O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 1 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.123.4

1Ж. Ш. Бобожонов, 1Ж. С. Шукуров, 1А. С. Тогашаров,  2Н. К. Олимов

Ca(CIO3)2٠2CO(NH2)2 - [90 % C2H5OH + 10 % C10H11CIN4] - H2O ТИЗИМИ ЭРУВЧАНЛИГИНИ ЎРГАНИШ

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Ўзбекистон, 100170 Тошкент, Мирзо Улуғбек, 77-а, 2Тошкент фармацевтика интситути, Ўзбекистон, Тошкент100015, Ойбек 45, Е-mail: jamshid_chem@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Айни пайтда нафақат йиғим-терим ишларини ўз вақтида ўтказиш, балки юқори ва сифатли ҳосилга эришиш  ҳам долзарб вазифадир. Шу билан бирга, ўз вақтида агрокимёвий тадбирларни ўтказиш, шунингдек ўсимликларни ҳар хил касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш муҳимдир. Таркибида озиқлантирувчи ва инсектисид сақлаган дефолиантларни қўллаш ҳосилни эрта пишиши ва зараркунандалардан ҳимоя қилишга, сифатли пахта толасини олишга имкон беради.

Ишнинг мақсади. Калций дикарбамидоклорат, этанол ва асетамиприд асосида, бир вақтнинг ўзида дефолиация қилувчи ва инсектицид фаоллигига эга бўлган,  янги дефолиант олиш жараёнини физик-кимёвий асослаш.

Методологияси. Хлор ионини ҳажмий перманганатометрик, калций ионини аниқлаш комлпексонометрик усуллар билан амалга оширилди. Эритмаларнинг қовушқоқлигини ВПЖ вискозиметри ёрдамида, эритмаларнинг рН и эса, рН meter FE20 МЕТТLЕR TOLEDO  да ўлчанди.

Илмий янгилиги. Сув, калций дикарбамидохлорат, этанол ва асетамипридлар асосида системанинг эрувчанлиги ўрганилиб, улар асосида "таркиби-хосса"  ва политермик эрувчанлик диаграммалари қурилди.

Олинган натижалар. Калций дикарбамидохлорат, этанол ва асетамиприд асосида дефолиацияловчи, озиқлантирувчи ва инсектицид фаоллигига эга бўлган дефолиантни олишнинг технологик жараёнлари асосланди. Компонентларнинг нисбатларига боғлиқ равишда [50% Cа(ClO3)2 ٠2CО(NH2)2 + 50% H2О]-[90% C2H5ОH + 10% C10H11ClN4] эрувчанлик системасининг физик – кимёвий хоссалари ўрганилди.

Калит сўзлар: ацетамиприд, тетрагидродикарбамидохлорат калций, этанол, эрувчанлик диаграммаси, дефолиантлар, қовушқоқик, зичлик.

Хусусиятлари:

- сувли эритмадаги компонентларнинг эрувчанлиги ўрганилди;

- калций тетрагидродикарбамидохлорат ва ацетамиприднинг 10% ли спиртли еритмаси;

- ушбу системанинг реологик хусусиятлари ўрганилди.

Цитата келтириш: Ж. Ш. Бобожонов, Ж. С. Шукуров, А. С. Тогашаров,  Н. К. Олимов. Ca(CIO3)2٠2CO(NH2)2 - [90 % C2H5OH + 10 % C10H11CIN4] - H2O тизими эрувчанлигини ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.3-9.

Қабул қилинди: 16.03.2021; Рухсат этилди: 01.04.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК 661.832.432

Ф. Х. Нормаматов, А. У. Эркаев, З. К. Тоиров, Б. Х. Кучаров

КОНВЕРСИЯ УСУЛИДА КАЛИЙ НИТРАТ ОЛИШ АСОСИЙ БОСҚИЧЛАРИНИНГ ТАДҚИҚОТИ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент, Е-mail: normamatov_1986@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Калий нитрат ишлаб чиқиш усули қуйидагилардан иборат: конверсия жараёнининг оптимал шароитларида физик-кимёвий тадқиқотини ўтказиш, ҳосил бўлган суспензияни филтрлаш, маҳсулотга калий хлориднинг юқори чиқиши билан калий нитратнинг кристалланиши.

Мақсад -калий нитратни калий хлорид ва аммоний нитрат алмашиниш реакцияси билан олишнинг оптимал технологик параметрларини аниқлаш.

