O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 1 СОНИ

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 543.872

1С. Н. Расулова, 2У. Н. Рузиев, 1В. П. Гуро, 1Х. Т. Шарипов, 1Х. Ф. Адинаев, 3А. Р. Сафаров

«ОЛМАЛИҚ ТМК» АЖ МОЛИБДЕН КЕКИНИНГ NaCl ЭРИТМАСИДА ЭЛЕКТРООКСИДЛАШ УСУЛИ ЁРДАМИДА ҚАЙТА ИШЛАШ. 1 ҚИСМ

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, 2”Олмалиқ ТМК” АЖ ”Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш” илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси,3М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «Олмалиқ ТМК» АЖ нинг ишлаб чиқариш чиқиндиларидан бири молибден концентратини нитрат кислота билан эритмага ўтказишдан қолган кекдир. Комбинатнинг чиқинди сақлаш жойларида кеклар сақланади, бу эса заводнинг асосий маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради. Улар таркибида 4.1% молибден, 20-25 г/т олтин ва бошқа қимматли компонентлар мавжуд.

Мақсад: хлорид кислотаси муҳитида электрооксидланиш йўли билан молибденли кеклардан Мо ва бошқа компонентларни ажратиб олиш технологияси.

Методология. Мо-кекини эритмага ўтказиш мосламаси ишлатилган, доимий ток 20 А, анодда хлор ҳосил бўлади. Mo(VI), Au(III),Cu(II) ионларини фотоколориметрик ва спектрометрик (ААС Perkin-Elmer 3030В, ICP- Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланган. Фаол хлор NaClO 18190-72 ГОСТ бўйича, эркин хлор-титрлаш орқали аниқланди.

Илмий янгилиги. Мо-кеки таркибидаги олтиннинг гипохлорит ионлари билан ўзаъаро таъсири кўриб чиқилди. Жараённи математик моделлаштириш уч факторли тажрибани шакиллантириш билан амалга оширилди. Мо-кекини элекрооксидлаш усулининг куйдириш содали схемага алтернативлиги исботланди.

Олинган натижалар. Мо-кекининг хлорид кислотали муҳитда гипохлорит ионлари билан оксидланиши ўрганилди. Маҳсулотларни эритмага ўтиши ўрганилди.

Калит сўзлар: сульфидли минераллар, Мо-концентрати, кек, электролиз, ток зичлиги, натрий гипохлорит, хлорид кислотали муҳит, гидрометаллургия.

Хусусиятлари:

- молибден кекининг хлорид кислотали муҳитда анодли оксидланиши ўрганилди;

- хлорид кислота муҳитида Мо-кекини электрооксидлашнинг параметрлари ҳисобланган;

- Мо-кекини эритмага ўтказиш маҳсулотларининг табиати бўйича маълумотлар олинди

Цитата келтириш: С. Н. Расулова, У. Н. Рузиев, В. П. Гуро, Х. Т. Шарипов, Х. Ф. Адинаев, А. Р. Сафаров. «Олмалиқ ТМК» АЖ молибден кекининг NaCl эритмасида электрооксидлаш усули ёрдамида қайта ишлаш. 1 Қисм // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. -Б.3-10.

Қабул қилинди:01.02.2022; Рухсат этилди: 13.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.123.3

К. А. Тураев, А. С. Тоғашаров, Ж. С. Шукуров

Ca(ClO3)2•2CO(NH2)2 -ClCH2COOHHOC2H4NH2-H2OТИЗИМИНИНГ ПОЛИТЕРМИК ЭРУВЧАНЛИГИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: ionxahat@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Комплекс таъсир этувчи дефолиантлар олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш учун кальций дикарбамидхлорат – монохлорацетатмоноэтаноламин – сув тизимида эрувчанлик ўрганилган. Комплекс таъсир этувчи дефолиантлар таркибини ишлаб чиқиш ва технологияни яратиш учун бир бирига кам таъсир этувчи компонентлар нисбатини танлаш зарур.

Ишнинг мақсади: монохлорацетатмоноэтаноламин ва кальций хлоратнинг дикарбамиди асосидаги комплекс таъсир этувчи пахта дефолиантини олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш.

Методологияси. Тизимдаги эритмаларнинг эрувчанлиги ва реологик хусусиятлари ўрганилди. Визуал-политермик ва пикнометрли усуллардан фойдаланилди. Визкозиметр ВПЖ ёрдамида эритманинг қовушқоқлиги текширилди, pH кўрасткичини METTLER TOLEDO FE 20/FG 2 pH метрда аниқланди.

Илмий янгилиги. Кальций хлоратнинг дикарбамиди, моноэтаноламиннинг хлорацетати ва сувдан иборат тизимларни таркибий қисмларини ўзаро таъсири бўйича физик-кимёвий асослар яратилди ва бу тизимни политермик эрувчанлик диаграммаси тузилди.

Олинган натижалар. Комплекс таъсир этувчи дефолиантни олиш жараёнини асослаш учун тизимнинг “таркиб-хосса”лари ўрганилди. Тадқиқодлар натижасида физиологик фаол суюқ дефолиант олиш имконияти кўрсатилди.

