O'zbekiston Kimyo Jurnali

НАШРНИНГ 1 СОНИ

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 546.41

М. Р. Ибрагимова

МАРГАНЕЦ НИКОТИНАТНИНГ ТУРЛИ АМИДЛИ КООРДИНАЦИОН БИРИКМАСИНИ СИНТЕЗИ ВА ФИЗИК-КИМЁВИЙ ТАДҚИҚИ

ЎзР ФА УНКИ, Тошкент ш., М.Улуғбек кўчаси 77ае-mail: mavluda@gmail.com

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Металларнинг нанозарралари, оксидлари ва сульфидларини олишда 3d металларнинг комплекс бирикмалари кенг миқёсда ишлатилади. Олтингугурт ва азот атомлари воситасида водород боғлар ҳосил бўлиш имкониятининг мавжудлиги координацион бирикмалар асосида супрамолекуляр системаларнинг хосил бўлишида амид ва тиоамид молекулаларининг истиқболлилигини кўрсатади.

Ишнинг мақсади марганец никотинатнинг турли амидли комплекс бирикмасини синтез қилиш ва унинг тузилишини физик-кимёвий таҳлил усуллари асосида ўрганиш.

Методология. Диффуз қайтарилишнинг электрон спектрлари, дифференциал термик тахлил, рентгенфазовий таҳлил, ИҚ-спетроскопия, элемент таҳлили.

Илмий янгилиги. Илк бор марганец никотинатнинг CS(NH2)2 ва NС4Н5CONH2 билан координацион бирикмаси синтез қилинган. Комплекс бирикманинг таркиби, тузилиши ва хоссалари комплекс хосил қилувчининг табиатига, органик  лигандларнинг координация усулларига боғлиқлиги аниқланган.

Олинган натижалар. Синтез қилинган бирикманинг таркиби элемент таҳлили орқали аниқланди. Рентгефазовий таҳлил, ИҚ- ва ДҚЭС-спектроскопия, кванткимёвий усуллар орқали синтез қилинган комплекс бирикманинг индивидуаллиги, лигандлар ва никотинат фрагментининг  координация усуллари ва координацион тугун геометрияси тадқиқ қилинган.   Синтез қилинган бирикманинг  термик хусусиятлари ва термолиз маҳсулотлари аниқланган.

Калит сўзлар: координация, марказий атом, электрон спектр, индивидуаллик, термик хусусият.

Хусусиятлари:

-  маганец никотинатнинг комплекс бирикмаси механокимёвий усулда  синтез қилинган;

-  синтез қилинган бирикмаларнинг индивидуаллиги рентгенфазовий усул билан тасдиқланган;

-  координация марказлари, кислота қолдиғининг дентатлиги ИҚ-спектроскопияси асосида тасдиқланган;

- илк бор комплекс бирикманинг  конфигурацияси бузилган октаэдр шаклида бўлиши исботланган.

Цитата келтириш: М. Р. Ибрагимова. Марганец никотинатнинг турли амидли координацион бирикмасини синтези ва физик-кимёвий тадқиқи  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.3-10.

Қабул қилинди: 25.12.2018; Рухсат этилди: 22.01.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК: 541.64.678.745.547.235

Н. М. Рустамова, Д. А. Гафурова, М. Г. Мухамедиев

ПОЛИВИНИЛХЛОРИД АСОСИДАГИ ЯНГИ АНИОНИТЛАРНИНГ СИНТЕЗИ ВА ҲОССАЛАРИ

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, jolly2503@bk.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Поливинилхлоридни азот туган асослар билан модификациялаш ва олинган анионитларни физик-кимёвий ҳоссаларини ўрганиш бўйича тадқиқотларга бўлган талаб шундан иборатки, бу тадқиқотлар кўп тоннажли саноатда ишлаб чиқариладиган полимерни қўллаш орқали ионалмашинувчи материаллар олишнинг янги қулай бир босқичли усулини ишлаб чиқиш имкониятини беради.

Ишнинг мақсади. Гранулаланган поливинилхлоридни аммиак билан модификациялаш реакциясининг муқобил шароитларини аниқлаш, янги анионит олиш ва олинган ионалмашинувчи материалларнинг физик-кимёвий ҳоссаларини ўрганиш.

Методология. Поливинилхлорид ва аммиак асосида олинган янги анион-алмашинувчи ионитларнинг синтези ва тузилишини потенциометрик титрлаш ва ИҚ-спектроскопия усуллари ёрдамида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Илк бор гетероген шароитларда поливинилхлориднинг аммиак эритмаси билан модификацияси олиб борилди ва HCl га нисбатан юқори статик алмашинув сиғимли гранулаланган анион-алмашинувчи материаллар олинди. Кучли оксидловчиларга чидамлилиги унинг хром (VI) ионларига нисбатан сорбцион қобилиятида намоён бўлди.