Методологияси. Конверсия жараёни якунланишидан кейин аралаштиргич тезлиги 50-100 айл/мин ва температура пасайиш тезлиги 2-4 оС/мин бўлган шароитларда система совитилган. Қаттиқ ва суюқ маҳсулотлар таркиби кимёвий ва физик-кимёвий маълум услублари билан аниқланган.

Ишнинг янгилиги. Биринчи маротаба калий оксиди чиқиш даражасига ҳамда калий хлорид ва аммоний нитратлардан конверсия усули билан олинган калий нитрат сифатига технологик омилларнинг таъсири ўрганилган. Калий хлоридни аммоний нитрат билан конверсиялаш, суспензияни филтрлаш ва калий нитрат кристалланиш жараёнларининг физик-кимёвий тадқиқоти ўтказилган.

Олинган натижалар. 5-20 оС температура интервалида калий хлориднинг аммоний нитрат билан конверсияси жараёнининг давомийлиги деярли ўзгармаслиги кўрсатилган. Минимал хлорли, юқори унумли маҳсулот олишни таъминлайдиганкалий нитратнингйирик призмали кристалларини олишнинг оптимал технологик омиллар аниқланган.

Калит сўзлар: хлорсиз ўғит, алмашинувчи парчаланиш, калий нитрат, суспензмя, аралаштириш, тузилиш,таркиб.

Xусусиятлари:

- калий нитратни термик ишлаш режими аниқланди;

-термик ишловнинг оптимал режими:132,8 ва 339 °С 30 минут давомида;

- ҳароратни 132.8 °C га кўтариш нитрит ионларининг миқдорини 0.01% гача кўтаради.

Цитата келтириш: Ф. Х. Нормаматов, А. У. Эркаев, З. К. Тоиров, Б. Х. Кучаров. Конверсия усулида калий нитрат олиш асосий босқичларининг тадқиқоти // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.9-15.

Қабул қилинди: 04.03.2021; Рухсат этилди: 18.03.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК 631.85.661

У. Ш. Темиров,  Ш. С.  Намазов, Н. Х. Усанбаев

ЧОРВАЧИЛИК ЧИҚИНДИСИ, МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТ УНИ ВА МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР АСОСИДА МУРАККАБ ЎҒИТЛАР ОЛИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда республикамиз қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириладиган тупроқларда фосфор ва калийли ўғитлар зарур бўлганидан меъёридан анча кам солинмоқда, таркибида гумин моддалари бўлган органик минерал ўғитлар эса деярли қўлланилмайди. Aйниқса, гумусли ўғитлардан фойдаланмаслик тупроқ унумдорлигини секин-аста йўқотишига олиб келади ва уни қайта тиклаш ўта мураккаб, узоқ ҳамда машаққатли жараёндир, шу билан бирга ҳозирда, Қизилқум фосфорит мажмуасида жуда кўп миқдордаги таркибида 10-15% Р2О5 тутган фосфорит чиқиндилари, шунингдек таркибида 17-18% Р2О5 бўлган фосфорит уни мавжуд. Уларни чорвачилик фермалари чиқиндиларидан фойдаланган ҳолда юқори сифатли комплекс органик минерал ўғитларга қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалигида фойдаланиш долзарбдир.

Ишнинг мақсади.  Қорамол гўнги, Марказий Қизилқум (МҚ) фосфорит уни (ФУ) асосида мувозанатли нисбатда таркибида гумус моддалари, азот, фосфор, калий ва бошқа макро- ва микроелементлар бўлган мураккаб органик минерал ўғитларни олиш жараёнини ўрганиш.

Методология. Йирик шохли қорамол чиқиндиси, ФУ ва турли минерал ўғитлар  аралаштириб компост тайёрлаш, шунингдек олинган компост таркибини дастлабки моддалар оғирлик нисбатига ва вақтга боғлиқлигини маълум бўлган таҳлил усуллари ёрдамида ўрганиш.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба қора мол гўнгини ФУ билан компостлаганда  турли минерал ўғитларни қўшилиши қорамол гўнги таркибидаги органик моддаларнинг гумификацияланиш даражасига, Р2О5 нинг ўсимликлар ўзлашувчан шаклга ўтишига, органик моддалар ва азотли  бирикмаларнинг газ фазасига чиқишига таъсири ўрганилди. Гумус моддалари, азот, фосфор, калий ва бошқа макро- ва микроелементларни мувозанатли нисбатда ўз ичига олган мураккаб органоминерал ўғитларни компостлаш орқали олишнинг мақбул шароитлари  аниқланди.

