хлоратининг монокарбамиди ва физиологик фаол ар  асосида комплекс таъсир этувчи ғўза дефолиантини олиш жараёнини физик-кимёвий асослашдан иборатдир.

Методологияси. Комплекс таъсир этувчи ғўза дефолиантини олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш учун, натрий хлорат монокарбамиддан ва физиологик фаол моддадан иборат системаларда эритмаларнинг эрувчанлиги ва реологик хоссалари ҳақида илк бор маълумотлар олинди. Ишни бажаришда визуал-политермик, пикнометрик усуллардан фойдаланилди. Эритманинг қовушқоқлиги – ВПЖ вискозиметр ёрдамида, эритманинг рН – муҳити эса FE 20 METTLER TOLEDO рН метрда аниқланди.

Илмий янгилиги. Натирй хлорати, карбамид, лимон кислотанинг аммонийли тузи ва сув иштирокидаги системада компонентларнинг ўзаро таъсири бўйича физик-кимёвий асослар яратилди ва бу системани политермик эрувчанлик диаграммаси қурилди. Комплекс таъсир этувчи, физиологик фаол ар  сақлаган дефолиант олиш жараёнини асослаш учун [60%NaClO3•CO(NH2)2+40%H2O]-C6H17O7N3 системанинг “таркиб-хосса”си  ўрганилди.  Тадқиқот натижалари физиологик фаол  хусусиятига эга бўлган суюқ дефолиант олиш мумкинлигини кўрсатди.

Олинган маълумотлар. Бинар системалар ва ички кесимлар асосида NaClO3•CO(NH2)2-C6H17O7N3-H2O системанинг политермик эрувчанлик диаграммаси -33,0 дан 40ºС гача ҳарорат оралиғида қурилди. Политермик эрувчанлик диаграммасида музнинг, CO(NH2)2, NaClO3•CO(NH2)2, C6H17O7N3•H2O ва C6H17O7N3 кристалланиш майдонлари ажаратилган. [60%NaClO3•CO(NH2)2+40%H2O]-C6H17O7N3 системасида эритмадаги компонентларнинг нисбатига боғлиқ ҳолда, кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлиги, зичлиги ар Н муҳити аниқланган.

Калит сўзлар: эрувчанлик, система, диаграмма, концентрация, дефолиантлар.

Хусусиятлари:

* NaClO3•CO(NH2)2-C6H17O7N3-H2O системасида кристалланиш майдонлари;

* Суюқ дефолиант олишнинг мақбул кўрсаткичлари аниқланди. 

Цитата келтириш: И. М. Мияссаров, А. С. Тогашаров, Ж. С. Шукуров, С. Тухтаев. Лимон кислотанинг аммонийли тузи ва натрий хлоратнинг монокарбомади асосида  дефолиант олиш жараёнининг физик-кимёвий асослари  // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.12-17.

Қабул қилинди: 05.03.2018; Рухсат этилди: 05.04.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК 669.213.63+661.887

1А. Х. Туресебеков, 2Р. Д. Аллабергенов, 3С. Н. Расулова, 3В. П. Гуро, 4Х. Т. Шарипов

МУСТАҲКАМ ОЛТИН САҚЛОВЧИ ҚОРА СЛАНЕЦЛИ РУДАЛАР ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ.

1 ӲзР ФА ТКИ , 2 ӲзР геология давлат қӳмитаси «Марказий лаборатория» ДК

3ӲзР ФА УНКИ, Мирзо Улугбек кӳч. 77-a, 700170, Тошкент, 4«Фан ва тарракиёт» ДУК

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сулфидлар, маҳаллий олтин “кўринмас” олтин деб аталадиган Ўзбекистоннинг асосий олтин сақловчи хом ашёси – кварц олтин рудали жинслар бўлиб ҳисобланади. Буларга органоген Аu-формали “органофил” сульфид бирикмалар, ҳамда махаллий пирит, арсенопирит, халькопиритлар тааллуқлидир. Уларга Кўкпатас ва Даугазтаунинг қора сланецли рудалари ҳам киради. Ҳозирги вақтдаги мавжуд қайта ишлаш технологиялари олтинни тўлиқ ажратиб олиш қийинлиги туфайли кам қўлланилади.

Ишнинг мақсади. Кўкпатас, Даугизтау қора сланецли рудалар таркибидаги олтин ва кумушни жойлашиш шакли ва таркибини баҳолаш ва уларни қайта ишлашга ёндошувни ишлаб чиқиш.