Олинган натижалар. Поливинилхлориднинг аммиак билан модификацияси натижасида 2-5 ммоль/г гача статик алмашинув сиғимли анион-алмашинувчи сорбентлар олинди. Анионалмашинувчи гранулаланган сорбентлар олишда поливинилхлоридни аммиак билан модификациялаш реакциясининг мақбул шароитлари қуйидагилар: ҳарорат-160°С, реакция давомийлиги - 6 соат, аммиак концентрацияси-25%. Ванна модули-1:15. Поливинилхлориднинг аммиак билан реакцияси кинетикаси гетероген фазали жараёнларда кузатиладиган қонуниятлар билан тавсифланади ва аммиак концентрацияси бўйича касрли тартибга эга.

Калит сўзлар: поливинилхлорид, аммиак, модификациялаш, анионалмашинувчи материаллар, реакция кинетикаси, амин гуруҳлар.

Хусусиятлари:

* поливинилхлоридни аммиак билан модификациялаш орқали янги анионалмашинувчи сорбентлар олинди.

* сорбентнинг Cr(VI) ионларига нисбатан сорбцион қобилияти ўрганилди.

Цитата келтириш: Н. М. Рустамова, Д. А. Гафурова, М. Г. Мухамедиев. Поливинилхлорид асосидаги янги анионитларнинг синтези ва ҳоссалари  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.10-18.

Қабул қилинди: 20.12.2018; Рухсат этилди: 20.21.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК 661.183.12 : 549.67

А. Р. Султанов, Г. А. Гашенко,  Ш. Т. Гуломов,  У. Х Сайидов, М. П. Юнусов

ГАЗЛАР УЧУН НАМЛИК ИНДИКАТОРИ СИФАТИДАГИ ЦЕОЛИТ А НИКЕЛ АЛМАШИНГАН ФОРМАСИНИНГ СИНТЕЗИ ВА ХОССАЛАРИНИ ӰРГАНИШ

Ӱзбекистан кимё-фармацевтика илмий-тадқиқод институти, Тошкент, Е-mail: yunusovmp@gmail.com.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Маълумки, NiNаА  цеолитининг паст парциал босим остида буғ фазасидан сувни ютиш қобилиятидан газларнинг намлигинп назорат қилиш учун, жумладан пропан-бутан фракциясини қуритишда, қорланиш нуктаси -45-47°С га мос ҳароратда фойдаланиш мумкин.

Ушбу ишдан мақсад газ муҳити намлигининг индикатори сифатида фойдаланиш учун чет эл ишлаб чиқарувчилари цеолит адсорбентлари, ҳамда термо ишлов берилган Ангрен каолини доналари ярим маҳсулотидан богловчисиз кристаллаб шакллантирилган цеолитлар асосида NаА цеолит адсорбентларининг никель алмашган шаклини олиш.

Методология. Ион алмашиниш усули билан ион алмашиниш жараёни кўрсаткичларини бошқариб А туридаги цеолит адсорбентидан никель алмашинган шакли (NiNаА) олинган. Nа+ ионининг Ni2+га алмашиниш даражаси, ҳамда олинган кристалл фазаларининг таркиби ва идентификацияси рентгенофазовий ва рентгеноспектрал усуллар билан тадқиқ қилинди. Бошланғич натрийли ва никель алмашган шаклли адсорбентларнинг адсорбцион тавсифлари эксикатор усули билан аниқланди. Сув буғларининг миқдорий адсорбцияси натижасида рангнинг ўзгаришини визуал усулда аниқланган.

Илмий янгилиги. А туридаги цеолит адсорбентлари никел алмашинган шакли (NiNаА) нинг сув буғлари бўйича ранг ўзгариш тавсифлари, термо барқарорлиги ва адсорбцион сиғимининг   NаА цеолит адсорбентининг бошланғич шакли таркиби ва ион алмашиниш жараёнининг ўтказилиш шароитларига боғлиқлиги аниқланган.

Олинган натижалар.+ ионининг Ni2+га алмашиниш даражаси (40-50) фоиз оралиғида сувсизланган адсорбентнинг NiNаА рангги бинафша ранг, ва сув буғининг ютилиб бориши билан қуйидаги ранг ўзгаришлари намоён бўлади: бинафша → тана рангги → яшил → оч яшил. Сув буғи бўйича адсорбцион сиғими ўзгармайдиган терма барқарорлиги ўрганилган.

