O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 2 СОНИ

ФИЗИК КИМЕ

 

УДК 543.872

С. Н. Расулова, В. П. Гуро, У. Н. Рузиев, У. Р. Эрназаров,  Х. Ф. Адинаев, Е. Т. Сафаров

МОЛИБДЕН ДИСУЛЬФИДИНИНГ НИТРАТ КИСЛОТАСИДА РЕАГЕНТЛИ ОКСИДЛАНИШ КИНЕТИКАСИ

ЎзР Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Огаркани қайта ишлашда молибден концентрати таркибидаги молибден дисульфиди оксидланиш шароитида сирт пассивациясига учрайди. Кучли оксидловчи нитрат кислотадан фойдаланиш, уни эритмага ўтказиш вақтида енгишга ёрдам беради.

Мақсад: Нитрат кислота эритмасидаги Мо-концентрати мисолида уни оксидлаб эритиш кинетикасини баён этиш.

Методология. Мо-концентрати (МоS2 фазасида 38% Mo) намуналаридан фойдаланилган. Эритмадаги Cu(II), Fe(III), Mo(VI), Re(VII) ионларининг концентрациялари - фотоколориметрик ва спектрометрик (ААС Perkin-Elmer 3030В, ICP- Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланган; кинетик ўлчашлар компакт ва прессланган диск шаклидаги молибден дисульфидли намуналарида ўтказилди.

Илмий янгилиги. Эритмага ўтказиш жараёнидаги кинетик тенгламаларининг параметрлари олинди: оксидловчининг концентрацияси бўйича реакция тартиби ва молибденит концентрати таркибидаги минерал кристалл тўридан молибден (VI) ионларининг суюқ фазага қаттиқ фазали диффузияси жараёнининг фаолланиш қуввати кўрсаткичлари олинди.

Олинган натижалар. Айланадиган диск усули билан нитрат кислота эритмасида, 24-70°С ҳароратда, атмосфера босими остида сульфид минерали реагент оксидланишининг кинетикаси ӱрганилган.

Калит сўзлар: сульфидли минераллар, Мо-концентрати, реагентли оксидланиш, эритмага ўтказиш, нитрат кислота.

Хусусиятлари:

- Мо-концентратининг 0-1800 сек давомида оксидланиши кинетикаси;

-  сульфидларни реагент-оксидловчи – нитра кислота фойдаланилган;

-  эритмага ўтиш  тенгламасининг кинетик кўрсаткичлари ҳисобланди.

Цитата келтириш: С. Н. Расулова, В. П. Гуро, У. Н. Рузиев, У. Р. Эрназаров,  Х. Ф. Адинаев, Е. Т. Сафаров. Молибден дисульфидининг нитрат кислотасида реагентли оксидланиш кинетикаси // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.3-11.

Қабул қилинди: 30.03.2021; Рухсат этилди: 30.04.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

 

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 546.05

А. Т. Шарипов, Ж. Ф. Рустамов, Х. Р. Тухтаев

ТИББИЙ ГИДРОКСИАПАТИТ СИНТЕЗИ

Тошкент фармацевтика институти, Тошкент, Ўзбекистон, e-mail:: sharipov.avez@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Синтетик гидроксиапатит хоссаларига кўра ҳайвон ва одам суяклари минерал қисмининг кристаллокимёвий аналоги ҳисобланади. Шу сабабли гидроксиапатит ортопедия ва стоматологияда биоматериаллар тайёрлашда кенг қўлланилади. Республикамизда тиббиётда қўлланиладиган гидроксиапатитга бўлган эҳтиёж асосан хориждан импорт ҳисобига қопланади. Маҳалий хомашёларни қўллаб, тиббий гидроксиапатит олиш долзарб муаммодир.

Мақсад. Юқори унум билан тиббиёт амалиётига қўллаш мумкин бўлган гидроксиапатит синтез қилиш.

Методология. Ўрганиладиган обеъкт сифатида гидроксиапатит олинган. Гидроксиапатит кимёвий таҳлили учун кукунли рентгент дифрактометр (Shimadzu XRD-6100), ИҚ- спекрометр (Shimadzu IRAffinity-1S) ва б. усуллардан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Гидроксиапатит олиш усулини такомиллаштириш орқали юқори унум билан (91,8%) тибиёт амалиётига қўллаш мумкин бўлган гидроксиапатит олинди.

Олинган натижалар. Гидроксиапатит (ГАП) олиш усули такомиллаштирилди. Усулнинг оптимал шароитлари аниқланди: ҳарорат 600°С, тажриба давомийлиги 4 соат, эритманинг рН 11-12. Синтез жараёнида ҳарорат муҳим роль ўйнаши аниқланди. Жумладан, синтез маҳсулоти 45°С гача қиздирилганда фақатгина кальций дефицит ГАП ҳолида бўлган. Уни 600°С ҳароратгача қиздириш модда структурасини ўзгаришига ва стехиометрик синтетик ГАП нинг ҳосил бўлишига олиб келган. Аммо, ҳароратнинг меъёридан ошириб юборилиши, яъни 1000°С ҳароратда ГАП нинг гидроксил гуруҳларининг чиқиб кетиши ва β-трикальций фосфатга айланишига олиб келган.

