O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 5 сони

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 661.183.12

Н. М. Абдуталипова, С. М. Туробжонов

ОЛИНГАН АНКБФ АМФОЛИТДА МИС-АММИАКЛИ ЭРИТМАЛАРДАН МИС ИОНЛАРИНИ СОРБЦИЯЛАШ КИНЕТИКАСИ ВА МЕХАНИЗМИНИ ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

Тошкент кимё-технология институти,Тошкент ш., E-mail: nellya85@list.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кимёвий ишлаб чиқариш оқова сувлари тупроқ, сув хавзалари, сув қатламлари ва қишлоқ хўжалиги ерларини оғир металл ионлари билан ифлослантирувчи асосий манбалардан бири хисобланади. Оқоваларни самарасиз тозаланишидан оғир металл ионлари табиий сув хавзаларига, тупроққа тушади ва трофик озиқланиш йўли билан инсонларгача етиб боради. Саноат корхоналарининг оқова сувлари билан бирга оғир металл ионларини ташланишидан йилига ўн минг тонналаб йўқотилиши иқтисодиётга зарар келтираётганлиги ахамиятлидир.

Шундай қилиб, ишлаб чиқариш оқова сувларидан металл ионларини ажратиб олиш ва уларни ишлаб чиқаришга қайтариш учун ресурстежамкор технологияларни излаб топиш мухим ахамият касб этади. Шунинг учун охирги йилларда асосий эътибор, мавжуд, арзон хом ашёлардан фойдаланиб, ишлаб чиқиариш чиқиндилари асосида ўзимизнинг сорбентларни синтез қилишга ва асосий физик-кимёвий, кинетик хоссларини ўрганишга қаратилмоқда.

Ишнинг мақсади. Таркибида аминокарбоксил ионоген гурухи тутган АНКБФ амфолитини Н- ва Na-формаларда статик шароитда Cu(II) ионларини стационар ютилиш фронтини шакллантириш, ионларни лимитловчи диффузия босқичини баҳолаш, жараённинг кинетик характеристикаларини ва мис-аммиакли эритмалардан (МАЭ) сорбциялаш учун қўллаш имконияти шароитларини ўрнатиш.

Методология. Ушбу тадқиқотда қуйидаги усуллардан фойдаланилди: статик алмашиниш сиғими ГОСТ 20255.1– 89 бўйича аниқланди. МАЭнинг рн-муҳитини АКВИЛОН рН-410 рН-ўлчагичида аниқланди. МАЭдан мис ионларини  йодометрик усулда [1] аниқланди.

Илмий янгилиги. «НавоиАзот»  АЖ корхонаси нитрил акрил кислота (НАК) ишлаб чиқариш куб қолдиғи ва фурфурол асосида олинган янги аминокарбоксил АНКБФ сорбентининг Н- ва Na-формаларида «MAXAM-CHIRCHIQ» АЖда конверсион газни тозалаш учун қўлланиладиган мис-аммиакли эритмадан мис ионларини сорбциялаш кинетикаси ва механизмини ўрганилди.

Олинган маълумотлар. Олинган АНКБФ амфолити етарли юқори кинетик кўрсаткичларни намоён этди ва мис-аммиакли эритмадан мис ионларини сорбция қилиш жараёнида қўллаш мумкинлиги ёритилди.

Калит сўзлар: амфолит, мис-аммиакли эритма, диффузия коэффициенти, ярим алмашиниш вақти, активланиш энергияси.

Хусусиятлари:

* Мис ионларини сорбциялаш механизми ўрганилди.

* Сорбциялашнинг ички диффузион характерда эканлиги ўрнатилди.

* Диффузия коэффициенти, сорбциялаш жараёнининг активланиш энергияси ва б. топилди.

Цитата келтириш: Н. М. Абдуталипова, С. М. Туробжонов. Олинган АНКБФ амфолитда мис-аммиакли эритмалардан мис ионларини сорбциялаш кинетикаси ва механизмини тадқиқ қилиш // Ӳзбекистон кимё журнали. -2016. -№5. –Б.3-8.

Қабул қилинди: 11.08.2016; Рухсат берилди: 28.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *                                                  

УДК: 541.64.67

F. B. Eshkurbonov

KO‘PFUNKSIYALI ANIONITLAR BILAN RANGLI METALL IONLARINING KOMPLEKS HOSIL QILISH JARAYONI

Тошкент кимё технология илмий тадқиқот институти ДУК, E-mail: furqat-8484@mail.ru

Реферат. Muammoning kelib chiqishi. Kompleksonlarni ilmiy va texnika sohalarida keng qo‘llash ular hosil qiladigan komplekslarning fizik-kimyoviy konstantalari asosidagi bilimlarni bo‘lishligini hamda kompleks hosil qilishiga ta’sir qiluvchi ko‘pgina faktorlar ta’sirini hamda kompleksonlarning o‘zining dissotsiatsiyalanish konstantalari to‘g‘risidagi bilimni talab qiladi.

Maqsad. Olingan anionitlarning qo‘llanilish sohasini aniqlash maqsadida ularning kompleks hosil qiluvchi metall konsentratsiyasi va tabiati pH eritmaning ion kuchi anionitning kimyoviy tuzilishiga bog‘liq ayrim metall ionlari bilan sorbsion xususiyatlari o‘rganilgan.

Metodolgiya. IQ-spektroskopiya va potensiometrik titrlash usullari orqali kompleks hosil qilish xususiyatlari o‘rganilgan.

Ilmiy yangiligi. Tiomochevina (T) epixlorgidrin (EXG) va polietilenpoliamin (PEPA) mahsulotlar-ning o‘zaro ta’sirlashishi natijasida polifunksional yangi anionit sintez qilingan va ular ayrim o‘tish metallarining kationlari bilan kompleks birikmalar hosil qilishi o‘rganilgan.

Olingan natijalar. Anionitning IQ-spektrida 2000-1600 va 800-660 sm-1 yutilish sohalarida (1650-1380 sm-1 yutilish soxasining yuqolishi va 1400-1070 sm-1 yutilish sohalarining kengayishi) ionlashgan asimmetrik va simmetrik oltingugurt tutgan guruhlarning tebranishida o‘zgarish paydo bo‘lagan. Uzoq to‘lqinli sohada 870-668 va 970-870 sm-1 ionlarning azot va kislorodli funksional guruhlari bilan hosil qilgan birkmalariga xos to‘lqinlar hosil bo‘ladi. Anionitning metallar bilan kompleks hosil qilishini IQ-spektri asosida olingan ma’lumotlar tasdiqlaydi. Barcha hollarda spektrlarda (1400 – 1300 sm-1) yutilish sohalarida N–Me bog‘lariga ta’luqli xarakteristik chiziqlar mavjud bo‘ladi.

Kalit so‘zlar: kompleks hosil qilish. anionit. IQ-spektr. yutilish.  aminogruppalar. konstanta. mis ioni.

