O'zbekiston Kimyo Jurnali

Нашрнинг 4 сони

ФИЗИК КИМЁ

 

УДК 541.183:536.6

 

Ф.Г. Рахматкариева, Г.У. Рахматкариев

НАНОСТРУКТУРАЛИ A ВА A(BO2) ЦЕОЛИТЛАРИДА ИОН-МОЛЕКУЛАЛИ КОМПЛЕКСЛАР

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти,  Тошкент ш., М. Улу­ғбек кÿчаси, 77а

 

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. NaA синтетик цеолитининг самарали қуритувчи сифатида кенг қӳлланилиши нафақат унинг ичига кирувчи диаметри 4,2 Å бӳлган ойналарнинг молекуляр-ғалвир таъсири, балки  унинг қутбли сув молекулаларига нисбатан юқори адсорбциялаш хусусиятига эгалиги билан хам тушунтирилади. Адабиётларда NaA цеолитида сувнинг турли боғ шаклларининг мавжудлиги ҳақида қатор тӳғри ва қӳшимча кӳрсатмалар бор.  Бироқ, «цеолит суви» барча молекулаларининг боғлари бир хиллигини кӳрсатувчи қарама-қарши тавсифли, ишончли маълумотлар хам бор. Биз цеолит матрицасидаги ион-молекуляр комплекслар тузилиши хақида тӳлиқроқ маълумот олишга ва қутбли сув молекулаларининг уни тӳлдиришнинг турли босқичларидаги қонуниятларини ӳрганишга харакат қилдик.

Ишнинг мақсади. Наноструктурали NaA ва NaA(NaBO2) цеолитларидаги панжарадан ташқаридаги ион-молекуляр кластерлар энергетикаси, тузилиши ва локализациясини ӳрганиш.

Методология. Ишда биз томондан яратилган адсорбцион-энергетик стехиометрия усулидан фойдаланилган. У прецизион адсорбцион-калориметрик натижалар асосида молекуляр ғалвирдаги хӳжайин-меҳмон даражасидаги молекуляр таъсирлашувларни тушунтиришга янгича ёндошувдан фойдаланиш имконини беради.

Илмий янгилиги. Илк бора NaA ва NaA(NaBO2) цеолитлари матрицасида тӳлдиришнинг барча соҳалари бӳйича нанокластерлар шаклланишининг тӳлиқ механизми келтирилди.

Олинган натижалар. NaA ва NaA(NaBO2) цеолитларида сувнинг адсорбцияси дифференциал иссиқдиги эгриси босқичли кӳришга эга бӳлиб, хар бир босқич NaA ва NaA(NaBO2) цеолити матрицасидаги бир- ва кӳп адсорбцион (Н2О)n/Na+  кластерларининг стехиометрик шаклланишини ифодалайди. α-юзада  (Н2О)n/Na+ кластерлари Na+ катиони билан SIII, SII ва SI позицияларда ҳосил бӳлади. NaAнинг β-юзада SI катионлар билан  тӳртта кластер шаклланади. Адсорбция изотермалари МҲТН тенгламаси билан тавсифланди.

Калит сӳзлар: NaA ва NaA(NaBO2) цеолитлари, сув, ион-молекуляр комплекслар, изотерма, адсорбция дифференциал иссиқлиги ва энтропияси

Хусусиятлари:

* Цеолитда (Н2О)n/Na+ кластерлари адсорбцияси дифференциал иссиқлиги.

* Цеолит  матрицасидаги сувнинг ҳолати музга ӳхшаш.

Цитата келтириш: Ф.Г. Рахматкариева, Г.У. Рахматкариев Наноструктурали A ва A(BO2) цеолитларида ион-молекулали комплекслар // Узбекистон кимё журнали. – 2016. - №4. – Б.3-9.

Қабул қилинди:  08.04.2016  Рухсат берилди: 10.06.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

* * *

НООРГАНИК КИМЁ

 

УДК 541.64.678

F.B. Eshkurbonov

YANGI KO‘PFUNKSIYALI ANIONITLARNING KOMPLEKS

HOSIL QILISH XOSSALARINI O‘RGANISH

DUK Toshkent kimyo texnologiya ilmiy-tadqiqot instituti  E-mail: furqat-8484@mail.ru

Referat. Muammoning kеlib chiqishi. Hozirgi vaqtda sintetik ionalmashuvchi polimerlarni qo‘llash kundan kunga oshib bormoqda, ular tabiatni muhofaza qilish va mahsulotni chiqindisiz qayta ishlash texnologik jarayonini yaratishda keng qo‘llanilmoqda. SHuning uchun epixlorgidrin asosidagi polifunksional ionalmashuvchi polimerlarning kompleks hosil qiluvchi xususiyatini o‘rganish dolzarb muammolardan biri hisoblanadi.

Ishning maqsadi. Maqolada tiomochevina (T), epixlorgidrin (EXG) va polietilenpoliamin (PEPA) asosidagi anionitning mis(II) ioni bilan kompleks hosil qilish xususiyatlari o‘rganilgan. Bьerrum usuli bo‘yicha anionitning metallar bilan kompleksining barqarorlik konstantasi aniqlangan.

Metodologiyasi. Kimyoviy, potensiometrik va IQ-spektroskpiya usullari orqali to‘rlangan anionitlarning tuzilishi va xossalari tadqiq qilingan. Olingan anionit yuqori ion almashinish xususiyatiga egaligi (8 mg-ekv/g gacha) tajriba asosida topilgan, shu bilan birgalikda ular ishqoriy va kislotali eritmalarda yuqori kimyoviy barqarorlikka hamda suvda termik barqarorlikka ega ekanligi aniqlangan.

Ilmiy yangiligi. Tiomochevina (T), epixlorgidrin (EXG) va polietilenpoliamin (PEPA) mahsulotlarining o‘zaro ta’sirlashishi natijasida polifunksional yangi anionit sintez qilingan va ular ayrim o‘tish metallarining kationlari bilan kompleks birikmalar hosil qiladi.

Olingan natijalar. Olingan anionit fazasida gidrat formadagi aminogruppalarni oshirish va eritmaning konsetratsiyasini kamaytirish rN 5 gacha bo‘lganda metall maksimal 2-3 ta aminogruppani koordinatsiyalaydi. Bu paytda mis(II) ning chiziqli PEPA bilan ta’sirlashishidan polimer aminogruppasining 4 ta koordinatsiyasi hosil bo‘ladi. Bu esa shundan dalolat beradiki, metall ko‘p miqdordagi aminoguruhlar bilan fazoviy anionit strukturasini hosil qiladi.

Kalit so‘zlar. Kompleks hosil qilish, anionit, epixlorgidrin,  aminogruppalar, konstanta, mis ioni, chiziqlar.

Xususiyatlari.

* Anionit ishqoriy va kislotali eritmalarda yuqori ion almashinish hajmiga egaligi (8 mg-ekv/g gacha) topilgan.

* Anionitning suvda termik barqarorlikka ega ekanligi aniqlangan.

Tsitata keltirish: F.B. Eshkurbonov Yangi ko‘pfunksiyali anionitlarning kompleks hosil qilish xossalarini o‘rganish // O’zbekiston kimyo jurnali. -2016. -№4. – Б.10-15.

Қабул қилинди:  08.04.2016  Рухсат берилди: 06.06.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 541.127.1-126:546.262:546.98(121)

Т.Х. Рахимов, М.Г. Мухамедиев

УГЛЕРОД ТОЛАЛАРИ ПРЕКУРСОРЛАРИНИ НАНОКАТАЛИЗАТОРЛАРНИ ОКСИДЛОВЧИ ФАОЛЛИГИГА ТАЪСИРИ

Мирзо Улугбек номли Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент ш., E-mail: tohir@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.  Нанокристалларни ўрганишда асосий масала - бу моддаларнинг хажмли ва нанокристаллик холатлари орасида ровшан чегарани белгилашдир. Ушбу масалани ечиш учун “Зўлдирларни бўяш модели” деб номланган математик модель таклиф этилган. Бу модель ёрдамида нанозарралар чегаравий ўлчамларини хисоблаш имкони яратилади. Моделни қўлланилиши унинг хаётийлигини аниқлаб беради, хамда катализатор ташувчиларини тузилиши  нанохолатини чегараларига тасирини аниқлайди.