Олинган натижалар. Гўнг, Марказий Қизилқум фосфорит уни ва турли минерал ўғитлар асосида компостлар Гўнг : ФУ : минерал ўғитлар  = 100: 10: (0,5-4) масса нисбатларида тайёрланди. Гўнгнинг органик қисмини гумусли моддаларга ва фосфорит уни таркибидаги фосфорни ўзлашмайдиган шаклларини ўсимликлар учун ўзлаштириладиган шаклга ўтиш даражаси ва кинетикаси аниқланди. Компостларда органик моддалар ва азотнинг йўқотилиши аниқланди. Аниқландики компостлаш давомийлиги ошиши билан гумус моддалари ва фосфорнинг ҳаракатчан шакллари ортиб бороши, компостлар таркибидаги минерал ўғитлар миқдори ортиши билан органик моддалар ва азот йўқотилиши камайиб, гўнгнинг органик қисмини гумин моддаларига айланиши ортиб борди. Қора мол гўнги, ФУ, қўшимча карбамид ва калий хлориддан фойдаланиб қора мол гўнги : ФУ : қўшимча : = 100 : 10 : 4 : 2 нисбатида тайёрланган компостларда 90 кундан сўнг ишлатиладиган қўшимчаларнинг туридан қатъи назар, компостлар етилиш вақтининг ошиши билан улардаги фосфорнинг ўзлаштириладиган шакли ошди. 90 кунлик компостлашдан сўнг 4% аммоний сулфат ва 2% калий хлорид қўшилганда таркибида Р2О5 ўзл бошланғич - 16,57 (ФУ) дан 69,75% гача кўтарилади. Ушбу қўшимчалар, шунингдек, органик моддаларнинг гумификацияланиш даражасини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, қўшимчалар миқдори ошиши билан органик моддаларнинг гумификацияланиш даражаси ошди. Минерал ўғитлар қўшилмаган компостларда яъни гўнг : ФУ: (NH2)2CO : KCl  = 100 : 10 : 0 : 0 нисбатида органик моддаларнинг гумификацияланиш даражаси 67,75% ни ташкил этган бўлса  4% карбамид ва 2% калий хлорид қўшилиб тайёрланган компостларда органик моддаларнинг гумификацияланиш даражаси 72,47% ташкил этди.

Калит сўзлар: қорамол гўнги, фосфат уни, компостлаш, фосфор, калций, гумус, гумин кислотаси, фулвокислотаси, минерал ўғитлар, мураккаб органик минерал ўғитлар.

Хусусиятлар:

-  гўнгни фосфат уни билан аралаштириш ва ҳар хил минерал ўғитлар қўшиш орқали компостлар тайёрланди;

- уларнинг таркиби ўрганилиб, мувозанатли нисбатда гумус моддалари, азот, фосфор, калий ва бошқа макро- ва микроэлементларни ўз ичига олган мураккаб органик минерал ўғитларни олишнинг мақбул шароитлари аниқланди.

Цитата келтириш: У. Ш. Темиров,  Ш. С.  Намазов, Н. Х. Усанбаев. Чорвачилик чиқиндиси, Марказий Қизилқум фосфорит уни ва минерал ўғитлар асосида мураккаб ўғитлар олиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.15-26.

Қабул қилинди: 08.01.2021; Рухсат этилди: 10.03.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК 663.551

А. Х. Абдурахимов, Р. О. Ахророва, Д. Ж. Жумаева, И. Д. Эшметов

УГЛЕРОДЛИ АДСОРБЕНТНИ МИКРОТЎЛҚИНЛИ НУРЛАНИШ ЁРДАМИДА РЕГЕНЕРАЦИЯЛАШ ИМКОНИЯТИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Адсорбентларни микротўлқинли нурланиш (МТН) ёрдамида фаоллаштириш билан энергия ва вақтни тежашнинг янги имкониятларини ўрганиш долзарбдир.

Мақсад.Сув-спиртли эритмаларни қўшимчалардан тозалаш учун юқори адсорбцияли адсорбентлар олиш учун майдаланган кўмирларни  микротўлқинли нурланиш усули билан фаоллаштириш.