Калит сузлар: синтетик цеолитлар, адсорбентлар, ион алмашиниш, А турдаги цеолит, газ муҳити намлигининг индикаторлари.

Хусусиятлари:

* Nа+ иони Ni2+га алмашганда сувсизланган адсорбентнинг NiNаА рангги ўзгаради;

* сув буғлари адсорбцияланганда рангларнинг ўзгариши аниқланган.

Цитата келтириш: А. Р. Султанов, Г. А. Гашенко,  Ш. Т. Гуломов,  У. Х Сайидов, М. П. Юнусов. Газлар учун намлик индикатори сифатидаги цеолит А никел алмашинган формасининг синтези ва хоссаларини ўрганиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.18-25.

Қабул қилинди: 08.10.2018; Рухсат этилди: 20.02.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК 662.71+504

Р. А. Пайгамов, Ш. А. Кулдашева, И. Д. Эшметов, Д. С. Салиханова

ЧИНОР ДАРАХТИДАН ОЛИНГАН ТЕРМИКФАОЛЛАНТИРИЛГАН КЎМИРГА БЕНЗОЛ БУҒИ АДСОРБЦИЯСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда, дунёда табиий муҳитнинг ифлосланиши долзарб аҳамиятга эга бўлмоқда. Республикада тоза ичимлик сувининг танқислиги билан боғлиқ оқава сувларнинг ташланиши, ҳамда улардан қайта фойдаланиш муаммоларини ҳал этиш фойдаланилаётган адсорбентларга бўлган талабни асослайди. Шунинг учун маҳаллий хом ашё асосида янги турдаги адсорбентларни ишлаб чиқиш ва қўллаш саноат оқава сувларини тозалашнинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.

Мақсади. Чинор дарахтидан (ЧФК-чинор фаоллантирилган кўмири) углерод сорбентларини олиш ва уларнинг адсорбция изотермаларини ва бензол буғи десорбциясини оғирлик усулида аниқлаш.             

Методология. Экспериментал тадқиқотлар кварцли пружина тарозили адсорбцион вакуумли қурилмада ўтказилди.

Илмий янгилиги. Турли ҳароратда углеродли сорбентларга бензол буғи адсорбцияси ва десорбцияси изотермалари оғирлик усулида олинди. Ёғоч кўмирлари ЧФК  ва ҚФК (қайин фаоллантирилган кўмири) ларининг структура-сорбцион хусусиятлари ва адсорбцион ҳажмлари (см3/г) ўрганилди. Маҳаллий кўмир адсорбенти ЧФК 800°С ҳароратда Россиядан импорт қилинадиган ҚФК адсорбентидан кам эмаслиги аниқланди.

Олинган натижалар.  Ёғоч кўмирлари ЧФК ва ҚФКларини ўрганишда 800°C ҳароратда бензолни нисбатан кам бўлган даражада ютилиши натижасида бензол буғининг нисбий босими P/Ps=0,2 гача кўтарилиши аниқланди. Ушбу босим орлиғида ҳар иккала адсорбентларнинг адсорбцияси бошқа адсорбентларга қараганда нисбатан юқори бўлиб, босим ортиши билан адсорбат изотермалари аста секин тўйинади.

Калит сўзлар: адсорбция, адсорбент, пиролиз, ёғоч, температура, оқава сув, нефт маҳсулотлари, адсорбентнинг ғоваклиги, изотерма

Хусусиятлари:

* структуро-сорбцион тавсифлари ўрганилган; 

* маҳаллий кўмир адсорбенти ЧФК Россиядан импорт қилинадиган ҚФК адсорбентидан қолишмайди.

* юқори кўрсаткичлар: механик мустаҳкамлик, сувбардошлик, шамолбардошлик.

Цитата келтириш: Р. А. Пайгамов, Ш. А. Кулдашева, И. Д. Эшметов, Д. С. Салиханова. Чинор дарахтидан олинган термикфаоллантирилган кўмирга бензол буғи адсорбцияси // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.25-32.

Қабул қилинди: 29.12.2018; Рухсат этилди: 18.01.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК 665./.7: 66.9

О. Ю. Исмаилов, А .М. Хурмаматов

ГИДРОДИНАМИК РЕЖИМЛАР ВА НЕФТ ХОМ АШЁ ТАРКИБИНИНГ ГИДРОЦИКЛОН ГИДРАВЛИК ҚАРШИЛИГИГА ТАЪСИРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,Тошкент, Ўзбекистон

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нефтни қайта ишлаш саноатида гидроциклонлар қаттиқ механик қўшимчаларни ажратишда ишлатилади. Қазиб олинган нефть таркибида механик қўшимчалар бўлиб, улар асосан юқори дисперс қум заррачалари, лой, туз кристалларидан ва бошқа қаттиқ жинслардан ташкил топади.   Нефтни қайта ишлаш корхоналарида нефть, газ конденсати ва улар аралашмаларини механик қўшимчалардан тозалаш учун катта ҳажмга эга, катта ишлаб чиқариш юзаларини банд этадиган, металл сарфи юқори тиндириш аппаратларидан фойдаланилади. Шу сабабдан, гидроциклон гидравлик қаршилигига технологик кўрсаткичларнинг таъсирини ўрганиш нефтни қайта ишлашдаги муҳим вазифалардан биридир.

