O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 3 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.123.5

А. А. Сидиков, А. С. Тогашаров, Ж. С. Шукуров, С. Тухтаев

NаClO3·CO(NH2)2-NH2C2H4OH·HNO3-H2O СИСТЕМАСИНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ ВА РЕОЛОГИК ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Юқори сифатли пахта ҳосилини йиғиб олишда ўз муддатида ўтказилган дефолиация муҳим агротехник тадбирлардан бири ҳисобланиб, бу жараёнда ҳосилни пишиб етилиши тезлашади, йиғиб олиш муддати қисқаради ва ҳосилнинг сифати ошади.

Ишнинг мақсади. Тадқиқотлардан кўзланган мақсад монокарбамид натрий хлорати ва моноэтаноламмоний нитратлар асосида самарадор  ғўза дефолиантини  олиш жараёнини физик-кимёвий асослашдан иборат.

Методологияси. Хлорат ионини хажмий перманганометрик, натрий- оловли фотометрик усулларда аниқланди. Эритмаларнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометри ёрдамида ўлчанди, рН meter FE 20 METTLER TOLEDOда эритмаларнинг рНи аниқланди.

Илмий янгилиги. Сув, монокарбамид натрий хлорати ва моноэтаноаламонний нитрати иштирокидаги системанинг эрувчанлигини ўрганиш асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари қурилди. Системада янги бирикма CO(NH2)2·NH2C2H4OH·HNO3 нинг ҳосил бўлиши аниқланди, ҳамда унинг мавжудлиги кимёвий ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида тасдиқланди.

Олинган маълумотлар. NaClO3•CO(NH2)2 - NH2C2H4OH·HNO3 - H2O системасининг эрувчанлиги эвтектик музлаш нуқтаси  -49,6°С дан 50°С харорат оралиғида ўрганилди. Политермик эрувчалик диаграммасида музнинг, CO(NH2)2,  NaClO3·CO(NH2)2, NH2C2H4OH·HNO3, CO(NH2)2·NH2C2H4OH·HNO3 кристалланиш майдонлари чегараланди, ҳамда янги кимёвий бирикманинг мавжудлиги кимёвий ва физик-кимёвий усуллар ёрдамида тасдиқланди.    [60% NaClO3•CO(NH2)2 + 40% H2O] - NH2C2H4OH·HNO3 системада  эритманинг  кристалланиш харорати, қовушқоқлиги, зичлиги ва рН муҳити компоненталар нисбатига боғлиқ ҳолда ўрганилди.

Калит сўзлар: эрувчанлик, диаграмма, концентрация, дефолиантлар, кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлик, зичлик, рН муҳити.

Хусусиятлари:

* системада компоненталарнинг кристалланиш майдонлари чегараланди;

* CO(NH2)2·NH2C2H4OH·HNO3 янги бирикманинг мавжудлиги аниқланди;

* мақбул технологик кўрсаткичлари аниқланди.

Цитата келтириш: А. А. Сидиков, А. С. Тогашаров, Ж. С. Шукуров, С. Тухтаев. NаClO3·CO(NH2)2-NH2C2H4OH·HNO3-H2O системасининг эрувчанлиги ва реологик хоссаларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.3-9.

Қабул қилинди: 25.05.2018; Рухсат этилди: 27.06.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 66.61. 620.197.3

Д. М. Жуманиязова, 1Б. С. Закиров, М. Ж. Жуманиязов

ГОССИПОЛ СМОЛАСИ ВА ФОСФАТ КИСЛОТАСИ АСОСИДА РАҚОБАТБАРДОШ ЗАНГГА ҚАРШИ ҚОПЛАМАЛАР СИНТЕЗИНИ ЎРГАНИШ

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Ургенч  давлат университети, Ургенч ш., е-mail: ximtex@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ишлаб чиқариш  самарадорлигини оширишда хом ашёни комплекс ишлашга ва саноат чиқиндиларини утилизация қилишга эҳтиёж сезилади,  бу ўз навбатида табиий ресурсларнинг тежалишига ва уларни асрашга, натижада экологик холатнинг яхшиланишига  олиб келади. Бугунги кунда Ўзбекистон республикасининг зангга қарши воситаларга бўлган талаби асосан импорт ҳисобига қопланмоқда. Импорт ўрнини босувчи зангга қарши маҳсулотларни олиш мақсадида чиқиндиларни кимёвий қайта ишлашнинг технологик асосларини яратиш республикамиз учун долзарб масаладир.

Ишнинг мақсади. Ёғ-мой саноати чиқиндиларидан зангга қарши воситалар олишнинг физик-кимёвий ва технологик асосларини яратиш.

Методология. Экспериментал тадқиқодларни ўтказишда замонавий физик-кимёвий усулларидан фойдаланилди. Коррозия тезлиги Р-5035 қурилмасида ўлчанди.

Илмий янгилиги. Госсипол смоласи,  рух оксиди, уротропин ва фосфат кислотаси таъсирлашиши натижасида барқарор модифицирланган зангга қарши қопламалар ҳосил бўлиши аниқланди.

Олинган натижалар:    Госсипол смоласи ва фосфат кислотаси асосида зангдан ҳимоялашнинг барьер типи билангина тавсифланувчи таъсир механизмига эгагина эмас, балки занг модификатори хусусиятига хам эга бўлган зангга қарши қопламалар синтез қилинди.

