O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 4 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

УДК541.49+ 546.650+543.42

1Б. Ю. Рузиева, 2И. М. Тожибоева, 1,2Ш. Ш. Даминова, 1,2З. Ч. Кадирова, 3Х. Т. Шарипов

КАМЁБ ЕР ЭЛЕМЕНТЛАРИНИНГ 2-АМИНО-1-МЕТИЛБЕНЗИМИДАЗОЛ ВА N-ГИДРОКСИБЕНЗАМИД АСОСИДАГИ АРАЛАШ ЛИГАНДЛИ КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИ СИНТЕЗИ ВА ТАДҚИҚОТИ

1М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети E-mail: baxtigul74@mail.ru, 2Ўзбек-япон ёшлари инновация маркази, 3ЎзР ФА Умумий ва нооргганик кимё институти, г. Ташкент

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Бензимидазол ва N-гидроксибензамидларнинг ҳосилалари кенг биологик фаолликка эга. Адабиётларда уларнинг камёб-ер элементлари билан ҳосил қилган комплекслари ҳақида чекланган маълумотлар мавжуд. Шу сабабли N-гидроксибензамид ва 2-амино-1-метилбензимидазол билан камёб-ер элементларининг янги аралаш лигандли комплексларини синтез қилиш ва уларнинг хусусиятларини ўрганиш координацион кимёнинг янги қирраларини очиш имконини беради.

Ишнинг мақсади. La(III), Ce(III), Nd(III), Sm(III) ва Ho(III) нитратларининг N-гидроксибензамид (BGK) ва 2-амино-1-метилбензимидазол (МАВ) билан аралаш лигандли комплекс бирикмаларини синтез қилиш усулини ишлаб чиқиш ҳамда синтез қилинган комплексларнинг таркиби ва тузилишини замонавий физик-кимёвий усуллар билан ўрганишдан иборат.

Методология. Баъзи лантаноидларнинг аралаш лигандли комплекс бирикмаларининг синтез методикаси ишлаб чиқилди. Аралаш лигандли комплекс бирикмаларни синтез қилиш учун металл нитратларнинг сувли эритмасига дастлаб биринчи лиганд N-гидроксибензамиднинг сувли эритмаси, сўнгра иккинчи лиганд МАВ нинг спиртли эритмаси томчилаб қўшилди. Реакцион аралашма 30 минут давомида сув ҳаммомида қиздирилди ва совутишга қўйиб қўйилди. Эртаси кун ҳосил бўлган чўкма фильтрланди. Қайта кристаллаш қайноқ спиртда амалга оширилди.

Илмий янгилиги. La(III), Ce(III), Nd(III), Sm(III) ва Ho(III) нитратларининг N-гидроксибензамид ва 2-амино-1-метилбензимидазол билан аралаш лигандли комплекс бирикмаларини синтез методикаси ишлаб чиқилди. Синтез қилинган комплекс бирикмаларда металл атоми N-гидроксибензамиддаги гидроксил гуруҳи билан ион боғ, шунингдек 2-амино-1-метилбензимидазолдаги эндоциклик ҳалқадаги азот атоми билан монодентат ҳолатда координацион боғ ҳосил қилиши аниқланган. 

Олинган натижалар. Синтез қилинган аралаш лигандли комплекс бирикмаларнинг таркиби ва тузилиши элемент, рентген фазавий, дериватографик таҳлил, ИҚ-спектроскопия, SEM-EDX усуллари ёрдамида аниқланди.

Калит сўзлар: лиганд, комплекс бирикма, бензимидазол, ИҚ-спектроскопия, элемент таҳлили, термогравиметрик таҳлил, квант-кимёвий ҳисоблаш, таркиб, тузилиш, хосса.

Хусусиятлари:

- аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтез усули;

- комплекс бирикмаларнинг таркиби ва тузилишини аниқлаш.

Цитата келтириш: Б. Ю. Рузиева, И. М. Тожибоева, Ш. Ш. Даминова, З. Ч. Кадирова, Х. Т. Шарипов. Камёб ер элементларининг 2-амино-1-метилбензимидазол ва n-гидроксибензамид асосидаги аралаш лигандли комплекс бирикмалари синтези ва тадқиқоти // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.3-12.

Қабул қилинди: 22.06.2021; Рухсат этилди: 22.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 546.71.74

М. Р. Ибрагимова, Т. А. Азизов, Л. А. Шарипова

Mn(II) ВА Ni(II) НИКОТИНАТЛАРИНИНГ АЙРИМ АМИДЛАР БИЛАН КОМПЛЕКС БИРИКМАЛАРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, е-mail: mavluda@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда ноорганик кимёнинг истиқболли йўналишларидан бири турли хил биологик фаолликни намоён қилувчи органик азот тутувчи лигандлар билан 3d металларнинг координацион бирикмаларини ўрганишдан иборат. Улар халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўлланилади.

 Ишнинг мақсади. Тадқиқотнинг  мақсади никел (II) ва марганец (II) никотинатларининг айрим кислота амидлари билан аралашамидли  координацион бирикмаларини синтез қилиш ва физик-кимёвий тахлил қилишдан иборат.