Ишнинг мақсади. Нефт хом ашёсидан фойдаланилганда яримсаноат гидроциклонининг гидравлик қаршилигини ўрганиш.

Методология. Тажриба-ҳисоблаш усули орқали гидроциклон гидравлик қаршилигига оқим тезлиги ва нефт хом ашёси таркибининг таъсирини ўрганиш.

Илмий янгилиги. Гидроциклон гидравлик қаршилигига оқим тезлиги ва хом ашё таркибининг таъсири аниқланган. Оқим тезлигининг 2÷10 м/с оралиғида ортиши билан гидроциклоннинг гидравлик қаршилиги 16,5 мартага ортиши, ҳароратнинг 60°С гача кўтарилиши билан гидроциклон гидравлик қаршилигининг 1,2 марта камайиши аниқланди.

Олинган натижалар. Яримсаноат гидроциклонида нефть, газ конденсати ва улар аралашмаларининг (аралашма таркибидага газ конденсати улушининг 20 дан 80% гача оралиғи ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда)  оқим тезлигининг 2÷10 м/с ва ҳароратнинг 20 ÷ 60°С оралиғида ўзгаришида гидравлик қаршиликнинг (∆Р) ўзгариш тавсифи аниқланди.

Калит сўзлар: нефть, газ конденсати, гидроциклон, оқим тезлиги, Рейнольдс критерийси, гидравлик қаршилик.

Хусусиятлари:

* оқим тезлигини кўтарилиши билан гидроциклоннинг ∆Р  ортади;

* газ конденсати улушини ортиши билан қурилманинг ∆Р камаяди.

Цитата келтириш: О. Ю. Исмаилов, А .М. Хурмаматов. Гидродинамик режимлар ва нефт хом ашё таркибининг гидроциклон гидравлик қаршилигига таъсири // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.32-38.

Қабул қилинди: 05.07.2018; Рухсат этилди: 15.01.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК 66.097.3(088.8)

В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова, Е. Т., Сафаров, Ф. Н. Фузайлова, А. Т. Дадаходжаев

ИШЛАТИЛГАН КАДМИЙ-КАЛЬЦИЙ-ФОСФАТ КАТАЛИЗАТОРИДАН КАДМИЙНИ АЖРАТИБ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, e-mail vpguro@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «Навоиазот» АЖ да ацетальдегид ишлаб чиқаришда «Кадмий-кальций-фосфат катализатори (ККФ-Н)» дан фойдаланилади. Ҳар 6 ойда бу катализаторлар алмаштирилади. Ишлатилган ККФ-Н катализаторни қайта ишлаш технологиясини яратиш ва ажратиб олинган кадмийни унинг синтези циклига қайтариш керак.

Мақсад: кадмийни қайта ишлатиш (рецайклинг) учун ишлатилган ККФ-Н катализаторидан алоҳида ажратиб олиш технологиясини яратиш.

Методология. Ишлатилган ККФ-Н катализаторидаги СdO, CaO ва Р2О5 миқдорлари ICP-MS спектрометрида аниқланди. ККФ намуналари кислотада эритилди ва бу эритмадан графит фильтрлаб ажратиб олинди. Катионлар сорбцияси Purolite C100H смоласида олиб борилди.

Илмий янгилиги. ККФ-Н синтезига рецайклинг учун яроқли бўлган хлорид тузи кўринишидаги кадмийни ишлатилган ККФ-Н катализаторидан алоҳида ажратиб олиш технологияси яратилган.

Олинган натижалар. Ишлатилган ККФ-Н катализаторини кадмийга қайта ишлаш жараёни схемаси ва технологияни тажриба-саноат синови учун технологик регламенти таклиф этилган. Керакли материаллар ҳисоб-китоби бажарилган, қайта ишлаш технологик эритмаларидаги Сd, Р, Са миқдорлари аниқланган, кадмийни ажратиб олиш даражасининг муҳит рН га боғлиқлиги ҳақида маълумотлар олинган.

Калит сўзлар: кадмий-кальций-фосфат катализатори, кадмий, сорбция, катионит, алоҳида ажратиб олиш.