Xususiyatlari:

* Sorbentlarning Su2+. Zn2+. Cd2+. Pb2+ ionlar bo‘yicha statik sorbsion hajmlari aniqlangan.

* SSH Zn2+ uchun 3.8- 4.1. Cu2+ - 4-4.7. Pb2+ - 3.4-4.3 va Cd2+- 3.1- 3.9 mg-ekv/g oraliqda yotadi.

Tsitata keltirish: F. B. Eshkurbonov. Ko‘pfunksiyali anionitlar bilan rangli metall ionlarining kompleks hosil qilish jarayoni // O’zbekiston kimyo jurnali. -2016.  -№5. –B.9-13.

Қабул қилинди: 08.04.2016; Рухсат берилди: 21.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

* * *

УДК 636.085.65.120

Д. М. Туйчиева, М. А. Рахимджанов

БУҒДОЙНИ ДЕЗИНСЕКЦИЯЛАШ УЧУН ЮҚОРИ ЧАСТОТАЛИ ТЎЛҚИН БИЛАН ИШЛОВ БЕРИШ

Андижон машинасозлик институти, Андижон ш., E-mail: 4741601@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Дон зараркурандалари дунё бўйлаб кенг тарқалган бўлиб, улар турли хил дон маҳсулотларини сақлаш жараёнида зарар етказади. Заракурандалар хар қандай шароитларга мослашувчан бўлиб, шиддат билан ривожланади. Айниқса зараркурандалар зах ва ҳаво алмашмайдиган жойларда тез кўпаядилар. Зараркурандалардан ташқари кемирувчилар, қушлар ҳам буғдой массасини кескин камайишига сабаб бўлади. Ғамлаб қўйилган донларнинг асосий зараркурандалари ушбу донларни 6% гача қисқаришига сабаб бўладиган хашаротлардир. Зараркурандалар дон маҳсулотларини сифатини ва миқдорини бузадилар. Айримлари эса инсон соғлигиги учун хавфлидирлар. Ғамлаб қўйилган донни зараркурандалардан дезинсекция қилиш харакатлари мураккаб ва қиммат бўлиб, ишлаб чиқаришни тўхталишини талаб этади. Шунинг учун назарда тутилган микротўлқин ЮЧТ (юқори частотали тўлқин) электр майдонлардан ва бошқа физик усуллардан фойдаланиланиш ишлаб чиқаришдаги тўхталишни талаб қилмайди. Ҳозирги кунда кўплаб олимлар донни самарали сақлаш устида физик-механик усуллардан кенг фойдаланмоқдалар.

Ишнинг мақсади. Доннинг зарарланган даражасини аниқлаш,  зараркурандаларга қарши курашишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш. Қўлланилаётган усулнинг дон хавфсизлиги ва озиқавийлик қийматига таъсирини аниқлаш.

Методология. Омборларда сақланадиган дон массаларининг асосий параметрларини ўрганишда стандарт усуллардан фойдаланилди.

Илмий янгилиги. Донни зарарсизлантиришнинг физик усуллари хусусан “ЮЧТ” таъсири ўрганилди. Усул донни сақлашда ва заракурандаларни йўқ қилишда самарали натижа берди, ҳамда уни узоқ муддат сақлашни ҳам амалга ошириш имкониятини яратди.

Олинган натижалар. Ўтказилган тажриба натижаларига мувофиқ донни сақлаш жараёнида ЮЧТ таъсири ўрганилди. Зарарсизлантиришнинг самарали режимлари ишлаб чиқилди ва уларни дон ишлаб  чиқариш корхоналарида кенг фойдаланиш мумкин.

Калит сўзлар: микротўлқин, дезинсекция, юқоричастотали микротўлқин, кучланиш, заракурандалар, қувват, дон, услуб, нурланиш.

Хусусиятлари:

* ЮЧТ қўллаш усули уруғларни cақлашда зараркурандаларни самарали йўқотишини таъминлайди.

* Донни дезинсекциялашда ЮЧТдан фойдаланиш уни узоқ муддат сақлаш имкониятини беради.

Цитата келтириш: Д. М. Туйчиева, М. А. Рахимджанов. Буғдойни дезинсекциялаш учун юқори частотали тўлқин билан ишлов бериш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. –Б.13-18.

Қабул қилинди: 29.09.2016; Рухсат берилди: 14.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 546.123.4

А. Ж. Алламуратова, А. У. Эркаев, 1А. М. Реймов

ЎЗАРО ТАЪСИРЛАШУВЧИ Са2+, 2NH4+// 2NO3-, CO32- - H2O ТИЗИМ ЭРУВЧАНЛИГИНИ 30 ВА 60ºС ЛАРДА ТАДҚИҚ ҚИЛИШ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш.,

1ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Паст навли Қизилқум фосфоритларини нитрат кислотаси билан қайта ишлашда ҳосил бўладиган кальций нитрати эритмасидан фойдаланиш усулларидан бири ушбу эритмани аммоний карбонат тузи билан конверсия қилиш ҳисобланади. Технологик тизим ўзаро таъсирлашувчи кальций ва аммоний нитрати ҳамда кальций ва аммоний карбонати тузларининг сувли тўртлик тизимининг физик-кимёвий хоссаларига асосланган.

Ишнинг мақсади. Кальций нитрати хоссаларини ҳолат мувозанатини ва конверсиясини аниқлаш учун ўзаро таъсирлашувчи Са2+/2, 2NH4+ // 2NO3-, CO32- - H2O тизим эрувчанлигини тадқиқ қилишдан иборат.

Методология. Фазовий мувозанат ҳолатларини тадқиқ қилиш 30 ва 60ºС ҳароратлардаги эрувчанлиги изотермик усулда олиб борилди. Мувозанат ҳолати ўрганилганидан кейин тизимнинг фигуратив нуқтасини таҳлил қилиш ва аниқлаш учун суюқ ва қаттиқ фазадан намуналар танлаб олинди. Намуналарда СаО ни  аниқлаш комплексонометрик усулда, N ни Къельдалнинг ҳайдаш усули бўйича ва CO2 ни хажмий усулда, яъни намунанинг хлорид кислотаси билан таъсирлашуви натижасида ажралиб чиққан углерод диоксиди хажмини аниқлаш орқали олиб борилди.

Илмий янгилиги. Кальций нитратининг аммоний карбонати ўзаро таъсирлашув жараёни Са2+, 2NH4+// 2NO3-, CO32- - H2O эрувчанлик диаграммасининг 30 ва 60ºС ҳароратларидаги тадқиқоти асосида жараеннинг назарий асослари ўтказилди ва кальций нитратини қайта ишлашнинг мақбул шароитлари аниқланди.