Калит сўзлар: гидроксиапатит, синтез, β-трикальций фосфат, кальций дефицит гидроксиапатит, стоматология

Хусусиятлар:

-     гидроксиапатит олиш усули такомиллаштирилди.

-     ҳарорат ва эритманинг рН муҳитини ўзгариши маҳсулот унуми ва тозалик даражасига таъсир кўрсатиши аниқланди.

Цитата келтириш: А. Т. Шарипов, Ж. Ф. Рустамов, Х. Р. Тухтаев. Тиббий гидроксиапатит синтези // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.12-18.

Қабул қилинди: 27.04.2021; Рухсат этилди: 27.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК 541.123.3

Э. С. Хусанов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев

ФОСФАТ КАРБАМИД ТРИЭТАНОЛАМИН СУВЛИ СИСТЕМАСИДА КОМПОНЕНТЛАРНИНГ ЭРУВЧАНЛИГИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон, E-mail: kumush1984@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Гормонал бошқаришнинг замонавий назариясига кўра ўсимлик баргларини тўкилиши этилен ва антиауксин бирикмаларининг миқдорини ортиши ва ауксин миқдорини камайиши натижасида юзага келади. Шунинг учун ўсимликларнинг ферментатив самарадорлигини оширувчи ва ўсишини тезлаштирувчи биологик фаолликка эга бўлган бирикмалардан дефолиантлар таркибига қўшимча сифатида киритиб фойдаланиш истиқболли ҳисобланади. Ушбу турдаги бирикмаларга карбон кислоталарнинг этаноламинли тузларини киритиш мумкин.

Ишнинг мақсади. Тадқиқоднинг мақсади фосфат карбамид ва триэтаноламинлар асосида физиологик фаол ва самарали озиқлантирувчи дефолянтларни олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш.

Методология. Таркибдаги амидли азот ва фосфор спектрофотокалориметрик усулда аниқланди. Эритмаларнинг қовушқоқлиги ВПЖ вискозометри ёрдамида, эритмаларнинг рН эса FE 20 METTLER TOLEDO рН метрда аниқланди.

Илмий янгилиги. Сув, фосфат карбамид ва триэтаноламин асосида системанинг эрувчанлиги ўрганилиб, улар асосида “таркиб-хосса” ва политермик эрувчанлик диаграммалари қурилди.

Олинган натижалар. Икки компонентли системалар ва ички кесимлар ёрдамида -45.6°С дан 82.1°С ҳарорат оралиғида H3PO4·CO(NH2)2 - N(C2H4OH)3 - H2O системасининг политермик эрувчанлик диаграммаси қурилди. 30%; 40%; 50%-ли фосфат карбамид эритмасига триэтаноламинни турли концентрацияларда қўшган холда эритманинг кристалланиш ҳарорати, қовушқоқлиги, зичлиги ва рН мухити компоненталар нисбатига боғлиқ холда ўрганилди.

Калит сўзлар: фосфат карбамида, триэтаноламин, эрувчанлик диаграммаси, қовушқоқлик, зичлик.

Хусусиятлари:

- системада компоненталарнинг кристалланиш майдонлари чегараланди;

- 60 % - ли фосфат карбамид триэтаноламмоний эритмасини олиш жараёни ўрганилди.

Цитата келтириш: Э. С. Хусанов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров, С. Тухтаев. Фосфат карбамид триэтаноламин сувли системасида компонентларнинг эрувчанлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.18-25.

Қабул қилинди: 24.04.2021; Рухсат этилди: 14.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК 661.343

D. A. Tursunova, A. U. Erkaev, Z. K. Toirov, B. X. Kucharov

KAUSTIFIKASIYANING KUCHSIZ ERITMALARIDAN KAUSTIK SODANING KONSENTRLANGAN ERITMASI VA BURKEIT OLISH

Тоshkent kimyo-texnologiya instituti, Тоshkent, O’zbekiston

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Na2CO3-Na2SO4-NaOH-H2O tizimining eruvchanlik diagrammasida natriy sulfatlari va karbonatlari, ularning kristallogidratlari va qo'sh tuzlarining kristallanish sohalarini taqsimlanish tavsifini o'rganish natijalari kaustifikatsiyaning kuchsiz eritmalaridan, sintetik yuvish vositalari va shisha sanoatida import bo’lib keladigan natriy sulfatni mahalliy tabiiy mirabilit bilan almashtirish orqali sulfat-karbonat qo'sh tuzlari va natriy gidroksidi olish texnologiyasini ishlab chiqishga imkon beradi.

Ishning maqsadi. Tadqiqotning maqsadi kaltsinatsiyalangan soda va ohak sutidan mirabilit ishtirokida natriy sulfat-karbonat qo’sh tuzi va natriy gidroksidi olishning maqbul sharoitlarini aniqlashdan iborat.

Metodologiya. Izotermik eruvchanlik usuli bilan Na2CO3-Na2SO4-H2O; Na2CO3-NaOH-H2O;Na2SO4-NaOH-H2O tizimlari 25, 50, 75 va 100 ⁰С haroratlarda o'rganildi. Na2SO4·2H2O, Na2SO4Na2CO3·7H2O, Na2CO3·H2O va qo‘shtuz 2Na2SO4·Na2CO3 kristallanish chegaralari aniqlandi.