Калит сўзлар: госсипол смоласи, зангга қарши таркиб, фосфат кислотси, уротропин, адгезия, ҳимоя даражаси.

Хусусиятлари:

* яхшиланган физик-механик ва технологик кўрсатгичлар;

* юқори адгезия хоссаси ва эскиришга чидамлилик;

* эгилувчанликнинг  кенг ҳарорат интерваллари, юқори иссиқлик ва музлашга чидамлилик.

Цитата келтириш: Д. М. Жуманиязова, Б. С. Закиров, М. Ж. Жуманиязов. Госсипол смоласи ва фосфат кислотаси асосида рақобатбардош зангга қарши қопламалар синтезини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.10-15.

Қабул қилинди: 31.05.2018; Рухсат этилди: 08.06.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 631.85.661

Т. И. Нурмуратов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, З. К. Таиров, А. М. Реймов

КАЛИЙЛИ ТУЗЛАР, КВАРЦ ҚУМИ  ВА МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИ АСОСИДА ТЕРМОФОСФАТЛИ ЎҒИТЛАР ОЛИШ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШ

Тошкент кимё-технология институти, Навоий давлат кончилик институти, E-mail: kbx74@yandex.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Термоишқорли ўғитлардаги фосфор ва кальцийнинг асосий қисми лимон кислотасида эрийдиган шаклда бӳлади, яъни узоқ муддатли таъсирга эга. Етакчи агрокимёгарларнинг фикрига кўра, қишлоқ хўжалиги узоқ муддатли таъсирга эга, тупроқда деярли ювилмайдиган ва ёйилиб кетмайдиган ўғитларни қўллашдан сезиларли самара олиши мумкин.

Шу муносабат билан фосфорли хомашёни, шу жумладан фосфор миқдори кам бӳлган камбағал хомашёни қайта ишлашнинг кислотасиз усулларни ишлаб чиқиш  долзарб ахамиятга эга.

Ишнинг мақсади -  табиий фосфатларни турли тузлар иштирокида термокиёвий фаоллашув жараёнининг асосий қонуниятларини ўрганиш ва термофосфат ўғитини олишнинг самарали технологиясини яратишдан иборат.

Методология. Тадқиқодлар Паулик-Паулик-Эрдей дериватографи ёрдамида 30-1100ᵒС ҳарорат оралиғида олиб борилди. Қаттиқ фаза, реакция оралиқ ва сўнгги маҳсулотларининг кимёвий таркиби, Р2О5 миқдори фотокалориметрик, Са+2, Мg+2 лар комплексонометрик усуллар билан аниқланди.

Илмий янгилиги. Илк бора паст навли Марказий Қизилқум фосфоритларидан калийли  тузлар иштирокида термокимёвий фаоллаш асосида термофосфатли ўғитлар олиш жараёни ўрганилди.

Олинган натижалар. Компонентлар (фосфорит, K2CO3 ва SiO2) аралашмаларини 900-1250°C даражада куйдириш натижасида фосфат хомашёлари фаоллантирилди. Бунинг натижасида, 17.88-18.94% Р2О5ум., 48.09-50.95% СаОум. таркибли маҳсулот ҳосил бўлади, ундан 2%-ли лимон кислота ва 0.2М трилон Б бӳйича Р2О5-нинг ўзлаштириладиган  шаклининг нисбий миқдори мос равишда 75.89-88.86% ва 68.85-76.03% ни ташкил этади, ўзлаштириладиган кальцийнинг миқдори 78.75-89.16% оралиғида ўзгаради.

Калит сўзлар: фосфорли ўғитлар, фософрит, ИК-спектр,  шихта, кварц қуми, калий карбонат.

Хусусиятлари:

* табиий фосфоритларнинг термик фаоллашув жараёни қонуниятлари ўрганилди;

* термофософт ўғитини олишнинг самарали технологияси яратилди.

Цитата келтириш: Т. И. Нурмуратов, М. П. Тураев, А. У. Эркаев, Б. Х. Кучаров, З. К. Таиров, А. М. Реймов. Калийли тузлар, кварц қуми  ва Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида термофосфатли ўғитлар олиш жараёнини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.15-22.

Қабул қилинди: 21.05.2018; Рухсат этилди: 18.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 669.849:66.081.312

2С. Н. Расулова, 2В. П. Гуро, 1Р. Д. Аллабергенов, 2У. Н. Рузиев

 «ОЛМАЛИҚ ТМК» АЖ ЧИҚИНДИ ОМБОРИДАН РЕНИЙНИ АЖРАТИБ ОЛИШ.

1ЎзР Давгеолқўм «Марказий лабораторияси» ДК, 2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, vpguro@rambler.ru  

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «Олмалиқ ТМК» АЖ ИИЧБ (ӲзӲЧҚҚК бӳлган) қуйқа далаларида таркибида рений, молибден, вольфрам ва рангли металлар сақловчи суюқ ва қаттиқ ҳолдаги техноген чиқинди аралашмалари тўпланган. Юқори концентрацияли нитрат ионлари ренийни сорбцион ва экстрацион схемалардан фойдаланиб ажратиб олишга қаршилик қилади.