Ишнинг мақсади. Фаол нанозаррачаларнинг чегаравий ўлчамларига нанокатализатор ташувчиларни нозик структуравий тузилиши таъсирини аниқлаш.

Методология. Заррачаларни нанокристалл холатидаги борлиқ чегараси ўлчамларини  “Зўлдирларни бўяш модели”  ёрдамида хисобланган; катализаторлар фаоллиги уй шароитида газ хаво аралашмаси таркибидаги СО миқдорини камайишини ўлчаш орқали аниқланган.

Илмий янгилиги. Илк бор заррачаларнинг нанокристаллик ва хажмий холатининг чегаравий ўлчамлари нанокатализаторлар ташувчиларининг тузилишига узвий боғлиқлиги кўрсатилган.

Олинган натижалар. “Нанохоссалар” (масалан каталитик фаоллик) йўқолишининг чекловчи нанозаррачалар ўлчамлари минимал ва максимал қийматлари чегаралари мавжудлиги кўрсатилган. Қайтариш жараёни  даражаси ва углерод толасининг тузилишига қараб минимал ва максимал ўлчамлар чегараси орасидаги интервал тор ёки кенг бўлади. Бир жинсли бўлган прекурсорлардан олинган углеродли тола қўлланилганда ушбу интервал тор бўлади. Шундай қилиб нанотизимлар тузилишига ташувчи табиати хал қилувчи ахамиятга эгалиги кўрсатилган. 

Калит сўзлар: нанокатализатор, катализ, оксидланиш, углерод (II) оксиди, палладий, углеродли толалар.

Ҳусусиятлари:

* Фаол заррачалар ўлчамига ташувчи тузилишини таъсири кўрсатилган. 

* Нанозаррачалар фаол фракцияларининг чегаравий ўлчамлари аниқланган.

* Хисоблар математик статистика усуллари ёрдами билан олиб борилган. 

* Экспериментларда оксидлашни палладийли катализаторларидан фойдаланилган. 

* Ташувчилар сифатида толасимон углеродли материаллар ишлатилган.

* Углеродли толасимон материаллар  турли хил прекурсорлардан олинган.

* Каталитик хоссалар СОни 25оС оксидлаш реакциясида текширилган.

* Фақат маълум диаметрга эга бўлган заррачалар фаолликка эга эканлиги кўрсатилган.

* Фаол фракцияларнинг ўлчамлари юқоридан  хамда пастдан  чегараланган.

* Чегаравий ўлчамлар интервали тола структурасига боғлиқ.

* Бир жинсли прекурсорлар ишлатилганда интервал торроқ бўлган.

Цитата келтириш: Т.Х. Рахимов, М.Г. Мухамедиев Углерод толалари прекурсорларини нанокатализаторларни оксидловчи фаоллигига таъсири // Узбекистон кимё журнали. – 2016. - №4. – Б.15-22.

Қабул қилинди: 18.02.2016  Рухсат берилди: 09.06.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 553.611:664

Д.С.Салиханова

МАХАЛЛИЙ БЕНТОНИТЛАРИНИ КИСЛОТАЛИ ФАОЛЛАШТИРИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш., salihanova79@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Табиатда бентонит гилмоялари паст сорбцион фаолликка эгадир, бу эса уларнинг минерал ва кимёвий таркибини ўрганган ҳолда кислотали фаоллаштиришни талаб қилади.

Ўсимлик мойларини (соя, рапс ва бошқалар..) оқлашда қўлланиладиган адсорбентлар олиш учун краемний таркибли минералларни кислотали фаоллаштириш усуллари кенг қўлланилади.

Лекин, бу усулда олинган адсорбентлар билан госсипол ва унинг хосилаларини тутувчи тўқ рангли пахта мойларини оқлашда ранги ва зарарли моддалар миқдорини талаб даражасигача туширмайди.

Ишнинг мақсади. Шу сабабли, бентонитларни кислотали фаоллаштиришнинг мукаммаллаштирилган усулларини қўллашга ундади.

Методология. Ёғнинг рангини Лавибонд каллориметрида, кислота сони эса титрлаш усуллари ёрдамида аниқланди. Минерал таркибини ўрганиш мақсадида Shimadzu XRD-6000  (λ = 1.5418 Å) ускунасида ренген нурлари ёрдамида аниқланди.

Илмий янгилиги. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида минерал ва кимёвий таркибига кўра, Самарканд вилоятининг “Жахон” бентонитини хлорид кислотаси билан фаоллаштиришнинг технологик режимлари аниқланди.

Олинган натижалар. 10% ли хлорид кислотаси билан  4 соат мобайнида фаоллаштириш кальций ва натрий катионларини 2:1 нисбати сақланиб камайишига олиб келади. Кальций ва натрий ионлари 83,3% ва 95% га камайиши аниқланди.

Бир вақтнинг ўзида 57% га магний ионлари камайиши ҳам структура катионларининг ювилиши ҳақида далолат беради. Калий катионининг миқдори ўзгармаслиги, ушбу катионнинг кислотабардош дала шпатлар   таркибига кирувчи эканлигидан далолатдир.  10%-ли хлорид кислотаси билан фаоллаштирилганда  бентонит таркибидаги кальций ионларининг миқдори минемал даражага етади.

Калит сÿзлар: монтмориллонит, бентонит, кислотали фаоллаштириш, модификация, оқартириш, ранги, кислота сони.

Ҳусусиятлари.

* Бойитиш  жараёнинг бентонитни кимёвий таркибига таъсири  ўрганилди.

* Самарканд вилояти “Жахон” бентонити Са-туркумига киради.

* Кислотали фаоллаштиришни 4 соат мобайнида 10%-ли  хлорид кислотаси ёрдамида ўтказиш етарли.

Цитата келтириш: Д.С.Салиханова Махаллий бентонитларини кислотали фаоллаштиришнинг хусусиятлари// Узбекистон кимё журнали. – 2016. - №4. – Б.22-28.

Қабул қилинди: 18.08.2016  Рухсат берилди: 20.08.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 666.762.3

С.С.Таиров, Ал.А.Эминов, Х.Л.Усманов, А.А.Эминов

ЕНГИЛ ВАЗНЛИ ОЛОВБАРДОШ КЕРАМИК МАТЕРИАЛНИНГ ЗИЧЛИГИГА ТУРЛИ ЁНУВЧИ ҚЎШИМЧАЛАРНИНГ ТАЪСИРИ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти Тошкент ш., Узбекистан E-mail: xlusmanov@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Ҳозирги кунда Республикамизда иссиқдан ҳимояловчи енгил вазнли оловбардош ва қийин эрийдиган керамик материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган бўлиб, чет эл ва МДҲ лардан тўлалигича импорт хисобига келтирилади. Бундан ташқари, республикамизда енгил вазнли оловбардош иссиқдан ҳимояловчи материалларга бўлган эхтиёжни қондириш бўйича, оловбардош гил, каолин каби маҳаллий хом ашё компонентларидан ҳамда арзон ёқилғи иккиламчи ресурсларидан, жумладан турли ишлаб чиқаришларнинг чиқиндиси бўлган ёнувчи қўшимчаларидан ишлаб чиқариш муаммоси мавжуддир. Чиқиндилардан ёнувчи қўшимчалар сифатида фойдаланиш иқтисодий ва экологик нуқтаи назаридан долзарб хисобланади.