Олинган натижалар. Назарий таҳлиллар ва тажрибавий маълумотлар асосида илк бор кальций нитратини аммоний карбонати билан конверсиясининг мақбул шароитларини аниқлашга имкон берувчи Са2+, 2NН// 2NО, СO32- H2O тизимнинг 30 ва 60ºС ҳароратлардаги ўзаро таъсирлашув эрувчанлик диаграммаси тузилди. Са2+ ва NН нинг бўлгандаги фойдаланиш даражаси 99% дан кўпроқ бўлиши кўрсатилда ва ҳароратнинг кўтарилиши бу кўрсаткичнинг ортишига деярли таъсир кўрсатмаслиги аниқланди. Маҳсулот чиқишига ва ундаги ҳар хил тузлар миқдорига айрим технологик параметрларнинг таъсири бўйича тажриба маълумотлари тасдиқланди ва тушунтирилди.

Калит сўзлар: кальций ва аммоний нитрати, аммоний ва кальций карбонати, эрувчанлик, изотерма, қаттиқ ва суюқ фаза, конверсия.

Хусусиятлари:

* Тизимнинг гетероген фазовий мувозанат ҳолатлари бўйича янги маълумотлар олинди.

* 30 ва 60ºС да улар эрувчанглигини изотермик диаграммаси қурилди.

* Мувозанат ҳолатининг концентрацион оралиқлари аниқланди.

* Натижалар кальций нитратини қайта ишлашда технологик режимни бошқаришда қўлланилади

Цитата келтириш: А. Ж. Алламуратова, А. У. Эркаев, А. М. Реймов. Ўзаро таъсирлашувчи Са2+, 2NH4+// 2NO3-, CO32- - H2O тизим эрувчанлигини 30 ВА 60ºС ларда тадқиқ қилиш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. –Б.19-27.

Қабул қилинди: 03.10.2016; Рухсат берилди: 21.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 661.632.232:631.8

У. К. Алимов, Ш. С. Намазов, А. М. Реймов, Б. С. Закиров

МАРКАЗИЙ ҚИЗИЛҚУМ ФОСФОРИТЛАРИ АСОСИДА ҚЎШАЛОҚ ВА УЧЛАМЧИ СУПЕРФОСФАТ ОЛИШНИНГ ЦИКЛИК УСУЛИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Қўшалоқ суперфосфат энг истиқболли фосфорли ўғит тури бўлиб, табиий фосфатларни (апатит ва фосфорит) фосфор кислотаси ёрдамида парчалаб олинади. Қўшалоқ суперфосфат кузги шудгор остига қўлланилганида самараси юқори бўлиши аниқланган. Табиий фосфатларни қўшалоқ суперфосфатга қайта ишлашнинг мавжуд усуллари фосфат хом ашёсининг сифати ва қурилма ҳамда технологик ускуналарни жойлаштиришга боғлиқ бир қатор камчиликларга эга. Қўшалоқ суперфосфат олиш циклик усулининг афзаллиги фосфат хом ашёсининг ҳар қандай турини қўллаш, унинг парчаланиш коэффициенти юқорилиги билан ҳамда қурилма ва технологик ускуналарни ишлатишнинг ишончлилиги билан белгиланади.

Ишнинг мақсади. Тадқиқот ишининг мақсади Марказий Қизилкум (МҚ) фосфоритлари ювиб қуритилган фосконцентратини (ЮҚФК) буғланган экстракцион фосфор кислотасининг (ЭФК) юқори меъёрида парчалаб олинган нордон монокальцийфосфатни (МКФ) ҳар хил реагентлар ёрдамида нейтраллаш жараёнини тадқиқ қилиш ҳисобланади.

Методология. МКФни эритмадан ажратиб олиш жараёни центрифугалаш усулида амалга оширилди. Фосфорли ўғит намуналаридаги фосфорнинг умумий (Р2О5умум.), ўзлашувчан (Р2О5ўзл.) ва сувда эрувчан (Р2О5сув.) шакллари фотоколориметрик, эркин фосфор (Р2О5эрк.) – потенциометрик, СаО – комплексонометрик, N – Къельдалнинг ҳайдаш усуллари ёрдамида аниқланди.

Илмий янгилиги. Илк бор циклик усулда комплекс ва бирламчи фосфортутувчи ўғитлар аммонийлаштиришнинг рН, МКФ даги Р2О5 эрк.нинг 70 дан 100% гача стехиометрик меъёрлари оралиқларида олинган.

Олинган натижалар. ЮҚФК ни 40.74% Р2О5 концентрацияли буғлатилган ЭФК  нинг 350% стехиометрик меъёрида 85°С ҳароратда парчаланиш жараёни ўтказилди.

Нордон МКФ ни 25% ли аммиак эритма, табиий бўр, сўндирилмаган оҳак, ЮҚФК, фосфорит уни (ФУ) ва минераллашган масса (ММ) ларида 80°С ҳароратда 30 мин давомида нейтраллаш жараёнини олиб боришнинг мақбул шароитлари аниқланди. Комплекс ва бирламчи фосфорли ўғитлар – қўшалоқ ва учламчи суперфосфатлар олинган. Азотфосфорли ўғитлар доналарининг статик мустаҳкамликлари 3 МПа дан кам эмас, бирламчи фосфорли ўғитларники эса 2 МПа дан кам эмаслиги аниқланган. 

Калит сўзлар: ювиб куйдирилган фосфоконцентрат, экстракцион фосфор кислотаси, монокальцийфосфат, нейтралловчи реагентлар, ўғитлар.

Хусусиятлари:

* Таркибида юқори умумий, ўзлашувчан ва сувда эрувчан фосфорли ўғитлар олинган.

* Азотфосфорли ўғитларнинг озуқа компонентлари (N+P2O5+CaO) йиғиндиси 73.63 дан 74.24% гача.

Цитата келтириш: У. К. Алимов, Ш. С. Намазов, А. М. Реймов, Б. С. Закиров. Марказий Қизилқум фосфоритлари асосида қўшалоқ ва учламчи суперфосфат олишнинг циклик усули // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. –Б.19-27.

Қабул қилинди: 29.08.2016; Рухсат берилди: 07.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 541.124;546.87.56.42.41

С. Х. Бобоқулов, Ҳ. Н. Бахронов, В. П. Шевченко, А. А. Небесный, Ж. Ш. Турдиев

ҚУЁШ ПЕЧИДА СИНТЕЗ ҚИЛИНГАН ШИША КРИСТАЛЛ ПЕРКУРСОРЛАРДАН ОЛИНГАН ЎТА ЎТКАЗУВЧАН ГОМОЛОГИК Bi1,7Pb0,3Sr2Ca(n-1)CunOy (n=3-20) ҚАТОРЛАРНИНГ ФАЗАВИЙ ТАРКИБИНИ ТЕКШИРИШ

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги вақтда умумий формуласи Bi1,7Pb0,3Sr2Ca(n-1) CunOy n=1÷3 бўлган юқори температурали ўта ўтказувчиларнинг хоссалари ва олиш усуллари тўлиқ ўрганиб чиқилган, лекин n≥4 бўлган фаза–гомологларнинг хоссалари ҳақида маълумотлар етарлича эмас.