Ишнинг мақсади. W-Мо қуйқаларини рений, бошқа қимматбаҳо ва фойдали маҳсулотларни ажратиб олиш билан қайта ишлашнинг комплекс экологик тоза технологиясини ишлаб чиқиш.

Методология. ЭВ-74 потенциометрида эритмаларнинг редокс потенциали ўлчанди. Оксидловчилар - водород пероксид, озон, кислород, нитрат кислота. Қувати 25-50 мА бӳлган озонаторда озон генерация қилинди. Элемент таҳлили ICP-MS да ўтказилди.

Илмий янгилиги. Микроэлементли сульфат-аммиак-натрийли селитра аралашмаси (қишлоқ хўжалиги учун ўғит), темир чўкмаси (темир сурик ишлаб чиқариш учун хом-ашё) ва мис сулфид концентрати каби қимматбаҳо маҳсулотларни олиш имконини берадиган, эритмани кераксиз темир ва мисдан дастлабки тозалаш орқали ренийни ажратиб олиш схемаси таклиф этилган.

Олинган натижалар. Ренийни ажратиб олиш билан чиқинди омбори рений сақловчи нитрат-сулфатли эритмаларини қайта ишлашнинг технологик схемаси яратилди ва муваффақиятли синовдан ўтказилди. Унинг элементлари:  Fe, Si, P, Sb дан тозалаш, умумий камёб металлар концентратини олиш, Mo, W, Re ни ажратиб олиш, йўлакай селитра олишдан иборат.

Калит сўзлар: қуйқа, рений, нитратлар, камёб ва рангли металлар.

Хусусиятлари:

* рений сақловчи қуйқани Fe, Si, P, Sb дан тозалаш схемаси таклиф этилди;

* умумий камёб металлар концентрати олинди;

* рений, молибден ва вольфрамни ажратиш схемаси синовдан ўтказилди.

Цитата келтириш: С. Н. Расулова, В. П. Гуро, Р. Д. Аллабергенов, У. Н. Рузиев. «Олмалиқ ТМК» АЖ чиқинди омборидан ренийни ажратиб олиш. // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.22-29.

Қабул қилинди: 01.05.2018; Рухсат этилди: 02.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК-678.744.628.543;54.18.

К. Г. Мухамедов,  Ш. А. Муталов

ФУРАНЛИ БИРИКМАЛАР АСОСИДАГИ ФЛОКУЛЯНТЛАР БИЛАН ЧИҚИНДИ СУВЛАРНИ ОҒИР МЕТАЛЛ ИОНЛАРИДАН ТОЗАЛАШ

Тошкент кимё-технология институти, E-mail: txti_rektor@edu.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ер ости ва усти сувларини саноат ва маиший чиқиндилари билан ифлосланишидан ҳимоя қилиш муаммоси муҳим давлат вазифалардан биридир. Атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги фаолиятга бўлган талабларнинг ортиши, шунингдек табиий ресурстларнинг камайиши муаммоси кам чиқиндили технологик циклларни яратишга ва хомашёлардан комплекс фойдаланишга рационал ёндошувни талаб қилади. Оғир металл ионларидан оқава сувларни тозалашнинг энг истиқболли усуллари реагентли усул бўлиб, у ионларнинг қаттиқ фаза шаклида чӳкадиган, эримайдиган бирикмаларга ўтказилишига асосланади.

Ишнинг мақсади-  галваник ишлаб чиқаришдаги оқава сувларни фуран бирикмалари асосидаги флокулянтлар билан оғир метал ионларидан тозалашни тадқиқ қилиш.

Методология. Заррачаларнинг ўлчамини ва таркибнинг фракцион улушини аниқлаш мақсадида флокулянтсиз FeSO4, Ca(OH)2 ва флокулянт ФЭАП-1, ФЭАП-2 иштирокида оқава сувларни седментацион таҳлили ўтказилди. Металл гидроксидларнинг чўкиш кинетикаси ва қўнғир-яшил рангли чўкма ҳоссалари Укена ускунасида тўлиқ чўккунгача ўрганилди.

Илмий янгилиги. Илк бора турли коагулянтлар билан коагуляция жараёни, ҳамда оқава сувларнинг тиниш кинетикаси флокулянтларсиз ва флокулянтлар иштирокида ўрганилди. Оқава сувларни оғир металл ионларидан тозалаш жараёнини ўтказишнинг оптимал шароитлари топилди.

Олинган натижалар. Чиқинди сувларини оғир металл ионларидан тозалаш усулини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқодлар олиб борилди, бу эса реагент усули оқава сувларини рухсат этилган меъёрларгача тозалаш имконини беришини кӳрсатди. Бундан ташқари, Ф сериясидаги янги синтез қилинган полимер флокулянтлардан фойдаланиш дисперс фазани чўкишини 6-7 баробар оширади, бу эса махаллий сув тозалаш тизимини ишлаб чиқиш учун замин яратади.

Калит сўзлар: оғир металлар, флокулянт, карбоксил, оқава сувлар, коагуляция, атрофмуҳит, чўкма, хосса.

Хусусиятлари:

* реагент усули оқава сувларини меъёрий рухсат этилган даражагача тозалаш имконини беради;

* янги синтезланган полимер флокулянтлар дисперс фазаларнинг чўкишини тезлаштиради.