Ишнинг мақсади. Серпентинитли хом ашё асосида ёнувчи қўшимчалардан фойдаланиб, енгил вазнли магнезиал оловбардош материалларнинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ишлаб чиқиш.

Методология. Тажриба ишлари рентген фазавий, кристалл оптик, спектрал, аналитик каби замонавий физикавий кимёвий таҳлил ҳамда керамика ва оловбардош материаллар тадқиқотининг анъанавий усулларидан фойдаланиб бажарилди. 

Илмий янгилиги. Серпентинит ва ёнувчи қўшимчалар асосидаги композицияларни юқори ҳароратда пишиши натижасида енгил вазнли оловбардош материалларнинг тузилишида ғовак ҳосил бўлиш жараёнлари аниқланди.

Олинган натижалар. Серпентинитли хом ашё билан турли ёнувчи қўшимчалар асосида енгил вазнли магнезиал оловбардош қоришманинг мақбул шихта таркиблари танлаб олинди. Ҳароратнинг 1000-1350оС оралигида ёнувчи қўшимчалар қўшиш усулидан фойдаланиб пиширилиб олинган тажриба намуналарининг камчиликларсиз, жумладан шакли ўзгармаган, ёриқларсиз ва чатнашларсиз эканлиги ҳамда ГОСТ 5040-96нинг меъёрий талабларига жавоб бериши  аниқланди.

Калит сўзлар: енгил вазнли оловбардош материаллар, серпентинит, пиширилган, ғовак ҳосил қилувчи, ёнувчи қўшимча, кўмир чиқиндиси, сапсток.

Ҳусусиятлари:

* Енгил вазнли магнезиал оловбардош материалларнинг импорт ўрнини босувчи таркиблари ишлаб чиқилди.

* Турли ишлаб чиқариш чиқиндиларидан ғовак ҳосил қилувчи сифатида фойдаланилди.

* Ҳажмий оғирлиги 1,4 г/см3 кам бўлган енгил вазнли оловбардош материаллар олинди.

Цитата келтириш:  С.С.Таиров, Ал.А.Эминов, Х.Л.Усманов, А.А.Эминов Енгил вазнли оловбардош керамик материалнинг зичлигига турли ёнувчи қўшимчаларнинг таъсири // Узбекистон кимё журнали. – 2016. - №4. – Б.28-34

Қабул қилинди: 08.04.2016  Рухсат берилди: 10.06.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 631.85:661

Б.Э. Султонов, Ш.С. Намазов, Б.С. Закиров, А.М. Реймов, О.И. Попова

ХЛОРИДКИСЛОТАЛИ ЭРИТМАЛАР ВА ПРЕЦИПИТАТЛИ БЎТҚАЛАРНИНГ РЕОЛОГИК ХОССАЛАРИНИ ЎРГАНИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.  Марказий Қизилқум (МҚ) фосфоритлари таркибида фосфор тутган ўғитлар ишлаб чиқаришда хом-ашё бўлиб ҳисобланади, аммо улар асосий моддаси (Р2О5) бўйича камбағал фосфоритлардир. Бу фосфоритлардан тўғридан-тўғри концентрланган фосфорли ўғитлар олиш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ва мақсадга мувофиқ эмасдир.

 МҚни хлорид кислотали қайта ишлаб озуқали ва ўғитли преципитат олишнинг бир қатор камчиликлари мавжуд: фосфорит унини нисбатан бой қисмидан фойдаланиш ва технологик тизимнинг мураккаблигидир. Бундан ташқари хлоридфосфор кислотали эритма ва преципитатли бўтқалар олишни технологик жараёнларини назорат қилиш ва автоматлаштиришда ҳамда уларни бир жиҳоздан иккинчи бир жиҳозга ўтказишда катта аҳамиятга эга бўлган реологик хоссалари ўрганилмаган. 

Ишнинг мақсади. МҚ фосфорит унини хлорид кислотали қайта ишлашда ҳосил бўлган хлоридфосфор кислотали эритмалар ва преципитатли бўтқадан эримайдиган қолдиқларни ажратилмаган ва  ажратилган ҳолдагиларни реологик хоссаларини ўрганишни тадқиқ этишдир.

Методология. Бу системаларни зичлиги пикнометрик усулда, қовушқоқлиги эса диаметри 1.31 мм бўлган ВПЖ-2 маркали шиша найли капилляр визкозиметри ёрдамида 30–60ºС ҳарорат оралиғида ўрганилди.

Илмий янгилиги. Биринчи марта хлоридфосфор кислотали эритмалар ва преципитатли бўтқаларнинг хлорид кислота концентрацияси ва ҳароратга боғлиқ равишда реологик хоссалари ўрганилди. Оқувчан хлоридфосфор кислотали эритмалар ва преципитатли бўтқалар олишнинг қулай шароитлари аниқланди.

         Олинган натижалар. Оқувчан хусусиятга эга бўлган хлоридфосфор кислотали эритмалар ва преципитатли бўтқалар олишнинг қулай шароитлари аниқланди: эримайдиган чўкмаларни ажратилмаган ҳолдагисида жараённи олиб бориш ҳарорати 30-50оС ва хлорид кислота концентрацияси -10-16%. Эримайдиган чўкмаларни ажратилган ҳолда жараённи олиб бориш ҳарорати 30-50оС ва хлорид кислота концентрацияси -16-32%. 

Калит сўзлар. Фосфорит уни, хлорид кислота,  хлоридфосфор кислотали эритма, преципитатли бўтқа, нейтралловчи модда.

Хусусиятлари.

* Оқувчан хлоридфосфор кислотали эритмалар ва преципитатли бўтқалар олинди.

* Бу эритма ва преципитатли  бўтқаларнинг реологик хоссалари ўрганилди.

Цитата келтириш: Б.Э. Султонов, Ш.С. Намазов, Б.С. Закиров, А.М. Реймов, О.И. Попова Хлоридкислотали эритмалар ва преципитатли бўтқаларнинг реологик хоссаларини ўрганиш // Узбекистон кимё журнали. – 2016. - №4. – Б.34-41.

Қабул қилинди: 04.08.2016  Рухсат берилди: 10.08.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

ОРГАНИК КИМЁ

 

УДК 1.138.2:546.185.4:661.635.68

Х.С. Бекназаров

ЯРАТИЛГАН ОЛИГОМЕР КОРРОЗИЯ ИНГИБИТОРЛАРИНИНГ ИНГИБИТОРЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ŸРГАНИШ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш.,  E-mail: hasan74@mail.ru

 

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.  Сувда эрувчан олигомерлар ва полимерлар билан углеродли пÿлат коррозиясини олдини олиш, уларнинг зарарсизлиги, улардан фойдаланиш осонлиги ва полифункционал қÿлланилиши мумкинлиги билан ÿзига жалб этади.

Ишнинг мақсади. Бу муаммони ҳал этиш учун бир қатор фойдали хоссаларга эга бÿлган олигомер ингибиторлар синтезида маҳаллий хом-ашё ресурсларидан ва ишлаб чиқариш чиқиндиларидан фойдаланиб ингибиторлар олишни ишлаб чиқиш зарур.

Методология. ИК-8 ва ИК-9 олигомер коррозия ингибиторлари молекулаларининг темир (II) ионлари билан пÿлат юзасида ÿзъаро таъсири ИК спектроскопия усули ёрдамида ÿрганилди.

Илмий янгилиги. Полиэтиленполиамин (ПЭПА) билан диметилтерефталат асосида (ИК-8) ва полиэтилентерефталат (ПЭТФ)нинг қайта ишлаш маҳсулоти билан триэтаноламин ва мочевина аддукти асосида (ИК-9) олигомер коррозия ингибиторлари синтез қилинди.