Ишнинг мақсади. Қуёш печида эритиб олинган ўта ўтказувчан гомологик қатор Bi1,7Pb0,3Sr2Ca(n-1) CunOy (n=3-20) нинг фазавий таркибини текшириш ва шиша кристалл прекурсорлардан олинган ўта ўтказувчан фазаларнинг элиментар ячейка параметрларини аниқлаш.

Mетодология. Bi1,7Pb0,3Sr2Ca(n-1)CunOy (n=3-20) номинал таркибли прекурсорлар мужассамланган қуёш нурланиши остидаги қуёш печида эритмани тоблаш ва нур оқим зичлиги ≈ 680-750Вт/см2 тоблаш тезлиги 104град/сек тезликдан юқори бўлган қуёш имитаторида синтез қилинди. Кейин ўта ўтказувчан фазанинг синтези муфель печда қаттиқ фазали усулда амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Эритмани мужассамланган қуёш нурлари таъсири шароитида тоблаб, Bi1,7Pb0,3Sr2Ca(n-1)CunOy (n=3-20) гомологик қатор бўйича ўта ўтказувчан бирикма шиша кристалл прекурсорларини эритмани тоблаш тезлиги 104град /с юқори бўлганда олиш имконияти аниқланди.

Олинган натижалар. Прекурсорларда шартли равишда паст температурали ўта ўтказувчилар n=1 ва n=2 ёки ЮТЎЎ(юқори температурали ўта ўтказувчи) n=3 нано ўлчамли кристалл фазалар ҳосил бўлиши аниқланди. Ҳосил бўлган янги фазалардан бири 700°С гача барқарорлиги ўрнатилди. Иккинчи элементар ячейка параметри бироз ошган ЮТЎЎ фазалар а=3,9015Å; b=3,8184Å; c=135,5947Å 800 - 846°С оралиғида мавжуд бўлади.

Калит сўзлар: гомологик қатор, фазавий таркиб, ўтишнинг критик температураси, ячейка параметрлари, гелиотехнология.

Хусусиятлари:

* шиша кристалл прекурсорлар мужассамланган қуёш энергияси остида синтез қилинди.

* 846°С да юқори температурали ўта ўтказувчан фазанинг элементар ячейка параметрлари: а=3,9015Å; b=3,8184Å; c=135,5947 Å сезиларли ошган қийматга эга.

* CаO ва CuO миқдорининг ошиши шиша фазаларнинг турғун бўлмаслигига олиб келди.

Цитата келтириш: С. Х. Бобоқулов, Ҳ. Н. Бахронов, В. П. Шевченко, А. А. Небесный, Ж. Ш. Турдиев. Қуёш печида синтез қилинган шиша кристалл перкурсорлардан олинган ўта ўтказувчан гомологик

Bi1,7Pb0,3Sr2Ca(n-1)CunOy (n=3-20) қаторларнинг фазавий таркибини текшириш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. –Б.34-41.

Қабул қилинди: 30.06.2016; Рухсат берилди: 28.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 666.762.1(043)

К. Ф. Таджиев, Д. Ш. Шакарова, Н. С. Қурбанова, П. А. Арифов

ШЎРТАН ГАЗ-КИМЁ МАЖМУАСИНИНГ ИШЛАТИЛГАН СОРБЕНТЛАРИ ВА БОЙИТИЛГАН КАОЛИН АСОСИДА ЮҚОРИГЛИНОЗЕМЛИ ОЛОБАРДОШ МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Юқориглиноземли ўтга чидамли материаллар Республикамизга чет эллардан олиб келинаяпти, чунки бизда ушбу маҳсулотларни олиниши учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари мавжуд эмас. Ушбу холатлар саноатни шу соҳасининг ривожланишига тўсқинлик қилаяпти. Лекин, ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун яроқли Шўртан - газ кимё мажмуасининг (ГКМ) мавжуд юқориглиноземли техноген чиқиндилари ҳисобга олинса, ушбу тўсқинлик бартараф қилинади.

Ишнинг мақсади. Ишнинг асосий мақсади, Шўртан газ-кимё мажмуасининг юқориглиноземли сорбент чиқиндилари асосида юқори хароратли муллиткорундли материалларини олиш, мақбул шихта таркибларини ва технологик параметрларини тайёрлашдан иборат.

Методология. Юқориглиноземли ўтга чидамли материалларини олиш, Шўртан  (ГКМ) сорбент чиқиндиси билан бойитилган  АКF – 78 маркали каолиннинг тажрибавий қоришмалари асосида ўрганиш амалга оширилди. Натижада аниқланган мақбул таркиблар ва технологик параметрлар асосида юқори глиноземли шамот ва муллит-корундли МКС-72 маркали ўтга чидамли материалларнинг тажриба намуналари олинди.

Илмий янгилиги. Илк бор Шўртан  ГКМ нинг полиэтиленини тозалашда ишлатилган сорбент чиқиндиларини бойитилган  АКF – 78 маркали каолин аралашмаси билан қиздириб, таркибида А12О3 нинг миқдори 84% дан ортиқ бўлган муллит корундли юқори оловбардош материалларнинг саноат тажриба намуналари ишлаб чиқарилди, ҳамда улар асосида муллиткорундли маҳсулотлар олинди ва хоссалари ўрганилди.

Олинган натижалар. Шўртан ГКМсининг ишлатилган сорбентининг (60-90%) бойитилган  АКF – 78 каолин билан аралашмасини 1600оС ҳароратда куйдириб, муллит ва муллит корундли юқори оловбардош материалларнинг намуналари синтез қилинди. ЎзҚҚҚЭМК АЖнинг керамика цехида таркибида 84% Аl2O3 бÿлган муллиткорундли шамотининг саноат-тажриба партиялари ишлаб чиқилди. Таркиби 85% фракциялаган муллиткорундли шамот ва 15% AKF-78 каолиндан иборат аралашмани махсус печда 1550оС қиздириш натижасида, ГОСТ 24704-06 талабига жавоб берувчи ўрта зичланган муллиткорундли МКС-72 маркали ғиштларнинг саноат тажриба намуналари тайёрланди.

Калит сўзлар: юқориглинеземли оловбардош маҳсулотлар, маҳаллий хомашё, каолин, чиқинди-сорбент, муллиткорундли маҳсулотлар.

Хусусиятлар:

* Саноат чиқиндиси ва АКF-78 каолини асосидаги аралашмани куйдириб олинган оловбардош материал намуналари олинди ва ўрганилди.

* Юқориглинеземли шамот ва муллиткорундли маҳсулотларнинг саноат-тажриба партиялари ишлаб чиқарилди.

Цитата келтириш: К. Ф. Таджиев, Д. Ш. Шакарова, Н. С. Қурбанова, П. А. Арифов. Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлатилган сорбентлари ва бойитилган каолин асосида юқориглиноземли олобардош материаллар ишлаб чиқариш технологияси // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.41-47.