Методология. Элемент таҳлил, рентгенфазавий таҳлил, диффуз электрон қайтарилиш спектрлари, дифференциал термал таҳлил, квантовокимёвий ҳисоблаш

Илмий янгилиги. Марганец ва никел никотинатларининг CH3CONH2, CS(NH2)2 ва NС4Н5CONH2 билан учта аралашамидли координацион бирикмалари синтези амалга оширилди. Комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва хусусиятлари комплекс ҳосил қилувчининг табиатига, органик лигандларнинг координацияланиш усулларига боғлиқлиги аниқланди.

Олинган натижалар. Спектрал ва кванткимёвий усуллар орқали  янги бирикмаларнинг тузилиши, органик ва ацидолигандларни координацияланиш услублари, координацион тугуннинг тузилиши ва марказий атомнинг координацион сони аниқланилди. Бирикмаларнинг термик хоссалари ва термик деструкция маҳсулотлари аниқланди.

Калит сўзлар: электрон спектр, қаттиқ фазали усул,текисликлараро масофа, ҳосил бўлиш иссиқлиги, бузилган октаэдр.

Хусусиятлари:

 -металлокомплексларни олиш учун қаттиқ фазали усул таклиф етилади.

- Ni-O боғининг ковалентлиги сабали  октаэдрик конфигурациянинг  бузилиши аниқланди.

-лигандларнинг координация марказлари аниқланди.

Цитата келтириш: М. Р. Ибрагимова, Т. А. Азизов, Л. А. Шарипова. Mn(II) ва Ni(II) никотинатларининг айрим амидлар билан комплекс бирикмалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.12-18.

Қабул қилинди: 30.06.2021; Рухсат этилди: 30.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 678.01

Ш. Ш. Умаров, П. Ж. Тожиев, Х. Х. Тураев, А.Т. Джалилов

МЕТАЛЛ ОКСИДЛАРИ БИЛАН ТЎЛДИРИЛГАН ПОЛИМЕРЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА ХОССАЛАРИ

Термез давлат университети, 1“Тошкент кимё-технология илмий текшириш институти” МЧЖ, E-mail: panjitojiyev74@gmail.com 

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Саноатда кўп ишлаб чиқариладиган ва талаб катта булган полимерлар бу полиэтилен (PY-342) ва полиамид (ПА-6)  ҳисобланади. Шунинг учун, полиолефинларни қайта ишлаш ва улар асосида композицион материаллар ишлаб чиқиш учун соддалаштирилган техник ечимларни излаш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Ишнинг мақсади полиэтилен (PY-342) ва полиамид (ПА-6) га тўлдирувчилар киритиш билан унинг хоссаларини (физик,механик, кимёвий, электр, магнит, оптик  ва ҳ.к.) яхшилаб термопластик композицион материаллар олишдан иборат.

Методология.  Тўлдирилган полиэтилен (PY-342) ва полиамид (ПА-6)  композицияларининг физик-механик хоссалари оқувчанлик кўрсаткичи визкзометрия усулида,эгилишга чидамлилик,зарбга чидамлилик Шарпи усули бўйича аниқланди.

Илмий янгилиги. Металл оксидлари  билан тўлдирилган полимерларнинг реологик хоссалари аниқланди.

Олинган натижалар. Полиэтилен (PY-342) ва полиамид (ПА-6) дан  композицион материаллар олиш учун  металл оксидларининг миқдори 1масса қисмдан 5  масса қисмгача  олинди. Олинган композицион материалларнинг реологик хоссалари шуни кўрсатдики, тўлдирувчининг миқдорининг ортиши материалнинг оқувчанлик хусусиятининг камайишига олиб келади. Натижаларга асосан композицион материал таркибида металл оксидларининг оптимал миқдори 5 масса қисмни ташкил этади.

Калит сўзлар: полиэтилен, полиамид,металл оксидлари,атом-кучлари микроскопияси, физик ва механик хоссалар.

Хусусиятлари:

- олинган композицион материалларнинг  физик –механик хоссалари;

- тўлдриувчи сифатида металл оксидларидан фойдаланилди.

Цитата келтириш: Ш. Ш. Умаров, П. Ж. Тожиев, Х. Х. Тураев, А.Т. Джалилов. Металл оксидлари билан тўлдирилган полимерларнинг тузилиши ва хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.18-24.

Қабул қилинди: 16.08.2021; Рухсат этилди: 06.09.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 666:942

1Ш. С. Намозов, 1М. Искандарова, 2Н. Р. Рўзиев, 1Д. К. Одилов

ФОСФОГИПС ВА “ОТМК” АЖ ФЛОТАЦИЯ ҚИЛИБ БОЙИТИЛГАН МИСЛИ ТОШҚОЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ КЛИНКЕР ОЛИШ  ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА УНИНГ АСОСИДАГИ ЦЕМЕНТЛАРНИНГ ХОССАЛАРИ

1Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, 2“Навоий тоғкон металлургия комбинати” АЖ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Цемент ишлаб чиқариш кўпайтирилаётганлиги муносабати билан  техноген хом ашёларни қидириш, реакцияга киришиш қобилияти юқори хом ашё аралашмаларини таркибларини ишлаб чиқиш долзарбдир.  

