O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 2 СОНИ

 

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 543.872

С. Н. Расулова, У. Н. Рузиев1, М. А. Ибрагимова, Х. Ф. Адинаев, З. А. Набиева, Ё.Т. Сафаров

«ОЛМАЛИҚ ТМК» АЖ МОЛИБДЕН КЕКИНИНГ NACl ЭРИТМАСИДА ЭЛЕКТРООКСИДЛАШ УСУЛИ ЁРДАМИДА ҚАЙТА ИШЛАШ. 2 ҚИСМ

ЎзР Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти,  1 “Олмалиқ ТМК” АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. «Олмалиқ ТМК» АЖ нинг ишлаб чиқариш чиқиндиларидан бири молибден концентратини нитрат кислота билан эритмага ўтказишдан қолган кекдир. Заводнинг кеклари сақланади, бу эса заводнинг асосий маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради. Улар таркибида 4.1% молибден, 20-25 г/т олтин ва бошқа қимматли компонентлар мавжуд.

Мақсад: сульфат кислотаси муҳитида электрооксидланиш йўли билан молибденли кеклардан Мо ва бошқа компонентларни ажратиб олиш технологияси.

Методология. МоК ва Мо-кекини эритмага ўтказиш мосламаси ишлатилган, доимий ток 20 А, анодда хлор ҳосил бўлади. Mo(VI), Au(III), Cu(II) ионларини фотоколориметрик ва спектрометрик (ААС Perkin-Elmer 3030В, ICP- Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланган. Фаол хлор NaClO 18190-72 ГОСТ бўйича аниқланди.

Илмий янгилиги. Мо-кеки таркибидаги олтиннинг гипохлорит ионлари билан алоқаси кўриб чиқилди. Жараённи математик моделлаштириш уч факторли тажрибани шакиллантириш билан амалга ошди. Мо-кеки элекрооксидлаш усули куйдириш содали схемага алтернативлиги кўрсатилди.

Олинган натижалар. Олтингугурт кислотали муҳитда Мо-кеклардан олинган компонентларнинг гипохлорит ионлари билан оксидланиб ювилиши кинетикаси ўрганилди.

Калит сўзлар: сульфидли минераллар, Мо-концентрати, кек, электролиз, гипохлорит натрий, ток зичлиги, сульфат кислотали муҳит, гидрометаллургия.

Хусусиятлари:

- Мо кекининг сульфат кислотали муҳитда анодли оксидланиши ўрганилди;

- сульфат кислота муҳитида Мо-кек электрооксидлашнинг параметрлари ҳисобланган;

- Мо-кекини эритмага ўтказиш маҳсулотларининг табиати бўйича маълумотлар олинди.

Цитата келтириш:С. Н. Расулова, У. Н. Рузиев, М. А. Ибрагимова, Х. Ф. Адинаев, З. А. Набиева, Ё.Т. Сафаров. «Олмалиқ ТМК» АЖ молибден кекининг NACl эритмасида электрооксидлаш усули ёрдамида қайта ишлаш. 2 қисм // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.3-8.

Қабул қилинди:15.02.2022;Рухсат этилди: 15.03.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.123.4

Э. С. Хусанов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев

H3PO4∙CO(NH2)2-NH(C2H4OH)2-H2O СИСТЕМАДАГИ КОМПОНЕНТЛАРНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: husanov_eldor@mail.ru

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Пахта экиладиган майдонлар камайиб, сабзавот ва донли экинлар экиладиган майдонлар аксинча ортиб бормоқда. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришнинг агротехник усулларини, физиологик фаол моддалар инсектисидлар ва гербицидларни қўллаш ҳисобига пахта етиштириш ҳосилдорлигини ошириш зарур. Буларнинг барчаси ҳосилдорликнинг ошишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб олишда механизацияни кенг қўллашга олиб келади.

Ишнинг мақсади. Фосфаткарбамид ва диэтаноламин асосидаги мураккаб физиологик фаол дефолиантларни олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш.

Методология. Фосфор ва амиддаги азот спектрофотометрик усулда аниқланди. Тизимнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометрида, эритмаларнинг рН эса FE 20 METTLER TOLEDO да ўрганилган.

Илмий янгилиги. Таркибида фосфат карбамид, диэтаноламин ва сув бўлган тизимнинг политермик диаграммаси ва “таркиб-хоссалари” қурилди.

Олинган натижалар. -52.6 дан 80.0°С гача бўлган ҳарорат оралиғида H34∙CО(НH2)2 - NH(C2H4ОH)2 - H2О таркибли система учун эрувчанлик диаграммаси қурилган. Тизимнинг қовушқоқлиги, зичлиги, синиши кўрсатгичи ва pH кўрсатгичлари 40% фосфат карбамидга диэтаноламин қўшиб ўрганилган.