Методология. Намуналардаги минералларнинг миқдорини рентгенофазавий таҳлил усули ёрдамида аниқланди; Aligent 7500 ICP MS спектрометрида элемент таҳлили ўтказилди. Минерал матрицалардаги олтин таркиби эса зондли микроанализаторда (JXA-8800R, Troe, Япония) аниқланган.

Илмий янгилиги. Мустаҳкам Au-хом ашёсини қайта ишлаганда олтин тўлиқ ажратиб олинмаслиги аниқланди, бу жараённинг технологик режимини кескинлаштириш: хом ашёни майдалаш, механо-физик-кимёвий фаоллаштириш, автоклав ва оксидловчи-каталитик жараёнлардан фойдаланиш билан ҳал этилади.

Олинган натижалар. Кокпатас ва Даугизтау рудаларининг минерал таркиби аниқланган. Кўрсатилган мустаҳкам олтин рудали конлардаги топилмалар таркибидаги олтин ва кумушнинг миқдори ва уларнинг қай шаклдалиги аниқланган. Бу рудаларни қайта ишлаш технологияси тақдим этилган.

Калит сўзлар: олтин рудаси, қора сланeц рудаси, олтин, кумуш, сульфидли минераллар.

Хусусиятлар:

* Қора сланeц рудаларида олтиннинг қай шаклдалиги аниқланган;

* Хом ашёни эритиш босқичида олтинни тўлиқ ажрата олмаслик юзага келади;

* Хом ашёни механофизик, пирокимёвий фаоллаштириш талаб қилинади.

Цитата келтириш: А. Х. Туресебеков, Р. Д. Аллабергенов, С. Н. Расулова, В. П. Гуро, Х. Т. Шарипов. Мустаҳкам олтин сақловчи қора сланецли рудалар ва уларни қайта ишлаш. // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.17-23.

Қабул қилинди: 24.03.2018; Рухсат этилди: 17.04.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК  66 097 38(088 8)

В. П. Гуро, А. Т. Дадаходжаев, М. А. Ибрагимова, Ф. Н. Фузайлова

ТЕМИР-МОЛИБДЕНЛИ МЕТАНОЛНИ ФОРМАЛЬДЕГИЧА ОКСИДЛОВЧИ КАТАЛИЗАТОР ОЛИШ

ӲзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент. Ӳзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «Навоиазот» АЖ да метанолдан формальдегид 95-99% унум билаг ишлаб чиқаришда четдан келтириладиган молибден ва темир оксидларининг нисбатлари  2,5÷1,7 бӳлган темир-молибден катализатори (ТМК) ишлатилади. Уни ишлаб чиқариш технологиясини маҳаллийлаштириш – соҳанинг долзарб талабидир.

Мақсад: Лаборатория шароитида метанолдан формальдегид синтези темир-молибден катализатори намуналарини олиш ва синаш. Вазифалар: 1) ТМК намуналарини турли усуллар билан синтез қилиш; 2) ТМК намуналарини тадқиқ қилиш ва уларнинг каталитик фаоллигини синаш учун  «Навоиазот» АЖ га юбориш; 3) маҳаллий хом-ашёдан ТМК нинг саноат синтези технологик картасини ишлаб чиқиш.

Методология. Fe-Mo (1); Fe-Mo-Cr (2) ва Fe-Mo-Ca (3) намуналари қатор патентларда келтирилган усуллар бӳйича синтез қилинган. Уларнинг элемент таҳлили Perkin-Elmer 3030В, Aligent 7500 IСP MS спертрометрларида бажарилди. Лаборатория термостати, рН-метр ЭВ-74 дан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Маълум патентлар асосида қатор ТМК намуналари синтез қилинди. Уларни синтез қилиш усулида патентлардаги талаблардан фарқи маҳаллий хом-ашёдан фойдаланилгани, ҳарорат ва вақт режимларининг турличалигидадир. Катализаторлар фаолликлари «Навоиазот» АЖ да синов вақтида баҳоланади.

Олинган натижалар. Синтез қилинган ТМК катализаторларининг механик мустаҳкамлиги, кимёвий таркиби ва каталитик фаоллиги баҳоланди.

Калит сӳзлар: темир, молибден, катализатор, формальдегид синтези

Хусусиятлари:

* Сувли суспензиядан темир-молибден катализатори синтез қилинди;

* Хром тутган темир-молибден катализатори синтез қилинди;

* Кальций тутган темир-молибден катализатори синтез қилинди.