Калит сўзлар: кальций хлоратнинг дикарбамиди, моноэтаноламиннинг хлорацетати, эрувчанлик диаграмма, зичлик, қовушқоқлик, рН муҳити.

Хусусиятлар:

- компонентларнинг кристалланиш соҳалари белгиланди;

- Ca(ClO3)2•2CO(NH2)2 -ClCH2COOH•HOC2H4NH2-H2Oтизими;

- суюқ дефолиант олиш технологик параметрлари.

Цитата келтириш: К. А. Тураев, А. С. Тоғашаров, Ж. С. Шукуров. Ca(ClO3)2•2CO(NH2)2 -ClCH2COOHHOC2H4NH2-H2O тизимининг политермик эрувчанлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.11-16.

Қабул қилинди: 01.02.2022; Рухсат этилди: 13.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

УДК 664.31/(075.6)661.632.14

У. К. Алимов, С. Х. Шамуратов, У. С. Балтаев, Ш. Р. Курамбаев, Б. М. Ибадуллаев, Ш. С. Намазов

СОВУН ИШЛАБ ЧИҚАРИШДАГИ НОРДОН ОҚАВА СУВНИ НЕЙТРАЛЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН СУЛЬФОФОСФАТ СУСПЕНЗИЯСИНИНГ ТАРКИБИ ВА ХОССАЛАРИ

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, 2Ургенч давлат университети

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Пахта соапстоки хўжалик совуни ва унга асосланган бошқа ювиш воситаларини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Соапстокни хом ёғ кислоталарига қайта ишлашда рН кўрсаткичи (1.5-2.5) бўлган нордон оқава ҳосил бўлиб, у атроф-муҳитга зарар етказади. Марказий Қизилқум фосфоритидан нордон оқава сувларни нейтралловчи агент сифатида оқилона фойдаланиш долзарб ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Марказий Қизилқум оддий фосфорити билан нордон оқава сувни нейтраллаш жараёни маҳсулотларининг таркиби ва реологик хоссаларини ўрганиш.

Методология. рН 2.0 бўлган нордон оқава сувни (НОС) таркиби (оғир.%): Р2О5 – 17.54; CaO – 47.75; MgO – 1.79; CO2 – 16.5; Fe2O3 – 0.73; Al2O3 – 0.95; SO3 – 4.06; F – 1.7; SiO2 – 1.24; эримайдиган қолдиқ – 4.03; CaO: P2O5 – 2.72 дан иборат бўлган оддий фосфорит уни (ОФУ) билан нейтраллаш жараёни НОС : ОФУ = 100 : (10-40) масса нисбатларида 60°С ва 30 дақиқа мобайнида олиб борилди. Сульфофосфат суспензиясидаги Р2О5 нинг барча шакллари фотоколориметрик, CаО комплексометрик усулда аниқланган. Сулфатфосфатли суспензия намуналарининг зичлиги пикнометрик усулда, қовушқоқлиги эса шиша капиллярли вискозиметр ВПЖ-1 да 20-80°С ҳарорат оралиғида ўлчанди.

Илмий янгилиги. Сульфофосфат суспензияларининг таркиби ва реологик хоссалари тўғрисида янги маълумотлар НОС : ОФУмасса нисбатларининг кенг оралиқларида олинган ва нордон оқава сувнинг рН кўрсаткичи 6.63-7.58 бўлиши ва фосфорит бир вақтнинг ўзида фаоллаштирилганлиги кўрсатилган. Бир томондан сульфофосфат суспензияларининг зичлиги ва ёпишқоқлиги қийматлари доимий ҳароратда ва фосфоритнинг масса қиймати ошганда камайиши, иккинчи томондан эса ҳарорат ошиши билан фосфоритни нордон оқава сувга нисбатан бўлган барча ўрганилган масса нисбатларида пасайиши исботланган.

Олинган натижалар. Фосфорит массавий қийматининг нордон оқава сувга нисбатан 100 : 10 дан 100: 40 гача ошишидан ҳосил бўлган сульфофосфат суспензияларининг умумий Р2О5 шакли 2.14 дан 8.62% гача, лимон кислотаси ва трилон Б бўйича ўзлашувчан Р2О5 нинг нисбий шакли мос равишда 50.47 дан 30.28 гача ва 39.71 дан 25.52% гача бўлиши аниқланди. Бу ҳолатда уларни суюқ ўғит сифатида тавсия этиш мумкин. НОС : ОФУ нинг100 : 10 дан 100 : 40 гача масса нисбатида ва ҳарорат 20 дан 80°С гача ортиши билан сульфофосфат суспензияларининг зичлик ва қовушқоқлик қийматлари мос равишда 1.1232-1.0448; 1.3119-1.1926 г/см3 ва 1.2163-0.5509; 1.8547-0.8244 сПз оралиғларида ўзгариши кўрсатилди. Сульфофосфат суспензияларининг бундай реологик хосса кўрсаткичлари уларни бир қурилмадан бошқасига ҳайдаш учун тўла яроқлдидир.