Калит сўзлар: фосфат, карбамид, диэтаноламин, эрувчанлик диаграммаси, қовушқоқлик, зичлик, синиш кўрсаткичи.

Хусусиятлари:

- системада компоненталарнинг кристалланиш майдонлари чегараланган;

- фосфат карбамид диэтаноламмоний эритмасини олишнинг оптимал шароити аниқланган

Цитата келтириш:Э. С. Хусанов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев. H3PO4∙CO(NH2)2-NH(C2H4OH)2-H2O системадаги компонентларнинг эрувчанлигини ўрганиш// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.9-14.

Қабул қилинди:23.02.2022;Рухсат этилди: 28.03.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

УДК 541.123.3

К. А. Тураев, М. Х. Икрамов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров

Сa(ClO3)2•4CO(NH2)2–CH2ClCOONа–Н2О СИСТЕМАСИНИНГ ПОЛИТЕРМИК ЭРУВЧАНЛИГИ

ЎзР Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, Email:qahramon.t1986@mail.ru

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Пахта хом-ашёсини сифатли ва қисқа муддатда еғиб олиш учун дефолиация қилиш зарур, бунинг натижасида ғўза қатлорлари орасида ҳаво айланиш яхшиланади ва ривожланаётган кўсакларга қуёш нури тўғридан-тўғри тушади. Бу борада кам заҳарли ва юқори самарали дефолиант ишлаб чиқариш долзарбдир.

Ишнинг мақсади. Кальций хлоратнинг тетракарбамиди ва монохлор ацетат натрий асосида самарали  дефолиант олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш.

Методологияси. Монохлорацетат натрий ва кальций хлоратнинг тўрткарбамидларидан иборат системалардаги эритмаларнинг эрувчанлиги ва реологик хусусиятлари ўрганилди. Визуал-политермик ва пикнометрли усуллардан фойдаланилган. Визкозиметр ВПЖ ёрдамида эритманинг қовушқоқлиги текширилди, METTLER TOLEDO FE 20/FG 2 pH метрдан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Иккилик тизимлар ва ички кесимлар ёрдамида -35.8 дан 40°С гача бўлган ҳарорат оралиғигача Сa(ClO3)2•4CO(NH2)2–CH2ClCOONа–Н2О системанинг политермик эрувчанлик диаграммаси тузилди. Фаза диаграммасида бошланғич моддалар ва янги бирикма Ca(C2H2ClO2)OH∙H2O нинг кристалланиш майдонлари чегараланди. [60%Ca(ClO3)2•4CO(NH2)2+40%H2O]–ClCH2COONa системанинг қовушқоқлик, зичлик, рН, нур синдириш кўрсаткичлари компонентлар нисбатига боғлаб ўрганилди.

Олинган натижалар. Ўрганилган тизимда муз, Сa(ClO3)2∙4CO(NH2)2∙2H2O, ClCH2COONa ва янги Ca(C2H2ClO2)OH∙H2O бирикманинг кристалланиш майдонлари чегараланди. Тизимнинг “таркиб-хосса” диаграммасида 60% ли кальций хлоратнинг тўрткарбамидига натрий монохлорацетат қўшганда кристалланиш ҳароратининг, зичликнинг пасайиши ва қовушқоқлик, рН, синдириш кўрсаткичининг ориши кузатилди. 

Калит сўзлар: кальций хлоратнинг тўрткарбамиди, натриймонохлорацетат, эрувчанлик диаграммаси, қовушқоқлик, рН- кўрсаткичи, зичлик.

Хусусиятлари:

-ўрганилган системада компонентларнинг кристалланиш соҳалари ажратилди;

- янги бирикма Ca(C2H2ClO2)OH∙H2O ҳосил бўлиши аниқланди;

-суюқ дефолиант олишнинг мақбул технологик кўрсаткичлари  ўрнатилди.

Цитата келтириш:К. А. Тураев, М. Х. Икрамов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров. Сa(ClO3)2•4CO(NH2)2–CH2ClCOONа–Н2О системасининг политермик эрувчанлиги// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.15-21.

Қабул қилинди:01.03.2022;Рухсат этилди:01.04.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

УДК 541.135

J. X. Kurbanov, V. P. Guro, F. M. Yusupov, Sh. J. Shamsiev, M. A. Ibragimova, X. F. Adinaev

“MUBORAK GQIZ” MChJ OQAVA SUVLARINI SULFIDLI VA ORGANIK BIRIKMALARDAN TOZLASH

O’zR Fanlar akademiyasi Umumiy va noorganik kimyo instituti

Referat.Muammoning kelib chiqishi. Gazni qayta ishlash korxonasining oqava suvlari o`zida turli xil tarkibdagi organik birikmalarni saqlaydi. Ularni tozalashning ma'lum usullari mavjud bo`lib, bular orasida kislorod yoki havodan foydalangan holda olib boriladigan oksidlash usuli o`zining soddaligi bilan ajralib turadi. Oksidlanish jarayoniga tezlatgichlar va katalizatorlarning ta'siri haqida ham ma'lumotlar bor.