Хусусиятлари:

* ишлатилган ККФ-Н катализаторини қайта ишлаш технологияси яратилган;

* у тажриба-саноат синовини ўтказиш учун талабгорга берилган.

Цитата келтириш: В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова, Е. Т., Сафаров, Ф. Н. Фузайлова, А. Т. Дадаходжаев. Ишлатилган кадмий-кальций-фосфат катализаторидан кадмийни ажратиб олиш технологияси // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.39-43.

Қабул қилинди: 30.12.2018; Рухсат этилди: 31.01.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

Д. Д. Савриева

ДИСТИЛЛАНГАН ГЛИЦЕРИННИ ТОЗАЛАШ УЧУН МАҲАЛЛИЙ АНГРЕН ҚЎНҒИР КЎМИРЛАРИ АСОСИДА КЎМИР АДСОРБЕНТЛАРИ ОЛИШ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда ёғ-мой корхоналарида глицеринни асосан четдан келтирилган адсорбентлар ёрдамида тозаланади, бу эса маҳсулотнинг тан нархига сезиларли таъсир кўрсатади. Республикада кўмир адсорбентлари, яъни Ангрен кўмирларидан юқори самарадор адсорбент олишга хом ашё заҳиралари етарлидир.

Ишнинг мақсади. Дистилланган глицеринни тозалаш учун импорт ўрнини босувчи кўмир адсорбентлари олиш.

Методология. Стандарт таҳлил усулларидан фойдаланиб олинган кўмир адсорбентларини коллоид-физик хусусиятларини қиёсий таққослаш.

Илмий янгилиги. 2БПК кўмири учун термик пиролизни 300°С да, 2БР кўмирини эса 400°С да 60 минут давомида фаоллаштириш натижасида энг юқори ғовакликка эришиш мумкинлиги аниқланди.

Олинган кўмир адсорбентлари ёрдамида тозалашдан сўнг глицерин ранги 8 дан 5 мг I2/100cм3 га, умумий кул миқдори эса 0.22 дан 0.02% га камайиши зичлик ва синдириш кўрсатгичлари ёрдамида тасдиқланди. Дастлабки глицеринни кўрсатгичлари Т-88 маркага тўғри келишини кўрсатди, лекин олинган адсорбентлар ёрдамида тозалангандан сўнг Д-98 марка кўрсатгичларига тўғри келиши аниқланди.

Олинган натижалар. Термик пиролиз, бойитиш жараёнларининг кул миқдори, ғоваклик каби коллоид-физик хоссаларига таъсири аниқланди, бунинг натижасида куллик миқдори 1.3 баробарга камайиши, кўмирнинг ғоваклиги ўртача 1.2 баробарга ошиши аниқланди.

Калит сўзлар: дистилланган глицерин, кўмир, ғоваклик, бойитиш, зичлик, нур синдириш кўрсатгичи, ранг бирлиги.

Хусусиятлари:

* кўмирнинг бойитилиши унинг кул миқдорини сезиларли камайтиради;

* термик пиролиз натижасида адсорбцион хоссалар ортади;

* глицерин маркаларини оширувчи кўмир адсорбентлари олинди.

Цитата келтириш: Д. Д. Савриева. Дистилланган глицеринни тозалаш учун маҳаллий Ангрен қўнғир кўмирлари асосида кўмир адсорбентлари олиш  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.43-48.

Қабул қилинди: 06.02.2018; Рухсат этилди: 22.02.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

 

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.64

Н. И. Бозоров, В. О. Кудышкин

МЕТИЛАКРИЛАТ ВА АКРИЛ КИСЛОТАНИНГ СТАТИСТИК СOПОЛИМЕРЛАРИ

ЎзР ФА Полимерлар кимёси ва физикаси институти,Ўзбекистон, Тошкент, e-mail: polymer@academy.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Полимер материалларини ишлаб чиқариш Ўзбекистон саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир. Бундай истиқболли материаллардан бири метилакрилат (МА) ва акрил кислота (АК) асосидаги статистик сополимерлар бўлиши мумкин. Кенг миқёсдаги таркибда сополимерлар синтез қилиш билан бошқарилувчи гидрофил ва гидрофоб хусусиятларга эга маҳсулотларни олиш имконини беради, бу эса археологик объектларни тиклаш ва сақлашда амалий фойдаланиш учун фойдали бўлиши мумкин.

Ишнинг мақсади. Кенг оралиқдаги таркибга эга бўлган МА ва АК ларнинг статистик сополимерларини синтез қилиш. Сополимерларнинг турли хил табиатга эга бўлган эритувчиларда эрувчанлигини тадқиқ қилиш. 