Цитата келтириш: К. Г. Мухамедов,  Ш. А. Муталов. Фуранли бирикмалар асосидаги флокулянтлар билан чиқинди сувларни оғир металл ионларидан тозалаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.29-35.

Қабул қилинди: 04.05.2018; Рухсат этилди: 04.06.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 54.058

1М. М. Якубов, 1Д. Б. Холиқулов, З. Р.Кадырова, С. Н. Расулова, В. П. Гуро

МИС ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ ОҚАВА СУВЛАРНИ ОЗОН БИЛАН ТОЗАЛАШ

1Тошкент давлат техника университети, Тошкент, Ўзбекистон,

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши: Ҳозирги вақтда «Олмалиқ ТМК» АЖ тоғ-кон саноати комплексининг лойиҳалаш қуввати бўйича йилига 31 млн. тонна мис рудаси ва 0,5 млн. тонна қўрғошин-рух рудаси қазиб олинади. Мис эритиш заводи «Олмалиқ ТМК» АЖ мис занжирида якунловчи бўғин ҳисобланади. Металлар ишлаб чиқаришда экологияни ифлослайдиган ва қимматли компонентларни  йўқолишига олиб келадиган қаттиқ чиқиндилар ва оқава сувлар ҳосил бўлади. «Экологик тоза» технологиялардан бири озон ёрдамида тозалашдир.  Амалиётда асосан эритмадаги органик бирикмаларни тўлиқ минераллаштириш билан оксидлашнинг иложи бўлмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда сув сифатини қатор кимёвий ва санитар-гигиеник кўрсаткичлар бўйича назорат қилиш шарт. Металл ионлари озонлашдан кейин эримайдиган гидроксидлар шаклида чўкади. Темир ва камёб металларни бир маҳсулот, яъни концентрат сифатида ажратиб олиш қора металлургияни махсус пўлат сортларини олиш учун хом-ашё билан таъминлаши мумкин. Шунинг учун мис ишлаб чиқариш оқава сувларини барча фойдали компонентларни ажратиб олиш билан комплекс қайта ишлашга жалб қилиш зарур.

Ишнинг мақсади  «Олмалиқ ТМК» АЖ мис ишлаб чиқариш оқава сувларидан мақсадга мувофиқ нафақат оғир металларни, балки камёб, қимматбаҳо, қора ва руда бўлмаган хом-ашёлар олинадиган металларни ажратиб олиш мумкинлигини тадқиқ қилишдир.

Методалогия. Тажрибаларни бажаришда спектрофотометрик таҳлил усуллари қўлланилди ва озон ишлаб чиқариш учун генератордан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба Fe, Zn, Cu ларни ажратиб олиш учун оқава сувларни озонлаш усули қўлланилди. 8 соат озон билан ишлов бергандан сўнг (Fe, Zn, Cu) металларнинг концентрацияси <0,1 мг/л даражасигача камайди, бу сувдаги металларнинг ЧРЭМ дан кам. Эритманинг рН кўрсаткичи 5.5 дан 7.5 гача кўтарилди.

Олинган натижалар. Комбинат мис ишлаб чиқариш оқава сувларини тозалаш даражасининг эритма рН га боғлиқлигини тадқиқ қилиш натижасида металл ионларинг тўлиқ чўкишининг оптималь қиймати рН 8÷9 эканлиги аниқланди. Аниқланган технологик ечимлар металл сақловчи маҳсулотларни қайта ишлаш билан боғлиқ бўлган бошқа соҳаларда ҳам қўлланилиши мумкин.

Калит сўзлар: озон, металл, қабариқ, абсорбер, ажратиб олиш, чўкинди, концентрация.

Хусусиятлари.

* 8 соат озон билан ишлов бергандан сўнг металларнинг концентрацияси <0,1 мг/л даражасигача камайди.

* Металларни чўкмага максимал ажратиб олиш рН 8÷9 да кузатилади.

Цитата келтириш: М. М. Якубов, Д. Б. Холиқулов, З. Р.Кадырова, С. Н. Расулова, В. П. Гуро. Мис ишлаб чиқаришдаги оқава сувларни озон билан тозалаш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.35-41.

Қабул қилинди: 01.05.2018; Рухсат этилди: 02.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 669.53:661.183.1

Е. Е. Ергожин, Т. К. Чалов, Т. В. Ковригина

СУВ ТАЙЁРЛАШ ЖАРАЁНИ УЧУН МЕМБРАНАЛАРНИ СИНТЕЗ ҚИЛИШ ВА ТАДҚИҚ ЭТИШ

«А. Б. Бектуров номидаги кимё фанлари институти» АЖ, Олмота, Қозоғистон Республикаси, kovriginatat@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.Сайёрамизда аҳолининг кўпайиши ва қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг ривожланиши сувнинг танқислигини келтириб чиқаради, бу нафақат сув истеъмолининг ортиши, балки сув захирасининг камайиши ҳамда табиий сув манбааларининг ифлосланишига хам олиб келади. Чучук сувнинг етишмовчилиги жорий юз йилликнинг яқин йилларида катта экологик муаммога айланади. Шунинг учун хам, ҳозирги кунда сувтежамкор саноатни ҳамда сувдан қайта фойдаланувчи технологик схемаларни яратиш долзарблигича қолмоқда

Ишнинг мақсади. Нефткимё ишлаб чиқариш саноат сувини тозалашда сув таъминотидан қайта фойдаланиш мақсадида ионалмашувчи полимерларни олиш ва улар асосидаги экологик тоза электро- ва баромембрана технологияларни ишлаб чиқиш.