Maqsad: gazni qayta ishlash korxonasi oqava suvlarini sulfidlar va organik birikmalardan tozalash usulini ishlab chiqish.

Metodologiya. Tadqiqot obyekti “Muborak gazni qayta ishlash zavodi” MChJ oqava suvlari hisoblanadi. Ifloslantiruvchi moddalarning tarkibi va kontsentratsiyasi o`rganildi, elektrokimyoviy o'lchovlar PI-50-1 potentsiostatida bajarildi.

Ilmiy yangilik. Suvdagi organik birikmalarning anodda oksidlanish reaktsiya tezligining katalizator va aeratsiyaga bog'liqligi haqida ma'lumotlar keltirilgan. Suvni sulfidlar va organik birikmalardan tozalashning elektrokimyoviy texnologiyasi taklif qilingan.

Olingan natijalar. Muborak gazni qayta ishlash zavodi oqava suvlarida organik birikmalarning anodda oksidlanish reaksiyalarining kinetik qonuniyatlari ochib berilgan.

Kalit so'zlar: ifloslantiruvchi moddalar, organik birikmalar, gazni qayta ishlash zavodi, oqava suv, anod materiali, elektroliz.

Xususiyatlari:

- gazni qayta ishlash zavodining oqava suvlari tarkibi to'g'risidagi ma'lumotlar;

 -gazni qayta ishlash zavodining oqava suvlarini tozalash texnologiyasi.

Tsitata kektirish: J. X. Kurbanov, V. P. Guro, F. M. Yusupov, Sh. J. Shamsiev, M. A. Ibragimova, X. F. Adinaev. “Muborak GQIZ” MChJ oqava suvlarini sulfidli va organik birikmalardan tozlash  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2022. - №2. – В.21-27.

Qabul qilindi: 25.03.2022; Ruxsat etildi:08.04.2022; Nashr etildi: 14.02.2022

 

* * *

УДК 541.621.793.3; 541.124/128

У. Н. Рузиев, В. П. Гуро, Х. Т. Шарипов,  Б. Б. Каюмов,  А. А. Ниязматов

ВК-6 ҚАТТИҚ ҚОТИШМАСИ ТУЗИЛИШИНИ МУКАММАЛЛАШТИРИШ ҲИСОБИГА УНДАН ЯСАЛГАН МАҲСУЛОТЛАРНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ

1 «ОлмалиқТМК» АЖ ИИЧБ, Чирчиқ ш.; 2ЎзР ФА УНКИ, Тошкент ш.; 3ЎзР ФАНавоий бўлими,  Навои ш.; 4«VOCAR» МЧЖ,Чирчиқ ш.. Ўзбекистон, E-mail: vpguro@gmail.com

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Қаттиқ қотишмаларни ишлаб чиқаришда улардан ясалган маҳсулотларни ишлатиш ресурси ва меъёрий оқувчанлигига таъсир этувчи қаттиқлик ва мустаҳкамлик, тузилиши ва кимёвий таркиби   балансига риоя этиш зарур.

Мақсад: ВК-6 дан ясалган намуналарнинг физик-механик тавсифларини (кимёвий таркиб, қаттиқлик, механик ишлов бериш) яхшилаш бўйича ечимларни излаш.

Методология. Тадқиқод объекти - ВК-6 намуналари, (кимёвий таркиб, қаттиқлик, механик ишлов бериш) бўйича модификацияланган. (ICP-Aligent, 7500 IСP MS) да элемент таркиб, (Jeol JSM-6701F, Tokyo Boeki Ltd, Метам РВ-21, ЛОМО) да юза; ГОСТ 20017-74 Роквелл бўйича қаттиқлик ўрганилган. Кесим бўйича букилиш мустаҳкамлиги ГОСТ 20019-74 бўйича (УММ-5 узувчан машина). Пиширилган намуналар зичлиги ГОСТ 20018-74 бўйича.

Илмий янгилиги. Вакуум-компрессион печда куйдириш ВК-6 ғовакллилигининг камайиши ҳисобига унинг мустаҳкамлигини ва едирилишга чидамлилигини ошириши аниқланди. 

Олинган натижалар. WC кукунини ўлчами бўйича оптималлаштириб, қўшимча тозалаш билан компакт яриммаҳсулот олинди. Юқори ҳароратли компрессион куйдиришдан фойдаланиб, юқори қаттиқликка ва мукаммал тузилишга эга WC ва  Со кукуни олинди. Улардан ясалган маҳсулотларнинг физик-механик хоссаларини яхшилашга эришилди.