Ишнинг мақсади. Кам карбонатли ва реакцияга киришиш қобилияти юқори бўлган хом ашё аралашмаларининг таркиблари ва улар асосида САТ клинкерлар ва цементлар олишнинг паст ҳароратли технологиясини ишлаб чиқиш. 

Методология. Хом ашё аралашмаларининг таркибларини ҳисоблаш мустақил ишлаб чиқилган усул бўйича бажарилган. Клинкер куйдиришни ва цемент синовини олиб боришни таъминловчи стандарт қурилмалардан фойдаланилган.   Хом ашё аралашмаларининг реакцияга киришиш қобилияти физик-кимёвий усулларни комплекс қўллаб ўрганилган.

Илмий янгилиги. САТ хом ашё аралашмаларини куйдириш жараёнида минераллар ҳосил бўлиш кетма-кетлиги аниқланган.  Бунда, сараланиб ғалвирдан ўтган оҳактош, фосфогипс ва флотация усулда бойитилган мис тошқолларидан иборат САТ хом ашё аралашмаларини паст ҳароратда  куйдириш жарёнида, минералларнинг  1150-1200°С ҳарорат оралиғида турғун ҳолда биргаликда бўлиши кўрсатилагн. 

Олинган натижалар. Паст асосли хом ашё аралашмалрининг таркиблари ҳисобланган.  Турли модул қийматларида уларни куйдириш жараёнида сульфоминералларнинг ҳосил-бўлиш кетма-кетлиги ва  турғун ҳолда биргаликда мавжуд бўлиш ҳарорат оралиғи, САТ клинкерлар асосидаги цементларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари аниқланган.    

Калит сўзлар: техноген  чиқиндилар, фосфогипс,  оҳактош, мис эритиш тошқоллари, куйдириш, клинкер, цемент, мустаҳкамлик.

Хусусиятлари:

- САТ клинкерларни паст ҳароратда куйдириш технологияси;

- технология экологияни яхшиланишига хизмат қилади;

- цемент ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирмаган ҳолда таннархини арзонлаштиради. 

Цитата келтириш: Ш. С. Намозов, М. Искандарова, Н. Р. Рўзиев, Д. К. Одилов. Фосфогипс ва “ОТМК” АЖ флотация қилиб бойитилган мисли тошқоллардан фойдаланиб клинкер олиш  технологияси ва унинг асосидаги цементларнинг хоссалари// Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.24-31.

Қабул қилинди: 30.07.2021; Рухсат этилди: 23.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК544.72

Д. А. Хаджибаев, Д. А. Мухаммадиева, Ф. И. Эркабаев, А. М. Хурмаматов

ГЛАУКОНИТЛИ СОРБЦИОН МАТЕРИАЛЛАР ОЛИШ УЧУН МИНЕРАЛ ХОМ АШЁЛАР  КОНИНИ ТАНЛАШ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти, E-mail: xadjibayev.86@mail.ru

Реферат. Mуаммонинг келиб чиқиши. Техник ва оқава сувларни юмшатиш ва тозалаш учун етарли даражада эксплуатацион тавсифларга эга бўлган бентонит, вермикулит, каолинит, глауконит каби табиий минераллар истиқболли ҳисобланади. Бу минерал заҳираларига эга конларининг мавжудлиги сорбцион материаллар олиш учун улар устида изланишлар олиб боришга туртки бўлади.

Мақсад: турли конларнинг глауконит минераллари намуналарини таққослаш ва қайта ишлаш учун мақбул конни танлашдан иборат.

Методология. Объект - Паркент, Бухоро ва Қоракалпоғистон конлари глауконит хом ашёси намуналари. Кимёвий ва минералогик тахлил ўтказилди ва уларнинг фракцион таркиблари аниқланди.

Илмий янгилиги. Глауконит минералининг асосий қисми (50-55%) 0.08-0.125 мм оралиғидаги фракцияларда бўлиши аниқланди. Мақбул хом ашё материали сифатида таркибида сорбция жараёнида бошқа металлар билан осон алмашадиган калий элементи нисбатан кўп бўлган Паркент кони глауконити танлаб олинди,

Олинган натижалар. Паркент, Бухоро ва Қоракалпоғистон конлари глауконити намуналари ўрганиш асосида Паркент ва Бухоро конлари намуналари таркиби нисбатан бир-бирига яқинлиги аниқланди. Қайта ишлаш учун намуналарнинг таркибида асосий минерал нисбатан кўп бўлган 0.125 мм дан кичик фракцияларидан фойдаланиш мақбул деб топилди. Глауконит минералини қайта ишлаб, экологик тоза адсорбент олиш учун мақбул кон танлаб олинди.

Калит сўзлар:  табиий минераллар, глауконит, термик тахлил, фракция, бойитиш,  сорбент.

Хусусиятлари:

- учта глауконит минераллари кони  намуналарининг кимёвий ва минералогик таркиблари аниқланди;

- Паркентдаги “Чанги” кони хом ашёси энг мақбули.

Цитата келтириш: Д. А. Хаджибаев, Д. А. Мухаммадиева, Ф. И. Эркабаев, А. М. Хурмаматов. Глауконитли сорбцион материаллар олиш учун минерал хом ашёлар  конини танлаш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.31-37.