Ilmiy yangiligi. Ilk bor natriy sulfat-karbonat qo’sh tuzining chiqishiga bug’latish darajasining va Na2CO3:Na2SO4 komponentlar nisbatining tasiri va bug’latilgan eritmalarning reologik xossalari o’rganildi. Bir kationli to'rt komponentli 2Na+//SO42- ,CO32-,2OH--H2O tizimning asos qismi bo'lgan 2Na+//SO42, CO3--H2O; 2Na+//SO4-2, 2ОН--H2O; 2Na+// CO3-2 , 2ОН-H2O uch komponentli tizimlarda karbonatlar, sulfatlar va natriy gidroksidlarining 25-100 0С da o'zaro ta'sirlashish jarayoni nazariy asoslandi.

Olingan natijalar. Kaltsinatsiyalangan sodani ohak suti bilan mirabilit ishtirokida kaustifikatsiyaisning kuchsiz eritmalarini bug’latish jarayonida hosil bo'lgan oraliq mahsulotlarning tarkibi kimyoviy va rentgenofazoviy tahlil orqali aniqlandi.

Kalit so'zlar: eruvchanlik diagrammasi, kristallanish, kaltsinatsiyalangan soda, mirabilit, burkeit, natriy gidroksid, ohak suti.

Xususiyatlari:

- qo'sh tuzlar kimyoviy, mikroskopik va rentgenofazoviy tahlil usullari bilan o’rganildi;

- bug’latilgan eritmalarning reologik xossalari aniqlandi.

Tsitata kektirish: D. A. Tursunova, A. U. Erkaev, Z. K. Toirov, B. X. Kucharov. Kaustifikasiyaning kuchsiz eritmalaridan kaustik sodaning konsentrlangan eritmasi va burkeit olish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2021. -№2. -Б.26-33.

Qabul qilindi: 24.04.2021; Ruxsat etildi: 14.05.2021; Nashr etildi: 31.05.2021

 

* * *

УДК 661.683.4.

1С. Р. Худояров,  2М. М. Якубов,  1Х. Р. Валиев, 3Д. Б. Холикулов, 2О. М. Ёкубов, 3Ш. А. Мухаметджанова

«ЎЗМЕКОМБИНАТ» АЖ ДА ҚОРА МЕТАЛЛУРГИЯ СОҲАСИНИНГ ПЕЧЬ  ШЛАКЛАРНИ БОЙИТИШ ТАДҚИҚОТИ

1«ПваҚМИ» Миллий тадқиқод технологик университети филиали, Олмалиқ ш., 2ТошДТУ қошидаги «Фан ва тараққиёт» ДУК, 3Тошкент давлат техника университет Ташкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон кон-металлургия саноати учун долзарб бўлган муаммо бу хомашёлардан комплекс фойдаланишни  ошириш, техноген чиқиндиларни қайта ишлашга жалб қилиш орқали қиммат баҳо компонентларни ажратиб олишдир. Пўлат қуйиш шлаклари бойитилиши натижасида майда фракцияли бойитма олинади, уни газ оқими натижасида катта йўқотишлар бўлганлиги  туфайли металлургия печларга юкланмайди. Чанг орқали йўқотишлардан сақлаш учун, майда фракцияли  техноген  хомашёни бойитгандан сўнг  қимматбаҳо маҳсулотга, яъни  пўлат эритишда қўлланиладиган  хом ашё темир рудали  кўмирли  металлашган  доналарга қайта ишлаш мумкин. 

Тадқиқот мақсади.  Пўлат ишлаб чиқаришда хом-ашё сифатида қўлланиладиган металлашган темир рудали кўмирли доналарни  олиш билан пўлат ишлаб чиқаришдаги печь шлаклари каби техноген чиқигдиларни қайта ишлаш. 

Методология. Печ шлакларини чўктириш усули билан бойитиш даражасини аниқлаш учун МОД-2 маркали лаборатория икки камерали диафрагмали чўктириш машинасида тажрибалар ўтказилди. Шунингдек, ЛКС-1Я маркали  бир даражали контцентрацион столида печ шлакларини бойитиш даражаси  ўрганилди. Кокс ва Ангрен кўмирининг темир оксиди  учун тиклаш қобилиятининг самарадорлиги лаборатория печида амалга оширилди.

Илмий янгилик. Қора металлургия шлакларидан темир ва унинг бирикмаларини  гравитация бойитиш усули орқали ажратиб олиш учун пўлат ишлаб чиқариш шлакларининг йириклик даражасини оптимал кўрсаткичи аниқланди. Руда-ёқилғи доналарни тиклаш муҳитида термик ишлов бериш билан  юзага келадиган физик-кимёвий жараёнлар аниқланди.

Олинган натижалар. Илмий-тадқиқот ишлар натижасида шлакларини қайта ишлаш усули ишлаб чиқилди, бу эса пўлат эритиш учун қўшимча миқдорда хом ашё олишга, шунингдек, бундан ташқари ишлаб чиқариш қолдиқларидан қурилиш соҳасида фойдаланишга имкон беради.