Калит сўзлар: қаттиқ қотишмалар, вольфрам, кобальт, карбид, WC-Co тизими, карбидлаш, маҳсулот, ВК-6 маркаси.

Хусусиятлари:

- модифицикацияланган ВК-6 қаттиқ қотишмасидан маҳсулот;

- тузилиш, қаттиқлик, зичлик, букилишдаги мустаҳкамлик меъёри ўрганилган.

Цитата келтириш:У. Н. Рузиев, В. П. Гуро, Х. Т. Шарипов,  Б. Б. Каюмов,  А. А. Ниязматов. ВК-6 қаттиқ қотишмаси тузилишини мукаммаллаштириш ҳисобига ундан ясалган маҳсулотларнинг мустаҳкамлигини ошириш// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.27-32.

Қабул қилинди:25.03.2022;Рухсат этилди: 12.04.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

УДК 541.183.6:661.185.1

Р. Р.  Махкамов, А. Э. Қурбанбаева, Ф. Р. Саидқулов, Х. Р. Сайдаҳмедова

ДИСПЕРС  СИСТЕМАЛАР  ХОССАЛАРИНИ  ТАРТИБГА  СОЛУВЧИ  ЯНГИ  СИРТ  ФАОЛ  МОДДАЛАРНИ  ОЛИШ  ВА  САМАРАДОРЛИГИНИ  ТЕКШИРИШ

ЎзР Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти,e-mail: ravshanmak@gmail.com

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Қурилиш соҳасида цемент аралашмалари учун пластификацияловчи СФМ қўллашга қизиқиш ортмоқда.  Цемент дисперсияларини пластификацияловчи хусусиятига эга импорт ўрнини босувчи кўп функцияли СФМ синтез қилиш долзарбдир.

Ишнинг мақсади. Бензой кислотасининг сирт фаол ҳосилаларини олиш, уларнинг хоссаларини ва цемент дисперс тизимларини тартибга солиш учун самарадорлигини ўрганиш.

Методология. Сирт фаол моддалар эритмаларининг сирт таранглиги Ребиндер қурилмасида аниқланди. Цемент суспензияларини қотиб қолиш вақтини аниқлаш учун игна билан жихозланган Вика қурилмаси ишлатилди.

Илмий янгилиги. Бензой кислотасининг ҳосилалари қаторида  янги СФМ олинди. Улар цемент дисперс тизимларининг қотиб қолиш вақтини самарали секинлаштирувчи эканлиги кўрсатилди. Аниқланишича, сирт фаол моддада углерод занжирининг узунлиги ортиши билан цемент суспензиясининг қотиб қолиш вақтини секинлаштириш самарадорлиги ортади, CФМнинг юқори концентрациясида, қотиб қолиш вақтини секинлатиш самарадорлиги ошади.

Олинган натижалар. Янги СФМларнинг цемент суспензиясининг технологик хусусиятларига таъсири ўрганилди. Паст концентрацияларда СФМларнинг қотиб қолиш вақтини секинлаштирувчи таъсирининг ошиши кўрсатилган. Сирт фаол моддаларнинг адсорбцион қатламлари ҳосил бўлиши цемент зарраларининг гидратациясини пасайишига олиб келади. Юқори концентрацияларда СФМлар агрегатларининг цемент юзасида адсорбцияси содир бўлади, бу цемент дисперсиясининг барқарорлигини оширишга ва цемент массасининг қотиб қолиш вақтининг кескин пасайишига олиб келади.

Калит сўзлар: сирт фаол моддалар, СФМларнинг адсорбцион қобилияти, пластификацияловчи таъсир, цемент диспер тизимлари.

Хусусиятлари:

- бензой кислотасининг сирт фаол ҳосилалари цемент суспензияларини қотиб қолиш вақтини секинлаштиради.

- СФМларнинг оптимал концентрациясида цементнинг қотиш вақти беш соатгача ошади.

Цитата келтириш:Р. Р.  Махкамов, А. Э. Қурбанбаева, Ф. Р. Саидқулов, Х. Р. Сайдаҳмедова. Дисперс  системалар  хоссаларини  тартибга  солувчи  янги  сирт  фаол  моддаларни  олиш  ва  самарадорлигини  текшириш// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.32-38.

Қабул қилинди:12.02.2022;Рухсат этилди: 14.03.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

УДК 665./.7:66.9

А. М. Хурмаматов, О. Ю. Исмаилов

ИССИҚЛИК АЛМАШИНИШ ҚУВУРИДА ДАШҚОЛ ҲОСИЛ БЎЛИШ ЖАРАЁНИГА СУЮҚ УГЛЕВОДОРОДЛАР ТЕЗЛИГИ ВА ҲАРОРАТИНИНГ ТАЪСИРИ

ЎзР Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, e-mail:  ismoilovnmpi@mail.ru

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Нефтни қайта ишлашда иссиқлик алмашиниш қувурларида минерал туз чўкмалари (дашқол) ҳосил бўлади. Қувурдаги нефт хом ашёси оқими тезлигининг пастлиги, юқори ҳарорат таъсири натижасида дашқол ҳосил бўлиш жараёни тезлашади. Вақт ўтиши билан қувур ички диаметрининг ишчи ўлчамлари кичрайиб, суюқликнинг оқиб ўтиши қийинлашади, гидравлиқ қаршилик ортади ва қурилманинг иссиқлик ўтказувчанилиги камаяди.