Методология. Сополимерлар синтези бинар радикал сополимерланиш усули билан амалга оширилди. Сополимерлар ҳосил бўлишини исботлаш учун функционал гуруҳлар таҳлили ва ИҚ- спектроскопия усули натижаларидан фойдаланилган. Бундан ташқари, сополимерларнинг турли хил эритувчилардаги характеристик қовушқоқлиги ўрганилган.

Илмий янгилиги. МА ва АК сополимерлари синтез қилинди. Синтез шароитини ўзгартириш йўли билан ўзининг гидрофил ва гидрофоб хоссаларига кўра фарқланувчи турли хил таркибга эга бўлган сополимерлар олиш мумкинлиги аниқланди. 

Олинган натижалар. Сополимер таркибига дастлабки мономерлар миқдорининг таъсири тадқиқ қилинди. Сополимерланиш константалари аниқланди. Сополимерлар таркибига боғлиқ ҳолда намуналарнинг сувда ва органик эритувчилардаги эрувчанлиги ҳар хил эканлигини кўрсатилди.

Калит сўзлар: акрил кислота, метилакрилат, радикал сополимерланиш, сополимерланиш константаси, эритмалар.

Хусусиятлари:

* МА ва АК сополимерлари синтез қилинди;

* сополимерларнинг структураси тадқиқ қилинди;

* сополимерланиш константалари аниқланди.

Цитата келтириш: Н. И. Бозоров, В. О. Кудышкин. Метилакрилат ва акрил кислотанинг статистик сoполимерлари  // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.49-54.

Қабул қилинди: 31.01.2018; Рухсат этилди: 20.02.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК 541.67.8.132.4

1А.Э. Курбанбаева, 1Р.К. Ахмедов, 2Д. А. Холмуминова

ГИДРОГЕЛЛАРНИНГ СУВЛИ ЭРИТМАЛАРИДАГИ ЭЛЕКТРОКИМЁВИЙ ВА БЎКИШ ХОССАЛАРИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент, 2Жиззах политехника институти,           e-mail:kurbanbaeva1@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Республикада келиб чиқиши полимер бўлган реагентларга эҳтиёж мавжуд. Уларни ишлаб-чиқариш учун маҳаллий хом-ашё ресурсларини ўрганиш ва фойдаланиш – долзарб масаладир.

Ишнинг мақсади. Полиэтилендиамидакрилатнинг акрил кислотаси билан (ГПЭА) ва полигексаметилендиамидакрилатнинг акрил кислотаси ва акрилат аммоний билан (ГПГА) гидрогелларининг сувли эритмаларида дастлабки хоссаларининг ўзгариши билан электр ўтказувчанлиги, рН-муҳити, бўкиш, конформацион ўтиш каби физик-кимёвий параметрларнинг ўзгариши ва ўзаро таъсири қонуниятларини аниқлаш.

Методология. Радикал полимерланиш, кондуктометрик (СФ-104 туридаги кондуктометр), потенциометрик (потенциометр ЭВ-74), гравметрик (ВК-1500 лаборатория тарозиси) усуллардан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Сувли эритмаларда ГПЭА ва ГПГА гидрогелларининг электрокимёвий, бўкувчанлик хусусиятлари, шунингдек, бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтиш даврида улардаги конформацион ўзгаришлар ўрганилди.  Гидрогелларни ионланиш жараёнида протон ва карбоксилат анионлари иштирокида ички молекуляр ассоциатлар ҳосил бўлиб, улар кам тикилган полиэлектролит структурасининг ўзаро гидрофоб таъсирлашиши билан барқарорлашган. Бу жараён гидрогеллар электр ўтказувчанлигининг ортиши билан боради.

Олинган натижалар. Физик-кимёвий параметрларнинг: электр ўтказувчанлик, муҳит  рН и ва бўкиш коэффициентларининг ўзаро таъсирлашуви ўрганилган. Реакция боришининг тахминий механизми кўрсатилган.

Калит сўзлар: гидрогель, электрўтказувчанлик, бўкиш коэффициенти, ички молекуляр ассоциатлар, тикилган структура

Хусусиятлари:

* функционал гуруҳларини ионланиш жараёнида ассоциатлар ҳосил бўлади;

* жараён протон ва карбоксилат анионлари иштирокида боради.

Цитата келтириш: А.Э. Курбанбаева, Р.К. Ахмедов, Д. А. Холмуминова. Гидрогелларнинг сувли эритмаларидаги электрокимёвий ва бўкиш хоссаларини тадқиқ қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.54-60.