Цитата келтириш: В. П. Гуро, А. Т. Дадаходжаев, М. А. Ибрагимова, Ф. Н. Фузайлова. Темир-молибденли, метанолни формальдегича оксидловчи катализатор олиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.23-27.

Қабул қилинди: 24.03.2018; Рухсат этилди: 10.04.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК662.71+504

R. A. Paygamov, D. S. Salihanova, I. D. Eshmetov, D. J. Jumaeva

MAHALLIY DARAXT YO`GOCHLARIDAN KO`MIR ADSORBENTLARINI OLISH

O’zR FA Umumiy va noorganik kimyo instituti Toshkent, O’zbekiston, E-mail: rpaygamov@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Hozirgi kunda atrof muhitni ifloslanish muammolari butun dunyoda muhim ahamiyatga ega. Respublikamizda toza suvning tanqisligi bilan bog’liq, sanoat oqava suvlarini tashlash va ularni takror ishlatish muammosi echimining zarurligi qo`llanilayotgan adsorbentlarga bo`lgan talabni asoslaydi. Bunda mahalliy xom ashyo asosida yangi turdagi adsorbentlarni ishlab chiqish, hamda ularni qo'llash sanoat oqava suvlarini tozalash uchun dolzarb muammolardan biri hisoblanadi.

Ishning maqsadi. Mahalliy xom ashyo asosida yangi uglerodli adsorbent olish va adsorbentning  g`ovakliligiga piroliz harorati va maydalanganlik darajasining ta'sirini o`rganish.

Metodologiya. Adsorbentlarning g`ovakliligiga 400°С haroratda, piroliz yordamida ko`mirlarni karbonizatsiyalash usuli, yani yuqori haroratda kislorodsiz muhitda qizdirish bilan erishilgan. Atseton bo`yicha g`ovaklilik GOST 6217-52 ga mos holda aniqlangan.

Ilmiy yangiligi: pista ko`mirning g’ovaklari o’lchami yuqori 1-2 mm bo’lishiga pirolizning optimal harorati 400°С bo’lganda erishilishi aniqlangan.

Olingan natijalar: Ko`mirning g`ovakligi uning maydalanish darajasi va pirolizning haroratiga bog`liqligi o`rganilgan. Yog`och asosidagi ko`mirning 1-2 mm o`lchamdagi eng yuqori g`ovakligi pirolizning optimal 400°С harorati aniqlangan. 400°С haroratda ishlov berilgan eman va shumtol yog`ochi asosida olingan ko`mir g`ovakligi mos ravishda 75.4 va 75.7% ni tashkil etadi. G’ovaklarining o’lchami 1-2 mm bo’lgan shumtol asosida olingan ko`mirning g`ovakligi nazorat sifatida olingan BFK namunasiga yaqin ekankigi aniqlandi.

Kalit so`zlar: pista ko`mir, piroliz, adsorbent, shumtol asosidagi ko`mir, chinor asosidagi ko`mir, kullik miqdori, namlik.

Xususiyatlari:

* Eman va shumtol yog`ochlaridan yuq`ori samarali adsorbent olingan;

* Spirtli ichimliklarni tozalash uchun import o`rnini bosuvchi adsorbent;

* Uglerodli adsorbentlar olishning optimal sharoitlari ishlab chiqildi.

Tsitata keltirish: R. A. Paygamov, D. S. Salihanova, I. D. Eshmetov, D. J. Jumaeva. Mahalliy daraxt yo`gochlaridan ko`mir adsorbentlarini olish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№2. -B.28-32.

Qabul qilindi: 23.01.2018; Ruxsat etildi: 23.04.2018; Nashr etildi: 27.04.2018

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

UDK 661.717.3

B. B. Eshmuratov, *A. T. Djalilov, *M. U. Karimov

ETILЕN OKSIDI ASOSIDA ETANOLAMINLAR SINTЕZINI TADQIQ ETISh

1«Uztransgaz» AK, 2Toshkеnt kimyo-tеxnologiya ilmiy tadqiqot instituti DUK; E-mail: adler_219@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Mahalliy xom-ashyolar asosida etanolaminlar ishlab chiqarish tеxnologiyasini yo`lga qo`yish rеspublikadagi dolzarb muammolardan biri qisoblanadi. Etanolaminlar uchun xom-ashyo bazasi, rеspublikamizda еtarli miqdorda mavjud bo`lgan, etilеndan olinadigan etilen oksidi hisoblanadi.