Қабул қилинди: 06.09.2016; Рухсат берилди: 28.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 532.64 (088.8)

Е. Т. Сафаров, В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова

МОЛИБДЕНИТ КОНЦЕНТРАТИНИ ДОНАДОРЛАШ ШИХТАСИ КОМПОНЕНТИ БЎЛГАН ПОЛИМЕР БОҒЛОВЧИНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. «Олмалиқ ТМК» АЖ молибденит концентратини донадорлаш шихтасининг таркибида, куюнди таркибидаги Мо миқдорини камайтирадиган 10% гача каолин бўлади. Бу камчиликлардан ҳоли каолинга альтернатив полимер СК асосидаги янги таркиб (0.7%-СК, каолиннинг қолдиқ концентрацияси 2%) ишлаб чиқилган. Бироқ, синов жараёнида салбий ҳолатлар – печ металл қисмининг коррозияга учраши ва доналарнинг бир бирига ёпишиб қолиши аниқланди.

Ишнинг мақсади. Кÿрсатилган камчиликларни йÿқотиш мақсадида молибденит концентратини донадорлаш шихтаси компоненти бÿлган полимер боғловчини модификациялаш. Вазифалар: 1) каолинган альтернатив бÿлган боғловчиларни танлаш; 2) куюнди доналарининг мустаҳкамлигини, солиштирма юзасини ва намликни ютиш ҳажмини ÿлчаш; 3) 600ºС да Мо-концентрати доналарини куйдирганда уларнинг бир-бирига ёпишиб қолишининг сабабини аниқлаш.

Методология. Мо-концентрати доналарини 600ºС да куйдирилди. Доналар мустаҳкамлиги босим остида баҳоланди. Доналарнинг элемент таҳлили Perkin-Elmer 3030В ва Aligent 7500 IСP MS спектрометрларида бажарилди. Доналар намуналарининг солиштирма юзаси азотни сорбциялаш усули билан аниқланди. Мо доналарининг солиштирма намликни ютиш ҳажми гравиметрик усул билан, ÿлчаш аниқлиги 10мкг, аниқланди

Илмий янгилиги. Полиакрилонитрил гидролизи маҳсулоти, ҳамда полиакрилоамид-ГС билан биргаликда ёки алоҳида қолдиқсиз ёнадиган КП ва РП - Мо-концентратини донадорлаш шихтаси компонентлари - органик боғловчилар ишлаб чиқилган. Улар доналарни қайта ишдашда Re, Mo, ноёб металларни ажратиб олиш борасида самаралироқдир.

Олинган натижалар. Каолинга альтернатив бÿлган Мо-концентратини донадорлаш шихтасининг бо­ғловчилари - КП ва РП полимерлари доналарни у каби мустаҳкам қила олади, ҳамда унга нисбатан 4-10 баробар кам срафланади. Куюнди доналарининг солиштирма юзаси, намликни ютиш ҳажми тÿғрисидаги, доналар ғоваклилигини тавсифловчи натижалар олинган. Максимал ғовакликка КП полимери қÿшилганда эришилган. 600ºС да куйдирилганда Мо-концентрати доналарининг бир-бирига ёпишиб қолишининг сабаблари аниқланди. КП ва РП қÿшилганда сабаб – вақтнинг, куйдириш ҳароратининг, куйдириш зонасидаги кислороднинг етишмаслиги бÿлса, СК-Н полимерии қÿшилганда – шихта таркибида натрий гидроксидининг борлигидир. Каолинли шихтага нисбатан қолдиқсиз ёнадиган полимерли шихтанинг сифат жиҳатдан устунлигини назарда тутган ҳолда, доналарнинг бир-бирига ёпишиб қолишининг олдини олиш учун аниқ ёки қайта ишланган куйдириш тартибига риоя қилиш керак.

Калит сўзлар: куюнди, молибденит концентрати, боғловчи, каолин, органик полимер

Хусусиятлари:

* Полиакрилонитрил – Мо-концентратини донадорлаш шихтасининг боғловчиси.

* КП ва РП полимерлари – Мо-концентратини донадорлаш шихтасининг боғловчиси.

* Куйдириш жараёнида доналарнинг бир-бирига ёпишиб қолишининг ва печ туби коррозиясининг сабаблари аниқланди.

Цитата келтириш: Е. Т. Сафаров, В. П. Гуро, М. А. Ибрагимова. Молибденит концентратини донадорлаш шихтаси компоненти бўлган полимер боғловчини модификациялаш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.48-54.

Қабул қилинди: 19.08.2016; Рухсат берилди: 28.09.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 661.832.532

А. Т. Дадаходжаев, И. Б. Ульбашева, Л. Р. Фарзутдинова

МАҲАЛЛИЙ ХОМ-АШЁЛАР АСОСИДА КАЛИЙ СУЛЬФАТИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

«MAXAM-CHIRCHIQ» Акциядорлик жамияти, Чирчик ш., E-mail: at.dadaxodjaev@maxam-chirchiq.uz

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ўзбекистонда «Дехқонобод калийли ÿғитлар заводи» УКда калий хлоридни ишлаб чиқаришни ÿзлаштириб йÿлга қÿйилгандан сÿнг калий бирикмаларини, жумладан калий сульфатни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш имкони пайдо бÿлди.

Ишнинг мақсади. “Дехқонобод калийли ўғитлар заводи” УК калий хлориди, “Максам-Чирчиқ” АЖ аммоний сульфати ва Тюмрюк кони мирабилити асосида калий сульфатини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш.

Методология. Калий хлорид ва натрий сульфатдан калий сульфат ишлаб чиқаришнинг конверсион усули қÿлланилган.

Илмий янгилиги. Конверсия усули билан калий хлорид ва аммоний сульфат асосида олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатдики, калий сульфатини ажралиб чиқиши аммоний сульфатнинг эритма ёки кристал ҳолатида бўлишига боғлиқ. Мирабилит эритмасини тозалаб, парлатиб ва совитиб калий хлор билан конверсия қилиб калий сульфат олиш мумкинлиги ўрганилган.

Олинган натижалар. Иккала усул билан ҳам калий сульфати ишлаб чиқариш мумкинлиги кўрсатилган, бунда калий сульфат миқдори K2O нисбатан (45-56%) ташкил этади. Ҳар бир босқичнинг технологик параметрлари ва оптимал шароитлари аниқланди ва технология яратилди. Аммоний сульфатининг тўйинган эритмаси ишлатилганда калий сульфатининг стехеометриядагига нисбатан ҳосил бўлиши 55% ташкил этади, аммоний сульфатининг кристаллари ишлатилганда эса калий сульфатнинг чиқиши 72% дан юқори бўлади.

«Максам-Чирчик» АЖда калий хлорид ва аммоний сульфати асосида калий сульфат ишлаб чиқариш бўйича тажриба-саноат қурилмаси яратилган. Қурилманинг ишлаб-чиқариш қуввати йилига 500-600 тоннага мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқарилган махсулот сифати Ts 00203068-48:2015 техник стандарти талабларига жавоб беради.