Калит сўзлар: соапсток, нордон оқава сув, оддий фосфорит уни, нейтрализация, сульфофосфат суспензияси, таркиб, зичлик, қовушқоқлик.

Хусусиятлари:

- совун ишлаб чиқаришдан чиқадиган нордон оқава сувини оддий фосфорит уни билан нейтраллаш;

- сульфофосфат суспензияси саноат ускуналари учун яхши оқувчанликка эга.

Цитата келтириш: У. К. Алимов, С. Х. Шамуратов, У. С. Балтаев, Ш. Р. Курамбаев, Б. М. Ибадуллаев, Ш. С. Намазов. Совун ишлаб чиқаришдаги нордон оқава сувни нейтраллашдан ҳосил бўлган сульфофосфат суспензиясининг таркиби ва хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.16-23.

Қабул қилинди: 07.02.2022; Рухсат этилди: 14.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

УДК 541.621.793.3; 541.124/128

1У. Н. Рузиев, 2В. П. Гуро,  2Х. Т. Шарипов,  3Б. Б. Каюмов, 4А. А. Ниязматов 

“НТМК”АЖ МАЙДАЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИНИНГ ВК–6 ҚАТТИҚ ҚОТИШМАСИДАН ЯСАЛГАН ҚИСМЛАРИНИНГ ТУРЛИ ЕДИРИЛИШГА ЧИДАМЛИЛИГИ  САБАБЛАРИНИ АНИҚЛАШ

1“Oлмалиқ ТMK" АЖ Чирчиқ ш.,2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.,3ЎзР ФА Навоий бўлими, Навои ш.; 4«VOCAR» МЧЖ, Чирчиқ ш..Ўзбекистон, E-mail: vpguro@gmail.com

Реферат.Муаммонинг келиб чиқиши. “Oлмалиқ ТMK" АЖ НМваҚҚИЧ ИИЧБ қаттиқ қотишмали маҳсулотлари сифати илғор мамлакатлар аналогларидан паст: уларниниг едирилишга чидамлилиги  пастлигига ҚҚ тузилмасининг камчиликлари сабаб бўлади. Шунга асосланиб, ВК-6 тузилиши нуқтаи назаридан унинг материалининг мустаҳкамлиги ва едирилишга чидамлилиги билан боғлиқлигини аниқлаш қизиқиш уйғотди.

Mақсад: «НТМК» АЖ майдалагичларининг ВК-6 қаттиқ қотишмасидан тайёрланган буюмларининг турлича едирилишга чидамлилиги  сабабларини аниқлаш.

Метадология. Тадқиқот обекти  «НТМК» АЖда эксплутация жараёнида едирилган ВК-6 КС ҚҚ қотишмасидан тайёрланган маҳсулотлар намуналари ҳисобланади. Сиртнинг элемент таркиби (ICP-Aligent, 7500 IСP) (Jeol JSM-6701F, Tokyo Boeki Ltd, совуқ катодли эмиссия ва юқори аниқлик, Метам РВ-21 микроскоп, ЛОМО, РФ, 500 мартта) ва қаттиқлиги (Роквелл НRА) ўрганилди

Илмий янгилиги. ВК-6 қотишмаси намуналарини қиёсий таҳлил қилиш билан механик синиш натижасида уларнинг хизматдан муддатидан олдин чиқиб кетишининг сабаби йирик донали микротузилишга ва эрта синишга олиб келадиган, кукунларнинг шаклланиши ва куйдирилиши билан боғлиқ бўлган ВК-6 қотишмасини тайёрлаш технологиясининг бузилиши эканлиги ҳақида хулоса қилинди.

Олинган натижалар. «НГМК» АЖнинг ВК-6 қаттиқ қотишмасидан тайёрланган маҳсулотлар намуналарининг тузилиши, уларнинг Роквелл бўйича қаттиқлиги, материал зичлиги ўрганилди, эксплуатациядаги ҳар хил ҳолат сабаблари таҳлил қилинди.

Калит сўзлар: қаттиқ қотишмалар, волфрам, кобалт, карбид, WC-Cо тизими, карбидизация, маҳсулот, зарбали майдалагичлар.

Хусусиятлари:

- намуналар материалининг қаттиқлиги, зичлиги, тузилиши ўрганилди;

- коннинг зарбали майдалагичларининг таркибий қисмлари ВК-6 қотишмасидан тайёрланган;

- сиртни зонд таҳлили SEM усулларидан фойдаланилган.

Цитата келтириш: У. Н. Рузиев, В. П. Гуро,  Х. Т. Шарипов,  Б. Б. Каюмов, А. А. Ниязматов. “НТМК”АЖ майдалаш қурилмаларининг ВК–6 қаттиқ қотишмасидан ясалган қисмларининг турли едирилишга чидамлилиги  сабабларини аниқлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.23-30.

Қабул қилинди: 07.02.2022; Рухсат этилди: 14.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

УДК 669.333

O. M. Yokubov, A. S. Xasanov, M. M. Yakubov, Sh. A. Muxametdjanova

MIS ISHLAB CHIQARISHNING KONVERTER SHLAKLARINI KAMBAG ‘ALLASHTIRISH JARAYONINI TAKOMILLASHTIRISH

Тошкент давлат техника университети, “ОлмалиқТМК” АЖ, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Konverter shlaklarini qayta ishlash jarayonida misni ajratib olishni ko’paytirish, uni boyitish fabrikasiga jo’natishdan oldin konverterda qaytarish jarayonida kambag’allashtirish yo’li bilan amalga oshiriladi.