Maqsadi. Etanolaminlar ishlab chiqarishdagi rеaktsion aralashmada etanolaminlarning (dietanolaminning) maksimal unumini ta'minlovchi sintеz bosqichlarining samarasini oshirish.

Metodologiyasi. Olingan mahsulot tarkibi va etilen oksid bilan ammiakning o`zaro ta`sirlashuvi reaksiyasi kinetikasini aniqlashda kimyoviy usullardan foydalanildi.

Ilmiy yangiligi. Ushbu ishning ilmiy yangiligi quyidagilarda namoyon bo`ladi: etilen oksidi asosida etanolaminlar olishning optimal sharoitlari aniqlandi; etilen oksidi asosida maqsadli etanolaminlar olish uchun optimal tarkib tanlandi.

Olingan natijalar. Etanolaminlar olish uchun ammiak va etilen oksidining optimal nisbati 1:21 va harorati esa 70ºС ekanligi aniqlandi. Tajriba natijalari shuni ko`rsatdiki, 60-70% DEA saqlagan mahsulot olish uchun  ammiak va etilen oksidining optimal nisbati 1:17-21, mahsulotning hosil bo`lish darajasi 70-80% va umumiy unumdorlikni 80% ni tashkil qildi.

Kalit so`zlar: etanolamin, etilen oksidi, ammiak, monoetanolamin, dietanolamin, trietanolamin.

Xususiyatlari:

* Etanolaminlar olishning optimal sharoitlari aniqlandi.

* Dietanolamin olish uchun eng maqbul tarkib tanlandi.

Tsitata keltirish: B. B. Eshmuratov, A. T. Djalilov, M. U. Karimov. Etilеn oksidi asosida etanolaminlar sintеzini tadqiq etish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№2. -B.33-37.

Qabul qilindi: 07.09.2018; Ruxsat etildi: 07.04.2018; Nashr etildi: 27.04.2018

 

* * *

UDK 678.686.019

A. M. Erkaev, A. T. Djalilov, F. N. Nurkulov, H. S. Beknazarov

EPOKSID BOG'LOVCHILARI VA YUQORI DARAJADA TO'LDIRILGAN POLIMER MATERIALLAR KOMPOZITLARINI OLISH VA TADQIQ ETISH

 Toshkеnt kimyo-tеhnologiya ilmiy tadqiqot instituti MChJ, O’zbekiston,  E-mail: nfayzulla@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Hozirgi vaqtda epoksi qoplamalar va kompozitlar qurilish sanoati uchun elimlovchi va himoyalovchi polimer materiallar sifatida qo'llanilmoqda. Tarkibida metal saqlagan epoksi bog'lovchi materiallarning xomashyo bazasi epixlorogidrin va adduktdan iborat.

Maqsadi. Yuqori darajada to'ldirilgan polimer qurilish materiallaridagi metal saqlovchi epoksi bog'lovchi va uning kompozitlarini ishlab chiqarish samaradorligini oshirish ushbu materiallarning fizik-kimyoviy xususiyatlarini yaxshilaydi.

Metodologiyasi. Ushbu ishda olingan epoksi bog'lovchilar va ular kompozitlarining tarkibi va tuzilishini aniqlashda IQ spektroskopik usullar va elementar tahlilli elektronomikroskop aniqlash usullaridan foydalanildi.

Ilmiy yangiligi. Epixlorgidrin bilan addukt asosidagi yangi ko'p funksiyali metalli epoksi bog'lovchilar sintezlanib, ularning yordamida yuqori darajada to'ldirilgan polimer qurilish materiallar kompozitlari olingan.

Olingan natijalar. Epixlorgidrin bilan adduktning optimal nisbatlari 5:1 va optimal harorat 90ºC hamda reaksiya unimi 80% ekanligi topildi. Eksperimental ma'lumotlarga ko'ra, metal tarkibli epoksi bog'lovchi moddalar olishnning dastlabki mol nisbatida konversiyaning yuqori chegarasini 80% ga aniqlashga imkon beradi.