Методология. Мембраналарнинг электрокимёвий ҳоссаларини аниқлашда замонавий жихозлар ва машҳур бўлган сертификацияланган усуллардан фойдаланилди. Олинган ионалмашувчи материалларнинг ғовак ўлчамларини аниқлаш учун электрон микроскоп ва симобли парометрлардан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Турли турдаги мембраналар синтез қилинди ва уларнинг электрокимёвий ҳоссалари пилот электродиализ ячейкаларида ўрганилди. «Павлодар нефткимё заводи» ИБТ технологик конденсатини фенол ва аммонийли азотдан тозалаш жараёни ўтказилди.

Олинган натижалар. Бирқанча ди- ва полиаминлар ҳамда азот- ва кислород тутган дастлабки бирикмалар асосида янги ионалмашувчи мембраналар олиш усуллари ишлаб чиқилди. Пилот электродиализ ва қайта осмотик қурилма тайёрланди. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида СРА маркали мембранани қўллаб, қайтар осмос усули танланди ва технологик конденсатни фенол ва аммонийли азотдан тозалашнинг технологик схемаси тасдиқланди. Ишқорий муҳитда конденсатни дастлаб озон билан оксидлаш унинг тозаланиш даражасини фенол бўйича 85% ва аммонийли азот бўйича 93% гача орттириш имконини бериши аниқланди.

Калит сўзлар: мембраналар, статик алмашиниш сиғими, пилот электродиализ қурилма, конденсат.

Хусусиятлари:

* мембраналарнинг синтези ва электрокимёвий ҳоссаларини ўрганиш;

* пилот электродиализ ва қайта осмотик қурилмани тайёрлаш;

* нефткимё ишлаб чиқариш технологик конденсатини фенол ва аммонийли азотдан тозалаш.

Цитата келтириш: Е. Е. Ергожин, Т. К. Чалов, Т. В. Ковригина. Сув тайёрлаш жараёни учун мембраналарни синтез қилиш ва тадқиқ этиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.41-54.

Қабул қилинди: 06.06.2018; Рухсат этилди: 13.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

С. Усманов

ХАБАР 1. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЎСИМЛИКШУНОСЛИГИГА МЭРС МИКРОЎҒИТИНИ ТАДБИҚ ЭТИШ УЧУН ИНВЕСТИЯЛАШ

«А. Б. Бектуров номидаги кимё фанлари институти» АЖ, Олмота, Қозоғистон Республикаси, «Ана Жер» илмий ишлаб-чиқариш бирлашмаси» ИУБ, Олмота, Қозоғистон Республикаси

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Тупроқшуносликнинг муаммолари қуйидагилар: асосан азотли минерал ўғитлар қўлланилганда тупроқнинг деградацияси.

Ишнинг мақсади.ўсимликшуносликка янги авлод биопрепаратлари - МЭРС микроўғитларини киритиш йўли билан 3 ва 4 устивор йўналишлар бўйича ЎзР «Ҳаракатлар стратегияси»ни бажаришда қатнашиш.

Методология. 2018-2021 йй. мобайнида Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги экинларида микроўғит МЭРС қўлланганда қўшимча ҳосил ҳисобига келадиган киримларни ҳисоб-китобларни амалга ошириш.

Илмий янгилиги. Илк бор дунё амалиётида “2019-2023 йиллар Ҳаракатлар стратегияси” йўл харитаси  ижтимоий сферани ривожлантиришнинг устивор йўналишларини бажаришда қатнашиш учун пулларни тақсимлаш механизми ва  молиялаштиришнинг инновацион манбаъси аниқланди, бу - микроўғит МЭРС ни тадбиқ этиш учун қишлоқ хўжалиги қўшимча ҳосилидан ва уларнинг чуқур қайта ишланишидан олинадиган маҳсулотлари реализациясидан тушган пуллар инвестициялаш.

Олинган натижалар. Ўзбекистон Республикаси ўсимликшунослигига МЭРС ни киритиш қўшимча ҳосил реализациясидан тушадиган қуйидаги киримларни таъминлаши мумкин:

- 2019 й. 100 минг га майдондан - 79,168 млн. АҚШ долл.;

- 2020 й. 300 минг га майдондан - 273,504 млн. АҚШ долл.;

- 2021 й. 1 000 минг га майдондан - 791,68 млн. АҚШ долл.;

- 2022 й. 3 000 минг га майдондан - 2 735,04 млн. АҚШ долл.

Калит сўзлар: МЭРС микробиоўғити, қишлоқ хўжалиги экинлари, ҳосилдорлик.

Ҳусусиятлари:

* молиялаштириш манбаъсини ва базавий асосни аниқлаш;

* ривожланишнинг устивор йўналишини бажаришда қатнашиш;

* ижтимоий сферани ривожлантириш ва иқтисодни либерализациялаш.

Цитата келтириш: С. Усманов. Хабар 1. Ўзбекистон Республикаси ўсимликшунослигига МЭРС микроўғитини тадбиқ этиш учун инвестиялаш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.54-60.