Олинган натижалар. ИК-8 олигомер коррозия ингибитори молекулаларининг темир (II) ионлари билан ÿзъаро таъсири натижасида 1370, 1458 ва 1557 см-1 даги C-N ва –NH–  боғларга тегишли ютилиш чизиқлари имин гуруҳларининг депротонлашиши натижасида йÿқолади. Бунда 1110 см-1 оралиғида Fe2+ ион боғига тегишли янги ютилиш чизиқлари пайдо бÿлади. Амин гуруҳининг ÿзъаро таъсири депротонлашишсиз боради. N-Н гуруҳи валент тебраниш чизиқларининг 30 см-1 га силжиши темир (II) ионининг азот атомига координацияланишини кÿрсатади.  ИК-9 олигомер коррозия ингибитори билан темир (II) координацияланиши валент ва деформацион тебранишлар соҳасида сезиларли ÿзгаришларга олиб келиши аниқланди. 523-619 см-1 да ионлашган гуруҳлар ютилиш чизиқларининг пайдо бÿлиши улар билан темир (II) ионлари орасида комплекс ҳосил бÿлишидан дарак беради. Валент тебранишлар чизиқлари интенсивлигининг (2851-2918 см-1) сезиларли даражада камайганлиги ИК-9 олигомер ингибиторлари молекулалари темир (II) ионии билан –ОН гуруҳи орқали  координацияланишини кÿрсатади.

 Калит сÿзлар: коррозия ингибитори, темир иони, ИК спектроскопия, олигомер, полиэтилентерефталат, полиэтиленполиамин, диметилтерефталат, триэтаноламин.

Хусусиятлари.

* Олигомер ингибиторлар молекулаларининг комплекс ҳосил қилишга мойиллиги ÿрганилди.

* Ҳосил бÿлган бир турдаги қават уни ташқи таъсирдан ҳимоялаши аниқланди

Цитата келтириш:  Х.С. Бекназаров Яратилган олигомер коррозия ингибиторларининг ингибиторлаш механизмини ÿрганиш  // Узбекистон кимё журнали.– 2016. - №4. – Б. 42-46.

Қабул қилинди: 06.04.2016  Рухсат берилди: 10.05.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 661.717.3

A.T.Djalilov,  1B.B.Eshmuratov, M.U.Karimov

ETILЕNXLORGIDRIN ASOSIDA ETANOLAMINLAR SINTЕZINI TADQIQ ETISh

Toshkеnt kimyo-tеxnologiya ilmiy tadqiqot instituti DUK

1«Uztransgaz» AK; E-mail: adler_219@mail.ru

Referat. Muammoning kеlib chiqishi. Mahalliy xom-ashyolar asosida etanolaminlar ishlab chiqarish tеxnologiyasini yo`lga qo`yish rеspublikadagi dolzarb muammolardan biri qisoblanadi. Etanolaminlar uchun xom-ashyo sifatida rеspublikamizda еtarli miqdorda bo`lgan etilеnxlorgidrin, etilеn oksidi va ammiak hisoblanadi.

Ishnng maqsadi. Etanolaminlar ishlab chiqarishdagi sintеz bosqichlarining  samarasini oshirish va rеaktsion aralashmada etanolaminlarning (dietanolaminning) maksimal unumini ta'minlash.

Metodologiyasi. Etanolamin namunalarining IQ spеktrlari Spectrum VX II («Perkin Elmer» firmasi) Furе spеktromеtrida ichki standart sifatida KBr ishlatilib to`liq bo`lmagan ichki akslanish uslubi orqali amalga oshirildi. Etanolamin namunalarining spеktrogrammalari tarkibidagi ular uchun xos bo`lgan yutilish chiziqlarini aniqlash uchun olindi.

Ilmiy yangiligi. Ushbu ishning ilmiy yangiligi quyidagilarda namoyon bo`ladi: 1. Etilеnxlorgidrin asosida etanolaminlar olishning optimal sharoitlari aniqlanildi; 2. Etilеnxlorgidrin asosida olingan etanolaminlarning fizik-kimyoviy xossalari o`rganildi.

Olingan natijalar. 1640-1560 sm-1 va 900-650 sm-1 sohalaridagi yutilish chiziqlari - NH2 kimyoviy bog`iga tеgishli. 1640-1560 sm-1 sohasidagi yutilish chiziqlarining intеnsivligi kuchli va kеng. 1050, 1250, 3640, 3350-3310 i 3500 sm-1 sohalaridagi yutilish chiziqlari etanolaminlar tarkibidagi - CH2-OH funktsional guruhlariga tеgishli. 1250, 1500-1300 sm-1 sohalaridagi yutilish chiziqlari kеng va - CH2 - OH funktsional guruhlari o`rtasidagi vodorod bog`lariga qarab siljiganini ko`rsatadi. Monoetanolaminning eng yuqori samarasi etilеnxlorgidrin va ammiakning 1:10 nisbatida kuzatildi.

Kalit so`zlar.  Etanolaminlar, etilеnxlorgidrin, ammiak, IQ spеktroskopiya, etilеn.

Xususiyatlar.

* Etanolaminlar olishning optimal sharoitlari aniqlanildi.

* Olingan etanolaminlarning fizik-kimyoviy xossalari o`rganildi.

Tsitata keltirish: A.T.Djalilov,  1B.B.Eshmuratov, M.U.Karimov  Etilеnxlorgidrin asosida etanolaminlar sintеzini tadqiq etish // O’zbekiston kimyo jurnali.– 2016. - №4. – Б. 46-51.

Qabul qilindi: 08.04.2016  Ruxsat berildi: 10.06.2016  Nashr etildi: 25.08.2016

 

* * *

УДК 614.841.1

F.N.Nurqulov., А.Т.Djalilov

FOSFOR-, BORGURUHLI OLIGOMER ANTIPIRENLARINI SINTEZINI TADQIQ QILISH.

Toshkent kimyo texnologiya ilmiy tadqiqot instituti, Toshkent sh.,  E-mail:nfayzulla@mail.ru

Referat. Muammoning kеlib chiqishi.  Yog'och va polimer kompozit materiallari yonuvchan bo'lgan organik moddalardan iborat. Shu sabab bugungi kunda yonuvchan materiallarni yong'indan himoyalash talablari mavjud

Ishning maqsadi. Mahalliy xom-ashyolar asosida fosfor va borguruhli oligomer antipirenlarni ishlab chiqish va qo'llash iqtisodiy samarali hisoblanadi.

Metodologiyasi. Sintez qilingan oligomer antipirenning tuzilishi va tarkibi IQ spektr tahlil usullari orqali o'rganildi. Olingan fosfor-, borguruhli oligomer antipirenlarni destruksiyasi differensial termogravimetrik tahlil metodi tomonidan o'rganildi. Namunalarni yong'inbardoshlilik testi GOST 17088-71 muvofiq amalga oshirildi.

Ilmiy yangilik. Fosfor-, borguruhli birikmalar asosida oligomer antipirenlari sintez qilindi va birinchi marta oligomer antipiren ADj-3 sinf bilan nomlanib xususiyatlari o'rganildi. (Avtor. Prof.: Djalilov A.T va Nurqulov F.N)

Olingan natijalar. IQ spektir tahlili natijasida fosfor-, borguruhli oligomerlarni molekula tuzulishi turli sohalarda yutilishi Р=О va Р–О–С bog'larni intensivligi 1000 - 1250sm-1 sohalaridagi guruhlari tahlil qilindi. borsaqlagan guruhlar esa 600-800sm-1 va 1460sm-1 sohalarda tulqinlar mavjudligi aniqlandi.Differensial termogravimetrik tahlil usullari orqali yuqori haroratda ADj-3 namunasi 6 ta endotermik 118 - 238°S va 5 ta ekzotermik effektlar 350 - 740°S haroratlarda aniqlandi. Antipirenlarni ekzotermik va endotermik ma'lumotlari olingan bulib ularni ishlatish temperatura intervallari tahlil qilindi.

ADj-3 tarkibli antipirenlarni tahlil natijalari shuni kursatdiki Olingan namuna og'irlik yo'qotishi 7,5% ni tashkil etadi, bu esa qiyin yonuvchan I guruhiga mansubligini isbotlaydi.