Maqsad.  Konverter shlaklarini kambag’allashtirishning samarali texnologiyasini yaratish uchun uning komponentlari bilan metallurgiya texnogen chiqindilari tarkibidagi qaytaruvchi ingradientlarning o’zaro ta’sirini o’rganish.

Metodologiya. Tadqiqod obekti – OTMK AJ konverter shlaklari va klinker shixtasi. Eskirgan, to’plangan va yangi hosil bo’lgan konverter shlaklari tahlil qilindi. Klinker borligini kuzatish uchun visual nazorat amalga oshirildi.

Ilmiy yangiligi. Tadqiqod natijalari asosida mis shteynlarini konvertatsiya jarayonida birinchi bosqichda konverter shlaklarining kambag’allashishi uning tarkibidagi magnetitning rangli metallurgiya texnogen chiqindilari tarkibidagi qaytaruvchilar bilan vyustitgacha qaytarilishi natijasida amalga oshishu aniqlangan.

Olingan natijalar.  Konverter shlaklarini konverterda birinchi bosqichda kambag’allashtirish taklif etildi. Bunda misni ajratib olish 95 % ni tashkil etadi, boyitish fabrikasida uni ajratib olish 50 %. Buni 75 % gacha oshirish mumkin.

Kalit so’zlar: mis, shixta, shteyn, shlak, chiqindi, texnologiya, ajratib olish, klinker, qimmatbaho komponentlar, texnologik sxema.

Xususiyatlari:

- konverter shlakini kambag’allashtirish;

- rux ishlab chiqarish klinkeri bilan konvertatsiya jarayoni;

- konverter shlakini klinkeri bilan qaytarish uchun fraksiya tanlangan.

Tsitata kektirish: O. M. Yokubov, A. S. Xasanov, M. M. Yakubov, Sh. A. Muxametdjanova. Mis ishlab chiqarishning konverter shlaklarini kambag ‘allashtirish jarayonini takomillashtirish  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2021. - №6. - В.3-13.

Qabul qilindi: 10.01.2022; Ruxsat etildi: 10.02.2022; Nashr etildi: 14.02.2022

 

* * *

УДК 541.183

1З. И. Махсудова, 1Д. К. Адылов, 1А. Ж. Мирзаев, 1Н. И. Черниченко, 2Ш. Т. Хожиев, 3Н. К. Абдурахманова

ГЛAУКОНИТ НAМУНAЛAРИНИ  КУКУН ДИФФРAКТОМЕТРИЯ УСУЛИДA ТАДҚИҚ ҚИЛИШ1

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, 2Акад. О.С. Содыков номидаги Биоорганик кимё институти, 3И.М.Губкина номидаги нефт ва газ РДУФ, ошкент ш., e-mail:chernichenko.natalya67@mail.ru

Реферат.  Муаммонинг келиб чиқиши. Чанги конининг таркибида глауконит бўлган қумтошларини саноатда минерал пигментларга қайта ишлаш ўрганилмаган.

Мақсад. Хом-ашё ва олинган намуналарнинг тузилиши, таркиби, хоссаларини ўрганиш. Минералогик ва фазавий таркибини тадқиқ қилиш, намуналарнинг аморф ва кристалл фазаларини аниқлаш.

Методология. Кукун намуналари рентген нурлари диффракцияси ва элемент таҳлили усуллари билан ўрганилди. Тадқиқот амалиётида стандарт, умумий қабул қилинган тадқиқот усуллари ва амалий дастурлар тўпламидан фойдаланган ҳолда махсус усуллар қўлланилган.

Илмий янгилиги. Рентген фазовий ва элемент таҳлили йўли билан кукунсимон глауконит намуналари тадқиқ қилинди, ҳамда Чанги конидан бойитиш, куйдириш жараёнидан олинган глауконит намуналари ва бошлангғич хом-ашё тузилиши, таркиби ва хоссалари ўрганилди.

Олинган натижалар. Глауконит сақловчи намуналар таркиби аниқланган, намуналардаги ярим миқдорий компонентлар аниқланган, моддаларнинг кристалл тузилиши аниқланган. Ушбу ишда ХРД-6100 аппаратида кукунли рентген дифрактометрияси бўйича тадқиқотлар ўтказилди, унинг ёрдамида глауконит намуналарининг асосий хусусиятлари аниқланди, улар кейинчалик курилиш саноатида пигментлар ва пломба моддаларини олиш учун ишлатилади.

Калит сўзлар: глауконит, глауконитли қумтош, бойитиш, куйдириш, рентген фазали таҳлил, диффрактограмма, пигмент, намуна.

Хусусиятлари:

- материалларнинг рентген дифракцион таҳлили;

- намуналарнинг рентген фазали таҳлили (ХРД) спектрларида турли чўққилар.