Қабул қилинди: 07.07.2021; Рухсат этилди: 24.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 666.76.1.3.14

А. А. Эминов, Ш. С. Намазов, А. Б. Анваров

КВАРЦИТ, КВАРЦ ҚУМИ ВА КАОЛИНДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ИККИЛАМЧИ ВА УЧЛАМЧИ КОМПОЗИЦИЯЛАР АСОСИДАГИ ОЛОВБАРДОШ МАССАНИНГ ХОССАЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда юқори ҳароратли печлар футеровкаси учун оловбардош материалларнинг импорт ўрнини босувчи турларини ишлаб чиқариш долзарб муаммодир. Шу сабабдан, ушбу муаммони ечиш йўлларидан бири бўлиб, оловбардош материалларнинг мақбул таркибини, жумладан маҳаллий хомашё ресурслари асосидаги юқори кремнеземли массани ишлаб чиқиш ва уларга термик ишлов берилгандан сўнг асосий физик-механик хоссаларини тадқиқ этиш ҳисобланади.

Ишнинг мақсади. Хомашё компоненти сифатида Республика юқори кремнеземли жинслари ва каолинли гилларининг иккиламчи ва учламчи композициялари асосида юқори кремнеземли оловбардош масса олиш имкониятларини аниқлашдир.

Методология. Тажриба ишлари физик-кимёвий таҳлил ва керамика ҳамда оловбардош материаллар технологиясининг физик-механик синов усулларини қўллаб бажарилди.

Илмий янгилиги. Кварцит, кварц қуми ва каолиндан фойдаланилган иккиламчи ва учламчи композициялар асосидаги оловбардош массанинг макбул термик ишлов бериш ҳарорати, фракция ва компонент таркиблари аниқланди.

Олинган натижалар. Оловбардош материалларнинг физик-механик хоссаларига қўшилаётган каолиннинг ва кварцитнинг кварц қумига алмаштиришдаги таъсирлари аниқланди, юқори кремнеземли оловбардош массанинг мақбул таркибини ишлаб чиқиш учун хомашё компонентларининг, жумладан Ангрен иккиламчи каолини ва Жерой кварц қумларини кварцитли массадаги максимал миқдорлари ойдинлаштирилди. «Кварцит-каолин» иккиламчи композициясидаги қўшилаётган каолиннинг миқдори 25 масс.% гача, «кварцит-каолин-кварц қуми» учламчи композициясида қўшилаётган каолинни миқдорига мос равишда, кварцитни кварц қумига алмаштириш ҳам 25 масс.%дан ортиқ бўлмаслиги аниқланди.  Олинган натижалар асосида юқори кремнеземли оловбардош масса учун мақбул таркиблар ишлаб чиқилди.

Калит сўзлар: оловбардош масса, юқори кремнеземли, иккиламчи, учламчи, композиция, кварцит, каолин, кварц қуми, фракция таркиби.

Хусусиятлари:

- хомашё ресурсларининг моддий таркиблари ва хоссалари тадқиқ этилди;

- оловбардош массанинг макбул компонент ва фракция таркиблари ишлаб чиқилди.

Цитата келтириш: А. А. Эминов, Ш. С. Намазов, А. Б. Анваров. Кварцит, кварц қуми ва каолиндан фойдаланилган иккиламчи ва учламчи композициялар асосидаги оловбардош массанинг хоссалари // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.37-44.

Қабул қилинди: 09.08.2021; Рухсат этилди: 30.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 631.85+631.41

О. В. Мячина,  Р. Н. Ким, Л. Э. Мамасалиева, Б. А. Пулатов, О. С. Нарзуллаев, А. X. Ракҳмонов, С. A. Бўриева

ФОСФОРЛИ СЕКИН ТАЪСИР ЭТУВЧИ УҒИТЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ОРҚАЛИ СУҒОРИЛАДИГАН БЎЗ ТУПРОҚНИНГ АГРОКИМЁВИЙ ПОТЕНЦИАЛИНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши: Хозирги кунда кимё ва қишлоқ хўжалик фанида аниқ иқлимий шароитга ва экинлар учун мўлжалланган махсус ўғитлардан фойдаланиш концептияси қуйидагилар мақсадида ишлаб чиқилмоқда: 1. ўғитларнинг энг яхши шаклини қўллаш (Right Source); 2. оптимал дозада (Right Rate); 3. тўғри вақтда (Right Time); 4. энг муносиб тарзда (Right Place). Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ИОНХ олимлар томонидан, 4R- стратегияни ҳисобга олган ҳолда, тупроқларнинг юқори биологик фаоллигини ва озуқа NPK элементларининг жадал ўзгаришини инобатга олиб, бўз тупроқ шароитида суғориладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган оддий ва мураккаб ўғитлар ишлаб чиқишмоқда.

Узоқ муддатда таъсир этадиган (пролонгик) ўғитлар тупроқ еритмасига озуқа моддаларни секинроқ ва босқичма-босқич чиқаришни таъминлайди, бу макроэлементларни тупроқда айланиш тезлигини камайтиради, уларнинг йўқотишларини минималлаштиради ва фойдаланиш тезлигини оширади.