Методология. Лаборатория шароитида микротўлқинли нурланиш ёрдамида термик ишлов берилган маҳаллий хом ашё асосидаги кўмир адсорбентларини фаоллаш. Адсорбентга термик ишлов берганда вақт бўйича намликнинг йўқолиши аниқланди. Углеродли адсорбентларнинг регенерацияси микротўлқинли печда 600 Вт қувватда, 5-10 дақиқа давомида, 600-800 °С ҳарорат оралиғида олиб борилди, бунда микротўлқинли нурланиш частотаси 2450 Гц га тенг эди.

Илмий янгилиги. Микротўлқинли нурланиш орқали адсорбентнинг фаоллашиш вақтида регенерация даражаси (S) жараённинг вақти (τ) ва нурланиш қуввати (W) қийматига тўғри пропорсионал эканлиги аниқланди. Микротўлқинли нурланиш усули билан қайта ишланган углерод адсорбентларини регенерация жараёнининг меъёрий техник параметрлари – ишлов бериш вақти 40-50 дақиқа, микротўлқинли нурланиш қувватида эса 600 Вт эканлиги аниқланади.

Олинган натижалар. Энг фаол намуналар ишлов бериш 800°C ҳароратда 1-1,5 соат давомида қайта ишланганда олинди.Сув-спиртли эритмаларни углеродли адсорбентлар билан тозалаш физикавий сорбция усули билан олиб борилди, бунда адсорбентнинг ички ғовакларида йиғилиб қолган турли қутбли моддаларни самарали тозалаш амалга оширилади.Уларнинг йиғилиб қолиши адсорбентнинг ғоваклари тўлишига олиб келади, бу эса буғни юттириш ва қуритиш йўли билан кўмирнинг регенерацияси зарурлигини кўрсатади.

Калит сўзлар: адсорбент, сув-спиртли эритма, микротўлқинли нурланиш, регенерация, фаоллаштириш, фаолланиш даражаси, фаолланиш ҳарорати, вақт.

Хусусиятлари:

- микротўлқинли нурланиш усули кўмирни регенерация қилишнинг анъанавий усулидан самаралироқдир;

- у ишлатилган адсорбентларнинг сорбцион хоссаларини тиклашни тезлаштирди;

- бу усул ишлатилган кўмирларни регенерация қлиш учун тавсия этилган.

Цитата келтириш: А. Х. Абдурахимов, Р. О. Ахророва, Д. Ж. Жумаева, И. Д. Эшметов. Углеродли адсорбентни микротўлқинли нурланиш ёрдамида регенерациялаш имконияти // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.26-33.

Қабул қилинди: 04.03.2021; Рухсат этилди: 25.03.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК66.097.3(088.8)

А. Р. Жуманазаров, В. П. Гуро, А.Т. Дадаходжаев, М. А. Ибрагимова, С. Б. Ляпин

ТАРКИБИДА КАДМИЙ БЎЛГАН ТЕХНОГЕН ЧИҚИНДИЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, e-mail: vpguro@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Металлургия ва кимё саноати корхоналарида таркибида кадмий бўлган чиқиндилар мавжуд. «Навоиазот» АЖ да йилига 80-120 тонна ишлатилган «Кадмий-кальций-фосфат катализатори (ККФ)» ТУ 113-03-00209510-108-2006 тўпланади, унинг ишлаш муддати 6 ой.

Мақсад: ишлатилган ККФ катализаторидан кадмийни ажратиб олиш, уни янги ККФ синтези циклида кадмий хом-ашёси сифатида ишлатиш усулларини ишлаб чиқиш.

Методология. Ишлатилган ККФ-Н таркибидаги СdO, CaOва Р2О5миқдорларини ICP-MS спектрометрида аниқланди. ККФ намуналари кислотада эритилди, эритмадан графит фильтрда ажратиб олинди.Катионлар сорбцияси Purolite C100H смоласида олиб борилди.

Илмий янгилиги. Ишлатилган ККФ катализаторидан кадмийни ажратиб олишусули ишлаб чиқилди;ажратиб олинган кадмийдан ККФ синтез қилиш усули ишлаб чиқилди; олинган катализаторнинг муваффақиятли тажриба-саноат синови ўтказилди.

Олинган натижалар. Ишлатилган ККФ катализаторини қайта ишлаш жараёнининг мақбул режимлари ҳақида маълумотлар олинди. ККФ синтези ярим маҳсулоти бўлган кадмий концентратини ажратиб олиш технологик схемаси таклиф этилди.

Калит сўзлар: кадмий-кальций-фосфаткатализатори,усул синови, сорбция, катионит, алоҳида ажратиб олиш.