Қабул қилинди: 06.06.2018; Рухсат этилди: 13.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 631.842.4

У. М. Турдиалиев, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, У. К. Ахмедов

БЕНТОНИТЛИ ГИЛЛАР ДИСПЕРСЛИГИНИНГ АММИАКЛИ СЕЛИТРА ДОНАЛАРИНИНГ АСОСИЙ ХОССАЛАРИГА ТАЪСИРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Аммиакли селитранинг битта жиддий камчилиги – ташиш ва сақлашдаги ёпишқоқлиги ҳисобланади. Ўзбекистон заводлари унинг ёпишқоқлигини бартараф қилиш учун қўшимча сифатида хориждан сотиб олинаётган каустик магнезит ва бруситни ишлатмоқда.

Ишнинг мақсади. NH4NO3 суюқланмасига донадорлашдан олдин майиндисперсли Навбаҳор, Лагон, Азкамар ва Каттақўрғон бентонит гилларини қўшиш йўли билан ёпишқоқлиги бўлмаган селитра олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Ёпишқоқлиги бўлмаган селитра доналари 99.85 %-ли NH4NO3 суюқланмасини донадорлашдан олдин майин майдаланган бентонит қўшиш билан олинади. Маҳсулотнинг доналар мустаҳкамлиги МИП-10-1 асбобида ўлчанади, ёпишқоқлик экспресс-усулда, ғоваклилик ҳажмий ва эриш тезлиги кузатиш усулларида аниқланади.

Илмий янгилиги. Бентонит гили миқдори ва дисперслиги қанча юқори бўлса, селитра доналари ёпишқоқлиги, ғоваклилиги ва соляр мойини шимиш даражаси шунча кам ва мустаҳкамлиги, сувда эрувчанлиги шунча юқори бўлиши аниқланган.

Олинган натижалар. Энг кичик ёпишқоқлик (1.39 кг/см2) Азкамар бентонит гилининг зарралар ўлчами 0.02 мм бўлганда ва селитранинг гилга 100 : 2.0 оғирлик нисбатида, энг каттаси (3.15 кг/см2) Каттақўрғон бентонит гилининг зарралар ўлчами 0.25 мм бўлганда ва селитранинг гилга 100 : 0.5 нисбатида кузатилиши кўрсатилган. Бентонит зарралари дисперслигини кичрайиши билан доналар мустаҳкамлиги бир хилда ошади, аммо бентонит масса улушининг ошиши билан ушбу қиймат кескин ортади.

Калит сўзлар: аммоний нитрати, суюқланма, бентонитли кукун, ёпишқоқлик, мустаҳкамлик, ғоваклилик, шимиш даражаси.

Хусусиятлари.

* бентонитли кукунлар аммиакли селитра ёпишқоқлигини баратараф этади.

* унинг физик-кимёвий ва товар хоссаларини яхшилайди

* бентонит гиллари импорт қўшимчалар – магнезит ва брусит ўрнини босиши мумкин.

Цитата келтириш: У. М. Турдиалиев, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров, У. К. Ахмедов. Бентонитли гиллар дисперслигининг аммиакли селитра доналарининг асосий хоссаларига таъсири // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.60-68.

Қабул қилинди: 12.07.2018; Рухсат этилди: 18.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.183

1Д. А. Хандамов, С. З. Муминов, Р. Ж. Эшметов

МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН ГИЛ АДСОРБЕНТЛАРИДА ТОЛУОЛ АДСОРБЦИЯСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, 1Тошкент кимё-технология институти, E-mail: dxandamov@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Навбаҳор бентонит конидан қазиб олинаётган ишқорий турдаги монтмориллонитнинг адсорбциялаш қобилияти юқори эмас. Шунинг учун ундан турли усуллар билан модификацияланиб адсорбентлар олинади. Модификацияланиб олинган адсорбентларда модификаторлар ўлчами, заряди ва табиатига боғлиқ ҳолда монтмориллонит қаватларида ғовакликлар ҳосил бўлиши, уларни қўллашдан аввал термик ишлов бериш ҳароратлар фарқига кўра, адсорбцияланиш ҳажмининг ўзгариши ўрганилмаган. Шу мақсадда турли ҳароратларда термик ишлов берилган модифицирланган адсорбентларда толуол буғлари адсорбцияланишини фундаментал тадқиқ қилиш зарур.

Ишнинг мақсади. Ўлчамлари ва табиати турлича бўлган органик ва ноорганик катионлар билан модификацияланган гил адсорбентларида толуол буғлари адсорбциясига кўра адсорбентлар структура - сорбцион кўрсаткичларини тадқиқ этиш.

Методология. Модифицирланган адсорбентларнинг сорбцион хоссалари юқори вакуумли Мак-Беннинг сезгир кварц спиралли қурилмасида толуол буғларининг адсорбцияси изотермаларини олиш билан баҳоланди.

Илмий янгилиги. Илк маротаба модифицирланган адсорбентларнинг толуол молекулаларини ютиш қобилияти  қандай омилларга боғлиқлиги кўрсатилди.