Ишнинг мақсади: Янги пролонгик фосфорли оддий ва мураккаб ўғитларнинг агрокимёвий самарадорлигини, ва уларнинг пахта ўсимлиги ўсишига, ривожланишига ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш ва таққослаш ҳамда суғориладиган бўз тупроқлардаги гумус, фосфор ва азотнинг ҳаракатчан ва ялпи шакллари таркибининг динамикасини аниқлаш.

Методология: Тупроқ намуналарини танлаб олиниш ва таҳлил қилиш пахта ўсимликларнинг ривожланишини асосий фенологик фазалари даврида экинзор уфқидан амалга оширилди. Тажрибалардаги ўрим-йиғим, фенологик кузатишлар, тавсифлар ва ҳисоблар НИИССиАВХ усулларига мувофиқ олиб борилди. Тупроқда умумий ва ўзлаштириладиган азотни  умумий шакли  N  ; NH4+ ва  NO3-; умумий Р  ва Р2О5; карбон (гумус) миқдори ўрганилди. Статистик ва корреляцион таҳлил «STATISTICA.10»  ва "Excel" ("маълумотлар таҳлили"тўплами) ёрдамида амалга оширилди..

Илмий янгилиги: Секин эрувчан оддий ва мураккаб фосфорли ўғитларнинг ўсимликларни ривожланишига ва пахта ҳосилдорлигига таъсири, шунингдек, ўсимликларнинг ривожланиш босқичларида макроэлементларни ялпи ва кўчма шаклларининг таркиби динамикаси ҳамда тупроқнинг агрокимёвий тартиби ва ўсимлик унумдорлиги кўрсаткичлари ўзаро боғлиқлиги биринчи марта кўрсатилган.

Олинган натижалар. Аниқланишича, гранулаларнинг модификацияланган хусусиятлари туфайли секин эрувчан оддий ва мураккаб фосфорли ўғитлардан фойдаланиш N - ва P-бирикмаларнинг минераллашув жадаллигини камайтиради, озиқланишни оптималлаштиради ва ўсимлик органларининг ривожланишини тезлаштиради (7.4 ва 3.7%), бу мева элементларининг юқори сонини ҳосил қилишда акс этади ва шунга кўра, ҳосилдорликни оширади (14.4 ва 16.3% га нисбатан).

Ўғитларнинг секин таъсир этувчи хусусиятлари ўсимликларни ортиқча ва шунга мос равишда макроэлементларни йўқотмасдан тўлиқ озиқлантиришни таъминлаш ва ҳосилдорлиги ошиши билан тупроқда азот ва фосфорнинг ижобий мувозанатига эришиш имконини беради.

Калит сўзлар: узоқ муддатли ҳаракат, ўғитлар, фосфор, азот, трансформация, типик серозем, екин, пахта

Хусусиятлари:

-  суғориш шароитида тез ва секин эрувчан ўғитлардан фойдаланиш пахтан ўсимлиги томонидан фосфор ва азотдан фойдаланиш хусусиятларига эга;

- макроэлементларнинг трансформация тезлиги пасайиши тупроқ унумдорлигини ва ҳосилдорликни оширишга, жорий вегетация даврида ўсимликларнинг тўлақонли озиқланишини таъминлашга ва келгуси мавсум учун потенсиал таъминотни аниқлашга ёрдам беради;

- ўсимликларнинг вегетатив ва репродуктив массаси шаклланишига макроэлементларни ҳиссаси кўрсатилган, тупроқнинг агрокимёвий тартиби ва пахтанинг ўсишига ўзаро боғлиқликлар кўрсатилган.

Цитата келтириш: О. В. Мячина,  Р. Н. Ким, Л. Э. Мамасалиева, Б. А. Пулатов, О. С. Нарзуллаев, А. X. Ракҳмонов, С. A. Бўриева. Фосфорли секин таъсир этувчи ўғитларни қўллаш орқали суғориладиган бўз тупроқнинг агрокимёвий потенциалини оптималлаштириш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.44-54.

Қабул қилинди: 10.08.2021; Рухсат этилди: 30.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 66.074.3; 620.193:665.511;  625.35; 628.5

В. П. Гуро, Ф. М. Юсупов, Ш. Дж. Шамсиев, М. А. Ибрагимова, Х. Ф. Адинаев, В. Г. Лисицын

«МУБОРАК ГҚИЗ» МЧЖ СУВЛАРИНИ ОЛТИНГУГУРТ ВОДОРОДИДАН ЭЛЕКТРОЛИЗ УСУЛИ БИЛАН ТОЗАЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ СЎНГГИ БОСҚИЧИ

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Газни қайта ишлаш корхоналарининг нордон ёнаки сувлари таркибида металл қурилмаларга нисбатан агрессив бўлган олтингугурт водороди бор. Уни нейтраллаш бўйича яратилган технология ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш давомида аниқлаштирилмоқда.

Мақсад: газни қайта ишлаш корхоналарининг нордон сувларига электрокимёвий ишлов бериш технологиясига, шламни чўктириш қурилмалари борасида фойдали қўшимчалар киритиш.

Методология. Тадқиқод объекти – “Муборак ГҚИЗ” МЧЖ нинг ёнаки сувлари. Олтингугурт водородининг миқдори назорат қилинди. электрокимёвий ўлчашлар ПИ-50-1 потенциостатида олиб борилди.