Хусусиятлари:

- ишлатилган ККФ катализаторидан кадмийни ажратиб олиш усули ишлаб чиқилди;

- ажратиб олинган кадмийдан ККФ синтез қилиш усули ишлаб чиқилди;

- усулларнинг тажриба-саноат синови ўтказилди.

Цитата келтириш: А. Х. Абдурахимов, Р. О. Ахророва, Д. Ж. Жумаева, И. Д. Эшметов. Углеродли адсорбентни микротўлқинли нурланиш ёрдамида регенерациялаш имконияти // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.33-40.

Қабул қилинди: 25.03.2021; Рухсат этилди: 31.03.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК  628.31

1Д. А. Азимова, 1Д. С. Салиханова, 1И. Д. Эшметов, 2Ф. Э. Умиров

МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ ОКАВА СУВЛАРИНИ ТОЗАЛАШДА ДЕФЕКАТНН ҚЎЛЛАШ

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, 2Навоий давлат кончилик институти. E-mail: salihanova79@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда республиканинг саноат корхоналарида жуда кўп миқдорда чиқинди сувлар тўпланиб қолган, аммо уларни тозалаш ва қайта тизимга қайтариш долзарб масаладир. Шу билан бирга уларни тозалаш кўп босқичли ва кўп вақт талаб этади.

Максад. Металлургия саноати чикинди сувларини шакар ишлаб чикариш чиқиндилари билан тозалаш имкониятларини баҳолаш.

Методология. Олинган термик дефекат намуналарини коллоид-кимёвий кўрсатгичларини стандарт тахлил усуллари ёрдамида қиёсий ўрганиш.

Илмий янгилиги. Чикинди сувга тушадиган асосий ифлослантирувчи моддалар металлни кайта ишлаш жараёнидан чиқадиган моддалар, шунингдек оғир металл ионлари эканлиги исботланди. Таҳлил қилинаётган оқава сувлар таркибини юқори концентрацияли эриган тузлар ва қаттиқ моддалар ташкил этади. Термик ишлов берилган дефекат тажриба намуналарининг оқава сувда лаборатория синовлари ўтказилди.Термик ишлов берилган дефекат  чиқинди сувни оғир металл ионларидан тозалаш учун самарали эканлиги аникланди. Термик модификацияланган  дефекат сарфи 2% ни  ташкилэтди, бунда  оғир металлардан чиқинди сувларни тозалаш даражаси Be, Al, Mn, As, Mo, U, Zh, Th ионлари учун камида 90%, Ni, Se, Sr, Pb ионлари учун  70%  ни, Cu, Cr, Co ионлариучун  40% ни  ташкил этди.

Олинган натижалар. Дефекатни 650 0 C гача қиздирилганда, унинг адсорбцион хусусиятларини ошиши аникланди, бунинг натижасида оқава сув таркибидаги қимматбаҳо металларни қайтариш имкони вужудга келди.

Калит  сўзлар: дефекат, оқава сув, тозалаш, pH, лойкалик, тозалик даражаси, модификация, термик киздириш.

Хусусиятлари:

- термолизсорбцион қобилиятни оширади;

- олинган модификацияланган дефекат оқава сувни самарали тозалайди;

- тозаланган  сувдан техник сув сифатида фойдаланиш мумкин

Цитата келтириш: Д. А. Азимова, Д. С. Салиханова, И. Д. Эшметов, Ф. Э. Умиров. Металлургия комбинати окава сувларини тозалашда дефекатнн қўллаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.41-46.

Қабул қилинди: 26.03.2021; Рухсат этилди: 28.03.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК 669.273; 546.78

У. Н. Рузиев, У. Р. Эрназаров, В. П. Гуро, Р. Д. Аллабергенов, М. А. Ибрагимова

ҚАТТИҚ ҚОТИШМАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ ВОЛЬФРАМЛИ ХОМ-АШЁСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш учун вольфрам (Ингичка конининг вольфрам концентратлари (ВК) ва таркибида вольфрам бўлган техноген чиқиндилар – “Олмалиқ ТМК” АЖ НМҚИваҚҚ ИИЧБ шлам далаларидаги кекларни қайта ишлаш маҳсулотлари)хом ашё сифатидаишлатилади.

Мақсад. WC-Co, WC-Ni қаттиқ қотишмаларини ишлаб чиқариш учун комбинатнинг шлам далаларидаги ВК ни эритиш кеклари ва Ингичка конининг ВК ни қайта ишлаш истиқболлари ва технологик имкониятларини баҳолаш.