Kalit so'zlar: IQ spektroskopiya, oksidlanish, parchalanish, yog'och, olov olishi, oligomer antipiren, yonushdan ximoyalovchi tarkib.

Xususiyatlar.

* ADj-3 oligomer antipirenlari 877 °S da parchalanish darajasi 55%.

* Og'irlik yo'qotishi 7,5% ni tashkil etadi, bu esa qiyin yonuvchan I guruhiga mansubligini isbotlaydi.

Цитата келтириш:  F.N.Nurqulov., А.Т.Djalilov Fosfor-, borguruhli oligomer antipirenlarini sintezini tadqiq qilish.

 // O’zbekiston kimyo jurnali. – 2016. - №4. – Б. 52-57.

Qabul qilindi: 28.04.2016  Ruxsat berildi: 24.05.2016  Nashr etildi: 25.08.2016

 

* * *

УДК 541.64:678.745.547.235

 

M.M. Karimov, M.K. Rustamov, M.B. Qaumov, N.R. Muhamedov

KIMYOVIY MODIFIKATSIYA USULI YORDAMIDA POLIVINILXLORIDNING GIDROFILIZATSIYASI

Ozbekicton Milliy universiteti, Toshkent sh., kmm221416@mail.ru

Referat. Muammoning ktlib chiqishi. Amaliyotda polivinilxloridni qo‘llash polimer sirtining gidrofob tabiati tufayli ko‘plab qiyinchiliklar bilan bog‘liq. Bu holat uzoq muddatli bog‘lanishlarda, qisman, qachonki uning asosidagi materiallar biologik sistemalarda qo‘llanilsa ko‘plab salbiy oqibatlarga olib kelishi mumkin. O‘zining yuqori gidrofobligi va past sirtki erkin energiyasi tufayli polivinilxlorid kichik biologik qo‘shilishga, kutilmagan oqsilli yutilishga va bakterial adgeziyaga ega. Ushbu kamchiliklarni yaxshilash uchun turli uslublardan foydalaniladi:tayyor buyumlarning sirtini fizikaviy uslubda ishlov berish(vakumli ishlov,termik ishlov,changlatish,turli energiyalarga ega bo`lgan nurlar bilan ta`sir qilish) va kimyoviy uslublarda plastifikator kiritish,kompozision materiallar olish,buyumlarning sirtini turli moddalar bilan kimyoviy o`zgartirish. Shuningdek polivinilxloridning xlor atomlarini turli gidrofil brikmalar bilan ta`sirlashish reaksiyalaridan foydalanish muuumkin.

Ishning maqsadi polivinilxloridni aminosirka, aminokapron, orto-, meta- va para-aminobenzoy kislotalar bilan modifikatsiyasi yo‘li orqali uni sirtining gidrofilligini oshirishdan iborat.

Metodologiya. Reaksiyaning borishini gravimetriya, potensiometrik titrlash, shuningdek IK-spektroskopiya usullari yordamida o‘rganildi. Ishning ilmiy yangiligi polivinilxloridning modifikatsiyalovchi agentlari sifatida turli xil aminokislotalarni qo‘llash hisoblanadi.

Ilmiy yangiligi. Ishda modifikatsiyalash jarayoniga modifikatsiyalovchi reagent tabiatining, erituvchining, haroratning, shuningdek vanna modulining ta’sir qilishi ko‘rsatib berilgan.

Olingan natijalar. Polivinilxloridning gidrofillash jarayoniga optimal sharoitlar aniqlandi: мodifikatsiyalash vaqtining davomiyligi – 7 soat, modifikatsiyalovchi moddaning konsentratsiyasi 15%, reaksiya olib boorish harorati 160 Co. Оlingan natijalar asosida o`rganilgan reaksiyalarning aktivlanish energiyalari hisoblandi.Erituvchi tabiatining modifikatsiyalash reaksiyalariga ta`siri ko`rsatildi.

Kalit so‘zlar: polivinilxlorid, modifikatsiyalash, aminosirka, aminokapron, orto-, meta-, para-aminobenzoy kislota, statik almashinuvchi sig‘im.

Xususiyatlari.

* Gidrofillash reaksiyalarining optimal sharoitlari: 7 soat, konsentratsiya 15%, harorat 160 oC.

* Aktivlanish energiyasi 5.9 dan 7.7 kDj/mol 100-180oC harorat oralig`ida

* Modifikatsiyalovchi moddaning tabiatining reaksiya unumiga ta`siri aniqlandi

Tsitata keltirish: M.M. Karimov, M.K. Rustamov, M.B. Qaumov, N.R. Muhamedov Kimyoviy modifikatsiya usuli yordamida polivinilxloridning gidrofilizatsiyasi  // O’zbekiston kimyo jurnali.– 2016. - №4. – Б. 57-65.

Qabul qilindi: 29.02.2016  Ruxsat berildi: 03.06.2016  Nashr etildi: 25.08.2016

 

* * *

УДК 678.6.541.6:536.495

А.Б. Жураев, М.Г. Алимухамедов, Ф.А. Магрупов, Р.И. Адилов

ИККИЛАМЧИ ПОЛИЭТИЛЕНТЕРЕФТАЛАТ АЛКОГОЛИЗ МАҲСУЛОТЛАРИ СТРУКТУ-РАСИНИ ТЎЙИНМАГАН ПОЛИЭФИРЛАРНИНГ ХОССАЛАРИГА ТАЪСИРИНИ ЎРГАНИШ

Тошкент кимё-технология институти, Тошкент ш., E-mail: asror_tcti@ mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши.  Республикамизда йилдан йилга сунъий буюмларнинг, айниқса мрамор, тош, гранит, қувур, шишапластик ва бошқа композицион материаларни ишлаб чиқарилишини ортиши билан, тўйинмаган полиэфирларга (ТПЭ) бўлган талаб ортиб бормоқда. Одатда Республикамизда ушбу турдаги полиэфирларга бўлган эҳтиёжни чет элдан импорт ҳисобига  қондирилади.

Иккиламчи полиэтилентерефталатни (ИПЭТ) кимёвий қайта ишлаш усулларидан бири, уларни кўп атомли спиртлар билан кимёвий деструкциялаб гидроксил сақловчи полиэфирполиоллар (ГСП) олишга қаратилган.  Ушбу ГСП ларни ТПЭ олишда спиртли компонент сифатида қўлланилганда, тўйинмаган полиэфирларнинг хоссалари, асосан синтез учун олинган ГСП молекуляр массаларига боғлиқ бўлади.

 Ишнинг мақсади. ИПЭТни диэтиленгликол билан алкоголиз маҳсулотлари структурасини, улар асосида олинган ТПЭларни қотиш жараёни ва физик-механик хоссаларига таъсирини ўрганиш.

Методология. Ушбу тадқиқотда қўйидаги услублардан фойдаланилди: Ўртача молекуляр массани Крископик усулда камфора аралашмасида аниқланди. ТПЭдаги қўшбоғлар миқдорини Бромид-бромат усулида аниқланди. Гель ҳосил бўлиши ГОСТ 22181-91, статик эгилишдаги мустахкамлик ГОСТ 4648-71, зарбий қовушқоқлик ГОСТ 14235-69 бўйича аниқланди.

Илмий янгилиги. ГСП структурасини ИПЭТ:ДЭГ моляр нисбатлари ва алголиз давомийлиги ўзгариши, улар асосида олинган ТПЭ нинг қотиш тезлиги ва физик-механик хоссаларини турлича ўзгартириш имконини бериш кўрсатилди.  

Олинган натижалар. Алкоголиз вақтининг маълум чегарада узайтирилиши олинаётган ГСПнинг ўртача молекуляр массасини пасайишига олиб келади. Бу ҳолат улар асосида олинган ТПЭ қовушқоқлигини камайишига, ҳамда гел ҳосил бўлиш жараёнини тезлаштиришга сабаб бўлиши кўрсатилди.