Илмий янгилиги. Газни қайта ишлаш корхоналарининг нордон сувларига электрокимёвий ишлов бериш технологиясига, уларни тозалаш ва йўқотиш даражасини оширувчи қўшимчалар киритилди.

Олинган натижалар. Олтингугурт водородининг сувда оксидланиш реакцияларининг кинетик қонуниятлари аниқланди. Муборак газни қайта ишлаш заводи шлам тиндиргичи ва электрокаталитик ютувчи қурилмаси параметрларининг ҳисоб-китоби бажарилди.

Калит сўзлар: олтингугурт водороди, сульфид ионлари, Fe(II), Fe(III), углеродли пўлат, анод материали, электролиз.

Хусусиятлари:

- олтингугурт водородини нейтраллаш технологиясига қўшимчалар киритилди;

- тиндиргич  ва каталитик қурилмаларнинг параметрлари ҳисобланди.

Цитата келтириш: В. П. Гуро, Ф. М. Юсупов, Ш. Дж. Шамсиев, М. А. Ибрагимова, Х. Ф. Адинаев, В. Г. Лисицын. «Муборак ГҚИЗ» МЧЖ сувларини олтингугурт водородидан электролиз усули билан тозалаш технологиясининг сўнгги босқичи // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.54-60.

Қабул қилинди: 22.06.2021; Рухсат этилди: 30.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 631.895:631.85:631.812.1

Д. Е. Фишер, Ш. Байбащаева, Э. Н. Рамазанова, Б. Толкын, Н. Н. Есеркеева, С. Усманов, Б. С. Закиров

ҚЎНҒИР КЎМИР, ҚАТТИҚ ВА СУЮҚ НАТРИЙ ГУМАТЛАРИ БИЛАН  БОЙИТИЛГАН АММОФОСНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ВА ТОВАР ХОССАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

1«А.Б.Бектуров номидаги кимё фанлари институти» АЖ, Олмота, Қозоғистон Республикаси, 2ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё нститути, Тошкент, Ўзбекистон Республикаси

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўсимликларни етиштиришда фойдаланиладиган аммофоснинг камчилиги – фосфор пентоксиди фойдаланиш коэффициентининг пастлигидир. Агрокимёвий самарасини ошириш учун уни қўнғир кўмир ва гуматлар билан бойитишади.

Мақсад. Қўнғир кўмир, қаттиқ ва суюқ натрий гуматлари билан бойитилган аммофоснинг мувозанат намлиги, ёпишқоқлиги, намланиш ҳажми ва товар хоссаларини аниқлаш.

Методология. Маҳсулотнинг хоссаларини назорат қилишнинг физик-кимёвий усулларидан фойдаланилди: гигроскопикликни Пестов усули, намланиш хажми намликни ютиш усули билан аниқланди.

Илмий янгилиги. Қўнғир кўмир, қаттиқ ва суюқ гуматлар билан бойитилган аммофоснинг атмосфера нисбий намлиги 40, 60, 80 масс.% бўлгандаги намликни ютиш даражаси, намланиш ҳажми, ёпишқоқлиги ва товар хоссалари аниқланди. Қуритиш, идишсиз сақлаш ва ташиш, ерга ташишни механизациялаштириш шароитлари топилди.

Олинган натижалар. Ўғитнинг кам мувозанат намлиги, юқори намликни ютиши ва ёпишқоқ эмаслиги аниқланди. Олинган натижалар ўғитни идишсиз сақлаш ва ташиш, ерга мавсумий ташишни механизациялаштириш учун илмий асос бўлди.

Калит сўзлар: аммофос, қўнғир кўмир, натрий гумати, мувозанат намлик, намланиш ҳажми, товар хоссалари.

Хусусиятлари:

-  аммофоснинг физик-кимёвий ва товар хоссалари;

-  аммофосни қўнғир кўмир, натрий гуматлари билан бойитиш;

- қуритиш, идишсиз сақлаш ва ташиш шароитлари асосланди.

Цитата келтириш: Д. Е. Фишер, Ш. Байбащаева, Э. Н. Рамазанова, Б. Толкын, Н. Н. Есеркеева, С. Усманов, Б. С. Закиров. Қўнғир кўмир, қаттиқ ва суюқ натрий гуматлари билан  бойитилган аммофоснинг физик-кимёвий ва товар хоссаларини тадқиқ этиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.60-66.

Қабул қилинди: 16.08.2021; Рухсат этилди: 10.09.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

УДК 547.548.737

1Б. Х. Алимназаров, 2A. Б. Ибрагимов, 3Д. И. Абдувохидов, 3A.С. Нормаматов,  4Ж. М. Ашуров, 4Б. Т. Ибрагимов

[Ni(2,4-ДИХЛОРФEНОКСИАЦEТАТ)2 (H2O)4], 2-4-ДИХЛОР-ФEНОКСИАЦEТАТ ВА МОНОЭТАНОЛАМИН АСОСИДА СУПРАМОЛEКУЛЯР КОМПЛEКСНИНГ СИНТEЗИ, КРИСТАЛЛ ТУЗИЛИШИ ВА ХИРШФEЛЬД ЮЗАСИНИНГ ТАҲЛИЛИ