Калит сўзлар: шлак, печь, тикланиш, бойитиш, пўлат, ажратиш машинаси,  концентарицион  столи, кокс, кўмир.

Хусусиятлари:

 -пўлат эритиш учун хом ашё сифатида ишлатиладиган темир-рудали кўмирли металлланган доналар олиш имконини берувчи, пўлат ишлаб чиқариш шлакларини  қайта ишлашнинг самарали  усули таклиф қилинган.

Цитата келтириш: С. Р. Худояров,  М. М. Якубов,  Х. Р. Валиев, Д. Б. Холикулов, О. М. Ёкубов, Ш. А. Мухаметджанова. «Ўзмекомбинат» АЖ да қора металлургия соҳасининг печь  шлакларни бойитиш тадқиқоти  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.34-39.

Қабул қилинди: 24.04.2021; Рухсат этилди: 14.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК.666.7:546.05

Ф. Ғ. Хомидов, З. Р. Қoдирова, Х. Л. Усманов, Ш. М. Ниязова

ГЛИНОЗЕМ ТАРКИБЛИ КОМПОНЕНТДАН ФОЙДАЛАНИБ УЧ КАЛЬЦИЙЛИ АЛЮМИНАТНИНГ ЗОЛЬ-ГЕЛЬ СИНТЕЗИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Силикат материалларинг пишиш ҳароратини пасайтириш ва турли сохалардаги чиқиндилардан фойдаланиш нафақат ёқилғини, электр энергиясини, табиий ҳомашёни тежашга ёрдам беради балки арзон нархларда ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширади. Бундан ташқари саноат чиқиндиларидан фойдаланиш, чиқиндилар ташланадиган карьер ва чиқинди уюмларининг майдонларини қисқартиради, атроф муҳитнинг ҳолати яхшиланишига олиб келади бундан ташқари қишлоқ ҳўжалигига ҳам фойдалидир.

Шуларни ҳисобга олган ҳолда шуни такидлаш лозимки, ҳозирги вақтда Республикамизда кальций алюминатларининг золь-гель синтези ва бу жараёнда глинозем таркибли чиқиндилардан фойдаланиш борасида илмий изланишлар олиб борилмаган.

Ишнинг мақсади. Золь-гель усули орқали уч кальцийли алюминатини 3CaO‧Al2O3 (C3A)  синтез қилишда глинозем таркибли Шўртан газкимё комплекси чиқиндилардан фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш.

Методология. Тадқиқот иши рентген фазали, аналитик ва бошқа замонавий физик-кимёвий ва физик-механик усуллардан фойдаланган ҳолда бажарилган.

Илмий янгилиги. Золь-гель усули орқали уч кальцийли алюминат кристалл тузилишининг ҳосил бўлишида глинозем таркибли чиқиндилардан фойдаланиш мумкинлигини  ва пишиш жараёниниг мақбул ҳарорати аниқланган.

Олинган натижалар. Уч кальцийли алюминат қаттиқ фазали кристалл тузилишининг ҳосил бўлиш жараёнида глинозем таркибли чиқиндилардан фойдаланиш усуллари ва синтез қилишнинг мақбул ҳарорати аниқланган. Синтез қилишнинг мақбул ҳарорати 1100оС ни ташкил қилиши ва 100-700 нм ўлчамдаги юқори дисперсли уч кальцийли алюминатнинг тўлиқ шаклланиши аниқланган.

Калит сўзлар: уч кальцийли алюминат, золь-гель усул, глинозем таркибли компонент, фаза шаклланиши, рентген фазали таҳлил,  кристал тузилиши, гамма фазали алюминий оксиди.

Хусусиятлар:

-  золь-гель усули билан 3CaO‧Al2O3 синтез қилишнинг мақбул ҳарорати 1100оС ни ташкил қилади ва 100-700 нм ўлчамдаги юқори дисперсли уч кальцийли алюминатнинг тўлиқ шаклланишига мос келади;

-  уч кальцийли алюминатини синтез қилишда глинозем таркибли чиқиндилардан фойдаланиш мумкинлиги аниқланган.

Цитата келтириш: Ф. Ғ. Хомидов, З. Р. Қoдирова, Х. Л. Усманов, Ш. М. Ниязова. Глинозем таркибли компонентдан фойдаланиб уч кальцийли алюминатнинг золь-гель синтези  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.39-44.

Қабул қилинди: 28.04.2021; Рухсат этилди: 24.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК 541.13; 546. 619;547.415.1;661.875

Н. Б. Эшмаматова, К. М. Абдираимова, Ш. Ш. Сунатов, Қ. Н. Назарзода

ПЎЛАТ КОРРОЗИЯСИДА ОРГАНИК АМИНЛАР ВА ХРОМ БИРИКМАЛАРИ АСОСИДАГИ ИККИ КОМПОНЕНТЛИ ИНГИБИТОРЛАР ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Ўзбекистон миллий университети, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Металларнинг сифатини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича мақсадли тадқиқотларни ўтказиш дунёда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратилади: ортиқча тузланиш шаклланишига қарши курашишда сувда эрувчан, органик ингибиторлардан фойдаланиш, металлларнинг коррозиясини олдини олиш учун муқобил, мос шароитларни аниқлаш.