Қабул қилинди: 28.12.2018; Рухсат этилди: 22.02.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК  541.64:547.391.1

А. Х .Юсупбеков,  Д. Я. Юлдашов

МОДИФИКАЦИЯЛАНГАН АКРИЛ ЭМУЛЬСИЯСИНИНГ ИССИҚЛИКГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

ТДТУ «Фан ва тараккиёт» ДУК; E-mail: ayusupbekov@inbox.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Хозирги вақтда «Навоиазот» очик аксиядорлик жамиятида чиқаётган акрил эмульсияси композицион полимер материаллар олишда етарли даражада қўлланилмаяпти, бунинг боиси қўйилган муаммоларнинг ҳал этилишига илмий жихатдан асосланмаганлигидир. Бу сохада акрил эмульсиясини турли чокловчи кимёвий агентлар билан тикилишини хартомонлама ўрганиш юқори иссиқликга бардош бераоладиган композицион полимер материаллар яратиш имконини беради. 

Ишнинг мақсади. Акрил олигомерларини таркибида азот сақлаган бирикмалар ва метал оксидлари билан структура хосил қилиш хисобига иссиқликга чидамлилигини оширишдан иборатдир.

Методология. ИК-спектрофотометр ва термоаналитик усуллардан фойдаланилган.

Илмий янгилиги. Хар хил кўндаланг кимёвий ва метал боғларнинг композицион акрил олигомерларининг  иссиқликга чидамлилигига бўлган таъсири ўрганилган.

Олинган натижалар. Таркибида юқори иссиқликга чидамлилиги билан тавсифланувчи реакцияга қобилиятли функционал гуруҳларга эга бўлган модификацияланган акрил эмульсиясининг хосилалари синтез қилинган.

Калит сўзлар: акрил эмульсияси, тузилиш, композицион материаллар, хусусиятлари ва иссиқликга чидамлилик.

Хусусиятлари:

* кўндаланг боғларнинг тузилишини ўзгартириш ва полимер материалларининг хоссалари.  

* юқори иссиқликга чидамли бўлган композицион полимер материаллар.

Цитата келтириш: А. Х .Юсупбеков,  Д. Я. Юлдашов. Модификацияланган акрил эмульсиясининг иссиқликга чидамлилигини тадқиқ қилиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.54-60.

Қабул қилинди: 28.12.2018; Рухсат этилди: 22.02.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

УДК. 577.1.577.352.34

Ф. А. Собирова, Ф. Н. Ташпулатов, А. Мадрахимов , А. Д. Матчанов

ЛАГОХИЛИН МОНОСУКЦИНАТ ҲОСИЛАСИНИНИГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИНИ МАСС-СПЕКТРОМЕТРИК ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Биоорганик кимё институти,Тошкент, E-mail: olim_0172@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Lagochilus ўсимлиги қон тўхтатувчи восита сифатида  маълумдир ва у Шарқнинг машҳур доривор ўсимликлари қаторига киради. Lagochilus асосидаги дорилар турли қон кетишларни тўхтатиш учун муваффақиятли қўлланилади. Лагохилиннинг барча ҳосилалри сувда ёмон эрийди, шу туфайли улардан фойдаланиш чекланган.

Мақсад. Лагохилиннинг янтар ангидриди билан моно- сукцинат ҳосиласини синтез қилиш ва кимёвий тузилишини ўрганишдан.

Методология. Лагохилинни янтар ангидириди билан синтези кўп миқдордаги янтар кислота ангидриди иштирокида олиб борилди. Реакция 14-15 соат давом этади. Реакцион аралашма совуқ сувга ағдарилади ва 10% хлорид кислота эритмаси билан нейтралланади.  Колонкали хроматиграфия усулида моддаларни ажратиш учун 100\160 размерли сликогель ишлатилади. Юпқа қатлам хроматографияси учун «SILUFOL» қоғоз ишлатилади. ИҚ спектри КВr таблеткасида System-2000 ИҚ-Фурье фирмаси «Perkin-Elmer» русмли спектрометрда олинди. ЮССХ таҳлили намуна олиш учун калонка Hypersil GOLD aQ 100 мм x 2.1 мм, 1.9 мкм билан таъминланган Ultimate 3000, Thermo Fisher Scientific (АҚШ) хроматографида олиб борилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта лагохилиннинг янтар ангидриди билан ҳосиласи синтез қилиниб, кимёвий тузилиши ўрганилди.

Олинган натижалар. Илк бора янтар кислота хлорангидриди ва дитерпеноид асосида лагохилиннинг моносукцинат бирикмаси синтез қилинди. Синтез қилинган бирикмани тозалаш ва ажратиб олиш учун юпқа қатлам хроматографияси ва колонкали хроматография усули билан амалга оширилди. Янги бирикманинг кимёвий таркиби хроматографик-масс-спектрометрия усули билан аниқланди.