ТПЭларни физик-механик хоссаларини ўрганиш, яратилган ТПЭ зарбий қовушқоқлиги бўйича саноат намуналаридан қолишмаслигини, эгилишдаги мустахкамликги ва иссиқбардошлигини улардан ортиқроқ эканлигини кўрсатди.

Калит сўзлар: иккиламчи полиэтилентерефталат, диэтиленгликоль, алкоголиз, тўйинмаган полиэфир, структура.

Хусусиятлари.

* ИПЭТ ни ДЭГ билан алкоголизлаш махсулотлари тузилиши тÿйинмаган полиэфирлар хоссаларига таъсири қилади.

* Алкоголиз вақтини ўзгартириш билан, улар асосида олинган ТПЭларни  структурасини  ростлаш мумкин.

Цитата келтириш:  А.Б. Жураев, М.Г. Алимухамедов, Ф.А. Магрупов, Р.И. Адилов Иккиламчи полиэтилентерефталат алкоголиз маҳсулотлари структу-расини тўйинмаган полиэфирларнинг хоссаларига таъсирини ўрганиш // Узбекистон кимё журнали.– 2016. - №4. – Б. 65-70.

Қабул қилинди: 23.03.2016  Рухсат берилди: 20.05.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 661.547.458

С.Б. Хайтметова, А.С.Тураев

БЕЛГИЛАНГАН МОЛЕКУЛЯР КЎРСАТКИЧЛИ ЦЕЛЛЮЛОЗА ҲОСИЛАЛАРИНИ ГИДРОЛИТИК ПАРЧАЛАШ

Академик О.С. Содиқов номидаги Биоорганик кимё институти, Тошкент ш., xsb75@mail.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Карбоксиметилцеллюлозанинг (КМЦ) биокелишувчанлиги, биодеградацияланувчанлиги, ўткир ва сурункали захарлийлигининг йўқлиги, аллергия чақирмаслиги ва хом-ашёсининг арзонлиги боис фармацевтиканинг турли сохаларида кенг қўлланилади.Хозирга кунга қадар тиббий-биологик мақсадлар учун целлюлоза хосилаларини ишлатишда катта тажриба ва илмий материаллар мавжуд. Аммо гидролитик парчалашйўли билан белгиланган молекуляр кўрсаткичлиКМЦолиш жараёниетарли даражада ўрганилмаган.

Ишнинг мақсади. Йўналтирилган хусусиятга эга бўлган, гидролитик парчаланган алмашиниш даражаси (АД) 0.65±5 ва полимерланиш даражаси (ПД)42; 54; 75; 90; 120; 150; 216; 290 га тенг бўлганКМЦ олиш мақсадида, ПД 530 ва АД 85 бўлган саноатда ишлаб чиқарилган Nа-КМЦ ни гидролитик парчалаш жараёнинингалохида жихатларини ўрганиш.

Методология. Тадқиқот объекти сифатида полимерланиш даражаси ПД=530 ва алмашиниш даражаси АД=85±5 га эга Na-КМЦ ишлатилди.

Na-КМЦни гидролитик парчалаш жараёни гетероген шароитда, уч оғизли колбага қайтарма совутгич ва механик аралаштиргич уланган холда этил спирти мухитида(78-80оС) олиб борилади. Сўнгра доимий аралаштириб турган холда хисобланган миқдорда концентрланган хлорид кислота қўшилади. Реакция турли реагентлар нисбатида, ҳарорат ва реакция давомийлигида олиб борилди. Реакция маҳсулоти реакцион аралашмадан ажратилиб, декантацияланади ва нейтрал муҳитга эга бўлгунга қадар ювилади.

ИҚ- спектрлар ИҚ-Фурье спектрометри ёрдамида КВr ли таблеткалаш усулида тўлқин узунлиги соҳасининг 500-4000 см-1оралиғида олинди.

Илмий янгилиги. Илк бор гидролитик парчалаш йўли орқалийўналтирилган хусусиятга эга бўлган КМЦ олишжараёни ўрганилди.Nа-КМЦ нинг гетероген гидролитик парчалаш жараёнининг аниқловчи параметрлари ҳарорат, реагентлар концентрацияси, реакциянинг давомийлиги экани аниқланди.

Олинган натижалар. Илк бор белгиланган молекуляр,структура кўрсаткичли модификацияланган КМЦ олиш усули яратилди.

Калит сўзлар: гидролитик парчалаш, гетероген, карбоксиметилцеллюлоза, Nа-КМЦ.

Хусусиятлари:

* Кислота концентрациясини ошириш жараён тезлигини ўсишига олиб келади.

* Гидролиз вақтини ўзгариши орқали турли молекуляр характеристикали КМЦ олиш мумкин.

* Температуранинг ортиши хисобига кислотанинг нисбий каталитик активлиги ортади.

Цитата келтириш:  С.Б. Хайтметова, А.С.Тураев Белгиланган молекуляр кўрсаткичли целлюлоза ҳосилаларини гидролитик парчалаш  // Узбекистон кимё журнали.– 2016. - №4. – Б.70-75.

Қабул қилинди: 09.06.2016  Рухсат берилди: 17.06.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 547.945

Sh. N. Jo’raqulov, V. I. Vinogradova, M. G. Levkovich

4-(FORMIL)-2,3,4,10-TETRAGIDRO-1H-PIRIDO[2,1-b]XINAZOLIN-10-ONNING IKKILAMCHI AMINLAR VA NATRIY BORGIDRID BILAN REAKSIYASI

O’zR FA O’simlik moddalari kimyosi instituti, Toshkent sh.,  e-mail: j.sherzod.78@mail.ru

Referat. Muommoning kelib chiqishi. Xinazolon qatori alkaloidlari orasida biologik faollikni namoyon qiladigan va tibbiyotda preparat sifatida qo’llaniladigan birikmalar aniqlangan (dizoksoipeganin va boshqalar). Shu sababli biologik faol birikmalarni olish maqsadida yangi xinazolin hosilalarini olishning yangi usullarini ishlab chiqishga tadqiqotchilarning e’tiborini qaratdi.

Ishning maqsadi. 4-formilmakinazolinoning natriy borgidridi va ikkilamchi aminlar bilan ta’sirlashish reaksiyasini o’rganish.

Metodologiya. Ushbu ishda quyidagi usullar qo’llanildi: Vilismayr-Xaaka reaksiyasi, NaBH4 bilan qaytarish, Sintez qilingan moddalar IK-, YaMR 1Н va mass-spektroskopiya usullari yordamida isbotlandi.

Ilmiy yangiligi. Birinchi marta 4-formilmakinazolinonni NaBH4 bilan qaytarish orqali o’zgacha bo’lgan maxsulot 4-(metil)-2,3,4,10-tetragidro-1H-pirido[2,1-b]-xinazolin-10-onning hosib bo’lishi ko’rsatildi. Barcha olingan moddalar IK-, YaMR 1Н va mass-spektroskopiya usullari  yordamida isbotlandi.