Kompozit materialni tayyorlash uchun kalsiy gidroksidi to'ldiruvchi sifatida ishlatildi va bog’lovchi sifatida oltingugurt, azot va metal tarkibli epoksi oligomer SAED-3 markasidan hamda F-0220S (PEVD) yuqori bosimli polietilendan foydalanildi. Polimer matrisasi tarkibida to'ldiruvchining miqdori 40 mass. q. bo’lib, bu SAED-3 va polietilen bilan kaltsiy gidroksidi to’ldiruvchilari asosidagi kompozit uchun maqbul miqdordir. 

Kalit so`zlar: metal saqlovchi epoksi bog’lovchi, epixlorogidrin, addukt, elementar tahlil, to'ldiruvchi.

Xususiyatlari:

* Epoksi boglovchi moddalar 80% unim bilan olindi;

* Ular IQ spektroskopik, elementar tahlil va elektronomikroskop aniqlash yordamida o’rganildi.

Tsitata keltirish: A. M. Erkaev, F. N. Nurkulov, A. T. Djalilov, H. S. Beknazarov. Epoksid bog'lovchilari asosida yuqori darajali to'ldiruvchili polimer materiallar kompozitlarni olish va tadqiq etish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№2. -B.38-43.

Qabul qilindi: 23.03.2018; Ruxsat etildi: 17.04.2018; Nashr etildi: 27.04.2018

 

* * *

UDK 541.64.547.39

U. М. Мirzayev, O. H. Hasanov, K. K. Baltabayev, А. I. Ismailov

N-METILOLAKRILAMID BILAN N-VINILLAKTAMLARNING SOPOLIMERLANISHI

Тошкент давлат техника университети, Тошкент, Ӳзбекистон, alisher3637@mail.ru

Referat. Мuammoning kelib chiqishi. Akril- va metakrilamid hosilalari orasida N-gidroksilguruhсaqlovchi alkilakrilamidlar: tekstil, oziq-ovqat va farmatsevtika sanoatida, qishloq xo’jaligida keng qo’llanilayotgan ionogen sopolimerlar, fiziologik-faol va suvda eruvchan sopolimerlar muhim o’rin tutadi, chunki ular maxsus xossali yangi sopolimerlar olish imkonini beradi. Shu nuqtai nazardan yangi gidroksilguruhсaqlovchi N-metilakrilamid (MAA) bilan N-vinilpirrolidon (VP) va N-vinilkaprolaktam (VKL) sopolimerlar sintezi va tadqiqi qiziqish uyg’otadi.

Ishning maqsadi. Monomerlarning sopolimerizatsiya barqarorligini, faolligi va qutbliligini aniqlashdan iborat. Monomer aralashmasini, tarkibini va sintez sharoitini boshqarib berilgan tarkibli mahsulotlarni olish va monomerning almashish darajasini aniqlash. Metilolamid guruhlarning chuqur gomofaza sopolimerizatsiyasi jarayonida monomerlarning nisbiy faolligiga ta'sirini aniqlash.

Metodologiya. Dimetilformamidda N-methylolacrylamid bilan N-vinillaktamning radikal sopolimerizatsiyasini tadqiq qilish, initsiator sifatida dinitrilazobisizomoy kislotasidan foydalanib dilatometrik usulda o'rganish. Ubbelode viskometrida xarakteristik qovushqoqligini aniqlash. Element analiz va IQ-spektroskopiyasi yordamida olingan sopolimerlarning tarkibini o'rganish.

Ilmiy yangiligi. N-metilolakrilamid bilan N-vinilpirolidon va N-vinylcaprolactam sopolimerlanishining ba'zi xossalarini tadqiqoti va sintezi.

Olingan natijalar. Qo’shimcha faollashtirishni talab etmaydigan va turli kimyoviy reaktsiyalarga mahsus sharoitni talab etmasdan kirishadigan, turli funktsional guruhlari bo'lgan yuqori molekulyar birikmalar sintez qilingan.

Кalit so’zlar: N-metylolacrylamid, alkilolakrilamid, qutblanish omili, nisbiy faollik, disperslik, geterogenlik darajasi.

Xususiyatlari:

* N-metylolacrylamide bilan N-vinilpirolidon va N-vinylcaprolactam sopolimerlari sintez qilindi;

* monomerlarning sopolimerlanish, faollik va qutblilik konstantalari  va qovushqoqligi aniqlangan.

* olingan sopolimerlarning tarkibi o’rganilgan.

 Tsitata keltirish: U. М. Мirzayev, O. H. Hasanov, K. K. Baltabayev, А. I. Ismailov. N-metilolakrilamid bilan N-vinillaktamlarning sopolimerlanishi // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№2. -B.43-49.