- Миллер индекслари ва панжара параметрлари аниқланди.

Цитата келтириш: З. И. Махсудова, Д. К. Адылов, А. Ж. Мирзаев, Н. И. Черниченко, Ш. Т. Хожиев, Н. К. Абдурахманова. Глaуконит нaмунaлaрини  кукун диффрaктометрия усулидa тадқиқ қилиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.35-42.

Қабул қилинди: 07.02.2022; Рухсат этилди: 14.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

УДК 631.811.98

М. Р. Ибрагимова, Р. Н. Ким, Т. А. Азизов, Л. Э. Мамасалиева, Б. А. Пулатов, С. А. Буриева

КОБАЛЬТ ВА НИКЕЛ КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛЛИГИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Узбекистан. E-mail: mavluda@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Экологик тоза, токсик бўлмаган, табиий хом ашё асосидаги бир вақтнинг ўзида бир нечта рағбатлантирувчи фаолликка эга бўлган ўсиш стимуляторлари маълум бўлиб, улар амалий ўсимликшуносликда ўсимликлардаги метаболизм жараёнларини бошқариш имконини беради.

Мақсад: ғўза чигитларининг униб чиқиш ва униб чиқиш энергияси кўрсаткичлари ва вегетация тадқиқотлари асосида истиқболли, биологик фаол препаратларни  асослаш ва аниқлаш.

Методология. Аралаш-лигандли координацион бирикмаларни пахта чигитининг униб чиқишига, пахтанинг ўсиши, ривожланиши ва унумдорлигига таъсири вегетация тажрибаларида ўрганилди. Препаратларнинг биологик фаоллигини, уруғларни экишнинг сифат кўрсаткичлари: униб чиқиш энергияси (УЭ) ва илдиз узунлиги (ИУ) бўйича баҳоланди. Агротехник тадбирлар УзПИТИ да ишлаб чиқилган усул асосида амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта янги аралаш-лигандли координацион бирикмаларнинг агрокимёвий баҳоси берилди.

Олинган натижалар. CuФ•KA•AA бирикма энг максимал стимулловчи таъсирга эга самарали бирикма деб танланди.

Калит сўзлар: аралаш лигандли комплекс бирикма, униб чиқиш энергияси, униб чиқиш, агрокимёвий тадқиқотлар

Хусусиятлари:

- янги аралаш-лиганд координацион бирикмалар скрининг текширишлардан ўтказилди;

- CuФ•KA•AA препарати стимулятор таъсирга эга ва илдиз тизимини ривожлантиради.

Цитата келтириш: М. Р. Ибрагимова, Р. Н. Ким, Т. А. Азизов, Л. Э. Мамасалиева, Б. А. Пулатов, С. А. Буриева. Кобальт ва никел комплекс бирикмаларининг биологик фаоллигини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.42-48.

Қабул қилинди: 07.02.2022; Рухсат этилди: 14.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

УДК 541.123.3.

1Р. М. Махмудов, 2Х. Исаков, 3И. Р. Аскаров, 1С. У. Усманов, 3Б. С. Закиров, 3Б. Х. Кучаров

ТРИМЕТИЛОЛТИОМОЧЕВИНА – КОБАЛТ АЦЕТАТ-СУВ ТИЗИМИНИНГ 25 ВА 50°C ҲАРОРАТДА ЕРУВЧАНЛИГИ ИЗОТЕРМАСИ

1А. Б. Бектуров номидаги Кимё фанлари институти АЖ, Олмаота ш., Қозоғистон Республикаси, 2Андижон давлат университети, 3ЎзР ФА УНКИ, Тошкент ш.,  М.Улугбек кўч. 77а

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг кам заҳарли, самарали уруғ ҳимоя қилувчи ва ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши стимуляторларига бўлган еҳтиёжларини таъминлаш муҳим вазифадир. Шунинг учун сўнгги йилларда уларни ишлаб чиқаришга катта эътибор берилмоқда.

Мақсад. Қишлоқ хўжалиги екинларининг ўсиши ва ривожланиши стимуляторларини синтез қилиш, тизимларни изотермик усул билан ўрганиш. Кобалт ацетатнинг триметилолкарбамид билан комплекс бирикмаларини синтез қилиш, таркиби ва тузилишини аниқлаш. Синтез қилинган бирикмаларнинг термик ҳолатини ўрганиш.

Методология. Изотермик усул, элементар таҳлил, рентгенологик ва дифференциал термал таҳлил.

Илмий янгилик. 25 ва 50°C ҳароратда  изотермик усул билан триметилолтиомочевина-кобалт ацетат-сув тизимини ўрганилганда HOH2CNCSN (CH2OH)2 • CO (CH3SOO)2 • 2H2O таркибли бирикма ҳосил бўлиши аниқланган. У кимёвий ва физик-кимёвий усуллар билан тасдиқланган.