Olingan natijalar. 4-Formilmakinazolinoning ikkilamchi aminlar va NaBH4 bilan qaytarish reaksiyasi o’rganildi. 3-(Gydroksi)-metyliden-1,2,3,9-tetragidropyrrolo[2,1-b]-xinazolin-9-on va 4-(formil)-2,3,4,10-tetragidro-1H-pyrido[2,1-b]xinazolin-10-onlarning ikkilamchi aminlar bilan ta’sirining farqi aniqlandi. 4-Formilmakinazolinon psevdoefedrin va 1-(fenil)-6,7-dimetoksi-1,2,3,4-tetragidroizoxinolinlar bilan turli xil erituvchilar – assetonitril, xloroform, etanol, uchftorsirka kislota, benzol va dioksan qatorida reaksiyaga kirishmadi. Ortiqcha miqdordagi NaBH4 bilan 4-formilmakinazolinon qaytarilganda, 4-(gidroksimetil)-1,2,3,4,4a,5-geksagidropyrido[2,1-b]xinazolin-10-onni hosil qiladi va uning  qisman oksidlanishi natijasida termodinamik beqaror 4-(gidroksimetil)-2,3,4,10-tetragidro-1H-pyrido[2,1-b]xinazolin-10-on hosil bo’ladi, hamda nisbatan barqaror bo’lgan 4-(metil)-2,3,4,10-tetragidro-1H-pirido[2,1-b]-xinazolin-10-onga oson o’tishi aniqlandi.  4-(metil)-2,3,4,10-tetragidro-1H-pirido[2,1-b]-xinazolin-10-on oldin aniqlanmagan yangi hosila.

Kalit so’zkar: makinazolinon, 4-(formil)-2,3,4,10-tetragidro-1Н-pirido[2,1-b]-hinozolin-10-on,  qaytarilish reaktsiyasi

Xususiyatlari.

* 4-Formilmakinazolinoning to’rtta tautomer formasining kvanto-kimyoviy hisoblashlari olib borildi.

* Xinazolinlarning ikilamchi aminlar bilan reaksiyasining farqi tuzilishiga bog’liqliligi ko’rsatildi.

* 4-Formilmakinazolinonni NaBH4 bilan qaytarish yangi o’zgacha maxsulot hosil bo’lishiga olib keladi.

Tsitata keltirish: Sh. N. Jo’raqulov, V. I. Vinogradova, M. G. Levkovich 4-(formil)-2,3,4,10-tetragidro-1H-pirido[2,1-b]xinazolin-10-onning ikkilamchi aminlar va natriy borgidrid bilan reaksiyasi // O’zbekiston kimyo jurnali.– 2016. - №4. – Б. 75-81.

Qabul qilindi: 05.04.2016  Ruxsat berildi: 10.06.2016  Nashr etildi: 25.08.2016

 

* * *

УДК 547.944/945

I.I. Okhunov, U.T Karimov, V.U. Khujaev, S.F. Aripova

CRAMBE ORIENTALIS O’SIMLIGINING GULINI COMPONENT TARKIBI

O’zR FA O’simlik moddalari kimyosi instituti, Toshkent sh., e-mail: j.sherzod.78@mail.ru

Referat. Muammoning kelib chiqishi. Tibbiyot va qishloq ho`jaligi uchun yangi samarali dorivor manbalarni izlab topishda o`simliklarni kimyoviy o`rganish zamonaviy bioorganik kimyoni dolzarb muammolaridan biri hisoblanadi.

Alkaloidlar tabiy birikmalar sinflarining biri sifatida tibbiyotda ularning sintetik analoglariga nisbatan ancha yumshoq va yo`naltirilgan davolovchi vosita singari keng ishlatiladi.   

Ishning maqsadi. Mazkur tadqiqot ishidan maqsad, Toshkent viloyati Bustonliq tumanidan gullash davrida (06.12.2015 y.) yig`ilgan Crambe orientalis o`simligining gullarini kimyoviy tarkibini (alkaloidlari va boshqa ikkalamchi metabolitlari) o`rganish hamda gullash davrida o`simlikning yer ustki va ildiz qismidan olingan malumotlar bilan solishtirish.

Metodologiya. Tadqiqot ishi jarayonida quyimolekulyar metabolitlarni aniqlash uchun xromatomass-spektrometriya xromatografiya usulidan foydalanildi. C. orientalis o`simligining gul komponentlarini detektorli analizi MSD detektorli  Agilent 5975C inert kvadrupol mass-spektrli Agilent 7890AGC gaz hromatografida amalga oshirilgan. Identifikatsiya qilingan asoslarning ushlanish vaqti va mass-spektri malumotlari W8N05ST.L. elektron kutubhona malumotlari bilan solishtirilib aniqlandi.

Ilmiy yangiligi. Birinchi marotaba O`zbekistonda o`sadigan gullash davrida yig`ilgan Cruciferae (krestguldoshlar) oilasiga mansub bo`lgan C. orientalis o`simlik gullarining komponentlari xromatomass-spektrometriya usuli yordamida o`rganildi.

Olingan natijalar. Xromatomass analiz malumotlariga ko`ra Crambe orientalis o`simligining gulida 10 ta komponent: pirrolidin, piperidin hosilalari bilan birga alkaloidlar nikotin va goitrin, oltingugurt saqlovchi 1,3 dimetiltrisulfid birikmalar borligi aniqlandi. O`simlikning gulida, yer ustki qismida hamda ildizida goitrin – asosiy komponent bo`lib va shu bilan birga 1,3-oxazolidine-2,4-dikarbon kislotaning dimetil efiri borligi aniqlanishi alohida belginmoqda. Ikkinchi birikma faqat o`simlik gulida borligi va birinchi marotaba tabiy obektda uchrashi aniqlandi.

Kalit so`zlar: Crambe orientalis, gullar, goitrin, oxazolidine-3,5-dikarbon kislotasini dimetil efiri, xromatomass-spektrometriya.

Xususiyatlari.

* Xromatomass-spektral analiz natijasiga ko’ra Crambe orientalis gullarida 10 ta component borligi aniqlandi.

* Dimetil efir 1,3-oksazolidin-2,4-dikarbon kislotasi faqatgina Crambe orientalis gullarida bo’ladi.

Tsitata keltirish: I.I. Okhunov, U.T Karimov, V.U. Khujaev, S.F. Aripova Crambe orientalis o’simligining gulini component tarkibi // O’zbekiston kimyo jurnali.– 2016. - №4. – Б.81-85.

Qabul qilindi: 28.03.2016  Ruxsat berildi: 24.06.2016  Nashr etildi: 25.08.2016

 

* * *

УДК 665.5

М.Ж.Махмудов, Г.Р.Нарметовa

АИ-80 АВТОМОБИЛЬ БЕНЗИНИНИНГ ХОССАЛАРИНИ ЯХШИЛАШ МАҚСАДИДА УНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ

ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти, Тошкент ш.

 

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Сÿнги йилларда автомобиль бензинининг экологик хоссаларига қÿйилаётган талаблар қатьийлашмоқда. Автомобилларда экологик тоза модификацияланган бензинни қÿллаш двигателларнинг иш жараёнини ва конструкцияларини замонавийлаштириш билан бирга чиқинди газ таркибидаги токсик моодалар миқдорини камайтириш имконини беради.

Ишнинг мақсади – АИ-80 автомобиль бензинининг  экологик хоссаларини яхшилаш ва замонавий Европа спецификацияси талабларига мослаштириш мақсадида уни тадқиқ этиш.

Методология. Ишда автомобил бензинида, ҳамда деароматизация қилинган бензинда содир бÿладиган жараёнларни, уларнинг функционал таркиби, физик, физик-кимёвий тавсифларини ÿрганиш, ҳамда уларнинг кимёвий таркибини, тузилишини, кимёвий табиатини аниқлаш имконини берадиган классик ва замонавий комплекс тадқиқот усулларидан фойдаланилган. Шуни атиш керакки,  АИ-80 бензини Евростандарт талабларига жавоб бермайди.

Илмий янгилиги. биринчи маротаба пастоктанли бензин унинг хоссаларини яхшилаш йÿлларини аниқлаш билан тадқиқ этилди

Олинган натижалар. АИ-80 автобензинининг тÿлиқ физик-кимёвий таҳлили амалга оширилди. У оч-сариқ рангли, тиниқ, октан сони тадқиқот усули бÿйича – 80, мотор усули бÿйича – 76, зичлиги 0.770 г/см3 синдириш кÿрсаткичи 1.4632, мис пластинада синовга бардошли, сув ва кераксиз қÿшимчалар йÿқ. Фракцион таркиби – 50% гача 1040С да ҳайдалади, 90% 1500С да ҳайдалади, қайнаш ҳарорати 1800С.