Ишнинг мақсади. Иссиқлик алмашиниш қувурида углеводород оқимларининг оптимал ҳарорати ва тезлигини аниқлаш, иссиқлик алмашиниш юзасида дашқол ҳосил бўлишини камайтириш.

Методология. Маълумотларни қайта ишлашнинг статистик усуллари қўлланилди, технологик параметрларни ўлчашда назорат-ўлчов воситаларидан фойдаланиш орқали гидродинамикани ўрганишнинг умум қабул қилинган усуллари синовдан ўтказилди,

Илмий янгилиги: иссиқлик алмашиниш қувурининг ички юзасида дашқол ортишига таъсир етувчи омиллар аниқланади: углеводород хом ашёсини қиздиришда суюқ хом ашёнинг оқим тезлиги 0,85 м/с, қиздириш ҳароратини 150-250оC. Натижада дашкол қалинлиги 1.78 маротабагача камаяди.

Олинган натижалар: Тадқиқ қилинган нефт ва газ конденсати аралашмаларининг 50-250°C ҳароратда ва 0.21 м/с оқим тезлигида, дашқол қалинлиги 0.234 дан 0.75 мм гача ўсди. Оқим тезлигини 0.42 м/с га ошиши билан дашқол қалинлиги 0.582 мм ни ташкил этиб, 1.28 бараварга камайди. Ҳароратнинг 150°С кўтарилиши ва хом ашё ҳаракат тезлигини 0.64 м/ с га ортиши натижасида дашқол қалинлигини 0.015 дан 0.318 мм гача ортишига олиб келди. Ҳароратнинг 250°C га кўтарилиши дашқол ҳосил бўлишининг пасайишига олиб келди. Тезликнинг 0.85 м/с га ошиши билан дашқол қалинлиги 0.318 мм га ошди. Ҳароратнинг 250°C га кўтарилиши билан дашқол қатлами қалинлиги 0.318 дан 0.228 мм гача ортиши кузатилга бўлса, оқим тезлигини 1.0 м/с ва ҳароратнинг 150°C га кўтарилиши натижасида дашқол қалинлиги 0.252 мм гаортди. Ҳароратнинг 250°C га кўтарилиши билан дашқол қатламининг қалинлиги 0.174 мм га камаяди.

Калит сўзлар: нефть, газ конденсати, оқим тезлиги, ҳарорат, дашқол, қатлам қалинлиги.

Хусусиятлари:

- нефтегазоконденсат аралашмаси таркибида нефт улушининг ортиши дашқол қатламини ўсишига олиб келади;

- дашқол қатламини ўсиши иссиқлик ўтказувчанликни камайтиради, қувурнинг ўтказувчанлигининг пасайиши DР ни ортишига олиб келади.

Цитата келтириш:А. М. Хурмаматов, О. Ю. Исмаилов. Иссиқлик алмашиниш қувурида дашқол ҳосил бўлиш жараёнига суюқ углеводородлар тезлиги ва ҳароратининг таъсири// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.38-45.

Қабул қилинди:30.03.2022;Рухсат этилди: 11.04.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

УДК.666.7:546.05

З. Р. Кадирова, З. К. Бабаев, З. М. Курязов, З. Б. Жуманиязов, Ш. М. Машарипова

МЕХАНИК ФАОЛЛАНТИРИШ ҲИСОБИГА ЛЕССИМОН ЖИНС АСОСИДАГИ КЕРАМИК СОПОЛАКНИНГ ФИЗИК-МЕХАНИК КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ЎЗГАРИШИ

1Ургенч давлат университети, ЎзР ФА УНКИ, Тошкент ш., М.Улуғбек кўчаси, 77а.

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Механик фаоллаштириш хисобига керамик массаларни пишириш жараёнини жадаллаштириш ва шунинг ҳисобига энергия ресурсларини тежаш ва олинадиган маҳсулотни сифатини яхшилаш устида бир қатор тадқиқотлар олиб борилмоқда. Республикамизда бу соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларининг салмоғи камлигини қайд қилиб ўтамиз.

Тадқиқот мақсади: лёссимон жинс асосида олинадиган керамик буюмларни сифатини яхшилаш ва таннархини камайтириш мақсадида хомашёни механик фаоллаштириш усулини қўллаш имкониятларини таҳлил қилиш.