Ишнинг мақсади. Aзот тутган бирикмалар асосида кислотали муҳитда пўлат коррозиясини олдини олиш учун янги юқори самарали ингибиторларни яратиш ва уларнинг таъсир қилиш механизмини ўрганиш.

Методологияси. Ишда гравиметрия, ИҚ-спектроскопия, рентгенструктур таҳлил, шунингдек CЕ 105 коррозия ўлчагичи ишлатилган.

Илмий янгилиги. Органик ингибиторларни таъсир қилиш механизмлари таклиф қилинган, улар иштирокида пўлатни ҳимоя қилиш самарадорлигига таъсир қилувчи умумий қонуниятлар яратилган.

Олинган натижалар. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, органик ингибиторларни ҳимоя қилиш механизми уларнинг тузилиши ва физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ.

Калит сўзлар: коррозия, ингибитор, диэтиламин, гексаметелендиамин, диметилолгексаметилендиамин, меламин, диметилолмеламин, калий хромат, калий дихромат, пўлат, ингибирланиш.

Хусусиятлари:

- органик аминлар ва хром бирикмалари асосидаги икки компонентли ингибиторлар;

- амино гуруҳ тутган бирикмалар асосидаги ингибиторлар қўлланилиши;

- органик ингибиторлар структура тузилишига боғлиқ ҳолда метални ҳимоя қилиш механизмини аниқлаш;

- металл коррозиясини икки компонентли ингибиторлар билан ҳимоялаш механизми таклиф қилинди.

Цитата келтириш: Н. Б. Эшмаматова, К. М. Абдираимова, Ш. Ш. Сунатов, Қ. Н. Назарзода. Пўлат коррозиясида органик аминлар ва хром бирикмалари асосидаги икки компонентли ингибиторлар таъсирини ўрганиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.44-52.

Қабул қилинди: 05.05.2021; Рухсат этилди: 27.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК 661.632.14

Х. А. Отабоев, Д. Ш. Шеркузиев, О. А. Бадалова, Р. Раджабов, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров

ЮВИБ ҚУРИТИЛГАН КОНЦЕНТРАТНИ ДОНАДОРЛАНГАН ОДДИЙ СУПЕРФОСФАТГА ИККИ БОСҚИЧЛИ КИСЛОТАЛИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Оддий, бойитилган ва қўш суперфосфатлар бирламчи фосфорли ўғитларга таъллуқлидир. Айниқса уларни кузги шудгорга берилганда самарали ҳисобланади. Оддий суперфосфат камерали, оқимли ёки камерали-оқимли усулларда табиий фосфатларни сульфат кислотаси, бойитилган суперфосфат сульфат ва фосфор кислоталари аралашмаси, қўш суперфосфат эса фосфор кислотаси билан парчалаш йўли билан ишлаб чиқарилади. Қизилқум фосфорит комплекси аммофос ишлаб чиқариши учун ювиб куйдирилган концентрат (ЮКК) ишлаб чиқаради. Ювиб қуритилган концентрат (ЮҚК) – ЮКК олиш учун мўлжалланган оралиқ фосфорит маҳсулоти ҳисобланади. ЮҚКни оддий суперфосфат қайта ишлаш амалий аҳамият касб этади.

Ишнинг мақсади. Ангидрит режими шароитида ЮҚКга икки босқичли кислотали ишлов бериш йўли билан оддий суперфосфат олиш жараёнини ўрганишдан иборат.

Методология. ЮҚКни парчалаш икки босқичда амалга оширилади: 1-чи босқичда асосий қисм ЮҚК (70-80%) фосфор кислотаси (45-50% Р2О5) ва ангидрит шаклдаги кальций сульфат ҳосил қилиш учун 130оС да концентрланган H2SO4 билан парчаланади, 2-чи босқичда эса концентрланган Н3РО4 тутган нордон реакцион масса қолган миқдордаги ЮҚК (20-30%) билан нейтралланади, натижада монокальцийфосфат ҳосил бўлади. Суперфосфат массадан доналар ҳосил бўлиш шароитини яхшилаш мақсадида уни окатка (жадал аралаштириш) жараёни сув иштирокида бошқарилади. Реакцион масса ва тайёр маҳсулотлардаги Р2О5эркин миқдори метилоранж ва фенолфталеин индикаторлари иштирокида 0.1 н NaOH билан титрлаш орқали аниқланди. Р2О5 нинг умумий, ўзашувчан ва сувда эрувчан шакллари фотоколориметрик усулда аниқланди. Доналар мустаҳкамлиги ГОСТ 21560.2-82 бўйича ўлчанди.

Илмий янгилиги. Ангидрит шароитида ЮҚК икки босқичли сульфаткислотали қайта ишлашнинг мақбул шароитлари топилди, бунда ишлов беришнинг 1-чи босқичида концентранган фосфор кислотаси ва сувсиз кальций сульфат, 2-чи босқида эса монокальцийфосфат ҳосил бўлади. Аслида 2-чи босқич монокальцийфосфат ҳосил бўлиши ва суперфосфат массаси донадорланишининг асосий механизми ҳисобланади, бу ерда фосфор кислотаси билан тўйинган кальций сульфати кристалларидан иборат каркас донадорлаш маркази вазифасини бажаради.