Калит сÿзлар: бензин, кислоталилик, зичлик, синиш, молекуляр масса, механик қÿшимчалар, олтингугурт, бензол, экологик стандарт

Хусусиятлари.

* Евро-5 талабларига биноан 6.2% масс. бензолдан тозаланди.

* Бензинни деароматизациялаш жараёни учун керакли цеолит миқдори ҳисобланди.

Цитата келтириш:  М.Ж.Махмудов, Г.Р.Нарметовa АИ-80 автомобиль бензинининг хоссаларини яхшилаш мақсадида уни тадқиқ этиш // Узбекистон кимё журнали.– 2016. - №4. – Б. 85-90.

Қабул қилинди: 28.04.2016  Рухсат берилди: 12.05.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

УДК 577.124.5:633.511

Н. Р. Хашимова, А. А. Ахунов, М. А. Мамасолиева, М. Б. Гафуров

ГЛИЦИРРИЗИН ВА САЛИЦИЛ КИСЛОТАСИНИНГ СУПРАМОЛЕКУЛЯР КОМПЛЕКСИ – ҒЎЗАНИНГ ЭКОЛОГИК ҲАВФСИЗ ЧИДАМЛИЛИК ИНДУКТОРИ

Акад А.С. Содиқов номидаги ӲзР ФА биорганик кимё институти, Тошкент ш., Узбекистан,

Е-mail: nigora.khashimova@gmail.com

  1. Муаммонинг долзарблиги: Бугунги кунда халқ хўжалигининг турли соҳаларида супрамолекуляр комплекслар кенг қўлланилмоқда. Синтезланган глицирризин (ГК) ва салицил кислоталарининг (СК) супрамолекуляр комплексини (ГК-СК-СМК) биологик фаоллигини бошланғич таҳлилларида уни ғўзанинг чидамлилик индуктори сифатида қўллаш мумкинлигини кўрсатди. Аммо бунда ГК-СК-СМК нинг ғўза фермент тизими билан ўзаро таъсири халигача ўрганилмаган.

Ишнинг мақсади: Синтез қилинган ГК-СК-СМК паст концентрациясини ғўза баргларидаги фенилаланин аммиак-лиаза фаоллигига ва эркин салицил кислотани (СК) тўпланишига таъсирини ўрганиш.

  • Синтез қилинган ГК-СК-СМК ИК спектрал таҳлил усулида ўрганилди. Транс-циннамик кислотанинг миқдори Дюбери усулида спектрофотометрик аниқланди. СК O’Donnell усули бўйича ажратилди. СК миқдори ЮССХ усулида аниқланди.

Илмий янгилиги: Илк бор ширинмия илдизидаги ГК асосида ғўзанинг экологик ҳавфсиз чидамлилик индуктори сифатида табиий препаратлар янги авлодини яратиш концепцияси ишлаб чиқилди.

Олинган натижалар: Таркиби 2:1 нисбатда ГК-СК-СМК синтезланди. 10-7 М концентрациядаги ГК-СК-СМК билан ишловланган ғўза ниҳолларида назоратдаги ўсимликларга нисбатан фенилаланин аммиак-лиаза фаоллиги ҳамда эндоген СК миқдорини ортиши кузатилди. Натижаларнинг таҳлили ГК-СК-СМК билан ишловланган баргларда замбуруғ билан зарарлантирилгандан сўнг фенилаланин аммиак-лиаза фаоллиги ҳамда эркин СК миқдори ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади.

Калит сӳзлар: супрамолекуляр комплекс, глицирризинли кислота, салицил кислотаси, фенилаланин аммиак-лиаза, патоген.

Хусусиятлар:

- ГК ва СК нинг 2:1 нисбатида ғўза ҳимоя реакцияларининг кучайиши юзага келади.

- ГК-СК_СМКни 10-7 М концентрацияси фенилаланин аммиак-лиазани фаоллаштиради.

- ГК-СК_СМК ғўзада СК миқдорий таркибини оширади.

Цитата келтириш: Н. Р. Хашимова, А. А. Ахунов, М. А. Мамасолиева, М. Б. Гафуров Глицирризин ва салицил кислотасининг супрамолекуляр комплекси – ғўзанинг экологик ҳавфсиз чидамлилик индуктори// Узбекистон кимё журнали.– 2016. - №4. – Б. 90-94.

Қабул қилинди: 16.08.2016  Рухсат берилди: 21.08.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

АМАЛИЙ КИМЁ

УДК 544.02

Ф.Т. Адылова, А.А.Икрамов

КОМПЬЮТЕР ИЛОВАЛАРИДА КИМЁВИЙ ФАЗО ИФОДАЛАНИШИНИНГ ЯНГИ ПАРАДИГМАСИ: АФСОНА ЁКИ ҲАҚИҚАТ?

Ўзбекистон Миллий Университети қошидаги Математика институти, Тошкент ш.,  fatima_adilova@rambler.ru

Реферат. Муаммонинг келиб чиқиши. Кимёвий фазо учта модел кўринишида ифодаланади. Координата-ориентирланган модель енгил ҳисобланадиган кўринишга эга, аммо бир қанча камчиликларга эга: (1) координата ифодаланиш билан боғлиқ нуқталар фазоси узлуксиз, кимёвий фазо эса аниқланиши бўйича дискрет; (2) кимёвий фазолар молекуляр маълумотларни кодлашда  фойдаланиладиган тавсифга инвариант эмас; (3) ҳисоблаш кимёвий фазолари кичрайтириш керак бўладиган катта ўлчамга эга; (4) кўп ҳолларда векторларни ифодалаш компоненталари узлуксиз кимёвий фазолар билан мос келмайдиган иккилик ёки номиналь қийматлидир.

Ишнинг мақсади. Ҳужайравий ва координатавий кўриниш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал қилишда кимёвий фазонинг тармоқ кўриниши янги парадигма сифатида қаралади. Ушбу ишнинг мақсади тармоқ ва координатавий кўринишидаги кимёвий фазоларни таққослаш. Қуйидагича савол туғилади: кимёвий фазонинг тармоқ ва координавий кўринишида дастлабки танламанинг “модел қобилияти” QSAR моделининг башоратлаш эффективлигини оширадими?

Методология. CHEMBL маълумотлар базасидан, бармоқ излари билан биргаликда 19 та дескриптор ва 200 та танланма қаралган. Активликнинг узилишларини камайтириш мақсадида икки метрика (Танимото и Воронин) асосида бирикмаларнинг ўхшашлиги баҳоланган. Айнана шу танланмада тармоқни моделлаштириш учун NeuroSolutions дастурий таъминотидан фойданилган.

Илмий янгилиги. Дастлабки танламанинг “модел қобилияти” ни аниқлаш мақсадида кимёвий фазонинг тармоқ ва координативий кўринишлари бирикмаларнинг ўхшашлик критериялари ва турли дескрипторлар тўпламидан фойдаланилган ҳолда таққосланди.

Олинган натижалар. Дастлабки танланма CHEMBL базасидан, активлик кўрсатгичи Carbonic anhydrase II базасидан олинди. Натижада координата кўринишидаги эффективлик 40 %, тармоқ кўринишидаги эффективлик эса 21 % ни ташкил этди.

Kалит сўзлар: кимёвий фазо, гидрофоблик, липофиллик, лиганд, нишон.

Цитата келтириш: Ф.Т. Адылова, А.А.Икрамов Компьютер иловаларида кимёвий фазо ифодаланишининг янги парадигмаси: афсона ёки ҳақиқат? // Узбекистон кимё журнали.– 2016. - №4. – Б. 95-100.

Қабул қилинди: 02.03.2016  Рухсат берилди: 06.05.2016  Нашр этилди: 25.08.2016

 

* * *

1008 PDF