Методология. Замонавий физик-кимёвий ва физик-механикавий тадқиқод усуллари, жумладан лазерли дифракция (дифракцион анализатор ANALYSETTE 22 Nano Tec plus) рентгенфазали ва электрон -микроскопик усуллардан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Лёссимон жинсни механик фаоллаштириш гилсимон заррачалар миқдорининг 63.7%, чангсимон заррачалар миқдорининг 28.25% ошишига, қумсимон заррачаларнинг 58.7% га камайишига олиб келиши кўрсатилган. Массанинг технологик хоссаларининг ўзгарганлиги, жумладан пластиклик сони 5 дан 10.4 гача, ярим маҳсулотни сиқилишга чидамлилик чегараси 1.09 дан 1.24 МПа гача ўзгаргани белгиланган.

Олинган натижалар. Янчишнинг мақбул вақти 120 дақ. эканлиги кўрсатилган. Шакллантирилаётган масса пластиклиги ортади (94.6 % ли). Лессимон жинс ва шиша кукунини янчиш гилсимон заррачалар миқдорининг 63.7%, чангсимон заррачалар миқдорининг 28.25 % ошишига, қумсимон заррачаларнинг 58.7% га камайишига олиб келади. Ярим маҳсулотни сиқилишга нисбатан чидамлилик чегарасини ошириш (86.5%), маҳсулотни пишириш ҳароратини 50°С га пасайтириш мумкин.

Калит сўзлар: лёссимон жинслар, шиша кукуни, механик фаоллаштириш, янчиш, минералогик таркиб, пресслаш, мустахкамлик, пишириш.

Хусусиятлари:

-механик фаоллаштириш солиштирма сирт юзасининг камайишига олиб келади;

- камайиш диапазони 1620 дан 2310 см2/г гача;

-керамик массанинг технологик хоссалари яхшиланади;

-массани тайёрлаш вақтини қисқартириш имконияти пайдо бўлади.

Цитата келтириш:З. Р. Кадирова, З. К. Бабаев, З. М. Курязов, З. Б. Жуманиязов, Ш. М. Машарипова. Механик фаоллантириш ҳисобига лессимон жинс асосидаги керамик сополакнинг физик-механик кўрсаткичларининг ўзгариши// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.46-52.

Қабул қилинди:12.02.2022;Рухсат этилди: 11.04.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

УДК 631.811.98

Б. Х. Кучаров, А. Б. Ибрагимов, Р. Н. Ким, Л. Э. Мамасалиева, О. В. Мячина, М. В. Юнусова, О. С. Нарзуллаев

ЧИГИТЛАРНИ ҲИМОЯЛАШ ВОСИТАСИ - ЯНГИ КОМПОЗИЦИЯЛАРНИНГ ФУНГИЦИД ВА БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИ

ЎзР Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, ўсимлик касалликлари туфайли уруғларни экишдан олдин дорилаш зарур бўлган чора, чунки турли касалликлардан йилига пахта хомашёсининг 2.96% гача нобуд бўлади. Биргина фунгицид фаоллигига эга бўлган препаратлар билан ўсимликлар уруғларини дорилаш ижобий таъсирга олиб келмайди. Шу туфайли фунгицидлар, инсектицидлар ва ўсимликлар ўсиш стимулаторларининг оқилона комбинациясига таяниш керак.

Ишнинг мақсади. Энг истиқболли, биологик фаол дорилаш воситаларини аниқлаш асосида уруғларни дорилаш биологик самарадорлигини баҳолаш.

Методология. Ғўза чигитларининг униб чиқиши ва ниҳол бериши лаборатория тажрибалари. Биологик фаоллик ЎзҒИТИнинг экиш сифат кўрсаткичлари бўйича баҳоланди.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба янги синтез қилинган уруғларни дорилаш воситаларни биологик баҳоси берилди.

Олинган натижалар. Ўтказилган тадқиқотлар энг самарали бирикмаларни танлаш ва ҳимоя воситаларининг оптимал концентрациясини аниқлаш имконини берди, уларнинг таъсирида токсик таъсир кўзатилмаган.

Калит сўзлар: уруғларни дорилаш воситалари, униб чиқиш энергияси, ниҳол, композициялар, қўзғатувчи таъсир, диметилол карбамид, калий бутил ксантат, моноэтаноламин.

Хусусиятлари:

- фунгицид ва ўсишни қўзғатувчи фаолликка эга бўлган бирикмалар скрининги ўтказилди;

- дезинфекциялаш таъсири, униб чиқиш энергиясига рағбатлантирувчи таъсир.

Цитата келтириш:Б. Х. Кучаров, А. Б. Ибрагимов, Р. Н. Ким, Л. Э. Мамасалиева, О. В. Мячина, М. В. Юнусова, О. С. Нарзуллаев. Чигитларни ҳимоялаш воситаси - янги композицияларнинг фунгицид ва биологик фаоллиги// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.52-60.