Олинган натижалар. Суюқ ва қаттиқ фазалар таркибини таҳлил қилиш асосида 25 ва 50°C ҳароратда системанинг изотермик эрувчанлик диаграммаси қурилди. Унга асосан кобалт ацетат иштирокида триметилолмочевинанинг 25 ва 50°C ҳароратлардаги эрувчанлиги мос равишда 14.80 ва 26.21% гача ошиши аниқланди. Унинг дастлабки эрувчанлиги, белгиланган ҳарорат қийматларида, 12.91 ва 25.10% ни ташкил етди. Бу тизимда комплекс ҳосил бўлиши билан боғлиқ.

Калит сўзлар: изотерма, эрувчанлик, тизим, стимулятор, ИҚ- спектр, рентгенограмма, индивидуал, комплекс, таркиб, таҳлил.

Хусусиятлари:

- тизимда триметилол тиомочевина билан кобалт ацетатнинг комплекс бирикмаси аниқланди:

- комплекс бирикманинг ҳосил бўлиши ИҚ- спектроскопия маълумотлари билан исботланган;

- комплекс бирикмаларнинг термал ҳаракати дериватографик таҳлил орқали ўрганилган.

Цитата келтириш: М. Р. Ибрагимова, Р. Н. Ким, Т. А. Азизов, Л. Э. Мамасалиева, Б. А. Пулатов, С. А. Буриева. Кобальт ва никел комплекс бирикмаларининг биологик фаоллигини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.48-54.

Қабул қилинди: 07.02.2022; Рухсат этилди: 14.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 547.898.639.362.5.07

L. Kozinskaya

DIBENZO-18-KRAUN-6UCHLAMCHI ATSETILEN SPIRTLARINING SINTEZI. FAVORSKIY, GRINYAR VA DIAZOTIRLASH USULLARINI SOLISHTIRISH

Ўзбекистон миллий университети, E-mail: lubasha_1985@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Atsetilen spirtlari foydali xususiyatlarining kengligi tufayli katta qiziqish uyg'otadi, bundan tashqari, bu birikmalar organic kimyoning ko'plab nazariy masalalarini o'rganish uchun xizmat qiladi.

Ishning maqsadi. Dibenzo-18-kraun-6ning uchlamchi asetilen spirtlari Favorskiy, Grinyar va diazotirlash usullari yordamida sintez qilish. Usullarni solishtirish.

Metodologiya. 4´, 4´´-diatsetil dibenzo-18-kraun-6 ning Favorskiy va Grinyar usuli bo'yicha atsetilen hosilalari bilan o'zaro ta'siri. 4´, 4´´-diatsetil dibenzo-18-kraun-6 ni diazotirlash va dibenzo-18-kraun-6 atsetilen spirtini olish uchun atsetilen spirtlari bilan o'zaro ta'siri. Olingan birikmalarni identifikatsiyalash.

Ilmiy yangiligi. Birinchi marta dibenzo-18-kraun-6 asosidagi uchlamchi atsetilen spirtlari 3 usulda sintez qilindi. Favorskiy, Grinyar va diazotirlash usullarining qiyosiy tahlili o’tkazildi.

Olingan natijalar. Har bir usulda dibenzo-18-kraun-6 atsetilen spirtlari sintezi uchun maqbul sharoitlar topildi. Favorskiy usuli Grinyar va diazotirlash reaktsiyalariga qaraganda ancha samarali ekanligi ko’rsatildi. Uskunaning soddaligi va mahsulotlarni tozalashning osonligi jihatidan azotni atsetilen spirtiga almashtirish bilan 4´, 4´´-diatsetil dibenzo-18-kraun-6 ni diazotirlash reaksiyasidan foydalanish qulay.

Kalit so’zlar: atsetilen spirtlari, dibenzo-18-kraun-6, Favorskiy usuli, Grinyar, diazotirlash.

Xususiyatlari:

- dibenzo-18-kraun-6 asosida bir qator uchlamchi atsetilen spirtlari sintez qilindi;

- Favorskiy, Grinyar va diazotirlash usullarining qiyosiy tahlili o’tkazildi;

-birikmalarning asosiy xarakteristikalari va 1H–, 13C-, YaMR spektrlari ma'lumotlari keltirildi.

Tsitata kektirish:L. Kozinskaya. Dibenzo-18-kraun-6uchlamchi atsetilen spirtlarining sintezi. Favorskiy, Grinyar va diazotirlash usullarini solishtirish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2022. - №1. - В.55-62

Qabul qilindi: 10.09.2021; Ruxsat etildi:01.02.2022; Nashr etildi: 14.02.2022

 

* * *

УДК547.791.6; 547.791.7.

С. Г. Усманова, Г. А. Абдугафуров, И. С. Ортиков, Н. Мадихонов, Б. Ж. Элмурадов

2-ПРОПАРГИЛОКСИБЕНЗАЛЬДЕГИД ВА АЙРИМ АРОМАТИК АЗИДЛАР АСОСИДА 1,2,3-ТРИАЗОЛЛАРНИНГ КАТАЛИТИК СИНТЕЗИ

1Мирзо Улуғбекномидаги Ўзбекистон миллий университети, 2ЎзР ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти, 3Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнология институти,  E-mail: ilxon@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кам захарли гетероциклик бирикмаларни синтез қилиш, уларни биолoгик фаоллигини ўрганиш ва фармакологик активлиги юқори бўлган моддаларни излаш долзарбдир. Таркибида 3 та азот атомига эга бўлган беш аъзоли гетероциклни ўз ичига олган бирикмалар билан тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улар орасида кўплаб гербицид, фунгицид, инсектицид фаолликка эга бўлган препаратлар учрайди.