Калит сÿзлар: калий сульфат, аммоний сульфат, натрий сульфат, мирабилит.

Хусусиятлари:

* Калий хлорид ва натрий сульфатдан калий сульфат ишлаб чиқаришнинг конверсион усули қÿлланилган.

* Ишлаб чиқарилган махсулот сифати Ts 00203068-48:2015 техник стандарти талабларига жавоб беради.

Цитата келтириш: А. Т. Дадаходжаев, И. Б. Ульбашева, Л. Р. Фарзутдинова.  Маҳаллий хом-ашёлар асосида калий сульфатини ишлаб чиқариш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.54-59.

Қабул қилинди: 22.10.2016; Рухсат берилди: 28.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

                                                                

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК: 685.315:541.64:678

А. Т. Ибрагимов, Д. А. Файзуллаева, А. С. Рафиков

ПОЙАБЗАЛ УЧУН АКРИЛ ВА ВИНИЛ СОПОЛИМЕРЛАРИНИНГ ФИЗИК-КИМЁВИЙ ХОССАЛАРИ

Тошкент текстил ва енгил саноат институти, E-mail: abdusattor.ibragimov1963@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Илгаритдан тайёр пойабзал ёки унинг ишлаб чиқарилаётган бутловчи қисмлари, шу жумладан таглик материали, мамлакатимизга ҳорижий давлатлардан, асосан Хитойдан, импорт асосида келтирилади. Саноатнинг пойабзал тармоғида маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш - кимё корхоналарининг компонент ва ингредиентлари асосида амалга оширишни кўзда тутади, бу эса импорт ўрнини қоплаш имкониятини яратади. Ушбу муаммонинг ечимида соҳа мутахассислари ва олимларнинг ўзаро ҳамкорликларидаги эришилган натижаларни, фаолият юритаётган корхоналар қувватларида, пойабазал учун таглик материалаларини белгиланган талаб бўйича олиш усулларини тадбиқ этишдан бошлаш мақсадга мувофиқдир.

Ишнинг мақсади. Олинган полимер материалларини пойабазал таглигини тайёрлаш учун ишлатилиш имкониятларини аниқлаш.

Методология. Визкозиметрия, пикнометрия, термик анализ.

Илмий янгилиги. Бугунги кунгачан маҳаллий хомашёдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган, термопластик полимер композициялар асосида пойабзал таглиги материалини тайёрлаш учун шунга ўхшаш илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. Илк бора, пойабзал учун белгиланган талаблар мос келувчи синтетик таглик материалини акрил ва винил сополимерлари асосида олинди, натижада тажриба ишлаб чиқариш синовларига тавсия қилинди.

Олинган натижалар. Лаборатория шароитида олиб борилган тадқиқотлар натижасида пойабзал учун полимер композициялар яратилди ва улар асосида таглик синтетик материаллар олинди. Синтез қилинган сополимерларнинг молекуляр тавсифлари, зичлиги ва термик хоссалари аниқланди. Акрилонитрил билан н-бутилметакрилат ва винилацетат асосидаги эмульсион сополимерларнинг молекуляр оғирлиги эритмада олинган сополимерларга нисбатан юқори бўлди. Шунингдек улар қисқа полидисперсликни намоён қилди. Паст зичликдаги полиэтилен иштирокида поливинилацетат ҳам нисбатан юқори молекуляр оғирликка эга бўлди. Сополимер таркибида винилацетат улушининг ошиши материалнинг зичлиги ва эриш ҳароратининг ошишига сабаб бўлди.

Калит сўзлар: сополимер, акрилонитрил, н-бутилметакрилат, паст зичликдаги полиэтилен, винилацетат.

Хусусиятлари:

* Акрил ва винил сополимерлари синтез қилинди.

* Компонентларнинг ўзаро таъсирлашув механизми  ва реакцион мойиллиги ўрганилди.

* Полимер материаллари таркибида полиолефиннинг мақбул миқдори аниқланди.

Цитата келтириш: А. Т. Ибрагимов, Д. А. Файзуллаева, А. С. Рафиков. Пойабзал учун акрил ва винил сополимерларининг физик-кимёвий хоссалари // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.60-65.

Қабул қилинди: 25.07.2016; Рухсат берилди: 21.08.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК. 547.458.83.

О. Р. Ахмедов, Ш. А. Шомуротов, Н. Т. Муйдинов, А. С. Тўраев

ГУАР СМОЛАСИНИНГ КАРБОКСИМЕТИЛ ВА ДИАЛЬДЕГИД ҲОСИЛАЛАРИ СИНТЕЗИ

ЎзР ФА Биоорганик кимё институти, Тошкент ш.,  E-mail: oliy86@bk.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Гуар смоласи арзон, хавфсиз ва кенг тарқалган хомашё бўлишига қарамасдан, унинг асосий камчилиги структурасида фақат гидроксил гуруҳлар мавжудлигидир, бу эса ўз навбатида гуар смоласининг янги ҳосилаларини олишни  қийинлаштиради. Шунинг учун, гуар смоласининг структурасига реакцион фаол гуруҳларининг киритилиши янги ҳосилалар олиш жараёнини соддалаштиради ва ушбу полисахаридни кўллаш сохасини кенгайтиради.

Ишнинг мақсади. Структурасида реакцион фаол гуруҳлари тутган гуар смоласининг янги ҳосиларини олиш ва реакциянинг оптимал шароитларини аниқлаш.

Методология. Олинган бирикмаларнинг структураси ва таркиби ИҚ-спектр, рентгентузилиш таҳлили, йодометрик ва қайтар титрлаш методи ёрдамида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Биринчи маротаба гуар смоласининг структурасида карбоксиметил ва диальдегид гуруҳлари тутган ҳосилалари олинди.

Олинган натижалар. Олиб борилган изланишлар натижасида карбоксиметил  гуар сомласининг диальдегид ҳосилалари олинди. Олинган бирикмаларнинг структураси ва таркиби ИҚ-спектр, рентгентузилиш таҳлили, йодометрик ва тескари титрлаш ёрдамида ўрганилди. Na-КМГС нинг оксидланиш даражасига NaIO4 нинг концентрацияси ва γ таъсир этиши кўрсатилди. Керакли миқдорда гуар смоласининг структурасига карбоксиметил ва альдегид гуруҳлари киритилиш мумкин бўлган реакция шароитлари аниқланди.

Калит сўзлар: гуар смоласи, карбоксиметиллаш, алмашиниш даражаси, эрувчанлик, периодат оксидлаш, диальдегид ҳосилалари, оксидланиш тезлиги.

Хусусиятлари:

* Гуар смоласининг янги ҳосилалари олинди.

* Уларнинг структураси ва ҳоссаси ўрганилди.

Цитата келтириш: О. Р. Ахмедов, Ш. А. Шомуротов, Н. Т. Муйдинов, А. С. Тўраев. Гуар смоласининг карбоксиметил ва диальдегид ҳосилалари синтези // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.65-72.