Қабул қилинди:22.02.2022;Рухсат этилди: 22.03.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.64

Ш. Ш. Худойбердиев, Н. Р. Вохидова, С. Ш. Рашидова               

УЧ КОМПОНЕНТЛИ ИНТЕРПОЛИЭЛЕКТРОЛИТЛАРНИНГ ОЛИНИШИ ВА ХОССАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси полимерлар кимёси ва физикаси институти, Тошкент ш., noira_vokhidova@yahoo.de

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Хитозаннинг полианионлар ва полиамфолитлар билан уч компонентли интерполиэлектролит комплексларини (ИПЭК) олиш бўйича тадқиқотлар амалга оширилмоқда.Уч компонентли ИПЭК макромолекуласида сирт зарядининг мавжудлиги сабабли қарама-қарши зарядланган молекулалар билан самарали равишда боғланиши мумкин.

Ишнинг мақсади. Bombyx mori хитозани асосида барқарор уч компонентли интерполиэлектролит комплекслар олиш ва уларнинг физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш.

Методология. Ишни бажаришда кондуктометрик титрлаш, DLS, Litesizerва бошқа тадқиқот усуллардан фойдаланилган.  

Илмий янгилиги. Табиий макромолекулалар асосидаги уч компонентли интерполиэлектролит комплекслар олинган ва уларнинг гидродинамик параметрлари ўрганилган.

Олинган натижалар. Хитозан асосидаги уч компонентли комплексларнинг таркиби ва гидродинамик ўлчамлари аниқланган. pH=6.3 да комплекс сирт зарядининг йиғиндиси нолга тенг бўлган ХЗ/Na-КМЦ бинар комплекслари билан коллаген 1:0.75:0.01 масса нисбатда ўзаро таъсирлашиши аниқланган. Уч компонентли ИПЭК нинг гидродинамик заррача ўлчамлари 98 дан 132 нм гача ўзгариши кўрсатилган.

Калит сўзлар: хитозан Bombyx mori, Na-КМЦ, коллаген, уч компонентли интерполиэлектролит комплекслар, полидисперслик индекси, диффузия коэффициенти, заррачанинг гидродинамик ўлчами

Хусусиятлари:

- хитозан ва у асосидаги интерполиэлектролит комплекслар;

- нотоксик полимерлар қайта тикланадиган табиий манбалардан олинади;

- учкомпонентли интерполиэлектролит комплекслари тиббиёт амалиётида.

Цитата келтириш:Ш. Ш. Худойбердиев, Н. Р. Вохидова, С. Ш. Рашидова. Уч компонентли интерполиэлектролитларнинг олиниши ва хоссалари// Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.61-67.

Қабул қилинди:30.03.2022;Рухсат этилди: 13.04.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *                                                                               

УДК 678.01

Ғ. Т. Нуралиев, П. Ж. Тожиев, Х. Х. Тураев, А. Т. Джалилов1

АЗОТ-, ФОСФОР-, МЕТАЛЛ ТУТГАН ОЛИГОМЕРЛАР БИЛАН ТЎЛДИРИЛГАН ПОЛИПРОПИЛЕННИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

 

Термез давлат университети, 1Тошкент кимё технология илмий текшириш институти, E-mail:panjitojiyev74@gmail.com

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. Бугунги кунда полифункционал гуруҳлар тутган органик олигомерларни синтез қилиш ва уларни композицион материаллар олишда қўллаш долзарбдир. Янги материаллар ва иншиоотлар учун антипирен хоссали олигомерларни синтез қилиш муҳим долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Ишнинг мақсади: полипропиленни (ПП) азот, фосфор ва металл тутган олигомерлар билан тўлдириш орқали термик барқарор ва механик мустаҳкам термопластик композицион материаллар олиш.

Методология. Тўлдирилган полипропилен композицияларининг физик-механик хоссалари, оқувчанлик кўрсаткичи визкзометрия усулида, эгилишга чидамлилик, икки таянчли эгилиш, зарбга чидамлилик Шарпи усули бўйича, ёниш хоссалари кислород индекси бўйича, теплофизик хоссалари ДТГА усули бўйича  аниқланди.

Илмий янгилиги. Азот-, фосфор-, металл тутган  олигомерлар билан тўлдирилган полипропиленнинг физик-механик ва теплофизик хоссалари аниқланди.

Олинган натижалар. Полипропилендан асосида композицион материаллар олиш учун азот-, фосфор- ва металл тутган  олигомерлар миқдори ўзгартирилди. Тўлдирилган композитлар реологик хоссаларини баҳолаш шуни кўрсатдики, тўлдирувчи миқдорининг ортиши материалнинг оқувчанлик хусусиятининг камайишига олиб келади, аммоолинган композицияни босим остида қуйиш усули билан қайта ишлаш мумкин. Аралашмада азот-, фосфор-, металл тутган  олигомерларнинг  оптимал нисбатлари топилди.