Qabul qilindi: 28.02.2018; Ruxsat etildi: 11.04.2018; Nashr etildi: 27.04.2018

* * * *

УДК: 685.315:541.64:678

А. Т. Ибрагимов, А. С. Рафиков

ПОЙАБЗАЛ ТАГЛИК МАТЕРИАЛЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ УЧУН ТЕРМОПЛАСТИК СОПОЛИМЕРЛАРНИНГСПЕКТРАЛ ТАДҚИҚОТЛАРИ

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент, Ӳзбекистон, e-mail: abdusattor.ibragimov1963@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чмқиши. Ахборот таҳлилий ва адабиёт манбаалари маълумотларидан аниқландики, пойабзал таглигини тайёрлаш учун фойдаланиладиган кўпчилик полимер материаллари синтетик усулларда олиниб, уларнинг яратилиш принциплари, аксарият ҳолатларда радикал механизм бўйича борувчи юқори молекуляр бирикмаларнинг кимёси ва физикаси қонуниятларига асосланган. Пойабзал полимер композицияларини яратиш ва кейинчалик улар асосида синтетик таглик материалларини тайёрлаш мақсадида, синтез қилинган акрилат ва винил сополимерлари инфрақизил (ИҚ) ва ультрабинафша (УБ) спектроскопик таҳлил услубларида тадқиқ қилинди.

Ишнинг мақсади: маҳаллий хом-ашёлардан фойдаланилган ҳолда, акрилонитрил билан бутилметакрилат (АН-БМА) ва қуйи зичликдаги полиэтилен билан винилацетат (ҚЗПЭ-ВА) сополимерларининг таркиби ҳамда ҳосил бўлиш схемасини белгилаш.

Методология:  ИҚ- ва УБ - спектроскопия.

Илмий янгилиги. Пойабзал таглиги учун АН билан БМА сополимерининг синтез жараёни эмульсия муҳитида олиб борилган бўлса, ҚЗПЭ-ВА сополимери эса, пайванд сополимерланиш усулида синтез қилинди.

Олинган натижалар. ИҚ- ва УБ - спектроскопик услублар ёрдамида пайванд сополимерларнинг ҳосил бўлиш механизми ва уларнинг таркиби, қоришманинг дастлабки компонентлари нисбатларига кўра асосланди.

Калит сўзлар: акрилонитрил, бутилметакрилат, винилацетат, қуйи зичликдаги полиэтилен.

Хусусиятлари:

* Хромофор гуруҳининг ютилиш чизиқлари аниқланди.

* Валент ва деформацион тебранишлар ютилиш чизиқлари.

Цитата келтириш: А. Т. Ибрагимов, А. С. Рафиков. Пойабзал таглик материалларини тайёрлаш учун термопластик сополимерларнингспектрал тадқиқотлари // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.49-56.

Қабул қилинди: 11.01.2018; Рухсат этилди: 06.03.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК 665./.7: 66.9

А. М. Хурмаматов, О. Ю. Исмаилов, 1Ж. А. Хайдаров

НЕФТ, ГАЗ КОНДЕНСАТИ ВА УЛАРНИНГ АРАЛАШМАЛАРИНИ СИРТ ТАРАНГЛИК КОЭФФИЦИЕНТИНИ АНИҚЛАШ

Ўз РФА Умумий ва ноорганик киме институти, Тошкент ш., Ўзбекистон, e-mail:  ismoilovnmpi@mail.ru

 1Наманган муҳандислик технология институти, Наманган ш. Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши: нефт кимёси ва нефтни қайта ишлаш соҳасида зарурий катталиклардан бири сирт тарнглик коэффициентидир. Сирт тарангик коээфифциенти технологик жиҳозларни ҳисоблашда, жумладан, тарелкали колонналарнинг диаметрини, суюқ оқим ҳаракат тезлигини, экстракцион колонналарни ва аралаштириш жараёнининг самарадорлигини ҳисобалашда ишлатилади. Бундан ташқари, ёқилғиларнинг сирт таранглиги ҳаво реактив двигателларининг ёниш камераларидаги пуркаш жараёни самарадорлигига ҳам кучли таъсир ўтказади. Сирт таранглиги буғлатиш, қайнатиш, конденсация, гетроген системалардаги кимёвий реакцияларда, нефтни сувсизлантириш жараёнида муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли, нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларини сирт таранглигини ўрганиш нефтни қайта ишлаш жараёнининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ишнинг мақсади: Сирт фаол моддаларнинг (СФМ) нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмалари сирт тараглигига таъсирини ўрганиш.