Қабул қилинди: 25.07.2016; Рухсат берилди: 14.08.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК. 547.458.83.

Н. Т. Мўйдинов, Ш. А. Шомуротов, О. Р. Ахмедов, А. С. Тураев

ПОЛИГАЛАКТУРОН КИСЛОТАСИНИ ФОРМАЛЬДЕГИД БИЛАН КИМЁВИЙ ТИКИШ РЕАКЦИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Биоорганик кимё институти, Тошкент ш., E-mail: ibchem@uzsci.net

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Таркибида бир неча реакцион фаол гуруҳлар мавжудлиги боис полисахаридларни турли модификацияларга учратиш орқали қимматли хусусиятларга эга бўлган ҳар хил янги материаллар олиш имконини беради. Полисахаридларни модификациялашнинг усулларидан бири уларни формальдегид билан кимёвий тикиш ҳисобланиб, бу реакция ёрдамида юқори бўкиш хусусиятига эга бўлган моддалар олиш мумкин.

Ишнинг мақсади. Тадқиқотнинг мақсади полигалактурон кислотасини формальдегид билан кимёвий тикиш реакциясининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш ва полигалактурон кислотасини бўкувчанлик даражасининг кимёвий тикилиш даражасига боғлиқлигини ўрганиш.

Методология. Тадқиқотларда физик-кимёвий тадқиқот усулларидан, жумладан, олинган нимуналар тузулиши ИҚ-спектроскопия усулида, боғланган формальдегид миқдори эса спектрофотометрик усулда аниқланди.

Илмий янгилиги. Мақолада илк бор полигалактурон кислотасини формальдегид билан кимёвий тикиш реакциясининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган ва кимёвий тикилиш даражасини ўзгартириш орқали полигалактурон кислотасининг бўкувчанлигини бошқариш мумкинлиги илмий асосланган.

Олинган натижалар. Полигалактурон кислотасини формальдегид билан ўзаро таъсирлашиш реакцияси ўрганилган. Бунда реакция полигалактурон кислотасининг –ОН гуруҳлари ва формальдегиднинг карбонал гуруҳлари орасида содир бўлади. Реакция икки йўналишда содир бўлиши: формальдегиднинг монофункционал ва бифункционал (кўндаланг боғлар) боғлар воситасида бирикиши аниқланди. Тадқиқотлар ушбу реакцияда полигалактурон кислотасининг –ОН гуруҳлари билан бир қаторда –СООН гуруҳлари ҳам иштирок этишни кўрсатди.

Реакция шароитини полигалактурон кислотасининг кимёвий тикилиш даражасига таъсири ўрганилди. Реакцион аралашмада формальдегид миқдорининг ортиши кимёвий тикилиш даражасининг ортиши, температура эса реакция тезлигига сезиларли таъсир этмаслиги аниқланди.

Шунингдек, полигалактурон кислотасининг бўкувчанлигининг кимёвий тикилиш даражасига боғлиқлиги ўрганилган. Кимёвий тикилиш даражасининг ортиши билан полигалактурон кислотасининг бўкувчанлиги камайиши аниқланган.

Калит сўзлар: полигалактурон кислотаси, формальдегид, кимёвий тикиш, бўкиш даражаси,кимёвий модификация.

Хусусиятлари:

* Янги бўкувчан материаллар олинди.

* Уларнинг кимёвий параметрлари ўрганилди.

Цитата келтириш: Н. Т. Мўйдинов, Ш. А. Шомуротов, О. Р. Ахмедов, А. С. Тураев. Полигалактурон кислотасини формальдегид билан кимёвий тикиш реакциясининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.72-78.

Қабул қилинди: 25.07.2016; Рухсат берилди: 28.08.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 54-145.82

Ф. М. Юсупов, Г. М. Бектурдиев,Э. Н. Курбонов, Г. А. Байматова, Д. А. Тошматов

НЕФТЬ САНОАТИ ҚУРИЛМАЛАРИДА ҚАТТИҚ ҚАТЛАМЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛИШДА ЯНГИ ИНГИБИТОР ЭРИТМАЛАР ИШЛАБ ЧИҚИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., E-mail: bekturdiev2015@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Нефть саноати қурилмалари юзасида ва нефть қазиб чиқариш жойларида тўпланиб қоладиган туз қатламлари иш унуми ва самарадорлигини пасайтирувчи омиллардан биридир. Одатда туз қатламлари: эксплуатация колонналарининг қуйи қисмида, электро- ва штангавий насосларнинг қабул қилиш ва ишчи қисмларида, трубаларнинг ички юзасида йиғилади. Шу жойларда кристалланиш марказлари пайдо бўлиб, улар вақт ўтиши билан қалинлашиб боради. Бу қатламлар иссиқлик алмашинувини камайтириб, трубаларнинг ички юзасини кичиклаштиради. Охир оқибат қурилмаларни авариявий холатга келтиради.

Ишнинг мақсади.  Нефт саноати иссиқлик алмашинувчи қурилмалари  юзасида хосил бўладиган қаттиқ туз қатламларнинг табиатини аниқлаш, ҳамда уларни йÿқотиш усулларини ишлаб чиқиш.

Методология. Иссиқлик алмашинувчи қурилмалар  юзасида хосил бўладиган қаттиқ туз қатламларни яратилган кислотали ингибиторловчи эритмалар РТО-1 ва РТО-2 билан йÿқотиш самарадорлигини аниқлаш Кўкдумалоқ конидаги иссиқлик алмашиновчи қурилмаларидаги қаттиқ туз қатламлари намуналарида ÿтказилди. Қаттиқ туз қатламларидаги нефт миқдорини аниқлаш учун Сокслет қурилмасида гексан билан экстракция қилиш  усули фойдаланилди. Коррозион кÿрсаткисларни аниқлаш мавжуд стандартлар бÿйича ÿтказилди.

Илмий янгилиги. Қаттиқ туз қатламлари трубаларнинг ички юзасида мустаҳкам жойлашган. Янги ингибиторланган эритмалар самарали ва замонавий қурилмаларда қÿлланилиши мумкин. Улар маҳаллий хом-ашё асосида олинган ва технологик қурилмалар учун коррозион жиҳатдан хавфсиздир.

Олинган натижалар. Туз қатламларининг таркиби кўрсатилган. Турли температураларда қаттиқ туз қатламларини РТО-1 ва РТО-2 эритмалари билан йÿқотиш тадқиқотлари натижалари олинган.

Калит сўзлар: Кристалланиш, туз қатламлари, эриш, қатлам, қатламларининг шаклланиши, коррозия, иссиқлик ўтказувчанлик.

Хусусиятлар:

* Янги РТО-1 ва РТО-2 маркали ингибиторланган эритмалар олинган.

* Улар трубалардаги қаттиқ туз қатламларни йÿқотиш учун мÿлжалланган.