Ишнинг мақсади. Орто-пропаргилоксибензалъдегид ва айрим ароматик азидларни, катализатор Cu2I2 иштирокида ўзаро 1.3-биполяр циклобирикиши асосида 2-((1-фенил-1Н-1,2,3,-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид ва унинг ҳосилаларини синтез қилиш. Олинган моддаларни тузилишини таҳлил қилиш.

Методология. Салицил алъдегид ва пропаргил бромид асосида орто-пропаргилоксибензалъдегид синтез қилинди. Олинган моддани айрим ароматик азидлар билан катализатор иштирокида ўзаро 1.3-биполяр циклобирикиш реакциялари ўрганилди. 2-((1-фенил-1Н-1,2,3,-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид ҳосилалари олинди. уларнинг тузилиши -ИҚ, 1H ЯМР, 13С ЯМР, спектрал таҳлиллар орқали исботланди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта орто-пропаргилоксибензалъдегид ва айрим ароматик азидларни ўзаро циклобирикиши натижасида тегишли 2-((1-фенил-1Н-1,2,3,-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид ҳосилалари синтез қилинди. Реакцияда мис(I)йодид катализатори таъсирида фақат 1.4-изомерлар ҳосил бўлиши исботланди. Реакцияни боришига таъсир этувчи омиллар аниқланди.

Олинган натижалар. Юқори унумлар билан 2-((1-фенил-1Н-1,2,3,-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид ҳосилалари синтез қилинди. Олинган моддаларни -ИК, 1H-ЯMR, 13С-ЯМР спектрлари таҳлил қилинди ва тегишли структураларга мос эканлиги исботланди.

Калит сўзлар: азид-алкин циклобирикиш, орто-пропаргилоксибензалъдегид, 2-((1-(4-бромфенил)-1Н-1,2,3,-триазол-4-ил)метокси)бензалдегид, мис(I)йодид, толуол.

Хусусиятлари:

- орто-пропаргилоксибензалъдегид ва айрим пара-ҳолатда ўринбосар сақлаган ароматик азидлар синтез қилинган;

- орто-пропаргилоксибензалъдегид ва азидларни биполяр циклобирикиш реакциялари;

- Cu2I2 катализатор иштирокида циклобирикиш реакцияси;

- реакция унумига ҳарорат, вақт давомийлиги ва эритувчи табиатининг таъсири ўрганилган.

Цитата келтириш: С. Г. Усманова, Г. А. Абдугафуров, И. С. Ортиков, Н. Мадихонов, Б. Ж. Элмурадов. 2-Пропаргилоксибензальдегид ва айрим ароматик азидлар асосида 1,2,3-триазолларнинг каталитик синтези // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.48-54.

Қабул қилинди: 01.02.2022; Рухсат этилди: 13.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

УДК 678.6.01:541.6

Х. Б. Уроков, А. Б. Жураев, Т. А. Низамов, М. Г. Алимухамедов, Ф. А. Магрупов

ИККИЛАМЧИ ПОЛИЭТИЛЕНТЕРЕФТАЛАТ АСОСИДА АЛКИД СМОЛАСИ СИНТЕЗИ ЖАРАЁНИНИ ТАДҚИҚИ

Тошкент кимё технология институти, Е-mail: asror_tcti@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Алкид қатронлари саноатнинг турли сохаларида кенг қўлланилиб келинмоқда. Олинадиган махсулотларнинг фойдали хоссалари алкид қатронларининг таркиби ва тузилиши билан аниқланади. Бу борада иккиламчи полиэтилентерефталатдан (ИПЭТ) алкид қатронларини синтез қилиш шароитларини ва уларни алкоголиз маҳсулотларини ўрганиш долзарб ҳисобланади.

Мақсад. Иккиламчи полиэтилентерефталат (ИПЭТ) асосида алкид қатронлари  синтез қилиш шароитини, ҳамда уларнинг физик-кимёвий ва технологик хоссаларини ўрганиш.

Методология. Кислота сони ГОСТ 25210-82; қовушқоқлик ГОСТ 8420-74; пленкани қотиш вақти ГОСТ 19007-73; қуруқ қолдиғи ГОСТ 31939-2012 (ISO 3251:2008); йодометрик шкала ГОСТ 19266-79; пленка қаттиқлиги ГОСТ 5233-89; эгилишга бўлган мустаҳкамлик ГОСТ Р 52740-2007 бўйича аниқланди.

Илмий янгилиги. ИПЭТ асосида физик-кимёвий ва технологик хоссалари бўйича саноатда кенг қўлланиладиган аналогларидан қолишмайдиган модифицирланган алкид қатронлари синтез қилиш имконияти кўрсатилди. 