Методология. W(VI), Cu(II), Fe(III), Mo(VI), Re(VII) ионларининг концентрациялари фотоколориметрик (КФК-2) ва спектрометрик (ААС Perkin-Elmer 3030В, ICP- Aligent 7500 IСP MS) усулларда аниқланди. Намуналарнинг микроскикрасмлари - SEM-EDS: EVO-MA (Carl Zeiss, Germany, Oxford Instrum, UK) ускуналарида олинди. НМҚИваҚҚ ИИЧБ лаборатория ва гидрометаллургик саноатқурилмаларидан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Кобальт ва никель боғловчили вольфрам карбиди асосида қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш хом ашёси сифатида “Олмалиқ ТМК” АЖ шлам далаларидаги таркибида вольфрам бўлган кеклар мақбуллиги аниқланган. Қайта ишлашга бошқа манбани - Ингичка конининг ВК ни жалб қилишучун уни қўшимчалардан тозалаш технологиясини яратиш талаб этилиши кўрсатилган.

Олинган натижалар. Қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш талабларини қондира оладиган аммоний паравольфрамат олишни таъминлайдиган таркибида вольфрам бўлган ВК ни қайта ишлаш кекининг автоклав-содали эритиш технологияси муваффақиятли ишлаб чиқилди ва ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди.

Калит сўзлар: вольфрам карбиди, қаттиқ қотишмалар, кеклар, шлам даласи, вольфрам ангидриди, аммоний паравольфрамат. 

Хусусиятлари:

- вольфрам хом ашёсини автоклав-содалиэритиш;

- таркибида вольфрам бўлган кекни қайта ишлаш технологияси;

- кекни қайта ишлашнинг сўнгги маҳсулоти - паравольфрамат аммония.

Цитата келтириш: У. Н. Рузиев, У. Р. Эрназаров, В. П. Гуро, Р. Д. Аллабергенов, М. А. Ибрагимова. Қаттиқ қотишмаларни ишлаб чиқаришнинг вольфрамли хом-ашёси // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.47-52.

Қабул қилинди: 25.03.2021; Рухсат этилди: 01.04.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

 

ОРГАНИЧЕСКАЯ ХИМИЯ

 

УДК 547.791.4

1Ф. Б. Қирғизов, 2И. А. Абдугафуров, 3И. С. Ортиков

4-(4-(R-ОКСИМЕТИЛ)-1-Н-1,2,3-ТРИАЗОЛ -1-ИЛ) БЕНЗОЙ КИСЛОТАЛАР ВА УЛАРНИНГ  КАЛИЙЛИ ТУЗИ СИНТЕЗИ

1Андижон машинасозлик институти 2Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети. 3Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.  E-mail: ilxon@mail.ru   E-mail: kirgizov-f@mail.ru      

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бир асосли тўйинган қуйи молекулали монокарбон кислоталарни пропаргил эфири ва пара-азидобензой кислотани ўзаро 1,3-биполяр циклобирикиши асосида 1,2,3-триазол ҳосилалари синтез қилинди. Олинган триазол ҳосилаларни сувда эрувчан формаси – калийли тузлари олинди. Синтез қилинган моддаларнинг тузилиши замонавий физик-тадқиқот усулларида тасдиқланди. Сувда эрувчан калийли тузларини фармакологик фаоллигини текшириш учун дастлабки синовга берилди.

Ишнинг мақсади. Катализатор Cu2I2 иштирокида ўзаро 1,3-биполяр циклобирикиш асосида 4-(4-(R-оксиметил)1H-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота ҳосилалари синтезини ўтказиш. Олинган моддаларни сувда эрувчан формаси – калийли тузлари синтезини амалга ошириш. Синтез қилинган моддаларни тузилишини физик тадқиқот усулларида таҳлил қилиш.

Методология. Бир асосли тўйинган карбон кислоталар пропаргил эфирларига  пара-азидобензой кислотани  ўзаро 1,3-биполяр циклобирикиш реакциялари асосида 4-(4-(R-оксиметил)1H-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислоталари синтез қилинди. Тегишли моддаларнинг калийли тузлари олинди. Моддаларни тузилиши ИК, 1H ЯМР ва Масс-спектрометрия таҳлиллар орқали исботланди.