Олинган натижалар. ЮҚКни сульфаткислотали ишлов бериш вақтини 2 дан 60 дақиқагача ошириш унинг парчаланиш даражасини ошишига олиб келаиши кўрсатилган. ЮҚКни максимал парчалаш учун 20 дақиқа ва 100 %-ли H2SO4 етарли бўлаиши аниқланди. Нордон фосфоркислотали гипсли массани 220 %-ли меъёрдаги ЮҚК билан нейтраллаш ҳақиқатдан суперфосфатни донадорланиш жараёнининг бошланғич нуқтаси ҳисобланади. Доналар ҳосил бўлиш шароитини яхшилаш учун суперфосфат массасини окатка қилиш (жадал аралаштириш) жараёнини 15% дан кам бўлмаган сув иштирокида олиб бориш талаб этилади. Бу ҳолатда етарлича юқори сифатга эга оддий суперфосфат олинади (0.17-0.96% Р2О5эркин, 17.42-18.34% P2O5умум., ундан 70-80% сувда эрувчан шаклда бўлади, унинг доналар мустаҳкамлиги ˂2МПа).

Калит сўзлар: ювиб қуритилган концентрат, сульфат кислотаси, парчалаш, нейтраллаш, монокальцийфосфат, намлаш, донадорлаш, оддий суперфосфат.

Хусусиятлари:

- кетма-кетма икки босқичда ЮҚКга сульфаткислотали ишлов бериш;

- ЮҚКни сульфаткислотали ишлов беришнинг 1-чи босқичи: концентрланган Н3РО4 ва CaSO4 кристалларини ҳосил қилиш;

- фосфоркислотали гипсли массани ЮҚК билан нейтраллашнинг 2-чи босқичи: монокальцийфосфат ҳосил қилиниши ва суперфосфат массаси донадорланиши.

Цитата келтириш: Х. А. Отабоев, Д. Ш. Шеркузиев, О. А. Бадалова, Р. Раджабов, Ш. С. Намазов, А. Р. Сейтназаров. Ювиб қуритилган концентратни донадорланган оддий суперфосфатга икки босқичли кислотали қайта ишлаш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.52-62.

Қабул қилинди: 05.05.2021; Рухсат этилди: 27.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 547.831.9;547.861.8

А. Д. Кудиярова, Ж. М. Ашуров, A. Б. Ибрагимов, В. К. Сабиров, Х. У. Ходжаниязов

ЦИПРОФЛОКСАЦИННИНГ КОБАЛЬТ(II) БИЛАН ИОН КОМПЛЕКСИ КРИСТАЛЛ СТРУКТУРАСИ

1Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Нукус, 2Биоорганик кимё институти, Тошкент, 100125, 3Умумий ва ноорганик кимё институти, Toшкент, 100170,  4Ўзбекистон миллий университети, Toшкент, 100174, Ўзбекистон,, e-mail: atom.uz@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўзбекистонда замонавий фан саноат билан интеграцияланиш тенденциясини кутмоқда. Маҳалллий дори воситалари ишлаб чиқишда янги фармакологик фаол бирикмаларни олиш долзарб ҳисобланади. Бу препаратларнинг сифатини яхшилаш ҳал қилувчи ўринни эгаллайди. Шу билан бирга, молекулаларнинг аниқ геометрик катталикларини аниқлаш уларни амалий қўллаш ва тузилиш-фаоллик муносабатларини аниқлаштиришда муҳимдир.

Мақсад. Мазкур тадқиқотнинг мақсади янги Co(II)-ципрофлоксацин комплексини олиш ва унинг кристалл тузилишини аниқлашдан иборат.

Методология. Тадқиқотларда автоматик Xcalibur R Oxford Diffraction дифрактометридаги рентген кристаллографияси 293 К да қўлланилган.

Илмий янгилиги. Co(II)-ципрофлоксацин ион комплексининг кристалл тузилиши ва молекуляр тавсифлари илк маротаба ўрганилган.

Олинган маълумотлар. Co(II)-ципрофлоксацин ион комплексининг кристалл тузилиши тетраэдр [Co(H2O)6]2+ ва иккита бир зарядли HL+ катионлардан, иккита сульфат аниони ва олтита сув молекулаларидан ташкил топган. Co2+ иони 2 симметрия ўқида 4e ҳолатда ётади. У октаэдр координациясига эга бўлиб Co-Ow 2,073 Å (ўртача), Ow-Co-Ow’ бурчаклар 91° (ўртача). Co2+ ионини қуршаб турган иккита сув молекуласи ва сульфат гуруҳининг тўртта О атоми иккита ҳолатда тақсимланган бўлиб, катионда тўлдирилиш омили 0.60(1) ва 0.40(1), анионда эса 0.46(1) ва 0.54(1) ларни ташкил этади.

Калит сўзлар: ион комплекс, ципрофлоксацин, кристалл структура, H-боғ.