1Термез давлат университети, Баркамол авлод кўчаси, 43, Гермез 190111, ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё нститути, Тошкент 100170, 3М.Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Tошкент 100174,  4 ЎзР ФА Биоорганик кимё нститути, Тошкент, 700125, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўзбекистонда замонавий фан иқтисодиётнинг реал секторлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатишга устувор аҳамият қаратади. Бундай ҳамкорлик қишлоқ хўжалиги учун айниқса муҳимдир. Бугунги кунда, экологик вазият ва иқлим ўзгариши туфайли қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг ҳосилдорлиги аста-секин камайиб бораётган бир пайтда, янги ўғитлар ва ўсиш стимуляторларини амалиётга татбиқ этиш жуда муҳимдир. Бугунги кунда тадқиқот гуруҳимиз металл комплекслар асосида стимуляторларни ишлаб чиқиш мақсадида тизимли тадқиқотлар олиб бормоқда. Янги координацион бирикмаларни олиш учун биз 2,4-дихлорфеноксиацетат (2,4-D) ауксинидан фойдаланамиз.

Тадқиқот мақсади. Мазкур тадқиқотнинг мақсади 2,4-D ўз ичига олган металл комплексларини олиш, шунингдек, синтезланган бирикманинг тузилишини аниқлаб, ўсимликларни самарали ўстирадиган МEА агентини олишдир.

Методология. Тадқиқотларда асосий усул сифатида хона ҳароратида автоматик Xcalibur R Oxford Diffraction дифрактометри ёрдамида амалга оширилган рентген кристаллографияси қўлланилган.

Илмий янгилиги.  Янги супрамолекуляр комплексининг кристалл тузилиши ва молекуляр тавсифлари илк маротаба қўлга киритилган.

Олинган натижалар. Дихлорфеноксиацетат (2,4-D) комплекс молекула [Ni(2,4-D)2(H2O)4], озод 2,4-D лиганд, моноэтаноламин (MEA) ва кристаллизация сув молекуласи иштирокидаги янги супрамолекуляр бирикма синтез қилинган. Синтез қилинган комплекснинг тузилиши монокристаллардаги рентген нурлари дифракцияси усули билан {2[Ni(2,4-D)2(H2O)4]•(MEA)•2(2,4-D)•4H2O}  шаклида аниқланган.

Супрамолекуляр комплекс {2[Ni(2,4-D)2(H2O)4]•(MEA)•2(2,4-D)•4H2O}нинг кристалли тузилиши мураккаб. Бундан ташқари, металл атомининг координацияси 2,4-Д лигандли иккита молекула ташқи координацион соҳани эгаллайди. Бир МЕА молекуласи юқори хелатлаш қобилиятига қарамай, ички сферадан силжийди. Бу учта компонентни H-боғланишлари билан боғлаш учун кристалл тузилишида 4 та сув молекуласи иштирок этади. Молекулалараро H-боғланишнинг мураккаб тизими натижасида 3-Д супрамолекуляр тармоқ ҳосил бўлади.

Калит сўзлар: Супрамолекуляр комплекс, 2,4- D лиганд, МEА, кристалл структура, H-боғ.

Хусусиятлари:

- янги бирикма тўрт компонентдан ташкил топган супрамолекуляр комплекс шаклида олинган.

Цитата келтириш: Б. Х. Алимназаров, A. Б. Ибрагимов, Д. И. Абдувохидов, A.С. Нормаматов,  Ж. М. Ашуров, Б. Т. Ибрагимов. [Ni(2,4-дихлорфeноксиацeтат)2 (H2O)4], 2-4-дихлор-фeноксиацeтат ва моноэтаноламин асосида супрамолeкуляр комплeкснинг синтeзи, кристалл тузилиши ва хиршфeльд юзасининг таҳлили // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.66-72.

Қабул қилинди: 16.08.2021; Рухсат этилди: 10.09.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК:547,596:615.291

1Х. T. Сайдуллаева, 1,2Р. C. Эсанов, 1М. Б. Гафуров, 1Ш. И. Далимов, 1,2Х. A. Юлдашев

БАЪЗИ ФИТОГОРМОНЛАРНИНГ ГЛИЦИРРИЗИН КИСЛОТАСИ БИЛАН КОМПЛЕКСЛАРИНИ ОЛИШ

1Академик А.С.Садиков номидаги Биоорганик кимё институти, 2Ўзбекистон миллий университети, E-mail: saydullayeva2018@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Aҳолининг демографик кўрсаткичи, шу билан биргаликда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган талаб ҳам кун сайин ортиб бормоқда, бу эса ўз навбатида сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотларини кенг кўламда етиштиришни талаб этмоқда. Сифатли қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ҳамда улардан мўл ҳосил олишда фитогормонларнинг аҳамияти салмоқлидир. Бугунги кунда Республикамизга барча фитогормонлар чет эл давлатларидан импорт қилинади.

Ишнинг мақсади. Глицирризин кислотаси (ГК) билан сувда қийин эрийдиган айрим фитогормонларнинг супрамолекуляр комплексларини олиш ва уларнинг тузилишини оптик спектроскопия усуллари ёрдамида ўрганиш.