Илмий янгилиги. Бир асосли тўйинган қуйи молекулали монокарбон кислоталарни пропаргил эфири асосида 1,2,3-триазол ҳосилалари олинди. Биринчи марта 4-(4-(R-оксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислоталарнинг сувда эрувчан формаси – калийли тузлари синтез қилинди. Реакцияни боришига таъсир этувчи омиллар ўрганилди.

Олинган натижалар: 4-(4-(R-оксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил) бензой кислоталар синтез қилинди ва уларни KOH иштирокида калийли тузлари олинди. Калийли тузларни сувда жуда яхши эрувчанлиги исботланди. Моддаларни тузилиши ИК, 1Н-ЯМР ва Масс-спектрларида таҳлил қилинди ва тегишли структурага мос эканлиги исботланди.

Калит сўзлар: 4-(4-(R-оксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил) бензой кислота калийли тузлари, 1,3-биполяр циклобирикиш  реакцияси, 4-(4-(пентаноилоксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота, 4-(4-(ацетоксиметил)-1Н-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислота калийли тузи.

Хусусиятлари:

- 4-(4-(алмашинган)1H-1,2,3-триазол-1-ил)бензой кислоталар синтез қилинди;

- синтез қилинган триазоллар асосида уларнинг калийли тузлари олинди;

- олинган тузларни сувда жуда яхши эрувчан эканлиги аниқланди;

- реакция унумига ҳарорат ва эритувчи табиатининг таъсири ўрганилди; 

Цитата келтириш: Ф. Б. Қирғизов, И. А. Абдугафуров, И. С. Ортиков. 4-(4-(R-оксиметил)-1-Н-1,2,3-триазол -1-ил) бензой кислоталар ва уларнинг  калийли тузи синтези // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.53-61.

Қабул қилинди: 19.11.2020; Рухсат этилди: 13.03.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК 547.944/945+548.737

1И. Ж. Жалолов, 2Б. Ташходжаев, 2С.Ф. Арипова

БУФОТЕНИН АЛКАЛОИДИ ЙОДМЕТИЛАТИНИНГ СИНТЕЗИ, КРИСТАЛЛ ВА МОЛЕКУЛЯР ТУЗИЛИШИ

1Фарғона давлат университети, 2ЎзР ФА С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, e-mail: salima_aripova@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Буфотенин алкалоиди Ўзбекистонда ўсадиган Arundo donax (Poaceae) ўсимлигининг ер устки қисмининг умумий алкалоидлар йиғиндисидан илк бор ажратиб олинган. Алкалоид метанолда метил йодид билан реакцияси натижасида олинган буфотенин йодметилати монокристаллининг тузилиши рентген дифракцион анализи усулида аниқланган.

Мақсад. Ўсимликдан ажратилган алкалоиднинг йодметилати монокристаллини рентген структуравий тахлилини ўтказиш.

Методология. Ажратилган алкалоид йодметилатининг монокристаллини олиш шароитларини аниқлаш, кристал тузилишини таҳлил қилиш. Элементар ячейка параметрлари ва аксланиш интенсивлиги STOE Stadi-4 тўрт ўқ бўйича айланувчи диффрактометрда аниқланди. Алкалоиднинг тузилиши тўғридан-тўғри усули билан SHELXS-97 дастур тўплами ёрдамида ҳал қилинди.

Илмий янгилиги: Биринчи маротаба Ўзбекистон флорасидаги Arundo donax ўсимлигининг ер устки қисмидан алкалоид ажратиб олинди ва унинг йодметилати тузилиши рентген структуравий таҳлили билан аниқланди. Ушбу алкалоид буфотенин йодметилатининг тузилиши Кембридж кристаллографик маълумотлар марказида рўйхатга олинган (CCDC 253048).

Олинган натижалар: Буфотенин йодметилати синтези ўтказилди. Рентген структуравий таҳлилларга кўра, биринчи марта бамбукли қамишдан олинган буфотенин алкалоидининг монокристаллининг молекуляр ва кристалл тузилиши аниқланди.

Калит сўзлар: ўсимлик, Arundo donax, Poaceae, йодметилат, монокристалл, алкалоид, буфотенин, рентген дифракцион таҳлил.

Хусусиятлари:

- алкалоид буфотенин йодметилати монокристали синтез қилинди;

- алкалоид буфотенин йодметилати монокристалл тузилиши исботланди.

Цитата келтириш: И. Ж. Жалолов, Б. Ташходжаев, С.Ф. Арипова. Буфотенин алкалоиди йодметилатининг синтези, кристалл ва молекуляр тузилиши // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.61-65.