Цитата келтириш: Ф. М. Юсупов, Г. М. Бектурдиев,Э. Н. Курбонов, Г. А. Байматова, Д. А. Тошматов. Нефть саноати қурилмаларида қаттиқ қатламларни бартараф қилишда янги ингибитор эритмалар ишлаб чиқиш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.78-84.

Қабул қилинди: 30.03.2016; Рухсат берилди: 04.10.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 665.7.038.64

Н. Ш. Мухторов, Б. Н. Хамидов, Б. Х. Убайдуллаев

ДИЗЕЛЬ ЁҚИЛҒИЛАРИ УЧУН ПАРАФИН ДИСПЕРГАТОРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА УНИ АМАЛДА ҚЎЛЛАШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.,  E-mail: ionxanruz@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сўнгги йилларда дизел ёқилғиси учун глобал талабнинг барқарор ўсиши қузатилмоқда. Дизел ёнилғисининг қишги турларини ишлаб чиқариш стандартлар талабларига мувофиқлигини назарда тутади. Арзон, осон ишлаб чиқариладиган ва ҳар хил депрессор қўндирмалар учун универсал бўладиган, янги парафин диспергаторни ишлаб чиқишнинг эҳтиёжи мавжуд, чунки, дизел ёқилғини паст ҳарорат хусусиятларини ошириш йули депрессор ва дисперсант қўшимчаларни қўллаш ҳисобланади.

Ишнинг мақсади - алкилметакрилатлар асосида дизел ёқилғи учун парафин диспергаторларни ишлаб чиқиш.

Методология. Дизел ёқилғисида ўтадиган жараёнларини, функционал структурасини, физик ва физик-кимёвий хоссаларини ўрганиш учун ишда классик ва замонавий тадқиқот усуллари қўлланилди. Парафин диспергаторини синтез қилишда парафин кристаллари – суюқ углеводород ёқилғиси системада сирт фаол хусусиятларга эга C16 дан C24 га қадар алкил радикалли ёғ-алифатик аминлар, мойда эрувчан азот сақловчи органик моддаларидан фойдаланилди. Реакция амин гуруҳининг қўшбоғи орқали нуклеофил бирикиши механизми бўйича ўтказилди. Кислота катализатори ёрдамида акрил кислотаси ёғ спиртлар билан эритувчида этерификация, ундан кейин олинган акрилатлар аминлар билан реакция ўтказиш орқали, акрил ва итаконик кислоталарнинг алкил эфирлар кетма-кетлик усули билан синтез амалга оширилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта синтез қилинган бирикмалар асосида (акрил кислотанинг н-алкан эфири) янги парафин диспергатори ишлаб чиқилди.

Олинган натижалар. Янги парафин диспергатори (КД-27) ва депрессорли қўндирма keroflux 6180 1:3 нисбатда олинадиган, ишлаб чиқилган депрессорли ва дисперсияловчи қўндирмаларнинг янги пакети, Ўзбекистон давлат стандартига O´zDSt 1134:2007 (ўзг. №2) асосан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ЭКО-Л русумли ёзги дизел ёқилғидан ЭКО-З-1 русумли дизел ёқилғисини олиш имконини беради.

Калит сÿзлар: депресс қÿндирма, парафин диспергатори, дизель ёқилғиси, фильтрлашнинг меъёрий ҳарорати, аминлар синтези.

Хусусиятлари:

* Ёқилғи учун янги депрессор-диспергирловчи қÿндирма пакети ишлаб чиқилган;

* У янги KD-27 парафин диспергатори ва Keroflux 6180 қÿшимчасидан ташкил топган;

* Янги парафин диспергатори қÿшимчалар билан бирга ишлатилиши мукмкин

Цитата келтириш: Н. Ш. Мухторов, Б. Н. Хамидов, Б. Х. Убайдуллаев. Дизель ёқилғилари учун парафин диспергаторни ишлаб чиқиш ва уни амалда қўллаш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.84-90.

Қабул қилинди: 08.08.2016; Рухсат берилди: 31.08.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

 

* * *

УДК 665.5

М. Ж. Махмудов

АИ-80 БЕНЗИННИНГ СИФАТИГА ОКТАН СОНИНИ ОШИРУВЧИ ҚЎНДИРМАЛАР ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Юқори октанли бензин фракциясига бўлган таълаб дунё бозорида жадал суръатларда ортиб бормоқда. Бу нефтни қайта ишлаш заводларида юқори октанли бензин фракцияларини ишлаб чиқаришнинг бир қатор жараёнларни жорий қилиш заруриятига олиб келади. Бу эса технологик жараёнларни модернизация қилиш учун катта миқдордаги инвестицияни талаб қилади. Нефтни қайта ишлаш заводларида октан сонини оширувчи қўндирмалардан фойдаланиш, бугунги кунда ушбу муаммонинг муқобил ечимларидан биридир.

Ишнинг мақсади – АИ-80 автомобил бензинини детонацион ва экологик хоссаларини яхшилаш ва замонавий Европа спецификациялари талабларига жавоб берувчи бензин олиш мақсадида уни тадқиқ қилиш.

Методология. Мақолада бензиннинг физик, физик – кимёвий хоссаларини, функционал таркибини, автомобил бензинида ва турли тозалаш жараёнларидан ўтган бензинда борувчи жараёнларни, асосан деароматизация жараёнларини ўрганиш, шунинг билан биргаликда унинг кимёвий таркибини, структурасини, кимёвий табиати ва унинг барқарорлигини аниқлаш имконини берувчи замонавий ва классик аниқлаш усуллари қўлланилган. Тадқиқот объекти сифатида АИ-80 марка бензин олинди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта маҳаллий АИ-80 бензинига октан сонини оширувчи ММА ва МТБЭ қўндирмаларнинг таъсири, детонацион хусусиятининг ўзгариши аниқланди.

Олинган натижалар. МТБЭ қўндирмаси билан АИ-80 бензининг октан сони И.М. – 80,8 дан И.М. – 90.2 га қадар ошди. 0.5-2.5% миқдорлар оралиғида ММАнинг қўшилиши билан АИ-80 бензининг октан сони ўртача М.М. – 2.8 ва И.М. – 4.3 га кўтарилди.

Калит сўзлар: бензин, изопропил спирти, метилтрепбутил эфири, монометиланилин, октан сони.

Ҳусусиятлари:

* ММА ва МТБЭ қўндирмаларни қўшиш орқали АИ-80 бензининг октан сонини кўтарилиши аниқланди.

* Бензиннинг қўндирмаларсиз ва қўндирмалар билан композицияларининг физик – кимёвий хоссаларининг ўзгариши ўрганилди.

Цитата келтириш: М. Ж. Махмудов. АИ-80 бензиннинг сифатига октан сонини оширувчи қўндирмалар таъсирини ўрганиш // Ӳзбекитсон кимё журнали. -2016. -№5. -Б.91-96.

Қабул қилинди: 10.06.2016; Рухсат берилди: 15.08.2016; Нашр этилди: 31.10.2016

3919 PDF