Хусусиятлари:

- Co(II)-ципрофлоксацин кристаллари ион комплекс шаклида олинган.

Цитата келтириш: А. Д. Кудиярова, Ж. М. Ашуров, A. Б. Ибрагимов, В. К. Сабиров, Х. У. Ходжаниязов. Ципрофлоксациннинг кобальт(II) билан ион комплекси кристалл структураси  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.63-69.

Қабул қилинди: 11.05.2021; Рухсат этилди: 31.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543.34:546.726

Ў. А. Мадатов., С. Б. Рахимов, Б. Р. Норматов, З. А. Сманова

МАРГАНЕЦ (II) ИОНИНИ ИММОБИЛЛАНГАН АЛИЗАРИН-3-МЕТИЛАМИНО N,N-ДИСИРКА КИСЛОТАСИ ЁРДАМИДА СОРБЦИОН-СПЕКТРОСКОПИК АНИҚЛАШ

М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Тошкент

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ишлаб чиқаришнинг барча соҳаларининг ривожланиши ва янги техноген жараёнларнинг жорий этилиши атроф-муҳитга антропоген таъсир кўрсатмоқда. Сўнгги йилларда атроф-муҳитнинг оғир ва захарли металлар билан ифлосланиш муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун ажратиш ва концентрлаш усуллари кенг қўлланилмоқда. Шундай қилиб, иммобилланган органик реагентлар ёрдамида металл ионларини янги усуллар билан аниқлаш катта аҳамиятга эга.

Мақсади: иммобилизация қилинган органик реагент ализарин-3-метиламино-N,N-дисирка кислотаси ёрдамида марганец (II) ионини аниқлашнинг экспресс-сезгир ва селектив сорбцион-спектрофотометрик усулини ишлаб чиқиш.

Методология.  Оптик (сорбцион-спектрофотометрик, атом абсорбцион нур қайтариш спектроскопия); электрокимёвий ва статистик ҳисоблаш усуллари, элемент таҳлил, ИК-спектроскопия ва квант-кимёвий ҳисоблаш усуллари фойдаланилган.

Илмий янгилиги: иммобилизация қилинган органик реагент ализарин-3-метиламино-N,N-дисирка кислотасининг аналитик хусусиятлари таркибидаги функционал ва аналитик актив гурухларнинг тузилишига боғлиқ, иммобилизация қилинган азо бирикманинг кимёвий-аналитик  хусусиятлари, таьсир этиш механизми функционал фаол гуруҳларнинг жойлашиши ва ион боғланиш хусусиятига боғлиқлиги исботланган;  комплекс ҳосил бўлиш реакцияларининг химизмига ўринбосар тузилиши ва табиатининг таъсири ўрганилди; иммобилизация қилинган Ализарин-3-метиламино-N,N-дисирка асосида марганец(II) ионини аниқлашнинг сорбцион-спектрофотометрик усули ишлаб чиқилди.

Олинган натижалар. Ализарин-3-метиламино-N,N-дисирка кислотасининг модификацияланган ППГ (Полиакрилонитрил +Полиэтиленполиамин +Гекса- метилендиамин) толасига иммобилизацияланиш, марганец(II) ионларини аниқлаш учун реагент сифатида қўллаш ва унинг асосида марганец (II) ионларини аниқлашга асосланган экспресс-селектив ва сезгир сорбцион-спектрофотометрик усуллар, атроф-муҳит объектларини (табиий, чиқинди сув, ичимлик суви, тупроқни) таҳлил қилиш учун иммобилизация қилинган азореагент ёрдамида марганец (II) ионини аниқлаш мумкинлиги кўриб чиқилган

Калит сўзлар: марганец (II), мини-спектрофотометр Eye One Pro, , нур қайтариш спектроскопияси.

Хусусиятлари:

-марганец ионларини аниқлашнинг аналитик характеристикалари полимер сорбентда органик реактивни иммобилизацияси ҳисобига яхшиланиши кўрсатилган;

- марганец ионларини аниқлашнинг сорбцион-спектроскопик усули ишлаб чиқилди.

Цитата келтириш: Ў. А. Мадатов., С. Б. Рахимов, Б. Р. Норматов, З. А. Сманова. Марганец (II) ионини иммобилланган ализарин-3-метиламино n,n-дисирка кислотаси ёрдамида сорбцион-спектроскопик аниқлаш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.70-76.

Қабул қилинди: 15.04.2021; Рухсат этилди: 27.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК 543.251:541.25:541.13:541.8

У. Г. Ахмаджонов, М. Н. Cайфиев, Н. Атакулова, Д. А. Зияев

СУРЬМА ИОНЛАРИНИ АНИҚЛАШ УЧУН ТУРЛИ ОРГАНИК РЕАГЕНТЛАР БИЛАН ЎЗГАРТИРИЛГАН КЎМИР-ПАСТАЛИ ЭЛЕКТРОДЛАР

1Ўзбекистон миллий университети, 100174,  Тошкент, 2Олмалиқ тоғкон-металлургия комбинати, E-mail: maqsudsayfiyev9@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Турли органик реагентлар билан модификацияланган кўмир-пастали электродлар  (КПЭ) ўзининг метрологик тавсифлари ҳамда фойдаланиш имкониятлари бўйича, электроаналитик кимёда кенг амалий қўлланилаётган электродлардан қолишмайди. Электрокимёда танланган селектив модификаторларни қўлланилиши кенг амалий соҳасига эга.