Қабул қилинди: 05.02.2021; Рухсат этилди: 26.02.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

 

УДК 547.944/945

Р. К. Каримов Г. В. Зухурова, С. С. Саидов, А. Ш. Абдуразаков

ТЕХНИК СУЛЬФАТ МАГНИЙ ГЕПТАГИДРАТИНИ ТОЗАЛАШ ЖАРАЁНИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

ЎзР ФА С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти, E-mail: sarvar-saidov-1989@bk.ru 

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.   Техник магний сульфат гептагидратини тозалашнинг маълум бўлган усуллари эритувчилар миқдорини кўп сарфланиши ҳамда мураккаблиги билан ажралиб туради.

Мақсад. Магний сульфат гептагидратни маҳаллий хом ашё асосида фарамакопея тозалигига етказишнинг иқтисодий жиҳатдан тежамкор технологиясини ишлаб чиқиш.

Методология. Олинган намуналарни  аналитик назорати учун титраметрик ва спектрал таҳлил усулларидан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Жараёнларнинг математик модели асосида магний сульфат гептагидрат олиш жараёнини оптималлаштириш амалга оширилган.

Олинган натижалар.  Олинган маҳсулот  магний  сульфат гептагидратини назорат қилиш учун таҳлил усули ишлаб чиқилган. Фармакопея магний сульфат гептагидрат олиш жараёнига таъсир этувчи асосий омиллар ўрганилган, жараён оптималлаштирилган. Олинган намуналарнинг қиёсий таҳлили "Радикс" МЧЖ лабораториясида ўтказилган.

Калит сўзлар: таҳлил, оптималлаштириш, фаоллашган кўмир, сорбент, фильтрлаш, магний сульфат гептагидрати, омиллар, тенглама.

Хусусиятлари:

-магний сульфат гептагидарти олиш жараёнининг унумдорлигига таъсир этувчи  омиллар аниқланди.

-маҳсулот олишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилди.

Цитата келтириш: Р. К. Каримов Г. В. Зухурова, С. С. Саидов, А. Ш. Абдуразаков. Техник сульфат магний гептагидратини тозалаш жараёнини оптималлаштириш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.65-70.

Қабул қилинди: 24.03.2021; Рухсат этилди: 01.04.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

УДК 631.417.1

О. В. Мячина, Р. Н. Ким, Л. Э. Мамасалиева

УГЛЕРОДНИ ТУПРОҚЛАРДА СЕКВЕСТРАЦИЯЛАНИШИНИНГ ЗАМОНАВИЙ УСУЛЛАРИ ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент

Реферат. Атмосферадан CО2 секвестрациялаш (ушлаб олиш), углеродни бириктириш ва сақлашнинг турли усулларини тавсифловчи замонавий адабиёт манбаларининг кенг таҳлили келтирилган. Дунё миқёсидаги энг муҳим сақловчи модда бу - қисқа ёки узоқ муддатларда боғланган углеродни гумус яъни тупроқдаги органик модда шаклида сақлаб туриш қобилиятига эга ўсимликли тупроқ эканлиги кўрсатилган. Сақлаб туриш функциясидан ташқари, тикланган унумдор тупроқлар юқори ва сифатли хосилни таъминлайди, иқлимий ва антропоген омиллар туфайли юзага келадиган эрозияга чидамлилиги ошади. Тикланган (ўтмишда деградацияга учраган) тупроқлар 25 йил давомида 20 Пт (петаграмма 1015 г С) углеродни, яъни барча антропоген чиқиндиларнинг 10 фоизидан ортиғини тутиб қолиб сақлашни таъминлай олади. Бириктирилган CО2 таxминий хажми, махаллий ҳамда глобал миқёсда экологик, иқтисодий, энергия ва ресурстежамкор самарани, ва хаёт сифатини ошириш орқали -юқори ижтимоий самарани таъминлайди.

Калит сўзлар: секвестрация, углерод, иссиқxона газлари, деградацияга учраган тупроқлар, агротеxнологиялар, гумус.

Цитата келтириш: О. В. Мячина, Р. Н. Ким, Л. Э. Мамасалиева. Углеродни тупроқларда секвестрацияланишининг замонавий усуллари ва уларнинг самарадорлиги // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№1. -Б.70-80.

Қабул қилинди: 26.03.2021; Рухсат этилди: 02.04.2021; Нашр этилди: 02.04.2021

 

* * *

 

 

 

 

 

641 PDF