Методология: нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларини сирт таранглигини аниқлаш учун томчи узилиши усулидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги: сирт фаол модда қўшилганда углеводород хом ашёси сирт таранглигининг камайиши аниқланган.

Олинган натижалар: Тажриба ва ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатадики, нефтегазоконденсат аралашмаларининг сирт таранглиги уларнинг таркибига ва ҳароратига боғлиқ. Аралашма таркибида газ конденсати улушининг ортиб бориши ва ҳароратнинг кўтарилиши билан унинг қовушқоқлиги ва зичлиги ўзгариб боради ва шу билан бирга сирт таранлиги ҳам камайиб боради. 20÷40 оС ҳароратлар оралиғида нефть ва газ конденсатининг сирт таранглиги (Н/м 10-3) 1.03 марта камаяди. Нефть, газ конденсати ва уларнинг аралашмалари таркибида сирт фаол модданинг улуши 0.2 % гача ортиб бориши билан нефтнинг сирт тараглиги 1.057 марта, газ конденсатиники эса 1.229 марта камаяди.

Калит сўзлар. Нефть, газ конденсати, аралашма, қовушқоқлик, зичлик, сирт тарангилиги.

Хусусиятлари:

* Сирт фаол модда қўшилганда суюқликнинг сирт таранглиги камайяди.

* Углеводородлар сирт таранглиги пасайиши билан қурилманинг қаршилиги камаяди.

Цитата келтириш: А. М. Хурмаматов, О. Ю. Исмаилов, Ж. А. Хайдаров. Нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларини сирт таранглик коэффициентини аниқлаш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.57-64.

Қабул қилинди: 16.03.2018; Рухсат этилди: 26.04.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК 543.645.2: 543.421/.422: 543.42.062

А. А. Жанибеков, Н. З. Мамадалиева

SILENE WALLICHIANA ТАРКИБИДАГИ 20-ГИДРОКСИЭКДИЗОН МИҚДОРИНИ ЮСЮҚХ УСЛУБИ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШ

ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, Тошкент, Ўзбекистон, E-mail: j.aziz@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.  Юқори самарали юпқа қатлам хроматография (ЮСЮҚХ) си оддий, тезкор ва қулай самарали миқдорий таҳлил қилиш усули ҳисобланади. Таҳлил намунадан кам миқдорда фойдаланиб ва жуда қисқа вақт ичида осонликча амалга оширилади. Silene wallichina (Caryophyllaceae) ўсимлиги ўзида 20-гидроксиэкдизон (20Е) ва экдистероидларни сақловчи истиқболли манба сифатида маълум. Silene туркум ўсимликлари таркибидаги 20Е ни ЮСЮҚХ услуби билан миқдорий таҳлил қилиш ҳақида адабиётларда ҳеч қандай маьлумотлар келтирилмаган.

Ишнинг мақсади: Ушбу илмий тадқиқот ишининг мақсади ЮСЮҚХ услуби орқали S. wallichina ўсимлиги таркибидаги 20Е нинг миқдорини таҳлил қилишнинг самарали, тезкор ва қулай усулини ишлаб чиқиш.

Метадология: S. wallichina ўсимлиги таркибида 20Е нинг миқдорини ЮСЮҚХ ёрдамида аниқлаш усули ишлаб чиқилди. Ушбу усулда стационар фаза сифатида силикагель 60F254 билан қопланган алюминийли ЮҚХ ишлатилган. Мобил система сифатида тетрагидрофуран, толуол, 1 мМ учфторсирка кислотасини МеОН даги эритмаси ва сувнинг 16:8:2:1 (ҳ) нисбатдаги эритмасидан фойдаланилди. Миқдорий таҳлил ультрабинафша нурининг 249 нм соҳасида олиб борилди.

Илмий янгилиги: S. wallichina ўсимлиги метанолли экстракти таркибидаги 20Е нинг миқдорий таҳлили учун ЮСЮҚХ денситометрик услуби биринчи марта қўлланилди.