Калит сўзлар: полипропилен, азот-, фосфор-, металл тутган  олигомерлар, микроскопия, кимёвий, механик хоссалар.

Хусусиятлари:

-олинган композицияларнинг  физик –механик хоссалари;

-тўлдриувчи сифатида азот-, фосфор-, металл тутган  олигомерлар.

Цитата келтириш:Ғ. Т. Нуралиев, П. Ж. Тожиев, Х. Х. Тураев, А. Т. Джалилов. Азот-, фосфор-, металл тутган олигомерлар билан тўлдирилган полипропиленнинг тузилиши ва хоссаларини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№2. -Б.67-73.

Қабул қилинди:12.02.2022;Рухсат этилди: 14.03.2022;Нашр этилди: 14.04.2022

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543.432:542.61:546.59.86.683

S. M. Turаbdjаnоv, А. SH. Giyasоv, L. S. Rахimоvа, N. T. Rахmаtullаеvа

ОLTIN (III), TАLLIY (II), SURMA (V) IОNLАRINI TАNLОVCHАN EKSTRАKSIОN АJRАTISH VА ULАRNI ОRGАNIK FАZАDААSОSLI BO`YOQLАR BILАN TO`G`RIDАN-TO`G`RI АNIQLАSH

Toshkent davlat texnika universiteti,E-mail: nargiza.7173@gmail.com

Rеfеrаt.Muаmmоning kelib chiqishi.Аtrоf-muhit muhоfаzаsigа tаlаbning o`sib bоrishi tоksik elеmеntlаrning mikrоkоnsеntrаsiyalаrini аniqlаy оlаdigаn sеzgir vа tаnlоvchаn usullаrini yarаtish mаsаlаsini dolzarblashtiradi.

Mаqsаd. Oltin (III), tаlliy (III) vа surma (V) iоnlаrini аsоsli bo`yoqlаr bilan оrgаnik fаzаdа to`g`ridаn-to`g`ri ekstrаksiоn-fоtоmеtrik аniqlаsh usullаrini yarаtish.

Mеtоdоlоgiya.Оltin, tаlliy vа surma iоnlаrini аniqlаsh usullаrining sеlеktivligini оshirish uchun ekstrаktgа mеtil viоlеt (MG), brilliаnt yashili (BZ), mеtilеn ko`ki (MG) аsоsli bo`yoqlаrni qo`shish bilan оltin, tаlliy vа surmalаrning хlоridli kоmplеkslаrini inеrt оrgаnik erituvchilаrgа tаnlоvchаn ekstrаksiyalаsh qo’llanildi.

Ilmiy yangiliklаri. Ishlab chiqilgan оltin, tаlliy vа surmalаrni aniqlash usullari mаvjud usullаrdаn o`zining tаnlоvchаnligi, sеzgirligi, sоddа vа eksprеssligi bilаn fаrq qiladi.

Оlingаn nаtijаlаr. Oltin (III), tаlliy (III) vа surma (V) iоnlаrini inеrt оrgаnik erituvchilаrgа tаnlоvchаn ekstrаksiyalаsh vа ulаrni MF, BZ vа MG lаr bilаn оrgаnik fаzаdа to`g`ridаgn-to`g`ri kоmplеks hоsil qilish оptimаl shаrоiti tоpildi.

Kаlitli so`zlаr: ekоtоksikаntlаr, tаnlоvchаnlik, sеzgirlik, kоmplеks hоsil qilish, оptik zichlik, nur yutilishi.

Хususiyati:

-Au (III), Tl (III) vа Sb (V)  iоnlаrini inеrt оrgаnik erituvchilаrgа ekstrаksiyalаnish;

-MF, BZ vа MG lаr bilan оrgаnik fаzаdа kоmplеks hоsil bo’lishi;

-elеmеntlаrni fоtоmеtrik аniqlаsh usullаrining sеlеktivligi vа sеzgirliklаrini оshirish.

 

Tsitata kektirish: S. M. Turаbdjаnоv, А. SH. Giyasоv, L. S. Rахimоvа, N. T. Rахmаtullаеvа. Оltin (III), tаlliy (II), surma (V) iоnlаrini tаnlоvchаn ekstrаksiоn аjrаtish vа ulаrni оrgаnik fаzаdа аsоsli bo`yoqlаr bilаn to`g`ridаn-to`g`ri аniqlаsh  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2022. - №2. - В.74-85.

Qabul qilindi:22.02.2022; Ruxsat etildi:22.03.2022; Nashr etildi: 14.02.2022

 

* * *

 

70 PDF