Мақсад. Ишнинг мақсади модификацияланган электродларнинг кимёвий-аналитик ҳоссаларига аниқланаётган наьмуналарнинг табиати ва концентрациялари таъсирини аниқлаш ҳамда унинг асосида сурьмани аниқлашнинг инверсион-вольамперометрик усулини ишлаб чиқишдан иборат.

Методология. Тадқиқот объектлари сифатида модификацияланган электродлар ва сурьма ионлари танлаб олинди. Тадқиқотлар инверсион-вольтамперометрик усулдан фойдаланилган ҳолда бажарилди.

Илмий янгилиги. Сурьмани аниқлаш учун органик реагентлар билан модификацияланган электродли янги инверсион-вольтамперометрик усуллар тавсия қилинди.

Олинган натижалар. 8-оксихинолин билан ўзгартирилган электрод ёрдамида сурьмани аниқлашнинг инверсион-вольтамперометрик усули ишлаб чиқилди. Сурьмани аниқлашнинг қулай шароитлари аниқланди ва модификацияланган электродларни ишлаб чиқиш шароитлари қулайлаштирилди. Ишлаб чиқилган усул турли хил реал ньамуналар таҳлилида қўлланилди.

Калит сўзлар: модификацияланган электродлар, сурьма, 8-оксихинолин, ЭДТА, инверсион-вольтамперометрик усул.

Хусусиятлар:

- электрод хоссасига органик реагентларнинг модификация таъсири ўрганилди;

-сурма ионини аниқлашнинг инверсион-вольтамперометрик усуллари;

-ишлаб чиқилган усулни атроф-муҳит объектлари таҳлилида қўллаш мумкин.

Цитата келтириш: У. Г. Ахмаджонов, М. Н. Cайфиев, Н. Атакулова, Д. А. Зияев. Сурьма ионларини аниқлаш учун турли органик реагентлар билан ўзгартирилган кўмир-пастали электродлар  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.77-83.

Қабул қилинди: 07.05.2021; Рухсат этилди: 25.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

УДК 623.6 (78.25.12)

М. М. Мухитдинов, Ш. Н. Мухамедов

РАДИОФАОЛ ВА ЮҚОРИТОКСИКОЛОГИК МОДДАЛАРНИ МАСОФАДАН АНИҚЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ МЕТОДЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯСИ

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар академияси, Тошкент, Ўзбекистон. е-mail: shervarxbz2007@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши: Ҳозирги кунда радиофаол ва юқори токсикологик моддаларни жойларда аниқлашнинг кўпгина усуллари мавжуд. Шу билан бирга ушбу усуллар барча радиацион ва кимёвий вазиятни аниқлаш ва баҳолашнинг замонавий талабларини тўлиқ қондира олмайди. Ривожланган давлатларда ёруғликнинг комбинирлашган тарқалиши ва пассив соҳадаги ИК-Фурье спектрометрик усуллар билан радиофаол ва юқори токсикологик моддаларни масофадан аниқлашга тобора эътибор ортиб бормоқда.

Ишнинг мақсади. Радиофаол ва юқори токсикологик моддаларни масофадан аниқлаш ИК-Фурье спектрометрик усулларни такомиллаштириш.

Методология: Радиофаол ва юқори токсикологик моддаларни сифат ва сон жиҳатдан (зарин, зоман, ипритларга ўхшаш ва таркибида хлор бўлган бирикмалар) таҳлил қилинаётган ҳавода ИК-Фурье спектрометрик методларни қўллаган ҳолда аниқлаш.

Илмий янгилиги: Барчага маълум бўлган усуллар билан бир қаторда радиофаол ва юқори токсикологик моддаларни аниқлашда илк маротаба таркибида графенли бирикмалар бўлган сенсорли датчикларни қўллаш таклифи киритилмоқда.

Олинган натижалар: Спектрометрик таҳлил усулини амалга ошириш мақсадида (пассив ва актив) сенсор датчигининг тажрибавий намунаси яратилди. Таркибида хлор ва фтор бирикмалари мавжуд (хлор, аммиак) моддалар 10 метр масофадан аниқланди.

Калит сўзлар: аммиак, хлор, таркибида фтор мавжуд бирикмалар, спиртли бирикмалар, глицинлар.

Хусусиятлари:

- атомар ҳолатдаги юқоримолекуляр бирикмаларни масофадан аниқлаш.

- шартли зарин, зоман ва иприт заҳарловчи моддаларини жанговар концентрацияда.

Цитата келтириш: М. М. Мухитдинов, Ш. Н. Мухамедов. Радиофаол ва юқоритоксикологик моддаларни масофадан аниқлашнинг замонавий методларининг ривожланиш тенденцияси  // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№2. -Б.84-91.

Қабул қилинди: 20.05.2021; Рухсат этилди: 27.05.2021; Нашр этилди: 31.05.2021

 

* * *

653 PDF