Методология. Дастлаб техник ГК дан ГК нинг триаммонийли тузи, ундан глицирризин кислотаси моноаммонийли тузи (ГКМАТ), сўнгра ГКМАТни кислотали гидролиз қилиб ГК олинди. ГК нинг фитогормонлар – 3-индолил мой кислота (ИМК), 6-бензиламинопурин (БАП) билан 2:1, 5:1, 9:1 нисбатлардаги супрамолекуляр комплекслари олинди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта ГКнинг фитогормонлар - БАП ва ИМК билан супрамолекуляр комплекслари олинди, уларнинг айрим физик-кимёвий катталиклари ва тузилиши ўрганилди.

Олинган натижалар. ГК билан фитогормонлар - ИМК ва БАП билан супрамолекуляр комплекслари олинди. Уларнинг айрим физик-кимёвий катталиклари аниқланди. Комплекслар қайси турдаги таъсирлашувлар натижасида ҳосил бўлишини дастлабки моддалар ва уларнинг комплекслари УБ- ва ИҚ-спектрларини солиштириб хулосалар қилинди.

Калит сўзлар: глицирризин кислотаси, супрамолекуляр комплекс, фитогормон, 3-индолилмой кислотаси, 6-бензиламинопурин.

Хусусиятлари:

- ГК билан фитогормонларнинг (ИМК, БАП) молекуляр комплекслари олинган;

- олинган комплексларнинг спектрал хоссалари (УФ, ИҚ) ўрганилган.

Цитата келтириш: Х. T. Сайдуллаева, Р. C. Эсанов, М. Б. Гафуров, Ш. И. Далимов, Х. A. Юлдашев. Баъзи фитогормонларнинг глицирризин кислотаси билан комплексларини олиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2021. -№4. -Б.73-78.

Қабул қилинди: 16.08.2021; Рухсат этилди: 30.08.2021; Нашр этилди: 10.09.2021

 

* * *

 

АНАЛИТИК КИМЁ

 

УДК 543.422.;546.817

1О. А. Ermatova,  2S. Т. Yo’chieva, 2D. А. Gafurova, 2Z. А. Smanova

IMMOBILLANGAN SULFARSAZEN YORDAMIDA QO’RG’OSHIN IONINI  SORPSION-SPEKTROSKOPIK  ANIQLASH USULINI ISHLAB CHIQISH

1Guliston davlat universiteti, 2O’zbekiston milliy universiteti

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Atrof-muhitga og'ir metallarning, xususan qo'rg'oshinning antropogen ta’sirining asosiy manbalari turli xil sanoat korxonalari, neft va turli chiqindilarni yoqish, shisha, sement ishlab chiqarish, transport vositalarining chiqindi gazlari va boshqalardir.  Har xil ob'ektlardagi qo'rg'oshin ionlarining tarkibini tahliliy kuzatish dolzarbdir, chunki qo'rg'oshin atrof-muhitni eng zaharli va xavfli ifloslantiruvchi moddalardan biri hisoblanadi.

Maqsad: polimer materialida immobilizatsiya qilingan sulforsazenli reagent bilan qo'rg'oshin ionlarini aniqlashning sorbsion-spektroskopikusulini ishlab chiqishdir.

Metodologiya. Spektrofotometriya usullari, shuningdek sorbsion-spektroskopik usullardan foydalanilgan. Vaqt, muhit, harorat va boshqa omillarga qarab immobilizatsiya va komplekslanishning optimal sharoitlari o'rganildi.

Ilmiy yangilik. Polimer tolasi ustida immobilizatsiya qilingan sulforsazenni ishlatib, qo'rg'oshin ionlarini sorbsion-spektrofotometrik aniqlash usuli ishlab chiqildi, bu aniqlash usulining analitik va metrologik parametrlarini yaxshilashga imkon berdi.

Olingan natijalar. Qo'rg'oshin (II) ionlarining tolali sorbentga immobilizatsiya qilingan sulforsazen bilan kompleks hosil qilishi va immobilizatsiya qilishning maqbul sharoitlar aniqlandi va qo'rg'oshin (II) ionlarining sorbsiyasiga pH ning ta'sirini o'rganilganda pH qiymati 3.0-6.0 oraligida sorbent miqdoriy ravishda 90%  qo'rg'oshin (II) ionini sorbsiya qilishi aniqlandi.

Kalit so'zlar: analitik reaktiv, sulforsazen, immobilizatsiya, sorbsion spektroskopiya, sorbsiya, qo'rg'oshin (II) ionlari.

Xususiyatlari:

- immobilizatsiya qilingan reagentni real ob'ektlarda ishlatish sohasidagi tadqiqotlar;

- immobilizatsiya qilingan reagentlar yordamida qo'rg'oshin ionlarini konsentrlash, ajratish va aniqlash.

Tsitata kektirish: О. А. Ermatova,  S. Т. Yo’chieva, D. А. Gafurova, Z. А. Smanova. Immobillangan sulfarsazen yordamida qo’rg’oshin ionini  sorpsion-spektroskopik  aniqlash usulini ishlab chiqish  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2021. -№3. В.79-86.

Qabul qilindi: 15.07.2021; Ruxsat etildi: 20.08.2021; Nashr etildi: 10.09.2021

 

* * *

 

1185 PDF