Калит сузлар: лагохилин, янтарный ангидрид, сукцинат, масс- спектрометрия

Хусусиятлари :  

* дитерпеноид лагохилин ва дикарбон кислота  ангидридларининг синтези.

*  синтез қилиб олинган бирикманинг кимёвий тузилиши ўрганилди.

Цитата келтириш: Ф. А. Собирова, Ф. Н. Ташпулатов, А. Мадрахимов, А. Д. Матчанов. Лагохилинни моносукцинат ҳосиласининиг кимёвий таркибини масс-спектрометрик ўрганиш // Ўзбекистон кимё журнали. -2019. -№1. -Б.66-72.

Қабул қилинди: 06.02.2019; Рухсат этилди: 21.02.2019; Нашр этилди: 25.02.2019

 

* * *

O. V. Myachina, R. N. Kim, A. T. Aliev, A. H. Rakhmonov, O. S. Narzullaev, O. I. Popova

YANGI KONSENTRLANGAN FOSFORLI O’G’ITLARINING PAXTA O’SIMLIGI HOSILDORLIGIGA VA TUPROQNING UNUMDORLIGIGA TA’SIRINI O’RGANISH

O’zR FA Umumiy va noorganik kimyo institute, Toshkent, O’zbekiston

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Tuproqning unumdorligi va biologik komponentiga yangi sekin ta’sir etuvchi konsentrlangan o'g'itlarning ta'siri, sug'oriladigan dehqonchilikda ushbu turdagi o'g'itlardan foydalanish samaradorligi va xavfsizligi masalalari o'rganilmagan.

Ishning maqsadi yangi konsentrlangan fosforli va azotli o'g'itlarning tuproqning unumdorligi va biologik komponentiga ta'siri, samaradorligi va xavfsizligi masalalarini o’rganishdan iborat. Yangi o'g'itlarni o’rganashga tizimli yondashishdan foydalanish dala sharoitida ularni qo’llanilishining samaraliligini va xavfsizliligini ilmiy asoslash imkonini beradi

Metodologiya. Fizik-kimyoviy va agrokimyoviy tadqiqotlar majmuasi amalga oshirildi. Tarkibida qo’shimcha ozuqaviy makro- va mezzo-elementlar tutgan yangi fosforli o'g'itlar tadqiqot ob'ektlari hisoblanadi.

Tadqiqodning ilmiy yangiligi sug'oriladigan dehqonchilik uchun mo'ljallangan yangi konsentratlangan fosforli o'g'itlarni qo'llashni kompleks baholashdan iborat. Fizik-kimyoviy va agrokimyoviy tadqiqotlar majmuasi tuproqdagi makro elementlarning dinamikasiga, g'o'za o'simliklarining o'sishi, rivojlanishi va hosildorligiga o’g’itlarning ta'sirini baholash, shuningdek, yangi konsentratlangan fosforli o'g'itlarni qo'llash uchun iqtisodiy va ekologik asosni ishlab chiqish imkonini beradi.

Olingan natijalar. Vegetatsiya tajribalari shuni ko'rsatdiki, muhim mezoelement – kaltsiy va oltingugurt, hamda azotni o'z ichiga olgan yangi konsentrlangan fosforli o'g'itlar paxta o'simliklarining rivojlanish ko'rsatkichlariga ijobiy ta'sir ko'rsatdi, o'simlik organlarining 3-19% o'sishini rag'batlantirdi va hosildorlikni 7.9-18.5% ga oshirdi.

Kalit so'zlar: konsentratlangan fosforli oltingugurt va kaltsiy o'z ichiga olgan o'g'itlar, hosil, go’za, gumus, harakatchan azot.

Xususiyatlari:

* yangi konsentrlangan fosforli o'g'itlarning ta'siri o'rganildi;

* ularning, g'o'za o'simliklarining o'sishi, rivojlanishi va hosildorligiga ta’siri aniqlandi;

* ularning tuproqdagi gumus va makroelementlar dinamikasiga ta'siri baholandi

Tsitata keltirish: O. V. Myachina, R. N. Kim, A. T. Aliev, A. H. Rakhmonov, O. S. Narzullaev, O. I. Popova. Yangi konsentrlangan fosforli o’g’itlarining paxta o’simligi hosildorligiga va tuproqning unumdorligiga ta’sirini o’rganish  // O’zbekiston kimyo jurnali. -2018. -№6. -B.72-80.

Qabul qilindi: 28.12.2018; Ruxsat berildi: 31.01.2019; Nashr etildi: 25.02.2019

 

* * *

1988 PDF