Олинган маълумотлар. Модифицирланган адсорбентларда  толуол буғи адсорбцияси натижаларига кўра адсорбентларни адсорбциялаш қобилияти бўйича қуйидаги тартибда:NaМн < ПГАМ < МАМ < ЭАМ < РуМ < ТМАМ жойлаштириш мумкинлиги аниқланди. Ўрганилган системаларда адсорбция миқдори хона ҳароратида олинган адсорбция миқдорига нисбатан 423 К да ишлов берилган намуналарда МАМ-2 7,32%, ЭАМ-2 1,72 %, РуМ-2 1,65%, ТМАМ-2 4,66% га юқори бўлиши аниқланди. Олинган адсорбентларда микро- ва мезоғоваклар ҳажмларининг ўзгариши модификаторлар табиати билан боғлиқ ҳолда  ўзгариши исботланди.

Калит сўзлар: монтмориллонит, адсорбция, десорбция, изотерма, толуол, адсорбентлар, ғоваклик, буғ, катионлар.

Хусусиятлари:

* модифицирланган адсорбентларда толуол молекулаларининг адсорбцияланишини ўрганилган.

* полигидроксиалюминийга 773 К да ҳароратда термо ишлов берилди;

* полигидроксиалюминий катионлари алюмооксидли кластер ҳолатига ўтди.

Цитата келтириш: Д. А. Хандамов, С. З. Муминов, Р. Ж. Эшметов. Модификацияланган гил адсорбентларида толуол адсорбцияси // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.69-75.

Қабул қилинди: 11.05.2018; Рухсат этилди: 11.06.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 541.64:543.544. 668.411:674.032.14

Г.П. Александрова, А.С. Боймирзаев, Б.Г. Сухов

МЕТАЛЛПОЛИМЕР НАНОБИОКОМПОЗИТЛАРИНИ ҲОСИЛ БЎЛИШ ЖАРАЁНИГА АРАБИНОГАЛАКТАН МАТРИЦАСИНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШНИНГ ТАЪСИРИНИ ЭКСКЛЮЗИВ ХРОМАТОГРАФИЯ УСУЛИ БИЛАН ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

1РФА CБА.Е. Фаворский номидаги Иркутск кимё институти, Фаворский кўч., 1, Иркутск, 664033 , Россия

2Наманган мухандислик-технология институти, Косонсой кўч., 7, E-mail: azamat58@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Галактоза сақловчи ўсимлик полисахаридлари биологик фаол моддалар сифатида кенг спектрда ишлатилади. Арабиногалактан нанозарраларини эритмаларда ҳосил бўлиш қонуниятларини, синтез шарт-шароитларини ўзгариши даврида ўлчам тавсифномаларини бошқариш имкониятларини ўрганиш модданинг наноўлчамли холати тўғрисидаги таянч маълумотни олишга ёрдам беради.

Ишнинг  мақсади. Арабиногалактан матрицасида ҳосил бўлаётган нодир металл нанозаррачаларини таъсири натижасида металли нанобио-композитларни яратилиш жараёнида унинг модификациясини молекуляр-массавий тавсифномаларини таҳлил қилиш йўли билан тадқиқ  қилиш

Методология. Эксклюзив суюқлик хроматографияси, трансмиссиявий электрон микроскопия, атом-адсорбциявий спектрометрия.

Илмий янгилиги. Металлсақловчи нанобиокомпозитлар ҳосил бўлиш жараёнидаги арабиногалактан матрицаси функцияларини ўрганишда илк бор эксклюзив хромотография усулини қўллаш маҳсулли ёндошиш бўлиб, наноразмер ҳолати қонуниятларини аниқлаш имконини беради.

Олинган натижалар. Трансмиссиявий электрон микроскопия усули ёрдамида металлар нанозаррачалари ва арабиногалактан макромолекулалари ўлчамларини аниқлаш полисахаридни наноўлчам даражасида синфлашга имкон берди. Ишқорий деструкция жараёни билан бир пайтда содир бўлаётган арабиногалактанни нодир металлар билан редокс-таъсири натижасида полидисперслигини ўзгариши аниқланди.

Калит сўзлар: арабиногалактан, эксклюзив суюқлик хроматографияси, нанобиокомпозитлар, нанозарралар, полидисперслик, молекуляр масса.

Хусусиятлари.

* эксклюзив хроматография арабиногалактаннинг металлар билан хосил қиладиган нанозаррача холатини шаклланишини тадқиқ қилишнинг тезкор усулидир

* дисперс фазани шаклланишида ўсаётган нанозаррачаларни  стабиллаштириш жараёни арабиногалактан агрегациясини хосил бўлишига олиб келади.

Цитата келтириш: Г.П. Александрова, А.С. Боймирзаев, Б.Г. Сухов. Металлполимер нанобиокомпозитларини ҳосил бўлиш жараёнига арабиногалактан матрицасини модификациялашнинг таъсирини эксклюзив хроматография усули билан тадқиқ қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.75-82.

Қабул қилинди: 04.06.2018; Рухсат этилди: 02.07.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543. 432:545. 82:546. 562

1Н. Т. Турабов, 2Ж. Н. Тоджиев

САНОАТ ҚОТИШМАЛАРИ ВА ТАБИИЙ СУВЛАР ТАРКИБИДАГИМИС(II)НИ ФОТОМЕТРИК АНИҚЛАШ

1 Мирзо Улугбек номли Ўзбекистон Миллий университети, 2Тошкент давлат аграр университети

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кундаги аналитик хизматнинг энг муҳим муоммолари – реактивлар, кимёвий ишлаб чиқариш маҳсулотлари, озиқ овқат ва доривор моддалар, қотишмалар, оқава сувлар ва ҳаводаги металл ионларининг макро ва микромиқдорларини аниқлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тозалигини назорат қилишдан иборатдир.