Олинган натижалар. ИПЭТ асосида модифицияланган алкид қатронлари синтези шароитлари ўрганилган. ИПЭТ миқдори 10% га ортиши билан ПФ-060 маркали қатрон билан мос келмаслиги аниқланди. Алкид смола таркибида бисгидроксиэтилентерефталат (БГТФ) миқдорининг кўпайиши қатронларнинг қовушқоқлик ва ўртача молекуляр массасини камайишига олиб келишлиги кўрсатилди. Рецептурада ИПЭТ миқдорининг оптимал кўрсаткичдан ортиши, олинган алкид смолани қисман хиралашишига олиб келиши аниқланди. 

Калит сўзлар: иккиламчи полиэтилентерефталат, ПФ-060 қатрони, синтез, модификация, таркиб, тузилиш, физик-кимёвий ва технологик хоссалар.

Хусусиятлари:

- иккиламчи полиэтилентерефталат асосида алкид қатрони синтез қилишнинг шароитлари аниқланди;

- модифицияланган алкид қатронлари синтез қилиш имконияти кўрсатиб берилди;

- улар физик-кимёвий ва технологик хоссалари бўйича аналог ПФ-060 қатронидан қолишмайди.

Цитата келтириш: Х. Б. Уроков, А. Б. Жураев, Т. А. Низамов, М. Г. Алимухамедов, Ф. А. Магрупов. Иккиламчи полиэтилентерефталат асосида алкид смоласи синтези жараёнини тадқиқи // Ўзбекистон кимё журнали. -2022. -№1. –Б.70-75.

Қабул қилинди: 29.10.2021; Рухсат этилди: 11.02.2022; Нашр этилди: 14.02.2022

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМ!

 

UDK 543.4:542.61:535.24:546.72

N. T. Rаhmаtullаеvа

TЕMIR (III) IОNINI TАNLОVCHАN EKSTRАKSIYALАSH VА UNI ОRGАNIK FАZАDА FОTОMЕTRIK АNIQLАSH

Rеfеrаt. Muаmmоning kelib chiqishi. Mаvjud tеmir (III) iоnining оrgаnik bo`yoqlаr bilаn ekstrаksiоn-fоtоmеtrik аniqlаsh usullаri o`tа sеzgir bo`lib, lеkin tаnlоvchаnligi yеtаrli emаs. Yangi, tаnlоvchаn, sеzgir, sоddа vа eksprеss bo`lgаn elеmеntlаrni аniqlаsh usullаrini izlash va yarаtish dоlzаrb mаsаlа hisoblanadi.

Mаqsаd: оrgаnik fаzаdа tеmir (III) iоnini tаnlоvchаn, sеzgir, sоddа vа eksprеss ekstrаksiоn-fоtоmеtrik аniqlаsh usulini yarаtish.

Mеtоdоlоgiya. Tеmir (III) iоnini аniqlаsh usulining tаnlоvchаnligini оshirish uchun uning rоdаnidli kоmplеks iоnini tаnlоvchаn ekstrаksiyalаsh vа uni оrgаnik fаzаdа to`g`ridаn-to`g`ri fоtоmеtrik аniqlаsh usulini yarаtish bo`yichа izlаnishlаr оlib bоrildi.

Ilmiy yangiliklаr. Tеmir (III) iоni uchun yarаtilgаn ekstrаksiоn-fоtоmеtrik аniqlаsh usuli o`zining tаnlоvchаnligi, sеzgirligi, sоddаligi vа eksprеssligi bilаn fаrq qilib, bu usulni ishlаb chiqаrish eritmаlаrini kimyoviy tarkibini tаshqi iоnlаrdаn аjrаtmаsdаn turib tahlil qilish uchun tavsiya qilindi.

Оlingаn nаtijаlаr. Izlаnishlаr nаtijаsidа inеrt оrgаnik erituvchilаrni qo`llаb, to`g`ridаn-to`g`ri оrgаnik fаzаdа tеmir (III) iоnining yangi tаnlоvchаn, sеzgir, sоddа vа eksprеss ekstrаksiоn-fоtоmеtrik аniqlаsh usuli yarаtildi.

Kаlit so`zlаr: ekstrаksiоn-fоtоmеtrik, tаnlоvchаnlik, sеzgirlik, mоlyar nur yutish kоeffisiеnti, muvоzаnаtni siljitish usuli, kоmplеks hоsil qilish, nisbiy хаtоlik.

Хususiyatlаri:

-tеmir (III) iоnini tаnlоvchаn ekstrаksiyalаshning gidrаt-sоlvаt mехаnizmi;

- tеmir (III) iоni rоdаnidli kоmplеksining tаrkibi muvоzаnаtni siljitish usuli bilаn;

- usullаrining tаnlоvchаnligi vа sеzgirliklаrini оshirish.

Tsitata kektirish: N. T. Rаhmаtullаеvа. Tеmir (III) iоnini tаnlоvchаn ekstrаksiyalаsh vа uni оrgаnik fаzаdа fоtоmеtrik аniqlаsh// O’zbekiston kimyo jurnali. -2022. - №1. - В.76-82.

Qabul qilindi: 29.12.2021; Ruxsat etildi: 10.02.2022; Nashr etildi: 14.02.2022

 

* * *

 

 

108 PDF