Олинган натижалар: S. wallichina ўсимлигининг метанолли экстракти илк марта ЮСЮҚХ услуби ёрдамида ўрганилди. Ўсимликнинг метанолли экстракти таркибидаги 20Е миқдори ЮСЮҚХ услуби ёрдамида таҳлил қилинди. ЮСЮҚХ таҳлил натижалари S. wallichina ўсимлик таркибидаги 20Е миқдори 131.6 мкг/мг (қуруқ массага нисбатан) эканлигини кўрсатди.

Калит сўзлар: Silene wallichiana, ЮСЮҚХ, 20-гидроксиэкдизон, миқдорий таҳлил.

Хусусиятлари:

* Silene wallichiana ўсимлигининг метанолли экстракти;

* Silene wallichiana ўсимлик таркибидаги 20- гидроксиэкдизон миқдори;

* 20- гидроксиэкдизон миқдорини ЮСЮҚХ услуби орқали аниқлаш усулини ишлаб чиқиш.

Цитата келтириш: А. А. Жанибеков, Н. З. Мамадалиева. Silene wallichiana таркибидаги 20-гидроксиэкдизон миқдорини ЮСЮҚХ услуби ёрдамида аниқлаш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.64-69.

Қабул қилинди: 18.01.2018; Рухсат этилди: 26.02.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

УДК: 547.787.3

Қ. Ғиёсов,  З. Мухидова

БЕНЗОКСАЗОЛИНОН  ВА  БЕНЗОКСАЗОЛИНТИОННИ  ТРИФЕНИЛБРОММЕТАН  БИЛАН  АЛКИЛЛАШ

Тошкент давлат  аграр университети, Тошкент, Ӳзбекистон.

Реферат. Мавзунинг келиб чиқиши. Хукуматимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини келажакдаги равнақи учун жуда катта ахамият бермоқда. Айниқса чорвачилик ва ер майдонларига кимёвий ишлов бериш бўйича олиб борилаётган тадбирларга катта эътибор қаратилган.  Сўнгги йилларда кимё саноати ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича бир қатор чора тадбирлар ишлаб чиқилди. Хукуматимиз томонидан қишлоқ хўжалиги  маҳсулотларини етиштиришда зараркунандаларга қарши курашиш воситалари, гербицид ва  фунгицидларни хозирги замон талабларига жавоб берадиган экологик безарар янги турлари устида  кенг илмий изланишлар олиб бориб,  пестицидларни саноат миқёсида ишлаб чиқаришни амалга оширишдан иборат.

Ишнинг мақсади. Янги  тезда парчаланиб кетиб атроф мухитга безарар пестицидларни излаб топишдан иборатдир. Шу сабабли алкилбензоксазолинон, бензоксазолинтион  ва органик бирикмаларнинг янги синфларини  олиниш усулларини ишлаб чиқиш заруряти пайдо бўлди. 

Методология: Синтез қилиб олинган  3-тритилбензоксазолинонни тузилишини элемент  анализ орқали,  хамда ИҚ-  ва масс спектрлар орқали тасдиқланди.

Илмий янгилиги: Бензоксазолинонни  трифенилбромметан билан алкиллаш  реакцияси  ўрганилган. Бу орқали 3 тритилбензоксазолиноннинг янги гетерохалқали бирикмаларини олиш усуллари таклиф қилинди.

Олинган натижалар: Синтез қилиб олинган бирикмалар ЎзР ФА ЎМКИ лабораториясида фунгицид сифатида синовдан ўтган. Бу бирикмаларнинг фунгицидлик  хоссалари бодрингда учровчи - Erysiphe cichoraceorum   ва буғдойдаги  - Erysiphe  graminis  зараркунандаларга таъсир этиши   контрол сифатида олинган  каратанга  яқиндир.

Калит сўзлар:  алкиллаш, бензоксазолинон, 3-тритилбензоксазолинон, 3-тритил-6-хлорбензоксазолинон, 3-тритил – 6 - бромбензоксазолинон,   2-бензилтио-бензоксизол .

Хусусиятлари:

* Бензоксазолинон  ва  бензоксазолинтионни  трифенилбромметан  билан  алкиллаш.

* Фунгицид препаратларини  олиш усули ишлаб чиқилди.

Цитата келтириш: Қ. Ғиёсов,  З. Мухидова. Бензоксазолинон  ва  бензоксазолинтионни  трифенилбромметан  билан  алкиллаш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2018. -№2. –Б.69-74.

Қабул қилинди: 23.02.2018; Рухсат этилди: 07.04.2018; Нашр этилди: 27.04.2018

 

* * *

2661 PDF