Ишнинг мақсади. Сунъий аралашма, саноат қотишмалари, табиий сув ва бошқа объектлар таркибидаги мис(II) ни аниқлашнинг янги фотометрик усулини ишлаб чиқиш.

Методология. Ишда комплекс бирикма таркиби ва барқарорлигини спектрофотометрик аниқлашда Асмуснинг тўғри чизиқлар, мувозанатлар силжиши ва спектрофотометрик титрлаш усуллари, Толмачёв усули, Бабконинг суюлтириш усули ва қўшилмалар усулларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Мис(II) учун янги аналитик реагент 5–метил–(пиридил –2–азо)–1,8–аминонафтол–2,4–дисульфокислотанинг мононатрийли тузи (5МПААНS,S–2,4) азорегаент сифатида ўрганилди. Унинг кислота-асосли хоссаси ва комплекс ҳосил бўлишининг оптимал шароитлари аниқланди.

Олинган натижалар. Аналитик сигналининг ўзаро таъсир этувчи компонентлар табиатига, концентрация ва рН- муҳитига  боғлиқлиги аниқланди. Комплекс бирикма(Ме:R) таркиби аниқланди, моляр сўндириш коэффициенти ва барқарорлик константаси ҳисобланди. Ишлаб чиқилган усул сунъий аралашма, қотишмалар ва табиий сув таҳлилларида  қўлланилди, ҳамда олинган натижалар математик статистика усули ёрдамида қайта ишланди.

Калит сўзлар: мис, фотометрия, органик  реагент, оптик зичлик, Бугер-Ламберт-Бэр қонуни, сезгирлик, сунъий аралашма.

Хусусиятлари:

* мис(II) ни 5МПААНSS-2,4 билан комплекс ҳосил қилиш реакциясининг оптимал шароитлари;

* мис(II) ни микромиқдорини янги фотометрик аниқлаш усули;

Цитата келтириш: Н. Т. Турабов, Ж. Н. Тоджиев. Саноат қотишмалари ва табиий сувлар таркибидагимис(II)ни фотометрик аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.83-89.

Қабул қилинди: 19.04.2018; Рухсат этилди: 28.06.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

УДК 543.420.62.: 543.3.

1З. А. Сманова, 2Х. У. Усманова

БАЪЗИ МЕТАЛЛАРНИ СОРБЦИОН-СПЕКТРОСКОПИЯ ЁРДАМИДА АНИҚЛАШНИНГ МЕТРОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ОКСИАЗОБИРИКМАЛАРНИ ИММОБИЛЛАШ

1 Мирзо Улугбек номли Ўзбекистон Миллий университети, E-mail: smanova.chem@mail.ru

2Узбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий-техника институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнги йилларда люминесцент усулларини қўллаш самарадорлигини ошириш учун органик реагентларни қаттиқ матрицаларга иммобиллаш усули муваффақиятли татбиқ этилиб, унинг таъсири органик реагентларнинг кимёвий-аналитик хусусиятларига ва уларнинг металл ионлари билан комплекс бирикмаларига ижобий таъсир кўрсатади.

Ишнинг мақсади оксиазобирикмаларнинг кимёвий-аналитик хусусиятларига иммобиллашнинг таъсирини аниқлаш ва уларнинг асосида алюминий, бериллий, цинк ва қўрғошинни аниқлаш учун сорбцион-люминесцент усулларини ишлаб чиқиш.

Методология. Тадқиқот объектлари сифатида кальконкарбон кислотаси, эриохром қизил В, эриохром кулранг SQL, эриохром кўк SE, эриохром кўк-қора R лар танланди. Тадқиқотлар ўтказишда спектрофотометрик, флюриметрик, ИҚ-спектроскопик таҳлил усуллари қўлланилди.

Илмий янгилиги. Алюминий, берилий, цинк ва қўрғошинни аниқлаш учун янги люминесцент реагентлар таклиф этилди. Имобилланган оксиазобирикмаларининг турли шакллари учун фотопротолитик реакцияларининг параметрлари аниқланган.

Олинган маълумотлар. Атроф-муҳит объектларида алюминий, берилий, руҳ ва қўрғошинларнинг сорбцион-люминесцент аниқлаш учун сезгир ва танловчан усуллари ишлаб чиқилди.

Калит сўзлар: иммобиллаш, токсик металлар, оксиазобирикмалар, сорбцион-люминесцент аниқлаш.

Хусусиятлар:

* оксиазобирикмаларининг аналитик хусусиятларига иммобиллашнинг таъсири;

* Al, Be, Pb, Zn ларни аниқлашнинг сорбцион-люминесцент усуллари.

Цитата келтириш: З. А. Сманова, Х. У. Усманова. Баъзи металларни сорбцион-спектроскопия ёрдамида аниқлашнинг метрологик хусусиятларини яхшилаш учун оксиазобирикмаларни иммобиллаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2018. -№3. –Б.89-95.

Қабул қилинди: 01.05.2018; Рухсат этилди: 01.06.2018; Нашр этилди: 20.07.2018

 

* * *

 

 

708 PDF